
Юнусова Шахноза Саибовна
кафедра мудири
Ташкент тиббиёт академияси академик лицейи
ЎЗБЕКИСТОН - МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА ЖАХОН
ЦИВИЛИЗАЦИЯСИНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар ижтимоий ҳаёт борасидаги янгиланишлар,
XXI асрга ривожланиш концепцияси билан қадам қўйдик. Ватан тарихини ҳар томонлама чуқур
тадқиқ этиш, бирламчи манбаларга таяниб, бугунги шиддатли даврда ўз миллий қадриятларимизни
тарихимиз босиб отган тарихий даврдаги цивилизациявий жараёнларга қошган буюк хиссамизни
жахон хамжамиятига намоён қилиш ва бу билан хозирги Учинчи Ренессанс пойдеворини қўйишни
мақсад қилиб қойганмиз.
Узбекистонда тарихий, моддий, маънавий, маданий ёдгорликларни тўплаш саклаш ўрганиш ва
ташвиқ қилиш билан шуғулланувчи, халқ тарихининг бирламчи манбааларига асосланган илмий
муассасалар, тарих, халқ тарихи биринчи навбатда моддий маданият ёзма манбааларга, археология,
этнография, антропология, лингвистика, топаномика, этиграфика, нумизматика фанлари асосида
илмий асосланган манбаалар билан тарихий маданий меъросни музейлар тўла намоён этадиган кенг
тармоқ бу Республикамиздаги музейлардир. Музейларнинг пайдо бўлиши Урта Осиёда XIX асрниг
охирига бориб тақалади. Биринчи бадиий музей (хозирги Узбекистон давлвт санъат музейи) 1918 -
йилда Князь Романов тўплаган коллекцияси асосида ташкил топган. 1920 - 1930 йилларда Наманган,
Хива, Бухоро, Қўқон, Андижон, Термиз, Нукус ва бошқа йирик шахарларда ўлкашунослик музейлари
очилди. 1940 - 1970 йилларда Узбекистон Фанлар Академияси таркибида фаолият олиб борадиган
Узбекистонда музейларнинг кенг тармоги яратилди. Тарихий ёдгорликлар ва санъат обидаларини
мухофаза қилиш, археологик, этнографик, маданий бадиий, меморий ёдгорликларни комплекс тарзда
ўрганиш ва ташвиқот қилиш учуй мўлжалланган давлат музейлари билан бирга ўлкашунослик
аҳамиятига эга бўлган халқ музейлари хам фаолият олиб бормоқда. Музейлар ўз фаолиятида миллий
маънавиятимизни, маданиятимизни, тарих, миллат тарихини келиб чиқишини тарғиб қилар экан хар
сохадаги экспонатлар орқали шу давлат, миллат, халқларнинг ўтмишини билдириш билан истиқбол
режаларига хам асосланади. Жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий, маънавий, маърифий юксалтиришда
фан олдида турган долзарб муаммоларни маълумотлар орқали ечишда, даврлаштириш масаласи
ўтмишни ўрганиш моддий ёзма манбалар асосида назарий асосланган методологик тамойилларини
ёритиб беради. Бизнинг қадимий маънавий мерос маданий бойликлар тарихий ёдгорликларимиз
жахон цивилизациясига қўшган хиссамизни дунё тан олмоқда. Утмиш тарихимиздаги босиб ўтган
давр ва хозирги тараққиётимизнинг белгилаб олган жиҳатларини музейларимиз экспонатларида
туризмни ривожлантириш ички ва ташқи туризм соҳасида бу заминда буюк зотлар етишиб чиқгани,
умумбашарий цивилизация маданиятининг узвий қисмига айланиб кетган, дунёвий ва илмий, диний
ривожланишимиз буюк давлатчигимизни улкан чуқур ва ифтихор билан намоён этамиз. Айниқса
“Узбекистон халқлари тарихи музейи”экспозициясида Узбекистоннинг қадимги даврдан то ҳозирги
кунгача бўлган тарихи ёритилган. Экспозиция асосига қадимги даврдан ҳозирги кунгача
Узбекистондаги тарихий ва маданий жараёнларнинг узлуксизлиги ва изчил ривожланиши
тамойилини киритилган, бу ерда яратилган маданий мероснинг дунё цивилизацияси тарихидаги
ўрнини белгилаб беради. Бу кўҳна заминда миллодгача бўлган даврдан ва ундан кейин қўшилган сув
иншоатлари, қадим қадимдан ўлкамизда дехқончилик, хунармандчилик, меъморчилик, шахарсозлик
маданияти, санъати юксак даражада ривожланганлиги мамлакатимиз худудида босқинчилик,
бунёдкорлик давлатчиликка оид кўргазмали экспонатлар, жахон мамлакатларидан мамлакатимизга
ташриф буюрган туристларни давлатимиз тарихига юксак баҳо бериши учун асосий омил бўлиб

келмоқда.
Мустақиллик даврида асрлар давомида яратилган бебаҳо улкан маънавий ва маданий меросни
тиклаш давлат сиёсатининг энг муҳим вазифаси қилиб қўйилди. “Музейлар фаолиятини тубдан
яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида”, “Узбекистон Республикасида маданий бойликларни олиб
чиқилиши ва олиб кириш масалаларини тартибга солиш тўғрисида” махсус қарорлар қабул
қилиниши бу соҳага янада эътибор кучайтирилди. Музейлар ва маданият ёдгорликлари давлат
ихтиёрига ўтказилиб, муҳофаза қилина бошланди. Илмий экспедициялар уюштирилиб, Музейлар
учун коллекциялар тўплаш иши йўлга қўйилди, кўплаб Музейлар ташкил этилди. Йирик Музейлар:
Узбекистон тарихи музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Узбекистон санъат музейи.
Республиканинг деярли барча вилоятларида ўлкашунослик Музейлари, жаҳон аҳамиятига молик
мемориал
Музейлар бор.
Музейлар, таълим-тарбия ва илмий вазифаларга эга бўлиб таълим муассаларида “Узбекистон
тарихи” фанини ўқитилишида кўчма очиқ дарсларни ташкил этиш, замонавий педогогик
технологиялардан фойдаланиб ноанъанвий ўқув машғулотларини ташкил қилишда хам бугунги
кунда уларда мужассамлашган тарих, сақланаётган маънавий обидалар бизнинг давримизгача етиб
келган осори атиқаларифода этилган экспонатларни ўрганиш орқали ёшларимизни буюк
тарихимизга қизиқиши янада ортади ва илмий малумотларга эга бўладилар. Музейлар тизими
тараққиётига объектив эҳтиёжлар ортиб бормоқда. Музейларнинг халқаро майдонга чиқиши билан
уларнинг таъсир доираси кенгайиб бормоқда. Бунда кўргазмалар айирбошлаш биринчи ўринда
туради. Музейлар жаҳоннинг турли мамлакатларига ўз хазиналарини юборади, айни пайтда чет
мамлакатларнинг кўргазмаларини ўзларида қабул қилади ва кўргазма ҳамда Музейларда намойиш
этади. Музейлар халқаро маданий алокаларни кенгайтиришга ёрдам бермоқда, миллий
маданиятларнинг ўзаро бойиши ва халқлар ўртасида ҳамфикрликни ривожлантиришга катта ҳисса
қўшмоқда.
Жаҳон Музейлари халқаро ташкилотга бирлашган, ЮНЕСКО таркибида Музейлар халқаро
кенгаши (ИКОМ) мавжуд, унинг таркибига миллий Музейларнинг қўмиталари кирган.
АДАБИЁТЛАР:
1.
Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.
2.
Namazova, Yulduz Muzapparovna. "MINISTRY OF PUBLIC EDUCATION AND
CONFESSIONAL (RELIGIOUS) SCHOOLS IN TURKESTAN." Scientific and Technical
Journal of Namangan Institute of Engineering and Technology 1.7 (2019): 135-139.
3.
Нишанова, О. (2023). Роль этнической культуры в формировании идеологического
иммунитета молодежи, in Library, 7(2), 27-30. извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21844