Создание правового механизма взаимоотношений международных коммерческих арбитражей и государственных судов – залог обеспечения эффективной защиты интересов инвесторов

Поделиться
Саидов, М. (2022). Создание правового механизма взаимоотношений международных коммерческих арбитражей и государственных судов – залог обеспечения эффективной защиты интересов инвесторов. Перспективы развития международного коммерческого арбитража в Узбекистане, 1(1), 30–35. https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-6-3/iss1-pp30-35
Максудбек Саидов, Ташкентский городской суд

Chairman of the Judiciary Committee on Economic Affairs of the Tashkent City Court

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Таъкидлаш жоизки, низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларидан кенг фойдаланиш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш Ўзбекистоннинг кейинги беш йилликда ҳам устувор вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда 1 . [1 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси II боб, 15-мақсад, https://lex.uz/docs/5841063] Маълумки Халқаро тижорат арбитражи халқаро тижорат фаолияти соҳасида вужудга келувчи чет эл элементи билан мураккаблашган хусусий ҳуқуқий низоларни нодавлат тизимида кўриб чиқувчи механизм ҳисобланади. Ушбу механизм низоларни ҳал этишнинг муқобил усуллари бўлиб, фуқаролар,тадбиркорлар, хорижий инвестор ва Ўзбекистон билан савдо иқтисодий ҳамкорликка киришувчи шахслар учун вужудга келиши мумкин бўлган низоларни ўзларига қулай усулда ҳал этиш имкониятини яратади.

Похожие статьи


background image

«ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО

АРБИТРАЖА В УЗБЕКИСТАНЕ»

Сборник международной научно-практической конференции

30

Мақсудбек Саидов

Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси

https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-6-3/iss1-pp30-35

ХАЛҚАРО ТИЖОРАТ АРБИТРАЖЛАРИ ВА ДАВЛАТ СУДЛАРИ

ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ

МЕХАНИЗМИНИ ЯРАТИШ – ИНВЕСТОРЛАРНИНГ

МАНФААТЛАРИ САМАРАЛИ ҲИМОЯ ЭТИЛИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ГАРОВИ

Инвестицияларнинг сўнгги мақсади – Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир

инсоннинг ҳаёт даражасини оширишдан иборат. Ўзбекистон Республикаси

Президенти

Ш. Мирзиёев

Таъкидлаш жоизки, низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларидан кенг

фойдаланиш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш

Ўзбекистоннинг кейинги беш йилликда ҳам устувор вазифаларидан бири

бўлиб қолмоқда

1

. [1 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг

тараққиёт стратегияси II боб, 15-мақсад, https://lex.uz/docs/5841063]

Маълумки Халқаро тижорат арбитражи халқаро тижорат фаолияти

соҳасида вужудга келувчи чет эл элементи билан мураккаблашган хусусий

ҳуқуқий низоларни нодавлат тизимида кўриб чиқувчи механизм ҳисобланади.

Ушбу механизм низоларни ҳал этишнинг муқобил усуллари бўлиб, фуқаролар,

тадбиркорлар, хорижий инвестор ва Ўзбекистон билан савдо иқтисодий

ҳамкорликка киришувчи шахслар учун вужудга келиши мумкин бўлган

низоларни ўзларига қулай усулда ҳал этиш имкониятини яратади.

Сўнгги йилларда юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни

жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, хусусий мулк

муҳофазаси ва кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада

мустаҳкамлаш, инвестиция муҳити ва ишбилармонлик ҳолатини яхшилашга

қаратилган чора-тадбирлар изчил равишда амалга оширилмоқда.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳақида гап борганда,

нуфузли, малакали арбитраж давлатнинг халқаро ишбилармонлик

муҳитида обрўли қиёфасини шакллантириш, нуфузини мустаҳкамлашнинг

муҳим асоси эканини таъкидлаш жоиз. Бу, ўз навбатида, иқтисодиётни

барқарорлаштиришга, шу жумладан, қулай инвестиция муҳитини

яратишга хизмат қилади.

Шу маънода, чет эл инвесторлари ҳуқуқларининг юқори даражада

ҳимоялангани уларнинг инвестиция киритиш бўйича фаоллиги

ошишининг асосий мезонидир.


background image

«ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО

АРБИТРАЖА В УЗБЕКИСТАНЕ»

Сборник международной научно-практической конференции

31

Арбитраж жараёнининг мослашувчанлиги, тижорат сирлари ва

ишбилармонлик обрўсининг максимал даражада ҳимоя қилинишини

таъминлаш учун махфийлик кафолатлари, арбитр сифатида малакали

мутахассисларни танлаш имконияти – буларнинг барчаси халқаро тижорат

арбитражини инвесторлар ва халқаро савдо субъектлари учун низоларни

ҳал қилишнинг жозибали усулига айлантиради.

Низоларни халқаро арбитраж орқали ҳал этиш томонларга

ўзларининг низоларини шахсий, махфий, иқтисодий ва вақтни тежаш йўли

билан ўзлари танлаган бетараф суд олдида ҳал қилиш имкониятини
беради. Шу сабабли бутун дунёда халқаро арбитраж халқаро савдо, тижорат

ва инвестицияларнинг деярли барча соҳаларида ишбилармон шериклар

ўртасидаги низоларни ҳал қилишнинг мақбул усулига айланди.

Шу муносабат билан ЮНСИТРАЛ Халқаро савдо арбитражи тўғрисидаги

Намунавий қонун асосида, шунингдек, арбитраж муҳокамаси соҳасида жаҳон

амалиётини ҳисобга олган ҳолда, 2021 йил 6 февраль куни мамлакатимизда

“Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Мазкур Қонун қабул қилингунга қадар, Ўзбекистон ҳудудида халқаро

арбитраж фаолиятини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий базанинг

мавжуд эмаслиги низоларни ҳал этиш учун хорижий давлатлар ҳудудида
жойлашган халқаро арбитражларга мурожаат қилишга мажбур бўлаётган

хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлик субъектлари сарф-

харажатларининг ошишига олиб келган бўлиб, амалдаги қонун ҳужжатлари,

жумладан, “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонун томонларнинг

инвестициялар билан боғлиқ низоларини халқаро арбитраж соҳасидаги

стандартларга мувофиқ, хорижий арбитрларни жалб этган ҳамда хорижий

ҳуқуқни қўллаган ҳолда кўриб чиқиш имконини бермаган.

Шу билан бирга, маҳаллий арбитрлар ва халқаро арбитраж соҳасидаги

бошқа мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

фаолияти тизимли йўлга қўйилмаган эди.

Юқорида қайд этилган ҳолатларни бартараф этишга қаратилган ушбу

қонунда арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш, уни тан

олиш ва ижрога қаратишга оид нормалар аниқ белгилаб қўйилди.

Унга кўра арбитраж суди низони тарафлар низонинг мазмунига нисбатан

қўлланилиши учун танлаган ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал этади.

Арбитражнинг ҳал қилув қарори, у қайси мамлакатда қабул

қилинганидан қатъи назар, мажбурий деб тан олинади ва судга ёзма ариза

берилган тақдирда тан олиниши ва ижрога қаратилиши керак.

Арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан судга шикоят қилиш фақат

қуйидаги ҳолларда бекор қилиш тўғрисида ариза бериш йўли билан амалга
оширилиши мумкин:

1)

бекор қилиш тўғрисида ариза бераётган тараф қуйидагиларнинг

далилини тақдим этса:


background image

«ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО

АРБИТРАЖА В УЗБЕКИСТАНЕ»

Сборник международной научно-практической конференции

32

– арбитраж келишувининг тарафларидан бири қайсидир даражада

муомалага лаёқатсиз эканлиги далилини;

– арбитраж келишувининг ҳақиқий эмаслиги далилини;

– арбитр тайинланганлиги ёки арбитраж муҳокамаси тўғрисида

хабардор қилинмаганлиги далилини;

– арбитражнинг ҳал қилув қарори арбитражда ҳал қилиниши назарда

тутилмаганлиги далилини;

– арбитраж судининг таркиби ёки арбитраж тартиб-таомили

тарафларнинг келишувига мувофиқ эмаслиги далилини.

2)

агар суд:

– низо предмети Ўзбекистон қонунчилигига кўра арбитраж

муҳокамасига тегишли эмаслигини;

– арбитражнинг ҳал қилув қарори Ўзбекистон оммавий тартибига зид

эканлигини аниқласа.

Халқаро ҳуқуқ нормалари ва аксарият хорижий давлатлар, шу

жумладан, Аргентина, Буюк Британия, Германия, Канада, Россия, Сингапур,

Хитой каби мамлакатлар қонунларида белгиланганидек, мазкур қонунда

ҳам арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза

унинг устидан шикоят қилишнинг ягона воситаси сифатида эътироф
этилган. [1 https://uza.uz/uz/posts/halqaro-tizhorat-arbitrazhi-investorlar-

uchun-qulay-huquqiy-muhit_242418]

Арбитражнинг ҳал қилув қарори тегишли тараф томонидан ихтиёрий

тарзда ижро қилинади. Шунингдек, 1958 йилдаги “Чет эл арбитражлари

қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида”ги Нью-Йорк

конвенциясига мувофиқ, мазкур қарор қайси мамлакатда чиқарилганидан

қатъи назар, ундирувчи томонидан ваколатли судга ёзма илтимоснома

берилган тақдирда арбитражнинг ҳал қилув қарорларини тан олиш ва

мажбурий ижрога қаратиш мумкин.

Конвенцияда назарда тутилган механизмлар Конвенциядан кейин

қабул қилинган кўпгина мамлакатларнинг миллий қонун ҳужжатларида

эътироф этилган. Шу жумладан, бу қоидалар Ўзбекистон Республикасининг

“Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонуни, Фуқаролик процессуал

кодекси (42-боб) ва Иқтисодий процессуал кодексида (33-боб) ҳам ўз

ифодасини топган.

“Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси

Қонуни билан иқтисодий суд ваколатига: арбитрни тайинлаш тўғрисидаги

илтимосномаларни (Қонуннинг 16-моддаси); арбитрни рад этишни

қаноатлантириш тўғрисидаги аризаларни (Қонуннинг 18-моддаси); арбитр

ваколатларининг амал қилишини тугатиш хусусидаги қарорни қабул
қилиш тўғрисидаги аризаларни (Қонуннинг 19-моддаси); арбитраж

судининг юрисдикцияси масаласи юзасидан қарорлар қабул қилиш

тўғрисидаги аризаларни (Қонуннинг 21-моддаси); таъминлаш чорасини


background image

«ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО

АРБИТРАЖА В УЗБЕКИСТАНЕ»

Сборник международной научно-практической конференции

33

тан олиш ёки ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномаларни (Қонуннинг

30-моддаси); таъминлаш чорасини кўриш тўғрисидаги аризаларни

(Қонуннинг 32-моддаси); далилларни олишга кўмаклашиш тўғрисидаги

аризаларни (Қонуннинг 43-моддаси); арбитраж ҳал қилиш қарорини бекор

қилиш тўғрисидаги аризаларни (Қонуннинг 50- моддаси); арбитраж ҳал

қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризаларни

(Қонуннинг 51-моддаси) кўриб чиқиш киритилган.

Иқтисодий процессуал кодексининг 33-бобида чет эл арбитражининг

ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишларни
юритишга оид нормалар мустаҳкамланган. Бу “Халқаро тижорат арбитражи

тўғрисида”ги қонун нормаларига мос келади.

Маълумки, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонун билан

иқтисодий суд ваколатига 9 тоифадаги аризаларни кўриб чиқиш тартиби

киритилган.

Шу муносабат билан Олий суд томонидан манфаатдор идоралар,

экспертлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Халқаро тижорат

арбитражи тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши муносабати билан

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига асосан Иқтисодий
процессуал кодексида иқтисодий судлар томонидан кўриладиган арбитраж

муҳокамаси билан боғлиқ ишлар рўйхати белгиланиб, улар жумласига

қуйидагилар киритилмоқда:

арбитрни тайинлаш, арбитрни рад этиш ёхуд унинг ваколатлари амал

қилишини тугатиш ёки арбитраж суди юрисдикцияси масаласи юзасидан

қарор қабул қилиш тўғрисидаги ишлар (тарафлар арбитр шахси ёки арбитраж

суднинг ваколатлари бўйича келишувга эришмаганда қўзғатилади);

далилларни олишга кўмаклашиш, даъвони таъминлаш чорасини

кўриш ёки уни ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар (арбитраж суди

фаолиятига кўмаклашиш зарур бўлганда қўзғатилади);

арбитраж ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки арбитраж ҳал қилув

қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар (тарафлар

арбитраж қароридан норози бўлганда ёки ушбу қарор ихтиёрий равишда

ижро этилмаганда қўзғатилади).

Арбитраж муҳокамасида ҳар доим бир тараф хорижий давлат резиденти

бўлиши ҳамда чет элликлар билан боғлиқ ишларни кўриш учун муайян

тажрибага эга бўлиши зарурлигини инобатга олиш лозим. Шу негизда қонун

лойиҳасида арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар вилоят даражасидаги

судлар – Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

судлари томонидан кўрилишини белгилаш таклиф этилган.

Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексга судлар томонидан

арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўриш тартибини

белгиловчи алоҳида боб киритиш кўзда тутилмоқда. Унга кўра:


background image

«ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО

АРБИТРАЖА В УЗБЕКИСТАНЕ»

Сборник международной научно-практической конференции

34

иқтисодий суд томонидан кўриладиган арбитраж муҳокамаси билан

боғлиқ ишларнинг аксарияти арбитраж суди фаолиятига тааллуқли

бўлганлиги сабабли манфаатдор шахслар аризаларни арбитраж жойлашган

жойдаги иқтисодий судга тақдим этиши;

арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар ариза судга келиб

тушган кундан эътиборан 20 кунлик, даъвони таъминлаш чораси билан

боғлиқ ишлар эса, 1 кунлик муддатда кўриб чиқилиши;

арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар (арбитраж ҳал қилув

қарорини бекор қилиш ёки уни ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлардан
ташқари) судья томонидан якка тартибда, суд муҳокамасини ўтказмасдан,

арбитраж муҳокамаси тарафларини чақирмасдан кўриб чиқилиши;

арбитрни тайинлаш, рад этиш ёки унинг ваколатлари амал

қилишини тугатиш, арбитраж суди юрисдикциясини аниқлаш ёки унга

далилларни олишга кўмаклашиш билан боғлиқ ишлар арбитраж судига

кўмаклашиш мақсадида қўзғатилганлигини инобатга олиб, улар бўйича

иқтисодий суднинг ажрими устидан шикоят қилинмаслиги;

даъвони таъминлаш чораси, арбитраж ҳал қилув қарорини бекор

қилиш ёки уни ижрога қаратиш билан боғлиқ ишлар тарафлар манфаатларига

бевосита таъсир қилишини инобатга олиб, улар бўйича иқтисодий суднинг
қарори устидан шикоят қилиш мумкинлиги белгиланмоқда.

ИПКга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар матнини аниқ баён

қилиш ҳамда уларни амалиётда қўллаш қулай бўлишини таъминлаш

мақсадида ИПК 281-моддасининг биринчи қисмида санаб ўтилган

арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар икки тоифага шартли равишда

бўлинмоқда, шуни ҳисобга олган ҳолда иккита параграфда уларни кўриб

чиқишнинг тартибини баён қилиш таклиф этилмоқда.

Шу билан бирга, қонун лойиҳаси билан “Давлат божи тўғрисида”ги

қонунга арбитраж ҳал қилув қарори юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар

бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (бугунги кунда 540 минг
сўм) миқдорида давлат божи тўланиши тўғрисидаги қоида киритилмоқда.

Арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ бошқа тоифадаги ишлар, яъни

арбитрни тайинлаш, рад этиш ва бошқалар арбитраж судига кўмаклашиш

мақсадида қўзғатилиши сабабли улар бўйича давлат божи ундирилмаслиги

таклиф қилинмоқда.

Бунда ушбу нормаларни процессуaл кодексда атрофлича тартибга

солиш, судьяларнинг бу борадаги билим ва малакасини ошириб бориш

мақсадида тегишли чора-тадбирлар кўрилиши, арбитраж муҳокамаси билан

боғлиқ ишларни кўришнинг техник-методик базасини ривожлантириш,

халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Мазкур Қонуннинг қабул қилинишидан кўзланаётган асосий мақсад –

низоларни кўришда хўжалик юритувчи субъектларнинг сарф харажатларини

қисқартириш, арбитраж ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижро этиш


background image

«ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО

АРБИТРАЖА В УЗБЕКИСТАНЕ»

Сборник международной научно-практической конференции

35

механизмларини белгилаш ҳамда шу асосда халқаро шартномаларнинг

низоли масалаларини ҳал қилишда мамлакатнинг минтақадаги обрўсини

ошириш.

Хулоса қилиб айтганда, Қонун лойиҳасининг ҳаётга татбиқ этилиши

Ўзбекистонда низоларни муқобил ҳал қилиш усули ҳисобланган фуқаролик

жамиятининг муҳим институти сифатида арбитраж муҳокамаси

институтини ривожлантиришга, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги

тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун

зарурий ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга, арбитражлар фаолияти учун
зарур бўлган давлат судлари билан ҳамкорлик механизмларини жорий

этишга, тарафлар, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг манфаатлари

самарали ҳимоя этилишини таъминлашга ҳамда қулай инвестиция

муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов