Yoshlar dunyoqarashi shakllanishida milliy tarbiyaning axamiyati | Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире

Yoshlar dunyoqarashi shakllanishida milliy tarbiyaning axamiyati

CC BY f
42
Поделиться
Хошатова, Ш., & Останов, О. (2023). Yoshlar dunyoqarashi shakllanishida milliy tarbiyaning axamiyati. Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире, 1(4). https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp208-211
Шахло Хошатова, Ташкентский Государственный Аграрный Университет

1-bosqich talabasi

Оибек Останов, Ташкентский Государственный Аграрный Университет

t.f.n. dotsent

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ushbu maqolada mamlakatda huquqiy demokratik davlatni mustahkamlash va fuqarolik jamiyati asoslarini shakllantirish sharoitida ijtimoiy-iqtisodiy taraqqiyot va ma’naviy-axloqiy tarbiyaning o‘zaro aloqadorligi, yaxlitligi, uning barkamol avlod tarbiyasi tizimida tutgan o‘rni, tarixiy ildizlari, qadimgi Sharq ma’naviy-axloqiy tarbiya taraqqiyoti, ma’naviy-axloqiy tarbiya mazmuni, maqsadi, vazifalari, ilmiy pedagogik asoslari va uni takomillashtirish yo‘llari yoritilgan. Milliy ta’lim-tarbiya ishlarining shakllari nazariy va amaliy jihatdan tahlil qilingan. Bugungi kunda har bir milliy va ma’naviy meroslarimizni ko‘z qorachig‘imizdek asr-ab-avaylash, qayta tiklash va ta’mirlash bo‘yicha ishlar olib borilmoqda. Ertaga bizning o‘rnimizga keladigan, biz boshlagan olijanob ishlarni munosib davom ettirishga qodir bo‘lgan yoshlarimiz ana shu bebaho milliy va ma’naviy boyliklarmizdan bahramand bo‘lsin va o‘zining kimligi, қандай buyuk zotlarning avlodi ekanini anglab yetsinlar.


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

208

Annotatsiya.

Ushbu maqolada mamlakatda huquqiy demokratik davlatni mustahkam-

lash va fuqarolik jamiyati asoslarini shakllantirish sharoitida ijtimoiy-iqtisodiy taraqqiyot va
ma’naviy-axloqiy tarbiyaning o‘zaro aloqadorligi, yaxlitligi, uning barkamol avlod tarbiyasi
tizimida tutgan o‘rni, tarixiy ildizlari, qadimgi Sharq ma’naviy-axloqiy tarbiya taraqqiyoti,
ma’naviy-axloqiy tarbiya mazmuni, maqsadi, vazifalari, ilmiy pedagogik asoslari va uni ta-
komillashtirish yo‘llari yoritilgan. Milliy ta’lim-tarbiya ishlarining shakllari nazariy va amaliy
jihatdan tahlil qilingan.

Bugungi kunda har bir milliy va ma’naviy meroslarimizni ko‘z qorachig‘imizdek asr-

ab-avaylash, qayta tiklash va ta’mirlash bo‘yicha ishlar olib borilmoqda. Ertaga bizning
o‘rnimizga keladigan, biz boshlagan olijanob ishlarni munosib davom ettirishga qodir
bo‘lgan yoshlarimiz ana shu bebaho milliy va ma’naviy boyliklarmizdan bahramand bo‘lsin
va o‘zining kimligi, қандай buyuk zotlarning avlodi ekanini anglab yetsinlar.

Kalit so‘zlar:

tarbiya; ta’lim; an’analar; milliy tarbiya; axloq.

Бугунги ҳаётимиз ва келажагимиз учун қобилиятлари ҳар томонлама риво-

жланган, ақлан етук ва баркамол, маънавий, ахлоқий жиҳатдан камолга етган,
ташаббускор, истеъдоди ва тафаккур қувватини Ватани ва миллати манфаати
ҳамда тараққиётига хизмат қилдиришни ўзи учун олий мақсад деб ҳисоблай-
диган фидойи инсонлар жуда ҳам зарур. Ёшлар онгига миллий-маънавий қа-
дриятларимизни сингдириш учун биз жуда катта бой меросга эгамиз. Бизга
маълумки, ҳар қандай тарбия таълим билан чамбарчас боғлиқ ҳолдагина мав-
жуд бўлади. Чунки, таълим ва маълумот олиш жараёнида шахснинг фақат би-
лими кўпайибгина қолмай, балки маънавий-ахлоқий сифатлари қарор топиши
ҳам тезлашади. Ана шу сабабдан ҳам ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бой-
лик бўлмиш илму маърифат, таълим ва тарбияни инсон камолоти ва миллат
равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билганлар. Ҳар бир шахснинг,
жамиятнинг равнақ топишида аҳлоқнинг асосий роли тасвирланади. Зеро,
жамият аъзоси бўлган ҳар бир кишининг ахлоқсизлиги жамиятга қай дара-
жада зарар етказса, яхши ахлоқли кишилар унинг равнақига шунча ҳисса қў-
шадилар. Миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз ичида бола одоби, хулқи,

SHAXLO XO‘SHATOVA
OYBEK OSTONOV

1-bosqich talabasi Tashkent
davlat agrar universiteti
t.f.n. dotsent, Tashkent davlat
agrar universiteti

aostonovo@rambler.ru,
bsxoshatova@gmail.com

YOSHLAR
DUNYOQARASHI
SHAKLLANISHIDA
MILLIY TARBIYANING
AXAMIYATI

https://doi.org/10.47689/STARS.
university-pp208-211


background image

STARS International University

209

ахлоқи, тарбиясига доир урф-одатлар айниқса муҳим ўринга эга. Мамлакати-
мизда буюк алломаларнинг илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чуқур
ўрганиш ва тарғиб этиш, ёш авлодни аждодларимизнинг эзгу анъаналари
руҳида тарбиялаш бўйича ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. “Маъна-
вий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар самарасини ошириш зарурати бу йўна-
лишдаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришни талаб қилмоқда.
– Биз аждодларимизнинг донишмандлик анъаналарига амал қилиб, уларнинг
ғояларини англаган ҳолда, қатъий ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз, мам-
лакатимизнинг янги қиёфасини шакллантириш йўлида бормоқдамиз”

1

.

Бу ўринда миллий тарбияга миллий ривожланишимизнинг асосий воситаси

сифатида қараш ва уни амалга ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаси
ҳисобланади. Бинобарин, миллий тарбия эътиборсиз қолдирилса, стихияли
тарзда кечса, халқнинг миллий ўзлигини англаш даражаси, миллий

ғурури, маданияти, ватанпарварлик даражаси сусая боради. Чунки ҳар бир

индивид ўзига хос миллий-маданий анъаналар, меъёрлари бўлган жамиятда
шаклланади. Миллий урф-одат, меъёрлар, анъаналар руҳида ижтимоийлашу-
ви уни ана шу маданий-тарихий бирликнинг аъзосига айлантиради

2

.

Инсон ва жамиятнинг мавжудлигини таъминлайдиган қадриятлар мил-

лий тарбия туфайли, аждодлардан аста-секин тадрижий равишда авлодлар-
га ўтади. Миллий тарбия атамаси кенг ва тор маъноларда ишлатилади. Кенг
маънода, у инсон шахсини шакллантиришга, унинг ишлаб чиқариш ва ижти-
моий, маданий, маърифий ҳаётда фаол иштирокини таъминлашга қаратилган
барча маънавий таъсирлар, тадбирлар, ҳаракатлар, интилишлар йиғиндисини
англатади. Бундай тушунишда миллий тарбия. фақат оила, мактаб, болалар
ва ёшлар ташкилотларида олиб бориладиган тарбиявий ишларни эмас, балки
бутун ижтимоий тузум, унинг етакчи ғоялари, адабиёт, санъат, кино, радио,
ТВ, ОАВ ва бошқаларни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, кенг маънодаги мил-
лий тарбия таркибига бу соҳада таълим ва маълумот олиш ҳам киради. Тор
маънода, миллий тарбия муайян шахснинг маънавий ривожи, дунёқараши,
ахлоқий қиёфаси, эстетик диди ўстирилишига йўналтирилган педагогик фао-
лиятни англатади. Буни оила ва тарбиявий муассасалар ҳамда жамоат ташки-
лотлари амалга оширадилар.

Бизга маълумки, ҳар қандай тарбия таълим билан чамбарчас боғлиқ ҳолда-

гина мавжуд бўлади. Чунки таълим ва маълумот олиш жараёнида шахснинг
фақат билими кўпайибгина қолмай, балки маънавий-ахлоқий сифатлари қа-
рор топиши ҳам тезлашади. Ана шу сабабдан ҳам ота-боболаримиз қадимдан
бебаҳо бойлик бўлмиш илму маърифат, таълим ва тарбияни инсон камолоти
ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билганлар. Мустақил-
лик шарофати билан жамиятимизда рўй бераётган маънавий юксалиш, ин-
соннинг ахлоқий, ғоявий, сиёсий камолоти мамлакатимизда амалга ошири-
лаётган миллий уйғониш жараёнлари билан узвий алоқадордир. Инсоннинг
маънавий-ахлоқий камолоти ниҳоятда кенг, кўп қиррали, мазмун жиҳатдан
чуқур бўлиб, ўз ичига турли соҳаларни қамраб олади.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда миллий тарбияни амалга оширади-

1

Ўзбекистон республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош

ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи. Т.: – Маънавият, 2017.-184б.

2

М.Қуронов, И.Даминов, О.Бозоров, Ш.Акрамова. Миллий тарбия ва ёшлар. - Тошкент: «Камалак», 2016.-Б. 4.


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

210

ган ўқув муассасалари ва

умумтаълим мактабларининг моддий-техник база-

сини мустаҳкамлашга эътиборни кучайтириш энг муҳим ва жиддий масалага
айланди. Шу мақсадда юртимизда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури амалга
оширилмоқда, унинг узвий ва мантиқий давоми бўлмиш Мактаб таълимини
ривожлантириш умуммиллий давлат дастури қабул қилинди. Унга мувофиқ,
юртимизда мавжуд бўлган ўн мингга яқин умумтаълим мактабининг мод-
дий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим жараёнининг мазмунини тубдан
такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг меҳнатини моддий ва маънавий рағбат-
лантириш бўйича катта ишлар қилинмоқда. Шу ўринда эътироф этиш жо-
изки, кишилик жамиятининг тарихий тараққиётида бирор мамлакат, бирор
халқ ўз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий, маърифий ривожини ин-
сонлар онги ва қалбида, маънавий-ахлоқий фазилатларнинг юксалишисиз та-
саввур қила олмаган. Юксак маънавият ва ахлоқий баркамоллик ҳар қандай
халқ, ҳар қандай давлат ривожининг бош мезони бўлиб хизмат қилган. Маъ-
навий-ахлоқий жиҳатдан тараққий этмаган халқ, мамлакат истиқболга эриша
олмаган, таназзулга учраган. Маънавий заифлик, ахлоқий ноетук жамиятни,
миллатни ҳалокатга олиб келган ва мамлакатни хавф остига солган. Чунки
“Ҳар бир жамиятнинг маънавияти, инсон камолотининг у ёки бу босқичига
хос бўлган иймон ва эътиқоди, ахлоқ-одоби, тажриба ва малакасини ўз ичига
олади ва кишиларнинг фаолияти, қобилияти юриш-туришида намоён бўла-
ди”

1

.

Мухтасар қилиб айтганда, охирги йилларда таълим-тарбия соҳасида амалга

оширган, кўлами ва моҳиятига кўра улкан ишларимиз биз кўзлаган эзгу ният-
ларимизга эришиш, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган ҳаёт барпо этиш, ёшлари-
миз, бутун халқимизнинг маънавий юксалиши йўлида мустаҳкам замин ярат-
ди, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди.

Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, миллий тарбия ҳар қандай

жамият ва мамлакат ҳаётида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Чунки унинг
ўсиши ва тараққиёти учун моддий ва маънавий бойликлар ишлаб чиқариш
тўхтовсиз равишда юксалиб бориши лозим. Бунинг учун ёш авлод ушбу бой-
ликларни яратишда ўз аждодларидан юқорироқ даражага кўтарилмоғи дар-
кор. Ёшларни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан тўғри тарбиялашда за-
монавий медицина, педагогика, психология фанлари тавсияларини ҳар қайси
оилада жорий қилиш айниқса зарур. Ҳар бир оила, ота-она, энг аввало, бола
тимсолида шахсни кўриши, унинг учун шахсга тегишли барча ҳуқуқ ва эркин-
ликларни таъминлаши борасида ўзининг масъул эканлигини доимо ҳис этиб
туриши ниҳоятда муҳим.

Миллий тарбияда миллий ғояга, миллий ғурурни юксалтиришга хизмат қи-

ладиган тимсоллар, рамзларнинг ҳар бири – катта бир дарслик, кучли тарбия
воситаси ҳисобланади. Бундан ташқари, буюк аждодлар таваллуд саналари-
ни нишонлаш ҳам маънавий ва тарихий аҳамиятга эга. Бундай маросимлар-
ни ўтказиш орқали ёшлар янги қадриятлар асосида тарбияланадилар, улар
қалбига тарихни англаш ва қадрлаш, ўтмишга ҳурмат билан ёндашиш, уларни
асраб-авайлаш, шу халққа мансублиги билан ғурурланиш туйғулари сингди-
рилади.

1

Олимов Ш. Маънавий-ахлоқий тарбия асослари. –T.: «Fan va texnologiya», 2015. –Б. 9.


background image

STARS International University

211

Умуман олганда, ёшларнинг этник қиёфаси миллатнинг бугунги миллий

тарбияси, менталитети, маданиятининг ўзаро диалектик муносабати восита-
сида шаклланади. Маънавий жиҳатдан яхши тарбия олган шахс ўз ақли, ўз
тафаккури, ўз меҳнати, ўз масъулияти билан онгли равишда, озод ва ҳур фи-
крли инсон бўлиб яшайди.

Aдабиётлар:

1. Ўзбекистон республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Бирлашган Мил-

латлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи. Т.:
“Маънавият”, 2017.-184б.

2.М.Қуронов, И.Даминов, О.Бозоров, Ш.Акрамова. Миллий тарбия ва ёшлар.

- Тошкент: “Камалак” , 2016.112 б.

3.Ш.Ш.Олимов. Маънавий-ахлоқий тарбия асослари. –T.: “Fan va

Texnologiya”, 2015, 228 бет.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Бирлашган Мил-латлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи. Т.: “Маънавият”, 2017.-184б.

М.Қуронов, И.Даминов, О.Бозоров, Ш.Акрамова. Миллий тарбия ва ёшлар. - Тошкент: “Камалак” , 2016.112 б.

Ш.Ш.Олимов. Маънавий-ахлоқий тарбия асослари. –T.: “Fan va Texnologiya”, 2015, 228 бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов