Авторы

  • Шахзодбек Нарзиев
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси ўқитувчиси
  • Элнура Норбойева
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 311-гуруҳ курсанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.canrms.53459

Ключевые слова:

ҳамкорлик ваколатли орган ҳуқуқбузарлик жиноят

Аннотация

Ушбу мақола профилактика инспекторларининг бошқа ваколатли орган билан ҳамкорлиги, унинг қандай йўлга қўйилганлиги, ҳозирги кўриниши, ваколатли органларнинг вазифалари, ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар, камчиликлар, ҳамкорликнинг самарадорлиги бўйича кенг ёритилган фикрлар илгари сурилган.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

129

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ БИРИКТИРИЛГАН

МАҲАЛЛА ҲУДУДИДА ВАКОЛАТЛИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТИНИНИНГ АҲАМИЯТИ

Нарзиев Шахзодбек Зойирович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси фаолияти кафедраси ўқитувчиси,

Норбойева Элнура Фарход қизи

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 311-гуруҳ курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.14034780

Аннотатсия:

Ушбу мақола профилактика инспекторларининг бошқа

ваколатли орган билан ҳамкорлиги, унинг қандай йўлга қўйилганлиги,
ҳозирги кўриниши, ваколатли органларнинг вазифалари, ушбу соҳада
амалга

оширилаётган

ишлар,

камчиликлар,

ҳамкорликнинг

самарадорлиги бўйича кенг ёритилган фикрлар илгари сурилган.

Калит сўзлар:

ҳамкорлик, ваколатли орган, ҳуқуқбузарлик, жиноят

Ҳозирги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида
кўплаб соҳаларда сезиларли даражада ўзгаришлар рўй берди десак
муболаға бўлмайди. Айниқса ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг келиб
чиқиш сабаблари уларга имкон бераётган шарт-шароитларнинг туб
илдизларини топиш бўйича кенг кўламни ишлар ташкил қилинди. Шу
жумладан бир қатор Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон,
қарор, фармойишлари, Олий мажлис томонидан ҳам кўплаб қонунлар
қабул қилинди.

Барчамизга маълумки, ҳуқуқбузарликлар ёки жиноятчилик содир

этган шахслар муайян ҳудудда доимий ёки вақтинчалик истиқомат қилиб
келади. Унинг содир этган ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракати эса унинг оила
аъзоларига қўни-қўшниларига, маҳалладаги бошқа фуқароларнинг ҳам
онгги шуурига ўз таъсирини ўтқизмасдан қолмайди. Бу эса
ҳуқуқбузарликлар ёки жиноятларнинг бошқалар томонидан ҳам содир
этилиши эҳтимолини келтириб чиқариши табиий ҳолдир. Бу ҳолат
қуйидаги хулосага келишимизга асос бўладики, ҳуқуқбузарлик ёки
жиноятга қарши кураш учун тарғиботни энг аввало маҳаллалардан
бошлашимиз керак! Ҳар бир маҳаллада ўз фаолиятини олиб бораётган
профилактика инспекторлари иш фаолиятида ўзидан ташқари бошқа
ваколатли давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

130

оширса биз кўзлаган мақсадга тез фурсатда амалга ошишига муваффақ
бўлишимиз шубҳасиз.
Ваколатли орган бу норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгилаб
қўйилган муайян функсия ва вазифаларни бажара оладиган, муайян
ҳуқуқларга эга юридик ва юридик бўлмаган шахслардир. Ўзбекистон
Республикаси 2014-йил 14-майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикасининг 371-сонли қонунида ҳам
ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аниқлаш, уларга имкон берган сабаб ва
шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича ваколатли бўлган бир қатор
давлат органлари ва муассасалари кўрсатиб ўтилган бўлиб, уларга
қуйидагиларни мисол сифатида келтиришимиз мумкин.
– Ички ишлар органлари;
– Прокуратура органлари;
– Давлат хавфсизлик хизмати органлари;
–Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати
органлари;
– Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари;
– Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлиги;
– Адлия органлари;
– Давлат божхона хизмати органлари;
– Давлат солиқ хизмати органлари;
– Меҳнат органлари;
– Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим
муассасалари;
– Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни
сақлаш муассасалари;
– Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитаси органлари;
– Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий
бўлинмалари ва бошқа шу каби орган ва ташкилотлардир.
Юқорида рўйхати кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотлар бевосита
профилактика

инспекторлари

билан

ўзаро

ҳамкорликда

иш

фаолиятларини олиб борадилар. Улар маҳаллада истиқомат қилаётган
ғайриижтимоий ҳулқ-атворли шахслар, ҳуқуқбузарлик содир этган ёки
ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган ва ҳуқуқбузарликдан
жабрланган шахслар билан ишлашда кўмаклашишади. Юқорида номлари
қайд этилганлар қуйидагилардир:


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

131

Буларга

ижтимоий

профилактика

соҳаси

бўйича

бандлиги

таъминланмаган меҳнатга лаёқатли лекин доимий даромадга эга
бўлмаганлар, фарзанд тарбиясига бефарқ муносабатда бўлаётган ота-
оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, алкоголли, психотроп
моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа
моддаларни суистимол қилувчи хотин-қизлар ва ёшлар, қимор ва
таваккалчиликка асосланган ўйинларга ружу қўйган ёшлар, низоли
оилалар аъзолари умумий рўзғор асосида яшовчи, жазони ижро этиш
муассасаларидан озод этилган ижтимоий мослаштирилмаган шахслар,
узоқ муддат давомида низо ва адоватда бўлиб келаётганлар, назоратсиз ва
қаровсиз қолган 14-18ёшгача бўлганлар, турмушидан ажралган иқтисодий
муҳтож аёллар, ғайриижтимоийхулқ-атворлишахслар, ёлғиз яшовчи
кексалар, қонуний никоҳсиз яшовчи шахслар, сутхўрлик билан
шуғулланувчи шахслар, ғайриийтимоий хулқ-атворли хотин-қизлар ва
бошқа тоифа вакилларини, бундан ташқари ҳуқуқбузарлик содир этишга
мойил тоифалар сифатида сифатида Ички ишлар вазирининг 2017 йил 25
август кунидаги 191-сонли буйруғининг 65-бандида сурункали
алкоголизмга мубтало бўлган шахслар, гиёҳвандликка чалинган шахслар,
заҳарвандликка

чалинган

шахслар,

руҳий

касаллар,

таносил

касалликларига чалинган шахслар, доимий яшаш жойидан узоқ муддатга
чиқиб кетган шахслар, пробация ҳисобида турган ҳамда ички ишлар
органлари профилактик ҳисобида туриш муддати тугаганлиги сабабли
профилактик ҳисобдан чиқарилган, аммо Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 78-моддасида кўрсатилган судланганлик ҳолати
тугалланмаган

илгари

судланган

шахслар

тоифаси

белгилаб

берилганлигини кўришимиз мумкин бўлади.
Ҳозирги вақтда жамиятимизда турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар
содир этилиши кузатилмоқда. Айниқса жамоат тартибини бузиш ҳамда
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари билан
боғлиқ ҳуқуқбузарликлар жами ҳуқуқбузарликларнинг асосий таркибини
ташкил этмоқда. Профилактика инспекторининг маъмурий хизмат
ҳудудида ушбу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва барвақт
олдини олиш бўйича ваколатли органлар билан келишган ҳолда режали
профилактик чора-тадбирлар ташкил этилмоқда.
Профилактика инспекторларининг давлар ташкилотлари, бошқа
ташликотлар ва аҳоли билан ҳамкорлигини ташкил этиш қуйидаги йўллар
билан амалга оширилади;


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

132

– Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларга имкон бераётган сабаб ва
шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича қўшимча
тадбирларни режалаштириш ва ўтказиш;
– Коллегиал қарорларни талаб қилувчи вазифалардан келиб чиқиб қўшма
йиғилишлар ўтказиш;
– Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти
натижалари ҳақида хабардор қилиб бориш;
– Фаолиятга баҳо бериш ва биргаликда амалга оширилган ишлар
натижаларини ҳисобга олиш;
– Ҳамкорликни ташкил этишнинг илғор шакллари ва усулларини
умумлаштириш ҳамда амалиётга татбиқ этиш каби тадбирлар ўтказилиб
келинмоқда.
Ҳамкорликнинг даражаси, доираси ва хусусиятидан келиб чиқиб,
қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирлар ҳам амалга оширилиши мумкин.
Давлат органлари ва муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар
профилактика инспекторларига ўз ваколатлари доирасида ахборот,
маслаҳат ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлашлари мумкин. Улар
билан ахборот алмашиш кўпинча ёзма сўровлар орқали амалга
оширилади. Сўров ҳатига агар қонунчиликда бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, у олинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирилмай
жавоб бериши лозим.
Профилактика инспекторлари

маҳаллий аҳамиятга эга бўлган

тадбирларни ўтказишда, оилавий-маиший низолар масалаларини ҳал
этишда, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилишда, ноқонуний диний ташкилотлар фаолиятига чек қўйиш
чораларини кўришда, фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний
эътиқод ҳуқуқларига риоя этилишини, диний қарашларининг мажбуран
сингдирилишига

йўл

қўйилмаслигини

таъминлашда

фуқаролар

йиғинлари билан ҳам ҳамкорлик ишларини ташкил этадилар.
Ҳамкорликнинг аҳамияти шундан иборатки, жиноятчиликка қарши
курашда ИИО тизими олдида турган асосий вазифаларга ИИО ларининг
соҳавий хизматлари билан биргаликда ва ўзаро биргаликдаги
ҳаракатлари орқалигина эришиш мумкин. Дарҳақиқат доимий ва ўзаро
биргаликдаги ҳамкорликсиз жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка
қарши кураш, фуқароларнинг ҳуқуқлари эркинликлари ва қонуний


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

133

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни
ташкилий равишда амалга ошириб, амалда қўллаб бўлмайди. Кўриниб
турибдики, ҳамкорлик ўз-ўзидан юзага келиб қоладиган жараён эмас.
Айниқса бу ҳар тарафлама мураккаб, ўзаро бир мақсад билан боғланмаган
субъектлар ўртасида вужудга келтирилаётган бўлса. Лекин айни вақтда бу
субъектлар ҳамкорлигининг мақсади фақатгина ҳуқуқбузарлик ва
жиноятчиликка қарши кураш эмас балки, унинг олдини олишга
қаратилган.
Хулоса ўрнида шуларни айтиш жоизки, бугунки кунда кўплаб
ҳудудларда профилактика инспектори билан ваколатли орган ва
ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ишларини йўлга қўйилмаган. Бу
эса ўз ўрнида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик суратларининг тез фурсатда
ўсиб кетишига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Аксинча ҳудудда
ҳамкорлик таъминланса ҳар иккала тарафга ҳам ўзаро ҳуқуқ ва
мажбуриятлар юкланади, биргаликда ҳаракат қилинади. Ўртадаги
оворагарчиликлар камаяди,кам маблағ сарфланади, вақт тежалади,
фуқароларимизга ҳам анча қулайликлар яратган бўламиз. Энг муҳими
бириктирилган ҳудудимиз ҳуқуқбузарлик ва жиноятдан ҳоли ҳудудга
айланади.