Мелиорация-ирригацияга оид терминларининг номинатив табиати

CC BY f
95-98
0
0
Поделиться
Намазова, М. (2022). Мелиорация-ирригацияга оид терминларининг номинатив табиати. Перспективы внедрения зарубежных инновационных идей и технологий в преподавании иностранных языков в новом Узбекистане, 1(1), 95–98. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/technologies-language-teaching/article/view/30467
М Намазова, Узбекский государственный университет мировых языков
бўлими 2-босқич магистранти
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мелиорацияга оид терминларининг номинатив табиати ерни суғориш тушунчасининг қуйидаги соҳаларини ўзида мужассамлаштиради:
1) суғориладиган ерларни шўрланиши, ботқоқланиши, эрозияланиши ва тупроқнинг заҳарли моддалар билан ифлосланишининг олдини олиш; 2) шўрланган, ботқоқланган, емирилган, заҳарли моддалар билан ифлосланган ерларни тубдан яхшилаш ва унумдорлигини ошириш; 3) янги ерларни ўзлаштириш; 4) маҳаллий жойларнинг иқлим шароитини яхшилаш, яьни шамол вагармселга қарши курашиш; 5) сел оқими, кўчма қумларга, ҳамда ер кўчишини олдини олиш ва қарши кураш; 6) ер усти, ер ости сувларини ростлаш ва улардан самарали фойдаланиш усулларини ишлаб чиқиш; 7) қўшимча сув манбаларидан (оқова, чиқинди) фойдаланиш. Демак, юқорида кўрсатилганларга асосланиб мелиорациянинг асосий вазифаси маьлум жойнинг иқлими, тупроғи, ер усти, ер ости ва сизот сувлар тартибини яхшилашдан иборат, деб тушунамиз.

Похожие статьи


background image

95

Мелиорация-ирригацияга оид терминларининг

номинатив табиати

ЎзДЖТУ магистратура

бўлими 2-босқич магистранти

М.О.Намазова

Мелиорацияга оид терминларининг номинатив табиати ерни суғориш
тушунчасининг қуйидаги соҳаларини ўзида мужассамлаштиради:

1)

суғориладиган ерларни шўрланиши, ботқоқланиши, эрозияланиши ва
тупроқнинг заҳарли моддалар билан ифлосланишининг олдини олиш;

2)

шўрланган, ботқоқланган, емирилган, заҳарли моддалар билан
ифлосланган ерларни тубдан яхшилаш ва унумдорлигини ошириш; 3)
янги ерларни ўзлаштириш; 4) маҳаллий жойларнинг иқлим шароитини
яхшилаш, яьни шамол ва гармселга қарши курашиш; 5) сел оқими, кўчма
қумларга, ҳамда ер кўчишини олдини олиш ва қарши кураш; 6) ер усти,
ер ости сувларини ростлаш ва улардан самарали фойдаланиш усулларини
ишлаб чиқиш; 7) қўшимча сув манбаларидан (оқова, чиқинди)
фойдаланиш.

Демак,

юқорида

кўрсатилганларга

асосланиб

мелиорациянинг асосий вазифаси маьлум жойнинг иқлими, тупроғи, ер
усти, ер ости ва сизот сувлар тартибини яхшилашдан иборат, деб
тушунамиз.

Ўзбекистан мустақилликка эришгандан кейин суғариш ва мелиорация
ишларини илмий асосида ривожлантиришга катта эътибор бермоқда. Ҳозирги
пайтда Республикамизда суғориш ва мелиорация ишларини ўрганиш ва

Ўзбекистан пахтачилик илмий тадқиқот институти ва унинг вилоятлардаги
тажриба станциялари, Ўрта Осие ирригатция илмий тадқиқот институти ва
бошқа илмий ташкилотлар фаолият кўрсатмокда. Мелиорация фанининг
ривожланишига А.Н.Костяков, В. Д. Журин, В. В. Пославский, .А.Ковда,
В.С.Малигин, В.И.Легостаев, Аҳмедов, Н.Ф.Беспалов, В. А.Духовний,
Н.Ҳамраев, Ф.Раҳимбоев. К.Мирзажонов, Б.Қамбаров ва бошқалар катта ҳисса
қўшдилар [Аҳмедов 1977, Мирзаев ].

Иқлим, тупрок ва сув манбаларнинг нокулай шароитларнинг яхшилаш буйича
мелиорация куйидаги турларга булинади:

1.

Гидротехник мелиорация - бу сув омборлари, суғориш тармоқлари, сув

чиқариш иншоотлари ва тупроқ таркибидаги сизот сувларини чиққариб
ташлаш учун коллектор - зовур тармоқлари, селга қарши иншоатларини
лойихалаштириш ва қуриш ишларини амалга оширади.

2.

Сув хужалик мелиорация - бу сугориш ва зах кочириш иншоатларидан

уларни такомиллаштириш учун Ўзбекистан сув муаммолари институти,


background image

96

тугри фойдаланиш, сувдан самарли, тежаб-тергаб фойдаланиш, сув
исрофгарчилигига карши курашиш каби тадбирларни уз ичига олади.

3.

Агромелиорация - бунда агротехник тадбирларни утказиш йўли билан

микроиқлим, тупроқ хоссаси ва сизот сувлари тартиби яхшиланади. Бу
тадбирларга ер текислаш, ихозаторлар барпо килиш, чукур шудгорлаш,
юмшатиш, тилмалаш, ерга ўз вактида юқори сифатли ишлов бериш, тупроқ
таркибидаги зарарли тузларни ва кимёвий моддаларни ювиш тадбирлари
киради.

4.

Биологик мелиорация - бунга тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш

учун турли органик моддалар солиш (гўнг, лиглин, майдаланган ғўзапоя,
органик чиқиндилар) ва беда экини иштирокидаги илмий асосланган алмашлаб
экиш, туз таьсирига чидамли экинларни, тупроқ таркибидаги заҳарли
моддаларни кўпроқ ўзига суриб оладиган экинларни, тез ерни қоплаб буғланиш
ва туз тўпланишини камайтирадиган экинларни экиш ва бошқа тадбирлар
киради.

5.

Кимёвий мелиорация - бунда кимёвий бирикмалар қўшиш йўли билан

ноқулай тупроқ хоссалари яхшиланади. Шўртоп тупроқларни охаклаш,
гипслаш, фосфогипслаш, зичланган тупроклар донадорлигини ошириш (К -
4,К-9), тадбирлари киради.

6.

Механик мелиорация - бу тупроқ юзасида тўпланган тузларни механик

усуллар ёрдамида тўплаш ва далалардан ташқарига чиқариш, тупроқни турли
чиқиндилардан тозалаш, кўчма қумларни механик усуллар билан
мустаҳкамлаш, механик таркиби оғир тупроқларни қумлаш, тошлоқ ерларни
устига тупроқлар солиш каби тадбирларни ўтказади.

Ҳар бир жойнинг табиий ва хўжалик шароити ҳисобга олиниб, битта ёки бир
нечта мелиорация тури қўлланиши мумкин.

1.

Мелиорация, эрозия, арид, гумид, субгумид, агромелиорация, биологик

мелиорация, антроиоген тўсиқлар, агрокимё, гидрология, агрометеорология,
механик мелиорация, кимёвий мелиорация.

2.

Биокимёвий омиллар, микрорельеф, макрорельеф, мезорельеф, шўрхоқ,

шўртоб, ботқоқланиш, гидрогеологик шароитлар, рельеф, гидрогеологик
минтақа, шўрланиш, ҳўл шўрхоклар, қатқалоқ шўрхоқлар, майин ва қора
шўрхоклар, анионлар, катионлар, инпульверизация.

3.

Галосуккулентлик аломатлари, транспирация Эвопотранспирация,

ксероморфизм, физологик қуруқлик,усув фазалари.

4.

Гравитацион сувлар , муаллақ сувлар, кацилляр захланиш, босимли сувлар,

сув тўсар қатлам, геология, гидрогеология, геоморфология, билогик хусусият,
абромелорация, минераллашганлик, критик чуқурлик.


background image

97

5.

Агромелиоратив ва гидромелиоратив тадбирлар, кольматаж, ирригация

тармоқлари, гидромодуль, бурғу қудуқлар, аэрация қатлами, фильтрация,
транспирация, глейлаш, нефтлаш, битумлаш, силикатлаш.

6.

Зовур, чек, чегаравий дала нам сиғими, гравитацион, тупроқ агрегат ҳолати,

жорий шўр ювиш, шўр ювиш меьёри, дефицит, лигнин.

7.

Табиий ва сунъий зовур, биологик ва гидротехник зовурлар, кучайтирп

насосли зовурлар, вакуумли зовур, тик зовур.

8.

Гидромелиоратив ва агромелиоратив тадбирлар, жадал зовурлаштириш,

жорий текислаш, муваққат зовур, оғир тупроқлар.

Оғир тупроқ тушунчаси семантик майдонининг ўзи бир қатор номинациялар
воситасида тақдим этилиши мумкин, масалан: а) шўрланган тупроқ гуруқлари;
б) шўрхок ва шўрхоксимон тупроқлар; в) шўртоб ва шўртобли тупроқлар
ҳақида маьлумог; г) шўрхок ва шўрхоксимон, шўртоб ва шўртобли
тупроқларни ўзлаштириш; д) шўрланган тупроқларда агротехник ва
гидротехник тадбирлар асосида ўзлаштириш; е) қум ва қумлок ерларни
ўзлаштириш; ё) тупроқ эрозиясининг моҳияти; ж) эрозиянинг турлари; з) сув,
шамол ва ирригацион эрозияга қарши кураш чоралари; и) сел оқимининг ҳосил
бўлиш омиллари; й) сел оқимига қарши кураш тадбирлари.

Демак, гидротехник мелиорацияга оид терминлар ёрдамида ер майдонларининг
суғорилиши, тупроқ намлиги оширилиши ёки ботқоқокланган ерларнинг
қуритилиши ва зах ерлар захи қочирилиши асосида тупроқда керак бўлган ҳаво,
сув, туз ва озуқа режимлари вужудга келтирилиши билан боғлиқ тушунчалар
қамраб олинади. Агротехник мелиорацияга оид терминлар воситасида эса
ўсимликлар учун зарур бўлган тупроқ таркибидаги озиқ моддалар таркибининг
тубдан яхшиланиши, тупроққа минерал ва маҳаллий ўғитлар солиш, алмашлаб
экиш, ҳайдаш, алмашлаб экишни жорий қилиш ишлари ишлари билан боғ
тушунчаларн воқеланади.

Бундан ташқари, гидромелиорацияга оид терминлар суғориш мелиорацияси ва
зах қочириш мелиорацияси соҳасидаги тушунчаларни кенг миқёсда намоён
этади. Биринчи ҳолатда терминлар тупроқ таркибидаги намликни суньий
равишда сув бериш орқали амалга ошириш, яьни суғариш технологияси, сув
режими, сув сарфи ва каналларни лойиҳалаш, белгиланган суғариш режимини
амалга ошириш, яьни экин майдонига сув тарқатиш, суғоришлар сони, суғориш
меьёри ва муддатлари ҳамда сув сарфи, яъни вақт бирлиги ичида канал
кўндаланг кесимидан ўтадиган сув миқдори, л/с ёки м‘/с. билан боғлиқ
номларни акс эттиради. Иккинчи ҳолатда эса, тупроқнинг актив қатламидаги
сув захирини камайтириш, яъни сизот сувлар сатҳни ростлаш, шўрланиш арид,
ботқоқланиш сатҳини пастга ростлаш бўйича зах қочириш тармоқлари (чуқур
қазима, катта канал, кичик канал, зовур ва ростловчи тармоқлар ва б.) нинг


background image

98

номлари ифодаланади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Абдуазизов А.А.Тилшуносликка кириш назарияси. Т.: Шарк, 2010.

- 262б.

2.

Paluanova, X. D. "Derivation-semantic principles of ecological terms in

English, Uzbek, Russian and Karakalpak languages: Dr. phil. sci. diss." (2016).

3.

Жабборов Ҳ. Ўзбек тилида

сув

лексемасининг луғавий-маъновий

хусусиятлари. Қарши: Насаф, 2005. - 150 б.

4.

Мирзаев А. Сугориш ва зах кочириш мелиорацияси. Тошкент: Ўқитувчи,
2015, 15-18- бетлар

5.

Carsten P., Techen A. K., Robinson J. S. Rebound effects in agricultural land
and soil management: Review and analytical framework // Journal of cleaner
production. 2019. Vol. 227. P.

1054-1067.

DOI:

10.1016/j..jclepro.2019.04.115.

Библиографические ссылки

Абдуазизов А.А.Тилшуносликка кириш назарияси. Т.: Шарк, 2010. - 262б.

Paluanova, X. D. "Derivation-semantic principles of ecological terms in English, Uzbek, Russian and Karakalpak languages: Dr. phil. sci. diss." (2016).

Жабборов Ҳ. Ўзбек тилида сув лексемасининг луғавий-маъновий хусусиятлари. Қарши: Насаф, 2005. - 150 б.

Мирзаев А. Сугориш ва зах кочириш мелиорацияси. Тошкент: Ўқитувчи, 2015, 15-18- бетлар

Carsten P., Techen A. K., Robinson J. S. Rebound effects in agricultural land and soil management: Review and analytical framework // Journal of cleaner production. 2019. Vol. 227. P. 1054-1067. DOI: 10.1016/j..jclepro.2019.04.115.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов