www.sci-p.uz
III SON. 2025
900
ЎЗБЕКИСТОНДА 2026
-
ЙИЛДА СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА РАҚАМЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР
и.ф.д.
,
доц
.
Нормурзаев Умид
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси
ORCID: 0009-0001-0130-8766
Aннотация
.
Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида кўп йиллардан буён
солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича ривожлантириш сарҳисоби, бизнес
доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни
такомиллаштиришда ҳудудлараро солиқ инспекциясининг
ўрни ва аҳамияти ёритилган.
Ўзбекистон солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб,
хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий
-
амалий хулоса ва
таклифлар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
солиқ сиёсати, солиқ тушумлари, хавфлар, самарадорлик, рақамли
платформа, усуллар ва воситалар,
таҳлил, оптималлаштириш, солиқ имтиёзлари,
солиқ ставкаси.
ПРЕДЛОЖЕНИЯ ПО ДАЛЬНЕЙШЕМУ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ И ЦИФРОВИЗАЦИИ
НАЛОГОВОГО АДМИНИСТРИРОВАНИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ В 2026 ГОДУ
д.э.н., доц
.
Нормурзаев Умид
Налоговый комитет Республики Узбекистан
Аннотация
.
В статье подведены итоги многолетнего прогресса страны в
совершенствовании налогового администрирования в налоговой сфере, подчеркнуты
роль и значение межрегиональной налоговой инспекции в совершенствовании
масштабных реформ, направленных на дальнейшее укрепление доверия деловых кругов.
Изучены некоторые важные реформы, реализуемые в налоговой системе Узбекистана,
разработаны научно
-
практические выводы и предложения на основе зарубежного опыта
и его применения в нашей стране.
Ключевые слова:
налоговая политика, налоговые поступления, риски,
эффективность, цифровая платформа, методы и инструменты, анализ, оптимизация,
налоговые льготы, налоговая ставка.
UOʻK:
336.221.4
900-909
www.sci-p.uz
III SON. 2025
901
PROPOSALS FOR FURTHER IMPROVEMENT AND DIGITIZATION OF TAX
ADMINISTRATION IN UZBEKISTAN IN 2026
DSc, assoc. prof.
Normurzaev Umid
Tax Committee of the Republic of Uzbekistan
Abstract.
The article summarizes the country's long-term progress in improving tax
administration in the tax sphere, emphasizes the role and importance of the interregional tax
inspectorate in improving large-scale reforms aimed at further strengthening the trust of business
circles. Some important reforms implemented in the tax system of Uzbekistan have been studied,
scientific and practical conclusions and proposals have been developed based on foreign
experience and its application in our country.
Keywords:
tax policy, tax revenues, risks, efficiency, digital platform, methods and tools,
analysis, optimization, tax incentives, tax rate.
Кириш.
Солиқ сиёсати стратегияси орқали солиқ тизимида даромадларни ошириш
қобилиятини ошириш ҳамда давлат харажатларининг барқарорлигини таъминлаш,
ривожланаётган давлатларнинг фискал сиёсатини кучайтириш, адолатли ва инклюзив
солиқ тизимини жорий этиш, солиқ сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш механизмларини такомиллаштиришда рақамли платформалардан самарали
фойдаланиш кабилар бу борадаги илмий тадқиқот ишларининг устувор
йўналишларидан ҳисобланади. Бундан ташқари. Ушбу ислоҳотлар кўпинча иқтисодий
ўсишни таъминлайдиган, инвестицияларни рағбатлантирадиган ва давлат
функциялари учун етарли даромад йиғилишини таъминлайдиган янада самарали,
шаффоф ва адолатли солиқ тузилмасини яратиш зарурати билан боғлиқ.
Адабиётлар шарҳи.
Федоров
(2010)
фикрича, “маъмурий юкни камайтирадиган ва йирик солиқ
тўловчиларнинг
инвестиция
фаоллигини
рағбатлантирадиган
солиқ
маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича чора
-
тадбирлар таклиф этган,
амалдаги солиқ имтиёзларини сезиларли даражада кенгайтирадиган ва тўлдирадиган
ҳамда ўз инвестиция манбаларини кўпайтирадиган йирик солиқ тўловчиларнинг
инвестиция фаолиятини солиқ орқали рағбатлантириш усуллари ва услубларини
ишлаб чиққан, уларнинг самарадорлигини баҳолаган”
.
Байбородина В.Г. “солиқ ислоҳотлари –
солиқ тизимини кенг кўламли қайта қуриш
ва уни бошқариш механизмини ўзгартириш асосида солиқ муносабатларининг
чекланган ёки тубдан ўзгариши сифатида”
(
Камалнев
, 2009)
таърифлайди.
Майбуров
(2007)
“солиқ ислоҳоти солиқ тизимини тубдан ўзгартиришни давлат
солиқ сиёсатининг янги мазмунига мослаштириш” деб таъкидлайди.
Дементьева
(2009)
солиқ сиёсатини давлат иқтисодий сиёсатининг инъикоси
эканлигини, у мустақил аҳамиятга эгалиги ва солиқларнинг илмий назариясига
асосланиши лозимлигини таъкидлайди. “Амалга оширилаётган солиқ сиёсатининг
натижалари кўп жиҳатдан давлат ўз иқтисодий сиёсатига қандай тузатишлар
киритишга мажбур эканлигини, солиқ тизимини қандай қуриш кераклигини
белгилайди” .
Карп
(2001)
Солиқ сиёсати давлатнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги
умумий молиявий сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, солиқ соҳасидаги давлат
фаолияти концепцияси, солиқ механизми, солиқ тизимини бошқариш каби
тушунчаларни ўз ичига олади.
www.sci-p.uz
III SON. 2025
902
Ситникованинг
(2012)
фикрича, “консолидациялашган солиқ тўловчилар гуруҳига
киритишда активларини тан олиш ёки махсус қайта баҳолаш зарур, гуруҳга киришдан
олдин корхонанинг зарарларини ўтказиш тартиби ишлаб чиқилиши лозим,
консолидациялашган солиқ тўловчининг молиявий
-
хўжалик
фаолиятининг бир хил
қийматга эга бўлган субъект сифатида халқаро эътироф этилишига алоҳида эътибор
қаратилиши лозим”.
Дарькина
(2019)
йирик солиқ тўловчиларнинг хусусиятлари сифатида тўхталиб,
“йирик солиқ тўловчиларга қуйидаги хусусиятлар хосдир: катта пул оқими, кенг
кўламли ҳужжатлар айланмаси, соддалаштирилган тизим бўйича солиққа тортиладиган
турли таркибий бўлинмаларнинг интеграциясидан фойдаланиш, мамлакат ичида ҳам,
чет элда ҳам турли фирмалар билан ҳамкорлик мавжудлигидир”.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Республикада адолатли, шаффоф, узоққа мўлжалланган ва халқаро андозаларга
жавоб бера оладиган солиқ тизимини яратишга қаратилган солиқ ислоҳотлари
иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама асосланган ҳамда солиқ тўловчилар учун
қулай ва манфаатли эканлигини кўрсатмоқда.
Биринчи навбатда, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар фаолиятини солиқ
соҳасида кафолатлашнинг ҳуқуқий асоси яратилиб, янги Солиқ концепцияси, Солиқ
кодекси ва 150 дан ортиқ қонун, Фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул
қилинди.
Бу эса тадбиркорлик субъектлари янада давлатимиз томонидан катта этъибор
қаратилаётганлигидан далолат беради. Биз мазкур мақоламизда бугунги кунда
қонунчиликда учираётган маммоларни ўрганиб чиқган холда мазкур таклифларни
бердик.
Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш хамда руйхатдан
чиқаришдаги муаммолар.
1.Муаммо
: ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб қўйиш тадбиркорлар фаолиятини чеклаб
қўймоқда, шунингдек, ҚҚС тўловига мажбурий ўтиш учун ариза автомат
шаклланмаганлиги сабабли уларда ортиқча харажатларни келтириб чиқармоқда.
Мисол учун: 2024 йилда 5 022 та юридик шахс ҚҚС тўловчиси сифатида солиқ
бошқармаларида рўйхатга олинган бўлсада, улардан ҚҚС гувоҳномасини олиш учун
қўшимча равишда ариза талаб қилинган.
Маълумот учун: 20.05.2025 й. ҳолатига ҚҚС тўловчи 56425 та субъектнинг 12,7
трлн.сўм ҚҚСдан қарзи мавжуд, шундан ҚҚС махсус гувоҳнома олмаган 6 491 та
субъектда 1 трлн.сўмни ташкил қилади.
Таклиф:
Солиқ маъмурчилигида ҚҚС тўлашга ўтган тадбиркорларга бир вақтнинг
ўзида ҚҚС гувоҳномасини бериш тизимини йўлга қўйиш. Бунда, мажбурий тартибда
ҚҚС тўлашга ўтган ёки давлат рўйхатидан ўтаётган жараёнида ҚҚС тўлаш режимини
танлаган субъектларнинг ҚҚС гувоҳномасини олиш учун аризани инсон омилисиз
автомат равишда юбориш имкониятини яратиш.
Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши, ҚҚС тўловчилар учун ортиқча
вақт сарфланиши ва ортиқча сарф харажатларнинг олди олинади ҳамда солиқ
тўловчиларга қулайлик яратилади.
Озарбайжонда солиқ тўловчилар томонидан “e
-
Taxes” электрон тизими орқали
электрон ариза юборилади. Қозоғистон 2016 йил 1 апрелдан ҚҚС бўйича рўйхатдан
ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг шакли чиқариб ташланди ва энди у рўйхатдан
ўтказувчи орган мансабдор шахсининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган
электрон ҳужжат шаклида тақдим этилади.
Солиқ ва молиявий ҳисоботлар тақдим қилинишидага муаммолар.
www.sci-p.uz
III SON. 2025
903
1. Муаммо:
Солиқ тўловчилар томонидан тақдим қилинадиган солиқ ва молиявий
ҳисоботлар сони кўплиги натижасида:
-
солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ходимларининг ортиқча вақт сарфлаши ва
молиявий харажатлар ошишига;
-
янги рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари ҳисоботларни кеч
топширганлиги ёки топширмаганлиги учун жарималар тўлашига олиб келмоқда.
Таклиф:
Умумбелгиланган солиқ тўловчилар учун ҳамда айланмадан олинадиган
солиқ тўловчилар учун ягона унификaциялашган шаклда солиқ ҳисоботларини яратиш.
Бунда, ЭҲФ, ОНКМ ва бошқа манба маълумотлари ҳамда барча сатларда мантиқий
назорат воситаларидан фойдаланиш орқали кўрсаткичларни автомат равишда
генерaция қилиш.
Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши ортиқча вақт сарфланиши ва
молиявий харажатлар ошиши олди олинади ҳамда солиқ тўловчилар учун енгиллик
яратилади. Солиқ қўмитасининг қарорига асосан 15 та солиқ ҳисоботи шакллари (АВ
3231, 24.02.2020
й
.
) ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг буйруғига асосан 4 та
молиявий ҳисобот шакллари (АВ 3567, 04.11.2024
й
.
) тасдиқланган.
Ҳисоботларни
тақдим қилиш муддатлари ҳар хил, ойлик (ҚҚС –
20 сана, ЖШДС –
15 сана, АОС –
15 сана, акциз –
10 сана, недра –
20 сана, чораклик (фойда –
20 сана, ҚҚС
норезидент –
20 сана ва ҳ.к
.
), йиллик (мол мулк –
1 март, ер –
20 январь, сув –
20 март ва
ҳ.к
.
) Ҳисоботларни белгиланган муддатда тақдим қилмаганлиги учун, корхона
раҳбарларига 2024 йилда 484,8 минг ҳолатда 1,6 трлн.сўм маъмурий жарима
қўлланилган. Бундан ташқари, “Автокамерал” тизими ёрдамида 350,4 мингта ҳолатда
солиқ тўловчилар томонидан 779,2 трлн.сўмлик тафовут бартараф этилган.
Россияда кичик бизнес ва ЯТТлар учун ягона солиқ декларaцияси тизими жорий
этилган;
АҚШда электрон ҳисобот (e
-
filing) орқали корхоналар 1065
-
шакл (шерикликлар
учун) ёки 1120
-
шаклларда (корпорaциялар учун) солиқ ҳисоботларни ягона
декларaцияда топширадилар;
Буюк Британияда Making Tax Digital ва Эстонияда e
-Tax/e-
Customs тизими орқали
компаниялар ҚҚС ва фойда солиғи ҳисоботларини ягона рақамли платформада
юбориши мумкин;
Германияда ELSTER электрон солиқ платформаси орқали ҚҚС, фойда солиғи ва
бошқа солиқларни бир тизим орқали топшириш мумкин;
Нидерландияда DigiD платформаси орқали, турли солиқлар электрон тарзда ягона
порталда топширилади;
Канадада NETFILE ва EFILE платформалари орқали турли солиқлар ягона
форматда юборилади;
Сингапурда myTax Portal орқали тадбиркорлар солиқ ҳисоботларини ягона
платформада топширишлари мумкин.
2. Муаммо:
Расмий даромадга эга фуқаролар ҳисоби тўлиқ юритилмаслиги
сабабли, аҳоли сонига нисбатан даромад солиғи тўловчилар даражаси ривожланган
мамлакатларна нисбатан паст.
Масалан, тижорат банклари омонатлардан олинган фоиз кўринишидаги
даромадлар Солиқ кодексининг 378
-
моддасига асосан солиқдан озод этилганлиги
сабабли, солиқ агенти сифатида даромад олган фуқаролар рўйхатини даромад солиғи
ҳисоботида тўлиқ акс эттирмасдан келмоқда. Ваҳоланки, омонотлардан олинган фоиз
кўринишидаги даромадлар мулкий даромадлар таркибига киритилиб, ЖШОДС
ҳисоботининг 6
-
иловасида мулкий даромад олган фуқоралар рўйхати ва
даромадларини кўрсатиши лозим.
Таклиф:
Солиқ агентлари томонидан тўлаб бериладиган жисмоний шахслар
даромад солиғи бўйича Солиқ кодексининг 378
-
моддасида солиққа тортилмайдиган
www.sci-p.uz
III SON. 2025
904
даромадларни жисмоний шахслар кесимида солиқ ҳисоботида акс эттириш. Мазкур
таклифнинг амалиётга жорий қилиниши, жисмоний шахслар даромади
-
нинг
шаффофлиги ошади ва аҳоли сонига нисбатан даромад олувчилар сонининг улуши
кўпаяди. Бугунги кунда, жами аҳоли сонига нисбатан даромад солиғи тўловчилар
даражаси Ўзбекистон 16,1 фоизни ташкил этади. ИҲТТ (OECD) ҳисоботига кўра
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиларининг аҳоли сонидаги
улуши Норвегияда 93 фоиз, Данияда 91 фоиз, Австрияда 86 фоиз, Канадада 80 фоиз,
Францияда 76 фоиз ва Германияда 52,6 фоизни ташкил қилади. Қозоғистонда солиқ
агентлари ҳар чоракда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий
солиқ бўйича ҳисоб
-
китобларида солиққа тортилмайдиган жисмоний шахсларга
тўланган даромадларни акс эттиради.
3. Муаммо:
“Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан тадбиркорлик субъектларига етказиб
берилган сув ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларига тўғри ва тўлиқ
етказиб берилмаётганлиги сабабли, ҳисоботни автоматик равишда шакллантириш
имконияти мавжуд эмас. Маълумот учун, электрон ахборот алмашинуви орқали келиб
тушган маълумотларда солиқ тўловчининг СТИРи мавжуд эмаслиги, бошқа
корхоналарнинг СТИР рақамлари киритилганлиги ва тугатилган корхоналарни
мавжудлиги маълум бўлди. 2024 йилда республика бўйича 60 336 та солиқ тўловчи
томонидан ҳисоботлар топширилиб 639,8 млрд.сўм ҳисобланган. Шундан 19 859 та
солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботларида 256 минг куб.метр сув ҳажмини
камайтириб кўрсатганлиги сабабли бюджетга 37,5 млрд.сўм кам тўланган.
Таклиф:
“Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан истеъмол қилинган сув ҳажмлари
тўғрисида электрон юбориладиган маълумотларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда
фаолият тури кесимида ҳисобини юритиш ва ушбу маълумотлар асосида 2026 йил 1
январдан бошлаб тажриба тариқасида Тошкент
шаҳрида сув солиғи ҳисоботини солиқ
тўловчилар томонидан тақдим этиш мажбуриятини бекор қилган ҳолда солиқ
органлари томонидан автоматик равишда ҳисоблаш.
Ушбу таклифларни қабул қилиниши натижасида инсон омили чекланади, иш
ҳажми камайиб, самарадорлик ошади, яшириш ҳолатларининг олди олинади ва давлат
бюджетига 35
-
40 млрд.сўм тушум тушиши таъминланади.
Мисол учун, “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан 2024 йилда 54 140 та сув
ресурсларидан фойдаланувчи шахслар 142,3 млн.метр кубдан фойдаланганлиги
тўғрисида маълумот тақдим этилган бўлса, Солиқ ҳисоботларида 59 979 та корхона
935,7 млн.метр.куб сув ҳажми кўрсатган. Шунингдек, тақдим этилган маълумотларнинг
10 345 таси (1,8 млн.метр.куб) фаолиятсиз корхонага тўғри келса, 8 137 та (2,4
млн.метр.куб) корхона ёки жисмоний шахсларнинг реквизитларида хатолик мавжуд).
Россияда "Рақамли солиқ мониторинги" лойиҳаси доирасида ҳисоботларни
шакллантириш мақсадида "ақлли ҳисоблагичлар"ни ("РусГидро") ФСХнинг рақамли
тизимларига улаш масаласи муҳокама қилинмоқда.
4. Муаммо:
“Тоғ
-
кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда вазирлик таркибидаги
ташкилотларда қазиб олинган фойдали қазилмалар тўғрисидаги маълумотлар реал
вақт режимида солиқ органларига тақдим этилмаслиги сабабли, солиқ тўловчилар
томонидан ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар тўғрисидаги маълумотлар
солиқ ҳисоботларида автоматик шакллантириш имкони мавжуд эмас.
Таклиф:
Тоғ
-
кон саноати ва геология вазирлиги томонидан қазиб олинган
фойдали қазилмалар тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида Солиқ
қўмитасига электрон етказиб бериш. 2027 йил 1 январдан бошлаб, ер қаъридан
фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини солиқ тўловчилар томонидан тақдим этиш
мажбуриятини бекор қилган ҳолда, солиқ органлари томонидан автоматик ҳисоблаш.
Ушбу таклифлар қабул қилинган тақдирда, инсон омили чекланади, иш ҳажми камайиб,
www.sci-p.uz
III SON. 2025
905
самарадорлик ошади, солиқни яшириш ҳолатларининг олди олинади ва бюджетга 89,4
млрд.сўм қўшимча маблағ тушиши имконияти яратилади.
Республика бўйича 1617 та солиқ тўловчи томонидан ҳисоботлар топширилиб 335
млрд.сўм ҳисобланган. Шундан 651 та (21%) солиқ тўловчи томонидан солиқ
ҳисоботларида 17,6 минг куб метр қазилма бойлик ҳажмини камайтириб кўрсатган.
Қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажми тўғрисидаги 5 ГР ҳисоботлари 2025 йилдан
бошлаб ҳар чоракда Тоғ
-
кон саноати ва геология вазирлигига тақдим этиши
белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар ушбу қарор талаблари бажарилмасдан
қолмоқда (24.05.2024 йил ПҚ–
187-
сон қарори). Жанубий Корея фойдали қазилмаларни
қазиб олиш бўйича маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш учун “e
-
ҳисобот” тизимидан
фаол фойдаланмоқда. Бу тизим солиқ органлари билан автоматик тарзда солиқ
ҳисоботларини яратиш учун интегрaциялашган.
5. Муаммо:
Юридик шахсларнинг мол
-
мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ
ҳисоботлари солиқ органлари томонидан автоматлаштирилган тартибда солиқ
тўловчиларга шакллантириб берилмоқда. Шакллантирилган солиқ ҳисоботларни
корхоналар томонидан белгиланган муддатларда тақдим этилмаслик ёки кеч тақдим
этиш ҳолатлари мавжуд.
Таклиф:
2026 йил 1 январдан бошлаб, барча ер участкалари ва кўчмас мулк
объектлари бўйича ер ва мол
-
мулк солиғи ҳисоботларини солиқ тўловчилар томонидан
тақдим этиш мажбуриятини бекор қилган ҳолда, солиқ органлари томонидан
автоматик ҳисоблаш.
Таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳисобланмасдан қолган ер ва
мол
-
мулк солиқларининг белгиланган муддатларда ҳисобланиши ва бюджетга ўртача 1
трлн.сўм қўшимча маблағ тушуши имконияти яратилади. 2024 йил давомида 16,3
мингта солиқ тўловчиларнинг 1 трлн.сўмга шаклланган солиқ ҳисоботлар тақдим
этилмаган (4,3 мингта
-
261,6 млрд сўмлик мулк солиғи, 11,9 мингта
-
775,2 млрд.сўмлик
ер солиғи) . Ушбу солиқ тўловчиларга 2024 йилда 27,2 мингта ҳолатда 83,7 млрд.сўмлик
ва 2025 йилда 13,2 мингта ҳолатда
45,9 млрд.сўмлик маъмурий жарималар қўлланилган.
6. Муаммо:
Йиллик даромади 100 млн.сўмдан ўтган ўзини ўзи банд қилган
шахслар томонидан солиқ ҳисоботлари ўз вақтида тақдим қилинмасдан ва солиқлар
тўланмасдан қолинмоқда. Маълумот учун: 2024 йил якунлари бўйича 5,7 минг нафар
ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромади 100 млн.сўмдан ошган.
Солиқ кодексига асосан мазкур шахслар товар айланмаси 100 млн сўмдан ошганда
ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 15 санасигача АОС ҳисоботини тақдим этиши
белгиланган.
Таклиф:
Солиқ органларининг “Soliq” мобил иловасида ўзини ўзи банд қилган
шахсларнинг шахсий кабинетини жорий этиш;
ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун
тўловларни солиқ органларининг “Soliq” мобил иловаси ёки бошқа тўлов ташкилотлари
орқали амалга ошириш ҳамда харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих код
(QR-
код) ёрдамида шакллантириш имкониятини яратиш;
ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини
солиқ органлари томонидан автоматик тарзда шакллантириш ва ҳисоблаш.
Таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида бюджетга тахминан 48
млрд.сўм тушум имкониятини беради. Бугунги кунда 201 та Маркетплейслар солиқ
органларининг маълумотлар базасига интеграция қилинган ва расмийлаштирилган
электрон чеклар ва ЭҲФлар орқали ўзини ўзи банд қилган шасхларнинг даромадларини
аниқлаш имконияти мавжуд.
Шунга асосан, ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан солиқ мажбуриятларини
ўз вақтида бажариш, уларга енгиллик яратиш ҳамда ортиқча жарималар
қўлланилишини олдини олиш мақсадида мазкур таклиф киритилмоқда. Шунингдек,
www.sci-p.uz
III SON. 2025
906
тўлов манбаи юридик шахс бўлмаган ҳамда даромади 1 млрд сўмдан ошган шахслар
бўйича ҚҚС ва фойда солиғини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари мавжудлигини
инобатга олиб, Солиқ кодексида белгиланган тартиб сақлаб қолинмоқда.
7.Муаммо:
Амалдаги қонунчиликда чет эллик шахслар томонидан хизматлар
кўрсатиш жойи Ўзбекистон Республикаси деб ҳисобланмаган тақдирда, солиқ
агентлари томонидан ҳисобот тақдим этилмаяпти. Бу эса ўз навбатида харид қилинган
хизматлар ва амалга оширилган тўловлар тўғрисида маълумотларни автомат
шакллантириш имкони бўлмаяпти.
Маълумот учун: 2024 йилда солиқ агентлари томонидан реализaция қилиш жойи
Ўзбекистон Республикаси эмас деб ҳисобланган 24,2 трлн.сўм хизматлардан, 3,8
трлн.сўми нотўғри талқин қилинганлиги аниқланган. Мисол учун: “Tashkent
Construction Development” МЧЖ 2024 йил сентябрь ойида “Palvan Insaat Turizm Lojistik
Sanayi Ticaret Limited Sirketi” (Туркия) компаниясидан 05.09.2023й IM 01
-
сонли
шартнома орқали тадқиқот бўйича жами 9,7 млрд..сўмга хизматлар импорт килинган.
Жамият томонидан ушбу хизматларнинг реализaция қилиш жойи Ўзбекистон
Республикаси эмас деб ҳисобланиб ҳисобот топширилмаган. Солиқ органлари талабига
асосан жамият томонидан жорий йил 28 февралда кайта ҳисобот тақдим этилиб, мазкур
хизматларнинг реализaция килиш жойи Ўзбекистон Республикаси деб ҳисобланиб,
қўшимча 1,04 млрд.сўм солиқ тўланган.
Таклиф:
Чет эллик шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш жойидан қатъий
назар солиқ агентларига ҳисобот тақдим этиш мажбуриятини юклаш.
Таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида давлат бюджетига йилига
ўртача 800 млрд.сўм солиқ тушуши мумкин.
Таклиф солиқ агентларининг мажбуриятларини аниқлаштиришга, ноаниқ
талқинларни бартараф этишга, ташқи савдо оперaцияларини амалга оширишда
ҚҚСнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни
кучайтиришга қаратилган.
Россияда чет эллик шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш жойидан қатъий
назар солиқ агентларига ҳисобот тақдим этиш мажбурияти юкланган. Россиянинг солиқ
қонунчилигига мувофиқ, чет эллик шахслар (физик ва юридик шахслар) Россияда
хизмат кўрсатганида, уларнинг солиқ агентлари (яъни, хизматларни қабул қилувчи
ташкилот ёки шахс) ушбу хизматларга оид солиқ ҳисоботини тақдим этишлари талаб
қилинади.
Бу жараён, одатда, Россиядаги солиқ органлари билан алоқа қилиш ва солиқ
мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган барча маълумотларни ўз ичига олади.
Чет эллик шахслар учун бу мажбуриятлар, шунингдек, уларнинг фаолиятини назорат
қилиш ва солиқ базасини кенгайтириш мақсадида жорий этилган.
Солиқ ва йиғимларни тўлаш (қайтариш) билан боғлиқ муаммолар.
1.Муаммо:
Солиқ ва йиғимлар бўйича тўловларни амалга ошириш учун ҳар бир
солиқ тури ва ҳудудлар бўйича алоҳида ғазначилик ҳисоб
-
рақамлари мавжуд бўлиб
уларнинг сони жуда кўп. Натижада, тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқларни
тўлашда хатоликларга йўл қўйилиши ёки маблағларни нотўғри тақсимланиши
натижасида бир вақтни ўзида айрим солиқлар бўйича солиқ қарзи ва айримларида
ортиқча тўлов мавжудлигига олиб келиб, қарз бўйича пеня ҳисобланиб солиқ
тўловчиларнинг молиявий фаолиятига салбий таъсир қилмоқда.
Таклиф:
Солиқ ва йиғимлар бўйича тўловларни амалга ошириш учун
ғазначиликда ягона солиқ хамёнини жорий қилиш. Бунда, солиқ органлари томонидан
келиб тушган маблағларни автоматлаштирилган тартибда солиқ турлари бўйича
тақсимлаш назарда тутилади.
Ягона солиқ хамёнини жорий қилиш орқали тадбиркорлик субъектларига
мажбуриятларини бажаришда енгиллик яратилиши билан бир қаторда, тўловларни
www.sci-p.uz
III SON. 2025
907
амалга оширишда хатоликларга йўл қўйилиши ва ортиқча устамалар (пеня)
ҳисобланишини олди олинади.
Маълумот учун: 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига 99,2 млрд.сўм солиқ қарзи мавжуд
101,9 мингта субъектнинг бошқа солиқ солиқ турларидан (ҚҚСдан ташқари) 5,8
трлн.сўм ортиқча тўлови мавжуд. Шу билан бирга, уларда солиқларни ўз вақтида
тўламаганлиги учун 57,8 млрд.сўм устама (пеня) юзага келган.
Ушбу амалиёт, Қозоғистон ва Буюк Британияда ва Италияда жорий этилган.
2. Муаммо:
Судьялар сонининг чекланганлиги ва иш ҳажмининг кўплиги сабабли
киритилган аризалар судлар томонидан қабул қилинмасдан турли хил важлар билан
қайтарилиши натижасида қарздорларга нисбатан тўлиқ ва ўз вақтида мажбурий
ундириш чораларини кўриш ишлари чўзилиб
кетилмоқда.
Таклиф:
Жисмоний шахсларнинг тан олинган солиқ қарзини мол
-
мулки
ҳисобидан ундиришни солиқ органлари қарори асосида амалга ошириш ва мол
-
мулкига
тақиқ қўйиш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ундириш. Солиқ қарзи
тўлангунга (бартараф этилгунга) қадар мазкур кадастр объектига электр энергия ва газ
учун тўловлар амалга оширилишини чеклаш:
солиқ қарзи умумий суммаси бир миллион сўмдан ошган қарздор жисмоний
шахснинг чет элга чиқиб кетишини вақтинча чеклаш;
йўл ҳаракати ҳуқуқбузарликлари бўйича хабардор қилган шахсларга мукофотлар
тўлаш чоғида солиқ қарзини ушлаб қолиш.
Таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида бюджетга қўшимча 500
-
600,0 млрд.сўмлик солиқ қарзининг ўз вақтида ундирилишига имконият яратилади.
Солиқ қарзини суд тартибида ундириш қарздор жисмоний шахс зиммасига қўшимча
харажатларни юклайди. Мисол учун, 1,0 млн сўм қарзи бор солиқ тўловчи томонидан 18
750 сўм почта харажати, 375000 сўм давлат божи, 10000 сўм ижро йиғими, жами
қўшимча равишда 403750 сўм сарфланади. Маълмот учун: Жисмоний шахсларнинг мол
-
мулк, ер ва даромад (декларaция) солиқлари бўйича солиқ қарзи 2025 йил 1
январь
ҳолатига 2,5 трлн.сўмни ташкил этган бўлса, ўтган йил бошига нисбатан 157,2
млрд.сўмга ёки 2022 йил бошига нисбан 562,2 млрд.сўмга ошган.
ИҲТТнинг 49 та давлатларида солиқ органлари солиқ қарзини мол
-
мулки
ҳисобидан ундириш ваколатига эга ушбу ваколатлар қонун билан мустаҳкамлан
-
ган
ҳамда солиқ органлари мол
-
мулкни хатлаш ва тақиқ қўйиш ҳуқуқига эга. Америкада
солиқ органлари солиқ қарзини қарздор эгалигидаги ҳар қандай мол
-
мулк ёки
даромадлардан ундириши ёки мол
-
мулкни олиб қўйиши ва сотиши мумкин.
3.Муаммо:
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқларни банк
ҳисобварағи орқали тўламасдан, жисмоний шахслар томонидан электрон тўлов
тизимлари (PayMe, Click, Paynet, Uzum ва бошқалар) орқали амалга оширилиши
ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида хатолик билан тўланган тўловлар
сонининг ортишига, солиқ тўловларининг ШҲга ҳисобга олинмасдан, Солиқ
кодексининг 110
-
моддасига асосан пеня ҳисобланишига ҳамда мурожаатлар сонининг
кескин ортишига сабаб бўлмоқда.
Таклиф:
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан
солиқларни ўзларининг шахсий кабинети орқали ёки солиқ органларига интегрaция
қилинган электрон тўлов тизимлар орқали тўлаш.
Таклифнинг амалиётга жорий
қилиниши натижасида нотўғри тўловларнинг ҳамда ортиқча пеня тўлашнинг олди
олинади.
Солиқ кодексининг 74
-
моддасида юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар солиқларни банклар орқали нақд пулсиз шаклда тўлаши кўрсатиб
ўтилган. Маълумот учун: Республика бўйича 9 059 та корхоналарнинг 51 331 та ҳолатда
258,3 млрд.сўмлик тўловлари нотўғри ғазначиликка тўланган суммалар сифатида акс
эттирилган. Бунинг натижасида 8 541 та корхоналарга 7,6 млрд.сўм пеня ҳисобланган.
www.sci-p.uz
III SON. 2025
908
Германия, Франция ва Буюк Британия каби мамлакатларда солиқларни онлайн
банкинг ёки солиқ органлари билан интегрaция қилинган бошқа тўлов тизимлари
орқали тўлаш учун банк ҳисобварағидан фойдаланишади. Жанубий Кореяда солиқ
тўловчининг шахсий кабинети орқали “Hometax” дастуридан фойдаланган ҳолда
солиқларни тўлаш мумкин. Озербайджанда солиқ тўловчининг шахсий кабинети “e
-
taxes” асосида солиқларни тўлаш мумкин.
4.Муаммо:
Солиқ органлари тан олинган солиқ қарзи бўйича мол
-
мулкни сотиш
ваколатига эга бўлмаганлиги натижасида, хатланган мол
-
мулклар сақлаш учун
корхонанинг ўз ихтиёрида қолдирилади. Солиқ органлари мол
-
мулк ҳисобидан
ундириш тўғрисидаги солиқ органи қарорини МИБга ижро учун юборилганда, давлат
ижрочилари томонидан қарор ижроси ўз вақтида таъминланмайди.
Таклиф:
Солиқ органига хатланган мол
-
мулкларни сотиш, хатлаш ва сотиш билан
боғлиқ харажатларни қарздор ҳисобидан қоплаш ваколатини бериш. Суд қарори
асосида давлат фойдасига ўтказиладиган пул маблағлари ва бошқа мол
-
мулклар
ҳисобидан биринчи навбатда солиқ қарзини қоплаш ва солиқ қарзини қарздорнинг
суриштирув, тергов органларининг ёки суднинг депозит ҳисобварақларида вақтинча
сақланаётган пул маблағларидан ундириш;
қарздорнинг
банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида,
омонатларида турган ёки сақлаш учун қўйилган пул маблағларини хатлаш ва улардан
фойдаланишга доир чекловлар ўрнатиш.
Таклиф амалиётга жорий қилинганда, йилига бюджетга ўртача 3,5
-
4 трлн.сўм
қарздорлик ундириш имконияти пайдо бўлади.
Мол
-
мулкни сотишдан тушган тушум орқали қарздор корхоналарнинг қарзини
ундириш имкони ошади. Маълумот учун: солиқ органлари томонидан МИБ иш
юритувига берилган ҳужжатлар сони 314 мингта 7,9 трлн сўмлик, шундан ижро муддати
2 ойдан ошгани 216 мингта (69%) 4,4 трлн сўм. Германия, АҚШ, Россия, Туркия,
Франция, Қозоғистонда солиқ идораси суд қарорисиз мулкни хатлаб, тақиқ қўйиб,
аукцион орқали сотиш ваколати мавжуд.
Солиқ назорати билан боғлиқ муаммолар.
1.Муаммо:
Солиқ тўловчилар солиқ органларини календарь йилда ўзлари тузган,
назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабардор қилиши шартлиги белгиланган
бўлсада, ушбу мажбуриятни бажармаганлик учун жавобгарлик чораси мавжуд
бўлмаганлиги сабабли улар томонидан хабарнома юборилмаяпти. Маълумот учун:
2022-
2023 йилларда жами 12 683 та субъект томонидан назорат қилинадиган битим
амалга оширилган бўлиб, улардан 3 826 таси (30%) солиқ органларига хабарнома
тақдим этган, қолган 8 857 таси (70%) тақдим этмаган.
Таклиф:
Солиқ тўловчи томонидан назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги
хабарномани солиқ органига белгиланган муддатда тақдим этмаслик ёки нотўғри
маълумотларни тақдим этганлик учун юз миллион сўм миқдорида жарима қўллаш.
Талифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида назорат қилинадиган битимлар
тўғрисидаги хабарномани ўз муддатида тақдим қилиниши таъминланиб, қўшимча
солиқ базасини излаб топиш имконияти яратилади ҳамда бюджетга ўртача 160
млрд.сўм қўшимча маблағ тушуши мумкин.
Шу сабабли мажбуриятга эга бўлган 8 857 та (70%) корхона хабарнома тақдим
этмаган. Мисол учун, BUXORO NEFTNI QAYTA ISHLASH ZAVODI МЧЖ томонидан 2022
-
2023 йиллар ва 2024 йил 1
-
ярим йиллик давомида қайта ишлаш (даваль) хизматлари
бўйича фарқлар аниқланган. Юзага келган фарқга нисбатан 157 млрд.сўм солиқ
ҳисобланган. Солиқ тўловчилар томонидан назорат қилинадиган битимлар бўйича
хабарнома ўз вақтида топширилмаганлиги учун:
Россияда 100 минг рубль (13,2 млн.сўм) ва Сингапурда 20 минг дан 100 минг
рингитгачам (51,2 млн.сўм –
255,9 млн.сўмгача) жарима солинади.
www.sci-p.uz
III SON. 2025
909
2. Муаммо:
Қонунчиликда назорат қилинадиган чет эл компаниялари
тўғрисидаги хабарномани тақдим этиш учун мажбурият белгиланган бўлсада, ушбу
мажбуриятни бажармаган
-
лик учун жавобгарлик чораси белгиланмаган. Маълумот
учун: 706 та субъект (318 таси фаол, 388 таси нофаол) томонидан чет элда компания
ташкил этилган. Шундан 318 та фаол субъектлардан 12 та субъект хабарнома тақдим
қилган, 311 та субъект хабарнома тақдим қилиши лозим. НҚЧЭК мавжуд корхоналар
сони 93 та, тугатилгандари 224 тани ташкил этади. Тақсимланмаган фойдаси 110 млн
сўм.
Таклиф:
Назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисидаги хабарно
-
мани
белгиланган муддатда тақдим этмаслик ёки маълумотларни нотўғри тақдим этганлик
учун ўн миллион сўм миқдорида жарима қўллаш.
Таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида назорат қилинадиган чет эл
компаниялари тўғрисида маълумотларнинг белгиланган муддатда тақдим қилиниши
таъминланиб, бунинг натижасида қўшимча солиқ манбаларини топиш имкони пайдо
бўлади. Корхоналар чет элда очилишини инобатга олиб, солиқ органларида ушбу
маълумотларни мустақил равишда олишнинг имкони мавжуд эмас. Солиқ тўловчилар
томонидан назорат қилинадиган чет эл компаниялари бўйича хабарнома ўз вақтида
топширилмаганлиги учун.
Хулоса ва таклифлар.
Юқорида келтириб ўтилган таклиф Ўзбекистонда 2026 йилда солиқ
маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва рақамлаштириш амалиётга жорий
қилиниши солиқ маъмурчилигини ривожлантиришга олиб келади деб ҳисоблаймиз.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Normurzayev Umid Xolmurzayevich (2024) O‘zbekistonda tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik
reytingini joriy etilishi va undagi asosiy o ‘zgarishlar tahlili. Yashil iqtisodiyot va taraqqiyot: № 4:«Yashil
iqtisodiyot va taraqqiyot» jurnali.
Normurzayev Umid Xolmurzayevich (2024)
, O‘zbekiston Respublikasining 2024
-yilgi soliq
qonunchilik hujjatlariga kiritilgan asosiy o ‘zgarish va soliq imtiyozlari berish tartibini takomillashtirish
masalalari, Yashil iqtisodiyot va taraqqiyot: Том 1 № 1:«Yashil iqtisodiyot va taraqqiyot» jurnali.
Дарькина Ю.А. (2019) Особенности налогового администрирования крупнейших
налогоплательщиков. Interactive science. 3 (37).
Дементьева
Н.М.
(2009)
Налоговая
политика
государства.
https://nsuem.ru/science/publications/science_notes/issue.php?ELEMENT_ID=1689.,
Камалнев Тимур Шамильевич (2009). Налоговое администрирование крупнейших
налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат
экономических наук. Москва.
Карп М.В. (2001) Налоговый менеджмент: Учебник для вузов. –М.: Юнити
-
дана,
-
39 с.
Майбуров И.А. (2007) Налоги и налогообложение: учебник для студентов вузов, обучающихся
по специальностям; под ред. И.А.Майбурова.
-
М.: юнити
-
дана,
-
655 с.).
Нормурзаев У.Х. (2022) Солиқ имтиёзларининг самарадорлиги: назария, методология ва
амалиёт. 08.00. 07 –
Молия, пул муомаласи ва кредит. Иқтисодиёт фанлари бўйича фан доктори
(DSc) диссертацияси автореферати. Тошкент.
Нормурзаев, У. (2024). Ўзбекистонда солиқ сиёсатини такомиллаштиришда ҳудудлараро
солиқ инспекцияси ўрни ва аҳамияти. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(4), 457–
467.
https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss4-pp457-467.
Ситникова Ольга Владимировна (2012). Совершенствование налогообложения крупнеиших
консолидированных налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой
степени кандидат экономических наук. Москва.
Федоров Андрей Николаевич (2010). Налоговое администрирование и стимулирование
инвестиционной активности крупнейших налогоплательщиков. Автореферат диссертации на
соискание ученой степени кандидат экономических наук. Нижний Новгород.
