Абу Наср Форобий меросида мантиқ илми

CC BY f
210-215
3
1
Поделиться
Юсубов , Д. (2021). Абу Наср Форобий меросида мантиқ илми . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 210–215. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22045
Джалолиддин Юсубов , Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

доктор философии (PhD), доцент В. к.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Абу Наср Форобий қомусий олим сифатида турли фанлар соҳасида ижод қилган дунёқараши кенг мутафаккирлардан бўлган. У фалсафа, маданият, дин, ахлоқ каби масалалар қатори мантиқ илми ҳақида ҳам баракали ишларни амалга оширган. .

Похожие статьи


background image

210

Юсубов Жалолиддин Қадамович

фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктору (PhD),доцент в. б.

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университету

АБУ НАСР ФОРОБИЙ МЕРОСИДА МАНТИҚ ИЛМИ

Абу Наср Форобий қомусий олим сифатида турли фанлар соҳасида ижод қилган дунёқараши

кенг мутафаккирлардан бўлган. У фалсафа, маданият, дин, ахлоқ каби масалалар қатори мантиқ илми
ҳақида ҳам баракали ишларни амалга оширган.

Олим, аввало, мантиқ илмига оид асарларни ўрганиш ва шархлашга эътибор қаратган.

Жумладан, Порфирийнинг “Исоғужи” асарини шарҳлаб шундай фикрга келади: “Умумиятлар
(универсалиялар) баъзилари учун баъзилари умумий ёки баъзилари учун баъзилари хусусий бўлиши
мумкин. Агар биз энг хусусий нарсадан бошлаб, тартиб билан аста-секин умумийликка қараб
(турлардан жинсларга қараб) кўтарилаверсак, энг умумий нарса ё ҳодисага етганимизда ўртадаги
тушунчалар “оралиқдаги умумиятлар” бўлиб қолади. (Шулар қаторида) ҳар икки умумиятдан
масалан, дарахт ва хурмодан) умумийроги (дарахт) - жинс, хусусийроги (хурмо)
-

тур бўлиб қолади.[1] Чунки, дарахт тушунчасига хурмо ҳам, бошқа дарахтлар ҳам киради, яъни

хурмо - дарахтлар жинсидандир. Янада кенгроқ - ўсимлик тушунчасига келсак, дарахт
-

ўсимлик жинсидан, хурмолар эса - дарахтлар жинсидан бўлади.

Мутафаккир мавжуд асарларни шархлаш билан чегараланмади, аксинча ўзи мантиқ илми ҳақида

мустақил асарлар ёздики, улар бу соҳадаги олимлар учун илмий база бўлиб хизмат ҚИЛДИ.
Шулардан бири Ҳусайн ибн Абдуллоҳ Форобийнинг “Исогуши ай ал - мадҳал” асаридаги шарҳини
ўқиб, мантиқ илмининг нозик жиҳатларини яхши ўзлаштириб олди ва ўзи ҳам кейинчалик мантиқ
илми соҳасида бир қанча мустақил асарлар ёзди.

Турк форобийшуносларидан, “Ихсо ал-улум” асарини арабчадан усмонли туркчага таржима

қилган Аҳмад Оташ Форобийнинг мантиқ илмига дойр мустақил асарларидан қуйидагиларни
кўрсатади:

1)

“Жавомеъул-кутуб-ал-Мантиқ” - мантиқ илмининг барча қисмларини ихтиво этган (қамраб

олган) асар;

2)

“Китоб ал-Мадҳал фи-л-Мантиқ” (“Мантиқ илмига муқаддима”);

3)

“Фусули йуҳтажу илайҳа фи-синоати-л-Мантиқ” (“Мантиқ фанида муҳтож бўлинадиган

фасллар”);

4)

“Китоб қиёси сағир” (“Кичик қиёс (силлогизм) китоби”) Ибн Можжа тарафидан шарҳ

қилинган. Лотин ва яҳудий тилларига таржима қилинган;

5)

“Китобан фи-с-Сафсата” (“Софистика ҳақида китоб”);

6)

“Китоб фи-л-Ҳитоба” (“Риторика ҳақида китоб”).

Тад қиқотларнингкўрсатишича, Форобийнинг мантиқилмигадоирасарлариУзбекистонда хали

етарлича тадқиқ этилмаган. Манбаларнинг далолат беришича, Шарқ Уйғониш даври алломаларидан
бири Матто ибн Юнус ал Мутаржим (ваф. 940) христиан, масиҳийлик динида бўлса ҳам мусулмон
маданияти равнақига буюк ҳисса қўшган. Жамолиддин ибн ал-Кифтий “Ҳакимларнинг таржимаи
ҳоллари ҳақида олимларнинг хабарлари” (“Тарих-ал-ҳукамо”) асарида ёзишича, “... Форобий Матто
ибн Юну era замондош (ва шогирд) эди. Абу Наср ёши (устозидан) кичик, илмда эса ундан устун
эди”.[2]

Абу Наср Форобий Бағдод шаҳрига борган кезларда машҳур ҳаким Абу Бишр Матто Юнусдан

мантиқ илми сирларини ўрганган. Чунки у Арастунинг мантиққа оид китобини ўқир ва шогирдларига
шарҳлаб ёздирар эди. У, ҳатто Арасту асарлари шарҳига оид 70 та китоб ёзган олимлардан бўлган.

Жамолиддин ибн ал-Кифтий ҳам Форобийнинг Багдодда яшаб, христиан файласуфи Юханно ибн

Хийлондан фақат мантиқгина эмас, балки умуман ҳикмат (фалсафа) илмларини ўрганади ва ўша


background image

211

даврда тенги йўқ олим бўлиб етишди. Форобий мантиқнинг қийин жойларини ойдинлаштирди,
кўпчиликка номаълум бўлган яширин сирларини очди ва ундан фойдаланишни осонлаштирди. Ҳатто,
мантиқни шарҳлаш, ўрганиш ва таҳлил қилишда ал- Киндий ва бошқалар йўл қўйган хатоларни ҳам
кўрсатиб ўтди.[3]

Ибн ал-Кифтий Форобий мероси ҳақида фикрини давом эттириб ёзадики, “Абу Наср мантиқни

изоҳлашда ҳар бир сўзни (гапни, фикрни) ундаги (мантиқ илмидаги) бешта модда (яъни, беш
қонуният, беш усул: риторика (хитоба), қиёс (силлогизм, асословчи қисм), бурҳон - исботлаш, ибора
(талқин), жадал (диалектика, бахс, мунозара), герменевтика илмлари асосида таҳлил қилади, улардан
фойдаланиш йўлларини кўрсатиб беради. Яна у шу ўринда Фаробийнинг “Ихсо-ал-улум ва ат-
таъриф” (“Илмларнинг ҳосиятлари ва уларнинг мақсадларини тушуниш”) асарига юксак баҳо беради:
“Бундай асар ёзишда, хатто бу хил фикр-мулоҳазаларни унгача ҳали ҳеч ким айтолмаган ва у киши
етишган даражага етишолмаган.

Форобийнинг ёзишича, мантиқ чизғич кабидир; бу илм доираларнинг марказдан бир хил

узоқликда эканлигини идрок қилишда ҳис-туйғунинг, ҳиссиётнинг янглишган, янглишмаганлигини
назорат қилиш учун қўлланилган пар гор (циркуль) кабидир.

Яъни, ҳақни ва ёлғонни ажратиш, ҳақиқатни топиш мантиқ инсонга берган фойданинг энг

каттасидир. Бу эса мақсаднинг катталигини билдиради. Қайси илм муҳимроқ ва фойдалироқ
эканлигини мақсадидан англаб олиш мумкин. Биз ўз фикрларимизни исботлашимиз, тасдиқлашимиз
учун, бошқалар ҳам ўз фикрлари ҳақлигини исботлаш учун мантиқ илмини билиш зарур.

Форобийнинг ёзишича, мантиқ илмига оид конунлар бор бўлса, истаган фикримизни, тушунчани

тасдиклаш ва тузатишни, тўғрилашни истаб, зеҳнларимизни хатосини тўғирлаб, тузатиладиган
нарсани излашда сонсиз, ҳудудсиз нарсалар орасида сузиб юрган бир ҳолатда қолмаймиз; тасодифий
бир жойдан хато қилиб, бизни фарқламайди деб ҳақиқат бўлмаган бир нарсани бизга ҳақиқат
сифатида кўрсатиши мумкин бўлган одамларга алданмаслигимиз учун мантиқни билишимиз зарур.

Агар мантиқ илмини билмасак, бу ишлардан янаям ёмони бир-бирига зид тушунчаларга эга

бўлиб, булар ҳақида низолашган (тортишган) икки киши орасида ва ҳар бирининг ўз фикрини тўғри
ва қаршисидагининг фикрини хатога чиқариш учун келтирилган сўз ва далиллари ҳақида ҳукм
чиқаришни истаган вақтимизда ҳақиқатга боришнинг тўғрилигини, ҳақиқатга қандай борганлигини
ва қайси томондан борганлигини, фикрининг тўғрилиги қандай далилга асосланганлигини қаердан
тушунишимизни билмаймиз. Шу сабабли улардан хато ва муғолата қилганнинг хатосини, қайси
жиҳатдан хато ва муғолата қилганлигини билаолмаймиз. Бундай ҳолда ёки бутун фикрларда
шошилиб, қайси бирининг тўғри, қай бирининг хато фикрда эканлигини билмаймиз; ёки бир-
бирларига зид бўлганликлари ҳолда, ҳаммасини ҳақ ва ҳақиқат ҳисоблаймиз; ёҳуд бирини тўғри деб
ва бошқа бирисини эса хатога чиқара бошлаймиз. Нима сабабдан ундайлигини билмасдан, тўғри деб
топганимизни тўғри, хато деб ҳисоблаганимизни хато қилиб кўрсатишга уринамиз.

Биз тасодифан тўғри ёки хато деб ҳисоблаган нарсалар орасида, у икки фикрдан бирининг

ҳақиқатан ҳам бизнинг ўйлаганимиздек эканлигини аниқ била олмаймиз. Балки ўй- фикрларимизга
кўра тўғри бўлган нарса ҳақида, - «Эҳтимол, хатодир!» ва ёки ўй-фикримизга кўра янглиш (хато)
бўлган нарса ҳақида - «эҳтимол, тўғридир!» дея бир ўй ва фикр билан қаноатланамиз. Бу - иккала ўй-
фикрнинг тўғрисига ё зиддига (аксига) ишонишимиз мумкин. Ташқаридан бизга бир фикр келиши ва
ақлимиздан нафсимизга (руҳимизга) бир фикр, тушунча келиши ва бизни - бугун ўзимизга тўғри ва
ёҳуд хато деб қабул қилган нарсамизнииг акси бўлиши мумкиндир.

Бу нарсалар ҳаммаси орамизда илмларда баркамолликни даъво қилган одамларнинг бошига

тушади. Агар биз мантиқни билмасак ва қўлимизда фикрларни тўғри ёки хатолигини синаб кўрадиган
ҳеч қандай асбоб йўқ бўлса, ҳамманинг фикрини тўғри деб тахмин қиламиз, ёки ҳаммасининг фикри
хато деб айблаймиз, ёхуд уларнинг ҳаммасини бир-биридан ажратишга киришамиз ва уларнинг
барчасини бутунлай тасодифий бир шаклда ва аниқ билмасдан хулоса қилган бўламиз.

Форобий ўз даврида, Шарқда турли илм-фан, маданият, санъат соҳаларида юксалиш авж олган

даврда барча фанларнинг келиб чиқиши, генезисини бутун оламдаги моддий ва руҳий


background image

212

мавжудотларнинг қандай мақсадга хизмат қилишини Афлотун ва Арасту айтган ғоялар билан
боғлайди.

Фалсафанинг асосий тушунчалари бўлган субстанция - жавҳар ва акциденция (ораз)

терминларини Форобий жуда равшан тушунтиради. У, фанларни тасниф қилар экан, мантиқ илмини
1-ўринга қўяди. Нарсаларнинг қандайлигини (сифатларини), ўзига хослиги, ўхшашлиги ёки
тафовутларини аниқлашда инсоннинг турли сезги аъзолари қатнашади. Бирор нарсанинг иссиқ ёки
совуқлигини, юмшоқ ёки қаттиқлигини қувваи ломиса, яъни ушлаб кўриш билан, қора, оқ, яшил,
қизил ё сариғлигини, яъни рангларини кўриш орқали, мусиқа ва товуш турларини эшитиш орқали
билади. Лекин инсонлар аъзоларисиз, ақлан, фикран аниқ билинган нарса - субстанция - жавҳардир.
Масалан, мевали дарахт - жавҳар, лекин у олмами, ўрикми, эрта ё кеч пишарми, барглари қандай - бу
сифатлар - акциденция, ораздир.

Табиатда гоҳо оқ нарса қорайиши, сарғайиши, хўл, яшил нарса қуриши, сарғайиши

мумкинлигини шууримиз билан тасаввур қиламиз. Нарсалар бир-бирига эргашиб ва ўзгариб
турганлари ҳолда доимий бўлиб келадиган нарса субстанция (жавҳар) дейилади, унинг ўзгарувчи
сифатлари эса акциденция - ораздир. Инсон фикран тасаввур этадиган маъқулот (ақлан билинадиган
асос) жавҳарлар, моҳиятлар ўз сифатларининг кўплиги ва турличалиги билан ажралиб турадилар.
Жавҳар ҳар бир навнинг ўзгармас асосидир.

Форобий “Ароу аҳли мадинату-л-фозила” (Фозиллар шаҳри аҳолисининг раъй- қарашлари)

асарида ёзадики, Биринчи мавжудот - Вожибул вужуд бошқа барча мавжудотлар борлигининг
биринчи сабабидир, у баркамоллик, комилликда энг юксак бўлиб, бошқа мавжудотларда бўладиган
камчилик ва нуқсонлардан покдир. У азалий ва абадий бўлиб, борлиги учун сабабга муҳтож эмас,
унинг ўзи барча мавжудотларнинг борлиғи учун Сабабчидир.

Форобий шу асарида Ваҳдатул-вужуднинг борлиги, шериги йўқлигини, унинг зидди ҳам

йўқлигини мантиқан далиллаб беради. Воқеъликда учрайдиган зиддиятлар ва қарама- қаршиликлар
эса ҳақиқатни билишга хизмат қилади.

Форобий билимларини таснифлашда Арасту асарларига ҳам эътибор қаратган. Арасту “2-

Аналитика” асарида билимларнинг даражалари ҳақида нарса (ҳодиса)нинг нима эканлигини билиш
билан шу нарса (ҳодиса)нинг нима учун мавжудлигини билишнинг фарқи бор. Силлогизмнинг
биринчи, ўрта ва кичиктерминлари, ҳадлари ўринлашувига қараб, нарса- ҳодисанинг нималигини ёки
нима учун шундайлигини айниқлаш мумкин. Силлогизмда маълум тараф сабабни англатмаслиги
мумкин. Бунга Арасту қуйидаги икки фикрни келтиради. Юлдузларнинг жимирлаб тургани биздан
узоқда. Юлдузларнинг жимирламагани яқиндадир. Бундан чиқадиган хулосалар: “Бизга яқин
юлдузлар жимирламайди”. Бу ерда жимирлаш юлдузнинг борлигини билдиради, аммо нима учун
борлигини билдирмайди. Юлдуз жимирламагани сабабли бизга яқин эмас, балки яқинлиги сабабли
жимирламайди. Ёки бошқа мисол. Ой шарсимонлиги сабабли тўлишиб боради. Аммо Ой тўлишгани
учун шарсимон эмас. Яна бир мисол: “Девор нафас олмайди. Чунки у жонивор эмас”. Бу ерда
деворнинг нималиги эмас, балки нима учуй нафас олмаслиги айтилмоқда. Арасту фикрича, бундай
фикрлар одатда бадиий асарда ёки муболаға қилиб айтилганда учрайди. Яна бир мисол. Ҳавода ёмгир
тинганида найкамалак пайдо бўлиши ҳақида. Найкамалак нима эканлигини табиатшунос ўрганади.
Унинг нима сабабли, нима учуй пайдо бўлишини оптика олими ўрганади. Унинг гўзаллигини шоир
ва рассом тасвирлайдилар.

Нарса, ҳодисаларнинг нима учунлигини, сабабини силлогизмнинг 1-фигурасида аниқланади. Шу

сабабли, силлогизмнинг 1 -фигураси билим олиш учун энг қулай ҳисобланади.

“Арасту “2-Аналитика” асарида яна ҳиссий идроксиз билим олиш мумкин эмаслигини айтади.

Чунки, янги нарсаларни билиш, янги хулосага келиш авлоддан маълум билимлар, яъни якка
ҳодисаларни кузатишга асосланган ҳиссий билимлар ёрдамида амалга оширилади.

Арасту умумий исботлаш билан хусусий исботлашнинг фарқини, умумий исботлашнинг

хусусийдан афзаллигинитушунтиради. Бир нарсанинг нима учун борлигини бошқа нарсанинг
борлиги орқали ҳам, сабаб ва оқибат муносабатлари орқали ҳам исботлаш мумкин.


background image

213

Мукаммал билим олишнинг яна бир қоидаси - бирор янги фикрни тасдиқловчи исбот уни инкор

этувчи исботдан афзалроқдир. Тасдиқ ҳам, инкор ҳам силлогизм (асословчи фикр) нинг уч термини
(уч ҳадди, тарафи) ва иккита муқаддимаси (маълум қисми) орқали ҳосил қилинади.

Тасдиқловчи исботда бир нарса, ҳодисанинг мавжудлиги қабул қилинади. Инкор қилувчи

исботда эса бир нарса, ҳодисанинг ҳам мавжуд, ҳам мавжуд эмас, деб қабул қилинади.

Шу сабабли инкорли исбот тасдиқловчи исботга нисбатан заифроқ ҳисобланади.
Арасту “2-Аналитика” асарининг 2-китобида (33-бобда) билим ва фикр ўртасидаги фарқни

кўрсатади. Форобий “Ақл сўзининг маънолари ҳақида” асаридаучинчи маънодаги ақл Арастунинг
“Бурхон” (“Исбот”) китобида талқин қилинганидай дер экан, билим эгаллашда фойдаланиладиган -
ақл ал-мустафадни кўзда тутади.

Арасту ақл ёрдамида зарурий, синалган, мустаҳкам билим олинишини, нарса, ҳодисалар

ҳақидаги фикр эса ўзгариб туришини ва баъзи фикрлар ҳақиқий билимга зид бўлиши мумкинлигини
айтади. Ҳақиқий билим эса нарса, ҳодисаларнинг субстанциал, жавҳарий хоссаларини билдиради.
Фикрларнинг баъзилари тўғри, баъзилари хато бўлиши мумкин. Мантиқ илмининг қоидалари турли-
туман фикрларнинг тўғрилиги ёки хатолигини исботлаб беради.

Шундай қоидалардан бирини “2-Аналитика” асари муаллифи бундай тушунтиради: Бир нарса

ёки ҳодисанинг борлигини, мавжудлигини билувчи одам фикр эгасидир. Шу нарса ёки ҳодисанинг
нима учун мавжудлигини, қандай мақсадга хизмат қилиши зарурлигини билувчи одам - билим
эгасидир.

Мантиқ илмининг асосий қисмларидан бири - силлогизм (қиёс) илмида бирор нарса ёки

ҳодисанинг нима учун мавжудлигини билдирувчи ҳади, тарафи - ўрта термин дейилади.
Силлогизмнинг катта ва кичик терминларида нарса ёки ҳодисанинг мавжудлиги исботланса, ўрта
терминда ўша нарса ёки ҳодисанинг нима учун келиб чиққанлиги билдирилади.

Агар фикрда нарса ёки ҳодисанинг моҳиятли белгилари, сифатлари айтилса, уни билим дейиш

мумкин. Агар фикрда нрса, ҳодисанинг ўзгарувчан, ўткинчи сифатлари айтилса, у билим бўлмай,
фикрлигича қолади. Биз бунга қуйидаги мисолни келтирамиз. “Одам - ақлли жонивор” - кўпчилик
биладиган фикр, умумий гаи. “Одам - Коинотдаги барча мавжудотларнинг гултожи, Худо уни
фаришталардан ҳам юқори қўйган. Бу фикрда инсон ҳақида моҳиятли, энг муҳим билим бор.

Фаробий “Мақолат фи маъоний ал-Ақл” (“Ақл маънолари ҳақида мақола” асарида бу сўзнинг 6

хил тушунчани англатишини айтади:

1.

Кўпчилик одамлар фалончи ақлли (оқил) киши деб биладиган маънода.

2.

Мутакаллим (калом илми уламолари) доимо баҳс-мунозара қиладиган маънода, ҳар ким буни

ўзи билганича изоҳлайди.

3.

Арасту “Ал-Бурхон” (“2-Аналитика”) китобида қўлланадиган маънода.

4.

Арасту “Этика”сининг 6-китобида муҳокама қилинган маънода.

5.

Арастунинг “Руҳ (Нафс) ҳақида” асарида кўрилган (қўлланилган) маънода.

6.

Арастунинг “Метафизика” асарида кўриб чиқилган маънода. [4]

Фаробий шу 6 хил маънода қўлланиладиган “Ақл” тушунчаси маъноларининг ҳар бирини

алоҳида кўриб чиқади.

Форобий фикрича, биринчи маънода “ақлли одам дейилганида иймонли одам маъносини

тушунадилар. Иймонэса инсоний фазилатлардан иборат. Фазилатли инсонлар эса, яхшиликни
танловчи, ёмонликдан юз ўгирувчи бўладилар.

Ақлини ёмонлик йўлида ишлатувчи кимсаларни халқ ақлли демайди, уларни маккор, айёр деб

атайдилар. Яхшилик билан яшовчи, ёмонликдан узоқлашувчи одамлар чиндан ҳам оқил одамлардир.
Шундай қилиб, яхши ишларда ақлли, фаросатли ва айни вақтда фазилатларга эта бўлган одамларни
оқил деймиз. Ёмон ишларга қобилиятли, моҳир одамларни эса ақлсиз, жоҳил, иймонсиз дейдилар.
Бундай баҳони Арасту ҳам, Форобий ҳам маъқуллайди. Халқ донишмандлиги шундай хулосага
келган. Дин, шариат аҳкомлари ҳам шуни талаб қилади.

Мутакаллимлар ҳам бу хулосани маъқуллайдилар ва шу билан бирга, дин, калом, яъни илоҳиёт


background image

214

(метафизика) соҳасидаги масалаларни талқин этишда ҳар ким ўз билими даражасида илоҳий
масалалар ҳақида фикр билдиради. Мутакаллимлар иймон фазилатларини ҳам нақлий, ҳам ақлий
далиллар асосида талқин қиладилар.

Мутакаллимлар баҳс-мунозараларида ақл тушунчасини Арастунинг “Бурхон” асарида қўлланган

маънода тушу ниш керак, деб ўйлайдилар. A

MMO

, улар келтирган далилларда биринчи асослари умум

қабул қилган ҳадлар бўлиб чиқади. (Яъни, улар Қуръон ва шариат қонунлари - фиқҳ илмидаги барча
мусулмонлар қабул қилган далилларга асосланадилар.

Бизнингча, мутакаллимлар Арасту асарларидаги мантиқ қоидаларидан ҳам, Қуръон ва

ҳадисларда айтилган билимлардан ҳам фойдаланиб, ўз фикрларини далиллашга ҳаракат қиладилар.
Устози Соний ўзи ҳам каломга, дин ва фалсафа муносабатларига бағишланган асарларида, хусусан,
“Ароу аҳли мадинатул-фозила”нинг каломга доир қисмларида худди шундай йўл тутганлигини
кўрамиз. “Бу фан фиқҳдан айри (бошқа) илмдур. Чунки, фиқҳ олими (фақиҳ) дни асосчиси
(пайғамбар)нинг тўғри ва ҳақ деб қабул этилган очиқ, равшан фикрлари (ҳадис) ва ишлари (суннат)
билан иш кўрадилар. Калом олими (мутакаллим) фиқҳ олим қўлланадиган нарсалар (шариат
ҳукмлари)дан бошқа нарсалар ва далилларни келтириб чиқармас, фақат ўша нарсаларни дастаклар
(қувватлар) ва музаффар қилар”.[5] “Агар бир инсонда ҳар икки илмга иқтидор бўлса, калом ва фиқҳ
олими бўлур”.[6] Форобий, Мотурудий, Абу Лайс Самарқандий, Ғаззолий ана шундай фақиҳун -
мутакаллимун эдилар. Аммо, Фаробий шу ерда ёзишича, баъзи мутакаллимлар фикрича, динлар ва
улардаги ҳоллар Аллоҳдан ваҳий қилинган билимлар жуда юксак бўлиб, уларни англашга
инсонларнинг ақли, заковати ожизлик қилади, деб, шу фикр билан қаноатланадилар. Форобий эса,
илоҳий билимлар инсон ақли, заковати билан англаши мумкин дейди ва калом илмига доир
тадқиқотларида ана шу юксак билимларни англаб, тушунтиришга ҳаракат қилади.

Хулоса шуки, Форобий мантиқ илмини кўп қирраларини ривожлантиришга ҳаракат қилади, шу

жумладан билимлар тўрт даражада фарқланишига эътибор қаратади:

биринчи турдаги билим сезги аъзолари билан олинади;
иккинчи турдаги - ҳаммага маълум билимлар - барча одамлар орасида ёки кўпчилик орасида,

ёҳуд энг доно олимлар орасида кенг тарқалган билимлардир;

учинчи турдаги билимлар сезгилар орқали англанувчи билимлардир - бу беш сезги аъзоси

(кўриш, эшитиш, таъм билиш, ҳид билиш, бадан билан, яъни тегиниб, ушлаб кўриш) орқали идрок
этилувчи билимлардир;

тўртинчи турдаги билимлар ақлий тушунчалардир - булар бизга аввалдан, туғилган вақтимиздан

бошлаб маълум бўлган, табиатан шундай бўлиши кўзда тутилган бошланғич билимлардир.

Бу тўрт хил билимлар барчаси бошланғич, интуитив билимлар бўлиб, уларнинг турлича

даражалари бор: заковат, фаросат, зеҳн, каромат, валийлик, ваҳий - юксак даражали интуитив
билимлардир.

Шундай қилиб, Форобий Арасту, Ибн Сино ва бошқа олимларнинг мантиқ илми ҳақидаги

қарашларини такомиллаштириб, ўз илмий-назарий хулосаларини беришга ҳаракат қилади.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Аль-Фараби. Логические тарактати. “Наука”, Алма-Ата, 1972, - С. 126.

2.

Ибн ал-Кифтий Форобий ҳақида. // Форобий. Фозил одамлар шаҳри. - Т. Халқ мероси, 1993, -

Б.199.

3.

Ўшажойда. - Б.199.

4.

Аль-Фараби. Философские тарактати. “Наука”, Алма-Ата, 1972, - С.17-19.

5.

M.Farabi. Ilmlerin sayimi (Jhso-ai-ulum). Sarqislamklasikleri. Geviren prof. Ahmet Ates.

Milliegitimbasimevi. - Istanbul, 1986, -Б. 126.

6.

Ўшажойда. -Б. 126.

7.

Shermuxamedova, N. "Philosophy and methodology of science." Tashkent: Publishing House of the

National University of Uzbekistan (2005): 21-27.


background image

215

8.

Namozova, Y. "Socio-historical genesis of educational philosophy formulated in Turkestan." ISJ

Theoretical & Applied Science, 10 (78) (2019): 370-374.

9.

Абдуллаева, Н. (2023). Вопросы языкового и речевого этикета в произведении «Кутадгу

билиг», in Library, 22(4), 171-180. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21752

10.

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-

165.извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21843

Библиографические ссылки

Аль-Фараби. Логические тарактати. “Наука”, Алма-Ата, 1972, - С. 126.

Ибн ал-Кифтий Форобий хакида. // Форобий. Фозил одамлар шахри. - Т. Халк мороси, 1993, -Б. 199.

Ушажойда. - Б.199.

Аль-Фараби. Философские тарактати. “Наука”, Алма-Ата, 1972, - С. 17-19.

М.Farabi. Ilmlcrin sayimi (Jhso-ai-ulum). Sarqislamklasiklcri. Geviren prof. Ahmet Ates. Milliegitimbasimevi. - Istanbul, 1986, -Б. 126.

Ушажойда.-Б. 126.

Shermuxamedova, N. "Philosophy and methodology of science." Tashkent: Publishing House of the National University of Uzbekistan (2005): 21-27.

Namozova, Y. "Socio-historical genesis of educational philosophy formulated in Turkestan." 1SJ Theoretical & Applied Science, 10 (78) (2019): 370-374.

Абдуллаева, II. (2023). Вопросы языкового и речевого этикета в произведении «Кутадгу билиг», in Library, 22(4), 171-180. извлечено от https://inlibrary.uz/indcx.php/archivc/articlc/vicw/21752

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-165.извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21843

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов