Шарқона тарбияни шакллантришда гендерли ёндашув

CC BY f
129-137
1
0
Поделиться
Холматова , З. . (2021). Шарқона тарбияни шакллантришда гендерли ёндашув . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 129–137. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22026
Зулфия Холматова , Фаргопский государственный университет

преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Узбекистонда жамиятнинг барча соҳаларида аёл ва эркаклар тенгҳуқуқлигини таъминлашни мақсад қилувчи 2020-2030 йилларда Гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинади. Стратегиядан кўзланган асосий мақсад - барча аёллар ва қизлар, эркаклар ва болалар учун уларнинг ирқи, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, ижтимоий мавқеидан қатъи назар ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳаётдаги фундаментал инсон ҳуқуқларининг таъминланишига эришиш ҳисобланади. «Мамлакатда барча соҳаларда аёл ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятларидан фойдаланишига ҳаракат қилинмоқда. Яқинда бўлиб ўтган сайловлар мисолида ҳам буни кўриш мумкин. Ҳозирда Узбекистон соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида гендер тенглигига эришди. Бошқа йўналишларда ҳам шу натижага эришиш учун мазкур стратегия ёрдам беради»


background image

129

Холматова Зулфия Топиболдиевана

ўцитувчи

Фаргопа давлат университети

ШАРҚОНА ТАРБИЯНИ ШАКЛЛАНТРИШДА ГЕНДЕРЛИ ЁНДАШУВ

Кириш.Узбекистонда жамиятнинг барча соҳаларида аёл ва эркаклар тенгҳуқуқлигини

таъминлашни мақсад қилувчи 2020-2030 йилларда Гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул
қилинади. Стратегиядан кўзланган асосий мақсад - барча аёллар ва қизлар, эркаклар ва болалар учун
уларнинг ирқи, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, ижтимоий мавқеидан қатъи назар ижтимоий,
иқтисодий, сиёсий ҳаётдаги фундаментал инсон ҳуқуқларининг таъминланишига эришиш
ҳисобланади. «Мамлакатда барча соҳаларда аёл ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятларидан
фойдаланишига ҳаракат қилинмоқда. Яқинда бўлиб ўтган сайловлар мисолида ҳам буни кўриш
мумкин. Ҳозирда Узбекистон соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида гендер тенглигига эришди. Бошқа
йўналишларда ҳам шу натижага эришиш учун мазкур стратегия ёрдам беради»

Стратегияда 9та мақсад қамраб олинган:
-

ижтимоий-сиёсий ҳаётда эркак ва аёлларнинг иштирок этишида тенг имконият ва ҳуқуқларни

яратиш;

-

аёл ва эркакларнинг иқтисодиёт, бандлик ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишда

гендер тенглигини таъминлаш;

-

бутун ҳаёт давомида барча учун адолатли ва сифатли таълимни таъминлаш;

-

барча хотин-қизлар учун гендер тенглигини таъминлаш, зўравонликдан ҳимоялаш, одам

савдосига чек қўйиш;

-

барча эркак ва аёллар учун ижтимоий ҳимоя, соглом турмуш тарзини таъминлаш;

-

миллий гендер статистикасини ривожлантириш;

-

режалаштириш ва бюджетлаштиришда гендер масаласини инобатга олиш;

-

ОАВда гендер муаммоларининг кенг ёритилишини таъминлаш;

-

барча учун хавфсиз экологик муҳитни таъминлаш масалаларига хотин-қизларни жалб қилиш.

Гендер тенгликка эришиш стратегияси БМТнинг 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор

ривожланиш мақсадлари, 2017-2021 йилларда Узбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда
имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонунга асосланган. [1-3 б]

Ҳозирда ҳужжат бўйича тегишли идора ва ташкилотларнинг фикрлари ўрганилиб, муҳокама

жараёни олиб борилмоқда. Стратегия шу йилнинг февраль ойида тасдиқланиши кутиляпти.
Стратегияда қайд этилган мақсадларга 2030 йилгача эришиш режалаштирилган [3].

Республикамизда қарор топган замонавий шарт-шароитларда таълим, тарбиявий, иқтисодий,

ижтимоий ва маданий функцияларни бажармоқда. Ҳозирги кунда жамиятимизда ижтимоий-
иқтисодий ўзгаришларнинг жадал амалга оширилиши, таълим тизимининг босқичма-босқич ислоҳ
қилиб борилиши - мураккаб ижтимоий ҳодиса сифатида умумэътибофли ва маънавий қизиқишига
молик жараёнга айланди. Таълим тизимининг умумий мақсади тенг ҳуқуқли ва демократик давлат
талабига жавоб берувчи жамият аъзоларини тарбиялаб беришдан иборатдир. Де мак, касбий
фаолиятга пед агогик фаоллашув ёрдамида инсон ҳаётига, шахе тарбиясига, ижтимоий муносабатлар
ривожланишига маълум таъсир кўрсатиш мумкин. Фаол ўқитувчи шахсини шакллантириш ижтимоий
уйгунлашуви эса таълимни тараққий эттиришнинг муҳим омили ҳисобланади.

Педагогик фаолиятнинг обрў-эътиборини ва ижтимоий мақомини ошириш юзасидан давлат

сиёсати рўёбга чиқарилади. Таълим олувчиларнинг ва педагогларнинг ўқиши, соглига ва дам олиши
учун зарур шароитлар яратилади.

Таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш органлари болалар ҳамда ўқувчи ёшларнинг соғлигини


background image

130

сақлаш ва мустаҳкамлаш учун зарур чораларни кўрадилар. Уқув-тарбия жараёнининг
соғломлаштиришга қаратилган йўналишини рўёбга чиқариш, соғлом турмуш тарзи нормаларини
жорий этиш учун шароитлар таъминланади. Таълим олувчиларнинг тиббий-гигиена маданиятини
ошириш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт бобидаги фаоллигини кучайтириш ҳамда жисмоний
камолот даражасини ошириш учун ташкилий- услубий ёндашувлар такомиллаштирилади. Соғлиқ ва
ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун муносиб муҳит яратилади.

Методология.

Ҳозирги замон мактабининг қадриятли ориентациялари, мақсадлари ва

нормалари жамиятда маълум ва умумқабул қилинган сифатлар билан бир қаторда «аёллик»,
«эркаклик» каби сифатлар ҳам киритилса, бу бирор маънода янги гендерли асосда кўрилган мактаб
бўлиши англанди ва кўрсатилди. Бу қадриятлар, мақсадлар ва нормаларни таълим муассасаси
фаолиятининг «охирги натижасига» киритилганида бу тушунча маъносининг кенгайиши, ўқувчининг
янги «хос характеристикалари» киритилиши ва шунингдек, таълим жараёнининг коррекцияланиши
тўғрисида гапириш мумкин.

Шуни ҳам айтиб ўтамизки, ҳар бир индивид ўзида феминисток хислатларига у ёки бу даражада

эга бўлиши мумкин. Шунинг учун табиат томонидан икки жинс белгиланишига қарамасдан,
маданият, тарихий давр, жамиятдаги ўзгаришларга боғлиқ равишда гендер типлари вариантлари,
гендерли хилма-хиллик кўпроқ кузатилади. Гендер тушунчасининг турли фанлардаги талқинини
кўриб чиқайлик.

Бу ерда муаммоли ва мунозарали ўринлар анча кўп. Утказилган тадқиқот муҳокама қилинаётган

муаммонинг муфассал тўлиқ тавсифига даъвогарлик қилмайди. Шунга қарамасдан, ҳозирги замон
мактаби шароитларида таълимда гендерли ёндошув жамиятда гендер маданиятини шакллантириш
учун, гендерли таълим концепциясини ишлаб чиқиш учун фойдали бўлади. Бунда тадқиқот давомида
гендер тадқиқотлари соҳасида қилинган таҳлил фақат педагогикадагина эмас, балки социология,
психология, фалсафада ҳам фойдали бўлади деб ўйлаймиз.

«Гендер» тушунчаси аниқ психолого-педагогик характеристикаларга эга бўлмаганлиги ва

педагогикада етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги аниқланди. Бу эса бизга «гендер» тушунчаси
моҳиятини таълим соҳаси доирасида аниқлаштириш имконини берди. Бундай фараз, тахмин қўйилди:
«гендерни» эркак ва аёл жинсидаги шахслар хулқ-атворининг шахснинг психологик установкалари,
жамият ва давлат талабларига мувофиқлашган хос характеристикалари мажмуи сифатида қараш
мумкин.

Психологияда “гендер” “ижтимоий-биологик” характеристика сифатида қаралади ва унинг

ёрдамида “эркак” ва “аёл”га таъриф берилади. Фалсафада “гендер” категорияси “комплекс механизм-
технология бўлиб, у субъектни нормативлик жараёнида ҳам эркак ва ҳам аёл сифатида таърифлайди
ва одам экспектацияларга мувофиқ равишда ким бўлишини ростлашни белгилайди.

Социологияда “гендер” атамаси таълимда, касбий фаолиятда, ҳокимиятга эришишда, оилавий

ролда репродуктив хулқ-атворда индивидуал имкониятларни аниқлайдиган ижтимоий статус
сифатида талқин қилинади.

Халқаро феминисток ҳамжамият томонидан гендер тушунчаси “одамларга жамият томонидан

уларнинг биологик жинсига боғлиқ равишда бериладиган барча ижтимоий ва маданий нормалар,
қоидалар ва ролларни белгилаш учун фойдаланиладиган” тушунча сифатида тан олинган.

Муаммонинг назарий таҳлили ва эксперимент ишининг бошлангич тажрибаси гендерли ёндашув

асосидаги мактаб моделининг қуйидаги тамойилларини таърифлаш имконини берди:

-

жисмоний, психологик, ижтимоий, маънавий саломатликни сақлаш тамойили;

-

табиатга мувофиқлик тамойили у эркак ва аёл индивидуаллигини қарор топтириш,

жинсларнинг ўзаро муносабат маданиятини, эркаклик ва аёлликни тарбиялашга йўнал- тирилган
таълим мазмунида амалга оширилади;

-

мажму авийлик тамоили у воситалар мажму и ва интегратив д астурлард ан фойдаланишд а

намоён бўлади. Интеграция жараёнлари хилма-хил шаклларда намоён бўлиши мумкин: танлов бўйича
ўқув фанлари мажмуасини яратиш; жинс факторини ҳисобга олиб, таълим шакллари ва методларини
яратиш;


background image

131

-

ижтимоийлик тамойили - у мактаб битирувчиларида одимлар билан ўзаро муноса- батларни

қуриш уқувларини шакллантириш, ўз ҳулқ-атвор стратегиясини ишлаб чиқиш конкрет ҳаётий
муаммоларни ҳал қилиш уқувларини шакллантиришга қаратилган.

Бу таърифланган тамойиллар бир жинсли синфларда таълим олувчи қизлар ва ўсмирлар учун хос

умумий хислатларни аниқлаш имконини беради. Булар жумласига қуйидагилар хосдир.

-

ўқишда психологик тўсиқларнинг йўқлиги;

-

жисмоний ва маънавий такомиллашувга эҳтиёж;

-

эркак ва аёл индивидуаллигини қабул қилиш, унинг бетакрорлиги ва ноёблиги;

-

жинслар орасида дўстона муносабат яратиш ва ўқитиш;

-

ўз кучларига ишонч, ўз-ўзи бўлиш қобилияти.

Одатдаги мактабда бундай таълим бўлиши мумкинми деган савол беихтиёр туғилади. Бўлиши

мумкин, лекин самараси энг кам бўлади. Бу одатдаги мактабда таълим вектори болаларни билимларни
ўргатишга йўналтирилганлиги, шу билан бирга қанча эрта бўлса, шунча яхшилиги билан боғлиқдир.
Бунда бошланғич мактабда синчков, зеҳни ўткир ўқувчидан келгусида кучсиз иродали ўртача ўқувчи
ўсиб етилиши мумкин. Мактабдаги аълочи ҳаётда унчалик муваффақиятли бўлмаслиги ҳам мумкин.
Бунинг устига қиз болалар ва ўғил болаларнинг психологик хусусиянларининг ҳисобга олинмаслиги
жинснинг ички қобилиятларини очмаслиги ҳам мумкин.

Юқорида баён қилинган тамойилларга батафсилроқ тўхталиш, уларнинг ҳар бирининг

маъносини очаётиб, қадриятлар тизимида жисмоний ва ахлоқий соғломлик биринчи ўринда
туришини кўрсатиб ўтамиз. «Соғлиқ - бу фақат касалликлар ва жисмоний камчиликлар йўқлигигина
эмас, балки тўла жисмоний, интеллектуал ва руҳий бардамлилигидир» (Ҳалқаро соғлиқни сақлаш
ташкилоти матнидан).

Уқувчиларнинг ёш, психологик хусусиятларига боғлиқ равишда умумий ривожланиш

қонуниятлари тўғрисида билимсиз соғлиқни мустаҳкамлайди, шахсни фаол, шодмон, негатив
таъсирларга қарши туришга қодир бўлади. Бошқа одамлар, қарма-қарши жинс билан тўғри, соғлом
муносабатлар ички ривожланишнинг бепоён шарти, ўғил-қиз бола ички салоҳиятининг очилиш
шартидир.

Соғлиқни асраш, «аёллик», «эркаклик»ни тарбиялаш учун педагогик жамоа жинснинг

индивидуал ривожланиши хусусиятларини билиши лозим. Бу ҳақдаги умумлашма ахборот жадвалда
тақдим қилинган.

Таълим-тарбия асосий ва қўшимча жараённинг амалга ошириши бу ахборот асосида амалга

оширилади. Бир жинсли синфларда дарсларнинг олиб борилиши, зачёт тадбирлари, танловлар,
мавзувий суҳбатлар, диспутлар жинслар ўзаро муносабати маданиятининг шаклланишига, аёл ва
эркак индивидуллигининг қарор топишига ёрдам беради.

«Эркаклик» ва «аёллик»нинг уйғун бирикувини назарда тутувчи табиатга мувофиқлик тамойили

қарма-қарши жинсларни ўзаро тушуниш, ўзаро хурмат-иззатга ундайди, эркак ва аёл жинси учун хос
сифатларни очади. Масалан, «Мисс гимназистка», «Қиролича бали», «Жентлмен-шоу», «Аср рицари»
каби иш шакллари қиз болалар ва қизлар, ўғил болалар ва ўсмирлар учун зарурий ўқув ва малакаларни
шакллантиришга йўналтирилган, иштирокчиларнинг ички фазилатларига қаратилган. Шу билан
бирга ижодий дастурни ўтказиш ҳар бир ўқувчи бола ва ўқувчи қиз иштирок этади.

Жумладан, «Тиллар билиш» танловини ўтказишда фақат ташқи машғулотларгагина эмас, балки

чет тилларни билиш, ўлкашунослик материалларини билиш, пазандалик санъатини эгаллашга ҳам
урғу берилади.

«Аскар» байрами сценарийсини тузишда эркакликнинг зарурий элементлари сифатида аёл

жинсига ҳурматли муносабат, аскарлик сифатларини тарбиялашга аҳамият берилади.

«Аёллик» тушунчаси фақат юқори ва касбий мавқега эришиш учун зарур бўлган сифатлар,

одамлар билан оптимал ўзаро муносабатларни таъминловчи сифатларгина эмас, балки «асл аёллик»
сифатлари ҳам киради. Масалан, меҳрибонлик, сохиблик, кўнгилчанлик. Буига кўп жиҳатлар раҳм-
шавқат тадбирлари ёрдам бериши мумкин (меҳрибонлик уйларига ташриф).


background image

132

Гендерли ёндашув асосидаги мактабда таълим-тарбия жараёнига ота-оналарни жалб қилиш

амалга оширилади, ўқитувчи- болалар-ота-оналар узвий алоқасини рўёбга чиқарилади.

Амалий тажрибанинг кўрсатишича, бола улгая бориши билан, ота-оналар болалар, айниқса, ўғил

болалар ичик оламини ёмонроқ тушуна борадилар, фарзандларини кечинмаларини пайқамасдан
уларни худ бин деб ҳисоблайдилар.

Шунинг учун ота-оналарнинг ўз фарзандининг мактаб ишларида иштирок этиши муҳимдир. Ота-

оналар мажлисларида улар таълим-тарбия жараёни натижаларини муҳокама қиладилар, таълим
фаолиятига тузатишлар киритилади. «Она-қиз», «Эркак-бола», «Она мадҳи», «Отам, онам ва мен -
иноқ оиламиз» ва шу каби аналитик мунозаралар, кўнгил очар дастурлар, спорт мусобақаларида ўз
болалари билан биргаликда иштирок этиб, ота-оналар ўз фарзандларини бошқача идрок эта
бошлайдилар.

Мисол сифатида Т.Эгамбердиеванинг тадқиқотларида «аёл кишининг роли» муноза- расини

келтириш мумкин, бунда икки томон: ота-оналар ва юқори синф ўқувчилари иштирок этишади.
Таклиф этилаётган муаммони муҳокама қилаётиб, ўсмирлар ва қизлар ўз нуқтаи назарларини
билдиришади, турли авлодлар одамлари билан мунозарага киришишади. «Отам, онам ва мен - иноқ
оиламиз» ҳазил кўнгил очар шоуси энг зукко, қувноқ, спортчи оилани аниқлаш назарда тутади.
«Эркак бўл» дастури ҳозирги замой ёшларида эркаклик сифатлари тарбиялаш «Эркаклик»
тушунчасининг асл талқинига йўналтирилган бўлди. Чунки «аёллик», «эркаклик»ни шакллантириш
бу мураккаб, сермашаққат педагогик жараёндир.

Хусусиятлар

Қиз болалар

Ўғил болалар

Билиш сфераси

Вербал интеллект кўпроқ
ривожланиш

Новербал интеллект устивор

Кўриш-фазовий қобилиятлар бўш
кучсиз ифодаланган

Кўриш фазовий қобилиятларда
устиворлик

Фазода ориентацияланиш учун
кўриш таянчларидан фойдаланиш

Алгоритмлаштирилган масалалар ва
хисоблашда ўзишади

Нестандарт масалаларни ечишда,
юқори мураккабликдаги топши-
риқларда муваффақиятлидирлар

Арифметик хисобда устундирлар

Математик мулоҳазаларда
муваффақиятлидирлар

коммуникатив малакалар кўпроқ
ривожланган

Коммуникатив малакалар камроқ
ривожланган.

Мотивация сфераси

Устивор мотивация- муваф-
фақиятсизликдан қочиш

Мотивациянинг устивор типи -
муваффақиятга ориентация

Аҳлоқ сфера

Кооперация тамойилининг
устиворлиги

Индивидуаллик томонидан хосдир

Биргаликдаги ўқитиш билан қиёслаб, аралаш синфларда ота-оналар мактаб таълим- тарбия

жараёни масалаларида бироз сустроқ эканликларини қайд этамиз. Ота-оаналар йиғилишлари жорий
бахоларни санаб ўтиш, ўтказилган синф тадбирларини айтиш билан чегараланади. Синф раҳбарининг
ота-оналар билан бундай мулоқот шакли, бизнинг фикримизча ота-оналарнинг бўш мотивацияси,
педагогнинг тарбиявий ишини олиб боришга уқувсизлиги, олий мактабга тайёрлаш даражасининг
етарличамаслиги билан боғлиқ бўлиб, у кўпроқ фан ўкитувчиларини тайёрлайди.

Таълимга янгича ёндашув муҳитини яратишга мажмуавий ёндашувни назарда тутади. Бу ўқув


background image

133

режасини коррекциялаш, индивидуал компонентни киритишини назарда тутади, бу эса ўқув
предметлари танлаш, бироқ яхши иштирок этишни назарда тутади.

Масалан, бошланғич бўғинда қиз болалалар ва ўғил болалалар синфларида бадиий тасвир,

хореография, четтиллар, этикет, нутқ риторикаси киритилиши мақсадга мувофиқдир. Бир жинсли
синфларда даре жадвали шундай тузиладики, бунда ўғил болалар ва қиз болалар, масалан, этикет,
хореография бўйича машғулотларга ҳам алоҳида, ҳам биргаликда қатнашсинлар. Шу билан ўғил
болалар ва қиз болаларнинг мулоқоти юқори эмоционал даражада ўтади ва конфликтлар учун кам
ўрин қолади.

Уғил болалар ва қиз болалар ҳар хиллигини, уларнинг ҳар бирида дунёни ўзига идрок қилишини

асос қилиб олиб, психолого-педагогик адабиётларни таҳлил қилиш асосида қиёсий жадвал тузилди 4-
жадвалдан кўриниб турибдики, қарама-қарши жинслар орасида билиш, ўқитиш фаолиятига
мотивация, ҳулқ-атворда ошкора фарқлар мавжуд. Бу фарқлар нима билан боғлиқ?

Қиз болалар туғилишидан 1,5-2 йилга етукроқ бўлишади. Бошланғич мактабдаёқ ўғил болалар

қиз болалардан биологик ёши бўйича бир йилга кичикдирлар.

Педагогик адабиётларни таҳлил қлиш асосида ўғил болалар ва қиз болалар «хос

характеристикаларининг» қиёсий характеристикаси.

Шунга мувофиқ, психологлар ва педагоглар такидлашича, етукликка эрта эришадишган

индивидуаллар фазовий қобилиятларга қараганда яхшироқ вервал қобилиятларга, нутқнингкамроқ
материаллашувига эга бўладилар; Яна бунинг устига, психологларнинг маълумотлари бўйича ўғил
болаларда, қиз болалардан фарқли ўлароқ, чап ва ўнг қўллар учун кўрсаткичлар ошкор фарқ қилади
[12]. Бундан қиз болалар ва ўғил болалар ҳар хил ривожланишлари, ўзаро муносабатни ҳар хил
кўришлари келиб чиқади.

Гендерли ёндашув асосида қурилган мактабнинг вазифаси ўғил бола ва қиз боланинг ҳар бири

кейинчалик муваффақиятга эришиши мумкин бўлиши учун уларнинг бутун салоҳиятини максимал
ривожлантиришдан иборатдир.

Уғил болалар ва қиз болалар билиш жараёнларининг хусусиятларини қайд этган ҳолда, ўғил бола

янги, нестандарт ечимни доимий излашда, янги ғояларни олға суришда бўлишини таъкидлаймиз.
Улар жараёндан кўра кўпроқ даражада натижага ориентирланганликларини таъкидлаймиз. Топшириқ
қанча мураккаб бўлса, қизиқиш шунча юқоридир. Айни шу характеристикалар дарсдан ташқари ва
дарс вақтидаги тадбирларни ўтказишда ўқитувчи томонидан хисобга олиниши зарур.

Шу билан бир вақтда, бу фаолиятда муваффақият бўлса, болада қизиқиш юзаги келади. Агар бу

муваффақият бўлмаса ва ўқиутвчи уни қувватлаб турмаса, бу фаолиятга қизиқиш бўлмайди. бу ҳар
бир эркак жинсида генетик мавжуд бўлган зарурий ўзини намоён қилиш эҳтиёжи билан боғлиқдир.

У ғил болалар, қиз болалардан фарқли ўлароқ, ўқиш жараёнига ориентирланганликларини айтиб

ўтамиз. Улар ўз саъй-ҳаракатларида изчилдирлар, топшириқни бажаришда ҳам, у ни тахт қилишда
ҳам алгоритмларга амал қилишади. Уқитувчи яратган муаммоли вазиятларни қиёслаб, муҳокама
қилиб, таҳлил қилиб ва ҳал этаётиб, улар топшириқни пухта ва батартиб бажариб унинг ечимига
келадилар.

Бир жинсли синфларда ўқитувчи психик ривожланишнинг ўзига хослигини ҳисобга олиб,

дарснинг мақсадлари ва вазифаларини аниқлайди, ўқув материалини баён қилиш усулларини танлаб
олади. Бошланғич тажрибали ва адабиётлар таҳлили бир жинсли синфларда илм олиш учуй баъзи
тавсияларни таърифлашимизга имкон беради.

Қиз болалар синфларда ишлаб чиқилган тавсияларга асосан, дарсни мавзуни блокларга ажратиб

қуриш мақбулроқдир, муаммоли масалалрни қўйишда бош моментларга эътиборга қаратиб,
ҳақиқатни излашда ёрдам бериш мақсадга мувофиқдир. Бу тамойил такрорлашлар тизими, айниқса,
юқори синфларда такрорлашлар тизими орқали амалга оширилди. Ижодий потенциални
ривожлантириш мақсадларида қизларни муаммоли вариантларни ечиш саволларни мустақил тузиш
орқали фаол жалб қилиш лозим.

Уқитувчи ўз тарбияланувчи қизларини ўз нуқтаи-назарини ҳимоя қилиш ва исботлашга


background image

134

ўргатиши муҳимдир. Уқитувчининг эмоционаллиги, малакаси, қўл билан имо-ишоралари,
кўргазмалилик, расмлардан фойдаланиши аёл жинсининг психологик хусусиятларига мос келди.
«Аёллик», ўзаро бир-бирини тушуниш, меҳрибонлик, қарама-қарши жинс билан ўзаро муносабатлар
этикаси қизлар синфидаги машғулотларда тарбияланади.

Уғил болалар, юқорида кўрсатилганидек, ўз табиатига кўра-тадқиқотчилардир. шунинг учуй

дарсда микрокашфиётлар метод и муваффақиятнинг жуда муҳим омилидир. Уғил болалар ахборотни
ёзма шаклда яхшироқ идрок этишади. Дарсда кўргазмалиликдан кенг фойдаланиш мумкин (схемалар,
жадваллар, графиклар). Янги материални (айниқса, юқори синфларда) ўрганишни маънавий
такрорлашни қўлланиб йирик блоклар билан ўтказиш мақбулроқдир, бу эса ўғил болаларнинг
абстракт-логик тафаккурига мос бўлади. Дарсда хилма-хил турдаги мустақил ишлар анча кўп ўрин
эгаллаши лозим.

Утилган материални такрорлашга оид уй вазифасига айниқса жиддий муносабатда бўлиш ва

кросвордлар, ребуслар, жадваллар тузиш бошқа нестандарт топшириқларни таклиф этиш лозим.

Педагогик фаолиятни ташкил этишда янги типдаги мактабни билимдон ўқувчилар билан

таъминлашда биз ўқитувчининг касбий маҳорат, шахсий сифатлари, гендер доминанталарига
таянамиз. Гендер доминанта дейилганда бу шахсдаги фемин ёки маскулин сифатларининг
устиворлиги тушунилади. масалан, эркаклар синфида яхшиси эркак ўқитувчилар дарс бериши лозим.
Бундай ўқитувчи товушини баландлатиши ҳам керак эмас, ўғил болалар унга шундай ҳам қулоқ
тутишади.

Бу нинг у стига, эркак генд ери бўйича д оминантали аёл ўқиту вчи ҳам эркаклар аудитор ияси

билан осой мулоқотда бўла олиши туфайли ўғил болалар синфида муваффақиятли дарс бериши
мумкин. Қизлар синфида ўқитувчи жонли, эмоционал бўлгани мақбулдир.

Жинсларнинг специфик хусусиятлари, темпераментини эгаллаб, ўқитувчи ўғил ва қиз болалар

билан биргаликда уларниг ўз шахсиятли қизиқишларига мос ривожланишига ёрдам берадиган
педагогик йўлни ўтади.

Таълимга янгича ёндашув тамойилларининг амалга оширилиш ижодиётга қобилият, ўзини ўзи

намоён қилишни ривожлантиришдан иборатдир. Шуни тан олиш керакки, ҳозирги замой таълим
тизимида объектив сабабларга кўра (мактаб дастурининг қатъий белгиланган чегаралари) ижодий
ёндашув етарли эмас. Бироқ ижодий фаолият ўрганилганлик критерийси бўла олмайди, ўқитувчи
учун муҳокама қилинаётган масала ёки муаммога доир бир неча нуқтаи назар мавжудлиги эмас, балки
материал ўзлаштирилмаганлиги муҳимдир.

Бир жинсли синфларда яратилган комфорт шароитлар, интеллектуал, билиш фаолиятини

пасайтирувчи психологик тўсиқларнинг мавжудлиги болалар ижодий қобилиятларининг очилишига,
уларнинг ўзлигини билиш ўқувчини билишини назарда тутади, бу эса энг кўп «гап кўтаролмайдиган»,
ҳар қандай ўзгаришларга осон берилувчи ўғил болалар учун муҳимдир.

Психологларнинг фикрича, тасвирий санъат, мусиқа, хор ижрочилиги дарслари эркак жинсига

кучли таъсир этади. Гап шундаки, санъат бош мия иккита яримшарининг фақат бир вақтда уйғун
ишлашигагина эмас, балки бир-бири билан фаол ўзаро таъсирлашига мажбур этади.

Жумладан, ўғил болалар синфида бошланғич синфларда машғулотларга изланиш фаолияти

элементларининг киритилиши мақбулроқдир.

Уғил болалар идроки маънавий тузилмалар даражасида содир бўлишини назарда тутиб ўқитувчи

дарс давомида боғланишлардан фойдаланади: тар их, адабиёт, мусиқадан фойдаланиб, қўйилган
мақсадга эришади.

Қиз болалар синфида аёл жинсининг иродавий регуляцияси, ишларни бажаришда

батартиблигига кўра дарсга қўнғироқ чалиниши билан ўқитувчининг ижодий иши бошланади.
Анчайин хотиржам, лирик вазият дарсни ҳам индивидуал машғулотлар, ҳам гуруҳли машғулотлар
шакллари қўллаб, ташкил этиш имконини беради.

Қизларнинг эмоционал идрокини ҳисобга олиб, ўқитувчи расм чизиш техникасига муфассал

тўхталади ва фронтал суҳбат билан мустаҳкамлайди. Предметлар, алоқалар дарс охирида унча


background image

135

каттамас ёзма иш бажаришга имкон беради, уни қиз болалар осой уддалашади.

Гендерли ёндашув асосидаги мактаб таълим жараёни моделининг ташкил этувчиларидан бири

ижтимоийлик тамойилидир. Мазкур талаб ўз-ўзини намоён қилиш, яратиш, одамлар билан яхши
муносабатлар қуриш уқуви, ўғил болалар ва қиз болаларнинг ҳаётнинг ҳамма сфераларида оптимал
ўзаро муносабатлар орқали ўз-ўзини тўлиқ очиш учун шароит яратилишини талаб қилади. Шу
мақсадда юқори синф таътил вақтида ўқувчиларнинг кичик бизнес тизимининг хизмат кўрсатиш
сферасида амалий фаолияти назарда тутилади.

Гап шундаки, реал ҳаёт билан рақобатлашувда мактаб доимо ютқизиқда бўлиб келади. Амалий

фаолият олинган билимларни амалиётда қўллаш имконини беради.

Аралаш синфларда ҳам болалар тадбиркорлик олами санъатини ўрганишади. Бироқ бу таълим

мажбурий дастур бўйича, амалий ишсиз ўтказилади. Гендерли ёндашув асосидаги мактабда ўқитиш
таълимни индивидуаллаштириш, ички дунёни амалга ошириш, ўз-ўзи билан ички диалог, ўз-ўзининг
ноёб аслига чиқишга ориентирланган бўлди.

Гендерли

ёндашув

асосидаги

мактаб

моделини

амалга

оширишнинг

қуйидаги

муваффақиятлилик кўрсаткичлари аниқланди:

-

таълим жараёни иштирокчилари: болалар, ота-оналар, ўқитувчиларнинг қониқишлиги;

-

бир жинсли синфларда юқори ўзлаштириш, ҳам туман, ҳам шаҳар танловлари

олимпиадаларида шахсиятли ютуқларнинг ўсиши;

-

шахс, эркак ва аёл индивидуаллиги, ўз қадриятини тан олиш, жинслар орасида уйғун

муносабатлар яратиш;

-

коммуникатив уқувларнинг ривожланиш даражаси;

-

таълим жараёнида хавотирликнинг паст даражаси, ўз кучларига ишониш;

-

янги типдаги мактабга эҳтиёж.

Анкета сўрови, сўров суҳбатлар, иншолар, интервьюлар натижалари бўйича қуйидагилар

тўғрисида хулосалар чиқариш мумкин:

-

ўсмирлар ва қизларнинг ўз-ўзига баҳоларнинг ошиши;

-

ота-оналарнинг ўзаро муносабатлари тўғрисида;

-

қарама-қарши жинсга муносабат тўғрисида;

-

ўсмирлар ва қизлар ҳулқ-атвори этик нормаларини тарбиялаш;

-

ночор аҳволга тушган болаларга муносабат;

-

оила тузиш масалаларига муносабат;

-

таълим-тарбия жараёни тўғрисида.

Юқорида баён қилинган фикр-мулоҳазалар асосида гендерли ёндашув асосидаги мактабнинг

нормалар, тамойиллар, шароитлар, муваффақиятлилик кўрсаткичларини ўз ичига оладиган
характеристикалари тақдим қилинди.

Бир жинсли синфда ўқиш жараёнида ҳар бир ўқувчи таълим жараёнида ўз нормаси, олға силжиш

динамикаси бўйича даражаланиши мумкин. Болалар ақлий ривожланишининг
натижалари тўғрисида турли методикалар асосида боланинг ёшига мувофиқ тестлаш гувоҳлик

беради.

Педагогик тестлашни ташкил этишда қуйидаги талабларга амал қилиниши лозим:
-

стандартлаш (нормаларга, бола индивидуаллигига боғлиқ равишда жинс факторини ҳисобга

олиб, уларнинг фарқига ориентацияланиш)

-

ишончлилик (натижаларнинг нисбий доимийлиги, барқарорлиги, мувофиқлашганлиги);

-

валидлик (қиз болалар ва ўғил болалар ёш ху су сиятларига боғлиқ равишда методиканинг

яроқлилиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи характеристика).

“Аёл идеали” ва “Эркак идеали” масаласи бўйича юқори синфлар ўқувчилари ва талабаларнинг

фикрларини ўрганиш мақсадида социолог Н.Алиқориев анкетасидан фойдаланилди ҳамда у юқори
синфлар ўқувчилари ва талабалар учуй мослаштирилди.


background image

136

Хулоса.

Эълон қилинган мавзу бўйича адабиётларни ўрганиш, тадқиқотимиз натижалари

асосида қуйидаги хулосалар чиқарилиши мумкин.

Узбек олимлари асарларини таҳлил қилиш эркак ва аёлнинг матонатлилик жихатлари фактори

инсониятнинг жуда муҳим муаммолари билан бир қаторга қўйилиб келинганлигини кўрсатиб берди,
бу эса мазкур мавзунинг долзарблигидан гувоҳлик беради.

Психология ва педагогик тадқиқотларнинг ўтказилган таҳлили мазкур муаммонинг етарлича

ишлаб чиқилмаганлигини кўрсатди. Бу таълим ва тарбиянинг жинсий оидликни ҳисбга оладиган
концептуал асосларининг йўқлиги, эркакли ва аёллик сифатлари орасидаги чегараларнинг йўқолиши,
«эркаклик» ва «аёллик» идеалларининг трансформациялашуви билан боғлиқдир.

Ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак

ахлоқий сифат ҳамда фуқаролик маданиятига эга шахснинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш
жараёнида етарли имкониятларга эга. Мухим ахлоқий тушунчалар - масъулиятни хис этиш, ўз ор-
номуси, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ташаббускорлик, ўз нуқтаи назарига эга билиш шахс
фаоллигининг асосий қирралари ҳисобланади. Аёллар фаоллиги улар томонидан оиладаги бурчни
англаш, ижтимоий ҳаётдаги муносиб иштироки, мехнат кўникмалари, инсонларга муносабат ва
ҳамкорлиги, шахсий намуна кўрсатиши, ишбилармонлиги, ташаббу скорлиги, ижод корлиги, юксак
касбий маҳорати билан белгиланади. Бу хислатлар хотин-қизларда,

биринчидан,

шахсий талаблар,

қарашлар, мақсадлар асосида улар га мос ҳолда мавжуд ижтимоий муносабат ҳамда воқеликларнинг
мазмунини ўзгартириш қобилиятига эгаликни ифодалайди.

Иккинчидан,

шахснинг ўзига хос

хусусияти сифатида фаоллик унинг меҳнати, ўқиши, ижтимоий ҳаёт, ижодкорликнинг турли
кўринишларида иштироки билан намоён бўлади. Унинг йўналишларига инсоннинг ўз фаолиятида
эътибор берадиган рағбат, ғоявий йўналганлик, мақсадга интилиш кабилар киради. Ижтимоий,
сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак ахлоҳий сифат
ҳамда фуқаролик маданиятига эга шахснинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш жараёнида
етарли имкониятларга эга. Муҳим ахлоқий тушунчалар - масъулиятни ҳис этиш, ўз ор-номуси, қадр-
қимматинихимоя қилиш, ташаббускорлик, ўз нуқтаи назарига эга бўлиш шахс фаоллигининг асосий
қирралари хисобланади. Аёллар фаоллиги улар томонидан оиладаги бурчни англаш, ижтимоий
хаётдаги муносиб иштироки, мехнат кўникмалари, инсонларга муносабат ва ғамхўрлиги, шахсий
намуна кўрсатиши, ишбилармонлиги, ташаббускорлиги, ижодкорлиги, юксак касбий махорати билан
белгиланади. Бу хислатлар хотин-қизларда,

биринчидан,

шахсий талаблар, қарашлар, мақсадлар

асосида уларга мос ҳолда мавжуд ижтимоий муносабат ҳамда воқеликларнинг мазмунини ўзгартириш
қобилиятига эгаликни ифодалайди.

Иккинчидан,

шахснинг ўзига хос хусусияти сифатида фаоллик

унинг мехнати, ўсиши, ижтимоий ҳаёт, ижодкорликнинг турли кўринишларида иштироки билан
намоён бўлади. Унинг йўналишларига инсоннинг ўз фаолиятида эътибор берадиган рагбат, гоявий
йўналганлик, мақсадга интилиш кабилар киради.

Шундай қилиб биз томонимиздан гендерли ёндашув асосида кўрилган мактаб таълим жараёни

моделининг асосий характеристикалари тақдим этилди ва тавсифланди. Мазкур модель маълум саъй-
ҳаракатлар тўплами, унинг ривожланиш шароитларини ифодаловчи бирор тизимни назарда тутади.
Бу яратилган модель иш қуроли бўлгани ҳолда ўғил болалар ва қиз болалар салоҳиятли
имкониятларини очиш ва ривожлантиришга таъсир этувчи факторларни таҳлил қилиш ва
ривожлантиришга имкон бериш билан бирга, балки тизимнинг ўзига, унинг амал қилиш
шароитларига тузатишлар киритишга ҳам имкон беради.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз.

Тошкент, “Узбекистон”, 2017 йил, 488 бет.

2.

2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7


background image

137

февралдаги ПФ-4947 сонли Фармони.

3.

Постановление Кенгаша Сената Олий Мажлиса «О совершенствовании деятельности Сената

Олий Мажлиса Республики Узбекистан в сфере всесторонней поддержки женщин и обеспечения
гендерного равенства» 2019.

4.

Абу Наср Форобий. Рисолалар. Масъул муҳаррир Узбекистон Республикаси ФА ҳақиқий

аъзоси М.М.Хайруллаев. Тошкент, “Фан” нашриёти, 1975, 71-72 б.

5.

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. И-жилд. Тошке нт, 1968, 151 б.

6.

Авлоний А. Танланган асарлар. Икки жилдлик. 2-жилд. -Т., Маънавият, 1998. -304 б.

7.

Авлоний А. Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ.-Т: “Уқитувчи”. 1992.-160 б.

8.

Алишер Навоий. Арбаин ҳадис(“Қирқ ҳадис”).-Т., “Ёзувчи”, 1991.57.

9.

Выготский Л.С.Воображение

и творчество в школьном возросте.-Москва

. “Наука”. 1980.-237 с.

10.

Гайнутдинов РЗ. Психология личности учителя в узбекскойнациональной школы и её

формирование в системе непрерывного образования / Дисс. ... докт. псих.наук. - Санкт- Петербург,
1992. - 354 с.

11.

Гальперин П.Я. Психология мышления и учение о поэтапном формировании умственных

действий /Исследование мышления в советской психологии. Под ред. Е.В. Шороховой. -М.: “Наука”,
1966. - с. 259-276.

12.

Жумаев М.Э. Янгича тафаккур таълим ва тарбия мезони. Научные труды семинара. Выпуск-

4, Т, 1998, 87-90-6.

13.

Кодиров Б.Р. Изучение склонности подростков. - Т.:”Фан”.1996-50 с.

14.

Маънавият -асосий тушунчалар изоҳли лугат.Т, 2005 йил 547 бет.

15.

Маънавият юлдузлари: (Марказий Осиёлик машхур сиймолар, алломалар, адиблар)/ Маъсул

мухаррир: М.М.Хайруллаев.-Т.:А.Кодирий номидаги халк мероси нашриёти. 1999, -400 б.

16.

Мунавваров А.Қ. Оила педагогикаси - Т, Уқитувчи, 1994. - 112 б.

17.

Немов Р.С. Статистический анализ экспериментальных данных и способов наглядного

представления результатов. -М., Просвещение, 1992. - 550 с.

18.

Ортиқов Н. Миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида ўқувчи шахе пни ахлоқий

шакллантириш.: Пед.фан.док. ... дисс.- Т., 2000,- 305 б.

19.

Очилов М., Очилова Н. Уқитувчи одоби.-Т.,Уқитувчи, 1997.-136 б.

20.

Форобий А. Н.Фозил одамлар шаҳри.-Т.:Халқ мероси, 1993. -224 б.

21.

Zelenkov, M. Y., Laamarti, Y. A., Diaghilev, V. V., Vasilyeva, O. N., Zinkovsky, S., &

Shermukhamedova, N. (2021). The system of key risk factors contributing to religious terrorist activities in
the 21st century. European Journal of Science and Theology, 17(3), 91-101.

22.

Namozova, Y. "Socio-historical genesis of educational philosophy formulated in Turkestan." ISJ

Theoretical & Applied Science, 10 (78) (2019): 370-374.

23.

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-

165.извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21843

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, “Узбекистон”, 2017 йил, 488 бет.

2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 сонли Фармони.

Постановление Кенгаша Сената Олий Мажлиса «О совершенствовании деятельности Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан в сфере всесторонней поддержки женщин и обеспечения гендерного равенства» 2019.

Абу Наср Форобий. Рисолалар. Масъул мухдррир Узбекистон Республикаси ФА хакикий аъзоси М.М.Хайруллаев. Тошкент, “Фан” нашриёти, 1975, 71-72 б.

Абу Райхон Беруний. Танланган асарлар. И-жилд. Тошке нт, 1968, 151 6.

Авлоний А. Танланган асарлар. Икки жилдлик. 2-жилд. -Т., Маънавият, 1998. -304 б.

Авлоний А. Туркий Гулистон схуд ахлок.-Т: “Укитувчи”. 1992.-160 б.

Алишер Навоий. Арбаин хадис(“Кирк хадис”).-Т., “Ёзувчи”, 1991.57.

Выготский Л.С.Воображение и творчество в школьном возросте.-Москва. “Наука”. 1980.-237 с.

Гайнутдинов РЗ. Психология личности учителя в узбекскойнациональной школы и её формирование в системе непрерывного образования / Дисс. ... докт. псих.наук. - Санкт- Петербург, 1992.-354 с.

Гальперин П.Я. Психология мышления и учение о поэтапном формировании умственных действий /Исследование мышления в советской психологии. Пол ред. Е.В. Шороховой. -М.: “Наука”, 1966.-е. 259-276.

Жумаев М.Э. Янгича тафаккур таълим ва тарбия мезони. Научные труды семинара. Выпуск-4, Т, 1998, 87-90-6.

Кодиров Б.Р. Изучение склонности подростков. - Т.:”Фан”. 1996-50 с.

Маънавият -асосий тушунчалар изохди лугат.Т, 2005 йил 547 бет.

Маънавият юлдузлари: (Марказий Осиёлик машхур сиймолар, алломалар, адиблар)/ Маъсул мухаррир: М.М.Хайрулласв. Т.:А.Кодирий номидаги халк мсроси нашриёти. 1999, -400 б.

Мунавваров А.К- Оила педагогикаси - Т, Укитувчи, 1994. - 112 6.

Немов Р.С. Статистический анализ экспериментальных данных и способов наглядного представления результатов. -М., Просвещение, 1992. - 550 с.

Ортиков Н. Миллий ва умуминсоний кадриятлар асосида укувчи шахе пни ахлокий шакллантириш.: Пед.фан.док. ... дисс.-Т., 2000,- 305 б.

Очилов М., Очилова Н. Укитувчи одоби.-Т.,Укитувчи, 1997,-136 б.

Форобий А. Н.Фозил одамлар шахри.-Т.:Халк мороси, 1993. -224 б.

Zelenkov, М. Y., Laamarti, Y. A., Diaghilev, V. V., Vasilyeva, О. N., Zinkovsky, S., & Shermukhamedova, N. (2021). The system of key risk factors contributing to religious terrorist activities in the 21st century. European Journal of Science and Theology, 17(3), 91-101.

Namozova, Y. "Socio-historical genesis of educational philosophy formulated in Turkestan." ISJ Theoretical & Applied Science, 10 (78) (2019): 370-374.

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-165.извлечсно от https://inlibrary.uz/indcx.php/archivc/articlc/vi ew/21843

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов