Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда пахта, ғалла, сабзавот ва полиз экинлари билан бир қаторда мош, ловия, соя, маккажўхори каби дуккакли-дон экинлари хам катта майдонларда стиштирилмокда. Такрорий муддатларда стиштириладиган дуккакли-дон экинлари ахолини озиқ-овқат махсулотлари ва чорва молларини тўйимли ем-хашак билан таъминлаш билан бирга тупрокда биологик азот тўплаш хусусиятига эга экинлар сирасига киради.
Рсспубликамизда кишлоқ хўжалигида олиб бориластган иқтисодий ислоҳотларни тўлақонли ишлаб чиқаришга татбик этиш мақсадида кузги бошокли дон экинлари, сабзавот, полиз хамда ем-хашак экинлари майдонларини кснгайтириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Кузги бошоқли-дон экинларидан кейин мош, ловия, соя каби такрорий экинлар стиштирилиши натижасида ахолини озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаш ва тупрок унумдорлигини оширишга эришилмокда.
Дунё деҳқончилик амалиётида тупроқ унумдорлигини саклаш ва ошириш ҳамда уни мелиоратив холатини яхшилашда экинларни алмашлаб экишнинг янги самарали тизимларини жорий этиш орқали эришиш мумкинлиги исботланган. Асосий экинлар ғўза ва кузги буғдойга мақбул ўтмишдош экинларни танлаш, минерал ўғитлар билан озиқлантиришнинг макбул мсъёрларини ишлаб чиқиш ҳамда такрорий экинлардан (маккажўхори, мош, ловия ва соя) кейин тупроқ унумдорлиги, ғўза ва дон хосилдорлигини ошириш агротсхнологияларини такомиллаштириш мухим аҳамиятга эга. Суғорма деҳқончиликни замонавий илгор ва инновацион технологиялар асосида ривожлантиришда ғўза-ғалла, ғалла-ғўза-ем-хашак, ғўза-ғалла-сабзавот, ғўза-ғалла дуккакли-дон экинлари, қиска навбатлаб экиш тизимларининг тупрокни агрофизикавий, сув-физик ва агрокимёвий хоссаларини ўсимликларни анғиз ва илдиз қолдиқлари, уларни таркибидаги озиқа моддалар микдорини аниқлаш фанда долзарб вазифа бўлиб ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка мсъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Жиззах вилоятининг кучсиз шўрланган ўтлокилашиб бораётган оч тусли бўз тупроқларида тупрок унумдорлигини яхшилаш ҳамда экинлар ҳосилдорлигини оширишда навбатлаб экишнинг 1:1 ва 2:1 тизимларида такрорий экин турларини танлаш, улардан ксйин экиладиган ғўза ва кузги буғдойнинг мақбул ўғит мсъсрларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Жиззах вилоятининг ўтлоқилашиб борастган оч тусли бўз тупроқлари унумдорлигини оширишда киска навбатлаб экишнинг 1:1 (кузги буғдой+такрорий экинлар: ғўза) ва 2:1 (кузги буғдой+такрорий экинлар: кузги буғдой+такрорий экинлар: ғўза) тизимлари ишлаб чиқилган;
навбатлаб экишнинг 1:1 (кузги бугдой+такрорий экинлар: ғўза) ва 2:1 (кузги бугдой+такрорий экинлар: кузги бугдой+такрорий экинлар: ғўза) тизимларида такрорий экинларни тупрокнинг агрофизикавий сув-физик хамда агрокимсвий хоссаларига таъсири аниқланган;
такрорий экинлардан кейин экилган ғўза ва кузги буғдойни ўғит мсъсрларига боғлиқ ҳолда ўсиши, ривожланиши ва хосилдорлигига таъсири аникланган;
ғўза ва кузги буғдой учун макбул ўтмишдош такрорий экин турлари танланган, ғўза ва кузги буғдойни озиқлантиришда макбул ўғит мсъсрлари ишлаб чикилган.
ярим гидроморф, кучсиз шўрланган ўтлоқилашиб борастган оч тусли бўз тупроқлар унумдорлиги ҳамда ғўза ва дон ҳосилдорлигини оширишни таъминловчи киска навбатли алмашлаб экиш тизимлари такомиллаштирилган.
ХУЛОСАЛАР
1. Тупроқ унумдорлигин сақлаш ва ошириш хамда барқарор ҳосилдорликни узлуксиз таъминлаш учун Жиззах вилоятининг ўтлоқилашиб борастган оч тусли бўз тупроклари шароитига мос илмий асосланган киска ротацияли алмашлаб (1:1 ва 2:1) экиш тизимларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш орқали ушбу тупроқлар унумдорлигини сақлаш, ошириш хамда ғўза ва кузги бугдой хосилдорлигини ошишига замин яратади.
2. Такрорий экинлар маккажўхори, мош, ловия ва соядан уч йилда ўртача 1 ва 2-тажрибаларда мос равишда 39,2-40,2; 16,3-17,3; 13,7 ва 25,5-29,6 ц/га дон хамда 321,3-332,8 (кўк масса); 34,5-36,2; 13,3 ва 35,5-37,7 ц/га пичан хосили олиш мумкинлиги, уларни илдиз, анғиз қолдиқлари жами 54,4-52,2; 45,5-43,9; 32,9; 43,9-42,4 ц/га.ни ташкил этган ҳолда, таркибида 16,0-15,8; 65,2-62,2; 34,8 ва 39,6-39,6 кг умумий азот тўпланиши аникланди.
Мош ўсимлиги донидан ўртача 2260,6-2135,0 кг/га, пичанда 1159-1105,4 кг/га хаммаси 3420,0-3240,7 кг/га озиқа бирлиги хамда 505,0-475,9 кг/га ва 102,7-102,5 кг/га, жами 515,8-573,4 кг/га протеин борлиги;
Соя ўсимлиги донида ва пичанида 4409,7-5014,2 кг/га озика бирлиги ва 839,0-964,7 кг/га ҳазм бўлувчи протеин борлиги хисобланди.
3. Такрорий экин сифатида экилган дуккакли дон ўсимлиги мошдан кейин тупрокни хажм оғирлиги ҳайдов ва ҳайдов ости катламларида мутаносиб равишда 0,023 ва 0,003 г/см3 га, соя ўсимлигидан кейин эса 0,021 ва 0,021 г/см3 га камайди.
Такрорий экинлардан кейин экилган ғўза ёки кузги бугдойда қўлланилган ўғит мсъсрларини ва ўсимликнинг ўзини хам тупроқ хажм массасига таъсири борлиги аниқланди. Энг юкори кўрсаткичлар мош ўсимлигидан кейин экилган вариантларда кузатилиб, ўғитлар N-150, Р-105, К-75 кг/га мсъсрда қўлланилганда ғўзани амал даври охирида назоратга нисбатан 0,028 г/см3 ва кузги бугдойдан кейин эса 0,025 г/см3 га камайди.
4. Такрорий экинлар орасида тупроқни сув ўтказувчанлигига бўлган энг макбул таъсир мош экилган вариантда кузатилиб, амал даври охирида 6 соатда 874 м3 га.ни ташкил килди ва назоратга нисбатан 117 м3Та ортиқча бўлди. Соя ўсимлиги экилганда 6 соатда 824 м3/га сув сингдирилиб, назоратдан 67 м3/га ортикча бўлди.
Мош ўсимлигидан кейин экилган ғўзани амал даври охирида ўғитлар N150 Pi os К75 кг/га мсъёрда қўлланилганда тупроқни сув ўтказувчанлиги 6 соат давомида 801 м3ни ташкил қилиб, назоратдан 116 м3/га, кузги бугдойни амал даври охирида эса 810 м3/га ни ташкил килиб, 61 м3/га ортикча бўлганлиги кузатилди.
5. Буғдойдан сўнг ғўза ёки буғдой экилган вариантда тупрокдаги чиринди микдори йилдан-йилга камая борганлиги кузатилди. Нисбатан юкори кўрсаткичлар (0,920 ва 0,990%) ғўза ва кузги буғдой мош ўсимлигидан кейин экилиб, ўғитлар N^o Рю5 К.75 кг/га мсъёрда қўлланилганда олинди. Бу дастлабки ҳолатидан 0,071 ва 0,040 % га, назоратдан эса 0,210-0,210 % га юкоридир. Соядан кейин экилган вариантда чиринди микдори дастлабки холатидан 0,039 % га, назоратга нисбатан эса 0,169 % га юқори бўлди. Озука унсурларини умумий шаклларини (NPK) ўзгаришида хам чириндидаги қонуниятлар такрорланди.
6. Такрорий экин экилмасдан кузги буғдойдан сўнг ғўза экилиб, маъдан ўғитлар N2oo Р140 К|00 кг/га мсъёрда қўллаб парвариш килинганда ўртача 3 йилда юкори пахта ҳосили 33,6 ц/гани, маккажўхоридан кейин N25o Р175 К|25 кг/га меъёрда ўғитлар қўллаб ғўза парвариш килинганда 34,4 ц/гани, соя ва мошдан кейин N150 Р105 К75 кг/га мсъёрда ўғит қўллаб парвариш килинганда эса мос равишда 36,9 ва 38,0 ц/гани ташкил этиб, қўшимча пахта хосили мутаносиб равишда ўғитдан 2,8; 4,1; 0,0 ва 0,0 ц/га, такрорий экинлардан 0,4; 6,1 ва 7,2 ц/га ни ташкил килди.
Буғдойдан сўнг буғдой экилганда ўртача 3 йилда дон ҳосилини нисбатан юкори микдори ўғитларни N200 Puo Кюо кг/га мсъёрда қўлланилганда олиниб, ҳосилдорлик 48,9 ц/га.ни, маккажўхоридан кейин ўғитларни N25o Pi75 К]25 кг/га мсъёрда кўллаб кузги бугдой парвариш килинганда 49,5 ц/гани, мош, ловия ва соядан ўғитларни N150 Р105 К.75 кг/га мсъёрда қўлланилганда эса мутаносиб равишда 57,3; 49,3 ва 52,8 ц/га.ни ташкил килди. Тажрибаларда пахтани нисбатан юкори хосили (38,0 ц/га) ва кузги бугдойни дон ва сомон хосили (60,3 ва 75,8 ц/га) мош ўсимлигидан кейин экилганда олинди.
7. Кузги бугдойни мошдан кейин экиб, ўғитларни N150 Р105 К75 кг/га мсъёрда қўллаб парвариш килинганда бугдойни анғиз ва илдиз колдиқлари микдори 39,8 ц/га.ни ташкил килиб, таркибида 2,00% умумий азот, 1,210% фосфор ва 2,280% калий борлиги аникланди. Бу кўрсаткичлар назоратга нисбатан мутаносиб равишда 5,0 ц/га; 0,430 %; 0,720%, ва 0,900% га юкоридир. Кузги бугдой соядан кейин экилиб, шу ўғит мсъёрлари қўлланилганда, ангиз ва илдиз колдиқлари микдори 39,1 ц/га.ни ташкил қилиб, таркибида 1,970% азот, 1,195% фосфор ва 2,240% калий борлиги аникланди.
8. Ғўза ва кузги бугдой такрорий экинлардан кейин экилиб, маъданли ўғитларни Мио Pios К75 кг/га мсъсрларда кўллаб, ғўза парвариш килинганда, пахта толасини технологик хамда доннинг сифат кўрсаткичларини яхшиланиши кузатилди. Энг юкори натижалар ғўза ва кузги бугдойни мошдан кейин экилганда кузатилиб, бунда пахтада тола чикиши 38,2%ни ташкил килди, дон таркибида эса 15,1% ёки 1 гсктарда 0,88 тонна оқсил, 28,1 % ёки 1,8 тонна/га клейковина борлиги, шунингдек, 68,4 кг/га озиқа бирлиги ва 6,8 кг/га ҳазм бўладиган протеин борлиги аникланди.
9. Такрорий экинларни экишда энг юқори иқтисодий самарадорлик мош ўсимлигидан олиниб, шартли соф фойда 197850 сўм/га.ни, рентабсллик даражаси 58,5 % ни ташкил килган холда, ундан кейин экилган ғўза ва кузги буғдойда ўғитларни N150 Pios К75 кг/га мсъёрда қўллаган вариантларда энг юкори шартли соф фойда олинди ва мутаносиб равишда 842000; 234315 сўм/га, рентабсллик даражаси 47,3 ва 34,9 % ни ташкил килди.
10. Жиззах вилоятининг кучсиз шўрланган ўтлоки бўз тупроклари шароитида ҳозирги бозор иқтисодиёти ва деҳкончилик юритишнинг жадал ва ресурс тежовчи технологияларида тупрок унумдорлигини сақлаш ва ошириш, экинлардан юкори ва сифатли пахта ва дон хосили олиш учун кузги бугдойдан кейин такрорий экинлар сифатида мош, ловия ва сояни навбатлаб экишнинг: 1:1 ва 2:1 тизимларида экиш ва улардан кейин экиладиган ғўза ва кузги бугдой парваришида эса маъдан ўғитларни N-150, Р-105, К-75 кг/га мсъёрларида кўллаш тавсия этилади.