126
ТАҚИҚЛАНГАН ЭКИНЛАРНИ ЕТИШТИРИШ ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ
ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Суюнов Шахзодбек Шавкатович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси
Тожиёқубов Абдулазиз Эргаш ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 326-гуруҳ курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15720680
Аннотация
Тақиқланган экинларни етиштириш жинояти – бу қонуний қоидаларга хилоф
равишда, муҳитига зарар етказиш ва ижтимоий салбий оқибатларга олиб келиши
мумкин бўлган фаолият ҳисобланади. Ушбу мақолада, мазкур жиноятнинг терговини
такомиллаштириш, унинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали
усуллари муҳокама қилинади. Ҳозирги кунда қонунчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органларининг хизматлари соҳага оид қонунларнинг мукаммал амалга оширилишига
қаратилган ҳолда жиноятларни аниқлаш, профилактика қилиш ва жавобгарликка
тортиш механизмларини ривожлантириш учун керакли қадамлар олиб борилмоқда.
Маълумотларни аниқлаш, далилларни тўплаш ва фаҳмлаш учун замонавий техникалар
ва усулларни жорий қилиш ушбу жараённи такомиллаштиришнинг муҳим қисми
бўлиб хизмат қилади.
Калит сўзлар
Тақиқланган экинлар, жиноят, тергов, профилактика, ҳуқуқни муҳофаза қилиш,
қонунчилик, экология, тергов усуллари.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятини тергов қилиш масаласи,
жиноятчиликка қарши курашишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, экологик хавфсизлик ва
қонунни ҳимоя қилиш соҳасида энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Тақиқланган экинларни етиштириш нафақат табиий ресурсларнинг оқилона
фойдаланилишига, балки аҳоли саломатлигига ҳам жиддий таҳдид солади. Бундай
жиноятларни тергов қилишнинг самарадорлиги, жиноятларнинг олдини олиш ва
муҳокамасини таъминлаш учун янги усуллар ва методикаларни ишлаб чиқиш зарур
1
.
Етиштирилиши тақиқланган экин экиш деганда, бундай экинлар уруғини
тегишли рухсатсиз ҳар қандай ер майдонига, шу жумладан, бўш ётган ерларга ёки
мослаштирилган идишларга уруғини сепиш ёки кўчатини ўтқазиш тушунилиши
лозим. Ушбу жиноят ўсимлик униб чиққан-чиқмаганлиги ёки ўсган-ўсмаганлигидан
қатъи назар, экин экилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Айбдорнинг
ҳаракатлари экин майдони ўлчамидан келиб чиққан ҳолда ЖК 270-моддасининг
тегишли қисмлари билан квалификация қилинади, бунда қилмишни ушбу модданинг
биринчи қисми билан квалификация қилиш учун экин майдонининг ўлчами 250
1
Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув
юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари.
Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
127
квадрат метрдан кам бўлиши керак
2
.
Тақиқланган экинларни етиштириш деганда, униб чиққан ёки ўтқазилган
кўчатларни уларнинг пишиш босқичигача бўлган давр ичида парвариш қилишни
тушуниш керак. Агар шахс етиштирилиши тақиқланган экинни турли майдонларда
ўстираётган бўлса, қилмишни квалификация қилишда амалда экилган умумий
майдонлар ўлчамидан келиб чиқиш лозим. Агар етиштирилиши тақиқланган
экинларни экиш ёки етиштириш келгусида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари, психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ёки кўзламай
тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, шунингдек, ўтказиш (сотиш) билан боғлиқ бўлса,
бундай ҳаракатлар ЖК 270-моддаси ва ЖК тегишли моддаларида назарда тутилган
жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши керак
3
.
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларга оид ишлар бўйича
суд-кимёвий экспертиза ўтказиш айбдорликни исботлашнинг муқим шартларидан
бири ҳисобланади. (31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда) Олдинги таҳрирга
қаранг. Бундай турдаги экспертиза олдига ҳал этиш учун қуйидаги саволларни қўйиш
мақсадга мувофиқ:
- олинган восита ёки модда гиёҳвандлик, унинг аналоги, психотроп
ҳисобланадими, агар ҳисобланса, унинг тури, актив моддасининг миқдори ва соф
оғирлиги қанча;
- олинган объектда гиёҳвандлик воситаси, унинг аналоги, психотроп моддаси
қолдиқлари (микрозарралари) ёки излари борми;
- муайян ер майдонидан олинган ўсимлик қайси турга мансуб ва у таркибида
гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимлик ҳисобланадими;
- олинган воситалар ёки моддалар бир хил ҳисобланадими, улар тайёрлаш усули
(технологияси), сақлаш шароити, фойдаланилган бошланғич хом ашёси, кўкариб
турган жойи бўйича келиб чиқиши жиҳатидан умумий манбага эгами. (31-банднинг
иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3
июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
- олинган восита ёки модда гиёҳвандлик, психотроп ҳисобланадими, агар
ҳисобланса, унинг тури, актив моддасининг миқдори ва соф оғирлиги қанча;
- олинган объектда гиёҳвандлик воситаси, психотроп моддаси қолдиқлари
(микрозарралари) ёки излари борми;
- муайян ер майдонидан олинган ўсимлик қайси турга мансуб ва у таркибида
гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимлик ҳисобланадими;
- олинган воситалар ёки моддалар бир хил ҳисобланадими, улар тайёрлаш усули
(технологияси), сақлаш шароити, фойдаланилган бошланғич хом ашёси, кўкариб
турган жойи бўйича келиб чиқиши жиҳатидан умумий манбага эгами.
2
Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария
ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги
Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
3
Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала
қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”
Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
128
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда
сақлаш жиноятларини квалификация қилишда жиноят предметини аниқлаш муҳим
аҳамият касб этади. Амалдаги Жиноят қонунчилигига мувофиқ ушбу жиноятларнинг
предмети сифатида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалари белгиланган
4
.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятига қарши курашишда асосий муаммо
шуки, бу турдаги жиноятлар кўпинча яширин амалга оширилади. Жиноятчилар
қонунни бузишни ўз фаолиятларининг бир қисми сифатида қабул қиладилар ва бу эса
уларни аниқлаш ва тергов қилишни қийинлаштиради. Терговчиларнинг тўғри
йўналишдаги иши учун замонавий техникалар, мисол учун, спутник мониторинги ва
генетик таҳлиллар каби инновацион усуллардан фойдаланиш талаб этилади
5
.
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларга оид ишлар бўйича
суд-кимёвий экспертиза ўтказиш айбдорликни исботлашнинг муқим шартларидан
бири ҳисобланади.
Юқоридагилардан
кўриниб
турибдики
қонунчилигимизда
етиштириш
тақиқланган ўсимликлар турли майдонларда ўстирилаётган бўлса, улар жойлашган
ерни ҳар бирини алоҳида-алоҳида ўлчаш ва умумий майдонни ўлчамидан келиб чиқиб
қилмишни ЖКнинг 270-моддасининг тегишли қисми билан квалификатсия қилиш
белгиланган. Шундай ҳолатларда бир муаммо мавжуд . Масалан, мазкур экин бир-икки
тупдан иборат бўлиб, умумий экин майдонининг турли жойларида ўстирилаётган
бўлса, ҳар бир туп жойлашган ерни ўлчашнинг аниқ бир мейорий нормаси мавжуд
эмас. Ушбу муаммо ҳам бир ечими кутилаётган масала бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли
мазкур масала юзасидан аниқ бир мейорий хужжат ишлаб чиқишни ёки Ўзбекистон
Республикаси олий суди пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли “Гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга ҳилоф
равишда муомала қилишдан иборат жиноят ишларини тергов қилиш “ бўйича ишлаб
чиқилган пленум қарорига ЖКнинг 270-моддасига оид қисмига ер майдонини ўлчаш
тартиби бўйича тегишли қўшимчалар киритишни таклиф қиламан.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятини тергов қилишдаги яна бир
муаммо шундан иборатки, ҳовли жойда, уйда етиштирилган шундай ўсимликлар
аниқланган ҳолатларда айбдор шахс эмас балки унинг яқин қариндошлари бутун
айбни ўзининг бўйнига олиб, айбни бўйнига олиш тўғрисидаги арз билан суриштирув
ва жастлабки тергов органларига мурожаат қилиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 28-моддасининг диспозитсиясида:
“Хеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас. Агар
шахснинг ўз қилмишини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб
топилиши ва жазога тортилиши мумкин эмас”,- деган конститутсиявий норма мавжуд
ҳисобланади.Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 116-моддасига
мувофиқ Гумон қилинувчи ва айбланувчининг яқин қариндошлари гумон қилинувчи,
4
Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини сотиш
мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В.
6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
5
Н.Қ.Усманалиев. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари билан боғлиқ айрим мулоҳазалар
//Теоретические аспекты становления педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.
129
айбланувчининг жиноий фаолиятига оид ҳолатлар юзасидан фақатгина ўзларининг
розиликлари билангина сўроқ қилиниши мумкинлиги белгиланган. Агарда яқин
қариндошлар мазкур ҳуқуқларини амалга ошириб кўрсатув беришдан бош тортган
ҳолларда, уй жойда фақатгина яқин қариндошлар яшашлигини ва ким айбдорлигини
аниқлаш учун бошқа гувоҳларнинг мавжуд бўлмаганлиги сабабли, шахсни айбини
бўйнига олиш тўғрисидаги арзидан жиноят иши бўйича шахсни айблаш учун ягона
далил сифатида фойдаланиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Зеро, Ўзбекистон
Республикаси конститутсияси ва ЖПКнинг талабларига мувофиқ шахснинг айбини
бўйнига олиш тўғрисидаги арзи жиноят ишида уни айблаш учун ягона далил бўлса,
шахсни мазкур жиноятни содир этганликда айблаш, унга нисбатан мазкур модда
билан айб эълон қилиш мумкин эмаслиги белгиланган
6
.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятига қарши курашишда замонавий
тергов усуллари муҳим аҳамиятга эга. Булар қаторига
7
:
Спутник мониторинги ва геоақпарат тизимлари: Спутник тасвирлари ва
геоақпарат тизимларидан фойдаланиш терговчиларга қонун бузиш ҳолатларини
аниқлаш ва таҳлил қилишда ёрдам беради. Бу усуллар жиноятчиларнинг яширин
фермерлик фаолиятини аниқлашда самаралидир
Генетик таҳлиллар ва химиёни тадқиқ қилиш: Тақиқланган экинларнинг турини
аниқлаш учун замонавий лаборатория технологиялари ва генетик таҳлиллардан
фойдаланиш жиноятчиларнинг фаолиятини аниқ ва тез аниқлашга ёрдам беради
8
.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жамоатчиликнинг иштирокини кучайтириш:
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни
мустаҳкамлаш, тақиқланган экинларни етиштиришни аниқлаш ва профилактика
қилишда муҳимдир.
Тақиқланган
экинларни
етиштириш
жиноятига
қарши
курашишда
қонунчиликнинг роли катта. Қонунлардаги аниқ белгиланган тартиблар, бу жиноятни
содир этган шахсларга нисбатан қатъий жазо чораларини белгилаш лозим. Ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органлари учун тегишли механизмларни ишлаб чиқиш,
терговчиларга замонавий усуллар ва воситалар билан таъминлаш муҳимдир.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятига қарши курашиш жуда муҳим ва
ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга. Жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш
жараёнида замонавий усуллар ва технологияларни жорий қилиш, қонунчиликни
такомиллаштириш, шунингдек, профилактик тадбирларни кучайтириш ушбу жиноят
турини аниқлаш ва унинг олдини олишда катта аҳамиятга эга.
References:
6
А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг
назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
7
Н.Қ.Усманалиев. “Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий жиҳатлари //Наука и
инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
8
Хушвактова Н.А. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию общественного участия в
досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы
правоприменения: сб. ст. по материалам LXV Международной научно-практической конференции
«Теорети¬ческие аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022.
130
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги
Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.
Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.
4.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.
5.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари
// Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи
фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
6.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //
“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.
Б.Б.Муродов.
Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш
йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.
Б.Б.Муродов.
“Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
10.
Ш.Ш.Суюнов.
Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик
жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
11.
Ш.Ш.Суюнов.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг
жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-
амалий конференцияси.
12.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп
моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти
тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
13.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда
жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14.
А.Т.Аширбоев.
Жиноят
ишини
тўхтатиш
тушунчаси
ва
аҳамияти.
Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
15.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган
тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
131
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
95-98 б.
16.
А.Т.Аширбоев
. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро
тажриба
ва
ўзбекистон
қонунчилигини
такомиллаштириш
истиқболлари
//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17.
Н.Қ.Усманалиев.
“Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий
жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
18.
Н.Қ.Усманалиев.
Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари
билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления
педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.
19.
Н.Қ.Усманалиев.
Протсессуал
муддатларнинг
ҳисоблашда
қўлланилувчи
меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд
инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
20.
Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж
. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни
кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе
образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
21.
Ш.С.Агоев., Шакирова С
. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт
//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22.
Ш.С.Агоев., Абдухамидов А
. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг
ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. –2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
23.
Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д
. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик
жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –
С. 31-35.
24.
Ш.С.Агоев., Ташев У
. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-
протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –
2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
25.
Хушвактова Н.А
. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию
общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова //
Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по
материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие
аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022.
26.
Хушвактова Н.А
. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда
жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий
хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»:
республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик
университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.