Личиночные цестоды животных и их предупредительные меры

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
332-337
0
0
Поделиться
Хушназаров, А., Хакбердиев, П., & Турсункулов, А. (2024). Личиночные цестоды животных и их предупредительные меры. in Library, 20(3), 332–337. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/31122
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье приводятся результаты исследований по изучению распространения ларвальных цестодозов(эхинококкоза, ценуроза и тонкошейного цистицеркоза) сельскохозяйственных животных в 7 кишлаков и в двух фермерских хозяйствах Нурабадского и Пастдаргамского районов Самаркандской области, где зараженность животных ларвальными цестодозами составил в среднем 37,2%, а ведущий места среди них занимает эхинококкоз, который в среднем составил 29,3%. Зараженность собак тениидами составил в среднем 25,8%


background image

332

УДК: 616:619:636/639

ҲАЙВОНЛАРНИНГ ЛАРВАЛЬ ЦЕСТОДОЗЛАРИ ВА УЛАРНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Ҳақбердиев П.С.-

в.ф.н., доцент

Турсунқулов А.Р.-

ассистент

Хушназаров А.Х.-

стажер-тадқиқотчи

Самарқанд ветеринария медицинаси институти

Аннотация. В статье приводятся результаты исследований по изучению

распространения

ларвальных

цестодозов(эхинококкоза,

ценуроза

и

тонкошейного цистицеркоза) сельскохозяйственных животных в 7 кишлаков и
в двух фермерских хозяйствах Нурабадского и Пастдаргамского районов
Самаркандской области, где зараженность животных ларвальными
цестодозами составил в среднем 37,2%, а ведущий места среди них занимает
эхинококкоз, который в среднем составил 29,3%. Зараженность собак
тениидами составил в среднем 25,8%

Summary. The article the results of studiens on the spread of larval cestodoses

of farm animals in 7 villages and in two farms of the Nurabad and Pastdargam
districts of the Samarkand region, where the infection of animals with larval
cestodosesaveraged 37,2%, and the leding place among them is occupied by
echinococcosis, whch in the average was 29.3% Infection of dogs eith taenidosis
averaged 25.8%

Калит сўзлар: Цестод, онкосфера, тухум, эхинококк, ценур, ингичка

бўйинли цистицерк, Echinococcus granulosus larvae, E. hominis, E. veterinorum, E.
acephalocyctis, Multicepe multiceps, Taenia hydatigena, Cysticercus tenuicollis,
Coenurus cerebralis, гельминтсизлантириш.


Кириш.

Республикамиз мустақилликка эришгач барча соҳалар қатори

чорвачилик тармоғини ривожлантиришга катта эътибор бериб келинмоқда. Бу
айниқса Республикамиз Президентининг кейинги йилларда чиқарган
қарорларида ўз аксини топган.

Бироқ, чорва молларини бош сонини кўпайтиришда, чорвачилик

маҳсулотларини (гўшт, сут, ёғ, тухум,) етиштиришда бошқа касалликлар қатори
ҳайвонларнинг гельминтоз, айниқса цестодоз касалликлари ҳам маълум
даражада тўсқинлик қилаётир.

Қишлоқ хўжалик ҳайвонларнинг цестодоз (эхинококкоз, ценуроз ва

ингичка бўйинли цистицеркоз) касалликлари Республикамизнинг барча туман
ва вилоятларида учрайди. Жумладан, Республикамизда текширувдан
ўтказилган қорамолларнинг ўртача 18,6%, қўйларнинг 15-26%, эчкиларнинг
12%, туяларнинг 9 % эхинококкозга чалинганлиги аниқланган.

Эхинококкоз нафақат қишлоқ хўжалик ҳайвонлари орасида, балким

одамлар орасида ҳам кенг тарқалган бўлиб, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган
касаллик ҳисобланади. Мамишева Н.О. ва бошқаларнинг (2000 й.) маълумотига
кўра Ўзбекистонда одамларни эхинококкозга чалиниши ҳар 100000 кишига 6-9


background image

333

нафарни ташкил этмоқда. Самарқанд вилояти бўйича ҳар йили ўртача 350-360
киши эхинококкозга чалинганлиги аниқланиб, операция қилинмоқда.

Ценуроз ҳам кенг тарқалган бўлиб, Республикамиз чорвачилигига, айниқса

қўйчилик тармоғига катта зиён етказмоқда. Ҳар йили туғилаётган қўзиларнинг
8-12 фоизи касалликка чалинади., улардан 60 фоизидан кўпроғи нобуд бўлса,
қолганлари мажбуран сўйилади. Мажбуран сўйилган қўзиларнинг тирик
оғирлиги 13-15кг-дан ошмайди, гўшт чиқими эса ўртачадан паст ёки ўта ориқ
семизликда бўлади.

Демак, қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг ларваль цестодозлари кенг

тарқалган ва катта иқтисодий ижтимоий зарар келтираётган гельминтоз
касалликлар қаторига киради. Бу муаммонинг долзарб томони шунан иборатки,
ларваль цестодоз касалликларни ҳанузгача даволаш усуллари ишлаб
чиқилмаган бўлиб, уларга қарши курашишнинг бирдан-бир йўли бу
профилактик тадбирлардир.

Маълумки, ларваль цестодозларини кенг тарқалишида асосий ўринни ит ва

бошқа гўштхўр ҳайвонлар эгаллайди. Ҳозирда ит ва бошқа гўштхўр
ҳайвонларни тениидларига қарши гельминтсизлантиришда бир қанга
антгельминтиклар тавсия этилганлигига қарамай гельминтсизлантириш
тадбирлари жойларда режа асосида мунтазам равишда олиб борилмаяпти,
жойларда сўйиш майдончаларини йўқлиги, сўйилаётган ҳайвонларни вет.сан.
экспертизаси ветеринария мутахассислари назоратидан четда қолиши, ларваль
цестодлар билан зарарланган ички органларни зарарсизлантирмасдан туриб
қайта гўштхўр ҳайвонларга едириш каби омиллар эхинококкоз, ценуроз,
ингичка бўйинли цистицеркоз касалликларини тарқалишида асосий сабаб
бўлиб қолмоқда.

Шуларни инобатга олиб бизлар ўз олдимизга қуйидаги ишларни

бажаришни мақсад қилдик:

-ларвал цестодларни тарқалиш даражасини Республикамизнинг аниқ бир

туман ёки шаҳарида ўрганиб чиқиш;

-итларни тениидлар билан зарарланишини аниқлаш.

Материаллар ва методлар.

Тадқиқот ишларимиз Самарқанд вилояти

Нуробод тумани ҳудудида жойлашган “Дўстлик” маҳалла фуқаролан
йиғинидаги “Анжирли”, “Ўрта қишлоқ”ва “Иброҳим ота” қишлоқлари,
“Сарикул” маҳалла фуқаро йиғинидаги “Тўқбой”, “Шома” ва “Янгиобод”
қишлоқларида ҳамда Пастдарғом тумани ҳудудида жойлашган «Ўрикзор»
маҳалласи, «Синчи», «Бирлик», «Бешбола», «Янги йўл» қишлоқларида олиб
борилди.

Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ларвал цестодлар билан зарарланиш

даражасини аниқлаш мақсадида юқорида кўрсатиб ўтилган маҳалла ҳудудида
сўйилаётган қорамол, қўй ва эчкиларнинг ички органлари текширувдан
ўтказилди. Жами бўлиб 198 бош қорамол, 219 бош қўй ва 41 бош эчкиларнинг
ички паренхиматоз органлари текширувдан ўтказилди. Текшириш жараёнида
топилган цестодларнинг турлари, уларнинг морфологик холатига аҳамият
берилди.


background image

334

Итларни цестодлар билан зарарланишини аниқлаш мақсадида Пастдарғом

ва Нуробод тумани ҳудудларида жойлашган 7-та қишлоқ аҳолисининг ҳамда
“Сарикул тонги” ва “Олға” фермер хўжаликларидаги чўпон итларининг
тезаклари гельминтоскопия (кетма-кет ювиш усули) ва гельминтоовоскопия
(Фюллеборн усули) усуллари билан текширувдан ўтказилди. Жами бўлиб 93
бош итларнинг тезаги текширувдан ўтказилди.

Натижалар ва уларнинг таҳлили.

Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини

ларваль цестодлар билан зарарланиш даражасини ўрганиш натижалари №1
жадвалда келтирилган:

Текширувдан ўтказилган 199 бош қорамоллардан 52 бошида (26,1%)

эхинококк пуфаклари ва 7 бошида (7,1%) ингичка бўйинли цистицерк
пуфаклари топилди. Эхинококк пуфаклари билан зарарланган 26 бош
қорамолларнинг 19 бошида эхинококк пуфаклари фақат ўпкасида, 21 бошида
фақат жигарида ва қолган 12 бошида эса инвазиянинг аралаш шакли, яъни ҳам
жигар ва ҳам ўпкаси зарарланганлиги қайд этилди. Инвазиянинг интенсивлиги
1 экз.дан то 11 экз.гача бўлиб, топилган пуфакларнинг морфологик тузилишини
ўрганганимизда, уларнинг 67,2 % и Echinococcus veterinorum, қолганлари эса
ҳали унчалик ривожланмаган, яъни пуфакнинг ички герминатив қобиғида
паразит сколекслари унчалик шаклланмаганлиги қайд этилди.

1-жадвал

Қишлоқ хўжалик ҳайвонларни ларваль цестодлар билан

зарараланиш даражасини аниқлаш натижалари

Ингичка бўйинли цистицерк билан зарарланган 5 бош қорамолларда жами

бўлиб 13 экз. цистицерк пуфаклари топилди. Уларнинг барчасини ички
герминатив қобиғида битта яхши кўринувчи сколекс шаклланганлиги
аниқланди. Инвазиянинг интенсивлиги 1-4 экз. ни ташкил қилиб, уларнинг
диаметри 3,6-6,8 см гача.

Шундай қилиб, текширувдан ўтказилган 199 бош қорамолларнинг 67

боши, ёки 33,7% цестод личинкалари билан зарарланганлиги аниқланди.

Ҳайвон

тури

Тек

шири

л

га

н

ҳ

ай

во

н

бо

ш с

он

и

Текшириш натижалари

Зарар-

ланган

моллар

Эхино-

кокк-

лар

Шундан

Ценур

Цисти-

церк

Ўпк

ада

Жигар

а

А

ра

л

аш

Бош

%

Бош

%

Бош

%

Бош

%

Қорамол

199

67

33,7 62 31,2 19 21 12 -

-

5

2,5

Қўй

219

96

43,8 70 32,0 23 31 16 7

3,2

19

8,7

Эчки

41

7

17,1

2

4,9

-

1

1

-

-

5

12,2

Жами

458

170 37,2 134 29,3 19 28 19 7 1,53 29

6,3


background image

335

Текширувдан ўтказилган 219 бош қўйларнинг 70 бошида (32,0%)

эхинококк, 7 бошида (3,2 %) ценур ва 19 бошида (8,7%) ингичка бўйинли
цистицерк пуфаклари топилди, яъни 219 бош қўйларнинг 96 бошида (43,8%)
цестодларнинг личинкали шакллари (пуфаклари) топилди.

Зарарланган 96 боши қўйларнинг 23 бошида эхинококк пуфаклари фақат

ўпкасида, 31 бошида эса жигарида топилган бўлса, қолган 16 бош қўйлар
инвазиянинг аралаш шакли билан зарарланганлиги аниқланди. Инвазиянинг
интенсивлиги 3 экз.дан 14 экз.гача бўлиб, топилган пуфакларнинг диаметри 1
см дан то 9,1 см.гача, пуфакларнинг 57,4 % Echinococcus veterinorum, 31,7 %
Echinococcus honunis ва қолган 10,9 % эса Echinococcus acephalosysticus
пуфаклари эканлиги аниқланди.

Текширувдан ўтказилган 7 боши қўзиларда (8-10 ойлик қўзилар) 1 ва 2

экз.дан ценур пуфаклари топилди. Топилган пуфакларнинг диаметри 4,8 смдан
то ва 7,4 см. ни ташкил қилди. Улардаги сколексларнинг сони мос равишда 398
тадан то 426 тани ташкил қилди.

19 бош қўйларда (8,7% Cysticercus tenuicollis пуфаклари топилди.

Инвазиянинг интенсивлиги 1-4 экз. ни ташкил қилди.

Текширувдан ўтказилган 41 бош эчкиларнинг 2 бошиди (4,9%) эхинококк

пуфаклари ва 5 бошида (12,2%) ингичка бўйинли цистицерк пуфаклари
топилди. Инвазиянинг интенсивлиги эхинококклар бўйича 1-3 экз.га тенг
бўлган бўлса, цистицерк пуфакларининг интенсивлик даражаси 2 -7 экз. ташкил
қилди.

Шундай қилиб, текширувдан ўтказилган 458 бош ҳайвонларнинг 134

бошида (29,3%) эхинококк пуфаклари, 7 бошида (1,73%) ценур ва 29 бошида
(6,4%) цистицерк пуфаклари топилди. Текширувдан ўтказилган ҳайвонларнинг
цестодлар билан зарарланиши ўрта ҳисобда 37,2 фоизни ташкил этган ҳолда
етакчи ўрин эхинококк пуфакларига (29,3%) тўғри келади.

Итларни цестодлар билан зарарланиш даражасини ўрганиш натижалари

№2 жадвалда келтирилган. Жами бўлиб 93 бош итларнинг ахлати текширувдан
ўтказилганда 24 бошида цестодларнинг тухумлари (онкосфераси) топилди,
яъни зарарланиш даражаси 25,8 % га тенг бўлди. Пастдаргом тумани “Ўрикзор”
маҳалласи ҳудудида яшовчи аҳолининг шахсий итлари (цестодлар билан
зарарланган итлар) цестанли гранула билан гельминтсизлантирилди. Бир ҳафта
ўткач эса улар яна ареколин препарати билан қайта гельминтсизлантирилди ва
ахлати текширувдан ўтказганимизда цестодлар топилмади.

Демак,

қишлоқ

хўжалик

ҳайвонларининг

ларвал

цестодозлари

Республикамизда кенг тарқалган ва халқ хўжалигида катта иқтисодий зарар
етказиб келаётган гельминтоз касалликлар қаторига кириши яна бир маротаба
ўз исботини топди. Бизларнинг текшируларимизда эхинококкознинг тарқалиши
қишлоқ хўжалик ҳайвонлари орасида ўртача 29,3 фоизни ташкил қилди. Худди
шунга ўхшаш натижаларни Қудратов С. (2009 й) Қашқадарё вилоятида
Ҳақбердиев П.С. ва бошқалар (2009 й) Жиззах вилоятида ҳам, Ахмедова С,
Ҳақбердиев П.С. (2017 й.) Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ва Самарқанд
шаҳрида ҳам қайд этганлар, яъни Республикамизда охирги йилларда
эхинококкозни тарқалиш даражаси бир меъёрда сақланиб келмоқда.


background image

336

2-жадвал

Итларнинг цестодлар билан зарарланишини аниқлаш бўйича

ўтказилган тадқиқотлар натижаси

Итларнинг цестодлар билан зарарланиши ҳам юқори кўрсаткич атрофида

сақланиб қолиши қайд этилди. Бизнинг тадқиқотларимизда итларнинг
цестодлар билан зарарланиши Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани
“Ўрикзор” маҳалласида жойлашган 4-та қишлоқ ҳудудида ва Нуробод тумани
ҳудудида жойлашган “Дўстлик” маҳалла фуқаро йиғинидаги “Анжирли”, “Ўрта
қишлоқ”ва “Иброҳим ота” қишлоқлари ва “Сарикул тонги” ва “Олға” фермер
хўжаликларидаги чўпон итларнинг ўрта ҳисобда 25,8 фоизни ташкил қилди,
худди шунга яқин кўрсаткичларни Республикамизниг бошқа ҳудудларида
Аминжонов М.А., Турсунов А, Ҳақбердиев П.С.(2007), Қудратов С (2009),
Ахмедова С., Ҳақбердиев П.С.лар ҳам аниқланганлар.

Хулоса.

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосаларга

келдик

-Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг ларваль цестодоз касалликлари билан

зарарланиш даражаси 37,2%-ни ташкил этиб улар орасида эхинококкоз етакчи
ўринни эгаллаб келмоқда.

-Итларнинг тениидоз касалликлари ҳам кенг тарқалган цестодоз

касалликларидан бири ҳисобланади. Текширувдан ўтказилган итларнинг 25,8%
-и шу касалликка чалинганлиги аниқланди.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Аминжонов Ш.М., Аминжонов М.А. “Эхинококкознинг иқтисодий ва

ижтимоий зарари” Ж.”Зооветеринария” № 7, 2009 йил 23 бет.

Тадқиқот ўтказилган жой

Тек

шири

л

га

н

и

тл

ар сони

Шундан

Зарарланган

итлар сони

Кетма

ет

ю

ви

ш у

су

л

и

Ф

ю

л

л

еб

орн

ус

ул

и

Сони

Фоизи

«Синчи»

10

5

5

2

20,0

«Бирлик»

10

5

5

3

30,0

«Бешбола»

11

6

5

3

27,3

«Янги йўл»

12

6

6

4

33,3

“Анжирли”

12

5

7

2

16,7

“Ўрта қишлоқ”

8

4

4

2

25,0

“Иброхим ота”

9

5

4

2

22,2

“Сарикул тонги” фермер
хўжалиги

14

8

6

4

28,6

“Олға”фермер хўжилиши

7

3

4

2

28,6

Жами:

93

47

46

24

25,8


background image

337

2.

Мамышева Н.О., и др. “Проблемы эхинококкоза”, Журнал

“Ветеринария”, № 2000 год, стр.7-8.

3.

Ҳақбердиев П.С., Хўжабеков М.Т. “Эхинококкоз ўта хавфли касаллик,

унга қарши курашинг”. //Фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш
самарадорлигини ошириш истиқболларои”, 2-қисм, Самарқанд, 2009 йил, 97
бет.

4.

Ҳақбердиев П.С. ва бошқалар. “Ҳайвонларнинг ларваль цестодозлари ва

уларга қарши кураш тадбирлари”. //Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлигини
оширишда аграр фанлар ютуқларининг ўрни”., Республика илмий-амалий
конференцияси” илмий мақолалар тўплами, 2-қисм, Самарқанд, 2009 йил, 77
бет.

5.

Ахмедова С.С., Ҳақбердиев П.С. Ҳайвонларнинг ларвалли цестодозлари

ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари. //Журнал “Ветеринария тиббиёти”,
№ 10, 2017 йил, 17-17 бетлар.

УДК: 636.5: 591.1: 577.1: 615

ЖЎЖАЛАРНИНГ ФИЗИОЛОГИК ҲОЛАТЛАРИГА ВА ҚОНДАГИ

ЛЕЙКОЦИТЛАРНИНГ ФАГОЦИТАР АКТИВЛИГИГА

АНТИСТРЕССОР ПРЕПАРАТЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ

Тошмуродов Д.

-магистр.,

Эшимов Д.

-доцент.,

Ибрагимов Д.

-в.ф.н.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти

Аннотация. Мақолада бройлер товуқларининг физиологик ҳолатларига ва

қондаги лейкоцитларнинг фагоцитар активлигига Нозепам, аминазин ва
уларнинг витамин С билан бирикмалари ҳамда Чиктоник витаминли
комплексининг таъсир доиралари ўрганилган.

Summary. The article examines the effects of nozepam,aminazine and their

compounds with vitamin C on the physiological state of broiler chickens and the
phagocytic activity of leukocytes in the blood,as well as the effect of the chiktonic
vitamin complex.

Калит сўзлар:Товуқ, сақланувчанлик, фагоцитоз, лейкоцит, Нозепам,

Аминазин, Аскорбин кислота.

Key words: Chicken, preservative, phagocytosis, leuptsig, aminazine, nozepam,

ascorbic acid


Мавзунинг долзарблиги.

Стресс фактор деганда товуқларнинг ноқулай

шароитда организимнинг зуриқиши сабабли орган ва системаларда пайдо
бўладиган умумий ўзгаришлар тушунилади. Жўжалар 1 кунлигидан бошлаб то
3 ҳафталигига қадар ҳар ҳафтада бир марта юқумли касалликларга қарши
эмланади. Бу муложалар ҳам организмнинг зуриқишига олиб келади. Булардан
ташқари озиқа тарқатадиган механизмларнинг шовқини, бегона одамларнинг
товуқхонага кириши, озиқа ратционининг тез-тез алмашинуви, таркибида озиқа
қўшимчалар миқдорининг етишмаслиги ёки ошиб кетиши, ёруғликнинг тез-тез
ўчиб туриши ёки сувнинг бўлмай қолиши ва ҳоказолар киради.

Библиографические ссылки

Аминжонов Ш.М., Аминжонов М.А. “Эхинококкознинг иқтисодий ва ижтимоий зарари” Ж.”Зооветеринария” № 7, 2009 йил 23 бет.

Мамышева Н.О., и др. “Проблемы эхинококкоза”, Журнал “Ветеринария”, № 2000 год, стр.7-8.

Ҳақбердиев П.С., Хўжабеков М.Т. “Эхинококкоз ўта хавфли касаллик, унга қарши курашинг”. //Фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш истиқболларои”, 2-қисм, Самарқанд, 2009 йил, 97 бет.

Ҳақбердиев П.С. ва бошқалар. “Ҳайвонларнинг ларваль цестодозлари ва уларга қарши кураш тадбирлари”. //Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлигини оширишда аграр фанлар ютуқларининг ўрни”., Республика илмий-амалий конференцияси” илмий мақолалар тўплами, 2-қисм, Самарқанд, 2009 йил, 77 бет.

Ахмедова С.С., Ҳақбердиев П.С. Ҳайвонларнинг ларвалли цестодозлари ва уларнинг олдини олиш чора тадбирлари. //Журнал “Ветеринария тиббиёти”, № 10, 2017 йил, 17-17 бетлар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов