220
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ТУШУНЧАСИНИНГ СИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Мирзабаев Куатбай Бахитбаевич, Ўзбекистон давлат
жаҳон тиллари университети, Ижтимоий фанлар
кафедраси мустақил изланувчиси (PhD) E-mail:
kuatba
ym@mail.ru
Аннотация.
Мазкур илмий ишда давлат хизмати тушунчасинбинг
моҳияти ва унинг асосий ҳусусиятларини ошиб беришга қаратилган.
Шунингдек, илмий мақолада хорижий мамлакатлар қонунчилигини ҳамда
ҳуқуқшунос ва сиёсатшунос олимларнинг илмий ишлари ҳамда бу соҳада
Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва қонунчилик
қиёсий таҳлил этилди.
Калит сўзлар:
Давлат фуқаролик хизмати,давлат органлари,
Электрон ҳукумат, давлат хизмати, давлат бошқаруви тизими, функция,
вазифа.
Ҳар қандай замонавий ҳуқуқий ва ижтимоий-сиёсий жараён,
хусусан, давлат хизмати каби тизим ҳодисаларини тушунишга интилиш
бизни бу масаланинг табиати ва моҳиятига мурожаат қилишга ундайди.
Жамиятда юз берадиган кўплаб ҳуқуқий ва ижтимоий-сиёсий жараёнлар
айнан давлат хизмати масаласи билан узвий боғлиқликда вужудга келади.
Давлат хизмати тушунчаси хусусида илмий адабиётларда турли
фикрларни учратиш мумкин. Бундай фикрларнинг хилма-хиллиги, асосан,
давлат хизматчиси томонидан турли ижтимоий функцияларнинг амалга
оширилиши билан боғлиқ. Бу табиий ҳолат бўлиб, давлат хизматчиси
тушунчасини белгилашда аниқ бир мезондан келиб чиқишни истисно
этади.
"Давлат хизмати" атамаси қуйидаги каби кўплаб ижтимоий, сиёсий
ва ҳуқуқий жиҳатдан маъноларга эга. Таниқли рус олими Н.И.Коркуновнинг
фикрига кўра, ҳар қандай давлат манфаати учун фаолият давлат хизмат
(кенг маъносида) деб аташ мумкин. У ўз позициясини янада мустаҳкамлаш
221
мақсадида, давлат хизматини давлат хизматчисининг давлатга нисбатан
алоҳида ижтимоий-ҳуқуқий муносабати сифатида, бўйсунишга асосланган
ва унинг мазмуни мажбурий фаолиятга эга, давлат номидан амалга
ошириладиган ва муайян вазифани амалга оширишга қаратилган давлат
фаолияти сифатида тарифлайди [1].
Ҳуқуқшунос олим Д.Н.Бахрахнинг фикрича:
“Инсонларнинг,
шунингдек, давлат ва жамиятнинг мақсадга мувофиқ фаолият
йўналишларидан бири - бу хизматдир. Бу тушунча турли маъноларда:
инсоннинг
фаолият
тури,
ижтимоий-ҳуқуқий
институт,
давлат
органларининг махсус тизими маъносида ишлатилиши мумкин. Хизмат -
бошқарувдан, давлат фаолиятини амалга оширишдан, бошқарувни
таъминлашдан, аҳолига ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишдан
иборат”[2].
Ҳар қандай давлатда давлат хизматини ташкил этишнинг асосий
мақсади, албатта, давлат вазифалари ва функцияларини амалга ошириш,
жамият хотиржамлигини таъминлаш, Конституцияси ва қонунчилик
ҳужжатлари билан ўрнатилган тартибда оммавий манфаатларни
қондириш ҳисобланади. Ўз олдига қўйилган мақсадга эришиш учун давлат
турли - туман вазифаларни бажаради.
Шунингдек, давлат хизмати тушунчасини янада кенгроқ ёритишда
И.А.Василенко ҳам бир қатор таърифларни илгари сурган. Унга кўра,
давлат хизматини давлат органларининг ваколатлари бажарилишини
таъминлашга доир профессионал фаолият сифатида таърифлайди [3].
В.М.Манохиннинг фикрича, “Давлат хизматининг моҳияти, ўзига хос
хусусиятларини, давлат хизматининг вазифа ва функцияларини - давлат
вазифалари, функциялари, давлат фаолияти шаклларининг ўзаро
нисбати орқали аниқлаш мумкин” [4].
Шунингдек, унинг таъкидлашича, давлат хизмати - бу давлат
органлари ва бошқа ташкилотларини ташкил этиш ва ҳуқуқий тартибга
солиш бўйича давлат фаолиятининг бир бўлаги ҳисобланади, давлат
222
органлари ва ташкилотларининг фаолияти эса давлат олдида турган
вазифа функцияларини амалга оширишга қаратилади.
Лекин мазкур таърифларга нисбатан кўпгина олимлар ўз
эътирозларини билдиришган. Жумладан, Б.М.Лазарев унинг қўйидаги
камчиликларини кўрсатиб ўтган: биринчидан, давлат хизмати давлат
хизматчиси
атамаси
билан
белгиланган;
иккинчидан,
давлат
хизматчилари нафақат давлат функцияларини, балки бошқа фаолият
турини ҳам амалга оширадилар (масалан, шифокорлар, илмий ходимлар,
ўқитувчилар ва бошқалар); учинчидан, В.М.Манохин томонидан берилган
таърифда икки ҳолат, яъни давлат хизмати ҳамда уни ташкил этиш ва
тартибга солишга қаратилган фаолият умумлаштирилган.
Б.М.Лазарев давлат хизматига қуйидагича таъриф беради: “давлат
хизмати - давлатга хизмат қилиш, яъни уни талаби билан маълум бир пул
мукофоти эвазига давлат органида давлат органида давлат олдида турган
вазифа ва функцияларни амалга ошириш фаолиятидир” [5].
Мамлакатимизда
давлат
хизматининг
ҳуқуқий
асослари
Конституция, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун ва бошқа
кўплаб қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасида “Давлат халқ
иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат
органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида
масъулдирлар”
ҳамда
37-моддасига
асосан
“Ўзбекистон
Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа
эгадирлар. Давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан
белгиланади” деб ўрнатиб қўйилган. Яъни, давлат органлари, мансабдор
шахслар собиқ Совет тизимида бўлганидай қандайдир гуруҳ (партия)
манфаатларига эмас, балки халқ манфаатларига хизмат қилиши
кераклиги ўрнатилган.
Бундан ташқари, Конституциянинг 7-моддасида “Халқ давлат
ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир.
223
Ўзбекистон
Республикасида давлат ҳокимияти
халқ
манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда
унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар
томонидангина амалга оширилади” деб ўрнатиб қўйилган [6].
Юқорида
таъкидланганидек,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг бир неча моддалари бевосита давлат хизмати билан
боғлиқ бўлиб, унинг асосий принципларини мустаҳкамлайди. Масалан,
давлат хизматида қонунийлик, инсон ва фуқаролар ҳуқуқлари ва
эркинликларининг устунлиги, давлат хизматида иштирок этувчи
фуқароларнинг тенглиги ва бошқа конституциявий принципларини
кўрсатиб ўтиш мумкин.
Давлат хизматини унинг моҳияти нуқтаи назаридан ўрганилганда
давлатда ҳокимиятнинг кимга мансублиги, унинг субъекти ким эканлиги,
давлат хизмати биринчи навбатда, жамиятнинг қайси табақаси, гуруҳи,
синфининг эркини ифодалаб, манфаатини ҳимоя қилиши, унинг асосий
таркибий қисмлари, ички тузилиши, давлат ҳокимиятини амалга
оширишнинг асосий услублари, яъни муайян давлатда ҳокимият қандай
ташкил этилган?, Қайси давлат органлари томонидан бошқарув амалга
оширилган?, Бу органларнинг ташкил этилиш тартиби ва ваколатлари
нималардан иборат? - каби саволларга асосли жавоб топишни тақозо
этади.
Давлат хизматчиларининг аксарияти ижро - фармойиш бериш
(ташкиллаштириш) ваколатларини ва ижтимоий-маданий фаолиятни
амалга ошириш билан шуғулланадилар. Фақатгина айрим давлат
хизматчилари махсус давлат лавозимларини эгаллайдилар, масалан,
одил судлов ва прокурор назоратини (яъни ҳуқуқни муҳофаза қилиш
фаолиятини) амалга оширадилар.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда давлат хизматининг қандай
турлари борлиги юзасидан қонунчиликни янада такомиллаштириш
мақсадга мувофиқ.
224
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик
хизмати тўғрисида”ги Қонунининг (2022) 4-моддасида давлат фуқаролик
хизматчиларига қуйидагича тариф берилган.
Давлат фуқаролик хизмати — давлат хизматининг бир тури бўлиб,
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат фуқаролик хизмати
лавозимларидаги давлат органлари ваколатлари амалга оширилишини
таъминлашга доир ҳақ тўланадиган касбий фаолияти сифатида
таърифланган. Лекин, қонунчилигимизда давлат хизматининг турлари
ҳақида нормалар батафсил берилмаган.
Шу нуқтаи назардан, мазкур илмий ишда давлат хизмати
тушунчасининг мазмун - моҳиятини янада кенг ёритиш мақсадида
хорижий тажрибани қиёсий ўрганишни маъқул деб топдик.
Мазкур
соҳада хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси ўрганилганда давлат
хизматчиларини туркумларга бўлиш амалиёти мавжудлиги аниқланди.
Жумладан,
Германия Федерациясида
давлат хизмати тушунчаси
“жамият” ёки “оммавий” хизматчи сифатида талқин қилиниб, давлат
хизматчилари категориясига давлат муассасаларининг барча ходимлари
киритилган. Давлат хизматчиларига бошқарув органлари ходимларидан
ташқари,
мактабгача
бўлган
муассасаларнинг
ходимлари
ва
ўқитувчилари, давлат университетларининг профессор ва ўқитувчилари,
судьялар, вазирлар, Федерал банк аъзолари, шунингдек полиция
ходимлари, ҳарбий хизматчилар, темир йўл ходимлари, почта
муассасаларининг ходимлари ва бошқалар киритилган.
Германияда давлат фуқаролик хизмати соҳаси “Асосий Қонун”
(Grundgesetz) билан тартибга солинган бўлиб, давлат хизматчилари
Конституцияда белгилаб берилган махсус ҳуқуқларга эга. “Давлат
хизмати” атамаси шахсларнинг уч тоифасини қамраб олади: мансабдор
шахслар, хизматчилар ва ишчилар. Германияда давлат хизмати давлат
бошқарувида ишлайдиган барча шахсларни ўз ичига олади. Германияда
бугунги кунда “давлат хизмати” тушунчаси ўрнига “жамоат хизмати” кенг
225
қўлланилади. Германиядаги давлат (жамоат) хизмати умуммиллий давлат
вазифаларини бажариш сифатида тушунилади. 1953 йилдаги “Мансабдор
шахслар тўғрисида”ги Федерал Қонунга (1985 йилда тузатиш киритилган)
биноан, федерал ходим - бу Федерация ёки тўғридан-тўғри бўйсунадиган
давлат муассасаси ёки ташкилоти билан хизмат ва садоқат (расмий
муносабатлар) билан жамоат-ҳуқуқий муносабатларда бўлган шахс.
Федерацияга ҳисобот берадиган ходим тўғридан-тўғри федерал ходим
ҳисобланади [7].
Сингапур
давлат фуқаролик хизмати ўз ичига: президент
администрацияси, бош вазир идораси, 14 вазирлик ва 26 доимий
қўмиталар хизматларини олади. Вазирликларда (агар бош вазир идораси
қўшиб ҳисобланса) ишловчи хизматчиларнинг сони олтмиш беш мингдан
ортиқ, қўмиталардагилар сони эса қирқ тўққиз мингдан ортиқ ходимни ўз
ичига олган. Мазкур қўмиталар муайян функцияларни адо этиш учун
парламент ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган мустақил давлат
агентликлари тарзида тавсифланади. Сингапурда кадрлар захирасини
шакллантиришда мериократия тамойилига асосланилади. Мериократия
тамойилига кўра давлат истиқболли ёшларни мактаб давридан аниқлаб
кузатиб боради ҳамда уларнинг бутун ўқиши давомида рағбатлантириб
боради. Улар университетларга кириш учун имтиёзлар олади, айримлари
хорижга кетади. Ўз навбатида иқтидорли ўқувчилар тўрт йилдан олти
йилгача давлат хизматида ишлаб бериш мажбуриятини олади.
Бундан ташқари,
Япониянинг
урушдан аввалги тарихида давлатга
хизмат қилувчи (ишловчи) шахслар икки тоифага, мансабдор шахслар -
“канши” ва “бошқалар” (яъни мансабдор шахс бўлмаганлар) га
ажратилган. “Канши” давлат билан махсус оммавий-ҳуқуқий ҳокимият
муносабатларига киришадиган шахс бўлиб, император ва унинг ҳукумати
олдида масъул, ҳисобдор бўлган, алоҳида ҳуқуқларга эга бюрократик
тизим (ташкилот) сифатида намоён бўлган. Бундан фарқли ўлароқ,
мансабдор шахс тоифасига кирмайдиган бошқа хизматчилар давлат
226
билан хусусий ҳуқуқ асосидаги меҳнат шартномавий муносабатга
киришиб, “канши”лар қўл остида, уларга бўйсунадиган ҳолда турли хизмат
вазифаларини бажарадиган шахслар бўлиб ҳисобланган.
II жаҳон урушидан сўнг, Японияда давлат хизматчилари тизими
Япония Конституция[8]сининг 15-моддаси 2-қисмига асосан давлатнинг
барча мансабдор шахслари жамиятнинг маълум бир қисми эмас, балки
бутун жамиятнинг хизматчилари бўлиб ҳисобланиши белгилаб қўйилди
[9].
Шунга мувофиқ, давлатнинг марказий ҳамда жойлардаги барча
органлари, ташкилот, муассасаларида ишловчиларнинг барчасини ягона
ном билан “давлат хизматчиси” деб эътироф этила бошланди ҳамда
давлат хизматчилари “Давлат (марказий) хизматчиси тўғрисида” ги Қонун
ва “Маҳаллий давлат хизматчилари тўғрисида” ги Қонун асосида ягона
ҳуқуқий тизимга эга бўлди [10].
Мутахассисларнинг фикрича,
Россия Федерациясида
давлат
хизматининг ҳуқуқий институт сифатидаги моҳияти икки муҳим вазифани
ҳал етишни ўз ичига олади. Биринчидан, Россия Федерацияси
Конституцияси ва қонунларини, Федерациянинг таъсис субъектларининг
қонунчилигини амалга оширишдан, минтақаларнинг манфаатларини
ҳисобга олган ҳолда миллий хавфсизликни, давлат суверенитети,
иқтисодий мустақилликни, жамиятнинг маънавий ва ахлоқий ўзига хослиги
таъминлашдан иборат. Бундай функцияларни фақат юқори малакали,
барқарор, оқилона қурилган ва ташкилий жиҳатдан ўйланган, иқтисодий ва
ҳуқуқий жиҳатдан таъминланган давлат органлари аппарати самарали
бажариши мумкин. Иккинчидан, давлат хизматини ташкил етиш ва унинг
вазифаларини бажариш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи
ҳуқуқий нормалар, қоидалар ва тартиблар мажмуи сифатида махсус
қонунчиликка асосланган фаолият.
Қайд этиш жоизки, "Россия Федерациясининг давлат хизмати
тизими тўғрисида"ги Қонунида давлат хизмати тизими уч хил тоифага
227
ажратиб кўрсатилган.
Улар:
1. Давлат фуқаролик хизматчилар
2. Давлат ҳарбий хизматчилари
3. Бошқа турдаги давлат хизматчилар сифатида давлат
хизматчиларининг турлари кўрсатилган.
Қозоғистон Республикасида
давлат фуқаролик хизмати соҳаси
Қозоғистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, 2015 йил 23
ноябрда янги таҳрирда қабул қилинган “Давлат хизмати тўғрисида”ги (416-
V ЗРК-сон) Қозоғистон Республикасининг Қонуни ҳамда Қозоғистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 22 июлдаги “Қозоғистон
Республикаси Давлат хизмати ишлари бўйича агентлиги ва Қозоғистон
Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Коррупцияга қарши
хизмат)нинг айрим масалалари тўғрисида”ги 74-сон Фармони асосида
тартибга солинган.
Қонунга мувофиқ давлат хизмати - давлат ҳокимиятининг
вазифалари ва функцияларини амалга оширишга қаратилган мансаб
ваколатларини бажариш бўйича давлат органларидаги давлат
хизматчиларининг фаолиятидир. Шу билан бирга, қонунда давлат
хизматига оид барча масалалар назарда тутилган.
Ўзбекистонда ҳам мустақилликка эришгандан сўнг жамиятнинг
барча жабҳаларида бўлгани давлат хизмати тизимини янгилаш соҳасида
ҳам ислоҳотлар жараёни бошланди. Бу жараён янгидан таркиб топаётган
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий муносабатларнинг моҳиятини англаб,
мустақиллик талабларига жавоб берадиган, тоталитар тузум даврида
шаклланган эски кадрлар тизимидан фарқли ўлароқ, янги замон
талабларига мос кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантириш, шу
жумладан, давлат хизмати соҳасини модернизациялаш билан боғлиқ.
Юртимизда давлат хизмати соҳасида демократик ислоҳотларни
янада чуқурлаштиришнинг яна бир мисоли сифатида 2022 йил 8 август
228
куни давлатимиз раҳбарининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги
қонуни имзоланди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши “Халқ давлат
органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак”, деган
тамойилни тўла рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлади.
Шу билан бирга, ихчам, профессионал, адолатли, юқори
натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий
қилишни,
давлат
бошқаруви
тизимида
маъмурий
аппаратни
ихчамлаштириш ва иш жараёнларини мақбуллаштиришни, “Электрон
ҳукумат” тизимини ривожлантиришни, электрон давлат хизматларининг
улушини 100 фоизга етказишни ҳамда бюрократияни бартараф этишни,
давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида
ташкил этишни ҳамда давлат хизматини модернизациялашнинг бошқада
асосий масалаларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони [11] давлат
хизматини янада такомиллаштиришда катта аҳамиятга эга.
Юртимизда давлат хизматининг асосий мақсади - Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан белгиланган
принциплар ва бошқа ҳолатларга асосланиб, давлат функцияларини
амалга ошириш, унинг вазифаларини бажариш, жамият ва фуқаролар
эҳтиёжларининг қондиришини таъминлашдан иборатдир.
Бу эса, ўз навбатида, давлат хизмати соҳасини илмий-назарий
жиҳатдан чуқур тадқиқ қилишни талаб қилади ва давлат сиёсатини ҳозирги
замон сиёсатшунослик илми нуқтаи назаридан ишлаб чиқиш заруратини
вужудга келтиради.
Шу боис, давлат хизмати тушунчаси, унинг ижтимоий-сиёсий
моҳиятини очиб бериш бўйича ўрганилган илмий изланишлар натижасини
умумлаштириб, давлат хизмати тушунчасига қуйидагича таърифни
келтириб ўтамиз: “Давлат хизмати - давлат фаолиятининг, давлат
органларининг, маъмурий-бошқарув тузилмалари фаолиятининг алоҳида
тури бўлиб, давлат органларининг махсус институти маъносида
229
ишлатилиши мумкин. “Давлат хизматчиси” - давлат, давлат ҳокимияти
органларида
доимий,
вақтинча
ёки
махсус
ваколат
бўйича
тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий - бошқарув, маъмурий -
хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга
ҳаракатларни амалга оширишга ваколат берилган шахс сифатида
тарифлаш мақсадга мувофиқ.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. См.: Коркунов Н.М. Русское государственное право. Т.1. СПб.,
1892. - С.271.
2. Хожиев Э.Т., Исмаилова Г.С., Рахимова М.А. “Давлат
хизмати”. Ўқув қўлланма. -Т.: Baktria press, 2015. - Б.8.
3. См.: Василенко И.А. Государственное и муниципальное
управление. М.: 2005. - С. 179.
4. Манохин В.М. Государтвенная служба. - М.. 1966. -С.5.
5. Лазарев Б.М. Государственная служба. - М.. 1993. -С.5-6.
6. “Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ислоҳ этишнинг
ҳуқуқий асослари (давра суҳбати материаллари)”. -Т.: Baktria press, 2015.
-Б.15
7. Хожиев Э.Т., Асадов Ш.Ғ. “Германия давлат хизматининг ўзига
хос жиҳатлари” (“Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ислоҳ
этишнинг ҳуқуқий асослари” давра суҳбати материаллари). - Т.: 2015. - Б.6.
8. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. -Т.: Ўзбекистон.
2023.
9. Конституции мира: Сборник конституций государств мира. Т 6.//
Сост.и авторы вступ. Статей У Таджиханов. А.Х.Саидов. - Т.: Академия
МВД РУз. 1998 г. - С.360.
10. Нематов Ж. “Японияда давлат хизматининг ўзига хос
хусусиятлари: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил” (“Ўзбекистон Республикасида
давлат хизматиниислоҳ этишнинг ҳуқуқий асослари” давра суҳбати
230
материаллари). - Т., 2015. - Б.37.
11. Манба.
https://lex.uz/docs/5841063
12. Sadriddinovna, Israilova Zarina. "The concept, principles and
international standards of electoral law and processes." Thematics Journal of
Law 6.2 (2022).