Дастлабки эшитув – судга қадар босқичларда қонунийликни таъминлашнинг муҳим воситаси

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
10
39
17
Поделиться
Рахмонова, С. (2021). Дастлабки эшитув – судга қадар босқичларда қонунийликни таъминлашнинг муҳим воситаси. in Library, 21(1), 10. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/8903
Сурайё Рахмонова, Высшая школа судей

Заведующая кафедрой уголовного права

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мурожаатномада алоҳида урғу берилган муҳим масалалардан бири бу – жиноят ишлари юритувига дастлабки эшитув институтининг жорий этилишидир.Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “келгуси йилдан суд муҳокамасига қадар судда ишларни дастлабки эшитув амалиёти янги тартиб сифатида жорий этилади. Бунда ишни тўхтатиш ёки тугатишга асос етарли бўлса, суд ишни аввалгидай тергов ёки прокурорга қайтармасдан, ўзининг якуний қарорини қабул қилади”.

Похожие статьи


background image

Мурожаатномада алоҳида урғу берилган муҳим

масалалардан бири бу – жиноят ишлари юритувига

дастлабки эшитув институтининг жорий этилиши-

дир.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “келгуси

йилдан суд муҳокамасига қадар судда ишларни даст-

лабки эшитув амалиёти янги тартиб сифатида жорий

этилади. Бунда ишни тўхтатиш ёки тугатишга асос

етарли бўлса, суд ишни аввалгидай тергов ёки проку-

рорга қайтармасдан, ўзининг якуний қарорини қабул

қилади”.

Дастлабки эшитувнинг татбиқ этилиши сама-

раси ҳақида сўз борганда, бу институт судга қадар

босқичларда суд назоратининг муҳим шакли экан-

лигини эътироф этиш муҳим.

Амалдаги ЖПКда ўрнатилган жиноят ишини суд-

да кўриш учун тайинлаш босқичи формал, янаям

аниқроқ айтсак, “жонсиз” бўлиб, унда судьяга қатор

кенг ваколатлар қонун билан тақдим этилган бўл-

са-да, мазкур ваколатларни амалга ошириш учун

судьяда реал процессуал имкониятлар деярли мав-

жуд эмас! Яъни судьяда якка тартибда тарафлар

иштирокисиз жиноят ишини тугатиш ёки тўхтатиш

учун асослар бор ёки йўқлигини аниқлашнинг мут-

лақо имкони йўқ. Суд амалиётида одатда бундай

вазиятда судья ишни тугатиш асоси мавжудлигини

яққол кўриб турса-да, ноилож бунга кўз юмиб, жи-

ноят ишини судда кўриш учун тайинлайди, сўнг суд

мажлисида тарафлар иштирокида бу масалани ўрга-

ниб, жиноят ишини тугатиш ҳақида қарор қабул қи-

лади. Яъни, суд муҳокамасига тайёр бўлмаган “хом”

ёки умуман “истиқболсиз” жиноят ишини судья ўз

формал ваколатларини амалга оширишга имконсиз-

лиги туфайли суд мажлисида кўришга тайинлайди.

Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлашнинг бун-

дай “кабинет шакли” тарафларнинг ҳуқуқини чеклай-

ди, бунда судья тарафларнинг фикрини эшитмайди

ва улар билан бевосита кўришмайди.

ДАСТЛАБКИ ЭШИТУВ – СУДГА ҚАДАР

БОСҚИЧЛАРДА ҚОНУНИЙЛИКНИ

ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ВОСИТАСИ

Бу вазиятнинг оптимал ечими - жиноят ишини суд-

да кўриш учун тайинлаш босқичини тарафларнинг

фаол иштироки ва тортишув принципини реал таъмин-

ловчи дастлабки эшитув шаклида ташкил этишдир.

Яъни, суд жиноят ишининг келгуси ҳаракатига оид ма-

салаларни демократик тарзда, прокурор ва тарафлар-

нинг иштирок этишига реал имкониятлар яратилган

шароитда кўриб чиқиши назарда тутилмоқда. Хусусан,

судья тарафларнинг фикрларини тинглаши ва инобатга

олиши, эътирозлар мавжуд бўлганда эса ўз қарорини

очиқ асослантириши ва албатта, судья бунда мустақил

бўлиб, унинг позиция си бирон бир иштирокчи фикри

билан чегараланиши мумкин эмас.

Дастлабки эшитув – суриштирув ва дастлабки тер-

гов органлари фаолияти устидан бевосита суд назора-

ти шакл ларидан бири ҳисобланиб, тортишув принципи

асосида амалга оширилади. Жиноят ишларини сифат

нуқтаи назаридан тарафлар иштирокида ўрганилиши-

нинг бирламчи майдони ҳам, ҳимоя тарафининг суд-

нинг эътиборини тергов хатоларига қаратиши асосида

айб лов базасини номақбул далиллардан ҳоли қилиш

ҳам айнан дастлабки эшитувда бўлиб ўтади. Натижа-

да, суд муҳокамасига фақат судда кўрилишга тайёр

бўлган сифатли жиноят ишлари ўтади.

Бундай янги тартиб қандай самара беради? Энди-

ликда тергов сифатсиз бўлганлиги сабабли жиноят

ишининг асосий суд муҳокамасига етиб бормаслиги

хавфини англаган дастлабки тергов органи тергов си-

фатини таъминлашдан асосий “манфаатдор” субъект

сифатида, исботлаш жараёнида номақбул усулларни

қўллашдан тийилади, терговда жиноят ишининг туга-

тилиши ва тўхтатилиши эҳтимолларини янада пухта-

роқ аниқлайди, ҳимоянинг важлари ва эътирозларини

жиддий ўрганиб, улар билан ҳисоблашишни бошлай-

ди. Бу эса албатта тергов сифатини таъминлаш билан

биргаликда суд жараёнини фаоллаштиради, жонлан-

тиради, айблов тарафини зийрак тортишга, суд про-

цессига пухта тайёргарлик кўришга мажбур этади.

Хулоса қилиб айтганда, дастлабки эшитув тарти-

бининг самарали механизм асосида йўлга қўйилиши

мазкур босқичда процесс иштирокчиларининг фаол

иштироки орқали тортишув принципини реал таъминла-

нишига, суднинг процессуал ваколатларини мустаҳкам-

лаш ва янада кенгайтиришга, натижада эса суд, даст-

лабки тергов органлари ҳамда фуқароларнинг вақти ва

саъй-ҳаракатларининг тежалиши, жиноят ишлари юри-

тувига жалб этилган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари

тез фурсатда тикланишига хизмат қилади.

Сурайё РАҲМОНОВА,

Судьялар олий мактабининг
Жиноят ҳуқуқи кафедраси мудири

10

МУНОСАБАТ

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов