CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
119
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ МАЪМУРИЙ ҲУДУДДАГИ
КРИМИНОГЕН ВАЗИЯТНИ ЎРГАНИШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
ФАОЛИЯТИНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ
Нарзиев Шахзодбек Зойирович
ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”
кафедраси ўқитувчиси,
Сайфуллаев Рустамбек Алишер ўғли
ИИВ Академияси 3-ўқув курси 318-гуруҳ курсанти,
https://doi.org/10.5281/zenodo.14169967
Аннотация:
Мазкур мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
профилактика инспекторининг фаолияти, унинг маъмурий хизмат
худудининг тезкор ва криминоген вазияти ва криминоген вазиятга салбий
таъсир этувчи омиллар, криминоген вазиятни барқарорлашишига хизмат
қилувчи чора-тадбирлар тизими тўғрисида фикрлар илгари сурилган.
Калит сўзлар:
Профилактика инспектори, ғайриижтимоий хулқ-
атвор, ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, ҳуқуқбузарлик содир этишга
мойил шахс, криминоген, криминоген вазият, чора-тадбир, омил,
маълумот.
Мустақиллик шарофати билан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлаш жамиятнинг асосий мақсади этиб
белгиланди. Ушбу мақсадни амалга ошириш ҳамда фуқароларнинг
муносиб хаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, инсонпарвар
демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб фуқароларнинг
тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида кўплаб ишлар
амалга оширилди.
Хусусан фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш
мақсадида ички ишлар органларидан туб ислохотлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг
фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини
фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатиларини
ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг маъсулиятини
кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2017 йил 10 апрельдаги ПФ
5005-сонли фармони қабул қилинди. Амалга оширилган чора-тадбирлар
ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш,
фуқароларнинг тинч ва осойишда хаёт кечиришини таъминлаш,
юртимизда жиноятчиликнинг ўсишига йўл қўймаслик имконини берди.
Бугунги кунда юзага келаётган хавф-хатар ва тахдидлар аввало халқаро
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
120
терроризм, диний экстримизм, ноқонуний миграция, одам савдоси, ёшлар
ўртасида халқимизга ёд ғоялар тарқалишининг тобора кўчайиб
борётганлиги, ички ишлар органлари ўз вақтида уларни олдини олиш ва
уларга бархам бериш бўйича янги вазифаларни қўймоқда. Маълумки, айни
пайтдаги
амалдаги
қонунчилигимиз
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амалга оширишда уларни келтириб чиқарувчи
сабаблар ва содир этилишига имкон яратаётган шарт-шароитларни
аниқлаб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш механизми яратилган.
Чунончи, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 май куни қабул
қилинган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуннинг
23-моддасида ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси чора-
тадбирларининг бир тури сифатида “Хуқуқбузарликларнинг содир
этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни
аниқлаш, бартараф этиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши
сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф
этиш
тўғрисида
тақдимномалар
киритиш”
келтириб
ўтилган.
Ҳуқуқбузарликларни содир этилиши сабаблари ва унга имкон берган
шарт-шароитларини баратраф этиш бўйича киритилган тақдимнома
бўйича қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади.
Биринчидан, амалдаги МЖТКнинг 313-моддасида маъмурий
ҳуқуқбузарлик ишини кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) маъмурий
ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-
шароитларни аниқлаганда бу сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф
қилиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисидаги тақдимномани тегишли
корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига киритади. Раҳбар тақдимнома
келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида тақдимномада кўрсатилган
ҳуқуқбузарликларни содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларини ўзининг
ваколати доирасида кўриб чиқади ва мухокама жараёнида ушбу холатнинг
келиб чиқишига сабабчи бўлган масъул ходимларга нисбатан ўзининг
ваколати доирасида айбдор шахсларга нисбатан тегишли чораларни
кўриб, келгусида бундай камчиликларни олдини олиш бўйича чора-
тадбирлар белгиланиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилганлиги
бўйича тақдимнома киритган органга (мансабдор шахсга) тақдимномада
кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этилиш сабаб ва шарт-
шароитлари мухокама қилинганлиги, баратраф этилганлиги тўғрисида
ёзма тарзда маълум қилиши шарт бўлади.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
121
Иккинчидан, амалдаги ЖПКнинг 296-моддасига биноан жиноят
ишларини юритишда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд
жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-
шароитларни аниқлайди ва тегишли давлат органига, фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органларига жиноятнинг сабабларини ва унинг
содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш
тўғрисидаги тақдимнома ёки хусусий ажрим юборилган давлат органи,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, жамоат бирлашмаси, жамоа
ёки мансабдор шахс зарур чораларни кўриши ва кўрилган чораларнинг
натижалари тўғрисида кўпи билан бир ойлик муддат ичида тегишинча
суриштирувчини, терговчини, прокурорни ёки судни хабардор қилиши
шартлиги белгилаб қўйилганлигини кўришимиз мумкин бўлади.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам тақдимнома бажарилмаган ёки лозим
даражада бажарилмаган тақдирда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг
айбдор раҳбарини ҳаракатлари амалдаги МЖТКнинг 196-моддасига
биноан ҳуқуқбузарликни содир этиш сабабларини ҳамда уни содир этишга
олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан ички ишлар
органларининг ёзма тақдимномасини бажариш чораларини кўрмаган деб
баҳоланиб, ушбу мансабдор шахсларга нисбатан энг кам ойлик иш
ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда маъмурий
жарима жазоси қўлланилиши мумкинлиги белгиланган бўлиб, ушбу
маъмурий жазога сазоворликни таъминлаш мақсадида тақдимнома
киритган орган (мансабдор шахс) томонидан маъмурий процессуал
ҳужжатлар расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 май куни қабул қилинган
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуннинг 32-
моддасида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга
имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш чора-
тадбири белгиланган бўлиб, унга асосан профилактика инспекторлари ўз
ваколатлари
доирасида,
ғайриижтимоий
хулқ-атворли
шахслар,
ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир
этган шахслар ҳақида унинг иш (ўқиш) жойидаги иш берувчини
(маъмуриятни), яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органини
ғайриижтимоий
хулқ-атворнинг
ва
содир
этилган
ҳуқуқбузарликнинг ҳолатларини, шунингдек уларга имкон бераётган
сабаблар ва шарт-шароитларни кўрсатган ҳолда хабардор қилишга ҳақли
эканлиги қонун билан белгилаб қўйилган.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
122
Профилактика
инспекторлари
ғайриижтимоий
хулқ-атворли
шахслар,
ҳуқуқбузарликлар
содир
этишга
мойил
бўлган,
ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар ҳақида иш (ўқиш) жойидаги иш
берувчини (маъмуриятни), яшаш жойидаги фуқароларни ўзини ўзи
бошқариш органини, ғайриижтимоий хулқ-
атворли шахс, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган,
ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг жамоа муҳитига салбий таъсир
кўрсатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилади. Берилган хабар асосида
улар ички имконияти ёки меҳнат келишувига биноан шартномани бекор
қилиши, мураббий бириктириши ёки якка тартибда тарбиявий ишларни
олиб бориши ёки бошқа ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин.
Шу билан бирга профилактика (катта) инспектори хизмат
фаолиятини олиб бориш жараёнида муайян шахсда ғайриижтимоий хулқ-
атворнинг шаклланишининг ёки муайян ҳуқуқбузарлик содир
этилишининг сабабларини, уларга имкон бераётган шарт-шароитларни
аниқлайди ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан корхона, муассаса,
ташкилот ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига
тақдимнома юборади.
Тақдимномада эса тегишли давлат органига, фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органига, жамоат бирлашмасига, жамоага ёки мансабдор
шахсга мажбурият юклатилиб ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши
сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф
қилишларини талаб этилади. Чунки ушбу сабаб ва шароитлар айнан
уларнинг фаолиятидаги камчиликлар, хатоликлар ёки эътиборсизликлар
деб баҳоланади.
Профилактика инспектори маъмурий ҳудудда ғайриижтимоий хулқ-
атворнинг шаклланишига ёки алоҳида турдаги ҳуқуқбузарликларнинг
содир этилишини тақозо этаётган сабабларни ва уларга имкон бераётган
шарт-шароитларни аниқлаганда уларни бартараф этиш юзасидан корхона,
муассаса, ташкилот ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органларига ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи орқали, вазирликлар ва
қўмиталарга эса Ички ишлар вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда тақдимнома киритиш бўйича фаолиятни амалга
ошириш чора-табирларини кўради. Профилактика инспекторлари
ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини бартараф этиш бўйича
тақдимномани тайёрлаб белгиланган тартибда тасдиқлаш (имзолаш) учун
ички ишлар органи бошлиғига тақдим этади. Тасдиқланган тақдимномани
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
123
кўзатув хати билан белгиланган жойга жўнатиш чораларини кўради.
Профилактика (катта) инспекторларнинг фаолияти натижаларини таҳлил
этиш ва уларни баҳолашда уларнинг касбий билим, кўникма, тажриба ва
малакаларининг даражасини аниқлаш билан бир қаторда айнан хизмат
олиб
бораётган
маъмурий
ҳудудда
жиноят
ва
маъмурий
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши даражаси, уларни аниқлаш, сабаб
ва шароитларини бартараф этиш бўйича олиб бораётган ишларининг
натижалари ҳам инобатга олинади.
Ҳозирги кунгача профилактика инспекторининг криминоген
вазиятни тахлил этиш фаолиятини такомиллаштиришга доир хали хеч
қандай процессуал ҳужжат ишлаб чиқилмаган, лекин ҳуқуқбузарлик ва
жиноятлар таҳлилидан келиб чиқиб, тегишли процессуал хужжатлар
тузиш мумкин. Профилактика инспекторининг маъмурий худудини
тавсифловчи махалла ҳуқуқ-тартибот масканининг маъмурий ҳудуд
паспорти бу китобда худуднинг географик ва демогарафик маълумотлари,
корхоналар,
ташкилотлари
давлат
тасарруфидаги
ва
шахсий
мехмонхоналар, ётоқхоналар, шифохоналар, кинотеатрлар, таълим
муассасалари, спорт соғломлаштириш масканлари коммунал уй-жой
хўжалик муассасалари, ов қуролиги эга бўлган шахсларнинг рўйхати,
худудда доимий истиқомат қилувчи фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган
шахслар рўйхати, худудда доимий истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари
рўйхати тўғрисидаги маълумотлар қайд этилган бўлиб, ушбу
маълумотлардан профилактика инспекторининг криминоген вазиятни
тахлил этишда, жиноятларни олдини олишда, уларни бартараф этишда,
тегишли чора-тадбирларни амалга ошириб боради. Маъмурий худуднинг
паспортида худуднинг криминоген вазиятига таъсир этувчи омиллар
сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
– маҳаллада яшовчи аҳолининг сони тўғрисида;
– оилалар сони тўғрисида маълумотлар;
– вояга етмаган шахслар сони тўғрисида;
– кўп қаватли уйлар сони тўғрисида;
– жами хонадонлар сони тўғрисида;
– якка ёлғиз яшовчи шахслар тўғрисида;
– мехмонҳоналар сони тўғрисида;
– ётоқҳоналар сони тўғрисида;
– сиҳатгоҳлар тўғрисида;
– дам олиш оромгоҳлари тўғрисида;
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
124
– жамоат ҳаммомлари тўғрисида;
– муҳим тоифаланган объектлар тўғрисида маълумотлар.
Ушбу маълумотлар асосида профилактика инспектори криминоген
вазиятни тахлил этиш фаолиятини тегишли қонун хужжатлари асосида
расмийлаштириб боради. Махалла ҳуқуқ тартибот маскани (МҲТМ)да
худуднинг харитаси мавжуд бўлиб, ушбу харитадан тезкор ҳамда
криминоген вазиятни барқарорлаштиришда, худуддаги корхоналар,
ташкилотлар ва муассасалар жойлашган бинолар кўчалар, мавзелар,
бозорлар, интернет кафелари, умумий овқатланиш жойлари, тунги кўнгил
очиш (дам олиш) жойлари, таълим, маъданий кўнгил очар жойлар, спорт
соғломлаштириш муассасалари, оммавий тадбирлар ўтказиладиган
жойлар, турар жой бинолар, маъмурий назоратда турувчи шахслар,
спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар, рухий кассаллар, илгари
судланган шахслар тўғрисида махсус белгилар мавжуд бўлиб, ушбу
тоифадаги шахсларга нисбатан профилактика инспектори умумий, махсус
ва якка таритибдаги профилактика ишларни амалга ошириб боради.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар
доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда
жамиятимизда қонунга итоаткорлик ва жамоат хавфсизлиги маданиятини
шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, жамоат
хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни “халқ манфаатларига
хизмат қилиш” тамойили асосида ташкил этишнинг мутлақо янги
механизм ва тартиблари жорий этилиб, давлат органларининг
жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги йўлга
қўйилди. Шу билан бирга, жаҳонда кучайиб бораётган турли хавф-хатар ва
зиддиятлар, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, пандемия,
табиий ва техноген офатлар масъул давлат тузилмаларига ўз фаолиятини
“барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун” деган устувор ғоя асосида
янада такомиллаштириш вазифасини юкламоқда. Профилактика
инспектри криминоген вазиятни тахлил этишда худудда содир этилган
жиноятлар ва ҳуқуқбузаликлар тўғрисида статистик маълумотлар асосида
профилактика
инспектори
худудда
келгусида
ҳуқуқбузарлик
жиноятлдарни олдини олиш бўйича тегишли профилактик чора-
тадбирлар тизимини ишлаб чиқилган. Профилактика инспектори
криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида”ги қонунинг махсус профилактик чора-
тадбирлар яъни маъмурий ҳудуддда “Ўсмир”, “Тозалаш антитеррор”, “Қора
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
125
дори”, “Орият” “Назорат” “Ижро”, “Тиғ” ва бошқа махсус профилактик чора-
тадбирларни ва қонунчиликда белгиланган тартибда тезкор тадбирларда
ҳам зарурат бўлганда иштирок этиш орқали амалга ошириб боради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:
1.
2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тўғрисида”ги 371-сонли қонун.
2.
Ички ишлар вазирининг 2012 йил 17 июль кунидаги 151-сонли
буйруғи.
3.
Ички ишлар вазирининг 2012 йил 25 август кунидаги 191-сонли
буйруғи
4.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекси
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 ноябарь
кунидаги ПФ-сон фармони
6.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси