Араб давлатларида таржимонлик миссияларини бажарган ўзбекистонликлар фаолияти (1950–1980-йиллар)

CC BY f
64-66
26
10
Поделиться
Гиёсов, Б. (2022). Араб давлатларида таржимонлик миссияларини бажарган ўзбекистонликлар фаолияти (1950–1980-йиллар). Переводоведение: проблемы, решения и перспективы, (1), 64–66. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/translation_studies/article/view/5993
Бобур Гиёсов, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

Араб тили назарияси ва амалиёти кафедраси”, Таржимонлик факультети

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўнлаб йиллар мобайнида Мағрибу Машриқда давом этган миллий –озодлик кураши натижасида, 1950-йиллардан бошлаб араб мамлакатлари бирин-кетин ўз мустақилликларини қўлга кирита бошладилар. Шу тариқа собиқ ССРИ ва суверен араб давлатлари ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик юзасидан шартномалар, битимлар ва меморандумлар имзолана бошланди. Чунончи, Миср, Ливия Жамоҳирияси, Сурия, ЯХДР, ЙАР, Жазоир, Марокаш, Ироқ, Тунис ва Судан давлатлари билан сиёсий, ҳарбий-техникавий, савдо-иқтисодий, иқтисодий-техникавий, илмий-техникавий, маданий ва маърифий соҳаларда юзлаб узоқ муддатли қўшма шартномалар имзоланди.


background image

63

АРАБ ДАВЛАТЛАРИДА ТАРЖИМОНЛИК МИССИЯЛАРИНИ

БАЖАРГАН ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ФАОЛИЯТИ

(1950

–1980-ЙИЛЛАР)

Бобур Ғиёсов

“Араб тили назарияси ва амалиёти кафедраси”, Таржимонлик факультети

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Ўнлаб йиллар мобайнида Мағрибу Машриқда давом этган миллий –озодлик

кураши натижасида, 1950-йиллардан бошлаб араб мамлакатлари бирин-кетин ўз
мустақилликларини қўлга кирита бошладилар. Шу тариқа собиқ ССРИ ва суверен
араб давлатлари ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик юзасидан шартномалар,

битимлар ва меморандумлар имзолана бошланди. Чунончи, Миср, Ливия
Жамоҳирияси, Сурия, ЯХДР, ЙАР, Жазоир, Марокаш, Ироқ, Тунис ва Судан
давлатлари билан сиёсий, ҳарбий-техникавий, савдо-иқтисодий, иқтисодий-
техникавий, илмий-техникавий, маданий ва маърифий соҳаларда юзлаб узоқ
муддатли қўшма шартномалар имзоланди. Мустақилликнинг илк даврларида
араб давлатлари олдида иқтисодий-ижтимоий инфратузилмаларни бунёд этиш,
халқ хўжалигини ривожлантириш, завод ва фабрикалар ҳамда таълим
муассасаларини қуриш, мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, халқларнинг
саводхонлигини кўтариш, соғлиқни сақлаш тизимини замонавий талаблар
асосида шакллантириш, ирригация ва мелиорация, қўриқ ерларни ўзлаштириш,
мустамлакачилар жойлаштириб кетган мина майдонларини портловчи
моддалардан тозалаш ва бошқа ўта муҳим вазифалар турган эди. Араб оламида
мазкур муаммоларни ҳал этиш борасида собиқ совет мутахассислари билан
биргаликда минглаб ўзбекистонлик таржимонлар ҳам яратувчилик фаолияти
билан машғул бўлдилар.

1950

–1980-йилларда ССРИ ва араб мамлакатлари ўртасида савдо-

иқтисодий

ҳамда

иқтисодий-техникавий

ҳамкорликнинг

кенг

миқёсда

ривожланиши баробарида араб мамлакатларида катта-катта иқтисодий
лойиҳалар амалга оширила бошланди. Хусусан, катта тажрибага эга бўлган
ўзбекистонлик таржимонлар самарали фаолият кўрсатиш жараёнида маҳаллий
халқлар ишончини қозондилар, улалр билан елкама-елка меҳнат қилдилар.
Устозлар ёзма ва оғзаки таржималарни амалга ошириш билан бирга ёш
таржимонлар учун ўта зарур ҳисобланган йўриқномалар, ўқув қўлланмалари,
терминологик луғатлар, маълумотномалар, маҳаллий шевалар бўйича
қўлланмалар

тайёрлаб

чоп

этдилар.

Таржимонларимиз

сафларида

мамлакатларимиз раҳбарлари, лойиҳалар раҳбарлари, ҳукуматларимиз
вакиллари ўртасида музокараларни таржима қилиб бориш сингари жараёнларда
юксак таржимонлик маҳоратини намойиш этдилар. Юзлаб таржимонларимиз
самарали фаолият кўрсатиб, араб давлатлари раҳбариятининг самимий
эътирофларига сазовор бўлдилар. Таржимонларимиз сафида икки ва ундан ортиқ
араб давлатларида ўз мисссияларини муваффақиятли бажарган ҳамюртларимиз
ҳам оз эмас эканлигини тан олиш жоиздир.


background image

64

Хусусан, Ливияда Аҳаджон Ҳасанов, Шукур Жонбоев, Убайдулла Уватов

Латиф Ғуломов, Эминжон Талабов, Ҳамидулла Кароматов, Раҳимжон Қодиров,
Камолиддин Шамсиддинов, Нозим Ҳабибуллаев, Бобур Ғиёсов, Искандар
Юсупов, Акром Ҳабибуллаев ва Шуҳрат Ёвқочев сингари таржимонларимиз
Ливия Жамоҳирияси халқ хўжалигининг турли соҳаларида таржимон сифатида
она юртимизнинг ижобий имиджини яратишда юқори салоҳият намуналарини
намойиш этдилар. Ливия Қуролли Кучларида ливиялик зобитлар ва аскарларга
таълим бериш жараёнида самарали фаолият юритиб, ўзларини ижобий
томондан кўрсата олдилар. Таржимонларимизнинг нафақат таржимон, балки,
мазкур мамлакатни комплекс ўрганиш баробарида илмий тадқиқот ишларини
ҳам муваффақиятли амалга оширдилар. Устозлар ва ҳамкасблар мазкур
мамлакатларнинг сиёсати, дипломатияси, иқтисодиёти, маданияти, санъати,
тарихий анъаналари ҳақида ажойиб илмий асарлар нашр этдилар.

Таржимонларимиз Миср Араб Республикасидаги жиддий лойиҳаларни

амалга оширишда ҳам самарали хизмат қилдилар. Жумладан, Абдулхай
Абдуллаев, Булат Кумеков (академик), Абдужаббор Абдувоҳидов, Алишер
Шайхов, Музаффар Зоҳидов, Жумавой Ҳошимов, Наримон Баратов, Шуҳрат
Маҳмудбеков ва бошқа юзлаб арабшунос олимларимиз номларини алоҳида
таъкидлаб ўтишимиз жоиз, албатта. “Эҳромлар мамлакати”да “Сувайш канали“,
“Асувон тўғони” ва “Асувон сув омбори”, Африка қитъасида энг катта “Хелуан
металлургия заводи” нинг бунёд этилиши, қўриқ ерларни ўзлаштириша бошқа
ўнлаб лойиҳаларда шарқшуносларимизнинг хизматлари катта бўлди.

Яман Халқ Демократик Республикасида эса Абдуҳафиз Абдужабборов,

Азиз Худойбердиев, Акбар Умаров, Диёр Раҳмонов, Қобилжон, Носиров,
Бахтиёр Мирзааҳмедов, Аҳмаджон Луқмонов, Одилжон Қориев, Абдуқаюм
Азимов, Бахтиёр Ирматов, Шорустам Шомусаров, Аширбек Мўминов, Ортиқ
Юсупов, Ойбек Аҳмедов ва бошқа арабшуносларимиз номларини таъкидлаб
ўтишимиз муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, Абдуҳафиз Абдужабборов
сингари арабшунос олимларимиз таржимон сифатида доимо олий парвоз
намуналарини намойиш этганлар. Хатто арабистонлик филологлар устоздан
араб тилининг нозик қирралари ёки таржима юзасидан фойдали маслаҳатлар
олар эдилар. Устоз 1990 йиллар бошида Ўзбекистон Республикаси
телевидениесида намойиш этилган “Рисолат” кўп серияли бадиий филмини
(асосан классик араб тилида яратилган) араб тилидан ўзбек тилига равон ва
теран

таржимасини

амалга

ошириб,

ҳамюртларимизни

Миср

кинематографиясининг нодир дурдонаси билан ҳушнуд этди. Номи Мағрибу
Машриқда маълум ва машҳур бўлган арабшунос устоз араб тилини ўрганиш
юзасидан арабшунос олимларнинг кенг эътирофига сазовор бўлган бир нечта
дарсликлар ва ўқув қўлланмалари нашр этди.

Сурия Араб Республикасида эса Абдусодиқ Ирисов, Иброҳим Ҳакимов,

Комилжон Азимов, Равшан Саримсоқов, Юрий Понамарев, Муҳмудхўжа
Нуриддинов, Козимжон Турдалиев, Аъзамжон Раҳмонов, Зоҳидулла
Мунавваров

сингари

таржимонларимизнинг

хизматлари

ҳам

моҳир

таржимонлар, ҳам таниқли олимлар сифатида ўзбекистон шарқшунослигида
муносиб равишда эътироф этилганлар.

Ироқда ҳам таржимонларимиз талайгина иқтисодий, ҳарбий-техникавий

ва илмий-маданий ҳамкорлигимизни акс эттирган қўшма лойиҳаларда


background image

65

самарали фаолият кўрсатгандилар. Жумладан, Телман Сатторов, Роиқ
Баҳодиров, Жамил Зайнуллин, Зоҳиджон Исломов, Рустам Қосимов, Раҳимжон
Қодиров, Зоҳидилла Мунавваров, Абдусаттор Дадабоев, Абдужаббор Қаҳҳоров
ва бошқа таниқли устозларимиз номларини ҳам олимлар, ҳам моҳир
таржимонлар сифатида юксак эҳтиром ила тилга оламиз. Улар қайси соҳада
ишламасинлар, доимо ўзларини профессионал таржимон сифатида намоён
этганлар, қолаверса, кўплаб соҳа вакилларига ҳар жиҳатдан ибрат бўлдилар.

Арабшунос устозлар сафида дипломатик миссиясини ҳам шараф билан

бажарган Шодмон Ниёзматовни ҳам эътироф этиш жоизр. Бу инсон ССРИнинг
Кувайтдаги элчихонасида Элчи маслаҳатчиси дипломатик рангида хизмат
қилган. Искандар Юсупов эса Ливия Жамоҳириясида ТАСС мухбири
масъулиятли лавозимида бир неча йил хизмат қилди.

Хулоса ўрнида, алоҳида таъкидлаш жоизки, жаҳон ҳамжамиятига

интеграциялашиб бораётган давлатимиз учун замонавий талабларга тўла
жавоб берувчи таржимонларимиз малакали, билимли, юксак онг ва тафаккур
соҳиби бўлишлари – давр талаби. Демак, бугун шаклланаётган ёш
таржимонлар авлоди илгари бой тажриба ва кўникмаларга эга бўлган
таржимонларимизнинг босиб ўтган шонли йўли ҳамда буюк хизматларини
астойдил ўрганишлари ва ўзлари учун фойдали хулосалар чиқаришлари муҳим
ҳаётий аҳамият касб этади. Зеро, етишиб чиқаётган таржимонларимиз жаҳон
ҳамжамиятида Ватанимизнинг юксак халқаро нуфузи ва ижобий имиджини
яратадилар, дея умид қиламиз.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Бобур Ғиёсовнинг тарихчи, арабшунос олим Комил Азимов билан

суҳбати. Тошкент. 12.05.2022 йил.

2.

Ўзбекистон шарқшунослари библиографияси. (Масъул муҳаррир проф.

А.М. Маннонов). Т., ТошДШИ. 2011. – Б. 3–502.

3.

Ўзбекистон шарқшунослари. (Библиографик очерк). Қомуслар бош

таҳририяти. Т., 1996. – Б. 5–499.

4.

Бобур Ғиёсовнинг тарихчи, арабшунос олим, профессор Аҳаджон

Ҳасанов билан суҳбатидан. Тошкент. 02.03.2022 йил.

5.

Востоковеды Узбекистана. (Библиографический справочник). ТашГИВ.

2003.

– С.110–327.

Библиографические ссылки

Бобур Гиёсовнинг тарихчи, арабшунос олим Комил Азимов билан сухбати. Тошкент. 12.05.2022 йил.

Узбекистан шарцшунослари библиографияси. (Масъул мухаррир проф. А.М. Маннонов). Т„ ТошДШИ. 2011.- Б. 3-502.

Узбекистан шарцшунослари. (Библиографик очерк). К°мУслаР бош тахририяти. Т., 1996. - Б. 5-499.

Бобур Биёсовнинг тарихчи, арабшунос олим, профессор Ахаджон Х,асанов билан сухбатидан. Тошкент. 02.03.2022 йил.

Востоковеды Узбекистана. (Библиографический справочник). ТашГИВ. 2003.-С. 110-327.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов