Barcha maqolalar

159 52 0

Ультразвуковая диагностика острого аппендицита у детей в серошкальном режиме

Ч Махмудова , М Абзалова

Несмотря на достигнутые успехи, диагностика и лечение острого аппендицита остается актуальной проблемой современной хирургии. Экстренное УЗИ органов брюшной полости позволит объективно оценивать характер происходящих изменений в правой подвздошной области и определить выбор рационального операционного доступа.

146-149 150 0

Улкан ҳужайра даволашда суяк ва пластик жарроҳлик найсимон суякларнинг ўсмалари

A Tojiboyev, M G'afur-Axunov, H Abdikarimbv, B Hoshimov
Маколада 8 та беморда найсимон суякларнинг гигант хужарали ўсмаларида даволаш усуллари тахлил килинади. Беморларда экскохлеация ва цементопластикани гурли хажмда бажарилган жаррохлик амалиётининг натижалари
баён килинади. Жаррохлик амалиётиниш хажми 3 турдан иборат бўлган: 1 гурухда 49 беморга (55%) - экскохлеация ва цементопластика бажарилган. 2 гурухда 31 бе.морга (34,9%) - эскохлеация, криотаъсир ва цементопластика ва 3 гурухда эса 9 беморга (10,1%) - экскохлеация, аутопластика ва
цементопластика амалиёти бажарилган. Барча гурухларда цементопластика учун антибиотик сақловчи тиббий цемент Де-Рие (“Джонсон-Джонсон” фирмаси. АҚШ) қўлланилган. Жаррохлик амалиётининг натижалари касалликни кайталаниши оркали бахоланиб, гурухда 49 та бемордан 5 тасида (10,2%), 2 гурухда 31 бемордан I тасида
(3,2%) ва 3 гурухда 9 та бемордан 2 тасида (22,2%) кайд киинган. Маколада найсимон суякларнинг гигант хужайрали ўсмаларида экскохлеация, криотаъсир ва цементопластика жаррохлик амалиёти бошка усулларга нисбатан афзаллиги кўрсатилган
122-123 210 0

Уй шароитида анъанавий уғил болалардаги олат кертмаги кесилиши асоратларининг хирургик коррекцияси

Ш Юсупов, А Хасанбоев, Б Давранов, З Назарова
Кўпгина давлатларнинг анъанавий хусусиятларидан бири уй шароитида ўғил болалардаги олат кертмагини кесилишидир, кўпинча тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар томонидан, асептика ва антисептика қоидаларига амал қилмасдан, орган анатомиясини билмасдан, умумий холатини ҳисобга олмасдан, организамда кечаётган касалликларни ҳисобга олмасдан, амалга оширилади. Ногиронликка
олиб келувчи оғир асоратлардан бири, олат кертмаги билан бирга олат бошчасининг бир қисмини
ҳам кесиб ташлаш бўлиб, бу беморлар кейинчалик уретранинг ташқи тешигининг чандиқли
торайишидан узоқ вакт қийналадилар. Таклиф этилган уретранинг ташқи тешиги чандиқли торайи-
шининг хирургик коррекцияси мураккаб эмас ва асорати минимал даражададир.
22-26 147

Узоқ даврдан сўнг операциядан кейинги вентрал чуррали беморлар ҳаёт сифати

С Давлатов
Самарканд Давлат тиббиёт институгининг 1-чи ва 2-чи клиникаларининг хирургия булимларида операция утказган 217 нафар операциядан кейинги вентрал чурралар билан мое ёшдаги беморлар тадкикот асосини ташкил килди. Тавсия этилган ишланмалар ва инновацион ёндашувни куллагандан сунг беморлар хаёт сифати герн ио пластика утказган асосий гурухдаги беморларда, киёсий гурух беморларига нисбатган яхшиланди.
36-38 181 0

Ўзбек миллий пичоғи таъсирида етказилган нобиологик тўқималарнинг санчилган-кесилган жароҳатлари морфологик хусусиятлари

Ф Бойманов, С Индиаминов, Т Мардонов
Маколада узбек миллий пичоги таъсирида зич жинси матосига эксперимент утказиш оркали нобиологик тукималарнинг санчилган-кесилган жарохатлари хусусиятлари келтирилган. Тиббий криминалистик текширувлар ёрдамида матохда нафакат жарохат характери ва механизми, шунингдек жиноят куроли идснтификацион экспсртизаларида таккословчи текширувлар турига хос бслгиларни утказиш ва апиклаш имкониятини бсради.
109-111 226 0

Туғма диафрагмал чурра билан туғилган болаларни ташхислаш ва хирургик даволашни оптималлаштириш

Ж Шамсиев, Ш Юсупов, З Салимов, Б Базаров
Бизнинг тадқиқот материалимизда 1993 - 2013 йиллар оралиғида даволанган 45 боланинг маълумотларидан фойдаланилди. Диафрагмал чурранинг ҳар бир тури ўзига хос клиник кўринишга эга. Шу билан бир вақтда қуйидаги асосий симптомокомплекслар аниқланди: нафаснинг бузилиши – 41, (цианоз куринишида 38, кўкрак қафаси ассимметрияси 24, сусайган нафас билан ичаклар перистальтикаси ва ишқаланиш шовқинини эшитилиши 27), хазм трактида ўзгаришлар - 32, юрак қон томир тизимидаги бузилишлар – 14 беморда. Туғма диафрагмал чурраларда нафас етишмовчилиги асосида кўкрак бўшлиғи хажмининг кичрайиши билан кечувчи ўпка гипоплазияси ётади. Туғма диафрагмал чуррани хирургик даволашдан олинган натижалар тахлилига асосланиб анатомик
нуқсоннинг вариантидан қатий назар нуқсонни очиқ усулда хирургик коррекция қилиш эффективроқ
эканлиги тасдицланди. Туғма диафрагмал чуррани даволашдаги ютуқлар ўз вақтида ташхислаш ва
хирургик тактика танлаш билан белгиланади. Туғма диафрагмал чурра ташхиси билан операция
қилинган ҳар бир бола диспансер кузатувига мухтождир.
5-10 221 0

Туғма гидронефроз билан туғилган болаларда пластик операциялар натижаларини прогнозлаштириш

Ю Ахмедов, Ф Мавлянов, Д Курбанов, И Ахмедов
Тугма гидронефроз билан 173 нафар 2 ойдан 15 ёшгача болалар текширилди. Улардан 128 нафари угил болалар, 45таси киз болалар. Пислоурстсрал ссгмснтидаги рсконструктив-пластик опсрациялар утказилган 123 бсморлардан 115 нафарида (90та угил болалар, 25та киз болалар) 6 ойдан 16 йилгача катамнсстик даврда контрол текшириш утказилди. Буйрак томирларини рангли допплерли манзаралаш, импульс-тулкинли допплерография ва буйрак паренхимаси хамда жом-сийдик найи сегментининг морфологии манзарасини урганиш утказилди. Буйрак паренхимасини сакланганлиги хакида унинг ривожланиши ва усиши мониторингини тугма гидронефроз натижаларини аниклаш учун операциядан кейинги даврда куллаш максадга мувофикдир.
47-52 342 0

Турли ёш гуруҳидаги операциядан кейинги чурраси бор беморлар апоневрозидаги тузилмавий фарқлар

Ф Назыров, А Шамсиев, И Байбеков, O Эшонходжаев, С Давлатов
Ишнинг мақсади. Турли ёш гуруҳидаги операциядан кейинги чурраси бор беморлар апоневрозидаги тузилмавий фарқларни аниқлашдан иборат. Материал ва текшириш усуллари. Биз томонимиздан Самарқанд давлат медицина институтининг 1 ва 2 клиникаларида операциядан кейинги чурра туфайли операция қилинган 40 ёшдан 76 ёшгача бўлган 36 нафар беморлар апоневрозининг қиёсий морфологик текшируви олиб борилди. БЖССТнинг ёшга доир таснифига биноан беморлар 3 гуруҳга бўлинди: I. Ўрта ёш 45 – 59 ёш, II. Кекса ёш 60 – 74 ёш ва III. Қари ёш 75 – 90 ёшдаги беморлар. Текширув герниопластика операцияси вақтида қорин олд деворидан олинган биоптатлар устида олиб борилди. Операция вақтида қорин олд деворидан ёруғлик микроскопияси учун олинган апоневроз тўқимасининг стандарт бўлакчалари фосфат буферли 10%ли формалин эритмасида қотирилди. Парафинли кесмалар гематоксилин эозин ёрдамида бўялди. Натижалар. Турли ёш гуруҳидаги беморлар апоневрози ва ёндош мушаклар биоптати устида олиб борилган текширувлар яққол тузилмавий фарқларни аниқлаш имконини берди, бу эса қорин олд девори чурралари ва уларнинг қайталаниш частотасини аниқлашга ёрдам беради. Хулосалар. Олиб борилган текширувлар ёш ўтиши билан қорин тўғри мушакларининг апоневрозида яққол тузилмавий ўзгаришлар бўлишини кўрсатди. Аниқланган ушбу ўзгаришлар хусусияти, яъни коллаген толаларининг жойлашиш тартибининг бузилиши апоневроз мустаҳкамлиги пасайишининг асосий сабаби деб тахмин қилишимиз мумкин
98-99 197 0

Тройная остеотомия таза в хирургическом лечении дисплазии тазобедренного сустава у детей

С Ибрагимов, У Мурадов, С Саидмуродов, И Жураев, Д Кувватов
Актуальность: Несмотря на достигнутые успехи в диагностике и лечении дисплазии тазобедренного сустава, проблема лечения остаточной дисплазии тазобедренного сустава остается одной из самых актуальных в детской ортопедии. 20-50% дегенеративно-дистрофических заболеваний тазобедренного сустава возникают в результате остаточной дисплазии тазобедренного сустава. Коксартроз диспла- стичсского генеза составляет 60-80% от всех случаев коксартроза [4].
1-84 80 0

Трахеянинг чандиқли торайиши билан беморларнинг жарроҳлик даволаш ва реабилитациясига мультимодал ёндашув

Отабек Эшонходжаев

Диссертация мавзусининг долзарблнги ва зарурияти. Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Европа респиратор жамияти (ERS) хамда Америка торакал хирурглар жамияти (ATS) маълумотларига кура трахеянинг чандикли стенози (ТЧС) кам учрайдиган хирургик касалликлар қаторига киради. «Замонавий анестезиология ва реаниматология ривожи хамда бу борада кўлга киритилган ютуклар натижасида яқин кунларга кадар даволаш имкони ва согайиб кетишига умид килиб бўлмаган беморлар хаётини саклаб колишга имконият яратилмокда. Бундай беморларда операциядан олдин ва амалиётдан кейинги даврда ўпканинг узок муддатли сунъий вентиляциясини ўтказиш талаб этилади».1 «Ўз навбатида интубацион ва трахеостомик найчалар оркали ўпканинг узок муддатли сунъий вентиляцияси ёрдамида утказилган реанимацион респиратор чора-тадбирлар трахея девори шикастланиши ва трахея стенози шаклланишининг асосий сабаби бўлиб ҳисобланади».2 «ТЧСнинг ўпканинг сунъий вентиляцияси (ЎСВ) ёки трахеостомиядан кейин юзага келиш ҳоллари учраши турли тадкиқотчилар маълумотларига кура 25% гача кузатилади. Бундай патология билан огриган беморлар сони хар Йили 5% га кўпайиб бормоқда».3
Мустакиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан яхшилаш борасида олиб борилган саъй-харакатлар натижасида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги юкори технологик, самарали тизими яратилди ва бу сўнгги йилларда ТЧС аникланган беморлар хамда ўта оғир аҳволда бўлган бундай беморлар хаёти саклаб қолиниши сонининг ошишига олиб келди.
«Жаҳонда ТСЧ касаллигини жарроҳлик йўли билан даволаш трахеяни кенгайтиришнинг эндоскопик усуллари ва стентлаш, трахея пластикаси ва трахея деворидаги нуқсонларни лахтаклар ёрдамида ёпиш каби мураккаб хамда куп маблаг талаб этиладиган реконструктив амалиётлар оркали амалга оширилади».4 Трахея стенозининг локализациям, кўлами, торайиш даражаси, беморнинг умумий ахволи ва ёндош касалликлари инобатга олинган даволашнинг энг мувофик усулини танлашга кўрсатмалар, даволаш тактикам ва кетма-кетлигини аниклаш, ушбу тоифадаги беморларни даволашга дифференциал ва мультимодал ёндашув усулини ишлаб чикиш каби муаммолар бугунга кадар уз ечимини кутаётганлиги диссертация мавзусининг долзарблнги ва заруриятини кўрсатади. Муаммонинг долзарблнги яна шундан иборатки, кўрсатилаётган хирургик хизмат самарадорлигини ошириш, трахея стенозлари коррекцияси усулларини ўрганиш ва такомиллаштириш, беморлар реабилитациям, ногиронлик ҳолларини камайтириш хамда ТЧС аниқланган беморларда ҳаёт сифатини хамда ижтимоий адаптациями яхшилаш бугунги кунда долзарб муаммолардан бири хисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2499-сон «Аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади комплекс хирургик даволаш ва реабилитациясига дифференциал ёндашиш оркали ТЧС билан огриган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
Тадқиқотиииг илмий яигилиги куйидагилардан иборат:
стеноз локализацияси ва кўлами беморнинг ёши, стенознинг шаклланиш муддати ҳамда патология ривожланишининг этиопатогенетик омилларига боғлиқлиги аниқланган;
бўшлиқ ичи ва очиқ хирургик жараёнларда юқори технологияли замонавий усуллар ёрдамида даволашнинг бевосита ва узок муддатли натижалари ўрганилган;
трахеяга стент қўйиш операцияси жараёнини енгиллаштириш, операциянинг шикастлилиги ва операциядан кейинги асоратлар юзага келиш хавфини минимал даражагача камайтириш максадида универсал ускуна ишлаб чиқилган;
трахея-хиқилдоқ стенози, мультифокал ва кенг кўламли ТЧСни даволашда Т-симон эндопротезда бўшлиқ ҳосил қилувчи икки босқичли трахея пластикаси амалиётининг самарадорлиги аниқланган;
ларинготрахеостомиядан кейин юзага келувчи трахея ва бўйин юмшоқ тўқимасининг турғун хамда катта ўлчамли нуқсонларини бартараф этишнинг пластик усуллари такомиллаштирилган;
кенг кўламли ТЧСни хирургик даволашда ёндош патологияси бўлмаган беморларни даволашнинг бирламчи боскичи ҳамда авваллари даволанган, аммо трахеянинг торайиши қайталанган беморларда кенг ўлчамли резекция бажариш имконияти аниқланган;
ТЧС билан оғриган беморларни хирургик даволаш ва реабилитация жараёнида дифференциацияланган ва мультидисциплинар ёндашувни қўллаш илмий асосланган.
Хулоса
1. Трахеянинг мультифокал ва кенг кўламли чандикли стенозлари учун беморларнинг ёши ва жинси ўзига хос бўлади: эркак жинсидаги беморлар аёл жинсидаги беморлардан 2,4 (р<0,05) ва 2,12 (Р>0,05) маротаба куп бўлганлиги аникланган. 18 ёшдан 39 ёшгача булган, яъни ахолининг энг фаол, мехнатга лаёқатли ва ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга эга қатламини ташкил этган беморлар кўпчиликни (68,8%) ташкил қилган. Улар орасида трахеянинг кенг кўламли стенозлари (2-гурух, 84%) ва трахео-ҳиқилдок стенозлари (3-гурух, 71,4%) аникланган беморлар трахеянинг чегараланган стенозлари (1-гурух, 60%) хамда мультифокал (4-гурух, 62,5%) стенозлар аникланган беморларга Караганда ишончли куп, фарки ишончли булган (Р<0,05).
2. Трахеянинг даволаш-диагностик жиҳатдан «мураккаб» хисобланган стенозлари (кенг куламли, трахео-хиқилдокдаги ва мультифокал стенозлар) куп холларда посттрахеостомик (39,3%), постинтубацион (27,6%) ва кўшма посттрахеостомик-постинтубацион (20,5%) стенозларни, шу билан бирга трахеянинг «киска» (кулами чегараланган) чандикли стенозлари кўпинча операциядан кейинги (5,9%) (анастомоз стенози), посттравматик (4,5%) ва идиопатик (1,8%) стенозларни ташкил килади.
3. ТЧСнинг инструментал усуллар ёрдамида аникланган кўрсаткичлари интраоперацион курсаткичлар билан солиштирилганда бахолаш йўли билан МСКТ ва ФБСнинг спецификлиги торайиш кулами бўйича мос равишда 92,9% ва 82,65% ни, МСКТ ва ФБС спецификлиги торайиш диаметри бўйича эса мос равишда 78,3% ва 91,4% ни ташкил килганлиги аниқланди.
4. Эндоскопик даволаш боскичида беморларнинг бир қисмида трахея бушлигини нафас олиш учун етарли булган даражагача кенгайтириш, яъни трахея чандикли стенозини ўта огир, декомпенсирланган ва субкомпенсирланган босқичдан компенсирланган шаклга ўтказишга эришиш мумкин. Бунда эндоскопии усулнинг самарадорлиги трахеянинг «қисқа» чандикли стенози аникланган беморларда 54,3%, трахеянинг кенг куламли стенози аникланган беморларда 8%, трахео-хиқилдокда стеноз аникланган беморларда 17% ва трахеянинг мультифокал чандикли стенози билан огриган беморларда 16,7% ни ташкил қилади. Рестеноз юзага келганида Т-симон пластиката карши кўрсатма бўлганида трахеянинг торайган қисми циркуляр резекцияси амалиётини утказиш талаб этилади.
5. Трахеянинг чандикли стенозини эндоскопик даволашда трахеяга стент ўрнатиш учун ишлаб чикилган ускунани қўллаш стентнинг трахеяда фиксацияси ва очилишини яхшилаш нули билан даволаш самарадорлигини оширади, амалиётнинг шикастлилигини минималлаштиради хамда операциядан кейин асоратлар юзага келиш хавфини камайтиради.
6. Трахео-ҳикилдоқ ва трахеяда кенг куламли чандикли стеноз аникланган беморларда Т-симон эндопротез воситасида реконструкция утказиш огир ёндош патологияси булган беморларни реабилитация килиш, бронхлар экспекторацияси бузилиши белгиларини бартараф этиш ва табиий нафас йўллари оркали нафас олиш имкониятини сақлаш, фонацияни тиклаш имконини беради, эндопротезнинг обтурацияси ва миграцияси хавфини истисно қилади хамда трахеянинг тургун ва етарли даражадаги бушлигини шакллантириш, кейинчалик дефектни ёпиш бўйича пластик операцияни бажариш имконини беради.
7. Трахеянинг ҳикилдоқнинг бойлам ости стенозлари билан биргаликда келган мультифокал торайишларида (трахеянинг 2-3 сатҳли стенозларида) хамда трахеостома усти бушлигининг чандикли облитерациясида Т-симон эндопротез билан бўшлиқни пластика килиш амалиёти операция вактида трахеянинг барча сатхларида бўшлиқ шакллантириш ва узок давом этадиган дилатацияга эришиш имконини берган ҳолда даволашнинг танланган усули бўлиб ҳисобланади.
8. Трахеянинг кенг кўламли торайишида жараёнга трахеянинг 30-50% дан ортиқ, 5-6 см гача бўлган қисми жалб этилганда ва барпо қилинган анастомоз сохасининг тортилишини истисно килиш учун трахеянинг керакли сатхларида етарли даражадаги мобилизациям шароит бўлганида трахеянинг кенгайтирилган циркуляр резекциясини ўтказиш мумкин. Бунда трахеянинг соглом ярим халкалар доирасидаги резекцияси ва анастомоз кўйиш амалиёти трахеянинг рестенозсиз кенг куламли стенозлари катта ўлчамдаги резекциясини бажариш га им кон беради.
9. Трахеянинг циркуляр резекциясини ёндош касалликлар бўйича карши кўрсатмалар бўлмаганида даволашнинг биринчи боскичида бажариш мумкин. Агар амалиётни ўтказишга карши курсатмалар бўлса, бемор реабилитациясига зарурат юзага келса, трахеянинг резекцияси амалиётини даволашнинг кейинги боскичида бажариш мумкин. Бунда ўтказилган эндоскопик амалиётлар ва Т-симон пластика торайиш кўламини оширмайди, мультифокал стенозларда эса, аксинча, торайиш сатҳларини қисқартириш имконини беради.
10. Трахея ва бўйин юмшоқ тўқималарининг ларинготрахеопластикадан кейинги турғун дефектларини ёпиш учун энига 2 см ва бўйига 4 см дан ошмайдиан махаллий терн - мушак лахтаклари самарали хисобланади, катта улчамдаги дефектларни ёпиш учун эса бўйин ва кўкрак қафасининг турли қисмларига ёндош булган соҳадан олинган мураккаб тери-суяк-мушак трансплантатлари самарали қўлланилиши мумкин.
11. ТЧС аникланган беморларда мультимодал ёндашув торайиш даражаси, локализацияси, торайиш кулами ва сатҳига караб, ёндош патологиянинг огирлиги даражаси хисобга олиниб, даволаш ва реабилитациянинг эндоскопии, резекцион, реконструктив-пластик усуллари комплекси қўлланган холда амалга оширилиши керак.

107-109 296 0

ТРАВМАТИК МИЯ ШИКАСТЛАНИШЛАРИДА АЙРИСИМОН БЕЗНИНГ (ТИМУС) МОРФОМЕТРИК ЎЗГАРИШЛАРИ

Ш Ахмедова, Д Рахматова
Маълумки айрисимон без организмдаги асосий иммунитстга жавобгар аъзолардан биридир. Айрисимон без 14 ёшдан кейин эволюцион таъсирга учрайди, натижада тананинг иммун реактивлиги пасаяди ва хар кандай ташки таъсирга нисбатан химоя реакцияси камаяди. Инсон ёши утиб борган сари сурункали касал-ликларга мойиллик ошади. Шунн айтиш ксракки. ТМШларидан кейин айрисимон безда кузатиладиган морфо* метрик узгаришлар туфайли айнан тимусдаги табиий эволюцион жараёнлар эрта ривожланади. Бу эса организ-мни эрта каришига. иммун реакгивликнинг пасайиши хисобида туря и инфекцион касалликларга мойилликни ошишига олиб кслади. Яъни. ТМШ дан кейин айрисимон бездаги кузатиладиган асоратлар сшлар орасида улим курсаткичини ошишига сабаб булади.
84-89 187 0

Травматик касалликда ўткир эзофагогастродуоденопатия. Эрозив ҳолатларнинг морфогенези ва паталогияси

В Полевой, А Синельников, Х Нурдинов, А Паляница, А Плегуца
Оғир қўшма жароҳатларда биоптатларни ўрганишда (фиброгастродуоденоскопия биоптатида 43та одам, 268 та биоптат ва аутопсияда 9та одам) овқат ҳазм қилиш тизими даражасида қон айлани-шининг марказлашуви локал циркулятор гипоксияни келтириб чиқариб, енгил қайтувчи ишемиядан некрозгача бўлган диапазондаги морфологик ўзгаришларга олиб келиши аниқланди. Шокнинг, ай-ниқса травматик касалликнинг полиэтиологик ва монопатогенезли эканлиги альтернатив компо-нентларнинг ривожланиши механизмлари универсаллигини кўрсатади. Стрессдаги иммунопатологик ва циркулятор ўзгаришлар морфологияси шилиқ пардаларининг ўткир эрозиялари ва яралар пайдо бўлиши ва геморрагик компонентлараги билан ривожланишида ўз аксини топади. Клиник жихатдан бу нарса динамик тарзда ичаклар тутилиши, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак дискинезияси, пилорик етишмовчиликлар, сафронинг дуоденогастрал тарзда рефлюкс шаклида намоён бўлади
2-132 108 0

Торако-абдоминал операцияларидан кейинги битишмаларнинг олдини олишда янги технологиялар

Muhammad Dusiyarov

“Жаррохлик амалиётидан кейинги битишмалар – бу патологик ҳолат бўлиб, қорин бўшлиғида ташрих ўтказилган беморларнинг 90% дан кўпроғида ва торакал аралашувлардан кейин 45-70 фоизида учрайди, битишмалар туфайли асоратлар сони эса 12% дан 64% гача ўзгариб туради. “Битишма хасталиги” атамаси асосида ички аъзоларнинг жароҳатли шикастланишлари, шу жумладан жарроҳлик аралашуви оқибатида қорин бўшлиғида битишмаларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ патологик ҳолат тушунилади. Мавжуд адабиёт маълумотлари жарроҳлик амалиётидан кейинги битишма касаллигининг юқори частотасидан далолат беради, шу билан бирга битишмалар ҳосил бўлиш механизмлари тўлиқ ўрганилмаган. Битишма хасталигида такрорий жарроҳлик аралашувларни амалга ошириш нисбатан узоқроқ ва техник жиҳатдан мураккаб кечади, бу эса ўз навбатида ҳаётий муҳим тузилмаларга зарар етказишнинг эҳтимолий хавфини келтириб чиқаради. “Қорин бўшлиғида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган беморларнинг тахминан 1/3 қисми бевосита битишма жараёни ёки унинг сурункали оғриқ, бепуштлик ва ичак тутилиши каби жиддий клиник муаммоларга олиб келувчи асоратлари оқибатида келиб чиқадиган муаммони ҳал қилиш учун 10 йил ичида қайта тиббиёт муассасасига ётқизилади”.[1] Шу муносабат билан, битишмалар пайдо бўлиш хавфи юқори бўлган беморларда, қорин пардаси функциясини сақлаб қолиш ва битишмаларнинг ривожланишини бартараф этишга имкон берувчи янги перитонеал антиадгезион омилларга тобора кўпроқ устунлик берила бошланди.


Жаҳон амалиётида ҳозирги пайтда қўзғатувчи механизми ишемия, жарроҳлик жароҳати, яллиғланиш, қон кетиш, термик ёки кимёвий зарарланиш, генетик мойиллик ҳисобланган қорин ва плевра бўшлиғида битишмалар шаклланишига олиб келаувчи жараёнларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар долзарблигича қолмоқда, бу эса ўз навбатида замонавий профилактика воситаларини яратиш учун янги тушунчаларни беради. Эпителиал-мезенхимал ўтишнинг тескари жараёни таъсири, миофибробластларнинг аберрант дифференциацияси, илдиз ҳужайралари тикланиши ва эндотелий ўсишининг бузилиши бўйича тадқиқотлар алоҳида қизиқиш уйғотишда давом этмоқда, бу эса функционал қатламнинг фаол бўлмаган эпителиал моноқатлам билан алмашинувини келтириб чиқаради, у аслида гормон қўзғатувчи таъсирига жавоб бермайди. Қорин парданинг табиий битиб кетиши ёки битишмалар шаклланишини аниқлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган фибрин ажралиши ва унинг деградациясини ўрганиш тобора кўпроқ қизиқиш уйғотоқда, чунки тўлиқ парчаланмаган фибрин перитонеал битишмаларни пайдо қилиш билан фибробласт ва капиллярларнинг  ўсиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.


Ҳозирги вақтда мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини тубдан яхшилаш ва турларини сезиларли даражада кенгайтириш бўйича кенг кўламли мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда, жумладан, битишмалар пайдо бўлишини олдини олиш ҳисобига беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашда ижобий натижаларга эришилган. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳолининг заиф гуруҳларининг тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсадида тиббий-ижтимоий ёрдам тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш вазифалари белгиланган.[2] Шунга мувофиқ, экспериментал ва морфологик тадқиқотлар асосида торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишининг олдини олувчи маҳаллий воситани қўллаш истиқболларини аниқлаш тадқиқотнинг долзарб йўналишларидан бири ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» ва 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-сон «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021-йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот Республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ҳозиргача экспериментал тадқиқотларда муваффақиятли қўлланилган бир қатор усуллар ва битишмаларга қарши қопламалар ишлаб чиқилган. Уларнинг тутган ўрни “фибринолизни фаоллаштириш, коагуляция жараёнига тўсқинлик қилиш, яллиғланиш реакциясини камайтириш, коллаген синтезини тўхтатиш ёки ёндош жароҳат сиртлари ўртасида тўсиқ яратишдан иборат. Маълумки, айрим асосий жарроҳлик тамойилларига қорин бўшлиғидаги барча жарроҳлик амалиётларида риоя қилиш керак” (Uemura A.).[3] Lu S. ва ҳаммуал. (2018) полипропилен асосда сиролимус трансплантатларидан (SRL) тайёрланган янги композит тўрнинг битишмаларга қарши хусусиятларини баҳолаган.  Табиий полипропилен тўрлари ва полипропилен-PLLA тўрларига нисбатан, SRL қопламали тўрлар битишмаларни (P˂0,05) ва яллиғланишни камайтиришнинг энг юқори қобилиятини кўрсатган.[4] SRL қопламали композит тўр каламушларда қорин девори нуқсонларининг битиб кетиши моделида қорин бўшлиғида битишмаларни минимал даражада пайдо бўлишини кўрсатган. Битишмаларга қарши қопламалар ҳозирда энг фойдали восита бўлиб, кўпинча биологик парчаланадиган гидрогеллардан фойдаланилади, улар сувнинг 60% га анча сингишини, ажойиб пишиқликни (3 МПа дан ортиқ), юқори эгилувчанликни (700% дан юқори), яхши биологик парчаланувчанлик ва биологик мослигини кўрсатмоқда. Ушбу гидрогелларнинг парчаланиши ўзи билан сиртдан ички томонга узлуксиз парчаланиш жараёнини намоён этади, бу 30 кунлик парчаланишдан кейин юқори механик хусусиятларни сақлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, гидрогеллар, шунингдек, оқсиллар билан қопланишга қарши ажойиб қобилиятини ва ҳужайралар ёпишқоқлигига қаршиликни намойиш этди. Демак, ушбу гидрогеллар битишмаларга қарши биологик мембраналар сифатида фойдаланиш учун катта салоҳиятга эга.[5]


Проспектив рандомизацияланган тадқиқотлар карбоксиметил-целлюлозанинг (Seprafilm) жарроҳлик амалиётидан кейинги битишмалар частотасини ва оғирлик даражасини пасайтиришда самарали эканлигини кўрсатди[6]. Бир қатор экспериментал тадқиқотларда париетал қорин парда нуқсонларини микрожарроҳлик аутологик қорин парда трансплантатлари ёрдамида ёпиш оғир перитонеал битишмалар пайдо бўлишини етарли даражада олдини олиши аниқланди[7]. Синтетик материалнинг афзаллиги шундаки, материални жарроҳлик йўли билан олишнинг ҳожати йўқ ва уни қорин бўшлиғидан ташқарида керакли ҳажмда шакллантириш, сўнгра чоксиз қўйиш мумкин. Шундай қилиб, битишмалар пайдо бўлишини олдини олиш муаммоси бўйича бир қатор тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, уларнинг натижалари баъзида қувонтиради, аммо улар ноаниқ ва фақатгина экспериментал моделларда ўтказилган.


Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, жарроҳлик аралашувларида битишмалар пайдо бўлишини олдини олишда сезиларли ютуқ ва аҳамиятли натижаларга қарамай, ҳамон битишмалар пайдо бўлишининг олдини олиш ва битишма хасталигини даволаш билан боғлиқ мунозарали масалалар мавжуд бўлиб, бу мазкур муаммони торако-абдоминал жарроҳликда ҳал қилинмаган муаммолар қаторига қўшиши ҳақида далолат беради. Шу нуқтаи назардан, битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий ишлаб чиқарилган воситани экспериментал тадқиқ қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тадқиқот учун долзарб йўналиш ҳисобланади.


Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг АДСС–15.3.7-сон “Жарроҳликда тўқималарни мустаҳкамлаш ва зичлаш учун янги полимер қопламаларни ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш” илмий лойиҳаси доирасида бажарилган (2015-2017 й.).


Тадқиқотнинг мақсади экспериментал ва морфологик тадқиқотлар асосида торако-абдоминал жарроҳликда битишмаларни олдини олувчи маҳаллий воситани қўллаш истиқболларини аниқлашдан иборат.


Тадқиқотнинг вазифалари: қорин бўшлиғида битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделида целлюлоза ҳосилаларидан иборат антиадгезив қопламани қўллаш самарадорлигини ўрганиш; кўкрак қафасида битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделида целлюлоза ҳосилаларидан иборат битишмаларга қарши қопламани қўллаш хусусиятларини аниқлаш; маҳаллий антиадгезив қоплама қўлланилганда шаклланган битишмалар гистоструктурасининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш; битишмалар ҳосил бўлишига қарши қоплама қўлланилганда қорин бўшлиғи ва кўкрак қафасининг экспериментал нуқсонлари соҳасидаги маҳаллий ўзгаришларнинг хусусиятларини динамикада аниқлаш; тажрибадан сўнг ҳайвонларнинг тикланиш жараёнларига гел қопламасини қўллаш ва унинг биодеградацияси таъсирини баҳолаш;


Тадқиқотнинг объекти сифатида қорин ва плевра бўшлиқларида иккита экспериментал тадқиқотлар ўтказилган 62 та оқ зотсиз каламушлар олинган. Ҳар бир эксперимент сериясида тадқиқотлар 2 та қиёсий гуруҳда – назорат ва асосий гуруҳларда ўтказилган. Қорин ва плевра бўшлиқларида битишма жараёни пайдо бўлиши бўйича тажрибалар 2019 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда “Акад. В. Воҳидов номидаги РИХИАТМ” ДМ негизидаги экспериментал жарроҳлик бўлимида ўтказилган.


Тадқиқотнинг предмети яллиғланиш жараёнини тавсифловчи полиморфядроли нейтрофиллар, лимфоцитлар, плазма ҳужайралари, макрофаглар, кўп ядроли ҳужайралар ва эозинофиллар каби ҳужайралар сони ва тақсимланиши ярим миқдорий баҳолаш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда гистологик ўзгаришларни баҳолаш учун қорин ва плевра бўшлиқларидан олинган тўқима препаратларини баҳолаш билан ўтказилган экспериментал тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилишдан иборат.


Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда экспериментал, морфологик ва статистик усуллардан фойдаланилган.


Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: қорин бўшлиғида битишмалар ҳосил бўлиши жараёни моделлаштирилганда целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани маҳаллий қўллаш адгезиогенез жараёнларини хамда ичак архитектоникаси, эгилиши ва бўшлиғининг торайиши каби ўзгаришлар ривожланишини камайтириши экспериментал тадқиқотлар асосида исботланган; экспериментал тадқиқотда кўкрак қафасида битишмалар ҳосил бўлиши жараёни моделлаштирилганда антиадгезив имплантатни маҳаллий қўллаш, дағал ёки ясси битишмалар шаклланиши кўринишидаги адезиогенез хавфини сезиларли даражада пасайтириши аниқланган; кукунли имплантат устига қон зардоби суртилганда, адгезия сифати ва унинг қорин пардаси ёки ўпканинг экспериментал нуқсони юзасида бир текис тақсимланиши ўзгармаганлиги, аммо қон билан фаоллаштиришдан фарқли ўлароқ (гемостатик самарани таъминлаш учун) тромботик массаларнинг сўрилиши ҳисобига ҳужайравий яллиғланиш ривожланиши кузатилмаганлиги аниқланган; қоннинг ҳужайрали элементлари мавжуд бўлмаган шароитда жароҳат етказилган қорин пардаси соҳаси устида гелли плёнкани ҳосил қилиш, яққол ҳужайра-яллиғланиш реакциясиз қопламанинг биодеградациясига имкон беради ва массив битишмалар ҳосил бўлиш жараёни ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтириши билан нуқсонларнинг битиб ёпилишини таъминлаши аниқланган; антиадгезив қоплама қўлланилганда яллиғланишли инфильтрат бириктирувчи тўқимали хужайралари сонининг динамикада камайиши ҳамда атроф тўқималар билан битишмали конгломератлар ривожланмагани ҳолда нуқсон соҳасининг чандиқланиши билан тавсифланувчи битишма жараёнлари шаклланишининг морфотузилмавий хусусиятлари аниқланган.


Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: қорин бўшлиғида битишма жараёнини экспериментал моделлаштиришда целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани қўллаш атроф аъзолар билан адгезияни пасайтириши хисобига ичак ва унинг тутқичи деформацияси ривожланиш хавфини камайтиришга имкон бериши аниқланган; ўпкада ташрихдан кейинги битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделлаштириш натижаларига кўра, қон зардобини қўшиш орқали фаоллаштирилган маҳаллий Гепроцел гемостатик воситасини қўллаш, париетал ва висцерал плеврада битишмалар ривожланиши частотасини камайишига имкон бериши аниқланган; битишма жараёнини шакллантиришнинг экспериментал моделида гемостатик қопламадан фойдаланиш фибробластларнинг тўпланиши ва фаоллигини, шунингдек маҳаллий яллиғланиш реакцияларини камайтиришга ёрдам бериши, шу билан битишмаларнинг ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада камайтириши морфологик тадқиқотлар орқали аниқланган; целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган Гепроцел гемостатик қопламасини қўллаш қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни амалга оширишда иккита муаммони ҳал қилишга – енгил маҳаллий гемостазни амалга ошириш хамда қорин бўшлиғида дағал битишма жараёни шаклланишининг олдини олишга имкон бериши исботланган.


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги амалиётда кенг қўлланиладиган замонавий лаборатор ва инструментал тадқиқот усулларидан фойдаланиш билан тасдиқланган, олинган барча натижалар ва хулосалар далилий тиббиёт тамойилларига асосланган.


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, олинган хулосалар ва таклифлар назарий аҳамиятига эга бўлиб, антиадгезив қоплама қўлланилганда яллиғланишли инфильтрат бириктирувчи тўқимали хужайралари сонининг динамикада камайиши ҳамда атроф тўқималар билан битишмали конгломератлар ривожланмагани ҳолда нуқсон соҳасининг чандиқланиши билан тавсифланувчи битишма жараёнлари шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини ўрганишга муҳим ҳисса қўшиши билан изоҳланади.


Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган “Гепроцел” гемостатик қопламасини қўллаш қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни амалга оширишда иккита муаммони ҳал қилишга – енгил маҳаллий гемостазни амалга ошириш хамда қорин бўшлиғида дағал битишма жараёни шаклланишининг олдини олишга имкон беради.


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий воситани қўллашни қиёсий таҳлил қилиш бўйича бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: “Торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олишнинг янги технологиялари” услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 августдаги 08-09/10055-сон маълумотномаси). Таклиф қилинган тавсиялар қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни бажаришда маҳаллий енгил гемостазни  амалга ошириш имконини беради, шунингдек қорин бўшлиғида дағал битишмалар ҳосил бўлиш жараёнини олдини олади; торако-абломинал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий воситани қўллашни қиёсий таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Акад. В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказига, Андижон ва Самарқанд давлат тиббиёт институтлари клиникаларининг жарроҳлик бўлимлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 августдаги 08-09/10055-сон маълумотномаси). Экспериментал тадқиқот натижалари асосида, таклиф қилинган целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани қўллаш битишмалар пайдо бўлиш хавфини 60% дан 20% гача, ичак тутилиши аломатларисиз ичак деформациясини 33,3% дан 13,3% гача ва ўткир битишмали ичак тутилиши ривожланиши эҳтимолини 6,7% дан 0% гача камайтиришга имкон берган.


Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 6 та илмий-амалий анжуманларда, жумладан 3 та ҳалқаро ва 3 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.


Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 15 та илмий иш чоп этилган, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, жумладан, 4 таси республика ва 3 таси хорижий журналларда нашр этилган.


Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, тўртта боб, хулоса, амалий тавсиялар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 113 бетни ташкил этган.


56-59 173 0

ТИЗЗА ҚОПҚОҒИНИНГ НОСТАБИЛЛИГИНИ АРТРОСКОПИЯ УСУЛИ ЁРДАМИДА СТАБИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

К Маматқулов, Ф Холхўжаев, Ш Эранов, А Қаххоров, У Мардонқулов, Ю Исмоилова
Маколада тизза копкогиниг ностабиллиги булган бсморларни жаррохдик даволаш масалалари мухока.ма кил и над и. Тизза копкогиниг ностабиллигини жаррохлик нули билан даволашнинг куплаб усулларини танлаш долзарб масаладир. Хаммаси хам патогенетик жихатдан яхши эмас ва муаммонинг асосий сабабини хал кил-майди. Клиник амалиёг ва муаллифларнинг тажрибасига асосланиб. тавсия этилган усулнинг афзаллиги патогенетик жихатдан асосли жаррохлик сифатида кабул килинади.
15-19 212 0

Тиббиёт ва жарроҳлик фаолият аёлларда бир вақтнинг ўзида патологияси (гинекологик ва жарроҳлик бирикмаси) амалга оширилади

Ф Ганиев
Кўплаб тадқиқотлар натижасида бир вақтнингўзида қорин бўшлигида симултан касалликлами даволаш сўнгги йилларда кснг тарқалган, лекин бу касалликлами даволаш қониқарсиз натижалами кўрсатди. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзидаикки ёки уч абдоминал касал-ликлар билан касалланган беморламижарроҳлик даволаш мураккаб ва бутунлай оҳиригача муаммо бўлиб қолмоқда.
174-175 117 0

Течение послеоперационного периода у больных с эндопротезированием тазобедренного сустава в зависимости от анестезиологического пособия

M Haydarov, D Jumaniyazov, B Mamasoliev, A Berdiev, A Odilov
Эндопротезирование тазобедренного сустава -операция высокой травматичности и риска развития послеоперационных осложнений, особенно у лиц пожилого возраста с сопутствующей патологией. Мы считаем необходимым учитывать возможность этих осложнений, так как патология тазобедренных суставов чаще встречается у пациентов пожилого возраста. В
литературе достаточно изучен вопрос о влиянии методов анестезии на частоту развития осложнений в послеоперационном периоде при эндопротезировании тазобедренного сустава, но нет единого мнения о виде анестезии с позиции адекватного обезболивания в момент операции и в послеоперационном периоде. Под нашим наблюдением находилось 43 пациента старше 60 лет с различной патологией тазобедренного сустава, которые нуждались в эндопротезировании тазобедренного сустава. Мужчин было 19 (44,2%), жен- шин - 24-55.8%). Все больные при поступлении проходили полное обследование
170-172 179 0

Терапия хирургического сепсиса у детей, осложненного тяжелой белково-энергетической недостаточностью

E Satvaldieva, G Ashurova, Sh Agzamova
Энтеральная недостаточность является одной из основных причин сохраняющейся эндогенной интоксикации, развития сепсиса/септического шока и полиорганной дисфункции у детей.
78 60 0

Тарқалган перитонит билан оғриган беъморларда эндолимфатик юборишда самарадорликни бахолаш

S Inomova, K Normatova

Операциядан олдин ва кейинги инфекцион асоратларини олдини олиш ва даволаш ҳозирги кунда жарроҳлик амалиетида долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Антибиотикларни қуллаш бундай ҳолларда асосий даво чоралардан ҳисобланади. Агар операциядан кейин асоратлар ривожланса яна жаррохли амалиетини ўтказиш талаб қилинади ва бу операциядан кейинги ўлим холати асосий сабабларидан бири бўлиб қолади.

81-86 200 0

Тарқалган буйрак саратонида хирургик даволаш тактикаси

Н Рахимов, М Каримова, Т Абдукаримов, Х Рахманов, Ф Рауфов
2000-2012 йилларда Самарқанд вилоят онкология диспансерига буйрак саратони билан мурожат этган 170 бемор картаси ретроспектив ўрганиб чиқилди. Шулардан 115 таси тарқалган буйрак саратони билан, қолган 55 таси локал буйрак саратонини ташкил этди. Эркаклар 104ни ташкил этган бўлса, аёллар 66 нафар. Беморларни ёши 22 дан 83 ёшгача бўлиб, ўртача ёш - 57,5±6,8 ёш. Солиштирма таққослаш натижаси, шуни кўрсатдики паллиатив нефрэктомиядан кейинги даврда қўшма даво (систем химиотерапия ва иммунотерапия) олган беморлар билан қўшма даво олмаган беморлар ўртасида узоқлашган даврда статистик жихатдан гуруҳлар ўртасида фарқ кузатилмади. Тарқалган буйрак саратонида паллиатив мақсадда ўтказилган нефрэктомия яшаб кетиш кўрсатгичини ошириб, яшовчанлик медианасини 4 баравар узайтиради. Икки ва ундан ортиқ органларда кузатилган метастазли беморларда ўртача яшаш кўрсатгичи ва ҳаётлик медианаси паст натижа берди (2,5 ой ва 6+1,2ой). 5 йиллик хаёт кўрсатгичи жигардадаги метастазда -7,9%, суякларда 33,5% ни ташкил этди.
Ўпкага, икки ва ундан ортиқ органда учраган метастазларда бу кўрсатгич 0 тенг бўлди.
220-225 127 0

Тарзорафия билан комбинациялашган аутоконъюнктивопластика усулида шох парда йирингли яраларини хирургик даволашнинг натижалари

Эркин Билалов, Олимжон Ашуров, Нодир Муротов, Жамшид Маматов

Ушбу мақолада 17 та беморда кузатилган шох парданинг йирингли ярасини, аутоконъюнктивал пластика билан комбинациялашган тарзорафия жарроҳлик амалиёти орқали даволаш натижалари келтирилган. Мақолада операция техникаси ва унинг асосий афзалликлари батафсил баён этилган. Муаллифлар тавсия этилган усулнинг самарадорлигини, шох парда йирингли ярасини даволашда кўз олмасининг анатомик яхлитлигини сақлаб қолиниши ва операциядан кейин беморнинг реабилитация жараёнини яхшиланиши орқали намоён бўлишини кўрсатиб беришди.

141-143 277 0

Тана ва қўл - оёқ терисининг санчилган кесилган яраларининг морфологик хусусиятлари

Ф Бойманов, С Индиаминов
Тана ва қўл - оёқ терисининг санчилган кесилган яраларининг морфологик хусусиятлари 93 та
санчилган-кесилган тери яраларининг морфологик хусусиятлари урганилган. Яралар танада
жойлашувига кўра ҳар хил шаклга эга бўлиши аниқланди. Яралар Лангер чизиғи бўйлаб жойлашган
бўлса, чизиқсимон шаклда, Лангер чизиғига нисбатан кўндаланг жойлашган бўлганда эса, овал шаклда
бўлади. Бундан ташқари яранинг локализацияси ва кириш кучига кўра унинг юқори қиргоғи кесимининг
шакли ҳар хил бўлиши аниқланди.
79-81 103 0

Талоқ жароҳати бўлган болаларда талоқ тўқимасининг гетеротопик аутотрансплантацияси билан спленэктомия аъзони сақлаб қолувчи операцияларнинг афзалликлари

Ф Примов
Талоқниг шикастланиши билан жарроҳлик амалиёти ўтказган болаларда, амалиётдан кейинги асоратлар қоннинг ивитувчи системасидаги коагуляцион тизимнинг, қоннинг реологик ҳолатини ўзгаришлари ҳамда иммун ҳолатнинг бузилиши сабабли вужудга келади
42-46 283 0

Тактика хирургического лечения при остром гематогенном остеомиелите костей тазобедренного сустава у детей

А Shamsiev, Z Mahmudov, D Otaqulov, М Burgutov, S Zayniev
Улучшение результатов хирургического лечения острого гематогенного остеомиелита костей тазобедренного сустава у детей, путем разработки и внедрения новых методов оперативного лечения
215-216 70 0

Тактика ведения детей, при операциях на брюшной полости

И Турищев, B Babaev, Ю Гвоздев, B Берлинский

С развитием медицинских технологий у детей различного возраста все чаще проводятся сложные хирургические вмешательства на органах брюшной полости. Максимально хороших результатов лечения можно добиться при оптимальном ведении периоперационного периода.

166-168 151 0

Тажрибада сигмасимон ичак тутилишида колостома урнатиш ва уни бартараф этиш натижаларини такомиллаштириш

А Мамадиев, Г Ходжиматов
Сигмасимон ичак тутулишида колостома ўрнатиш ва уни бартараф этишнинг ушбу мақола муаллифлари томонидан таклиф қилинаётган усули самарадорлиги тажрибада ўрганилган. Колостома шакллантиришнинг ва уни бартараф этишнинг такомиллашган услубини қўллаш натижасида сигмасимон ичакнинг ўткир тутилишини хирургик даволаш натижалари сезиларли яхшиланганлиги кўрсатилган