Авторы

  • Шахзодбек Суюнов
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси
  • Мунира Суюндикова
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 326-гуруҳ курсанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.112961

Ключевые слова:

Гувоҳ гувоҳнинг ҳуқуқий мақоми шахснинг ҳуқуқ ва манфаатлари жиноят процесси процесс иштирокчиларининг хавфсизлиги хавфсизлик чоралари.

Аннотация

Мазкур мақолада, одил судловни амалга оширишда жиноят процессининг муҳим иштирокчиси ҳисобланган гувоҳнинг процессуал мақоми, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашда қонуний, адолатли ва асосли қарор қабул қилишнинг муҳим кафолати ҳисобланган гувоҳларнинг кўрсатувлари ишончлилигини таъминлаш мақсадида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қонун нормаларини қўллашдаги айрим муаммолар таҳлили юритилган.


background image

119

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ГУВОХНИНГ ХАФВСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

МУАММОЛАРИ

Суюнов Шахзодбек Шавкатович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси

Суюндикова Мунира Шухрат қизи

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 326-гуруҳ курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15720649

Аннотация

Мазкур мақолада, одил судловни амалга оширишда жиноят процессининг муҳим

иштирокчиси ҳисобланган гувоҳнинг процессуал мақоми, иш бўйича ҳақиқатни
аниқлашда қонуний, адолатли ва асосли қарор қабул қилишнинг муҳим кафолати
ҳисобланган гувоҳларнинг кўрсатувлари ишончлилигини таъминлаш мақсадида
уларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қонун нормаларини қўллашдаги
айрим муаммолар таҳлили юритилган.

Калит сўзлар

Гувоҳ, гувоҳнинг ҳуқуқий мақоми, шахснинг ҳуқуқ ва манфаатлари, жиноят

процесси, процесс иштирокчиларининг хавфсизлиги, хавфсизлик чоралари.


Бугунги кунда мамлакатимиз ўзига хос ва мос одил судлов институтини

шакллантириш йўлида суд-ҳуқуқ ислоҳотлари изчиллик билан амалга оширилиб
келинмоқда. Президент Ш.М.Мирзиёев ўз вазифасига киришган вақтдан бошлаб, суд-
ҳуқуқ ислоҳотлари инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий қадрият сифатида
эътироф этиш ва кафолатлаш янги босқичга кўтарилди. Президент томонидан илгари
сурилган “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиѐт
стратегияси” нинг йўналишидан бири ҳам айнан “мамлакатимизда адолат ва қонун
устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш”
деб номланиб , бу борада яқин келажакда амалга оширилиши лозим бўлган суд-ҳуқуқ
соҳасидаги ислоҳотлар белгиланган

1

.

Суд ҳуқуқ соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши, аввалом мамлакатимиз

тараққиётига ҳамда халқаро майдондаги ўрни ва нуфузини оширишда муҳим саналган
тинчлик ва барқарорликка эришиш, шахснинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва
эркинликларини суд орқали ҳимоя қилишнинг механизмини шакллантиришни, одил
судловга кўмаклашувчи шахсларнинг хавфсизлигини амалда ишончли таъминлаш
орқали иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш орқали адолатли, асосли ва қонуний қарор
қабул қилиш имконини беради. Ҳақиқатни аниқлаш жиноят процессининг муҳим
принципларидан бири бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 22-моддасида
“Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир
этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши

1

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув

юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари.
Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.


background image

120

шарт” эканлиги белгилаб қўйилган

2

. Ушбу Кодекснинг 82-моддасида исботланиши

шарт бўлган ҳолатлар доираси белгиланган ҳамда уларнинг мазмунини далиллар ва
уларни аниқлаш, баҳолаш ва расмийлаштириш жараёнини ўз ичига олувчи исботлаш
фаолияти ташкил этади. Исботлаш ишнинг ҳолатларини тўғри ва тўлиқ аниқлаш
орқали ҳақиқатни рўёбга чиқаришнинг асосий шарти ҳисобланади. Одил судловни
амалга оширишга ёрдам берувчи муҳим процесс иштирокчиси хисобланган гувоҳнинг
кўрсатувлари жиноят ишларини судда юритишдаги исбот қилиш фаолиятининг муҳим
элементи ҳисобланади

3

.

Гувоҳнинг асосий вазифаси ҳаққоний кўрсатув беришдир. Гувоҳнинг

кўрсатувлари энг кенг тарқалган далил тури ҳисобланади: барча кўрсатувларнинг 54,5
фоиз улушини ташкил қилади . Ишнинг ҳолатлари ҳақидаги бошқа ахборот манбалари
орасида гувоҳнинг кўрсатувлари аҳамияти жиҳатидан биринчи ўринни эгаллайди.

Жиноят процессидаги гувоҳнинг мақоми ва унинг юридик белгиларини уч

гуруҳга ажратиш мумкин. Булар:

а) жиноят иши бўйича аниқланиши зарур бўлган ҳолат ҳақида маълумотга

эгалик;

б) судда, суриштирувда ёки терговда кўрсатув бериш иқтидорининг мавжудлиги;
в) кўрсатув бериш иқтидорини бевосита амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК га шарҳларнинг 128-моддасига берилган шарҳида

гувоҳнинг икки тури мавжуд эканлиги таъкидланади, булар:

а) ихтиѐрий гувоҳ;
б) мажбурий гувоҳ.
Муаллифларнинг фикрича, биринчи гуруҳга – вояга етмаган ва гумон қилинувчи,

айбланувчи, судланувчининг яқинлари киритилиши лозим. Мажбурий гувоҳ турига
эса, берилган гувоҳликни ўз имзолари билан тасдиқлайдиган шахслар киради.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКда гувоҳнинг процессуал-ҳуқуқий мақоми

масаласида қуйидаги қоидалар белгиланган

4

:

а) гувоҳ фақат жисмоний шахс бўлиши мумкин;
б) гувоҳнинг мақоми доимо у эга бўлган маълумот яъни, жиноят ҳодисаси ва унга

тааллуқли ҳолатлар билан боғлиқ;

в) гувоҳнинг мақоми жиноят-процессуал муносабатларда у амалга оширадиган

функциялар (ЖПК нинг 65-моддаси).

Демак гувоҳнинг мақоми бир қанча элементларнинг йиғиндисидан ташкил

топган тизимли процессуал-ҳуқуқий ҳодиса ҳисобланади. Ушбу элементлар ўзаро
боғлиқ ва бир-бирини тақозо этади. Шундай экан, фақат инсон–жисмоний шахс
ўзининг ақлий имконияти туфайли, муқаддам содир бўлган ижтимоий ҳодиса ҳақида

2

Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва

ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари.
Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.

3

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала

қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”
Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

4

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик жиноятларни тергов қилишнинг

ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 31-35.


background image

121

хотирасида сақланаётган ахборотларни такроран тиклаш ва баён қилиш иқтидорига
эга. Инсондаги ана шу қобилият муайян ижтимоий-ҳуқуқий ваиятларда ижтимоий
зиддиятни тўғри ва асосли ҳал этишга хизмат қилади

5

. Процесс иштирокчиси сифатида

гувоҳга жисмоний, руҳий таҳдид ўтказиш жиноят судлов ишлари самарадорлигини
пасайишига

олиб

келувчи

омиллардан

бири

ҳисобланади.

Процесс

иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашда «Инсон ҳуқуқлари умум жаҳон
декларацияси» (8-модда), «Фуқаролик ва сиѐсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт»
(14-модда), БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1985 йил 29 ноябрда қабул қилинган
«Жиноят ва мансаб суиистеъмоллигидан жабрланганлар учун одил судловнинг асосий
принциплари тўғрисидаги декларация», БМТ нинг 2000 йилда қабул қилинган
«Жиноятчилик ва одил судлов тўғрисида: XXI аср чақириғига жавоблар» номли Вена
декларацияси, БМТ нинг 2005 йил 22 июлда қабул қилинган Раҳбарий принциплари
(27-модда) ва бошқа халқаро ҳужжатлардаги қоидалар ҳуқуқий асос сифатида эътироф
этилади

6

.

Гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларига нисбатан турли

таҳдидлар амалга оширилиши мумкин. Буларга хавфли ноқонуний ҳаракатларга
моддий бойлик эвазига оғдириш (20.4 фоиз), жисмоний зўравонлик (8.1 фоиз), туҳмат
(8.1 фоиз), шантаж (5.9 фоиз), мол-мулкга зарар етказиш/йўқ қилиш (3.8 фоиз) кабилар
киради.

ЖПКнинг 270-моддасига кўра, жабрланувчи, гувоҳ ёки ишда иштирок этаётган

бошқа шахсларга, шунингдек уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларига
ўлдириш, куч ишлатиш, мол-мулкини йўқ қилиб ташлаш ёхуд мол-мулкига шикаст
етказиш билан ёки ўзга ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид
қилинаётганлиги ҳақида етарли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи,
терговчи, прокурор суд бу шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва
мол-мулкини муҳофаза қилиш, шунингдек айбдорларни аниқлаш ҳамда уларни
жавобгарликка тортиш чораларини кўришлари шарт. Жиноят-процессуал кодексининг
19-моддасида

“Процесс

иштирокчилари

хавфсизлигининг

кафолатларига

жабрланувчиларнинг, гувоҳларнинг, холисларнинг ёки процесснинг бошқа
иштирокчиларини, шунингдек уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг
хавфсизлигини таъминлаш тақозо этган ҳолларда суднинг ёпиқ суд мажлиси ўтказиш
ҳуқуқи ҳам тааллуқлидир”,-деб кўрсатилган. Шунингдек, жабрланувчилар, гувоҳлар,
холислар ва процесс бошқа иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида
тергов ҳаракатлари баённомасининг кириш қисмлари танишиб чиқиш учун тақдим
қилинмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда баённомаларнинг кўрсатиб ўтилган процесс
иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган кириш қисмлари
муҳрланган ҳолда сақланиши ЖПКнинг 375-моддасида белгиланган. Бундан ташқари,
суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг рўйхатида процесс

5

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган

шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва
психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси.

6

Хушвактова Н.А. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда жамоатчилик ёрдамидан

фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини
такомиллаштириш масалалари»: республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик
университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.


background image

122

иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларнинг тахаллуслари
кўрсатилиши мумкин. Хорижий мамлакатлар жиноят процессида ҳам тахаллусларни
кўрсатиш амалиётидан кенг фойдаланилади. Жумладан, Болгарияда тахаллус
сифатида идентификация рақамларидан, Чехияда ўйлаб топилган фамилия ва
исмлардан, Эстонияда шартли исмлардан, Нидерландияда алфавитдаги ҳарфлардан
фойдаланилади. Тахаллус остида, жиноят процессида яширин тарзда иштирок
этаётган ва суд залида ҳозир бўлмаган жабрланувчи билан телефон орқали боғланиш
ёки унинг фикри ёзма равишда олиниши мумкин

7

.

Хавфсизлиги таъминланишига муҳтож бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар

улар иштирокида ўтказилган тергов ҳаракатлари баённомаларининг кириш қисми
билан бирга муҳрланган ҳолда судга тақдим этилади. Улар билан фақат айблов
хулосасини тасдиқловчи прокурор ва ишни кўриб чиқувчи судья танишишлари
мумкин (ЖПКнинг 380-моддаси). Бундай шахсларни таниб олиш хавфсизлигини
таъминлаш мақсадида уларнинг фотосуратидан фойдаланилади (ЖПКнинг 127-
моддаси). Бугунги кунда баъзи давлатларда гувоҳ ва жабрланувчиларнинг
хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш жараёнини
тубдан ўзгартириш тавсия этилмоқда. Мазкур асослар процессуал олимлар томонидан
турлича талқин этилган. Масалан, А.Ю.Епихиннинг фикрича, одил судловга
кўмаклашишни истаган шахсларга ўтказилаётган таҳдид тўғрисидаги ҳар қандай
маълумотлар (шахснинг аризаси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан
таҳдид солиш фактининг аниқланганлиги, бошқа манбалардан олинган хабарлар)
хавфсизликни таъминлаш чораларини қўллаш учун асос бўлади деб ҳисоблайди.
Фикримизча, ваколатли органлар томонидан процесс иштирокчисига хавф
солинаётганлиги тўғрисида процессуал ёки бошқа манбалардан олинган маълумотлар,
шахсларнинг хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалари ушбу чораларни
қўллаш учун асос бўлади

8

.

ЖПК 270-моддасининг иккинчи қисмида «Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва

суд ички ишлар органларига ишда иштирок этаётган шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги,
шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки муҳофаза қилинишини таъминловчи барча зарур
чораларни кўриш хусусида ёзма равишда топшириқ беришга ҳақлидир», дейилади.
Барча зарур чоралар нималардан иборат, иштирокчиларга нисбатан қандай
хавфсизлик чоралари қўлланиши тўғрисида қонун ҳеч қандай шарҳ бермайди.
Вахоланки, ички ишлар органларида одил судловга кўмаклашувчи шахслар ҳимоясини
таъминлашнинг процессуал чораларини амалга ошириш учун моддий техникавий
имкониятлар етишмайди. Шу боис, жиноят процесси иштирокчиларининг
хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланадиган ички ишлар органларида янги
тузилмаларни ташкил этиш талаб этилади». Процесс иштирокчиларининг
хавфсизлигини таъминлаш чоралари Жиноят-процессуал кодексида тўлиқ баён
этилмаганлиги боис, жиноят процессида иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш

7

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни

тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг
Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.

8

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов

ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.


background image

123

институтини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг “Жабрланувчиларни,
гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги
2019 йил 14 январдаги қонуни қабул қилинган

9

. Мазкур қонунда шахсни, уй-жойни ва

бошқа мол-мулкни қўриқлаш тартиби, муддатлари, қўриқлашни амалга оширишувчи
орган таркибида шу вазифани бажаришга ихтисослашган махсус бўлимларни ташкил
этиш ва уларни зарур моддий-техник воситалар билан таъминлаш назарда
тутилмаган. Ҳимоя қилинувчи шахсга махсус индивидуал ҳимоя воситаларини ва
техник воситаларни бериш тартиби, муддати, ушбу воситаларни қайтариб олиш
асослари, воситаларга шикаст етказганлик ёки нобуд қилинганлик ҳолати юзасидан
жавобгарликни назарда тутувчи нормалар кўрсатилмаган, шунингдек вақтинчалик
хавфсиз жойга жойлаштириш, бошқа яшаш ё жойига кўчириш тартиби, ушбу
чораларни амал қилиш муддати қонунда назарда тутилмаган. Хавфсизлиги
таъминланаётган шахснинг моддий, ижтимоий таъминоти ва бошқаларга оид
нормаларни ўз ичига олган қонуности ҳужжат ишлаб чиқилмаган. Фикримизча,
хавфсизлиги таъминланаётган шахснинг моддий, ижтимоий таъминотини таъминлаш,
уни вақтинча ёки доимий яшаш жойи билан таъминлашда ҳудудларда махсус
ихтисослаштирилган реабилитация марказлари ташкил этиш лозим бўлади

10

.

Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, процесс иштирокчиларини,

жумладан, одил судловга кўмаклашувчи шахс сифатида гувоҳнинг хавфсизлигини
таъминлаш бўйича қонун нормаларини қатъий белгилаш зарур. Бу ўзгариш гувоҳнинг
хавфсизлигини таъминлаш орқали унинг процессуал ҳуқуқлардан тўлиқ фойдаланиши
ва мажбуриятларни бажариши, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга фаол ёрдам беришига
эришиш, жиноятларни тез ва тўла очиш ҳамда келгусида асосли, қонуний ва адолатли
қарор қабул қилинишига хизмат қилади.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги

Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.

4.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.

5.

Б.Б.Муродов.

Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари

// Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи
фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
6.

Б.Б.Муродов.

Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //

“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий

9

Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт //Развитие и инновации в

науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.

10

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик жиноятларни тергов қилишнинг

ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 31-35.


background image

124

конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.

Б.Б.Муродов.

Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш

йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.

Б.Б.Муродов.

“Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.

Ш.Ш.Суюнов.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга

хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

10.

Ш.Ш.Суюнов.

Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик

жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
11.

Ш.Ш.Суюнов.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг

жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-
амалий конференцияси.
12.

Ш.Ш.Суюнов.

Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп

моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти
тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
13.

А.Т.Аширбоев.

Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда

жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14.

А.Т.Аширбоев.

Жиноят

ишини

тўхтатиш

тушунчаси

ва

аҳамияти.

Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
15.

А.Т.Аширбоев.

Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган

тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
95-98 б.
16.

А.Т.Аширбоев

. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро

тажриба

ва

ўзбекистон

қонунчилигини

такомиллаштириш

истиқболлари

//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17.

Н.Қ.Усманалиев.

“Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий

жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
18.

Н.Қ.Усманалиев.

Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари

билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления
педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.
19.

Н.Қ.Усманалиев.

Протсессуал

муддатларнинг

ҳисоблашда

қўлланилувчи

меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд


background image

125

инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
20.

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж

. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни

кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе
образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
21.

Ш.С.Агоев., Шакирова С

. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт

//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22.

Ш.С.Агоев., Абдухамидов А

. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг

ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
23.

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д

. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик

жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –
С. 31-35.
24.

Ш.С.Агоев., Ташев У

. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-

протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –
2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
25.

Хушвактова Н.А

. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию

общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова //
Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по
материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие
аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022. DOI:10.32743/25419889.2022.11.65.346588
26.

Хушвактова Н.А

. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда

жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий
хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»:
республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик
университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.

Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.

Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

Ш.Ш.Суюнов. Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси.

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.

А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти. Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.

А.Т.Аширбоев. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро тажриба ва ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.

Н.Қ.Усманалиев. “Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.

Н.Қ.Усманалиев. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.

Н.Қ.Усманалиев. Протсессуал муддатларнинг ҳисоблашда қўлланилувчи меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.

Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт //Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.

Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 31-35.

Ш.С.Агоев., Ташев У. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. – 2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.

Хушвактова Н.А. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд. «Интернаука», 2022. DOI:10.32743/25419889.2022.11.65.346588

Хушвактова Н.А. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»: республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.