Правовой статус негосударственных высших учебных заведений: опыт зарубежных стран

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Кодиралийева I. (2025). Правовой статус негосударственных высших учебных заведений: опыт зарубежных стран. in Library, 1(4), 1–7. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/58947
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье автор теоретически и практически проанализировал вопрос правового статуса негосударственных высших образовательных учреждений на примере опыта зарубежных стран. Также он осветил наличие ряда спорных аспектов в отношении правового статуса высших учебных заведений.


background image

Нодавлат олий таълим муассасаларининг ҳуқуқий мақоми: хорижий

мамлакатлар тажрибаси

Наманган давлат университети,

мустақил изланувчиси.

КОДИРАЛИЙЕВА ИЖОБАТХОН

БАХРОМЖОН ҚИЗИ

Аннотация

Муаллиф мазкур мақолада нодавлат

олий таълим муассасаларининг

ҳуқуқий мақоми масаласини хорижий мамлакатлар тажрибаси мисолида
назарий ва амалий жихатдан тахлил этган. Шунингдек, олий таълим
муассасаларини ҳуқуқий мақоми борасида бир қатор бахсли жихатлар
мавжудлигини ёритиб берган.

Калит сўзлар:

таълим муассасаси, нодавлат таълим муасасаси,

акциядорлик жамияти, таълим хизмати, олий таълим муассасаларининг
ҳуқуқий мақоми, хориж тажрибаси.


Нодавлат олий таълим муассасалари – бу давлатга қарашли бўлмаган,

хусусий ёки жамоат ташкилотлари томонидан таъсис этилган олий ўқув
юртлари бўлиб, улар жамиятдаги талабларга мос равишда таълим беришни
мақсад қилган. Ҳозирги глобаллашув ва тезкор ривожланаётган дунёда
нодавлат олий таълим муассасалари ахборот технологиялари, тадбиркорлик,
иқтисодиёт ва бошқа соҳалардаги замонавий билимларни етказишда муҳим
ўрин тутади. Бундай муассасалар ўзларининг илғор таълим тизими, педагогик
методлар ва замонавий ўқув дастурлари орқали талабаларга сифатли ва
халқаро миқёсда рақобатбардош таълим олиш имконини тақдим этмоқда.

Яқин йилларгача (2016 йил) олий таълим муассасаларида талабалар

қамровига доир муаммолар кўпчиликни қийнарди. Энди эса, вазият тубдан
ўзгармоқда. Шу жумладан, олий таълим тизимида ҳам туб ислоҳотлар амалга
оширилмоқда, бозор иқтисодиётининг муҳим қонуниятлари ҳаётимизга
татбиқ этилмоқда. Натижада бугунги кунда республикада олий таълим
муассасалари сони 211 тани ташкил этади, шундан 112 таси давлатга, 30 таси
хорижий ва 69 таси нодавлат олий таълим муассасаларига тегишли.
Ёшларнинг олий таълим билан қамрови 43 фоизга етказилган

1

.

1

https://daryo.uz/k/2024/08/25/ozbekistonda-5-ta-yangi-tashkil-etilgan-otm-oz-faoliyatini-boshlaydi


background image

Фуқаролик кодексининг 76-моддаси биринчи қисмига асосан, мулкдор

томонидан бошқарув, ижтимоий-маданий ёки нотижорат хусусиятга эга
бошқа вазифаларни бажариш мақсадида ташкил этилган ва унинг томонидан
тўлиқ ёки қисман молиявий қўллаб-қувватланадиган ташкилот муассаса
сифатида баҳоланади.

"Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ,

таълим муассасалари ўз уставларида белгиланган вазифалар доирасида тўлов
асосида таълим хизматлари кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлиб, бундан ташқари,
улар қонунчиликка мувофиқ равишда тадбиркорлик фаолиятининг бошқа
турлари билан ҳам шуғулланишлари мумкин. Бу эса таълим муассасаларига
ўзининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, ривожланиш ва инновацион
лойиҳаларни амалга ошириш имконини яратади.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11

июлдаги “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги
тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4391-
сон қарорига мувофиқ ОТМни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш
тизимига

ўтказиш

назарда

тутилди.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон қарорига 1-илова билан
тасдиқланган рўйхатга кўра, 40 та олий таълим муассасасига молиявий
мустақиллик берилган

2

.

Бу ўз навбатида олий таълим муассасаларига 2022 йил 1 январдан

бошлаб қуйидаги масалалар бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати
беради:

таълим хизматлари бозоридаги талабни инобатга олган ҳолда тўлов-

контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш;

талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини

белгилаш ва узайтириш;

таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни қўллай

оладиган ва илмий изланиш олиб борадиган маҳаллий ҳамда хорижий
профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;

ўқув-илмий жараёнларга жалб этилган хорижий юқори малакали

мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини бозор коньюнктурасидан
келиб чиқиб белгилашга оид қарорлар қабул қилиш;

профессор-ўқитувчилар штат бирликларини киритиш меъёрларини

ишлаб чиқиш;

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига

бошқарувнинг

янги

тамойилларини

жорий

этиш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

ПҚ–4391-

сон қарори. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон.


background image

ўз маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар

ажратиш;

хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар ҳамда

ўқув қўлланмаларни муаллифлик ҳуқуқи бўлган ишлаб чиқарувчилардан
тўғридан-тўғри харид қилиш;

бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини

белгилаш;

автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга

хизмат кўрсатиш талабларини белгилаши.

Мазкур вазиятда ОТМларнинг ўзини ўзи молиялаштириш тизимига

ўтиши ва улар мустақиллигини таъминлаш йўналишларидан бири сифатида
ОТМларни акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда АЖ) шаклида қайта
ташкил этиш, яъни мавжуд давлатга қарашли ОТМларни АЖ ташкилий-
ҳуқуқий шаклига ўзгартириш истиқболини, бундай кутиладиган ижобий
самара ва юза келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни кўриб чиқиш лозим.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳам, бошқа кўплаб хорижий давлатларда

бўлгани каби, акциядорлик жамияти (АЖ) шаклидаги олий таълим
муассасалари (ОТМ) ташкил этишга ҳеч қандай чеклов йўқ. Бу “Таълим
тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси (давлат ва нодавлат таълим муассасалари)
асосида белгиланган бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга
жавоб берадиган, аттестация ва аккредитациядан ўтган ОТМлар таълим
хизматлари кўрсатиш ҳуқуқига эга. Қозоғистонда эса 15 дан ортиқ олий
таълим муассасаси АЖ шаклида фаолият юритиб келмоқда, улардан биринчи
бўлиб Қозоқ гуманитар-юридик университети (ҚозГЮУ) АЖ шаклига ўтган.
Университет Қозоғистон Ҳукуматининг 2001 йил 24 октябрдаги “Қозоқ давлат
юридик

академиясини

АЖ

шаклидаги

Қозоқ

гуманитар-юридик

университетига ўзгартириш тўғрисида”ги №1358-сон Қарорига биноан
ташкил этилган.

Олий таълим муассасаларини АЖ шаклида қайта ташкил этиш

масалалари бўйича Қозоғистон Ҳукуматининг 1999 йил 18 августдаги №1191-
сон Қарори билан “Олий таълим муассасаларини АЖ шаклида қайта ташкил
этиш Қоидалар” қабул қилинган. Кейинчалик, 2014 йил 23 июндаги №696-сон
Қарор билан ушбу қоидалар ўз кучини йўқотган. Қозоғистон Ҳукуматининг
2015 йил 30 декабрдаги “2016-2020 йилларда хусусийлаштиришнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги №1141-сон Қарорига мувофиқ, М.С.Нарикбаев
номидаги ҚозИЮУ АЖ тўлиқ хусусийлаштирилиши белгиланган.

Қозоғистон Республикасининг 2001 йил 16 январдаги “Нотижорат

ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунига кўра, нотижорат акциядорлик
жамиятлари ўз фаолиятини амалга ошириш учун акциялар чиқаради, аммо


background image

фойдани фақат жамиятни ривожлантириш мақсадида ишлатади. Бундай
жамиятлар акциялардан ташқари бошқа қимматли қоғозларни чиқариш
ҳуқуқига эга эмас ва уларнинг таъсис шартномаси муассислар ёки уларнинг
вакиллари томонидан имзоланади. Нотижорат ташкилотлари тижорат
ташкилотларига ёки аксинча ўзгартирилиши мумкин эмас.

2016 йилдан бошлаб Қозоғистонда ОТМларда кузатув кенгашлари

жорий этилиб, ректорларни сайлаш амалиёти қўлланилмоқда. Шунингдек,
давлат ва миллий ОТМларни 2021 йилдан бошлаб нотижорат акциядорлик
жамияти шаклида қайта ташкил этиш таклифлари билдирилган. Бу жараён
кузатув кенгашлари, эндаумент-фондлар ташкил этиш, йиллик оммавий
ҳисоботлар ва аудитдан ўтказиш каби жараёнларни ўз ичига олади.

Эндаумент-фондлар нотижорат ташкилотларининг мақсадли капитали

ҳисобланади ва улар фойда олиш мақсадида ишончли бошқарувга берилган
мол-мулкнинг бир қисмини ташкил қилади. Бундай фондлар Гарвард, Йель,
Пристон ва Стэнфорд университетларида кенг тарқалган бўлиб, уларнинг
капитали миллиардлаб АҚШ долларига етган

3

.

Ўзбекистон Республикасида ҳам бундай ташкилотларни ташкил

қилишга эътибор кучайтирилмоқда. Жумладан, 2020 йил 29 апрелда
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган
“Ўзбекистон

Республикасида

юридик

таълим

ва

фанни

тубдан

такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5987-
сон Фармон билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да тегишли қадамлар
белгиланган. Мазкур ҳужжатнинг 44-бандига кўра, Тошкент давлат юридик
университетида хайрия маблағлари ва битирувчилар ассоциацияси (Alumni
Association) ҳиссалари орқали Мақсадли капитал фондини (Endowment Fund)
ташкил қилиш кўзда тутилган. Бу фонд университет фаолиятини
молиялаштиришнинг янги, барқарор манбаини яратишга йўналтирилган
бўлиб, у жамғарилган маблағларни турли инвестиция лойиҳаларига жалб
қилиш ва фойдани таълимни ривожлантириш мақсадида сарфлаш
имкониятини тақдим этади. Бу йўналишдаги ташаббуслар Ўзбекистондаги
олий таълим муассасалари учун янги молиявий истиқболларни очиб бериши
ҳамда таълим сифатини оширишга ёрдам бериши мумкин

4

.

Айрим давлатларнинг (хусусан, Германияни ҳисобга олмаган ҳолда)

деярли барчасида хусусий олий таълим муассасалари (ОТМ) ни ташкил этиш

3

Хомидов Э.О. Давлат олий таълим муассасаларининг тадбиркорлик фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий

тартибга солиш. Ю.ф.ф.д. дисс. 2020. Т.: Ўзбекистон республикаси миллий гвардияси ҳарбий-техник
институти. 20-40-б.

4

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик

таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ–5987-сон
Фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон.


background image

мумкин бўлиб, қонунчилик исталган юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий
шаклида уларнинг фаолиятини йўлга қўйишга рухсат беради. Ўзбекистонда
ҳам олий таълим муассасаларини акциядорлик жамияти (АЖ) шаклига
ўтказишнинг икки асосий вариантини таклиф этиш мумкин:

Биринчи вариант, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларидан келиб

чиққан ҳолда, ОТМларни тижоратчи ташкилот бўлган акциядорлик жамиятига
айлантириш. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ОТМни АЖ шаклида қайта
ташкил этиш Фуқаролик кодексининг 49-моддасида белгиланган
"ўзгартириш" усули орқали амалга оширилиши мумкин. Яъни, бу жараёнда
қайта ташкил этилаётган ОТМнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли муассислар ёки
муассаса ҳужжатларида ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига
биноан ўзгартирилади.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Акциядорлик

жамиятлари

ва

акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 3-
моддасига мувофиқ, устав фонди акциядорлар ўртасида акциялар кўринишида
тақсимланган тижорат ташкилоти АЖ ҳисобланади. Бу қонуннинг 9-
моддасига кўра, акциядорлик жамияти ўзгартириш усули орқали ташкил
этилиши мумкин. ОТМларини АЖ шаклига ўтказиш учун давлат муассис
сифатида асосий акциядор бўлиши мумкин, яъни акцияларнинг назорат
пакетини давлат ўз қўлида сақлаб қолиши мумкин.

АЖ ташкил этиш жараёнида муассислар таъсис йиғилишида тегишли

қарор қабул қилади ва жамиятнинг устави тасдиқланади. Шу орқали жамият
юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Иккинчи вариантда эса Қозоғистон тажрибасидан фойдаланган ҳолда,

нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва
қўшимчалар киритилиб, нотижорат акциядорлик жамиятларини ташкил этиш
мумкин. Бу асосда олий таълим муассасаларини нотижорат АЖ шаклига
айлантириш мумкин бўлади. Бундай ҳолда, муассаса фойдани қайта сармоя
қилиш мақсадида, фақат таълимни ривожлантириш учун ишлатиши назарда
тутилади.

Муассаса шаклида фаолият юритаётган олий таълим муассасаларини

(ОТМ) акциядорлик жамияти (АЖ) шаклига ўзгартириш қатор афзалликларни
таклиф қилади:

1) АЖ бизнесга капитални жалб қилишнинг самарали ва ишончли

усулларидан бири ҳисобланади. Одатда, АЖ ташкил этиш йирик
капиталларни жалб қилиш мақсадида амалга оширилади. Акцияларни
чиқариш ва сотиш орқали ушбу мақсадга эришилади.

2) Маблағлар ОТМнинг моддий-техник ва ахборот ресурсларини

ривожлантириш, педагогик кадрлар ва ходимларни рағбатлантириш,


background image

шунингдек,

илм-фаннинг

устувор

йўналишларида

тадқиқотларни

молиялаштиришда мақсадли дастурларни эркин танлаш имконини беради.

3) ОТМ бошқарувида умумий йиғилиш, кузатув кенгаши ва ижро

органлари тизими жорий этилади. Бу самарали бошқарув, замонавий
маркетинг стратегиялари ва мустақил шартномавий таълим ҳамда илмий
хизматларни белгилаш имконини яратади.

4) Кадрларни танлаш, ишга қабул қилиш ва битирувчиларни иш билан

таъминлашда янги усуллар жорий этилади, бу эса турли вазирлик ва
идораларнинг бюрократик жараёнларидан озодликни таъминлайди.

5) Илмий фаолият орқали даромад олиш жараёни сезиларли даражада

тезлашади. Мавжуд тизимда илмий фаолиятдан топилган маблағлар турли
фондларга тақсимланиб, тегишли ҳисса қўшмаган амалдорларга ажратилади.
Янги тизим буни ўзгартиришга имкон беради.

6) Бошқарув тизимини ислоҳ қилиш орқали турли назоратчи идоралар

ва уларнинг бюрократик талаблари чекланади, бу эса ОТМнинг
мустақиллигига ҳисса қўшади.

Шу билан бирга, ОТМларни АЖ шаклига ўтказиш айрим хавфларни ҳам

келтириб чиқариши мумкин:

1) АЖ акциядорлари, бошқарувчилар ва педагогик ходимлар ўртасида

корпоратив зиддиятлар юзага келиши эҳтимоли мавжуд. Масалан,
Акциядорлар дивиденд олишга қизиқса, бошқарувчилар ривожланиш учун
маблағ сарфлашга урғу беради, педагоглар эса маош оширилишини талаб
қилиши мумкин.

2) АЖ шаклидаги ОТМ тижорат ташкилотларига қўлланиладиган

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши керак бўлади.

3) АЖ умумий йиғилиши ва ОТМ кенгаши ўртасида ваколатлар бўйича

ихтилофлар пайдо бўлиши мумкин.

ОТМларни АЖ шаклига ўтказиш, таълим ва фан ривожланишига хизмат

қилувчи молиявий манбаларни самарали жалб қилиш орқали сифатли кадрлар
тайёрлаш, амалий ва фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлашга шароит
яратади. Давлат муассасаларига қўлланиладиган ортиқча назорат, молиявий
тақсимотдаги чекловлардан халос бўлиш ОТМни замонавий таълим
бозорининг кучли рақобатчиси ва илмий маҳсулот яратувчисига айлантиради.

Фойдаланилган адабиётлар

1.Ўзбекистон Республикасининг ”Таълим тўғрисида”ги 2020 йил 23 сентябрдаги

Қонуни. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313-
сон;

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон,

12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон

)


background image

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги “Олий ва ўрта
махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ–4391-сон қарори. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021
й., 07/21/61/1195-сон.

3.Зокиров И.Б. Фуқаролик ҳуқуқи. - Тошкент, ТДЮИ, 2009. - Б. 456.
4.Рўзиев Р.Ж., Топилдиев В.Р. Fuqarolik huquqi. Ўқув қўлланма -T.: “Cho‘Ipon”, 2011.

- 624 b.

5.Топилдиев В.Р. Фуқаролик ҳуқуқи. Дарслик. –Т., «Yridik adabiyotlar publish» 2022.

592 б.
6.Хомидов Э.О. Давлат олий таълим муассасаларининг тадбиркорлик фаолиятини
фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш. Ю.ф.ф.д. дисс. 2020. -Т.: Ўзбекистон республикаси
миллий гвардияси ҳарбий-техник институти. 20-40-б.
7.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон
Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида” ПФ–5987-сон Фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон.

Библиографические ссылки

I.Узбекистан Республикасининг ’’Таълим тўғрисида”ги 2020 йил 23 сентябрдаги Қонуни. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 12.10.2021 й.. 03/21/721/0952-сон)

Узбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4391-сон қарори. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й„ 07/21/61/1195-сон.

З.Зокиров И.Б. Фуқаролик хуқуки. - Тошкент, ТДЮИ, 2009. - Б. 456.

Рўзиев Р.Ж., Топилдиев В.Р. Fuqarolik huquqi. Укув қўлланма -Т.: “ChoTpon”, 2011. - 624 b.

Топилдиев В.Р. Фуқаролик хуқуқи. Дарслик. -Т., «Yridik adabiyotlar publish» 2022. 592 6.

Хомидов Э.О. Давлат олий таълим муассасаларининг тадбиркорлик фаолиятини фуқаролик-хуқукий тартибга солиш. Ю.ф.ф.д. дисс. 2020. -Т.: Узбекистан республикаси миллий гвардияси харбий-тсхник института. 20-40-6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги “Узбекистан Реснубликасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида” ПФ-5987-сон Фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон.