Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida qulay ishbilarmonlik muhitini rivojlantirish masalalari

Поделиться
Учкунов, Р., & Шодиев , Е. (2023). Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida qulay ishbilarmonlik muhitini rivojlantirish masalalari. Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире, 1(1), 301–307. https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp301-307
Равшанбек Учкунов, STARS International University

Студент 2 курса факультета «Бухгалтерский учет и аудит», кавалер нагрудного знака «Мехрсаховат»

Е Шодиев , STARS International University

Научный руководитель. Ученый секретарь Ученого совета PhD

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Maqolada iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida qulay ishbilarmonlik muhitini rivojlantirishni tashkil etishning dolzarb masalalari va takliflari o‘rganilgan. Jumladan, iqtisodiyotni raqamlashtirish va qulay ishbilarmonlik muhi tiga ta’sir etuvchi masalalar tadqiq etilgan.

Похожие статьи


background image

STARS International University

301

IQTISODIYOTNI
RAQAMLASHTIRISH
SHAROITIDA QULAY
ISHBILARMONLIK
MUHITINI
RIVOJLANTIRISH
MASALALARI

UCHQUNOV RAVSHANBEK,

STARS International University
“Buxgalteriya hisobi va audit” fakulteti
2-bosqich talabasi, “Mehr-saxovat”
ko‘krak nishoni sohibi

ILMIY RAHBAR: PHD, SHODIYEV E.T.,

STARS International University
Ilmiy kengash ilmiy kotibi

Annotatsiya:

Maqolada iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida qulay ishbi-

larmonlik muhitini rivojlantirishni tashkil etishning dolzarb masalalari va takliflari
o‘rganilgan. Jumladan, iqtisodiyotni raqamlashtirish va qulay ishbilarmonlik muhi-
tiga ta’sir etuvchi masalalar tadqiq etilgan.

Kalit so‘zlar:

raqamli iqtisodiyot, qulay ishbilarmonlik muhiti, ishsizlik, ish

o‘rinlari.

КИРИШ

Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётга бўлган қизиқиш жамият ва иқти-

содиётда рўй берган жиддий ўзгаришлар туфайли сезиларли даражада ўсди.
Замонавий технологиялар ва платформалар мижозлар, ҳамкорлар ва давлат
ташкилотлари билан шахсий мулоқотни минималлаштириш ҳисобига корхо-
налар ва жисмоний шахсларга харажатларни қисқартиришга ёрдам берди,
шунингдек, ўзаро мулоқотни янада тез ва осон йўлга қўйишга имконият ярат-
ди. Натижада, тармоқ ресурсларига асосланган, рақамли ёки электрон иқти-
содиёт пайдо бўлди. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, тадбиркорлик
субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда қулай ишбилармонлик муҳитини ри-
вожлантириш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратил-
ган бир қатор ишлар изчил олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, ишбилармон тадбиркорлик субъектларининг турли соҳа-

ларида рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва бошқариш жараёнларига бир
қатор тизимли муаммо ва камчиликларни учратиш мумкин.

(Масалан: касса

аппаратидаги узилишлар орқали тадбиркорнинг Солиқ органлари томонидан
жаримага тортилиши).

Жумладан, Президентимиз томонидан мамлакатда рақамли иқтисодиёт

ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш орқали ишбилармонлик муҳити-

https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp301-307


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

302

ни янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш
тўғрисида бир қатор Фармон ва Қарорлар (ПФ–4354, ПФ–4455, ПҚ–4699)
имзоланди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрел-

даги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тад-
бирлари тўғрисида”ги ПҚ-4699-сон Қарорида қуйидаги бир қатор мақсадли
йўналишлар белгилаб берилди:

биринчидан,

рақамли иқтисодиётни жадал шакллантириш 2023 йилга ке-

либ унинг мамлакат ЯИМдаги улуши 2 бараварга кўпайиши керак;

иккинчидан,

рақамли инфратузилмани тўлиқ модернизация қилиш ва за-

монавий ИТ-хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имкониятини таъ-
минлаш – 2020–2021 йилларда барча соғлиқни сақлаш муассасалари, макта-
блар ва мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек, қишлоқлар ва маҳалла-
лар юқори тезликдаги интернет тармоғига уланади ҳамда алоқа хизматлари
сифати оширилади;

учинчидан,

электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – 2022 йилга қа-

дар электрон давлат хизматлари улуши 60%гача етказилади;

тўртинчидан,

дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва технологик май-

дончалар яратиш орқали “рақамли тадбиркорлик”ни ривожлантириш – 2023
йилга келиб ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 бараварга ошириш ва улар-
нинг экспортини 100 млн. долларга етказиш зарур;

бешинчидан,

2022 йилга қадар барча ҳудудларда рақамли билимларга ўқи-

тиш марказлари очилади.

Шунингдек, иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қулай ишбилармон-

лик муҳитини ривожлантириш жаҳон тажрибасида синовдан ўтган усуллари-
ни амалиётга татбиқ этиш долзарб масалалардан ҳисобланади.

Иқтисодиётни рақамлаштириш

ривожланишнинг трендлари ва хусуси-

ятларидан бири бўлиб, қулай ишбилармонлик муҳитининг яралишига сабаб
бўлади.

Электрон ҳукуматга доир элементларни татбиқ этиш ва иқтисодиётни

рақамлаштиришни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистоннинг яқин истиқболдаги та-
раққиёт режасидан мустаҳкам ўрин олган. Бу, биринчи навбатда, электрон
ҳужжат алмашиш улушини янада ошириш ва давлат хизматларининг муайян
қисмини Давлат хизматлари марказлари орқали босқичма-босқич равишда
электрон шаклга ўтказиш вазифаларига тегишлидир. Телекоммуникация ин-
фратузилмаси бу жараёнда муҳим вазифани бажаради.

Иқтисодиётнинг рақамли сегментига тегишли бош манба – тракзакцион

секторнинг ўсишидир. Ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич ЯИМнинг
70 фоиздан ортиқ миқдорни ташкил этиб, давлат бошқаруви, консалтинг ва
информацион хизмат кўрсатиш, молия, улгуржи ва чакана савдо, шунингдек,
хизматлар соҳасини (коммунал, шахсий ва ижтимоий) бирлаштиради.

Иқтисодиёт диверсификацияси ва динамикаси қанчалик юқори бўлса,

мамлакат ичида ва ташқарисида ноёб ахборотлар айланмаси шунчалик
кўп, миллий иқтисодиётлар ичида ахборот трафиги эса шу қадар салмоқли
бўлади. Шу боис иштирокчилар сони кўп ва ИТ хизматлар кенг тарқалган
бозорларда иқтисодиётни рақамлаштириш жадал суръатларда ривожлан-
моқда.


background image

STARS International University

303

Айниқса, бу транспорт, савдо, логистика ва шу сингари интернет билан

фаол ишловчи соҳаларга чексиз қулайликлар яратади. Айрим тадқиқотчилар-
нинг фикрига кўра, уларда электрон сегментнинг улуши ЯИМнинг 10 фоизига
яқинлашиб, 4 фоиз аҳоли бандлигини таъминлайди. Энг аҳамиятлиси, бу кўр-
саткичлар барқарор тарзда ўсиб боради.

Шубҳасиз, иқтисодиётни рақамлаштириш самарадорлигига нафақат ахбо-

рот технологияларининг қамрови ва инфратузилманинг мавжудлиги, балки
ишбилармонлик муҳити, инсон капитали ва муваффақиятли бошқарув ин-
струментлари каби стандарт иқтисодий мезонлар ҳам таъсир кўрсатади. Би-
нобарин, иқтисодий тараққиёт айнан уларга таянади, бу эса ушбу мезонлар-
нинг рақамли иқтисодиёт ривожланишида аввалгидай муҳим ўрин тутишини
билдиради.

Ҳозир бутун дунё бўйлаб янги сервислар ва бизнес моделларни яратиш

учун ИТ инструментлардан фойдаланадиган эски ва янги компаниялар акса-
рият соҳаларда етакчи бўлган компанияларга кучли рақобат туғдирмоқда.

Прогнозларга кўра, яқин йилларда макроиқтисодиёт “леан продуcтион”,

аддиктив, нано ва биотехнология мезонларига таянадиган ишлаб чиқарув-
чиларга қаттиқ боғлиқ бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан оқилона бо-
шқарув учун зарур ҳисобланган ахборот кўлами ҳам ортиб боради, ишлаб
чиқариш ва фуқаролар мулоқоти, бизнес ва давлат органларининг бошқариш
тузилмаси эса жиддий ўзгаришларни бошдан кечиради.

Қуйидагилар бунда ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт йўлига босқич-

ма-босқич чиқиш учун асосий шарт ва омиллар сифатида кўрсатилмоқда:

– ахборотлаштириш ва давлат бошқаруви органлари ҳамда муниципал хиз-

матларни интеграциялаш ҳисобига электрон ҳукумат ва рақамли шаҳар кон-
цепцияларини татбиқ этиш;

– янги технологик авлоддаги маҳсулотларни ялпи ишлаб чиқариш (пилот-

сиз автомобиллар ва бошқалар сингари);

– ўзига хос безак ва қурилиш материаллари ёрдамида «ақлли» ва экологик

уйларни барпо этишга оид ғояларни амалга ошириш;

– аутсорсинг, ўзини банд этиш ва бошқалар орқали бандликнинг муқобил

шаклларини кенг тарғиб қилиш;

– муайян вазифаларни бажариш учун ишчи-фрилансерларни излашга хиз-

мат қиладиган профессионал тармоқларни яратиш.

Юқоридагилар барчаси бизнесга ишлаб чиқариш ва бошқарувда товар ва

электрон хизматлар интеграцияланадиган замонавий платформалар ёрдами-
да харажатларни қисқартиришга имконият беради. Биринчи галда бу масала
хизматлар буюртмаси интеграцияси, ресурслардан биргаликда фойдаланиш,
контрагентларни танлаш, электрон савдони юритиш, тўловлар ва бошқалар-
га тегишлидир.

Технологик рақамли муҳит

– бу юридик ва жисмоний шахслар ҳамкорлик-

даги фаолият учун бутунлай янги мулоқотни йўлга қўядиган «аквариум» ҳисо-
бланади. Ахборот технологиялари корхоналарга бутунлай янги, янада жадал
иш суръатларини ўзлаштириш ҳамда хизмат ва маҳсулотлар шаклини хил-
ма-хиллаштиришга имконият яратади. Бундан ташқари, тадқиқотчилар қисқа
сақланадиган маҳсулотларнинг бозорга чиқарилиши ҳақида ҳам гапириш-
моқда.


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

304

Хизмат кўрсатиш соҳаси ҳақида гапирадиган бўлсак, ахборот технология-

лари кўплаб кундалик вазифаларни ҳал қилади, бунинг натижасида эса йирик
кўламдаги амаллар тезроқ, арзонроқ, қулайроқ ва ўртадаги воситачиларсиз
бажарилади.

Электрон савдо, интернет-банкинг ва бошқа шу каби замонавий йўнали-

шлар кундан кунга ривожланиб бормоқда. Натижада, даромадни ошириш
учун аксар соҳаларда автоматик тармоқли сервислар (масалан, сифатли веб-
сайт ёки мобил илова каби) бизнесдаги воситачилар ўрнини эгалламоқда.

Бунинг самараси ўлароқ бизнес хизматга белгиланган нархларни сезилар-

ли даражада тушириши, макроиқтисодий йўналишда эса якка ишлаб чиқариш
ва нотўлиқ бандлик кўрсаткичлари ўсиши мумкин. Шунингдек, краудфандинг
ва краудсорсинг каби йўналишлар ҳам ҳозирда янги иқтисодий технология-
лар сирасига киритилмоқда.

Иқтисодчиларнинг фикрига кўра, айни вақтда бу каби ўзгаришлар натижа-

сида қўшимча қийматни чиқариб олиш амалиётига асосланган иқтисодиёт
ҳамкорлик ва манфаатларни баҳам кўриш («шеринг-экономй») иқтисодиёти-
га алмашмоқда. Бу эса бозордаги рақобат ўз ўрнини ўзаро манфаатли ко-
операцияга ва ҳамкорликка фаол бўшатиши, шу билан бирга, вертикал му-
лоқотдан ўзаро тенг муносабатлар ва бир-бирини тўлдирувчи хизматларга
ўтишига умид уйғотади.

АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ

Рақамли иқтисодиётнинг энг фаол драйвери – бу давлатдир. У рақамли

иқтисодиётнинг асосий буюртмачиси ва истеъмолчисидир. Масалан, Хитой бу
мақсадлар учун 9 млрд. доллар атрофида маблағ сарфлаган. Бозор капитали-
зацияси 210 млрд. доллардан зиёд бўлган “Алибаба” интернет ресурси ушбу
сармояларнинг тўғри йўналтирилганини исботлади.

Таъкидланишича, рақамли технологиялар иқтисодиётга боғлиқ 50 фоиздан

ортиқ соҳаларни кескин ўзгартириб юборади. Ушбу қараш ахборот техно-
логиялари ва рақамли платформалар бизнес моделларни кескин ўзгартириб,
уларнинг самарадорлиги воситачиларни бартараф этиши ва жараёнларни
оптималлаштиришига асосланган.

Жаҳон банки ҳисоб-китобларига биноан, тезкор интернет фойдаланувчи-

ларининг 10 фоизга кўпайиши йиллик ЯИМ кўламини
0,4 фоиздан 1,4 фоизгача ошириши мумкин.

Шунингдек, рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ЯИМ даги улуши ҳар йили

тахминан 20 фоизга ўсиши (ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 7 фоиз
атрофида) унинг аҳамияти белгилайдиган кўрсаткич сифатида қаралади.

2010 йилда Бостон Консалтинг Груп компанияси рақамлаштириш

кўламини 20 та мамлакатдан иборат гуруҳ учун 2,3 триллион долларга
(4,1 фоиз ЯИМ) баҳолаган. Агар бу тенденция сақланиб қолса, 10-15 йилдан
кейин бундай иқтисодиётнинг жаҳон ЯИМидаги улуши 30-40 фоизга яқинла-
шади.

Рақамлаштиришдан максимал фойда олишни истаган давлат зарурий юқо-

ри технологик маҳсулотларнинг бозорини яратиши ва уни қўллаб-қувватлаши
лозимдир. Шу билан бирга, параллель тарзда давлат бошқаруви, муҳим соҳа-


background image

STARS International University

305

лар ва корхоналар учун хусусий иловаларни ривожлантирган ҳолда электрон
иқтисодиётнинг асосий платформаларини назорат қилувчи инструментларни
ўз измида сақлаб қолиш ҳам муҳим ҳисобланади.

Хусусан, Япония технологияларни харид қилган бўлса-да, ушбу йўналишда

ўзининг ишлаб чиқарувчи тармоқларини яратолмагани ва техник ишланма-
лар даражасини муттасил юқори ҳолатда тутолмагани туфайли рақамли иқти-
содиётдаги етакчи позицияларни қўлдан бой берди.

Жанубий Корея эса электрон ҳукумат ва электрон воситачиликка (электрон

тижорат фаолияти ва давлат тендер харидларини ўтказиш учун) миллий бюд-
жетнинг 1 фоизига тенг миқдорда сармоя киритиб, ҳар йили 10-15 миллиард
доллар ҳосил қилмоқда ва харажатларни 30-40 баравар қоплайдиган даро-
мад олмоқда. Жумладан, давлат ва хусусий секторда колл-марказларини таш-
кил қилиш, мобил иловаларни яратиш ва давлатга тегишли интернет-плат-
формаларни реинжиниринг қилиш орқали мана шундай натижага эришилди.

Давлат бошқарувидаги ахборот тизимлари билан ишлайдиган кадрлар-

ни тайёрлаш ушбу соҳанинг муҳим йўналишларидан бўлиб қолмоқда. Мисол
учун, ўтган асрнинг 70 йилларида Бельгияда давлат органлари ходимлари-
ни ўқитадиган ва улар учун бевосита иш ўринларида тизимларни созлайди-
ган мутахассисларнинг махсус мобил гуруҳлари (жумладан, ихтисослик ўқув
юртларидаги ўқитувчилар ва талабалар ҳам жалб этилган ҳолда) ташкил қи-
линади.

Иқтисодиётни рақамлаштириш тадбиркорлар ва ўзи учун ишлайдиган ин-

сонларга янги уфқларни дадил очиб бермоқда.

Кўпинча, ИТ соҳасининг ривожига қўшилган ҳисса иқтисодиётнинг риво-

жланиши, янги иш ўринларининг яратилиши, одамлар ва бизнес учун янги
турдаги хизматларнинг пайдо бўлиши, электрон ҳукумат лойиҳалари доира-
сида харажатларининг қисқаришига замин яратади.

Шу билан бир вақтда, ахборот технологияларини татбиқ этишдан ҳосил

бўлган умумий эффект кутилганидан самарасизроқ бўлиб чиқади ва бир хил
тартибда тақсимланмайди.

Бу каби инвестициялардан максимал натижа олиш учун технологиялар-

нинг Жаҳон банки тайёрлаган маърузасида “аналог тўлдирувчилар” деб ном-
ланган бошқа омиллар билан ўзаро таъсирини яхши тушуниш талаб этилади.

Улар қаторида:
– фаол ишбилармонлик муҳитини қўллаб-қувватлайдиган ҳамда бизнес ва

инсонларга рақамли иқтисодиёт технологияларидан рақобат ва инновация-
лар, харажатларни қисқартириш, шунингдек, турмуш фаровонлигини оши-
риш учун фойдаланишга имкон берадиган норматив-ҳуқуқий база;

– бизнес менежменти ва давлат хизматчиларида ахборот технологиялари-

ни қўллашга доир тўлақонли кўникмалар;

– ахборот технологияларидан фойдаланиш йўналишида консалтинг хиз-

матларини кўрсатадиган институтлар (давлат ва хусусий) ўрин олган.

Рақамли иқтисодиёт ҳосил қиладиган эффектларни тўлиқ санаб ўтиш анча

мураккаб иш, бинобарин, электрон сервислар ва метамаълумотлардан фой-
даланиш имконияти иқтисодий объектларга тақдим этадиган алоқаларни
тўлақонли тарзда баҳолаш анча мушкулдир. Шу боис ахборотлаштиришга
сарфланадиган инвестицияларнинг муҳимлигини, айниқса, давлат даражаси-


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

306

да асослаш бир қадар қийин вазифа ҳисобланади. У ёки бу соҳада яратилган
гегабайт ахборотни реал ҳолатда ҳар доим ҳам ҳисоблаб чиқишнинг имкон-
сизлиги ўз-ўзидан тушунарли ҳодисадир.

ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ

Иқтисодиётни рақамлаштириш бутун дунёни қамраб олиши туфайли, ах-

боротлаштириш ва рақамлаштиришга оид ҳар қандай давлат лойиҳаси ком-
плекс равишда ҳамда ягона кодлаш тизими, иқтисодий ва бошқарувга алоқа-
дор ахборотни аниқлаш асосида ўрганилиши лозим.

Ахборот платформаларини бирлаштириш натижасида пайдо бўлган му-

лоқот моделлари янги иқтисодий технологияларнинг (ЯИТ) пайдо бўлишига
туртки беради.

ЯИТ – бу ташкилий бошқарув тизимларига бирор мақсадга хизмат қила-

диган ахборот (маълумотлар, ғоялар ва билимлар) маҳсулотларини яратиш,
уларни узатиш, сақлаш ва акс эттириш учун яхлит технологик платформа-
га бирлашувчи ва иқтисодий агентлар мулоқотига сарфланадиган тракзак-
цион харажатларни максимал даражада камайтирувчи маълумотларни қайта
ишлашга доир ҳар жиҳатдан янги “созланувчи” воситалар ва методлар йиғин-
дисидир.

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР МУҲОКАМАСИ.

ЯИТнинг асосий тамойиллари:
– тубдан янги бизнес моделларни яратиш;
– ҳар хил ИТ хизматларни оқилона бирлаштириш ва улардан фойдаланиш

методларини реал иқтисодиёт секторидаги ташкилий ва технологик жараён-
ларда қўллаш;

– транзакцион харажатлар ва ишлаб чиқаришда қўлланиладиган моддий

ресурсларни минималлаштириш.

ЯИТ рақамли технологиялар асосида мавжуд иқтисодий реалияларда ри-

вожланиб боради. Аввалроқ ишлаб чиқариш, савдо ва молияга оид техноло-
гиялар такомиллашиб келган бўлса, ҳозир юзага келган ЯИТлар горизонталь
муносабатларга (ўз-ўзини ташкил қилиш ва сингулярлик), инновацион тад-
биркорлик (ўз-ўзини ривожлантириш), ахборот муҳандислиги (ўз-ўзини та-
комиллаштириш) ва иқтисодий жараёнларнинг автоформализациясига (ав-
томатик тузилиш) таянч вазифасини ўтамоқда.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Иқтисодиётни рақамлаштиришдаги энг муҳим жиҳат ва бир вақтнинг ўзида

энг мураккаб босқич – бу ишбилармонлик муҳитини соддалаштириш ҳамда
одамлар ва бизнеснинг давлат билан мулоқотига сарфланажак харажатларни
максимал қисқартиришдир.

Шундан кейин томонларнинг давлат ва хусусий сектор доирасида ташки-

лотлараро (мультиагент) мулоқотни йўлга қўйиш талаб этилади.

Иқтисодиётни рақамлаштириш ушбу жараённинг энг муҳим бўлаги ҳисоб-

ланади. Ушбу соҳадаги силжишлар давлат кўмагида кичик ва ўрта бизнесга


background image

STARS International University

307

мос келадиган консалтинг ва техник ташкилотларни ривожлантириш орқали
иқтисодиётнинг реал секторидаги вазиятни автоматик тарзда кескин ўзгар-
тиради (ва мазкур соҳаларда тузилмавий ислоҳотларга туртки беради) ва ин-
новацион иқтисодиёт учун шарт-шароит яратишга ёрдам беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. https://lex.uz сайти.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги

“Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбир-
лари тўғрисида”ги ПҚ–4499-сонли Қарори.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишби-

лармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг
эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4455-сонли Фармони.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги “Кичик

бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишби-
лармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғри-
сида”ги ПФ–4354-сонли Фармони.

5. Иқтисодиётни рақамлаштириш ва тадбиркорлик субъектларига қулай

ишбилармонлик муҳитини яратиш ўқув қўлланма китоби.

Библиографические ссылки

https://lex.uz сайти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4499-сонли Қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4455-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–4354 сонли Фармони.

Иқтисодиётни рақамлаштириш ва тадбиркорлик субъектларига қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ўқув қўлланма китоби.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов