Ўзбекистон транспорт тизими учуй малакали кадрлар тайёрлашнинг замонавий тенденциялари

CC BY f
228-232
16
0
Поделиться
Баратов , Р. . (2021). Ўзбекистон транспорт тизими учуй малакали кадрлар тайёрлашнинг замонавий тенденциялари . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 228–232. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22054
Рашид Баратов , Ташкентский государственный транспортный университет

доцент высшей категории

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатимиз иқтисодиётининг тараққиётида муҳим бўғинлардан бири ҳисобланган транспорт тизими истиқлол йилларида мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари билан жадал ривожланиб келмоқда. Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёев 2017 йил 14 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил якунлари ҳамда 2017 йилнинг устувор вазифаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишида сўзлаган нутқида “Бугун замон ўзгармоқда, унинг талаби, олдимизга қўяётган вазифалари тобора ортиб бормоқда. Мана шундай мураккаб шароитда “Сен - менга тегма, мен - сенга тегмайман” деган кайфият билан ишлашнинг даври ўтди Халқимизнинг ишончини қозониш, унинг орзу умидларини рўёбга чиқариш учун фақат тинимсиз меҳнат, изланиш ва ташаббус кўрсатиб яшаш керак ’’[Мирзиёев, 2017 йил, 14 январь;] деб таъкидлаб ўтдилар.


background image

228

Баратов Рашид Усарович

доцент в. б.

Тошкент давлат транспорт университети

ЎЗБЕКИСТОН ТРАНСПОРТ ТИЗИМИ УЧУЙ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

Мамлакатимиз иқтисодиётининг тараққиётида муҳим бўғинлардан бири ҳисобланган транспорт

тизими истиқлол йилларида мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари билан жадал ривожланиб
келмоқда. Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёев 2017 йил 14 январда Вазирлар
Маҳкамасининг 2016 йил якунлари ҳамда 2017 йилнинг устувор вазифаларига бағишланган
кенгайтирилган йиғилишида сўзлаган нутқида “Бугун замон ўзгармоқда, унинг талаби, олдимизга
қўяётган вазифалари тобора ортиб бормоқда. Мана шундай мураккаб шароитда “Сен - менга тегма,
мен - сенга тегмайман” деган кайфият билан ишлашнинг даври ўтди

Халқимизнинг ишончини

қозониш, унинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш учун фақат тинимсиз меҳнат, изланиш ва ташаббус
кўрсатиб яшаш керак ’’[Мирзиёев, 2017 йил, 14 январь;] деб таъкидлаб ўтдилар. Ҳа, ўзгариш

вақти келди. Бунинг учун инсон онгида янгича қарашлар, ўз-ўзига талабчанлик, танқидий таҳлил
ҳамда фидоийлик каби фазилатларнинг шаклланиши шарт. Айниқса, Узбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2017—2021 йилларда Узбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини
амалга ошириш бўйича Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажарилишини
таъминлаб бориш [ПФ-4947, 2017 йил, 7 февраль;] юқоридаги фикримизни яна бир қўллаб-
қувватлайди. Шундай экан бугун ҳар бир мутахассис нафақат ўз соҳасининг етук билимдони, шу
билан бирга юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида ҳам юксак билим ва
кўникмаларни эгаллаш талаб этилмоқда. Зеро, мамлакатни ҳар қандай қийинчиликлардан мардоновор
олиб ўтишнинг асосий омили - илм-фан ва маърифат, касбий малакаларни шакллантиришга
қаратилган Олий ва ўрта махсус таълим масканларидаги асосий вазифаларни белгилаб олишдан
иборат.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Президент лавозимидаги фаолиятининг илк

кунлариданоқ Марказий Осиёни ягона минтақа сифатида ривожлантиришнинг аҳамияти ва
долзарблигини эътиборга олган ҳолда, фаол минтақавий сиёсат юритиш, Марказий Осиёда қулай
сиёсий муҳитяратиш, минтақадаги мамлакатлар билан барча йўналишларда, жумладан, Узбекистон
ташқи сиёсатининг устувор тармоқларидан бўлган транспорт соҳаси бўйича конструктив ва ўзаро
манфаатли муносабатларни йўлга қўйиш каби вазифаларни белгилаб берган эди. Мамлакатимизда
транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва транзит юк ташиш ҳажмини ошириш
масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Узбекистонда 2015-2019 йилларда муҳандислик-
коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури
амалга оширилди. Дастурга кўра миллий транспорт тармогини ривожлантириш соҳасида халқаро
талаблар ва стандартларга жавоб берадиган яхлит комплекс стратегияни ишлаб чиқилди ҳамда
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини ҳудудий ва жаҳон бозорига олиб чиқишни
ҳисобга олган ҳолда ушбу стратегияни халқаро транспорт тизимига кенг интиграциялашни
таъминлашни кўзда тутган эди. 2020 йилга келиб транспорт соҳасини янада ривожлантириш масаласи
давлатимиз сиёсатининг муҳим соҳаларидан бири сифатида қаралмоқда. Таъкидлаш жоизки, бугунги
кунда мамлакатимизда транпорт-транзит салоҳиятини янада ривожлантириш учун барча зарур
шароитлар яратилмоқда. Транспорт тизимининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, Узбекистон
ҳудудидан ўтиш учун мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқдаки, бу ўз
ўрнида Марказий Осиёда халқаро транспорт йўлакларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб
этади.


background image

229

Маълумки, дунё давлатларида транзит юклар қувур, сув, ҳаво, автомобиль ва темир йўл

транспорт коммуникацияларидан фойдаланадилар. Узбекистонда минтақавий имкониятлардан келиб
чиқилса, темир йўл транспорти бугунги транспорт коммуникациялар орасида энг арзон ва атроф-
муҳитга экологик таъсири жуда камлиги билан ажралиб туради. Узбекистон ҳудудий жиҳатдан денгиз
йўлларига туташ бўлмаганлиги мамлакатда сув транспорти хизматларидан кенг фойдаланиш
имкониятини чеклайди. Бу эса мамлакатда қуруқлик транспорт тизимини тараққий эттиришни тақазо
этади. Истиқлол йилларида транспорт тизимида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Мазкур ютуқлар ортида аввало, ҳукуматимизнинг тизимни ривожлантиришга қаратилган алоҳида
эътибори ҳамда транспорт тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг фидокорона меҳнатлари
ётганлигига гувоҳ бўламиз.

Кейинги йилларда эътибор берилса, мамлакатимиз ички йўлларини капитал таъмирлаш,

транспорт ОҚИМИНИ ҳисобга олган ҳолда йўл ўтказгичлар ва кўприклар қурилиши, халқаро
йўлларни талаб даражасига олиб келиш, йўловчиларга хизмат қилиш сифати ва самарадорлигини
таъминлаш муаммолари босқичма-босқич ҳал этилаётганини кўриш мумкин. Биргина темир йўл
соҳаси таҳлил этилганда, Марказий Осиё мамлакатлари темир йўлларининг умумий узунлиги 22 минг
км га тенг. Қозоғистон энг йирик ва энг кўп фойдаланиладиган темир йўллар тизимига эта, унинг
ҳиссасига минтақадаги темир йўлларнинг 66 фоизи ва барча юк ташишларнинг 84 фоизи тўғри келади.
Минтақадаги темир йўлларнинг қарийб 18 фоизи Узбекистон ҳудудидан ўтади ва барча
ташишларнинг 11 фоизи мамлакатимиз ҳиссасига тўғри келади. Туркманистон тахминан 12 фоиз
минтақавий темир йўлларга эгалик қилади ва барча ташишларнинг 4 фоизини таъминлайди. [Халқаро
конференция материаллари. Тошкент, 2018 йил 21 сентябрь;] Мазкур кўрсаткичларни ижобий
томонга ўзгартириш учун бугун малакали кадрлар тайёрлаш тизимида катта ишларни амалга
оширишни тақазо этмоқда.

Замон шиддат билан ривожланмоқда. Замон талаблари ҳам ўзгаргандан ўзгармоқда. Бугун ишлаб

чиқариш, таълим, қарашлар, муносабатлар, инновацион тадқиқотлар кўлами ҳам замон талабларидан
келиб чиқишини тақазо этмоқда. Жанубий Кориянинг Gachon Университета профессори До Сонг Чой
Узбекистонда семинар-тренинглардан бирида “Бугунги кунда Олий таълим тизимидаги таълим
жараёнидан кўра технологиялар анча илгарилаб кетмоқда. Тўғрироғи, таълим ҳозирги кунда
тезкорлик ва янгиланишларни тақазо этмоқда” деб айтиб ўтган эд и. Ушбу муаммо Узбекистонда
эмас, дунёнинг барча давлатларида мавжудлиги таъкидланади. Дунё бўйича юқори поғоналарни
эгаллаётган Олий таълим муассасалари рейтинги асосан замон талаблари даражасидаги фаолияти
билан ҳам белгиланади.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Узбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сон қарори қабул қилинди. Қарордан келиб чиқиб, 2017
йилдан бошлаб Узбекистонда олий таълим муассаларининг 21 та йўналиш бўйича фаолияти таҳлил
этилиб, таҳлил сўнгида уларнинг рейтинги эълон қилинмоқдаки, мазкур рейтинг кўрсаткичлари олий
таълим муассасалари ўртасида ўзаро соғлом рақобатни шаклланишига сабаб бўлади. Иккинчидан, ҳар
бир олий таълим муассасасида ривожланишга мотивация уйғонади. Бу жаҳон тажрибасида анча
йиллардан буён қўлланилаётган жараён ҳисобланади. Узбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт
соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Қарорида: “...республикамиз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун замон
талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрларни ўз вақтида зарур ихтисосликлар бўйича
иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш, олий таълим
мазмунини бевосита корхоналар, муассасалардаги техника, технология, ишлаб чиқариш
муносабатларига ҳамда истиқболли ривожланиш дастурларига мувофиқ шакллантириш, кадрларни
эгаллаган касби ва мутахассислиги бўйича ишга жойлаштиришга доир қатор долзарб масалалар тўлиқ
ечимини топмаган” лиги ҳамда мазкур муаммоларни бартараф этишнинг оптимал ечимларини излаб


background image

230

топиш масаласи кун тартибига қўйилган эди. [ПҚ-3775, 2017 йил, 27 июл;]

Мамлакатимизда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ этиш жараёнлари жадал

суратда амалга оширилмоқда. Сўнгги тўрт йилда Узбекистонда 43 та янги олий таълим муассасалари,
жумладан, 28 та маҳаллий ва 15 та хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари фаолияти
йўлга қўйилди ва олий таълим муассасалари сони 121 тага етди. Жорий
йилда битта институт университетга, 2 та филиал институтга, битта олий мактаб академияга
айлантирилди. Бу йил олий ўқув юртларига 1,5 млнга яқин ёшлар ҳужжат топширганлигини ҳисобга
олганда мамлакатимизда олий таълим муассасаларига кириш бўйича рақобат ниҳоятда юқори
эканлигини билдиради. Бу рақам ўтган йилга нисбатан 40% кўп бўлиб, йилдан-йилга олий маълумот
олишга талаб ошиб бормоқда. Бу Узбекистонда илм-фанга қизиқиш тобора ортаётганидан бир дарак
десак муболаға бўлмайди.

Бугунги кунда олий таълим муассаси зиммасига сифатли таълимни ташкил этиш билан бирга яна

бир қанча масъулиятлар ҳам юкланаётгани бежиз эмас. Яъни, ҳар бир олий таълим муассаси юқори
рейтингни эгаллаши учун илмий салоҳият, таълим самарадорлиги ваҳаказолар билан бирга
битирувчиларини иш билан бандлигини таъминланишига ҳам эътибор қаратилмоқда. Бандлик ўз
йўлига. Асосийси, эгаллаган соҳаси бўйича юқори ташкилот ёки халқаро ташкилотларда фаолият
олиб боришига ҳам диққат қаратилса ўйлаймизки, юқоридаги қарорларда белгиланган вазифаларга
муносиб жавоб бўлади.

Айниқса, пандемия шароитида таълимнинг масофавий шаклида бўлса ҳам бўлажак

мутахассисларга сифатли таълим билан таъминланишини кўзда тутувчи бир қатор ишлар амалга
ошрилганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Республикамизда барча олий таълим муассасаларида ўқитиладиган
фанлардан модуль платформаси тузилган бўлиб, талабаларни масофадан таълим олиши учун ZOOM
дастури орқали дарслар олиб бориш йўлга қўйилган. Бугун бир қатор олий таълим муассасаларида
кредить модул тизимига босқичма-босқич ўтилмоқдаки, бу ҳам ўқитувчида ҳам талабада ўз устида
ишлаш масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

Республика транспорт соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, тизимни илғор хорижий

тажриба ва халқаро стандартлар асосида тубдан такомиллаштириш, таълим жараёнига ўқитишнинг
инновацион услублари ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш ҳамда соҳанинг илмий
салоҳиятини янада ошириш мақсадида 2020 йилнинг 4 май куни мамлакатимиз Президентининг
«Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги
Қарорига кўра, Тошкент темир йўл муҳандислари института, Тошкент автомобиль йўлларини
лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатациям института ҳамда Тошкент давлат техника университетининг
авиакосмик технологиялари факультета асосида Тошкент давлат транспорт университета ташкил
этилди. [ПҚ-4703, 2020 йил, 4 май;]

Энг асосийси, бугунги кунга келиб таълим жараёни ва ишлаб чиқариш тизими интеграциясига

эришиш мақсадида амалиёт жараёнларини ўташ самарадорлигини янада такомиллаштириш ишлари
амалга оширилмоқда.

Кейинги йилларда республика транспорт тизими фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланган юк

ва йўловчи ташиш хизматларини шакллантириш, транспорт хизматларидан фойдаланиш
харажатларини оптималлаштириш, транспорт ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш, транзит
юкларни ўтказувчанлигини ошириш юзасидан қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Мамлакатимиз
ташқи сиёсий фаолиятида интеграллашув жараёнининг тезлашаётганлигини инобатга олиб, халқаро
логистика марказлари фаолиятини кенг йўлга қўйилиши шу соҳалар учун малакали мутахассис
кадрлар тайёрлаш борасида аниқ вазифаларни белгилаб олишни тақазо этмоқда. Мамлакатимизда
ҳозирги кунда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш бўйича қатор ислоҳотлар амалга
оширилмоқда. Сайёҳларни юртимизга жалб қилиш асносида сифатли транспорт хизматларини
ташкил этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор бериш шарт. Ҳаво йўллари, автотранспорт, темир
йўл транспорти шулар жумласидан. Мазкур соҳаларда кенг миқёсда ислоҳотлар давом этмоқда.
Масалан, аэропортларда яшил ва қизил йўлаклар ташкил этилиши, темир йўлларда онлайн чипталар


background image

231

хариди бўйича дастурнинг амалиётга татбиқ этилиши, замонавий автобус ва микроавтобуслар
сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиб келяпти. Аммо, халқаро туризмни янада ривожлантириш
масаласида мазкур ислоҳотларни янада ривожлантириш ва тараққий эттиришни давр ва замоннинг
ўзи талаб қилмоқда.

Юртимизда туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли амалий келишувлар

имзоланмоқда. 2018 йил 29-30 август кунлари Жиззах вилоятида Узбекистон ташқи ишлар вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси, Жиззах вилоят ҳокимлиги, Давлат инвистициялар қўмитаси ҳамкорлигида
халқаро форум ўтказилди. Мазкур Форумда 28 та мамлакатдан 300 гаяқин вакил қатнашиб,
мамлакатда туризм ва темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича республикадаги
олийгоҳлардан бирининг базасида янги факультет очилиши ёхуд олий таълим муассасаси ташкил
этилиши масаласида аниқ таклифлар билан ЧИҚДИ. [Халқаро форум материаллари, Жиззах, 2018
йил, 29-30 августь;] Президентимиз Қарорларида таълим тизимига хориж тажрибаларини кенг жалб
қилиш масалари тўғрисида аниқ кўрсатмалар берилган бўлиб, мамлакатимизда АҚШ, Италия, Буюк
Британия, Россия, Жанубий Кория, Сингапур каби давлатлардаги олийгоҳларнинг филиаллари
фаолият кўрсатмоқда. Мана энди транспорт тизими ва халқаро туризм соҳаларига замонавий кадрлар
етказиб берадиган олийгоҳ очилиши ҳақидаги меморандум имзоланди. Келажак олийгоҳлари етук
кадр тайёрлаш борасида соғлом рақобат таклифи билан чиқаётган бир пайтда таълим сифати ва
самарадорлигини босқичма-босқич ошириб бориш ва пировардида белгиланган мақсадга эришиш
чораларини кўриш мумкин бўлади. Бу ислоҳот осонликча амалга оширилмайди, албатта. Мазкур
ислоҳотлар жараёнида олийгоҳ раҳбариятидан тортиб, барча профессор-ўқитувчилар зиммасига
улкан масъулият юклайди.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, глобаллашув жараёнининг имкониятларидан самарали

фойдаланиш шарти ва зарурати муҳим вазифа бўлиб қолди. Шундан келиб чиқиб қуйидаги таклифлар
ишлаб чиқилди.

Биринчидан, бугун етук кадрлар тайёрлаш вазифаси олийгоҳнинг вазифаси деб қаралишининг

ўзи нотўғри талқин. Бўлажак мутахассисдаги касбий билим ва тажрибани шакллантиришда
манфаатдор ишлаб чиқариш секторлари ҳам ўз имкониятларини ишга солиши керак бўлади.

Иккинчидан, олийгоҳда иқтидорли талабалар орасида том маънодаги устоз-шогирд тизимини

шакллантириш ҳамда керак бўлса хориж олийгоҳлари билан илмий ва инновациялар бўйича тажриба
алмашинишни доимий йўлга қўйиш. Бунда чет тилларини мукаммал билиш ҳам талаб этилади.

Учинчидан, талабаларда танлаган йўналишига мотивацияни оширишнинг оптимал

вариантларини ишлаб чиқиш, амалиёт ишларини янгича ташкил этиш талаб этилмоқда.

Юртимизда бугунги кунда етук мутахассис кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ этиш

масаласида алоҳида дастурлар ишлаб чиқилди. Бугун маррани баланд олиб ишлайдиган давр келди.
Зеро, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш йўлида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишимиз
шарт ва зарур.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Мирзиёев Ш. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг

асосийякунлари ва2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнингэнг муҳим йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. 2017 йил, 14 январь.

2.

Узбекистон

Республикаси

Президентининг

“Узбекистон

Республикасини

янада

ривожлантириш бўйича Ҳдракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони. Тошкент, 2017 йил 7
февраль.

3.

УзбекистонРеспубликасиПрезидентининг“Олийтаълимтизиминитакомиллаштириш

чора-

тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. Тошкент, 2017 йил 20 апрель.

4.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш

сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ги Қарори. Тошкент, 2017 йил, 27 июл.

5.

“Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлари ва


background image

232

фойдаланилмаган имкониятлар” мавзусида халқаро конференция материаллари. Тошкент, 2018 йил
21 сентябрь.

6.

Узбекистонда халқаро туризм ва темир йўл инфратузилмасининг истиқболлари. Халқаро

форум материаллари. Жиззах, 2018 йил, 29-30 август.

7.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори. Тошкент, 2020 йил 4 май.

8.

Namazova, Yulduz Muzapparovna. "PROBLEMS OF EDUCATIONAL TRAINING AND

GENDER IN THE" NEW METHODICAL SCHOOL" OF TURKISTAN." Scientific Bulletin of Namangan
State University 1.12 (2019): 121-125.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг асосийякунлари ва2017 йилга мулжалланган иктисодий дастурнингэнг мухим йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасииинг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. 2017 йил, 14 январь.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Хдракатлар стратсгияси тугрисида»ги Фармони. Тошкент, 2017 йил 7 февраль.

УзбекистонРеспубликасиПрезидентининг“Олийтаълимтизиминитакомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида’Ти Карори. Тошкент, 2017 йил 20 апрель.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иктисодиёт сохалари ва тармокларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тугрисида” ги Карори. Тошкент, 2017 йил, 27 июл.

“Марказий Осиё халкаро транспорт йулаклари тизимида: стратегик истикболлари вафойдаланилмаган имкониятлар” мавзусида халкаро конференция материаллари. Тошкент, 2018 йил 21 сентябрь.

Узбекистонда халкаро туризм ва темир йул инфратузилмасининг истикболлари. Халкаро форум материаллари. Жиззах, 2018 йил, 29-30 август.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Транспорт сохасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари гугрисида” ги Карори. Тошкент, 2020 йил 4 май.

Namazova, Yulduz Muzapparovna. ’’PROBLEMS OF EDUCATIONAL TRAINING AND GENDER IN THE’’ NEW METHODICAL SCHOOL" OF TURKISTAN." Scientific Bulletin of Namangan State University 1.12(2019): 121-125.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов