Ку-иситмаси коксиеллалар келтириб чиқарадиган, полиморф клиникали, табиий ўчоқли, зооноз, юқиш йўллари хилмахиллиги билан характерланувчи юқумли касалликдир.
Безгак (Малярия) - ўткир ва айрим ҳолларда чўзилувчан кечувчи паразитар касаллик бўлиб, ҳуружсимон қалтираш, тана ҳароратини кўтарилиши, паренхиматоз ички аъзоларни жароҳатланиши, безгак плазмодийси томонидан чақирилган ривожланиб борувчи камқонлик ва рецивдиланишга мойиллиги билан ифодаланади.