Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari
44-to’plam_2-qism_Iyun-2025
300
ИБРАТНИНГ ЖАДИДЧИЛИК ХАРАКАТИДАГИ ИШТИРОКИ
Ш.Ахмаджанова
Наманган вилояти тарихи ва маданияти ва тарихи
давлат музейи Бош мутахасиси
Буюк маърифатпарвар, йирик тарихчи олим, тилшунос ва хассос шоир
Исҳоқхон Жунайдуллоҳхўжа ўғли Ибрат (1862-1937) Фарғона водийсида тутган
ўрни, олиб борган фаолияти кўламининг кенглиги, яратган асарлари, ватан, халқ,
миллат истиқболи учун фидойилиги сабабидан Туркистон жадидчилик ҳаракати
тарихида М.Беҳбудий, М. Абдурашидхоновлар каби энг олдинги қаторда турган
арбоблардан бири. У жадид намояндаси, тарихчи олим, атоқли шоир,
тилшунос, мақоланавис, ношир, таржимон, хаттот, жаҳонгашта сайёҳ ҳамда
муаллимдир.
Ибратнинг юксак маънавият эгаси, кўп қиррали талант соҳиби эканлиги
ўша даврдаёқ замондошлари томонидан эътироф этилган
1
. Замондошларидан
бири Иброҳим Даврон ўзининг «Ҳақ сўз» номли мақоласида Исҳоқхон Ибрат
ҳақида ёзар экан, уни фаранг фикрли, Европа қиёфатли, мўмин инсон сифатида
таърифлайди.
Ибрат олим ва мутафаккир бўлиб етишгунига қадар ўндан ортиқ шарқ ва
ғарб тилларини ўрганади. У ўз фаолияти давомида шарқ ва ғарб илм-фани,
техникаси, маданияти, тараққиётини уйғунлаштириб, Туркистоннинг ижтимоий
ҳаётига тадбиқ этиш, халқининг миллий қадрияти ва маънавиятини кўтариш
учун ҳаракат қилади. ХХ асрнинг дастлабки ўттиз йиллиги давомида ёзилган
илмий мероси, эски ўзбек ёзуви, форс тилларида бўлган асарлари миллий руҳда
ёзилганлиги сабабли рус ҳукумати ва советлар даврида ғоявий талабларга жавоб
бера олмади. Мустақиллик шароитидагина республикамизда Исҳоқхон
Ибратнинг ҳаёти ва фаолияти, ижодий тажрибалари, ғоя ва қарашларини кенг
ўрганиш имконияти туғилди. Бу эса ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида
тарбиялашда, бугунги кундаги сиёсий ислоҳотлар моҳиятини тушуниб етишда
жуда катта аҳамиятга эга. Халқнинг миллий қадриятлари «миллий ўзликни
англашни, таъбир жоиз бўлса, миллий ифтихорни тиклаш ва ўстириш жараёнида
ғоят муҳим ўрин тутади»
2
.
Исҳоқхон Жунайдуллоҳхўжа ўғли Ибратнинг ҳаёти ва ижоди, унинг
тарихий-илмий мероси, архиви ва кутубхонаси, жадид мактаби, нашриёти
алоҳида бир тарих. Ибратнинг ижодига оид мақолалар, рисолалар пайдо
Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari
44-to’plam_2-qism_Iyun-2025
301
бўлгунига қадар, у ҳақда ХХ асрнинг дастлабки ўттиз йиллигига оид ўзи
томонидан қолдирилган тарихий-илмий, лингвистик, педагогик, шеърий
асарлари, вақтли матбуотда эълон қилган мақолалари, унинг қаламига мансуб
қўлёзма ҳолида сақланиб қолган ҳамда замондошлари, қариндошлари томонидан
ёзиб қолдирилган манбалар дастлабки манбалар ҳисобланади
3
. Бизгача етиб
келган, муаррих томонидан 1916 йилда ёзилган «Тарихи Фарғона»
4
асари унинг
ҳаёти ва фаолиятининг дастлабки даврлари ҳақида мукаммал маълумот берувчи
манбадир. Асарнинг «Муқаддима» қисмида у Туркистон иқлимига қарашли
Фарғона водийси Қўқон хонлиги қасабодларидан бири Тўрақўрғонда туғил-
ганлигини ёзиб қолдирган. Бу маълумотлар унинг 1905 йил «Туркистон ви-
лоятининг газити»да эълон қилинган «Тарихи ҳаммом» шеърида, «Илми Ибрат»
номли 1909 йилда ёзган шеърий тўпламида берилган. Ибратнинг туғилган жойи
ва таваллуд йили ҳақидаги маълумотлар кейинчалик даврий манбаларда тилга
олинади.
Замондошларидан бири Пўлатжон Домулло Қаюмовнинг 1960 йилга қадар
ёзилган ва ўғиллари томонидан 1998 йилда чоп этилган «Тазкираи Қаюмий»
асарида Ибрат туғилган 1862 йил санаси 1876 йил деб, янглиш кўрсатилади.
Шунга қарамай, Ибратни фарғоналик олимлар қаторида тазкирага
киритилганлиги эътиборга лойиқ.
«Илми Ибрат» шеърий тўпламида берилишича, олимнинг асли исми
Исҳоқхон, отасининг исми Жунайдуллоҳхўжа, Ибрат эса унинг таҳаллусидир.
П.Д.Қаюмов маълумотига кўра, Ибрат тўралар авлодидан бўлиб, «Умархон
даврида бўлмиш машҳур шоир Афсуснинг набирасидир»
5
. Тазкиранинг
Васфийга бағишланган қисмида /Бухоролик Васфий эмаслиги П.Д. Қаюмов
томонидан аниқланган/ унинг Исҳоқхонга қариндош бўлганлиги, Ибратнинг
Васфий ҳақидаги марсияси борлиги таъкидланади. Бу марсия бугунги кунда
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти
қўлёзмалар фондида сақланади
6
.
Манбаларда кўрсатилишича, Ибрат шажара жиҳатидан Аҳмад Яссавий
авлодларидан ҳисобланади. Бунга унинг авлодлари қўлида сақланиб қолган
«Насабнома»си далил бўла олади
7
. Унда келтирилишича: «Жунайдуллоҳхўжа
Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari
44-to’plam_2-qism_Iyun-2025
302
шубҳасиз ворисдир, тақводор Саид Олим Султонхўжа Аҳмад Яссавийнинг
авлодларидандур»
8
- деб ёзилган.
Авлодлари қўлида сақланиб қолган ёдгорликда Аҳмад Яссавийдан то
Ибратга қадар шажаралар рўйхати номма-ном келтирилади ҳамда ўз даврининг
қозилари томонидан учта муҳр босиб исботланади
9
. Насабноманинг бир қисми
«Гувоҳнома» деб номланган иккинчи ҳужжатда Ибратнинг ота-боболари Аҳмад
Яссавий авлодларидан эканлиги, уларнинг халқ орасидаги эътиборлари ҳақида
маълумот берилиб, бу сўзларга далил сифатида қозилар томонидан 40 дан ортиқ
муҳр босилганлигини гувоҳи бўламиз
10
.
Ибратнинг шажаралари араб тилида ёзилган бўлиб, арабшунос олим Аҳмад
Убайдуллоҳнинг бу борадаги мақолалари муҳим аҳамиятга эга
11
. Жумладан,
олим Исҳоқхон Ибрат мазкур шажарада ўз авлодларининг Туркистон
томонлардан келиб, Наманган, Тўрақўрғон туманлари ҳудудларида жойлашиб
қолганлиги ҳақида муфассал маълумот берганлигини, бу авлод вакиллари ҳазрат
Алининг Рум маликаси Биби Ҳанифадан туғилган ўғиллари ҳазрат Имом
Муҳаммад Ҳанафияга бориб етиши, шу жиҳатдан улар пайғамбаримиз
авлодларига боғланишлари ҳақида маълумот келтирганлигини таъкидлайди
12
.
Бинобарин, шажаралар рўйхатидан шу нарса маълум бўладики, Исҳоқхон
авлодлари Туркистондан Наманганга XVIII асрнинг иккинчи ярмида келиб
ўрнашганлар. Наманган туманига қарашли Муллакудунг қишлоғи чеккасида
бир қабристон бўлиб, бу жой аввалда Қозоққўрғон деб аталган. Қабристонда
ихчам гумбазли бино бўлиб, бу бино зиёратхона ва чиллахона вазифаларини ўтаб
келган. Бино ёнида 300 килога яқин бир қабр тоши бўлиб, унда араб тилидаги
маълумотлар қуйидагича берилган: ”Бу қабр яхши хислатлар ва одатлар ҳамда
кароматлар эгаси, етук ва комил Шайх Неъматуллоҳ хожи Эшони
Туркистонийникидир. У киши ҳижрий 1251 (1835) йилда вафот этдилар. У
кишидан сўнг Суннатуллоҳ хожи Эшон ҳижрий 1267 (мелодий -1851) йилда қазо
қилдилар. Булар ҳазрат Султон Хожа Аҳмад Яссавий авлодларидандир. Уларга
Оллоҳнинг раҳмати бўлсин. Булардан бошқа яна Неъматуллоҳ хожа
авлодларидан бўлган Суннатуллоҳ хожанинг ўғиллари Атоуллоҳ хожа
Эшондир”
13
. Бу маълумотлар мазкур қабрда ётган мўтабар зотларнинг бири
Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari
44-to’plam_2-qism_Iyun-2025
303
машҳур аллома Исҳоқхон Ибратнинг катта бобоси, яна бири бобоси ва яна
бирлари амакилари эканлигини билдиради.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ибрат. Танланган асарлар
2. Вохидова Комилахон Абдуллазизовнанинг
ИСҲОҚХОН
ЖУНАЙДУЛЛОҲХЎЖА
ЎҒЛИ
ИБРАТ
(ХIХ аср охири - ХХ аср бошлари)
3. Интернет сахифалари