423
Омонов Равшанжон
мустаҳил тадҳицотчиси
Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллии университету
Усмонов Дилмуроджон
докторант
Истанбул университети
ЯНГИ МЕДИА - WEB 2.00 МАҲСУЛИ: ИЛМИЙ ЁНДАШУВЛАР,
ТЕНДЕНЦИЯЛАР ВА МЕДИАСАВОДХОНЛИК МАСАЛАЛАРИ
1.1.
Медиа ва анъанавий медиа тушунчалари
Маълумки, бугунги кунда инсонлар дунёда содир бўлаётган ўзгаришлар ва янгиликлар тўғрисида
ОАВ орқали хабардор бўлишмоқда. Ҳозирда аксарият мутахассислар томонидан оммавий ахборот
воситалари шартли равишда икки таснифга - “Янги медиа” ва “Анъанавий медиа”га ажратилмоқда.
Жамиятга маълум бир вақт оралиғид а ахборот ва маълу мот узатилишини таъминлайд иган барча
визуал ва аудио воситаларга нисбатан “Медиа” атамаси қўлланилади.
Олим ва тадқиқотчилар томонидан сўнгги чорак аср давомида технологияларнинг тез суръатлар
билан ривожланиши туфайли ички таснифи кенгайётган оммавий ахборот воситаларига ҳамда асрлар
давомида фойдаланиб келинган босма ва визуал воситаларга нисбатан анъанавийлик мақоми
берилмоқда. Янада аниқроқ қилиб айтилганда, анъанавий медиа воситаларига газета, журнал, радио
ва телевидение каби бир каналли ҳамда асосан тарғибот мақсадида фаолият юритувчи медиа
органлари мансубдир.
1.2.
Янги медиа - web 2.00 маҳсули
Янги медиа бу медиа эволюциясидаги рақамли форматда ҳаётимизга кириб келган тушунчадир.
Оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган интернет орқали тамал пойдевори қўйилган янги
медианинг шаклланиши ва ривожланиши Web 1.0, Web 2.0 ve Web 3.0 даврлари билан боғлиқдир. (1-
жадвал)
1-ЖАДВАЛ.
Интернет технологияларининг
ривожланиш босқичлари
Изоҳ
Web 1.0 (monolog)
**
b
''
'
&
WMLUt
матн-ҳужжатга йўналтирилган;
1995-2000 йиллар
Бу босқичда интернет фойдаланувчиси фақат ис-
теъмолчи мақомида эди. Маълумотлар асосан мат- нли
форматда тақдим этилар эди. Интерактивлик, ўзаро
таъсир мавжуд эмас. Бир сўз билан айтганда “пассив
интернет босқичи” дейиш мумкин.
424
Инсон, шахсга йўналтирилган;
2000-2010 йиллар
Комьютер саноатидаги янги технология босқичи. Бу
босқичда қидирув тизимлари, виртуал лугатлар
ҳамдаижтимоийтармоқлар, шунингдек, XML, API,
AJAX, RSS, blog каби технология ва дастурларга асос
солинди. Бу босқичда интерактивлик кузатилади.
Инсонларнинг виртуал муҳитда ўзаро мулоқот қилиш
имконияти яратилди.
Билимга йўналтирилган;
2010-2020 йиллар
Инсон-машина, машина-машина, инсон-инсон
муносабатлари таъминланган босқич.
Виртуал реалликка йўналтирилган;
2020-2030 йиллар
босқичдир. Интернет ва оммавий коммуникацияларнинг ўзаро бирлашиши натижасида
анъанавий медиа ёнига янги медиа қўшилди. Аниқроқ қилиб айтганимизда,
анъанавий
медианинг рақамли форматга ўтиши натижасида янги медиа пайдо бўлди.
Баъзи
мутахассисларнинг “янги медиа анъанавий медианинг йўқ қилади” деган хавотири мавжуд. Лекин
бундай ташвишланишга ҳожат йўқ. Янги медиа анъанавий медиани ҳам ўз ичига олган бўлиб, уни
ўзгартирган, технология билан ҳамнафас бўлган янги оқим медиасидир. Шу ўринда янги медиага
берилган қуйидаги норасмий таърифни келтириш орқали унинг МОҲИЯТИНИ бироз тушуниб олиш
мумкин: “Янги медиа - биз у ҳақида ҳалигача қандай гаплашишни билмаганимиз, у тўғрида
тасаввурларимиз ҳануз тўлиқ бўлмаган медиадир”.
1.3.
Янги медиа истилоҳи таърифи ва илмий ёндашувлар
Кенг маънога эга бўлган Янги медиа истилоҳи ҳақида фарқли
таърифлар, ёндашувлар мавжуд. Бир қанча назарий манбаларга
асосланган ҳолда бу тушунча моҳиятини ифодалашга ҳаракат
қиламиз:
Онлайн қомусий луғат сифатида фаолият кўрсатувчи
www.wikipedia.org да (https://tr.wikipedia.org/wiki/Yeni_ medya) янги
медиа истилоҳи шундай очиқланади:
Янги медиа деб (янги платформа, янги восита, янги ўзан)
бевосита компьютерлар иштироки билан юритиладиган
платформаларга айтилади. Одатда рақамли кўринишга эга бўлиб,
фойдаланувчи ёки мақсадли аудитория билан ўзаро алоқада бўлиш имкониятини беради.
Web 3.0 (semantic web)
Web 2.0 (interactive web)
Web 4.0 (intelligent web)
Янги медиа тушунчасини майдонга келтирган босқич бу Web 2.0 (interactive web) босқичидир.
Чунки бу давр ижтимоий каналлар мавжуд бўлган, интерактивлик сифатини ҳаётимизга олиб кирган
ҳамда янги медиа ривожи учуй зарур экотизимни юзага келтирган
Meni Medya
Kujnr'
4nmta
MrdjtD
-*
425
Янги медиа намунаси сифатида интернет, веб-сайтлар, видео ўйинлари, CD ва DVD
воситаларини санаш мумкин. Агар рақамли технологиялар билан бирлаштирилмаса, телевизион
дастурлари, журналлар, китоблар ва бошқа босма нашрлар эса бу тушунча таркибига киритилмайди.
Янги медиа ўрнаклари сифатида википедиа, онлайн энциклопедия, интернет платформасидаги
рақамли маълумотлар, тасвир ва видеолар, веб-ҳаволалар, шунингдек, ижтимоий медиа кабиларни
келтириб ўтиш мумкин.
Янги медиа доирасига кирувчи платформалар бироз мунозарали бўлса ҳам, кўпинча қуйидагилар
мазкур терминга доҳил этилади (2-жадвал):
2-ЖАДВАЛ.
Компьютер ўйинлари
Веб-сайтлар
Мобил медиа
Виртуал платформалар
Электрон почта
Подкастлар
Мул ътимедиа маҳсулотлари
(куп функцияли: овоз, видео,
интерактив платформалар,
анимациялар) -
CD ва DVD
воситалари
Электрон киосклар
Гиперматнли адабиёт
Дастурий таъминотлар
Интерактив телевидение
Блоглар
Туркиядаги Мармара университета профессори Филиз Айдоған Янги медиа истилоҳини ўзининг
“Янги медиа алтернатив медиа сифатида” ҳамда “Танқидий перспективдан Янги медиа” номли
тадқиқотларида бир қанча мутахассисларнинг фикрларига асосланган ҳолда шундай изоҳлайди:
Олимнинг
“Янги медиа алтернатив медиа сифатида” (2012)
номли тадқиқотида янги медиа
истилоҳи ҳақида қуйидаги ёндашувлар келтириб ўтилган:
Янги медиа анъанавий алоқа тизимини тубдаи ўзгартирган ҳолда ахборот алмагиинувининг
бутунлай янги бир шаклини, босцичини юзага келтирди. Янги медиа очиц, веб-тармоқли, чегарасиз,
интерактив ва марказлашмаган бир тузилмага эгадир. Янги медиа моҳиятини турли таърифлар
билан ифодалаш мумкин. Биринчи навбатда таъкидлаш керакки, янги медиа бир-биридан фарцли
бўлган интерактив платформаларни марказлаиттириш, бирлаштириш имкониятига соҳибдир. Шу
нуцтаи назардан баъзи мутахассислар томонидан янги медиа мультимедиа деб ҳам юритилади.
(Дилмен, 2007: 115) Уз таркибида овоз, тасвир ҳамда матнли маълумотларни интерактив шаклда
бирлаштира олган янги медиа шу жиҳати билан анъанавий медиадан фарц цилади. Янада кенгроқ
тарзда ифодалаганимизда янги медиа “компъютерларнинг бевосита иштироки билангина фаолият
юрита оладиган платформалар ”дир.
Ракамли-аналог хусусият янги медиа технологиялари билан ауамият касб этади.
Маълумотларни рацамли қайта ишлаш технологик ютуцдир. Бирок рацамли технологияларнинг
фоидаланувчиларга берадиган имкониятлари тизимнинг технологик тузилмасидан кўра
муҳимроцдир. (Алтунай, 2012: 41) Янги медиа технологиялари инсонга деярли ҳар бир соҳада рулайлик
яратди.
Янги медиани технологик нуцтаи назардан таҳлил цилганимизда, Нуржан Туренлининг
фикрларини келтириб ўтиш ўринли булади. Туренлига кура янги медиа анъанавий медиадан кескин
фарц рилади. Янги медиа бу интернет, рацамли телевидение, VCD, DVD, GSM, WAP, GPRS каби
раҳамли технологияларнинг барчасига берилган умумий номдир. Янги медиа тушунчаси ҳамрови
кенгайгани сари, уни ифодалаш ҳам шунчалик мураккаблашиб боради.
Олимнинг
“Танқидий перспективдан Янги медиа”
номли тадқиқотида янги медиа истилоҳи
ҳақида қуйидаги ёндашув ва мулоҳазалар келтириб ўтилган: _________________________________
Биз яшаётган ахборий жамиятда глобаллашув ва коммуникация технологияларидаги
янгиликлар алоқа сиёсатидаги узгаришларни ҳам вужудга келтирди. Информацион
технологияларнинг тарацций этиши натижасида юз берган ўзгаришлар анъанавий медиадан фарцли
бўлган “янгимедиа” тушунчасиниўртага чицарди. (Мутлу: 311)
426
Маълумки, радио, телевидение, газета каби анъанавий медиа сифатида эътироф этилувчи
оммавий ахборот воситалари иштирокида юзага келган алоқа давомида истеъмолчи ва манба
(ишлаб чицарувчи) орасида ўзаро таъсирга асосланган жараён - интерактивлик кузатилмайди. Янги
медиа воситаларига хос бўлган интерактивлик хусусияти анъанавий медиа воситаларида мавжуд
бўлмай, бу борада улар янги медиага эҳтиёжманддир. Ваҳоланки янги медиа сифатида эътироф
этилаётган платформаларда истеъмолчи трансмиттерга айланиши ва ишлаб чицарувчи маълумот
устидан назоратини кучайтириши мумкин. Бундан таищари янги медиа воситалари
фойдаланувчиларнинг катта гуруҳидаги ҳар бир шахе билан ўзаро хабар алмашишга имкон берадиган
даражада оммавийдир. Шунингдек, янги медиа воситалари асинхронлик табиатига эга бўлиб, бу
хусусият бир вацтда булишлилик талабини бартараф этиши мумкин.
Ушбу хусусиятлардан келиб чициб айтиш мумкинки, янги медиа бу оммавий аудиториянининг
бир вақтнинг ўзида индивидуал фойдаланувчи сифатида ҳам иштирок этишини таъминлай олган,
истеъмолчиларнинг контент ва созламаларга турли вацтларда кира олишига имконият берган
платформалардир. (Гграй, 2003: 7) ______________________________________________________
Доктор Нежми Эмел Дилмен (2014) ўзининг “Янги медиа концепцияси доирасида интернет
кундаликлар - блоггерлик ва матбуот” номли илмий мақоласида бу истилоҳни шундай шарҳлайди:
Бу тунги кунда янги ахборот воситаларига Янги Медиа дейилмоқдадир. Янги медиа, янада
аниқроғи Янги платформалар истилоҳи таърифлаш осой бўлмаган тушунчадир. Истилоҳ
МОҲИЯТИНИ англаш учуй чуқурроқ таҳлил талаб этилади.
Янги медиа атамаси 1970 йилларда ижтимоий, психологик, иқтисодий, сиёсий ва маданий
соҳаларни тадқиқ қилган мутахассислар томонидан ахборот-коммуникация соҳасидаги тадқиқотларга
киритилган тушунчадир. Бироқ атаманинг 70-йиллардаги маъноси 90-йилларга келиб, интернет ва
ахборот технологияларнинг катта тезликда ривожланиши натижасида кенгайиб, турли ўлчамларга
эришди. (Томсон, 1995, с.23-25)
Баъзи олимлар ва тадқиқотчилар янги медиа истилоҳини содда бир бичимда бир қанча
технология воситалари рўйхати ёрдамида тушунтиришга уриндилар. Яъни CD-ROM, DVD, HTML,
интернет, рақамли видео, тармоқ дастурлари, мультимедиа воситалари каби платформаларга нисбатан
бу атама ишлатилган эди. Бундай ифода мутлақ нотўғри бўлмаса ҳам, лекин қамрови бироз чекланган
ва тўлиқсиздай кўринади. Шу боис ҳам, йил сайин янги ўзгаришларга учраётган бу технологияларга
нисбатан янги бир таъриф бериш керак бўлади. Шу билан бирга эски ва янги медиа орасидаги
фарқларни ҳам келтириб ўтиш лозим. Бошқача қилиб айтганда янги медиага “янгилик” сифатини
берувчи асосий принциплар ва хусусиятларни қайта кўриб чиқиш зарур.
Нежла Қорабулут (2008) “Янги Медиа технологиялари ва Жамоатчилик билан алоқалар” номли
д окторлик д иссертациясид а бу истилоҳни бир қанча манбаларга асосланган ҳолда “Янги медиа бир
вақтда ўзида мультимедиа, кўнгил очиш ва электрон тижоратни бирлаштирган маданий ва техно
саноатнитавсифлашучун ишлатилувчитушунчага айланди”, дея изоҳлайди.
Баъзи назариётчилар тарафидан янги медиага берилган таърифлар:
Броди (1999) хулосасига кўра янги медиа - бу интерфаол мультимедиа, академик гиперматн,
компьютер графикали кино, эфир графикалари ва ҳклардир. Яъни янги медиа воситаларига
компьютер воситачилигидагиалоқатурлари (Computer Mediated Communication) сифатида таъриф
берилади.
427
Манович (2001) га кўра, янги медиа рақамли форматга ўтказилган (реконструкция қилинган,
қисмлари бирлаштирилиб, тартибга солинган) фильмлар, 3 ўлчамли виртуал платформалар,
компьютер ўйинлари, гипермедиа, интернет, веб-сайтлардир.
Павлик ва Макинтош (2004) эса янги медиани медиа, телекоммуникация ва ҳисоблаш
(математик) технологияларидан рақамли муҳитда биргаликда фойдаланилишидир, деб тушунтиради.
Флю (2008) га кўра эса янги медиа - бу интернет ва рақамли медиа технологиялари ёрдамида IT
(Information Technologies - Ахборот технологиялари), медиаконтент ва алоқа тармоқларининг ўзаро
боғлиқлигидир. Бу эса бирлаштирилган маҳсулот ва хизматларнинг пайдо бўлишини таъминлайди.
Листер (2009) янги медиа сифатида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш, ишлаб
чиқариш ҳамда тарқатиш жараёнида юз берган кенг қамровли ўзгаришларни назарда тутади.
Юқоридаги таърифлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, интернет тармогига уланган ҳар қандай
“ақлли жиҳоз” билан (компьютер, ақлли телефон (смартфон), таблет) макон ва замонга боғлиқ
бўлмаган ҳолда кириш мумкин бўлган виртуал платформа “Янги медиа” сифатида эътироф этилади.
Янги медиа тамомила рақамли макон бўлиб, у атрофдагилар, ундан фойдаланувчилар учуй юқори
алоқа ҳамда икки томонлама таъсир - интерфаолликни таклиф этади.
Нежми Эмал Дилмен (2014) тадқиқо-
тига кўра янги медианинг 5 та асосий та-
мойили мавжуд: (Манович, 2001, с.27-28)
1.
Рақамли тасвир
2.
Модуллик
3.
Автоматлаштириш
4.
Узгарувчанлик
5.
Кодни конвертация қилиш.
Нежла Қорабулут эса (2008) “Янги
Медиа технологиялари ва Жамоатчилик
билан алоқалар” номли докторлик диссер-
тациясида Янги медианинг технологик ху-
сусиятлари сифатида қуйидагиларни санаб
ўтади:
9.
Рақамлилик (Оигиталлик)
10.
Мултимедиалилик (Qoklu Ortam)
11.
Тармоқлар (Network)
12.
Конвергенция
13.
Интерактивлик
Профессор Филиз Айдоган
“Янги медиа алтернатив медиа сифатида” (2012) номли
тадқиқотида Янги медианинг тамал тамойилларини шундай тушунтиради:
Биз яшаётган дунёни тубдан ўзгартириб юборган янги оммавий ахборот воситаларининг 3 та
асосий хусусияти мавжуд. Ричард Рожерс томонидан очиб берилган мазкур хусусиятлар
қуйидагилардир (Герай, 2003: 18):
14.
Интерактивлик (Interaction).
Ахборот алмашинуви жараёнида икки томонлама
интерфаоллик кузатилади. Яъни ахборотни қабул қилувчи (истеъмолчи) ва узатувчи (ишлаб
чиқарувчи) ўртасида ўзаро таъсир юзага келади.
15.
Демассификация (Demassification).
Катта фойдаланувчилар гуруҳи таркибидаги ҳар бир
шахе билан индивидуал тарзда ахборот алмашиш имконияти мавжуд. Ҳар бир шахега алоҳида фарқли
ахборот юборилиши мумкин.
16. Асинхронлик (Asekron):
Янги ахборот технологиялари исталган шахсга исталган вақтда
маълумот юбориш ҳамда қабул қилиш имконини яратади. Бир замонлилик (айни ондалик) тамойилига
барҳам беради.
Бу уч асосий хусусият орасида, шубҳасиз,
интерактивлик
энг муҳим рол ўйнайди.
Анъанавий медиа воситаларида пассив ҳолатда бўлган шахслар янги медиа воситаларида
1.4. Янги медианинг тамал хусусиятлари
428
активлашади. Шу тарзда манбадан истеъмолчига юборилган ахборот икки томонлама ўлчовга эта
бўлади ҳамда қабул қилувчи ҳам манбага айланиб, фаоллашади. Янги медианинг интерактивлик
хусусиятига эга бўлишида интернет муҳим ўринга эгадир.
1.5.Янги медиа ва анъанавий медиа ўртасидаги тафовутлар:
Янги медиа интернет инфратузилмасига асослангани учун ҳам анъанавий медиадан кескин фарқ
қилади. Бу тафовутни яхшироқ англаш учуй янги медианинг имкониятлари, “плюс” ва “минус”
томонларини кўриб чиқиш керак бўлади.
Барча назарий ёндашувлар ва таърифлардан келиб чиқиб, янги медиа воситаларининг асосий
хусусиятлари сифатида қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин:
1.
Рақамлилик;
2.
Чекланмаган
миқдорда
ўзаро
таъсир
ўтказиш
имкониятларининг
мавжудлиги
(интерактивлик);
3.
Маълумот олиш ва ахборот алмашинувининг чекланмаганлиги ва эркинлиги;
4.
Асинхронлилик, яъни маълумот олишнинг вақтга боғлиқ эмаслиги;
5.
Маълумотни индивидуал тарзда
(опе2опе - илмий анжуманларда ўша лаҳзада таржима
цилувчи “ацлли ” қурилмалар сингари')
ёки оммавий шаклда узатиш имкониятининг мавжудлиги
Шунингдек, тадқиқотчи олим Мановичга кўра Янги Медиа воситаларининг ўзига хос
хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
6.
Рақамли ифода (виртуал майдоннинг математик белгилар, алгоритмлар ҳамда кодлардан
ҳосил бўлиши);
7.
Модуллилик (веб-саҳифаларда қўлланилган барча элементлар фарқли хусусиятларга эгадир.
Яъни веб-саҳифага ўзгартириш киритмоқчи бўлган киши веб-саҳифани ташкил этувчи овоз, тасвир,
матн каби элементларга (алоҳида модулларга) алоҳида-алоҳида ўзгартириш киритиши талаб этилади)
8.
Автоматлаштириш (янги медиа воситаларидаги баъзи операциялар фойдаланувчидан қўлда
бажаришни талаб қилмайди, масалан, шахсий ҳужжатлар ёки файлларни бир марта босиш билан
бирлаштириш имконияти мавжуд);
9.
Узгарувчанлик (кўриб чиқилаётган объектларнинг бирдан ортиқ шаклда намоён бўлиши ва,
ҳатто бир-биридан аниқ фарқ билан ажратилган нарсалар ҳам аслида битта объектнинг кенгайтмаси
сифатида ишлатилиши мумкин);
10.
Транскодлаштириш (кодлаштириш, масалан матн форматидаги маълумот билан тасвир
кўринишидаги маълумотни код орқали фарқлаш, яъни .doc - матн кўринишидаги ҳужжатларга, . JPEG
- раем форматидаги маълумотларга қўйиладиган кодлардир.)
1.
2.1.Янги медианинг афзалликлари
2.
Янги медиада харажатлар кам бўлади. Интернет тармоғига уланган ҳар ким блоглар,
ижтимоий медиа ва бошқа каналлар орқали маълумот узата олади.
3.
Янги медиа иккитомонлама- жуфт каналлилик хусусиятигаэга. Яъни ишлаб чиқарувчи ва
истеъмолчи бир-бирига таъсир ўтказиш учун те иг имкониятга эга. Фойдаланувчилар эълон қилинган
ҳар бир янгилик ёки рекламага бир зумда изоҳ беришлари мумкин.
4.
Янги оммавий ахборот воситаларида рекламалар зарур мақсадли аудиторияга осонгина
етказилиши мумкин. Шунингдек, рекламаларда ёш, жинс, ҳудуд, қизиқиш, калит сўз каби муҳим
бўлган мақсадли мезонлардан фойдаланиш мумкин.
5.
Янги медиа воситаларида йўл қўйилган хатоларни бир зумда бартараф этиш мумкин. Бирор
материалда хатоликка йўл қўйилган бўлса, анъанавий ОАВда бўлгани каби ушбу хатони тузатиш учун
кейинги кунни ёки нашрнинг кейинги сонини кутиш шарт эмас.
6.
Дунёда содир бўлган ўзгаришлар, янгиликлардан ўша заҳоти - бир зумда хабардор бўлиш
мумкин. Бунинг учун телевизор қаршисида янгиликлар соатини кутиш шарт эмас.
7.
Янги медиа воситаларига қулай кириш имкониятининг мавжудлиги ҳамда харажатларнинг
арзонлиги шахсий брендлаш фаолиятига ҳам ижобий таъсир қилади.
2.2.
Янги медиа воситаларидан кутилаётган хатарлар
Янги медиа воситалари кўплаб афзалликларга эга бўлиш билан бирга, баъзи жиддий хавф-
хатарларни ҳам юзага келтириши мумкин. Бу тўғрида бироз тўхталиб ўтамиз.
Бугунги кунда тез суръатлар билан ривожланаётган технологияларни жиловлай олганлар, уни
429
таъқиб қилаётганлар, ҳеч шубҳасиз, Z авлодига мансуб бўлган (2000 йилдан кейин туғилган)
ёшлардир. Ҳатто ҳали нутқ малакасига тўлиқ эга бўлмаган ёш болаларнинг ҳам янги медиа
воситаларидан катталардан кўра яхшироқ фойдалана олаётганликларини кузатмоқдамиз. Аммо бу
мавзуда етарли маълумотга эта бўлмаган ўсмирлар янги медиа воситаларидан фойдаланиш чоғида
гиёҳванд модда савдогарлари, болалар ва аёллар тужжорлари, одам савдоси билан шуғулланувчилар
тузоғига осонлик билан тушиб қолишлари мумкин. Шунинг учун ҳам оилалар янги медиа соҳасида
етарли билимга ва медиасаводхонлик бўйича малакага эта бўлиши, диққатли ва эҳтиёткор бўлиши
талаб этилади. Шундагина биз ўз фарзандларимизни, келажагимизни янги медиа воситаларидаги
тажовузлардан ҳимоя қила оламиз.
2.3.
Янги Медиа саводхонлиги
Янги медиа саводхонлиги дейилганда виртуал муҳитда тарқалган хабарлар, рекламалар,
видеоклиплар кабиларга кириш, тушуниш, талқин қилиш ва бошқалар билан бўлишиш борасида
етарли билим ва малакага эга бўлиш назарда тутилади. Медиасаводхонлиги қанчалар юқори бўлса,
инсон онлайн платформада тарқатилган ахборотнинг қандай мақсадда ишлаб чиқилганлигини шу
қадар яхши тушуна олади. Медиасаводхонлиги юксак бўлган киши ўзини онгли равишда виртуал
муҳитда тарқалган дезинформациялардан қўрий олади, шу тариқа янги медиа воситаларидан оқилона
фойдаланиши мумкин бўлади.
2.4.
Янги медиада янги мутахассисликлар: иш топиш имкониятлари
Интернет трафикларининг сезиларли равишда ортиши ҳамда электрон тижорат секторининг
жадал ўсиши натижасида янги медиа мутахассисларига бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда. Бу соҳада
малакали кадрларнинг танқислиги туфайли истиқболда янги медиа мутахассислиги энг ёрқин
йўналишлар, талабгир касблар қаторида бўлиши тахмин қилинмоқда. Қуйида янги медиа
мутахассисликлари рўйхатидан намуналар келтирилмоқда:
1.
SEO (Search Engine Optimization - Қидирув тизимини оптималлаштириш) мутахассиси
2.
Google Ads / AdWords (online advertising platform developed by Google) мутахассиси - Google
реклама хизмати ходими
3.
SEM (Search engine marketing) ходими - интернет маркетолог
4.
Ижтимоий тармоқлар мутахассиси (expert of Social media)
5.
Веб-саҳифалар муҳаррири (Website Editor)
6.
Рақамли савдо мутахассиси (Specialist of Digital Marketing)
7.
Рақамли савдо бўйича консультант
8.
Веб-дизайнер
9.
Веб-дастурчи
10.
White Hat Hacker
2.5.
Янги медианинг келажаги
Барча ҳисобот ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, интернетдан фойдаланиш кун сайин ортиб
бораётган бугунги кунимизда (агарки глобал ҳалокатга дуч келмаган тақдиримизда) янги медиа
воситалари таъсирининг кенгайиш ва ортиш жараёни яна давом этади. Ҳозирда Ер юз ид аги 7.6
миллиард аҳолининг деярли ярми бўлган 3.77 миллиард инсон интернет фойдаланувчиси бўлса,
истиқболда бу кўрсаткичнинг янгиланиши, ортиши мумкинлигини ўйлаш мантиқан тўғри бўлади.
Янги медианинг инсон омилидан ташқарида ривожланаётган технологиялар билан баробар
тараққийй этаётганлиги, қамрови кенгаётганлигини кўришимиз мумкин.
Виртуал ҳақиқат тақма технологиялар (Wearable technology), сунъий идрок (Artificial
intelligence), 1оТлар (Internet of Things) каби бугун кўп гапирилаётган ва қисман ҳаётимизга кириб
келаётган воситалар ҳам ақлли телефонлар сингари ҳаётимизнинг бир қисмига айланиши борган сари
ойдинлашмоқда.
АДАБИЁТЛАР:
1.
Prof.Dr.Filiz, Aydogan (2018). Yeni medya kuramlan, Istanbul: Can yaymlari.2.basim.
2.
Prof.Dr.Filiz, Aydogan (2012). Altematif Medya Olarak Yeni Medya. Istanbul: Akdeniz ileti§im
430
Dergisi.
3.
Prof.Dr.Filiz, Aydogan (2009). Ele§tirel Perspektiften Yeni Medya. Marmara Universitesi ileti§im
Fakultesi Dergisi.
4.
Nejla Karabulut, (2008).Yeni Medya Teknolojileri ve Halkla ili§kiler. Marmara Universitesi Tez
Koleksiyonu. https://katalog.marmara.edu.tr/eyayin/tez/T0059819.pdf.
5.
Dilmen, N. (2014). Yeni Medya Kavrami £en?evesinde internet Gunlukleri-Bloglar ve Gazetecilige
Yansimalan.
Marmara
ileti§im
Dergisi,
12
(12),
113-122.
Retrieved
from
https://
dergipark.org.tr/tr/pub/maruid/issue/445/3501
6.
https://tr.wikipedia.org/wiki/Yeni_medya .
7.
https://bilgibilimi.net/web-l-0-web-2-0-web-3-0-nedir/.
8.
https://furkangokcol.com/yeni-medya-nedir/.
9.
https://ertugrulmuyesseroglu.com/yeni-medya-nedir-ne-degildir/.
10.
https://pazarlamaturkiye.com/gun-gectikce-populerlesen-yeni-medya-nedir-ve-ne-is-yapar.
11.
Shermuxamedova, N. "Philosophy and methodology of science." Tashkent: Publishing House of the
National University of Uzbekistan (2005): 21-27.
12.
Нишанова, О. (2023). Роль этнической культуры в формировании идеологического
иммунитета
молодежи,
in
Library,
7(2),
27-30.
извлечено
от
https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21844
13.