Mualliflar

  • Ш.Ахмаджанова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.trtteztro.120047

Annotasiya

Наманган  вилояти  тарихи  ва  маданияти  давлат  музейи  “Хотира  ва 
қадрлаш”бўлимига ташриф буюрар экансиз, беихтиёр сизга меҳр билан  қараб 
турган вилоятимиз сардорларилари  тўғрисидаги экспозитция галерияси сизни 
ўзига жалб қилади.    Экспозитцияда иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари,ҳарбий  
саркардаларнинг портретлари моҳирлик билан санъат даражасида чизилган. 
 Яхшиларни ёд  этиш мароқли ва савоблидир. Мамлакатимизнинг ҳарбий 
саркардалари ўртасида ўзига хос шонли ҳаёт йўлини босиб ўтган, сабр – тоқатда, 
меҳр  –  оқибатда,  ирода  ва  матонатда,  хизматда  шахсий  ҳаётда,  теварак 
атрофдагиларга ибрат намунасини кўрсатиш биз катта авлод учун бурчимиздир. 
Шундай умр дафтарлари сермазмун бўлган вилоятмиз қолаверса Республикамиз 
фахри  хисобланган  шахс  Турсунхўжа  Аҳмадхўжаевдир.  Наманганда 
халқимизнинг  фаол  жамоатчи  раҳбарларидан  бири  сифатида  ҳурмат  ва 
эътиборга сазовордир. 


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

309

ИСТЕЪДОДЛИ ЙЎЛБОШЧИ

Ш.Ахмаджанова

Наманган вилояти тарихи ва маданияти ва тарихи

давлат музейи Бош мутахасиси


Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи “Хотира ва

қадрлаш”бўлимига ташриф буюрар экансиз, беихтиёр сизга меҳр билан қараб
турган вилоятимиз сардорларилари тўғрисидаги экспозитция галерияси сизни
ўзига жалб қилади. Экспозитцияда иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари,ҳарбий
саркардаларнинг портретлари моҳирлик билан санъат даражасида чизилган.

Яхшиларни ёд этиш мароқли ва савоблидир. Мамлакатимизнинг ҳарбий

саркардалари ўртасида ўзига хос шонли ҳаёт йўлини босиб ўтган, сабр – тоқатда,
меҳр – оқибатда, ирода ва матонатда, хизматда шахсий ҳаётда, теварак
атрофдагиларга ибрат намунасини кўрсатиш биз катта авлод учун бурчимиздир.
Шундай умр дафтарлари сермазмун бўлган вилоятмиз қолаверса Республикамиз
фахри хисобланган шахс Турсунхўжа Аҳмадхўжаевдир. Наманганда
халқимизнинг фаол жамоатчи раҳбарларидан бири сифатида ҳурмат ва
эътиборга сазовордир.

Турсунхўжа Аҳмадхўжаев 1924 йил 28 декабрда Наманган шаҳрида

туғилган. Оталари Маъруфхўжа 1896 йили Наманган шахрида таваллуд топган
бўлиб, ўз даврида 1919 – 1921 йилларда молия идорасида назоратчи бўлди. 1924
– 1931 йилларда қўриқчи бўлиб иш бошлади. Сўнг Косонсой туман ўрмон
хўжалиги назоратчиси сўнг бошқарувчи директор бўлиб тайинланди. 1935 – 1941
йилларда Тошкент вилоятиинг Чиноз, Калинин туманларида ижроия қўмита
раиси бўлди. Оталари яқин ўттиз йиллик умрларини Ўзбекистонимизнинг
бепоён ўрмонзорлари ва узумзорлари мевазорлари яратишга сарфлади.
Маъруфхўжа нафақат боғ яратди. Умри давомида орттирган тажрибасини
жонкуяр инсонга хос фазилатларни ўзида мужассамлаштирган жигарбанди -
Турсунхўжани камол топтирди. Маъруфхўжа ота 62 ёшларида вафот этдилар.


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

310

Турсунхўжа улғайгач ҳарбий билим юртини ўқиди. Ўқишни тамомлагач

лейтенант Турсунхўжа ҳарбий билим юртида бўлинма командирлигига
тайинланди. 1943- 1944 йилларда Ватан ҳимоясига отланган юзлаб ёшларга
ҳарбий кўникма ва билимлардан қунт билан сабоқ берди. Уруш туфайли
Харьков ҳарбий пиёдалар билим юрти яъни Турсунхўжа хизмат қилаётган
билим юрти Наманганга кўчирилди.

1944 йилда Турсунхўжани Наманган тумани ҳарбий комиссиартига

юборишди. 1945 йилдан бошлаб эса Туркистон ҳарбий округида хизматни давом
эттирди. Наманган, Чуст, Тўрақўрғон, Косонсой, Норин туманларида ҳарбий
комиссариатда муваффақиятли ишлади. 1972 йилда Турсунхўжа Аҳмадхўжаев
Республика ҳарбий комиссари ўринбосари этиб тайинланди. 1986 йилга қадар
истеъфодаги полковник Т.Аҳмадхўжаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги раҳбар ходимлар малакасини ошириш институтида
директор ўринбосари бўлиб ишлади. Наманган вилоят партия қўмитаси биринчи
котибининг ёрдамчиси, қўмита давлат ва хуқуқ бўлими сектор мудири
вазифаларида ишлади.Умриниг охирги йилларида вилоят уруш ва мехнат
фахрийлари кенгашига рахбарлик қилди. Турсунхўжа вилоятимизда яшаб
истиқомат

қилаётган

қаҳрамонлар,

Шуҳрат

орденларининг

тўла

нишондорлари,1,1,111 гуруҳ ногиронлари, афғончи, чернобилчилар турмуш
тарзини яхшилаш, ёшлар тарбиясини кучайтириш, уларни Ватанга, юртга меҳр
– муҳаббат, садоқат рўҳида тарбиялаш каби хайрли ишларга камарбаста бўлди.

Турсунхўжа Аҳмадхўжаев 9 нафар фарзандни тарбиялаб, эл хизматига

камарбаста қилдилар ва бугунги кунда Аҳмадхужаевлар сулоласи вакилларини
вилоятимизнинг барча жабҳаларида кўриш мумкин. Бугун Турсунхўжа бобо
ҳаёт бўлганларида 100 ёшларни нишонланар эди. Боболарнинг шарафли ва
ибратли ҳаёт йўллари ёшларга ибрат намунасидир.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.О.Абдурахманов,

В.Абдувалиев.Мардлик

мангулик.

1970

йил.

”Ўзбекистон” нашриёти.

2. Жанговар варақа№120. Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат

музейи.

3. Ватаннинг содиқ ўғлони.”Ибрат” газетаси. 2021 йил.декабр.




Bibliografik manbalar

О.Абдурахманов, В.Абдувалиев.Мардлик мангулик. 1970 йил.

”Ўзбекистон” нашриёти.

Жанговар варақа№120. Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат

музейи.

Ватаннинг содиқ ўғлони.”Ибрат” газетаси. 2021 йил.декабр.