Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда давлат хокимияти органлари ваколатларининг бир қисмини фуқаролик жамияти институтларига, хусусан ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказиш ҳамда шу оркали уларнинг ролини ва ваколатларини янада кенгайтириш борасида бир қатор чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатларини янада такомиллаштириш давлат ҳокимияти орган-ларининг бир қатор ваколат ва вазифаларини, авваламбор, иқтисодий ва ижти-моий масалаларни ҳал этиш, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш ишларини молиялаштириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва уларнинг манфаатларини химоя қилиш, ушбу органларнинг жамият ва давлат қурилиши тизимидаги ҳуқуқ хамда ваколатларини янада кенгайтиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш, махаллани аниқ йўналтирилган асосда ахолини ижтимоий кўллаб-кув-ватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш, шунингдек, унинг давлат бошқарув органлари фаолияти устидан жамоат-чилик назоратиолиб бориш тизимидаги вазифаларини янада кенгайтиришга кара-тилган мухим ва устувор вазифалар амалга оширилиб келинмокда1. Бунинг нати-жасида бугунги кунга келиб илгари давлат ҳокимиятининг жойлардаги органлари ваколатида бўлган ўттиздан зиёд ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги вазифалар бевосита махаллалар ваколатига ўтказилди.
Ушбу вазифаларнинг самарали ижросини таъминлаш учуй жаҳонда ва мам-лакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига юкланган ваколатларни амалга оширишнинг таъсирчан механизмларини шакллантириш, давлат органла-рининг айрим ваколатларини уларга ўтказишнинг қонуний ва дастурий асосла-рини ишлаб чиқиш, уларнинг жамоат назоратига оид ваколатларини янада кен-гайтириш, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш, шунинг-дек уларнинг иқтисодий-ижтимоий ва маданий-маърифий соҳалардаги ваколатларини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ қонун хужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммоларни ўз вақтида самарали хал килиш зарурияти вужудга келмокда. Бу эса, мазкур масалаларнинг илмий асосларини ўрганиш, уларни хал этиш юзасидан асослантирилган хулоса-лар ва амалий таклифларни ишлаб чиқишга қаратилган махсус тадқиқот олиб боришни такозо этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 февралдаги ПҚ- 1717-сон «Мустахкам оила Йили» Давлат дастури тўғрисида»ги, 2013 йил 14 февралдаги ПК-1920-сон «Обод турмуш Йили» Давлат дастури тўғрисида»ги карорлари, Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 7 февралдаги 70-сон «Обод махалла Йили» дастури тўғрисида»ги, 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон «Фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси-да»ги карорлари ва сохага оид бошка конун хужжатларининг ижросини муайян даражада таъминлашга мазкур диссертация тадқиқоти хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади фукаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатларини янада кенгайтиришга, улар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асос-ларини такомиллаштиришга, давлат ваколатларини босқичма-босқич фукаролар-нинг ўзини ўзи бошқариш органларигаўтказишга каратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмии янгилиги қуйидагилардан иборат:
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ваколатларини амалга оши-ришда энг мухим рахбарий ғояларга таянишлари лозимлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган асосий принциплари қаторига «қонунийлик», «ижтимоий шериклик», «инсон ҳукуклари, эркинликлари ва конуний манфаат-ларининг устуворлиги» каби принципларни қўшиш лозимлиги асосланган;
фуқаролар йиғини ҳудудида хусусий тадбиркорлик, жумладан оилавий тад-биркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида «Фу-қароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиши» деб номланган янги модда ки-ритиш тўғрисидаги таклиф ишлаб чиқилган;
фуқаролар йиғинининг раиси ва унинг маслаҳатчилари икки ярим йил муд-датга сайланиши хамда фукаролар йиғинининг раиси ва унинг маслахатчиларини сайлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланишига оид коидани Узбекистан Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғриси-да»ги Қонунига киритиш таклифи асосланган;
фукаролар йиғини раисининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш асослари қаторига «соғлиғи ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра узок вақт мобайнида ўз вазифасини бажаришга қодир бўлмай қолган такдирда», «у Узбекистан Республикаси фукаролигини йўқотганда», «у суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинган такдирда», «у вафот этган такдирда» деган асосларни қўшиш зарурияти асослаб берилган;
суд хукми билан озодликдан махрум қилинган шахсларнинг сайловларда иштирок этиши чеклангани боне, суд томонидан муомалага лаёкатсиз деб топилган шахсларнинг фуқаролар йигини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловида иштирок этиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги қоидани Узбекистан Республи-касининг «Фукаролар йигини раиси (оқсоколи) ва унинг маслахатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонунда аник белгилаш тўғрисидаги таклиф ишлаб чикилган;
фукаролар йигини раиси ва унинг маслахатчилари сайловига тайёргарлик курит ва ўтказиш муддатлари (давомийлиги)ни белгилаш ҳамда сайлов кампания -сини эълон қилувчи субъектни аниқ кўрсатиш лозимлиги асосланган;
фукаролар йигини раиси ва унинг маслахатчилари сайловини ташкил этиш хамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи таркибини шакллантириш тартибини аник белгилаб кўйиш зарурияти исботланган;
фукаролар йигини раиси вазифасига номзодларни кўрсатиш тартибининг аник механизмини белгилаш, шу жумладан номзод кўрсатиш ишчи гурух томонидан тегишли худудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши лозимлиги асосланган;
фукаролар йигини раиси лавозимига номзодларга кўйиладиган талаблар каторига Узбекистан Республикаси фуқароси бўлиш лозимлигини киритиш, шунингдек белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чек-ланган деб топилган шахслар хамда каеддан содир этган жиноятлари учун судлан-ганлик холати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган шахслар фукаролар йигини раиси вазифасига сайланиш учун номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклиф ишлаб чикилган.
ХУЛОСА
Амалга оширилган тадқиқот натижасида қуйидаги умумназарий хулосалар, қонун хужжатларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ҳамда ҳуқуқни кўллаш амалиётини ривожлантиришга дойр тавсиялар илгари сурилади:
I. Илмий назарий хулосалар:
Биринчидан, бир катор илмий категорияларнинг маъно-мазмунини аниклаш зарурати тугилганлиги сабабли, уларнинг ҳар бирининг моҳиятини аниклашга қаратилган мавжуд ёндошувлар тахлил қилиб чиқилди ва мазкур тушунчаларга куйидагича муаллифлик таърифлари берилди. Жумладан:
- «Маҳаллийбошцарув» ва «маҳаллийўзини ўзи бошқариш органлари» деган илмий категорияларнинг ўзаро бир-биридан фарқланиб, уларнинг асосий хусуси-ятлари жумласига: биринчидан, халқҳокимиятчилигининг кўриниши; иккинчидан, аҳолининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этиш ҳуқукдарини амалга оширишнинг имконияти ва фаолият кўриниши; учинчидан, конституциявий тузумнинг асосларидан бири эканлиги ҳақидаги хулосаларга келинди.
- «Махаллий ўзини узи бошкариш органлари» тушунчасига нисбатан, «фука-роларнингўзини узи бошкариш органлари» атамаси ўзини уз бошкаришнинг мус-тақил демократик института сифатида аниқроқ кўрсатади. Чунки, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш фақат ўзини ўзи бошқарув орқали эмас, балки жойлардаги давлат органлари орқали хам амалга оширилади, яъни маҳаллий бошқарувда давлат органлари хам иштирок этади. Ушбу тушунчаларнинг ҳар иккиси ҳам аҳоли ва унинг кундалик ҳаёти билан боғлиқ бўлган маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни хал килиб, бу борадаги маълум ваколатларни амалга оширадилар.
- «Ваколат» бу - ҳукук сохасининг таянч тушунчаларидан бири бўлиб, нор-матив-хукукий хужжатлар билан давлат органлари, муайян шахе (мансабдор шахе) ёки мулкчилик шаклидан қатъий навар корхона, муассаса ва ташкилотлар, шу-нингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа нодавлат ноти-жорат ташкилотлар зиммасига юклатилган хукук ва мажбуриятларнинг яхлит тизимидир. Бошқача айтганда, ваколат - бу оммавий вазифаларни амалга оши-ришнинг қонуний белгиланган тури ҳисобланади. Мазкур таърифлардан келиб чиқиб, «Норматив-хукукий хужжатлар тўғрисида»ги Қонунда ушбу тушунчанинг мазмун-мохиятини очиб бериш мақсадга мувофиқ.
- «Ваколат» тушунчаси ижтимоий аҳамиятига кўра: асосий ва асосий бўлма-ган турларга бўлинади. Асосий ваколатлар тегишли норматив-ҳуқуқий хужжатлар билан юклатилган хуқуқ ва мажбуриятлар бўлса, асосий бўлмаган ваколатлар ўз вазифаларини узлуксиз равишда амалга ошириш вақтида вужудга келадиган ҳуқу-кий таъсир хисобланади.
- «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари» бу -тегишли норматив-хукукий хужжатлар билан фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг яхлит тизимидир. Ушбу органлар ваколатларининг фаолият доирасига кура эса, «асосий ваколатлар» ва «қўшимча ваколатлар»га ажратиш мақсадга мувофиқ.
- Фукаролар узини узи боищариш органларининг асосий ваколатлари -норматив-хукукий хужжатлар билан улар зиммасига юклатилган хукук ва мажбу-риятлар тизимидир.
- Фукаролар узини узи боищариш органларининг қўшимча ваколатлари -илгари давлат органлари зиммасида бўлган ва ҳозирги кунда бевосита норматив-хукукий хужжатлар билан уларнинг зиммасига ўтказилган ваколатлардир.
- Фукаролар ўзини ўзи бошкариш органларининг ваколатларини амалга оши-рувчи субъектлар доирасига кўра: фукаролар йигини, фукаролар йигини кенгаши; фукаролар йигини раиси; фукаролар йигини раисининг маслахатчилари; фукаролар йигинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслахатчиси; «Махалла посбони» жамоатчилик тузилмаси рахбари хамда фукаролар йигини масъул котибининг ваколатларига ажратиш лозим.
- Фукаролар ўзини ўзи бошкариш органларининг ваколатларини амалга ошириш соҳаларига кўра: ижтимоий; иктисодий; сиёсий; маданий ва маърифий; хукук-тартибот, мудофаа ва хавфсизликни таъминлаш; экология, шахарсозлик ва коммунал хамда жамоат назорати сохаларидаги ваколатларга ажратиш максад-га мувофиқ.
- «Маҳаллий аҳамиятга молик масала» бу-фукароларнингўзини ўзи бошкариш органлари ва унинг мансабдор шахслари томонидан тегишли худудда исти-қомат қилаётган ахолига муносиб турмуш тарзини таъминлаб беришга қаратилган мустакил фаолият соҳасидир.
-Жамоатчилик назоратининг субъектлари — фукаролар, фуқароларнинг узини узи бошкариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошка фука-ролик жамияти институтлари, шунингдек, жамоатчилик кенгашлари, комиссиялар ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тузиладиган жамоатчилик тузулмалари ҳисобланади.
- Жамоатчилик назоратининг объекты сифатида - давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви ва хўжалик органлари, корхона, муассаса, ташкилот хамда уларнинг мансабдор шахсларини эътироф этиш мумкин.
- Мауаллий ўзини ўзи бошуариш органлари соуасидаги халуаро стандартлар деганда, бу органлар томонидан тегишли ҳудудлардаги маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни хал этиш бўйича халқаро ҳужжатларда ифодаланган халқаро хукук тамойиллари тушунилади. Ўз навбатида улар икки туркумга, яъни умум-жауон (универсал) хамда минтауавий халуаро стандартларга бўлинади.
- Мауаллий узини узи бошуариш органлари соуасидаги халуаро стандартлар-нинг ўзига хос жихатлари куйидагилардан иборат: биринчидан, уларда аҳоли ман-фаатларини кўзлаб ва мажбуриятларни ўз зиммасига олган ҳолда асосий оммавий ишларни бошкариш ва назорат килишга оид ваколатлар мустаҳкамланган; иккин-чидан, уларда махаллий ахамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақил қа-рорлар чиқариш масалалари баён этилган;;учшга/дш/, уларда маҳаллий ўзини ўзи бошкариш органларига умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳукуқи асосида яши-рин овоз бериш йўли билан ёки фуқароларнинг хоҳиш-иродасини билдиришни таъминлаш орқали амалга оширилиш каби масалалар ифодаланган.
Иккинчидан, фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари такомиллашуви-нинг тарихий жихатлари: 1. Қадимги даврдаги; 2. Ўрта асрлардаги; 3. Мустабид тузум давридаги ва 4. Истикдол йилларидаги фукаролар ўзини ўзи бошкариш органларининг ваколатлари ва уларнинг замонавий кўринишлари тарзида давр-лаштирилди.
Учинчидан, истиклол давридаги, яъни фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари ва улар ваколатларини такомиллашувининг замонавий боскичларини қуйидагича туркумлаш мақсадга мувофиқ:
- фукаролар узини узи бошкариш органларининг конституциявий-ҳуқуқий, ташкилий асослари хамда уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги муносиб ўрнини белгилаб бериш, шунингдек улар ваколатларини шакллантириш билан боглик масалаларни уз ичига олган дастлабки боскич -1991-2000 йиллар;
- фукароларнинг узини узи бошкариш органлари фаолияти ва ваколатлари такомиллашувининг 2001 йилдан 2010 йилгача бўлган муддатини уз ичига олган иккинчи боскич - фаол демократик янгиланишлар давридир;
- фукароларнинг узини узи бошкариш органлари фаолияти хамда ваколатларини янада такомиллашувининг учинчи даври 2010 йилнинг 12 ноябридан ҳозир-ги кунгача бўлган даврни уз ичига қамраб олган мамлакатимизда демократик ис-лохотларни янада чукурлаштириш ва фукаролик жамиятини ривожлантириш жа-раёнидаги «фукаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш» давридир.
II. Узбекистан Республикасининг қонун хужжатларини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган таклиф ва тавсиялар:
2.1. Узбекис тан Республикасининг Конституциясига қуйидаги ўзгартиш ва кўшимчани киритиш мақсадга мувофиқ:
Қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисмида фукароларнингўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмаслигиха оид норма ифода-ланганлигини инобатга олиб, Асосий Қомусимизнинг фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органларига бағишланган 105-моддасига ало.хида боб ажратиш масаласини куриб чиқиш ёки XXI-боб номигаўзгартиш киритиб, уни «Мауаллий давлат уокимияти асослари ва фукароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» деб ном-лаш мақсадга мувофикдир. Сабаби, Конституциянинг «Мауаллий давлат уокими-ягпи асослари» деб номланган XXI-бобида фуқаролар ўзини ўзи бошкариш органларининг хам фаолияти тартибга солиниши уларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимига киришини ифодалагандек туюлади. Шундан келиб чиқиб, Асосий Қомусимиздаги мазкур номувофикдикларни бартараф этиш мақсадга мувофиқ.
2.2. Конунга қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритиш мақсадга мувофиқ:
Биринчидан, махалла тушунчасига кўплаб миллий олимларимиз томонидан муаллифлик таърифлари ишлаб чиқилган бўлса-да, лекин, унинг таърифи миллий қонунчилигимизда ўз аксини топмаган. Фикримизча, ҳақиқий демократия дарс-хонаси бўлган маҳалла тизими ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида Қонунда «маҳалла» тушунчасининг мазмун-моҳиятини очиб беришга каратилган таърифни мустахкамлаш лозим.
ласини куриб чиқиш ёки XXI-боб номигаўзгартиш киритиб, уни «Мауаллий давлат уокимияти асослари ва фукароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» деб ном-лаш мақсадга мувофикдир. Сабаби, Конституциянинг «Мауаллий давлат уокими-ягпи асослари» деб номланган XXI-бобида фуқаролар ўзини ўзи бошкариш органларининг хам фаолияти тартибга солиниши уларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимига киришини ифодалагандек туюлади. Шундан келиб чиқиб, Асосий Қомусимиздаги мазкур номувофикдикларни бартараф этиш мақсадга мувофиқ.
2.2. Конунга қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритиш мақсадга мувофиқ:
Биринчидан, махалла тушунчасига кўплаб миллий олимларимиз томонидан муаллифлик таърифлари ишлаб чиқилган бўлса-да, лекин, унинг таърифи миллий қонунчилигимизда ўз аксини топмаган. Фикримизча, ҳақиқий демократия дарс-хонаси бўлган маҳалла тизими ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида Қонунда «маҳалла» тушунчасининг мазмун-моҳиятини очиб беришга каратилган таърифни мустахкамлаш лозим.
Учинчидан, Қонуннинг «Фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органларининг ваколатлари» деб номланган 2-бобига аҳамият берадиган булсак, ундаги 11-19-моддаларнинг тақсимланиши бир оз баҳслидир, яъни ушбу боб структуравий ва илмий-назарий жихатдан нотўғри ифода этилган. Сабаби, Конституциянинг 105-моддаси хамда Қонуннинг 8-моддасига кўра, фақатгина шауарча, уишлоу ва овулларда, шунингдекулар таркибидагимауаллалардауамда шауарлардагима-уаллалардаги фукароларнинг йигинлари ўзини-ўзи бошкариш органлари уисобланади.
Лекин, ушбу бобда алоҳида моддалар (13,14,15,16,17,18,19) тарикасида ифодаланган масалалар ушбу бобнинг предмети эмас. Шу боне, Қонуннинг 2-боби номини кайтадан кўриб чикиш ёки унинг 13-19-моддаларида мустаҳкамлантан нормаларни алоҳида бошқа боб сифатида ажратиш максадга мувофик.
Тўртинчидан, Қонуннинг 11-моддаси биринчи кисми ўн бешинчи хатбоши-сига кўра, шаҳарча, кишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла фукаролар йигини уонун уужжатларида белгиланган тартибда тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолияти субъектларини, шу жумладан сартарошхоналар, пойабзал таъмирлаш ва тикиш бўйича устахоналар, халқ ҳунармандчилиги цехларини ва аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш (уларнинг фаолиятини тугатиш) назарда тутилган. Бироқ, амалдаги қонун ҳужжат-лари тахлил этилганда, уларнинг ҳеч бирида айнан фукароларнинг ўзнни ўзи бошқариш органлари томонидан амалга ошнрилиши лозим бўлган ушбу масалалар ўзининг хукукий ечимини топмаган.
Бундан келиб чиқадики, ушбу хатбошида баён этилган масалалар ҳаволаки норма сифатида қўлланилган. Бу эса ўз навбатида «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси талабларига зиддир. Сабаби, ушбу моддага мувофиқ, хаволалар аниқбўлиши ва норматив-хукуқий хужжатни ёхуд унинг алохида қоидаларини кўрсатиши керак. Бундан келиб чикиб, ушбу хавола-ларни аниклаштириш мақсадга мувофиқ.
Бешинчидан, Қонуннинг 19-моддасида фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари ўз ваколатлари доирасида қабул крлган қарорлари тегишли ҳудудда яшовчи фуқаролар, тегишли ҳудудда жойлашган юридик шахслар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан ижро этилиши учун мажбурийлиги, кррорларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик хрнунга мувофик, жавобгарликка сабаб бўлиши баён этилган. Бирок, амалдаги қонун ҳужжатлари тахлил этилганда, уларнинг хеч бирида фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари ва улар мансабдор шахсларининг қарорларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлиш масаласи ифодаланмаган.
Бундан келиб чиқадики, Қонуни 19-моддасида мустаҳкамланган ушбу масалалар хам ҳаволаки норма сифатида кўлланилган. Шу сабабли, ҳаволаларни аник бўлишини таъминлаш мақсадида, МЖтКга «Фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари ва улар мансабдор шахсларининг карорларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик» деб номланган алохида модда киритиш тав-сия этилади.
Олтинчидан, Қонуннинг 26-моддасида давлатлар, давлатларнинг хукумат-лари, халқаро ва чет эл хукуматга карашли ташкилотлар шунингдек Узбекистан Республикаси Ҳукумати белгилайдиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл но-хукумат ташкилотлари томонидан бетараз асосда бериладиган мол-мулк хам фукаролар ўзини ўзи бошкариш органларининг мулки эканлигини ифодалаш лозим.
Еттинчидан, фукаролар ўзини ўзи бошкариш органларининг хар бир соҳа-лардаги ваколатлари чукур илмий тахлил этилиши натижасида Қонунга уларнинг куйидаги ваколатларини киритиш максадга мувофик, деб ҳисоблаймиз:
7.1. Ижтимоий соҳада:
- ногиронларнинг хукукларини таъминлаш хамда уларни ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш;
- одамнинг иммунитет танкислиги вируси келтириб чикарадиган касаллик тарқалишига қарши курашишга дойр тадбирларни ўтказиш, уни юқтириб олган-ларнинг хукуклари, эркинликлари ва конуний манфаатларини химоя килиш; уларга ёки уларнинг конуний вакилларига ҳуқуқий, услубий ёрдам, ахборот ёрдами ва бошқа ёрдам кўрсатиш; шунингдек аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини махдллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
-аҳолини кон ва унинг таркибий қисмлари бепул донорлигига жалб қилишда, донорларга турли шаклдаги рагбатлантиришлар белгилашда, оммавий ахборот воситалари оркали ахолининг кенг хабардор килинишини ташкил этишда хамда кон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантиришга дойр бошқа тад-бирларда иштирок этиш;
- ахолини соглигини саклашда иштирок этиш.
7.2. Сиёсий соҳада:
- Узбекистан Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халк депу-татлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодларга, сиёсий партияларга, шунингдек Узбекистан Республикаси Президентлигига номзодларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналарни бепул ажратиш, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдамлашиш;
- референдумга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш;
- Узбекистан Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг муро-жаатлари тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддаси иккинчи кисмига биноан, фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органларига мурожаатлар соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланган тарзда тартибга солиниши кўрсатиб ўтилган. Бирок, Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сонли Қарори асосида тасдик-ланган «Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида»ги Намунавий низомда фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органларига мурожаат килиш тартиби ино-батга олинмаган. Шу сабабли, ушбу номувофикликларни бартараф этган ҳолда, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органларига мурожаат этиш тартиби тўғрисида»ги Намунавий низомни ишлаб чикиш мақсадга мувофиқ.
7.3. Маданий ва маърифий соҳада:
- номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қи-лиш ва улардан фойдаланиш тадбирларини ўтказишга қатнашиш;
- археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, сакдаш ҳамда таргиб қилишга дойр тадбирлар ўтказишда кўмаклашиш;
- жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда иштирок этиш, шу жумла-дан, Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, уларни аҳоли ўртасида ёйиш учун зарур шарт-шароит-лар яратиш, уларни халқаро майдондаги обрў-эътиборини мустаҳкамлашга кўмак-лашиш, фукароларнинг яшаш жойи ва дам олиш жойи бўйича бу соҳадаги мута-хассисларни жалб этиш йўли билан шароитлар яратиш, ногиронларнинг хамда жисмоний имкониятлари чекланган бошка шахсларнинг жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари воситасида жисмоний тарбия, жисмоний камол топтириш ва жисмоний тайёргарлик тизимига уйғунлашувига кўмаклашиш.
7.4. Ҳуқуқ-тартибот, мудофаа ва хавфсизликни таъминлаш соҳасида:
- маъмурий хукукбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш хамда бартараф этишга, фуқаро-ларни онгли, интизомли бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва ко-нунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чикиш ва уларни амалга ошириш;
- «Махалла посбони» жамоатчилик тузулмаси рахбари ва унинг аъзолари томонидан Маъмурий жавобгарликтўғрисидаги Кодекснинг 56, 101, 104, 105, 106, 183, 184, 1841, 1842, 1843, 185, 1851, 186, 1861, 187, 188, 1881, 1882, 189, 1891, 190, 191, 200, 2001, 201, 202, 2021, 223, 240, 241-моддаларида назарда тутилган асосий маъмурий ҳуқуқбузарликлар аникданиши ва бу ҳакда зудлик билан тегишли давлат органларига хабар берилиши лозим;
- «чегара қўшинларига, Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинларига, шунингдек Давлат чегарасида назоратни амалга оширувчи давлат бошқарув органларига кўмаклашиш, уларга зарур ахборот такдим этиш, шунингдек Давлат чегара-сини химоя килиш ва қўриқлашда фукаролар ихтиёрий асосда иштирок этишлари учун шароит яратиш;
- терроризмга қарши курашни амалга оширувчи давлат органларига кўмак-лашиш ва зарур ёрдам кўрсатиш;
- одам савдосига қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органларига кўмаклашиш хамда зарур ёрдам кўрсатиш;
- қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларига фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини бажаришда ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, кейинчалик ўрни белгиланган тартибда қопланиши шарти билан уларга зарур транспорт ва моддий воситаларни такдим этиш;
- махаллий давлат хокимияти органларига, махсус ваколатли давлат органларига йўл харакати хавфсизлиги сохасидаги тадбирларни амалга ошириш, йўл-транспорт ходисаларининг олдини олиш бўйича тадбирларда, шунингдек давлат хокимияти ва бошқаруви органлари томонидан йўл харакати хавфсизлиги сохасидаги карорлар ишлаб чиқилишида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиш.
7.5. Экология, шаҳарсозлик в а коммунал соуаларда:
- Қонунга экологик назорати соҳасидаги ваколатларни мустаҳкамлаш;
- чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳу-дудда жойлаштириш масалаларини ҳал қилишда иштирок этиш, шунингдек аҳоли пунктлари санитария жихатидан тозаланишига хамда маиший-рўзгор чикиндилари тўплаб олиб кетилганлиги учун тўловлар вақтида тўланишига кўмаклашиш;
- атроф-муҳитни муҳитни муҳофаза қилиш масаласини мустақил ҳал этиш;
- фукароларнинг экинзорларни ва томорқа ер участкаларини суғориш учун сувга бўлган эҳтиёжларини умумлаштиради, сув истеъмоли тўғрисидаги шартно-малар тузиш ва улар ўртасида сувни истеъмол қилиш тартибини белгилаш, суғо-риш тармокдарида таъмирлаш-тиклаш ишларини ташкил этиш, шунингдек худу-дидаги сув объектларидан фойдаланиш масалалари юзасидан фуқаролар ўртаси-даги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал килиш;
- тегишли ҳудудда истиқомат қилувчи шахслар томонидан коммунал (газ, сув, электр энергияси ва чиқинди) хизматлар учун тўланган тўловларнинг бир фоизини ушбу худуддаги фукароларнинг узини узи бошкариш органлари ҳисо-бига ўтказиш, шунингдек, фукароларнинг узини узи бошкариш органларини коммунал тўловлар тўлаш мажбуриятидан озод этиш;
- шахарсозлик фаолияти соҳасидаги қарорларнинг муҳокамаси ва қабул қи-линишида иштирок этиш;
-ахоли пунктларининг таркибий кисмларига (махдллалар, шоҳкўчалар, кўча-лар, майдонлар, боглар, хиёбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгарти-риш хақида тегишли туманлар, шаҳарлар ҳокимларига илтимосномалар киритиш;
7.6. Жамоат назоратини амалга ошириш соҳасида:
- айнан кандан тартибда сўровлар юбориш механизмини тулик ёритиб бериш;
- хар йили зарурат бўлган ҳолларда прокуратура органларининг конунийлик хамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларини эши-тиш;
-хар чоракдаички ишлар органлари худудий профилактика инспекторининг амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботларини эшитиш хамда уларнинг нати-жалари бўйича қарорлар қабул қилиш;
- йилнинг хар чорагида амалга оширилган ишлар бўйича фукаролар йигини раисини хисоботини эшитиш;
- фукаролар ўзини ўзи бошкариш органларининг ҳисоботларни тинглаш масаласи хам улар томонидан амалга ошириладиган жамоатчилик назоратининг шаклларидан бири, деган илмий-назарий хулосага келиниб, Қонуннинг 16-модда-сига «қонун ҳужжатларида назардатутилган тартибда хар чоракда махаллий ахамиятта молик масалалар юзасидан ҳисоботларни тинглайди», деган норманн мустахкамлаш;
- тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаат-ларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмини тулик очиб бериш;
- радиациявий хавфсизликни таъминлаши, ёнгин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъ-мол килинишини чеклаш, уларнинг салбий таъсири профилактикаси соҳасидаги давлат дастурларининг, ҳудудий ва бошка дастурларнинг бажарилиши, шунингдек хукукбузарликлар профилактикаси хамда ветеринария соҳасини таъминла-ниши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
-озик-овкат махсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга дойр нор-малар ва коидалар бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.
2.3. Халкаро хукукий хужжатлар ва хорижий давлатларнинг тажриба-сидан келиб чиққан холда миллий қонунчилигимизни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар:
Биринчидан, махаллий узини узи бошкариш соҳасидаги халкаро ҳукуқий хужжатлар илмий тахлил этилиб, уларнинг куйидаги нормаларидан миллий конунчиликни такомиллаштириш учун фойдаланиш мумкинлиги илмий жиҳатдан асослантириб берилди:
- «махаллий ахамиятга молик масала» деган тушунчага аникдик киритиш;
- алохида ваколат сифатида худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланти-ришда иштирок этиш ҳамда аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида ўзлари-нинг худудларида жойлашган соғлиқни саклаш бўлимлари билан ҳамкорлик килиш каби масалаларни киритиш;
- суднинг конуний кучга кирган қарори асосида ўтказилган сайловлар хаки-кий эмас деб топилган такдирда; маҳаллалар тугатилган такдирда; бир вақтнинг ўзида бошқа фаолият билан шугулланган такдирда фукаролар йигини раисининг ваколат муддатини илгари тугатиш;
- алохида модда тарикасида фукаролар йигини раиси ўз фаолият даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмаслигига оид нормани мустаҳкамлаш лозим.
Иккинчидан, хорижий мамлакатлар маҳаллий ўзини ўзи бошкариш органларининг конунчилик тажрибаси илмий-назарий жиҳатдан чукур тахдил этилиб, куйидаги ваколатларни миллий қонунчилигимизга имплементация килиш мумкинлиги хақидаги хулосага келинди:
- ахолидан солик (мулк, ер ва ҳ.к.) ва бошқа мажбурий тўловларини йиғишда солик органларига кўмаклашиш (Германия);
- мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгашининг асосий вазифалари қаторига айнан давлатнинг айрим вазифа ва ваколатларини фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органларига ўтказиш бўйича асосли таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чикиш (Бразилия);
- фукаролар ўзини ўзи бошкариш органларининг ҳамкорликдаги ваколатла-рининг айримларини шартнома асосида амалга ошириш (Литва);
- ижтимоий-иқтисодий ривожланиш сохасидаги комплекс чора-тадбирларни ишлаб чикиш ва улар ижросини ташкил этиш; ижтимоий-иктисодий ривожланиш тусидаги статистик кўрсаткичларини рўйхатини юритиш ва уни қонун ҳужжат-ларида назарда тутилган тартибда тегишли давлат органларига такдим этиш (РФ);
- махаллий ахамиятга молик масалалар юзасидан фукароларнинг хукук ижод-корлиги сохасидаги таклиф ҳамда тавсияларини кўриб чикиш ва уни тегишли ташкилотларга юбориш (Беларусь);
- махаллий ахмиятга молик масалалар ва уларнинг ечими юзасидан аҳоли ўртасида махаллий сўровлар ўтказиш (Литва, Озарбайжон);
- Қонунда «фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органларининг ваколатлари» деган тушунчасининг таърифини ифодалаш (Қирғизистон) мақсадга мувофик.
2.4. Қонунга таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалардан келиб чи-қиб, куй ид аги айрим қонунларни хам такомиллаштириш мақсадга мувофик:
- «Фукаролар соғлиғини саклаш тўғрисида»ги Қонунига «Фукаролар узини узи бошуариш органларининг фууаролар соглигини саулаш соуасидаги иштироки» деган моддани киритиш;
- «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга «Фукаролар ўзини ўзи бошуариш органларининг ауолини иш билан таъминлаш борасидаги ишти-роки» деган моддани киритиш;
- «Узбекистан Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ва «Ўз-бекистон Республикаси Президента сайлови тўғрисида»ги қонунларига фуқаролар ўзини ўзи бошкариш органларининг участка сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодларни тегишли округ сайлов комиссияларига такдим этиш масаласи киритиш;
- «Табиатни мухофаза килиш тўғрисида»ги Қонунда «Фууаролар узини узи бошуариш органларининг табиатни мууофаза уилиш соуасидаги иштироки»ни белгилаш;
-«Атмосфера хавосини мухофаза килиш тўғрисида»ги Қонунда алоҳида модда тарикасида «.Фууароларўзиниўзи бошуариш органларининг атмосфера уавосини мууофаза уилиш соуасидаги иштироки»ни мустаҳкамлаш;
- «Озик-овкат махсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунга «Фууаролар ўзини узи бошуариш органларининг озиу-овуат маусулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соуасидаги иштироки» деб номланган янги модда киритиш;
-«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги ва «Ои-лавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунларга «Фууаролар узини узи бошуариш органларининг тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ууууулари ва уонуний манфаатларигариоя этилишиустидан жамоатчилик назоратини амалга ошира-ди», деган нормани киритиш;
- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга «Фууаролар узини узи бошуариш органларининг ваулар мансабдор шахсларининг уарорларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик» деб номланган алоҳида тарздаги янги модда киритиш максадга мувофик.
III. Фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органларига давлатнинг қуйидаги ваколат ва вазифаларини босқичма-босқич топширилиши лозим:
- фукаролар йиғинининг фаол жамоатчилари, шунингдек ўз ҳудудда истиқо-мат қилаётган муносиб фуқароларни давлат мукофотларига тавсия этиш;
- солиқ ҳақидаги қонун хужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва соликдар бўйича хуқуқбузарликларга карши кураш-да давлат солик хизмати органларига кўмаклашиш;
-радиоэлекгрон воситалар ва юқори частотали курилмаларнинг ишлаши бошка фойдаланувчиларнинг алока сифатига салбий таъсир этса ёки фукароларнинг сог-лиги ва атроф-мухитга зарарли таъсир кўрсатса, асослантирилган такдимномага кура тугатиш;
- конун лойихаларининг умумхалк муҳокамаси иштирок этиш, бунга дойр тадбирларни ташкил этиш, шунингдек умумхалк муҳокамаси давомида конун лойихаси юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдириш;
- норматив-хукукий хужжат лойихасини тайёрлашда иштирок этиш;
-ўзхудудида яшовчи ахоли сонининг статистик бирламчи хисобини юритиш;
- турар ва нотурар жой объектларини тафтишдан ўтказиш, уларда яшаётган шахслар сонини аниклаш, рўйхатга олинмаган фуқаролар, айниқса вояга етмаган болаларни рўйхатдан ўтказиш, аҳоли ички ва ташки миграциясининг ҳисоби юри-тилишини кучайтириш, кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловларни унди-риш юзасидан хамкорликда мониторингни амалга ошириш;
- ички ишлар органларига жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахсларнинг хулк-атвори тўғрисидаги маълумотларни такдим этиш;
- ахоли ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш каби ваколатларни бериш лозим.