Barcha maqolalar

83-86 406 0

“Кўз касалликлари” фанидан ўқув жараёнида шахсга йўналтирилган муаммоли таълимни қўллаш

N Yangieva, D Tuychiboeva

Мақола тиббиёт олийгоҳларида шахсга йўналтирилган муаммоли таълимни қўллаш масалаларига бағишланган.  Унда  ўқув  жараёнини  яхши  режалаштириш  ҳамда  педагогнинг  юкори  даражада тайёргарлик кўриш лозимлиги кўрсатилган.

68-77 75 0

“Камбарамаянам” достонининг филологик моҳияти

Maktuba Murtazaxo'jayeva

Ушбу  мақола  буюк  ҳинд  эпоси  “Рамаяна”  нинг  аслияти  билан  Жанубий  Ҳиндистонда  Камбн  томонидан  яратилган  “Рамаяна”  ни  филологик жиҳатдан  чоғиштириш  масалаларини ёритишга бағишланган.  Маълумки, ҳинд диёри асори атиқаларга, ҳинд адабиёти эса дурдона асарларга  бой.  Ҳиндистон  халқлари  адабиёти  ўзининг  серқирралиги  ва  кўп  тиллилиги  билан  дунё тамаддунида  ўзига  хос  ўрин  эгаллайди.  Халқ  оғзаки  ижоди  намуналаридан  бўлмиш  “Рамаяна” достони кейинчалик буюк шоир Валмики томонидан етук бир асар сифатида дунё юзини кўрди ва бу  асар  нафақат  Ҳиндистонда  мавжуд  тилларга  таржима  қилинди,  балки  дунё  тилларига ўгирилди.  Ўрта  асрга  келиб  тамил  адабиётига  ҳам  таржима  асарлар  кириб  кела  бошлади, жумладан, тамил шоири Камбн томонидан “Рамаяна” нинг таржима қилиниши, уни янги сюжет ва эпизодлар билан бойитилган ҳолда мустақил асар сифатида яратилиши диққатга сазовордир. Мазкур мақола тамил адабиётининг ривожланиш босқичларига қисман тўхталган ҳолда  иккита мустақил  асар  Валмики  “Рамаяна”  си  ва  Камбннинг  “Рамаяна”  сининг  ўзига  хос  жиҳатлари  ва тафовутлари  натижаларини ўзида мужассам этади.

1-35 151 0 0

“Ortodontiya” fanidan qo’l ko’nikmalarini bosqichma-bosqich amalga oshirish

Raxmatulla Nigmatov, G Aripova, F Shamuxamedova, S Murtazayev, I Nigmatova, D Suleymanova, Sh Rasulova, J Kodirov , M Mavlonova, K Yusupaliyeva
O'quv qo'llanma stomatologiya fakulteti talabalariga beriladi va taassurot materiallari bilan taassurot olish, modellarni quyish, biologik ajratish, metall arklar bilan ishlash - turli xil buloqlar, qisqichlar, vestibulyar va lingual kamar tuzilmalarini yasash va hokazolarni o'rgatish uchun mo'ljallangan. Qo'l ko'nikmalari bosqichma-bosqich tasvirlangan. bakalavriat dasturi.
485-488 70 0

“HEYWITT” БЎЙИЧА ЎЗБЕК ПОПУЛЯЦИЯСИ ВАКИЛЛАРИНИНГ ЦЕФАЛОМЕТРИК КЎРСАТГИЧЛАРИ

С Муртазаев, М Кучкарова
Аннотация. 18-30 ёшгача булган 71 та(40та эркак ва 31та аёллар) Узбек популяциясининг нормал физиологик прикусли вакилларида фронтал телерентгенограммасининг “Heywitt” буйича цефалометрии курсатгичлари аникланди. Цефалометрии курсатгияларни аниклашда автор таклиф килган краниофациал триангуляция комилексидан фойдаландик. Бу комплекс ёрдамида юз-жаг сохасининг симметриклигини бахолашда, трансверзал анамалияларни ташхислашда ва даволашда куллапилади.
127-132 96 0

“Baş” компонентли фразеологизмлар семантикаси

Shirin Sodiqova, Shohsanam Juraeva

Мазкур  мақолада  турк  фразеологизмлари  ҳақида  сўз  юритилиб,  унинг  айнан  “baş” компоненти  иштирокидаги  фразеологизмлар  турига  урғу  берилган.  Кўзланган  асосий  мақсад  “baş” компоненти иштирокидаги соматик  фразеологизмларнинг  семантикасини  ўрганиш,  уларнинг  оғзаки  ва ёзма  нутқда  қўлланилишини  таҳлил  қилиш.  Мазкур  мақсадни  амалга  ошириш  учун  фразеологизмлар борасидаги илмий  адабиётлар  билан  танишиш;  турк  тилидаги  соматик  фразеологизмларга  оид илмий ишларни  ўрганиш;  мавзуга  доир  манбаларни  топиш  ва  материалларни  тўплаш;  “Baş”    компонентли соматик фразеологизмларни семантик таҳлил қилиш; таҳлил натижалари юзасидан хулосалар бериш каби вазифалар белгиланган. Мақолада лексик-семантик ва концептуал таҳлил методларидан фойдаланилган. Мавзунинг  ўрганилганлик  даражаси  ёритилган  қисмда  бир  қатор  эътиборга  молик  илмий  ишлар шарҳланган. Мақолада тил жамият аъзолари ўртасида алоқа вазифаси бўлиб, инсоннинг фикрини оғзаки ҳамда ёзма равишда баён қила олиш, ўз ички кечинмаларини ифодалаш воситаси бўлиб хизмат қилиши, ҳар бир инсон ўз фикрларини баён этар экан, уни янада жозибалироқ ва мазмунлироқ бўлиши учун бир қатор усуллардан фойдаланиши ҳақида сўз боради ва бундай усуллар қаторида иборалардан фойдаланиш усули самарали эканлиги таъкидланади. Фразеологизмлар тилнинг ёзма ва оғзаки нутқини бойитишга, фикрни тўлдириб янада тушунарлироқ тарзда баён этилишига хизмат қилади деб уқтирилади.  Ишни турк тилидаги “baş” компоненти иштирокидаги фрезологизмлар 217 та ибора мавжудлиги қайд этилган бўлиб, улар маъноси, тузилиши ва таркибига кўра бир-биридан фарқланиши ҳақида фикр билдирилган. Турк оғзаки ва ёзма нутқида энг кўп қўлланиладиган ибораларнинг таҳлили берилган.  Таҳлил  натижасида  “baş”  компоненти  иштирокидаги  фразеологизмларни  турли  ҳолатларда қўллашимиз мумкинлиги аниқланган. Булар ичида энг кўпи муаммоли вазиятларда ишлатилувчи иборалар деб  қаралган,  тадқиқот  давомида  бу  тур  иборалар  сони  65  та  деб  кўрсатилган.  Шу  билан  бирга жисмоний ҳолат (29 та), ўзаро ҳурмат (17 та), асабийлашиш давомида (14 та) ҳамда етакчилик қилиш (14 та) жараёнларида ҳам “baş”  компонентли иборалардан фаол фойдаланилади, деган хулоса берилган.

38-41 96 0

ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ УЧИНЧИ УЧ ОЙЛИГИДА БАЧАДОНДА ҲОМИЛА ТИШИНИНГ РИВОЖЛАНИШИНИ БАҲОЛАШ УЧУН ЗАМОНАВИЙ ПЕРИНАТАЛ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

Михаил Постников, Ирина Дуфинец
ҳомила танасининг асосий ўлчамлари (бипариетал ҳажми, соннинг узунлиги, қорин атрофи) ва қўшимча (юқори ва пастки жағларнинг узунлиги ва кенглиги) сут тишларнинг шаклланиши бошланишидан бошлаб, ортодонтист назорат остида аниқлаш учун, истиқболли бўлган алоқалар ва миқдорий алоқаларни ўрнатиш имконини берди. Таклиф қиланаётган усул, келажакда шаклланиши учун ва хавфли гуруҳларни аниқлаш учун пренатал даврида жағнинг скрининг ишончли усули сифатида ишлатилиши мумкин.
Дентоальвеоляр тизим ривожланишини баҳолашнинг самарали усули – ультратовуш текширишни ҳомиладорликнинг учинчи триместирида 30 ёшдаги аёлларда ҳомиладорликнинг 30-34 ҳафтасида ўтказилади. Ҳомила танасининг асосий ўлчамлари (бипариетал катталик, соннинг узунлиги қорин атрофи, бош атрофи) ва кўшимча (юқори ва пастки жағнинг узунлиги ва кенглиги) буйича баҳоланади.
16-18 241 0

Ҳомиладорликни сунъий тўхтатиш учун мурожаат қилган аёлларнинг акушер-гинекологик ва соматик ҳолати хусусиятлари

Л Агабабян, С Ғойибов
Мазкур маколада хомиладорликнинг эрга муддатида (12 хафтагача) хомиладорликни сунъий тухтатиш учун мурожаат килган аёлларнинг акушер-гинекологик ва соматик холати хусусиятлари куриб чикилади. Хомиладорликни тухтатган 150 та аёл 3 гурухга булиб урганилди: медикаментов хомиладорликни тухтатиш усули кулланилган, хомиладорлик муддати 6 хафтагача ва 12 хафтагача булган аёллар ва хирургик усул кулланилган, хомиладорлик муддати 12 хафтагача булган аёллар.
1-56 56 0

Ҳомиладорлик даврида пародонт касалликларини даволаш ва профилактикаси

Насиба Юлдашева

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ)нинг маълумотларига кўра, хомиладорликнинг физиологик кечишида пародонт тўқималари касалликлари 90%, олдин интакт бўлган тишларнинг жароҳатланиши кариеснинг ўткир кечиши 38%, ҳомила-дорларнинг гингивитлари эса хомиладорликнинг 2-3 ойларида 50% ҳолатда кузатилади1. Ҳомиладорлик шартли патоген микроорганизмлар пролифера-циясининг кучайиши ҳисобига огиз флораси патогенлигини оширади, шу боис пародонт касаллиги ва асоратларининг жадаллиги ортади. Шу боне бар-ча шифокор-стоматолог ва мижозларнинг саъй-харакатлари тишларни рес-таврациялашга йўналтирилади, аммо нуксонни пломбалаш бактериялар чақирадиган касалликни даволай олмайди, балки симптоматик даволаш тизими зарур ҳисобланади.
Жаҳонда ҳомиладорлик даврида пародонт касалликларини эрта ташхислаш, комплекс даволаш ва олдини олишда профилактик тадбирларнинг юкори самарадорлигига эришиш мақсадида катор илмий-тадқикотлар амалга оширилмокда. Бу борада, хомаладорлик даврида беморларда касалликнинг асосий хусусиятларини асослаш; ҳомиладор аёлларда сўлакнинг микробиологик кўрсаткичларининг эндоген ва экзоген хусусиятлари асосланган; аёлларнинг саломатлигини сақлаш максадида скрининг тизимига жалб қилишни такомиллаштириш, касалликни ташхислашнинг оптимал тактикасини танлаш, хомиладорларда гингивит касаллигининг дистрофик ўзгаришлар сабабларини асослаш; хомиладорлик даврида пародонтит касаллигининг ирсий мойиллигини хавф омилларини олдини олиш тизимини ишлаб чикиш, касалликни ташхислаш ва даволашнинг асоратларини камайтиришга қаратилган тизимини ишлаб чиқиш, ҳомиладор аёлларда касалликларни келиб чиқиши ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган тадбирларни такомиллаштириш кабилар алохида ахамият касб этади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғликни сақлаш тизими тубдан янгиланди. Касалликларни эрта ташхислаш ва асоратларни камайтиришга алоҳида эътибор қаратиш натижасида кенг камровли дастурий тадбирлар амалга оширилди. Ҳомиладор аёллар орасида пародонтит касаллигини ўз вақтида аниқлаш ва даволашнинг самарали натижаларини амалга ошириш, касалликларни эрта ташхислаш натижасида ҳомиладор аёлларда пародонтит касаллигини аниклашга эришилиб, уларнинг патогенетик даволаш мезонлари такомиллаштирилди ва огир асоратларни олдини олишга эришилди. Шунга қарамасдан, ҳомиладор аёлларда пародонтит касаллигини дифференциал ташхислаш, самарали ва сифатли даволашга йўналтирилган 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси'га мувофик аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтаришда муҳим вазифалар, жумладан, стоматологик касалликларни олдини олиш ва эрта аниқлаш, замонавий технологияларни қўллашни кенгайтириш орқали юқори малакали, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш беморларнинг хаёт сифатини оширишда муайян ахамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да, 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни саклаш тизимини ислоҳ килишни янада чуқурлаштириш чоралари ҳақида»ги, 2017 йил 20-июндаги ПҚ-3071-сон «Узбекистан Республикаси ахолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорларида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ҳомиладорлардаги пародонтитнинг патогенетик механизмларини аниқлаш орқали профилактик ҳамда даволаш самара-дорлигини оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
аёлларда хомиладорликнинг 30-, 90-, 180- ва 270-кунларида пародонтит ривожланишидаги қисқа ва кенг тармоқли тарқалган шаклларида оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларидаги салбий ўзгаришлар асосланган;
ПОЛ-АОС жараёнлари кўрсаткичларини аниқлаш орқали яллиғланган-деструктив зарарланишларнинг оғирлиги, даво чоралари ва генерализация-ланган пародонт зарарланишининг олдини олиш самарадорлиги исботланган;
хомиладорларда оғиз бўшлиғи пародонтитининг олдини олишга кара-тилган профилактик даволаш усули ишлаб чикилган;
пародонтит ривожланишининг аниқланган патогенетик механизмлари орқали хомиладорларда пародонтит касаллигини даволаш самарадорлиги та-комиллаштирилган;
хомиладорларда пародонтит касаллигини олдини олишда микробларга карши микроциркуляцияни яхшилаш хамда даволашга замоновий ёндошув шакллантирилган.
Хулоса
«Ҳомиладорлик даврида пародонт касаллигининг даволаш ва олдини олиш» мавзусидаги фаласафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ҳомиладорликда пародонт касалликларининг келиб чикиши ва уларни огирлашувига олиб келади, бундай патологиянинг огир кечиши даражаси хомиладорликнинг III триместрида кузатилади. Ҳомиладорлик натижасида юзага келган пародонт зарарланишлари тугрукдан кейинги дастлабки давр-ларда тикланмайди ва такқослаш гуруҳининг шунга мос кўрсаткичлари хамда I триместр индекс кўрсаткичларидан статистик жихатдан сезиларли дара-жада (р<0,01) юқорилигича қолади.
2. Кенг тарқалган пародонтитнинг турли огирлик даражаларида хомиладорларда пародонт ҳолати индекс кўрсаткичларининг ёмонлашуви хомиладорликнинг I триместридаёқ кузатилди. Бу кўрсаткичлар касаллик аниқланган хомиладор бўлмаганлар гурухи кўрсаткичларидан статистик жихатдан фарқ қилди (Р<0,05). Ҳомиладорлик ривожланиши давомида бошқа ўзгаришлар хам зўрайиб, тугрукдан кейинги дастлабки муддатларда тикланмайди.
3. Пародонт тўқималарида микроциркуляциион модуляциясининг гемодинамик механизмлари ўзгаришининг тахдили модуляция фаол механизмла-рининг жадалашишиши ва нофаол механизмларининг пасайишини кўрсатди. Бу ўзгаришлар нафақат интакт пародонт, балки мазкур патологиянинг барча ўрганилган назологик шаклларига хам тегишли, ўзгаришларнинг сезиларли бўлиши эса ҳомиладорлик даври билан боғликлигини кўрсатади.
4. Ҳомиладорларда АОТ қарши таъсир кўрсатувчи ферментлар (каталаза, глютатионпероксидаза ва супероксидисмутаза) фаоллигининг пасайишида ЁПО курсаткичларининг (хемилюминесценция ва малоиддиальдегидларнинг) ошиб бориши қайд этилди. Аниқланган ўзгаришлар даражаси пародонтнинг клиник холати ва хомиладорликнинг ривожланиш динамикасига боғлиқ.
5. Хомиладорларда пародонтнинг яллигланишли-деструктив касалликла-ри огиз бўшлиғи микробиоценознинг огирлашуви, микробиоценоз баланси-нинг бузилиши билан бирга кечади, унинг микдор ва сифат жиҳатига кўра таркибий ўзгариши хомиладорларда парадонтопатогенларнинг кўрсаткичла-рини хомладор бўлмаган аёлларнинг микробиоциеноз кўрсаткичларидан статистик ишончли кўрсаткичлар аниқланганлиги (Р<0,05) билан фаркланади.
6. Пародонтнинг деструктив-яллиғланишли ривожланиши бўйича таклиф этилган даво-профилактик тадбирларининг юкори клиник ҳамда микроблар-га карши таъсири метаболизм жараёнларини тезлашиши, хужайраларнинг пролифератив фаолигини ошириши, протеин ва нуклеин кислоталарни син-тезлаши, яллиғланиш ва шишга карши таъсир килиш жараёни самарадор те-рапевтик натижа берганлиги билан изохданади.

80-83 224 0

Ҳомиладор аёлларда гингивитларни босқичма-босқич профилактикаси ва давоси

П Полевой, С Шнайдер
Ҳомиладор аёлларда гингивитнинг клиник кечиши бўйича маълумотлар келтирилган. Ҳомиладорлик ва ҳомиладорликдан кейинги ҳар хил даврларда врач-стоматолог даражасида аёлларда пародонт касаллигини профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар алгоритми ишлаб чиқилган
19-22 161 0

ҲИССИЙ ТÜКEНМE СИНДРОМИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ ТИШ ҲОЛАТИ

Ж Ризаев, Л Хасанова, Р Фаттахов
Тадкикот жараёнида огиз бушлиги гигиеник парваришга мотиватсияси ва стоматологлар орасида эмоционал ьуйиш синдромининг жиддийлиги билан богликлиги аникл анган.
43-51 56 0

Ҳинду тилида сўзлашадиган ҳудуддаги Бхожпури ва Майтилидаги халқ қўшиқлари ҳақида

Shirin Jalilova

Мақола  ҳиндизабон  ареалда  қўлланиладиган  бхожпури,  майтхили  шеваларига  бағишланган.  Мазкур  шевалардаги  халқ  қўшиқлари  таҳлилга  жалб  этилган.  Мазкур  қўшиқларда қишлоқ  ҳаётининг  барча  жабҳалари  қамраб  олинган.  Уларда  ҳиндларнинг  оилавий  удумлари, аёлларнинг  хурсандчилигию  қайғулари,  йилнинг  баъзи  ойлари,  маъбуд  ва  маъбудалар –Рам,  Сита, Кришна, Радха кабилар ҳаётидан қиссалар ва ҳоказолар ҳақида куйланган.   Бхожпури,  майтхилида  сўзлашадиган  Бихар  штати  ва  унга  яқин  бўлган  ҳудудлардаги  қишлоқ ижтимоий  тизимида  “парда”  тақиқига  қатъий  амал  қилинади.  Албатта,  бу  маълумотлар ярим аср  аввал  юз  берган  воқеаларга  асосланган,  бироқ  бугунги  кунда  ҳам  “парда”  тақиш  сақланиб қолган ва аёл кундузи ўз умр йўлдоши ёнида юра олмайди. Аёл кишилар ўз қайнотаси, қайни укаси каби эркаклар билан гаплашишдан ўзини олиб қочиши  лозим.  Мақолада ушбу масала ҳинд мутахассисларининг  изланишларига  таянган ҳолда ўрганилган  ва муносабат билдирилган.

157-166 55 0

Ҳиндистоннинг иқтисодий ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари

Nazira Azizova, Shaxnoza Abdullaeva

Мақолада Ҳиндистон ижтимоий-иқтисодий моделининг ўзига хос жиҳатлари ва ривожланишининг  замонавий  тенденциялари,  ташқи  савдоси  таҳлили  ва  уни  тартибга  солиш амалиёти,  мамлакат  иқтисодиётини  модернизациялашда  экспорт  салоҳиятини  оширишнинг аҳамияти, импорт таркибини мақбуллаштириш, ҳамда хорижий инвeстицияларни жалб этиш ва ташқи  инвeстиция  сиёсати  хусусиятлари  каби  масалалар  ёритилган.  Ҳиндистон  туризмнинг асосий турлари ривожланган  марказлардан биридир.  Ҳиндистон миллионлаб саёҳатчиларни денгиз ва тоғлар бўйлаб дам олиш, сайёҳлик ва архитектура ёдгорликлари,  унутилмас  дам  олиш,  фестивал  ва  карнаваллар,  маънавий  юксалиш  ва  мамлакатнинг маданияти, урф-одатлари ва маънавий меросига чуқур сингиб кетиш имкониятини таклиф этади. Ҳиндистон  сайёҳликни  ривожлантириш  учун  ноёб  табиий,  рекреацион,  маданий  ва  тарихий манбаларга эга бўлган Осиё минтақасининг муҳим манзили эканлиги очиб берилган.  Мамлакатда алоқа ва ахборотлаштириш, саноат ва дам олиш, дунёнинг кўплаб мамлакатларида аҳолининг  фаровонлиги  жадал  ривожланиб  бораётгани  сайёҳликнинг  ички  ва  ташқи  сайёҳлик сафарларини, туризм турларини ва йўналишларини диверсификация қилиш даражасини кескин оширди. Бундан ташқари, Ҳиндистонда туризм соҳасининг ривожланиш босқичлари ва йўналишлари, ҳамда мавжуд эркин иқтисодий ҳудудларнинг мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятининг муҳим шакли сифатида қаралган. Мақола охирида мавзу бўйича фикр ва мулоҳазалар келтирилиб, аниқ хулоса кўрсатилган.

20-27 64 0

Ҳиндистондаги замонавий адабий танқидчилик ҳақида

Chaubey Devendr

Мақолада  бугунги  кун  ҳинд  танқидчилиги  ва  унга  бўлган  муносабат  ҳақида  турли адабиётшунос олимларнинг фикрлари қиёсий ўрганилган ва унинг энг асосий, давр муаммоларини тўғри акс эттирган, тўғри баҳолаган адабиётшунослар номи келтирилган. Хусусан, охирги ўн йилликда ҳинд адабиётида бўлган кўпгина ўзгаришлар, янги номлар, янги мавзу ва образлар ҳақида ҳам сўз юритилган. Айниқса, ҳинд халқининг таниқли шахслари – Махатма Ганди, Амбедкар, Бхагат Синх, Рамасвами ва шунга  ўхшаш  жамиятда  туб  бурилиш  ясаган  шахсларнинг  фаолияти  ҳинд  халқининг  ҳаёт  ҳақидаги тасаввурларини  ҳам  ўзгартириб,  янгича  дунёқарашли  инсонларни  яратгани  ҳақида  сўз  юритган.  Бу ижтимоий-сиёсий  ўзгаришларга  шу  давр  адабиётшунослари  –  Намвар  Синх,  Вишванатх  Трипатхи, Менежр  Пандей,  Шивкумар  Мишра,  Ражендра  Ядава  ва  бошқалар  ҳам  ўз  муносабатларини билдирдилар ва давр адабиётшунослигининг янги саҳифасини очиб бердилар.  Мана  шу  адабиётшунослар  фикрлари  орқали  бугунги  Ҳиндистонни  тушуниш  мумкинлигига ойдинлик киритилган.

144-149 63 0

Ҳиндистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг иқтисодий йўналишига сиёсатнинг таъсири

Ilhomjon Mo'minov

Мақолада  Ҳиндистон  ва  Ўзбекистон  ўртасидаги  икки  томонлама  иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, Ҳиндистон иқтисодий тараққиёти, унинг икки томонлама савдони ривожлантириш  тажрибаси  каби  омиллар  ҳамда  Ҳиндистон  ва  Ўзбекистон  ўртасидаги  савдо алоқаларини  ривожлантириш  имкониятлари  таҳлил  қилинади.  Бундан  ташқари,  муаллиф  “Марказий Осиёни боғлаш” деб номланган Ҳиндистон Марказий Осиё стратегиясини  амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати ва Ҳиндистоннинг асосий манфаатларини амалга оширишга қандай ҳаракат қилишининг  иқтисодий  жиҳатларини  таҳлил  қилади.  Шу  билан  бирга,  Ўзбекистоннинг  асосий экспорт  мақсадлари  ва  унинг  экспорт  сифати  ўрганилиб,  икки  томонлама  савдони  ривожлантириш  учун  мавжуд  шароит  ва  янги  йўналишлардан  фойдаланиб,  Ўзбекистон  экспортининг Ҳиндистондаги улуши қандай кўтарилиши мумкинлигини ўрганган.  Муаллиф Марказий ва Жанубий Осиё  минтақаларини  боғлаш  учун  транспорт  муносабатларини  ва  транспорт  хабларини ривожлантиришнинг мумкин бўлган йўлларини тадқиқ этган. Ҳиндистонни Эрон ва Марказий Осиё давлатлари орқали Европа билан боғловчи халқаро Жанубий-Шимолий транспорт коридори таклиф этилган  ва  Россия,  Эрон  ва  Марказий  Осиё  давлатлари  томонидан  қўллаб-қувватланган.  Бундан ташқари,  муаллиф  томонидан  Ҳиндистон  ва  Ўзбекистон  ўртасида  икки  томонлама муносабатларни ривожлантириш учун тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқилган.

127-138 84 0

Ҳиндистон цивилизациясининг малайзияга таъсири

Erkin Bekqulov

Кўпчилик инсонлар Жануби-шарқий Осиё, хусусан Малай архипилагида Хитойнинг таъсири  катта  деб  ўйлаши  мумкин,  аммо  Ҳиндистоннинг  таъсири  етарли  даражада  барча соҳаларга таъсир кўрсатган.  Жануби-шарқий Осиё ҳиндларнинг маданий таъсирида бўлган, милоддан аввалги 290 йилларда бошланиб, ХV асрга қадар, ҳинд-буддистлар таъсирини маҳаллий сиёсат ўзлаштирган. Ҳиндистон жануби-шарқий  қирғоқлар  орқали  Бирма,  Таиланд,  Индонезия,  Малай  яримороли,  Филиппин, Камбоджа  ва  Чампа  каби  давлатлар  билан  савдо,  маданий  ва  сиёсий  алоқаларни  ўрнатган.  Бу Индосферада Жануби-Шарқий Осиёни ҳиндийлаштиришга ва Санскритацияга олиб келди. Жанубий  Ҳиндистон  савдогарлари,  авантюристлари,  ўқитувчилари  ва  руҳонийлари  тахминан 1500 йилгача Жануби-Шарқий Осиёда ҳукмронлик таъсирини сақлаб қолишди. Ҳиндуизм ва буддизм бу давлатларга Ҳиндистондан тарқалиб кетган ва кўп асрлар давомида у ерда ўзаро бағрикенглик билан яшаган. Охир оқибат материк штатлари асосан буддистларга айланди. Малайзиялик ҳинд гуруҳларнинг аксарияти этник Тамил ҳиндулардир. Гуруҳ келиб чиқиши ҳинду ёки  жанубий  осиёлик  бўлган  маҳаллий  малайзияликлар  деб  белгиланган.  Бугунги  кунда  улар Малайзияда  малайлар  ва  хитойлардан  кейин  учинчи  ўринни  эгаллайдилар.  Уларнинг  аксарияти Британия мустамлакаси пайтида Ҳиндистондан Малайзияга кўчиб келганларнинг авлодлари. Малайзияга  ҳинд  цивилизациясининг  кириб  келиши  ҳақиқатдан  ҳам  Малайзияда  халқнинг турмуш тарзи ва маданияти учун янги мақомни олиб келди. Натижада, Малайзияда халқ ҳаётида маданиятларнинг аралашуви мавжуд бўлди. Шубҳасиз бу цивилизация ривожланишининг таълим, иқтисодий, маданий, адабий ва ижтимоий жиҳатларидаги ҳиссаси ва таъсирини кўрсатди.

9-15 81 0

Ҳиндистон адабиётида кичик насрий жанрлар ривожи

Tamara Xodjaeva

Мақолада  ХХ  асрда  кичик  насрий  жанр  —  “рекхачитр”  (тасвир)  жанрининг ривожи, хусусиятлари ва тутган ўрни илк бор кузатилмоқда ҳамда ҳиндий ва панжоб адабиёти вакиллари мисолида ўрганилган.  “Рекхачитр”  (тасвир)  жанри  деярли  ўрганилмаган  мавзу,  бу  ҳақда  айрим  адабиётшунос олимларнинг  фикрлари  мавжуд,  бироқ  у  илмий  тадқиқот  объекти  сифатида  ҳали  кенг  миқёсда ўрганилмаган. Ушбу мақолада ҳинд адабиётшунос олимлари, “рекхачитр” (тасвир) жанрида ижод қилган адибларнинг асарлари мисолида масалага бироз ойдинлик киритишга ҳаракат қилинган. “Рекхачитр” (тасвир) жанри ХХ аср кичик насрий жанри сифатида бир қанча адиблар ижодидан ўрин олган. Ушбу масалани ўрганишда рус ҳиндшуносларидан, хусусан, Челышев Е.П. , Сенкевич А.П., Утехин Н.П., шунингдек, ҳинд адабиётшуносларидан Махендра Кумар Дхингра., Лакшмисагар Варшайя, Нагендра ва В. Трипатхилар тадқиқотларида баён этилган фикрларга таянилди.

61-68 55 0

Ҳиндий тилидаги бирликларга оид сонлардан ясалган “двигу” сўзларининг структур-семантик таҳлили

Sirojiddin Nurmatov

Мазкур мақолада ҳиндий тилидаги  бирликлардан ясалган  “двигу” сўзлари атрофлича  ўрганилган.  Хусусан,  уларнинг  лисоний  хусусиятлари  тадқиқ  этилган.  “Двигу”  сўзларининг ўзига  хос  ясалиш  усуллари  кўрсатилган.  Улар  асосан  икки  компонентдан  ташкил  топганлиги, иккала  компонентлардаги  сўзлар  лексик  маънога  эга  бўлиши  ва  баъзи  ҳолларда  двигу  сўзлари аффикслар ёрдамида ҳам ташкил топганлиги тадқиқ этилган. Мақолада бирликларга оид сонлардан “двигу” сўзлари ҳосил бўлганида асосан “бир” саноқ сони фаол  иштирок  этиши,  бошқа  сонлардан  нисбатан  кам  сўзлар  ҳосил  бўлганлиги  аниқланган.  Таҳлилга тортилган барча сўзлар таркибида сон, от ва баъзи ҳолларда сифатларга оид сўзлар иштирок  этганлиги  кўрсатиб  берилган  ва  уларнинг  барчаси  моделларга  тақсимлаб  ўрганилган.  Барча сўзлар ҳинд тилшунослигида тан олинган учта катта гуруҳга, яъни татсама, тадбҳава ва гибрид сўзларига ажратилган ва уларнинг ўзига хос лисоний жиҳатлари таҳлил этилган.    Татсама  гуруҳига  оид  “двигу”  сўзларига  хос  лексемаларнинг  биринчи  компонетидаги  сонлар асосан  қадимги  санскрит  тилидаги  сонлардан  ташкил  топганлиги  ва  тадбҳава  гуруҳига  оид мисоллар таркибида эса ҳозирги адабий ҳиндий тилида кенг қўлланиладиган бирликларга оид сонлар иштирок этиши аниқланган. Гибридларга хос “двигу” сўзлари эса адабий ҳиндий тилига оид саноқ сонларлардан  ясалганлиги  кузатилади.  Шунингдек,  гибридларга  хос  сўзлар  таркибида  баъзи ҳолларда аффикслар ҳам иштирок этиши мисоллар талқинида очиб берилган.

78-86 64 0

Ҳиндий ва ўзбек тилларида келишик категориясининг ўрганилиши

Shirin Sadikova, Kamola Rahmatjonova

Мақолада ҳинд-орий тиллар гуруҳига  мансуб ҳиндий ва туркий тиллар гуруҳига оид ўзбек тилларининг отга хос келишик грамматик категорияси чоғиштирма-типологик метод асосида ёритилди. Мавзуни ёритишда бир қатор ҳинд, инглиз, рус ва ўзбек тилшуносларининг назарияларига асосланган. Жумладан, Ж.Лайонз, К.Гуру, З.М.Дымшиц, Г.А.Зограф, В.П.Липеровский, О.Н.Шоматов, А.Ғуломов,  Ғ.Абдураҳмонов,  М.Ирисқулов,  Қ.Сапаевларнинг  илмий-назарий  қарашлари  батафсил ўрганилиб,  таҳлилий  хулосалар  келтирилган.  Ўрганилаётган  адабиётларга  кўра,  ҳиндий  ва  ўзбек тилларида  келишик  категориясининг  ривожланишида  баъзи  муштаракликлар  кузатилади.  Ҳозирги ҳиндий  тилида,  юқорида  қайд  этилганидек,  воситали  ва  воситасиз  келишиклар  мавжуд,  эски  ўзбек тилида воситали келишик еттинчи келишик сифатида мавжуд бўлган бўлса-да, аммо бу грамматик шакл ҳиндий тилидаги воситали келишик шакли билдирган маънони ифодаламаган. Эски ўзбек адабий тилидаги  воситали  келишик  шакли  тил  ривожланиши  оқибатида  кўмакчига  айланиб  кетди.  Ҳиндий тилида эса воситали келишик деганда мутлақо бошқача ҳолат кузатилади. Чоғиштирилаётган икки тил  тизимида  воситали  келишикнинг  мавжудлиги  изоморфизм,  ифодаланиш  хусусиятига  кўра алломорфизмдан  дарак  беради.  Ҳиндий  тилидаги  аксарият  келишик  шаклларининг вазифавий жиҳатдан ўзбек  тилидаги  кўмакчиларга  мос  тушиши  аниқланди.  Ваҳоланки,  эски  ўзбек  тилида  ҳам, ҳозирги ўзбек тилида ҳам келишик шакллари вазифасини кўмакчилар бажариши мумкин. Бироқ маъно кўмакчилар билан ифодаланганда нисбатан аниқроқ бўлган.

16-20 88 0

Ҳинд мифологиясининг бадиий талқини миср адиби ижодида

Dilafruz Muxiddinova

Адабиётда  мифологик  образ,  сюжетларга  янгича  ижодий  ёндашув  жараёнида, албатта, диний дунёқараш ва халқ оғзаки ижоди ётади. Адабий жараёнда мифларга ижодий ёндашув ҳар  бир  даврда  ўзига  хос  тарзда  кечган.  Замонавий  араб  насрида  (ХХ  асрнинг  иккинчи  ярми  ва охирлари), хусусан ҳикоянависликда мифологик образлар ва сюжетлар, диний муқаддас манбалардаги ривоятлар,  пайғамбарлар  ҳаётига  доир  ҳикоятларга  ижодий  ёндошувларда  ҳам  янги  бадиий изланишлар  юзага  келди.  Миср  адабиётида  бу  йўналиш  “  رايت    ةيروطسلأا ”  “мифологик  оқим”  деб  ҳам номланди.  Мазкур  оқимдаги  ҳикояларда  фантастик,  сирли,  ғаройиб  унсурлар  асар  матнига  кириб, ҳақиқий воқелик билан уйғунлашиб кетади. Замонавий араб адабиётида Нажиб Маҳфуз, Юсуф Идрис, Дийа  аш-Шарқовий,  Жўрж  Салим,  Мунир  Утейба,  Закарийа  Тамер,  Абдураҳмон  Мажид  ар-Рубейи, Муҳаммад Шаълан, Иброҳим Аслон  ва бошқа  бир қатор ёзувчилар мифологик сюжет ва образларга, диний муқаддас китоблардаги ривоятларга ижодий ёндашув натижасида ўзига хос, бетакрор услубга эга  асарларини  яратдилар.  Мазкур  мақолада  мисрлик  ёзувчи  Мунир  Утейбанинг  “Огоҳлантириш” ҳикоясида ҳинд халқининг қадимий мифларидан бугунги замон, бугунги инсон қиёфасини, ундаги ахлоқий, маънавий  камчилик  ва  иллатларни  ёритишда  истифода  этгани,  интертекстуалликнинг  ўзига  хос хусусиятлари таҳлил қилинган.

178-179 103 0

Ҳербст аппарати ва унинг модификацияларини ортодонтия амалиётида қолланилиши

Sh Ro‘ziyev, R Nigmatov

Ушбу тадқиқотдан мақсад модификацияланган, қуйма шинали Ҳербст аппаратини ортодонтия амалиётида қоллаш ва уни тахлил қилиш.

35-36 205 0

Ҳербст аппарати ва унинг модификацияларини ортодонтия амалиётида қолланилиши

Sh Ruziev, R Nigmatov

Ушбу тадқиқотдан мақсад модификацияланган,
қуйма шинали Ҳербст аппаратини ортодонтия амалиётида қоллаш ва уни тахлил қилиш

49-54 129 0

Ҳар хил шпал тузилмалари билан шпинаж натижаларини қиёсий баҳолаш

Н Алиева
Пародонт касалликлари инсон саломатлиги учун катта зарар келтирувчи таркалган касалликлардан саналади. Купчилик муаллифларнинг фикрлари буйича ортопедик даволашга курсатма булиб тишларнинг патологик кимирлашлари хисобланади. Яллигланишнинг келиб чикиш механизмида мухим урин пародонтдаги, гемомикроциркуляцияни бузилишига таалуклидир. Сурункали таркалган пародонтитли беморларни комплекс даволаш ва тахтакачлашдан, хамда пародонт зурикишини бартараф этилганидан кейин икала гурух беморларида капилярлардаги кон окими ва кон окими тебранишининг уртача квадратик огиши даволашдан олдинги курсаткичга нисбатан 2 баробар ошди, бунда вактинчалик тахтакачлаш доимий тахтакчлаш натижалиридан колишмас эди.Комплекс даво ва тахтакачлашдан кейин кон томир тонуси, флаксмициялар интеграл индекс ива кон томир ичи каршилиги мейёрлашди. Шундай килиб, доимий тахтакачлашдаушлаб турувчи давони ярим йилда бир маротаба, вактинчалик тахтакачлашда 3 ойда 1 маротаба утказиш керак. Бу субъектив ва объектив симптомларни бартараф этилишига ва клиник ремиссия даврини узайишига олиб келди.
61-67 168 0

Ҳар хил турдаги олинадиган протезлардан фойдаланадиган беморларда оғиз бўшлиғи микрофлорасининг ҳолати

К Альтйнбеков, Б Нйсанова, М Баянбаев
Олинган турли тузилмалар протезнинг қобиғида ва унинг патоген микроорганизмларнинг саҳифасида пайдо бўлиши учун. Микробиология бу нуқтаи назардан металл асосга эга протез ичимлик фойдаланиш бўшлиқ микрофлорасида ҳеч қандай ўзгариш йўқ йўқ эди.
63-66 2804 0

ҲEРПEТИК СТОМАТИТЛИ БОЛАЛАРДА ОҒИЗ БЎШЛИҒИНИНГ МИКРОЭКОЛОГИЯСИ, ДАВОЛАШДАН ОЛДИН ВА КEЙИН

И Мухамедов, С Махсумова, И Махсумова, Р Шамуратова, М Бердиева
Мақолада ўткир герпетик стоматит билан касалланган 89 нафар болаларда даволашдан олдин ва кейин оғиз бўшлиғи микрофлорасини миқдорий ва сифат жихатдан ўрганиш хақида фикр юритилади. Бунда болалар оғиз бўшлиғи микрофлорасида дисбиотик ўзгаришлар кузатилиши аниқланган
87-90 212 0

ҲEРПEТИК СТОМАТИТ КЛИНИКАСИ, ТАШХИС

А Кадырбаева, Ф Шакирова, А Гофуров, Н Саидова
Ҳерпес симплех вируси инфекцияси энг кенг тарқалган оғиз-юз инфекцияларидан биридир. Диагностика ва даволашнинг замонавий усулларига қарамай, ҳерпетик стоматит стоматологияда долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Муаллифлар ҲСВ-1 инфекциясининг клиник ва патологик хусусиятларини баҳолаш учун адабиёт маълумотларини таҳлил қилдилар. 2006 йилдан бери нашр этилган тегишли МEД ЛИНE тадқиқотлари қайта кўриб чиқилди ва ушбу адабиётлар мос ёзувлар рўйхатларидаги барча библиографик маълумотларни қидириш билан тўлдирилди.