Авторы

  • Ижобатхон Кодиралийева
    Namangan davlat universiteti

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.archive.58527

Ключевые слова:

высшее образование частное высшее образование образовательная организация некоммерческая организация частный сектор акционерное общество общество с ограниченной ответственностью автономная некоммерческая организация эндаумент.

Аннотация

В данной статье проведен теоретический и практический анализ правовых основ деятельности частных высших учебных заведений. Также автором изучен зарубежный опыт создания частных вузов и выдвинуты предложения и рекомендации по совершенствованию национального законодательства в этой сфере.

background image

ХУСУСИЙ ОЛИМ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ

ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Наманган давлат университети,

Юридик факультети ўқитувчиси

КОДИРАЛИЙЕВА ИЖОБАТХОН

БАХРОМЖОН ҚИЗИ

Аннотация

Мазкур мақолада хусусий олий таълим ташкилотлари фаолиятининг
ҳуқуқий асослари назарий ва амалий жихатдан тахлил этилган. Шунингдек,
муаллиф томонидан хусусий ОТМларни ташкил этиш борасидаги хориж
тажрибаси ўрганилган ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича
таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.

Калит сўзлар:

олий таълим, хусусий олий таълим, таълим ташкилоти,

нотижорат ташкилот, хусусий сектор, Акциядорлик жамияти, маъсулияти
чекланган жамият, автоном нотижорат ташкилоти, эндаумент.

Аннотация

В данной статье анализируются правовые основы деятельности частных

высших учебных заведений с теоретической и практической точки зрения.
Кроме того, автор изучил зарубежный опыт организации частных вузов и
выдвинул

предложения

и

рекомендации

по

совершенствованию

национального законодательства.

Ключевые слова:

высшее образование, частное высшее образование,

образовательная организация, некоммерческая организация, частный сектор,
акционерное общество, общество с ограниченной ответственностью,
автономная некоммерческая организация, эндаумент.

Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг

кўламли ислоҳотлар жамият ҳаётининг барча соҳаларини, жумладан, таълим
тизимини ҳам қамраб олмоқда. Айниқса, олий таълим соҳасидаги ўзгаришлар,
хусусий олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши ва уларнинг
фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий асосларнинг такомиллаштирилиши
алоҳида эътиборга молик.


background image

Сўнгги йилларда қабул қилинган қатор муҳим қонун ҳужжатлари,

хусусан “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири (2020 йил)

1

,

“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун (2024)

2

ҳамда Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Таълим

соҳасидаги

ислоҳотларни

жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–54-сон
қарори

3

ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари хусусий олий таълим муассасалари

фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлади. Бу эса, мамлакатимизда
таълим хизматлари бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва
таълим сифатини оширишга хизмат қилмоқда.

Хусусий олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши нафақат

таълим соҳасида, балки иқтисодиётда ҳам муҳим ўзгаришларга туртки
бўлмоқда. Бу жараён давлат-хусусий шериклик механизмларининг
ривожланишига, хорижий инвестицияларнинг жалб этилишига ва энг муҳими,
юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг такомиллашувига олиб
келмоқда.

Бугунги кунда хусусий олий таълим муассасалари фаолиятини тартибга

солувчи ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда. Жумладан, лицензиялаш
тартиб-таомиллари соддалаштирилмоқда, таълим дастурларини ишлаб чиқиш
ва амалга оширишда муассасаларга кенг ваколатлар берилмоқда, шунингдек,
халқаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятлари кенгайтирилмоқда.
Бу эса ўз навбатида, мамлакатимизда хусусий олий таълим тизимининг янада
ривожланишига замин яратмоқда. Мазкур ўзгаришлар ва янгиланишлар
жараёнида хусусий олий таълим муассасалари фаолиятининг ҳуқуқий
асосларини илмий жиҳатдан чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш
долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида таълим соҳасига оид

муносабатлар 50 ва 51-моддаларда ўз ифодасини топган

4

. Асосий

қомусимизнинг 50-моддасида таълим соҳасининг умумий тамойиллари
белгиланган бўлиб, унда ҳар кимнинг таълим олиш ҳуқуқи, узлуксиз таълим
тизимининг кафолатлари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини
ривожлантириш масалалари ўз аксини топган. Бу норма олий таълим соҳаси
учун ҳам умумий ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

1

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни. //Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313-сон

2

Ўзбекистон Республикасининг “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун. //Қонунчилик маълумотлари

миллий базаси, 01.02.2024 й., 03/24/901/0082-сон

3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–54-сон қарори. //Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
05.02.2024 й., 07/24/54/0092-сон.

4

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. //Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й.,

03/23/837/0241-сон.


background image

Конституциянинг 51-моддаси эса, бевосита олий таълим соҳасини

тартибга солувчи махсус норма ҳисобланади. Унда фуқароларнинг давлат
таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот
олиш ҳуқуқи кафолатланган. Бу норма орқали давлат иқтидорли ёшларнинг
бепул олий маълумот олиш имкониятини яратиш билан бирга, танлов орқали
таълим сифатини таъминлаш механизмини ҳам жорий этган.

Шу билан бирга, 51-модданинг иккинчи қисмида олий таълим

ташкилотларига академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар
ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқлари берилган. Бу нормалар олий таълим
муассасаларига кенг автономия ҳуқуқини бериб, уларнинг мустақил фаолият
юритиши учун конституциявий кафолат яратади.

Таъкидлаш жоизки, Конституциянинг янги таҳририда биринчи марта

“узлуксиз таълим тизими” тушунчаси киритилди ва давлат зиммасига нафақат
давлат, балки нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлаш
вазифаси юкланди. Бу эса таълим соҳасида давлат ва хусусий сектор
ҳамкорлигини ривожлантириш учун конституциявий асос яратади.

Мазкур нормалар таҳлили шуни кўрсатадики, Асосий қонунимизда олий

таълим соҳасининг ҳуқуқий асослари аниқ белгилаб берилган. Бу нормалар
замонавий халқаро стандартларга мос бўлиб, олий таълим соҳасини янада
ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратади.

Яна бир муҳим ҳужжат бу Олий таълим тўғрисидаги низомдир

5

. Ушбу

низомга кўра, олий таълим муассасаларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари
қуйидагича белгиланади:

Олий таълим муассасаси юридик шахс ҳисобланиб, олий таълим ўқув

режалари ва дастурларини амалга оширади. У Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ташкил этилади ва ўз
устави ҳамда мазкур Низом асосида фаолият юритади.

Олий таълим муассасаси устави белгиланган тартибда ишлаб чиқилади,

олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан
тасдиқланади ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларида рўйхатдан
ўтказилади.

Олий таълим муассасалари давлат ва нодавлат шаклида бўлиши мумкин.

Давлат олий таълим муассасаси таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини
Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида олади. Нодавлат олий таълим
муассасаси эса таълим фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланган тартибда амалга оширади.

Олий таълим муассасалари университет, академия, институт (уларга

тенглаштирилган олий таълим муассасалари) турларига бўлинади. Бунда

5

Олий таълим тўғрисидаги Низом. 2003 йил 22 февраль. №1222. https://lex.uz/docs/838630


background image

уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга - университет бир неча соҳа
бўйича, академия маълум бир соҳа бўйича, институт эса одатда битта соҳа
доирасида кадрлар тайёрлайди.

Давлат олий таълим муассасасининг молиявий манбалари давлат

бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа
манбалардан, нодавлат олий таълим муассасасининг молиявий манбалари эса
таъсисчи(лар) маблағлари, олинган даромадлар ва кадрлар тайёрлаш учун
давлат грантларидан ташкил топади.

Олий таълим муассасаларининг фаолияти давлат таълим стандартларига

мувофиқлиги нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан
ва инновациялар вазирлиги томонидан назорат қилинади ва аккредитациядан
ўтказилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 10 январдаги 7

сон буйруғига иловада олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000
талик рўйхатига киритилган олий таълим муассасалари рўйхати келтирилган

6

.

Ушбу рўйхатда ассосий ўринни хорижий таълим муассасалари эгаллаган.
Булар АҚШ, Европа иттифоқи, Хитой давлатларининг олий таълим
муассасалари доимий ўринни банд қилиб келмоқда.

QS World University Rankings рейтингидаги олий таълим

муассасаларини ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича давлат ва хусусий
университетларга

ажратиш

мумкин.

Уларнинг

аксарияти

давлат

тасарруфидаги университетлар бўлиб, Oxford, Cambridge, Tokyo University
каби нуфузли таълим масканлари шулар жумласидандир.

Рўйхатда хусусий университетлар ҳам кучли позицияларни эгаллаган.

Масалан, АҚШнинг MIT (1-ўрин), Harvard (4-ўрин), Stanford (5-ўрин) ва Yale
(16-ўрин) каби етакчи хусусий университетлари дунёнинг энг яхши
олийгоҳлари қаторига киради. Бу университетларнинг асосий ўзига хос
жиҳати - уларнинг молиявий мустақиллиги ва кучли эндаумент фондларига
эгалигидир.

Хусусий университетлар бошқарувдаги эркинлик, бозор талабларига тез

мослашиш, замонавий ўқув дастурларини жорий этиш имкониятига эга.
Шунингдек, улар юқори сифатли инфратузилма, кучли профессор-
ўқитувчилар таркиби ва кенг халқаро ҳамкорлик алоқалари билан ажралиб
туради.

Рейтингдаги хусусий университетлар илмий-тадқиқот натижалари,

битирувчиларнинг иш билан таъминланиш даражаси, инновацион
ишланмалар сони ва грант маблағларини жалб қилиш салоҳияти бўйича юқори

6

https://edu.uz/uz/pages/xalqaro_reyting_va_indekslar#gsc.tab=0


background image

кўрсаткичларга эга. Бу эса уларнинг халқаро миқёсда тан олинишига замин
яратган.

Давлат университетлари эса кўп йиллик тарих ва анъаналарга, кучли

илмий-тадқиқот базасига эга бўлиб, нисбатан арзон нархларда сифатли таълим
бериш имкониятини таъминлайди. Бу эса ахолининг кенг қатлами учун олий
таълим олиш имкониятини яратади.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, университетнинг муваффақияти унинг

ташкилий-ҳуқуқий шаклига эмас, балки самарали бошқарув тизими, молиявий
барқарорлик, илмий салоҳият ва халқаро ҳамкорлик даражасига боғлиқ. Ҳар
иккала турдаги университетлар ҳам юқори натижаларга эришиши мумкин.

Хусусий университетларнинг умумий рейтингдаги улуши тахминан 15%

ни ташкил этади. Энг кўп хусусий университетлар АҚШда жойлашган бўлиб,
улар юқори ўринларни эгаллаган. Осиё мамлакатларида эса давлат
университетлари етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистон олий таълим тизимини ривожлантиришда ҳам давлат ва

хусусий университетларнинг ўзаро рақобати ва ҳамкорлигини кучайтириш,
илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Бу эса
мамлакатимиз университетларининг халқаро рейтинглардаги ўрнини
яхшилашга хизмат қилади.

QS World University Rankings: Барқарорлик рейтинги 2024 - бу дунё

университетларининг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги
фаолиятини баҳоловчи халқаро рейтинг ҳисобланади. Бу рейтингда дунёнинг
1400 га яқин университети иштирок этган бўлиб, университетлар экологик,
ижтимоий ва бошқарув (ЭСГ) тамойиллари асосида баҳоланади.

Рейтингда университетларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим

ўзгариши билан курашиш, ижтимоий тенглик ва адолатни таъминлаш бўйича
олиб бораётган ишлари, шунингдек таълим сифати ва илмий салоҳияти
комплекс тарзда ўрганилади. Бу орқали университетларнинг глобал
муаммоларни ҳал этишга қўшаётган ҳиссаси аниқланади.

Бу рейтинг университетлар учун ўз фаолиятини баҳолаш, талабалар

учун тўғри танлов қилиш, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва яхши
амалиётларни оммалаштириш имкониятини беради. Шу билан бирга,
замонавий университетларнинг нафақат таълим ва илм-фан маркази, балки
глобал муаммоларни ҳал этишда муҳим роль ўйнайдиган ижтимоий
институтлар эканлигини кўрсатади.

QS World University Rankings: Sustainability 2024 рейтингида

Ўзбекистондан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш
муҳандислари институти - "Миллий тадқиқот университети" (ТИҚХММИ-


background image

МТУ) иштирок этган ва 801+ ўринни эгаллаган

7

. ТИҚХММИнинг ушбу

рейтингга кириши Ўзбекистон олий таълим тизими учун муҳим қадам бўлиб,
бошқа университетлар учун ҳам намуна бўлиши мумкин. Келгусида
рейтингдаги ўринни яхшилаш учун тизимли ислоҳотларни давом эттириш
зарур.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳам, бошқа кўплаб хорижий давлатларда

бўлгани каби, акциядорлик жамияти (АЖ) шаклидаги олий таълим
муассасалари (ОТМ) ташкил этишга ҳеч қандай чеклов йўқ. Бу “Таълим
тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси (давлат ва нодавлат таълим муассасалари)
асосида белгиланган бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга
жавоб берадиган, аттестация ва аккредитациядан ўтган ОТМлар таълим
хизматлари кўрсатиш ҳуқуқига эга. Қозоғистонда эса 15 дан ортиқ олий
таълим муассасаси АЖ шаклида фаолият юритиб келмоқда, улардан биринчи
бўлиб Қозоқ гуманитар-юридик университети (ҚозГЮУ) АЖ шаклига ўтган.
Университет Қозоғистон Ҳукуматининг 2001 йил 24 октябрдаги “Қозоқ давлат
юридик

академиясини

АЖ

шаклидаги

Қозоқ

гуманитар-юридик

университетига ўзгартириш тўғрисида”ги №1358 Қарорига биноан ташкил
этилган.

Эндаумент-фондлар нотижорат ташкилотларининг мақсадли капитали

ҳисобланади ва улар фойда олиш мақсадида ишончли бошқарувга берилган
мол-мулкнинг бир қисмини ташкил қилади. Бундай фондлар Гарвард, Йел,
Пристон ва Стэнфорд университетларида кенг тарқалган бўлиб, уларнинг
капитали миллиардлаб АҚШ долларига етган

8

.

Ўзбекистон Республикасида ҳам бундай ташкилотларни ташкил

қилишга эътибор кучайтирилмоқда. Жумладан, 2020 йил 29 апрелда
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган
“Ўзбекистон

Республикасида

юридик

таълим

ва

фанни

тубдан

такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5987-
сон Фармон билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да тегишли қадамлар
белгиланган. Мазкур ҳужжатнинг 44-бандига кўра, Тошкент давлат юридик
университетида хайрия маблағлари ва битирувчилар ассоциацияси (Alumni
Association) ҳиссалари орқали Мақсадли капитал фондини (Endowment Fund)
ташкил қилиш кўзда тутилган. Бу фонд университет фаолиятини
молиялаштиришнинг янги, барқарор манбаини яратишга йўналтирилган
бўлиб, у жамғарилган маблағларни турли инвестиция лойиҳаларига жалб
қилиш ва фойдани таълимни ривожлантириш мақсадида сарфлаш

7

https://www.topuniversities.com/sustainability-rankings?countries=uz

8

Хомидов Э.О. Давлат олий таълим муассасаларининг тадбиркорлик фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий

тартибга солиш. Ю.ф.ф.д. дисс. 2020. -Т.: Ўзбекистон республикаси миллий гвардияси ҳарбий-техник
институти. 20-40-б.


background image

имкониятини тақдим этади. Бу йўналишдаги ташаббуслар Ўзбекистондаги
олий таълим муассасалари учун янги молиявий истиқболларни очиб бериши
ҳамда таълим сифатини оширишга ёрдам бериши мумкин

9

.

Сўнгги йилларда таълим муассасаларини, жумладан олий таълим

муассасаларини нотижорат ташкилотларининг бошқа шаклига - автоном
нотижорат ташкилотига айлантириш масаласи муҳокама қилинмоқда

10

. Бу

таклифнинг

тарафдорлари

фикрича,

бундай

ўзгартириш

таълим

муассасасининг ресурсларни бошқариш ва тасарруф этиш имкониятларини
кенгайтиради, унинг бошқарувида жамоатчилик иштирокини ошириш учун
зарур

шарт-шароитларни

яратади

ҳамда

таълим

муассасасининг

мустақиллигини мустаҳкамлайди. Бир сўз билан айтганда, ҳозирги кунда
амалда бўлган барча ортиқча чекловларни бекор қилади. Шуни қўшимча
қилиш керакки, бундай ўзгартириш давлат органларининг таълим
ташкилотларига таъсирини (улар энди таълим муассасалари деб аталмайди)
сезиларли даражада камайтиради, айниқса молиялаштириш ва бюджет
маблағларини тасарруф этиш масаласида.

Таълим ташкилотини нотижорат ташкилотининг исталган шаклида

ташкил этиш ва фаолият юритиш имконияти фақатгина нодавлат таълим
муассасалари учун назарда тутилган. Таълим муассасасини белгилаш учун
"таълим ташкилоти" атамаси қўлланилади.

Ўзининг ташкилий-ҳуқуқий мақоми бўйича олий таълим муассасаси,

худди давлат ва маҳаллий таълим муассасалари каби, муассаса шаклида
ташкил этилган нотижорат ташкилоти ҳисобланади. Айнан шу мақом унинг
молиялаштирилиши тартибини, мулкий муносабатларнинг ўзига хос
хусусиятларини, таъсисчи билан ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

Нотижорат ташкилоти тижорат ташкилотидан фарқли ўлароқ, фойда

олишни асосий мақсад қилиб қўймайди. Агар нотижорат ташкилоти фаолияти
натижасида фойда олса, бу фойда муассислар ўртасида тақсимланмайди,
балки ташкилот ташкил этилишидаги мақсадларга эришиш учун
йўналтирилади.

Олий таълим муассасаларининг ҳуқуқий мақоми бўйича илмий

таҳлиллар қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини беради:

Биринчидан, олий таълим муассасалари ўзининг ташкилий-ҳуқуқий

мақоми бўйича нотижорат ташкилоти ҳисобланади. Бу мақом уларнинг
молиялаштирилиши тартибини, мулкий муносабатларининг ўзига хос

9

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик

таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ–5987-сон
Фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон.

10

Беляков, С. А. (2003). О статусе высшего учебного заведения. Университетское управление: практика и

анализ, (5-6), 52-57.


background image

жиҳатларини ва таъсисчилар билан муносабатларини белгилаб беради.
Нотижорат ташкилоти сифатида, уларнинг асосий мақсади фойда олиш эмас,
балки жамият эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлашдан
иборат.

Иккинчидан, замонавий шароитда олий таълим муассасаларининг

ташкилий-ҳуқуқий шакллари диверсификация қилинмоқда. Хусусан,
акциядорлик жамияти шаклидаги университетлар, эндаумент-фондлар
асосида молиялаштириладиган олий таълим муассасалари, автоном
нотижорат ташкилотлари каби янги шакллар пайдо бўлмоқда. Бу эса таълим
хизматлари бозорида рақобат муҳитини шакллантириш ва таълим сифатини
оширишга хизмат қилмоқда.

Учинчидан,

халқаро

тажриба

кўрсатишича,

олий

таълим

муассасасининг муваффақияти унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига эмас, балки
самарали бошқарув тизими, молиявий барқарорлик, илмий салоҳият ва
халқаро

ҳамкорлик

даражасига

боғлиқ.

Буни

дунёнинг

етакчи

университетлари рейтингида ҳам давлат, ҳам хусусий университетларнинг
юқори ўринларни эгаллаб келаётгани тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ва

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини 2030
йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 8
октябрдаги ПФ-5847-сонли Фармонига мувофиқ, олий таълим тўғрисидаги
низомга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш лозим:

1. Олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллигини ошириш

мақсадида, уларга ўз маблағларини мустақил бошқариш, хусусий ва хорижий
инвестицияларни жалб қилиш ҳуқуқини бериш. Бу таълим сифатини ва
моддий-техник базасини яхшилашга хизмат қилади.

2. Олий таълим муассасаларига ўқув дастурларини мустақил

шакллантириш ва замонавий билимларни жорий этиш имконини бериш. Бу
меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлаш имконини беради.

3. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини, педагогик

маҳоратини ошириш, хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб қилишни
рағбатлантирувчи нормаларни киритиш. Хорижий тажрибани ўрганиш,
замонавий ўқитиш методларини жорий қилиш учун алоҳида грантлар
ажратилишини белгилаш.

4. Талабаларнинг ўз устида мустақил ишлаши, илмий тадқиқот олиб

бориши, стартап лойиҳаларда қатнашишини рағбатлантириш механизмларини
яратиш. Креатив ва инновацион фаолият кўникмаларини ривожлантириш
учун шароит яратиш.


background image

Фойдаланилган адабиётлар

1.Ўзбекистон

Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни. //Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313-сон

2.Ўзбекистон Республикасининг “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун.

//Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.02.2024 й., 03/24/901/0082-сон

3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим соҳасидаги ислоҳотларни

жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–54-сон қарори.
//Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 07/24/54/0092-сон.

4.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. //Қонунчилик маълумотлари

миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон.

5.Олий

таълим тўғрисидаги Низом. 2003 йил 22 февраль. №1222.

https://lex.uz/docs/838630

6. https://edu.uz/uz/pages/xalqaro_reyting_va_indekslar#gsc.tab=0

7. https://www.topuniversities.com/sustainability-rankings?countries=uz

8.Хомидов Э.О. Давлат олий таълим муассасаларининг тадбиркорлик фаолиятини

фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш. Ю.ф.ф.д. дисс. 2020. -Т.: Ўзбекистон республикаси
миллий гвардияси ҳарбий-техник институти. 20-40-б.

9.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон

Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида” ПФ–5987-сон Фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон.

10.Беляков, С. А. (2003). О статусе высшего учебного заведения. Университетское

управление: практика и анализ, (5-6), 52-57.
11.V.R.Topildiyev., Fuqarolik huquqi. Ўқув қўлланма -T.:Cho‘Ipon nomidagi
nashriyot-matbaa ijodiy uyi, 2011. - 624 b.

12. Топилдиев В.Р. Замонавий технологияларни фуқаролик-ҳуқуқий фанларнинг

ривожланиши ва фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга таъсири // “Fuqarolik huquqiy fanlarini
rivojlantirish tendensiyalari va fuqarolik qonunchiligini takomillashtirish istiqbollari”
mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari. –Т., 2022. 47-62 бетлар.

13.Топилдиев В.Р. Фуқаролик ҳуқуқи. Дарслик. –Т., «Yridik adabiyotlar publish»

2022.
14.Топилдиев В.Р. Олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий асослари. –Тошкент., 2018.
356. Б.

15.Топилдиев, В.Р., Олий таълим тизимини ислоҳ қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий
таъминоти хусусида айрим мулоҳазалар

//

Современное образование

, 2017. (6), 8-14.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни. //Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313-сон

Узбекистан Республикасининг “Педагогнинг мақоми тугрисида’Ти конун. //Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.02.2024 й., 03/24/901/0082-сон

Узбекистан Республикаси Президентининг “Таълим сохасидаги ислохотларни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тугрисида’Ти ПҚ-54-сон карори. //Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 07/24/54/0092-сон.

Узбекистан Республикасининг Конституцияси. //Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон.

Олий таълим тўғрисидаги Низом. 2003 йил 22 февраль. №1222. https://lex.uz/docs/838630

https://cdu.uz/uz/pagcs/xalqaro rcyting va indckslar#gsc.tab=O

https://www,topuniversities.com/sustainability-rankings?countries=uz

Хомидов Э.О. Давлат олий таълим муассасаларининг тадбиркорлик фаолиятини фуқаролик-хукукий тартибга солиш. Ю.ф.ф.д. дисс. 2020. -Т.: Узбекистан республикаси миллий гвардияси харбий-техник института. 20-40-6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5987-сон Фармони // Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й„ 06/20/5987/0521-сон.

Беляков, С. А. (2003). О статусе высшего учебного заведения. Университетское управление: практика и анализ, (5-6), 52-57.

l.V.R.Topildiyev., Fuqarolik huquqi. Ўқув қўлланма -T.:Cho‘Ipon nomidagi nashriyot-matbaa ijodiy uyi, 2011. - 624 b.

Топилдиев В.Р. Замонавий технологияларни фуқаролик-хукукий фанларнинг ривожланиши ва фуқаролик хукукий муносабатларга таъсири // “Fuqarolik huquqiy fanlarini rivojlantirish tendensiyalari va fuqarolik qonunchiligini takomillashtirish istiqbollari” mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari. -T., 2022. 47-62 бетлар.

Топилдиев В.Р. Фуқаролик хукуки. Дарслик. -Т., «Yridik adabiyotlar publish» 2022.

Топилдиев В.Р. Олий таълимнинг норматив-хукукий асослари. -Тошкент., 2018. 356. Б.

Топилдиев, В.Р., Олий таълим тизимини ислох килишнинг меъёрий-хукукий таъминоти хусусида айрим мулохазалар Современное образование, 2017. (6), 8-14.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)