Ахборот - психологик хавфсизлигини таьминлашнинг айрим масалалари

CC BY f
262-265
2
0
Поделиться
Кузичев , Р. (2023). Ахборот - психологик хавфсизлигини таьминлашнинг айрим масалалари . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 262–265. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22072
Р Кузичев , Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

мастер

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бугун ҳаётимизда бир-биридан муҳим шундай ижгимоий-сиёсий жараёнлар юз бермокдаки, уларга шу кун нуқтаи назардан келиб чиқиб баҳо бериш, ҳар қачонгидан-да, масъулиятли ёндашувни талаб этмоқда.


background image

262

Кузиев Р.Б.

магистрант

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университети

АХБОРОТ - ПСИХОЛОГИК ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЬМИНЛАШНИНГ

АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ

Бугун ҳаётимизда бир-биридан муҳим шундай ижгимоий-сиёсий жараёнлар юз бермокдаки,

уларга шу кун нуқтаи назардан келиб чиқиб баҳо бериш, ҳар қачонгидан-да, масъулиятли ёндашувни
талаб этмоқда.

Бевосита шаклланаётган шахсга ижтимоий омил сифатида оммавий ахборот воситаларининг

таъсир доираси бениҳоя кенгайиб бормокда.

Шундай экан, ўтган асрнинг охири ва асримиз бошида ахборот воситаларининг жадал

ривожланиши XXI асрнинг “Ахборот асри” деб аталишига сабаб бўлди. Бугунги кунда замонавий
ахборот технологиялари, ахборотлашган жамиятнинг интеллектуал салоҳиятини шакллантиришда
муҳим аҳамият касб этмокда. Ахборот асосида таълим-тарбия жараёни олиб борилмоқда, ижтимой
ҳаёт самарали бошқарилмокда. Ҳозирги кунда ҳаётнинг бирор-бир соҳасини ахборотсиз тасаввур
этиб бўлмайди.

Дарҳақиқат, Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномасидашундайдейилганэди:

“...

.ҳаммамизучунзамонавийбилимларниўзлаштириш,

чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак.
Тараққиётга эришиш учуй рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз
зарур. Бу бизга юксалишнингэнг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча
соҳаларг аахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда”.

Бугун тез суръатлар билан ўзгариб бораётган, инсоният ҳозирга қадар бошидан кечирган

даврлардан тубдан фарқ қиладиган шиддатли ва айни пайтдаўта мураккаб замондаяшамоқдамиз.
Мутахассислар бу тезкор даврни «оммавий ахборотлашув» ёхуд «глобаллашув асри» деб аташмоқда.

Бонси, ер юзининг қайсидир бир чеккасида юз берган воқеадан бир неча сония ичида бутуй дунё

аҳли хабар топмокда. Бу эса шубҳасиз матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли
нечогли ошиб бораётганидан далолат беради. Шу жиҳатдан айтганда, ҳар қандай матбуот жамиятда
юз бераётган воқеа-ҳодисалар, ўзгаришлар, янгиланишларни тўлалигича, холис ва ҳаққоний акс
эттирмоги керак.

Биз юртимизда очиқ ва эркин демократик жамият қуриш вазифасини ўз олдимизга мақсад қилиб

қўйган эканмиз, дастлабки ўринда ахборот ҳуружларидан ҳимояланиш йўлларини ишлаб чиқишимиз
ва бу йўлда ҳар биримиз чинакам жонбозлик кўрсатишимиз даркор деб ўйлайман. Халқимизнинг
маънавий оламини бойитиш, маънавий бўшлиқ пайдо бўлишини олдини олиш, мафкуравий
иммунитетни қарор топтириш ахборот ҳуружларидан сақланиш, ҳимояланишда аҳамиятлидир.
Бунингучунэсаавваламбор, Ватанимизтараққиётинингмустақкам пойдеворлари бўлмиш ёшлар онги
ва калбида соғлом ҳаёт тарзини барпо этиш, уларда ўз тарихидан фахрланиш туйғусини
шакллантириш, миллий ва умуммиллий қадриятларга нисбатан эҳтиром, иззат икром сингари эзгу
фазилатларни сингдиришимиз зарурдир.

Сўнгги йилларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизими- ни

такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва муносиб қаршилик кўрсатиш
тизимини такомиллаштириш алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунга Узбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ - 4947-сонли Фармони асосида қабул қилинган “2017-
2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳдракатлар стратегияси”ни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Хўш, ахборот хавфсизлиги ҳамда ахборот таҳдиди ўзи нима?


background image

263

Ахборот хавфсизлиги деганда, жамиятни инсонлар, ташкилотлар ва давлат манфаатлари асосий

шаклланиши ва ривожланишини таъминловчи ахборот маконининг ҳимояланганлик даражаси
тушунилади. Ахборот таҳдиди эса, жамият ахборот маконининг ишлашига хавф туғдирувчи омил ёки
омиллар бирлигидир .

Ахборот-психологик хавфсизлик тушунчаси эса бу жамиятни, унинг алоҳида гуруҳлари ва

шахсларни ахборотнинг деструктив шакл ва турларининг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида
барча мавжуд ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш демакдир. Ахборот- психологик
хавфсизлик ОАВларда бериладиган ахборот-маълумотларда интеллектуал редукция, жаҳолат ва
соддаликни, инсонларни боғлаб қўювчи, агрессия реклама, шунингдек, очиқ ва яширин тарзда
шафқатсизлик ва куч ишлатишни, наркомания, алкоголизм, порнография, токсикомания, жамиятга
қарши хатти-харакатлар, миллатчилик, ирқчилик, диний, синфий камситиш ва муросасизлик
аломатларини бўлмаслигини тақозо этади. Ахборот- психологик хавфсизлик миллий хавфсизликни
мустаҳкамлаш, маданиятни сақлаб қолиш ва ривожлантиришнинг, замонавий жамиятнинг аҳлоқий ва
маънавий салоҳиятини ўстиришнинг қудратли омили ҳисобланади. Ахборот хавфсизлиги соҳасидаги
давлат сиёсатини амалга оширишга мўлжалланган мамлакат миллий хавфсизлигини таъминлаш
системасининг бир қисмидир.

Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

Конфиденциаллик -

ахборот олиш имконияти ёки уни бегона шахслар, ташкилот ёки

жараёнларга овоза қилишни чекловчи хусусият.

Очиқшк -

вакил шахе талаби билан истеъмол қилишга яроқли ва хаммабопликни англатувчи

хосса.

Салбий ахборот-психологик хавфсизлик деганда инсон рухиятига таъсир кўрсатиб шахе, жамият

ва давлат учуй салбий оқибатларни келтириб чиқарувчи таъсир кўрсатишнинг махсус восита ва
методларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган инсон ёки шахслар гуруҳига таъсир кўрсатиш
тушунилади.

Салбий ахборот-психологик хавфсизлик таъсир воситалари қуйидагиларда намоён бўлади:
-Инсон саломатлигига зарар етказиш;
-

Инсоннинг хоҳиш билдириш эркини англанмаган даражада тўсиб қўйиш, унга сунъий равишда

қарамлик синдромини сингдириш;

-Инсонни сиёсий, маданий, аҳлокий ўз-ўзини идентификация қилиш қобилиятини йўқотиши;
-

Ижтимоий онгни манипуляция қилиш;

Ахборот-психологик хавфсизликнинг таъсир воситалари қуйидагилардан иборат:

1)

Махсус таъсир воситалари — инсон ёки шахслар гуруҳига салбий ахборот- психологик

таъсир кўрсатиш учуй қўлланиладиган техник ва дастурий воситалар.

2)

Махсус таъсир методлари — оқибатлари шахе, жамият ва давлат учуй салбий натижаларга

олиб келадиган инсон руҳиятига таъсир кўрсатишнинг усуллари кетма-кетлиги, давомийлиги.

Ахборот-психологик хавфсизлик стандартлари деганда—инсон руҳияти учуй салбий

оқибатларни келтириб чиқармайдиган ахборот-психологик таъсирнинг тасдиқлаб қуйилган
ўрнатилганган тартибдаги параметрлари тушунилади.

Ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашдаги давлат сиёсати асосан қуйидагилар билан

белгиланади:

-

Ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш соҳасида Узбекистон Республикаси

қонунчилигини такомиллаштириш;

-

Ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш тизимини шакллантириш;

-

Давлат бошқарув органлари ва жамоат бирлашмаларининг ахборот- психологик хавфсизликни

таъминлаш бўйича фаолиятларини координациялаш;

-

Узбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органларининг ва маҳаллий ўзини- ўзи бошқариш

органларининг ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатларини белгилаш.

Ахборотга муайян воқеа-ходисалар тўғрисидаги хабар ёки маълумот, уларни тушунтириш,


background image

264

тушуниш ва идрок этишда қадим замонлардан буён қўлланиб келинаётган, кибернетика ва
информатиканинг тараққиёти туфайли кейинги вақтда янги, кенг маъно касб этаётган тушунча
сифатида таъриф берилади.

Ахборотларни аниқ мақсадда йиғиш, сақлаш, тизимларга ажратиш ва улардан оммавий тарзда

фойдаланишда техник, дастурий, алгоритмик ишлар ва уларнинг ташкилий воситалари беқиёс
аҳамиятга эга. Ахборотлаштирилган жамияттнинг ҳар бир бўғинида ахборотлар банкига мурожаат
қилинади ва шу асосда замонавий таълим технологиялари яратилади ва таълим-тарбия жараёндарини
оптималбошқаришимкониятивужудгакелади.

Мустақил ривожланиш йўлидан бораётган жамиятимизнинг ҳаётида содир бўлаётган ижтимоий

сиёсий ўзгаришларга эътибор берар эканмиз, хозирги кунда тобора авж олиб бораётган, мамлакат
такдирига бевосита даҳилдор бўлган масалалардан бири, яъни аҳолини ахборот психологик
ҳуружлардан ҳимоя қилиш масаласи энг долзарб муаммолардан бири сифатида баҳоланмокда.

Ахборот психологик ҳуружлар бугунги кунда инсоннинг ўзлигига ва келажагига таҳдид

солаётган воситалардан бири экан, албатта, бунда ана шу ҳуружлардан ҳимояланиш йўллари,
усуллари ишлаб чиқилиши муҳим аҳамият касбэтади. Ҳаёт суръатлари жуда хам тезкор даражада
илгарилаб кетаётган бир даврда яшамокдамизки, бундай вазиятда, албатта, жамият аъзоларини
атрофда бўлаётган воқеа ҳодисаларга нисбатан хушёр, эътиборли, мавжуд шарт шароитларга
нисбатан холис, мантиқан тўғри ва аниқ баҳо бера олиш қобилиятларини шакллантириш таҳдидларга
қарши курашишда алоҳида аҳамият касб этади. Шу ўринда Узбекистон Республикаси Биринчи
Президента И.А.Каримов “Юксак маънавият енгилмас куч” асарида таъкидлаб ўтганларидек:
“Бугунги кунда замонавий ахборот майдонидаги харакатлар шу қадар тиғиз, шу қадар тезкорки, энди
илгаридагидек, ҳа, бу воқеа биздан жуда олисда юз берибди, унинг бизга алоқаси йўқ, деб бепарво
қараб бўлмайди. Ана шундай кайфиятга берилган халқ ёки миллат тараққиётдан юз йиллар орқада
қолиб кетиши ҳеч ran эмас”. Юкоридаги фикрлари ўз ўзидан глобаллашув жараёнлари авж олиб
бораётган бир паллада ахборот оламини жуда хам катта кучга эга эканлигидан далолат берадики,
бунда кучли маънавият ва маърифатга эга баркамол авлодни тарбиялаш хар қачонгидан хам
долзарблигини кўрсатади, десак, муболаға бўлмайди.

Хўш, мамлакатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашдаги асосий мақсадлари сифатида

нимани кўрсатишимиз мумкин?

Булар:

-кўпгина ахборот жараёнларининг табора ортиб бораётган глобаллашуви, жаҳон ахборот

тармоқларининг шаклланиши, ривожланган мамлакатларнинг ахборот маконида доменантликка
иштилиши шароитида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш;

-

давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ташкилот, корхоналар ҳам фуқароларнинг

фаолиятлари учун зарур бўлган ахборотни тўлиқ ва ҳеч бир тўсиқларсиз олишлари учун имкониятлар
яратиш;

-фуқаро, ташкилотлар ва давлатнинг ахборотини олиш, тарқатиш ҳамда фойдаланиш бўйича

ҳуқуқларини амалий ишлашини таъминлаш;

-ахборот ресурсларининг яхлитлиги, сақланишининг бузилиш ва ноқонуний фойдала- нишининг

олдини олиш ва бошқалардир.

Яқин келажакда глобаллашув жараёнининг янада кенгайиб бориши оқибатида жаҳон

мамлакатларининг информацией ҳаёт тарзига ўтиши билан ушбу масала янада долзарб тус олиши
муқаррар.

Ушбу масалани ижобий ҳал этиш учун бир қатор чора-тадбирлар қилиниши зарур. Хусусан,

шахе, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигини таъминловчи кучли қонунчилик асосини яратиш,
уларни амалиётда ишлаш механизмларини ва ахборот хуружларига қарши тура оладиган ҳуқуқий
асосларни шакллантириш, давлат бошқаруви ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларида
ахборотхавфсизлигинитаъминлашга қаратилган махсустадбирларни ўтказиш лозим. Шунингдек,
ёшларда ахборот билан ишлаш маданиятини ошириш, уларда ахборот олиш, уни қайта ишлаш,
сақлаш каби малакаларини ошириш учун кучли, маҳсус билим ҳосил қилиш ҳам катта аҳамият касб


background image

265

этади.

Дархақиқат, тарихан қисқа давр ичида Узбекистон бир қанча ривожланган мамлакатлар

эътиборига тушганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бу ҳозирги кунда таълим, иқтисод, спорт ва бошқа шу
каби соҳаларда эришаётган кўплаб ютуқларимиз орқали ўз исботини топмоқда. Таъкидлаш жоизки,
мана шундай юксалиш, ривожланиш, тараққиёт илдиз отаётган маконда, албатта, жамият аъзоларини
маънавий таназзулга, маънавий бўҳронларга, маънавий кашшоқликка хамда турли хил тубан ишларга
ундовчи кучлар пайдо бўлади. Чунончи, бугунги хаётимизни радио телевидения, интернетсиз
тасаввур эта олмайсиз. Чунки юқорида айтиб ўтилган ҳар икки соҳа ҳам ўзида жуда катта даражадаги
ахборот сиғимини қамраб олганки, улардан рангба ранг маълумотлар, ахборотлар, янгиликларни,
қулай ва тез шароитда олиш имкониятига эгамиз. Лекин масаланинг яна бир эътиборли ва айни
маҳалда энг долзарб томони борки, у ҳам бўлса интернет ва шу сингари замонавий телекоммуникация
технологияларидан фойдаланган ҳолда кенг жамоатчилик, айниқса, эндигина ўсиб униб келаётган,
хали қалби шуури эврилишларга тез берилиб кетадиган ёшларни маънавиятига, маърифатига, ахлоқи,
таълим тарбиясига салбий таъсир этаётганлиги кишини ларзага келтиради.

Қисқача хулоса қиладиган бўлсак, интернетнинг таълим соҳасига кириши ва уни таълим

жараёнида қўлланилиши учуй, албатта ёшларимиз онгида маълум бир кўникмаларни
шакллантиришимиз лозим. Айниқса педагоглар ўқувчи шахсини шакллантириш жараёнида оммавий
ахборот воситаларидан фойдаланишда қуйидаги жиҳатларни ҳисобга олишлари лозим:

-ўқувчиларни интернет сайтидан фанларга оид манбаларни олиш, ўрганиш, таҳлил қилиш,

малака ва кўникмаларини шакллантиришга технологик йўналтириш;

-ўқу вчиларни оммавий ахборот воситалари материалларини ўқиш, ўрганиш вауларни амалда

қўллашда самарали фойдаланишлари учуй уларни руҳий жиҳатдан тайёрлаш, йўналтириш;

-

оммавий ахборот воситалари материалларини тўғри идрок этишлари учун тушунтиришлар

олиб бориш;

-ўқувчиларда оммавий ахборот воситалари материалларига нисбатан тўғри ижобий муносабатни

маънавий-аҳлоқий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий дунёқарашни таркиб топтириш;

-

ота-оналар ҳам ёшларга оилавий тарбия жараёнида оммавий ахборот воситалари

материалларини тўғри таҳлил қилиб, эркин мустақил фикрловчи сифатидаги кўникмаларни
шакллантириб боришлари лозим.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

2.

Абдуллаева, Н., & Шермухамедова, Н. (2023). Духовно-просветительское значение наследия

3.

Махмудходжи

Бехбуди

.

in

Library,

7(1).

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21738

4.

Нишанова, О. (2023). Научно-теоретические концепции, направленные на изучение
этнокультуры,

in

Library,

7(1),

1-22.

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21924

Библиографические ссылки

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

Абдуллаева, Н., & Шермухамедова, Н. (2023). Духовно-просветительское значение наследия

Махмудходжи Бехбуди . in Library, 7(1). извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21738

Нишанова, О. (2023). Научно-теоретические концепции, направленные на изучение этнокультуры, in Library, 7(1), 1-22. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21924

Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab Hepagreen - Восстановление нормальной работы печени Doroflex - Восстановления подвижности суставов inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт. Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии. MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование SMARTY - Увеличение продаж вашей компании БИОАРТРОН - Здоровье и гибкость суставов