Тадбиркорларга божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар ва уларни қўллашни такомиллаштириш

CC BY f
37-44
6
0
Поделиться
Пардаев, Т., Мухамматкулов, Ф., & Сейтмуратов, А. (2023). Тадбиркорларга божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар ва уларни қўллашни такомиллаштириш. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(3), 37–44. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp37-44
Тулкин Пардаев, Таможенный институт Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан

к.э.н., доцент

Феруз Мухамматкулов, Таможенный институт Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан

магистр

Амир Сейтмуратов, Таможенный институт Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан

курсант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси ташқи савдосини тартибга солишдаги божхона тўловларидан берилаётган имтиёзларнинг мазмун-моҳияти ва уларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни очиб берилган. Шунингдек, божхона органларида божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар таҳлил қилиниб, уларни қўллашни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар берилди

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

37

ТАДБИРКОРЛАРГА БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН БЕРИЛАЁТГАН

ИМТИЁЗЛАР ВА УЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Пардаев Тўлқин Насирович,

и.ф.н., доцент,

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Божхона институти

Мухамматқулов Феруз Одилжон ўғли,

магистр,

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Божхона институти

Сейтмуратов Амир Бахтияр улы,

курсант,

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Божхона институти

Аннотация.

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси ташқи

савдосини тартибга солишдаги божхона тўловларидан берилаётган

имтиёзларнинг мазмун

-

моҳияти ва уларнинг миллий иқтисодиётни

ривожлантиришдаги ўрни очиб берилган. Шунингдек, божхона органларида

божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар таҳлил қилиниб, уларни

қўллашни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган

таклиф ва

тавсиялар берилди.

Калит

сўзлар

:

божхона тўловлари, ташқи иқтисодий фаолият,

импорт божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи,

имтиёзлар, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, божхона тўловларидан

берилган имтиёзлар, тариф имтиёзлари, божхона имтиёзлари.

Республика ва дунёнинг бошқа давлатлари ўртасида халқаро савдони

ривожлантириш, мамлакат импорти таркибининг оптималлашаётганлиги

ва миллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг такомиллашуви ҳамда

унинг миқдорини кўпайиши ташқи иқтисодий фаолиятнинг янада

эркинлашувига сабаб бўлмоқда.

Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва ўтган давр мобайнида

мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган

ҳолда халқимизнинг фаравонлигини янада ошириш, жумладан иқтисодиёт

тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал

ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини

белгилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил

28 январдаги “2022

-

2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг

тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ

-60-

сонли Фармони эълон

қилинди. Бунда аниқ мақсад ва вазифалари белгиланган тараққиёт


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

38

стратегияси тасдиқланиб, миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва

юқори ўсиш суръатларини таъминлашда очиқ, прагматик ва фаол ташқи

сиёсат олиб бориш ҳамда миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда

умумбашарий муаммоларга ёндашиш каби йўналишлар белгилаб берилди.

Мамлакатимизда импорт ўринини босувчи, экспортбоп тайёр

рақобатбардош товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни ҳар томонлама

қўллаб

-

қувватлаш, иқтисодиётни модернизациялаш, техник ва технологик

жиҳозлашни рағбатлантириш, инвестицион муҳитни шакллантириш

мақсадида иқтисодиётимизни ривожлантириш ва уни ислоҳ этиш, таркибий

жиҳатдан

ўзгаришига

эришиш

ва

диверсификация

қилишни

чуқурлаштириш, кичик бизнесни ривожлантириш, биринчи навбатда, катта
миқдорда маблағни талаб қилади. Ушбу йўналишдаги вазифаларни амалга

оширишда республикамизда қабул қилинаётган қонунлар ва меъёрий

ҳужжатлар асосида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига бир қанча

имтиёзлар берилмоқда ва бу эса ўз навбатида ташқи иқтисодий фаолият

субъектлари томонидан сарф қилинадиган маблағларнинг бирмунча

камайиши ёки бошқа самарали фаолият турига йўналтиришда қулайликлар

яратади. Шу билан бирга, Республикамиз минтақаларига хорижий

сармоялар

ва

замонавий

технологиялар

жалб

этилиши

рағбатлантирилишини

кучайтириш, хорижий инвесторлар ҳамда хорижий

инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун кенг кўламдаги кафолатлар,

имтиёзлар ва афзалликлар тизимини яратиш асосий масалалардан биридир.

Ҳозирги пайтда божхона тўловларидан имтиёзлар беришни тадқиқ этиш ва

унинг самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва

тавсиялар ишлаб чиқиш долзарб масалалардан биридир.

Имтиёзлар таркибида божхона тўловларидан берилган имтиёзлар

муҳим аҳамиятга эга. Божхона тўловларидан берилган имтиёзлар

республика халқ хўжалигининг муҳим тармоқларидаги корхоналарга

мамлакатимизда ишлаб чиқарилмаётган ёки етарли бўлмаган техника –

технологиялар, асбоб

-

ускуналар, жиҳозлар, бутловчи қисмлар ва бошқа

товарларни четдан импорт қилишда қўлланилади.

Булардан асосий

мақсад –

республикамизда ишлаб чиқаришни

ривожлантириш, товар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, импорт

ўрнини боса оладиган, экспортбоб товарларни ишлаб чиқарувчи
корхоналарни молиявий жиҳатдан қўллаб қувватлаш ва маълум бир давр

мобайнида ички бозорда истеъмол талаби катта бўлган товарларнинг

айрим турлари билан максимал даражада таъминлашнинг чораларини

кўришнинг чора

-

тадбирларидан бири сифатида имтиёзларни жорий

этишдан иборат.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

39

Республикамизда ундирилаётган божхона тўловлари таркибида

солиқлар асосий улушга эга. Ҳозирда улар жами божхона тўловларини

80-

84 фоизини ташкил этади.

Адабиётлар таҳлилида иқтисодчиларнинг кўпроқ фақат солиқ

имтиёзларигагина берилган назарий таъриф ва маълумотларига дуч келдик,

жумладан:

А.В.Аронов ва В.А.Кашин таърифича, “Солиқ

имтиёзи –солиқ тўловчига

қонунчиликка асосан солиқ суммаси ва солиқ базасидан чегирма берилиши

(озод этилиши, кечиктириш, солиқ кредити, солиқ чегирмалари, солиқ

ставкасини камайтириш)”.

А.Жўраев ва бошқалар “Солиқ имтиёзлари –

солиқ тўловчиларга

солиқлар бўйича турли хил енгилликлар бўлиб, улар вақтинчалик ва доимий,

тўлиқ ёки қисман ва бошқа кўринишларда берилиши мумкин” деб

ҳисоблайдилар.

Ф.Рахматуллаева солиқ имтиёзига категория сифатида қуйидагича

таъриф берган: “Имтиёзлар –

бу иқтисодиётни давлат томонидан тартибга

солиш ва ижтимоий вазифаларни ҳал этиш мақсадида солиқ тўловчининг

солиқ мажбуриятларини қонун томонидан белгиланган шаклда бутунлай ёки

қисман камайтиришнинг йўллари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

мажмуидир”.

Техника

-

технологияларнинг замоний, энг охирги моделдаги, энг

сифатли, фойдаланиш самарадорлиги бир неча жиҳатлар бўйича энг юқори
кўрсатгичларга эга бўлган ишланмалари ва сўнги ютуқларининг

мамлакатимизга хориждан турли имтиёзлар асосида олиб келиниши маълум

соҳа ривожида муҳим роль ўйнайди.

Божхона тўловларидан имтиёзлар –

импорт операцияларини амалга

оширувчи шахслар учун қонун йўли билан белгиланган афзалликлар бўлиб,

улар томонидан товарлар олиб киришлари жараёнида божхона тўловларидан

озод қилиш ҳисобланади.

Божхона тўловларидан бериладиган имтиёзлар –

Ўзбекистон

Республикасининг амалда бўлган қуйидаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларига

асосан қўлланилади:

халқаро келишувлар;

Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ва Кодекслари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва

фармойишлари.

Юқоридаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни тадқиқотчи З.А.Мирзаев

иккита йўналишга бўлган, яъни умумий хусусиятга эга бўлган норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар; индивидуал хусусиятга эга бўлган норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

40

Умумий хусусиятга эга бўлган норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича

божхона тўловларидан имтиёзлар Ўзбекистон Республикасининг Божхона

кодекси ҳамда Солиқ кодекси асосида қўлланилиб, улар билан белгиланган

имтиёзлар муддатсиз характерга эга. Индивидуал хусусиятга эга бўлган

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларга асосан божхона тўловларидан имтиёзлар,

аксарият ҳолларда, маълум бир соҳани, фаолият турини ёки ташкилотни (ва

ҳ.к.) ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти

Фармони, қарор ва фармойишлари асосида берилади

.

Қуйидаги

1-

жадвалда божхона тўловларидан имтиёз бериш бўйича

умумий хусусиятга эга бўлган норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар берилган.

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикасига товарларни импорт қилишда божхона

тўловларидан бериладиган имтиёзлар акс этган умумий хусусиятга

эга бўлган норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар

Божхона тўловлари турлари

Имтиёзлар жорий этилган қонун

ҳужжати

1

Божхона расмийлаштируви учун

божхона йиғимидан бериладиган
имтиёзлар

Ўзбекистон Республикасининг Божхона

кодекси, 299

-

модда.

2.

Импорт

божхона

божидан

бериладиган имтиёзлар

Ўзбекистон Республикасининг Божхона

кодекси, 297

-

модда.

3.

Тариф преференцияларини бериш

Ўзбекистон Республикасининг Божхона

кодекси, 300

-

модда.

4.

Акциз

солиғидан

бериладиган

имтиёзлар

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ
кодекси, 284

-

модда.

5.

Қўшилган

қиймат

солиғдан

бериладиган имтиёзлари

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ

кодекси, 246

-

модда.

(Манба:Муаллиф томонидан меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган).

Барча имтиёзларнинг умумий мақсади –

тўловчининг мажбуриятини

камайтириш ҳисобланади. Божxона тўловлари бериладиган имтиёзлар

ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг молиявий xаражатларини

сезиларли даражада камайтирадиган, савдо ҳажмига ва божxона

тўловларини давлат бюджетга ўтказишга таъсир кўрсатадиган, шунингдек,

мамлакатнинг инвестиция жозибадорлигини амалга оширишга ёрдам

берадиган имтиёзларнинг асосий турларидан биридир.

Давлат томонидан божхона имтиёзлари ташқи иқтисодий фаолият

қатнашчиларини қўллаб

-

қувватлаш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш,

янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш, фаолият кўрсатаётган

корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта

жиҳозлаш,

ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хом ашё ва материаллар


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

41

харид қилиш, киритилган инвестицияларни қоплаш мақсадида

берилади.(1

-

расм)

1-

расм. Божхона тўловларидан имтиёз бериш мақсадлари схемаси.

(Манба:Муаллиф томонидан меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган).

2011-

2021 йилларда божхона тўловларидан берилган имтиёзлар

7 баробарга ошганлигини кўришимиз мумкин (1

-

диаграмма). Юқоридаги

йилларда ҳисобланган божхона тўловлари таркибида божхона

тўловларидан берилган имтиёзлар 68,7 фоиздан 53.4 фоизга тушганини,

аксинча, Давлат бюджетига ўтказилган божхона тўловлари улуши

31,

3 фоиздан 46.6 фоизга кўтарилганини кўрсатмоқда

.

1

-диаграмма.

Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан

2010-

2021 йилларда божхона тўловларидан берилган

имтиёзлар миқдори. млрд. сўмда

(Манба: ДБҚ маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланган).

Божхона органлари томонидан 2018

-

2021 йилларда божхона

тўловлари кесимида берилган имтиёзларнинг улушини таҳлил қиладиган

бўлсак, 2018 йилда қўшилган қиймат солиғига 66,70 фоиз, импорт божхона

5491,0

7690,0

10500,0 11791,3 11437,7 13400,0

22765,5

46500,0

59600,0

40800,0 38150,0

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

2021


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

42

божига 28,09 фоиз, акциз солиғига 5,10 фоиз, божхона йиғимлари ҳиссасига

0,01 фоиз тўғри келган. 2021 йилда бу кўрсаткичлар мос равишда 49,20,

50,72, 0,02 ва 0,06 фоиз бўлган

(1-

жадвал).

Бу даврда импорт божхона божидан тариф преференциялари ва

имтиёзларни кўпаётганлигини ҳамда қўшилган қиймат солиғидан

берилаётган имтиёзларни камаётганлигини кўришимиз

мумкин.

Шунингдек бу даврда, жумладан 2021 йилда импорт товарларининг

73 турига акциз солиғини бекор қилиши, акциз солиғидан бериладиган

имтиёзларни кескин камайишига сабаб бўлган.

Божхона тўловлари бўйича берилаётган имтиёзлар миқдорлари бу

йўналишдаги меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича, вилоятлар, корхоналар,

товарлар кесимлари бўйича фарқ қилади.

2-

жадвал

Божхона органлари томонидан 2018

-

2021 йилларда божхона

тўловлари кесимида берилган имтиёзларнинг улуши, фоизда

Йиллар

Божхона тўловларидан
берилган

жами

имтиёзлар

Импорт
божхона
божи

Акциз
солиғи

Қўшилган
қиймат
солиғи

Божхона
йиғимлари

2018

100,00

28,09

5,10

66,70

0,01

2019

100,00

32,29

5,30

62,40

0,01

2020

100,00

42,90

3,90

53,80

0,01

2021

100,0

50,72

0,02

49,20

0,06

(Манба:Муаллиф томонидан ДБҚ маълумотлари асосида тайёрланган).

Божхона соҳасида божхона тўловлари бўйича берилаётган

имтиёзларни қўллашда қуйидаги камчиликлар учрайди:

бугунги кунда божхона тўловларидан берилаётган имтиёзларнинг

мақсадли фойдаланаётганлигининг аниқлаш механизми фақатгина солиқ

органлари аниқлаб берадиган ҳисоботлар асосидагина аниқлаш кетма

кетлигига асосланган, бу эса божхона органларининг мустақил равишда
ушбу йўналишда товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона

назорати амалга оширишдаги ҳуқуқини чеклаб қўйган. Шу билан бирга,

ўтган йиллар давомида ушбу йўналишда самарадорлик натижалари ва аниқ

кўрсаткичлар мавжуд эмас.Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 8 апрелдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий

секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт

-

шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

43

ПФ

-101-

сон Фармони билан тармоқ вазирлик ва идоралари, маҳаллий

давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари соҳани ва (ёки) ҳудудни

ривожлантириш учун берилган алоҳида солиқ ва божхона имтиёзлари

самарадорлиги тўғрисидаги ҳисоботлар тақдим этиши белгилаб қўйилди,

лекин унинг қандай маълумотлар ва текшириш ва таҳлил ишлари орқали

олиб борилиши ва ҳисобот шаклларини юритиш тизими яратилмаган.

Юқоридагиларни

инобатга

олиб,

божхона

тўловларининг

самарадорлик натижалари ва аниқ кўрсаткичларини белгилаш тавклиф

этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9

декабрдаги

“Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй

-

жой билан таъминлашга оид қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

ПФ

-33-

сон

Фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 январга қадар рўйхати

4-

иловада кўрсатилган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк

ташиш транспорт воситалари импортида божхона божи ва утилизация

йиғимининг ноль ставкаси қўлланилиши белгилаб қўйилди. Лекин мазкур

қарорнинг 4

-

иловасида келтирилган товарларнинг янги эканлигига

аниқлик

киритишда

бирорта

нормативда

тартиботлар

аниқ

белгиланмаган.

Мазкур рўйхатда келтирилган 84 гуруҳ товарларининг янги эканлиги

белгиловчи кўрсаткич ёки қоидани илованинг изоҳ қисмини киритиш

орқали аниқ акс эттириш таклиф этилади, бунда:

ишлаб чиқарилган йили;

фойдаланишда бўлган ёки бўлмаганлиги талаблари тўғрисидаги

маълумотлар аниқлигинининг чегаравий кўрсаткичларини келтириб ўтиш

қайд этилади.

Натижада ушбу йўналишдаги ноаниқликнинг олди олинган бўлади ва

имтиёз татбиқ этиладиган ускуналарнинг сифати ва фойдалилик

даражасида юқори натижаларга эришилади.

Хулоса қилиб айтганда, юқоридагиларни инобатга олиб, божхона

тўловларидан берилаётган имтиёзлар бўйича меъёрий ҳужжатларга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш божхона тўловларидан бериладиган

имтиёз самарадорлигини оширишга хизмат қилиб, божхона тўловларини
йиғилувчанлигини янада оширади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

“2022

-

2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегияси тўғрисида”ги ПФ

-60-

сон Фармони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги

“Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

44

орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт

-

шароитлар яратиш

борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги ПФ

-101-

сон Фармони.

3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги

“Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй

-

жой билан таъминлашга оид қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

ПФ

-33-

сон

Фармони.

4. Аронов А.В., Кашин В.А. Налоги и налогообложение: Учебное

пособие–М.: Магистр. 2007 –

52 с.

5. Жўраев А., Тошматов Ш., Абдурахмонов О. Солиқлар ва солиққа

тортиш. Ўқув қўлланма. Т.: НОРМА. 2009. 184

-

бет.

6. Рахматуллаева Ф. “Солиқ имтиёзларининг моҳияти ва

иқтисодиётни рағбатлантиришдаги роли”. Молия илмий журнали

№2/2016 108

-

бет.

7. Мирзаев З.А. Имтиёзлар ва уларни тўғри қўллаш масалалари

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6,

ноябрь

-

декабрь, 2016 йил.

8.www.customs.uz

9.www.customs.ru

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги ПФ-101-сон Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уйжой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-33-сон Фармони.

Аронов А.В., Кашин В.А. Налоги и налогообложение: Учебное пособие–М.: Магистр. 2007 – 52 с.

Жўраев А., Тошматов Ш., Абдурахмонов О. Солиқлар ва солиққа тортиш. Ўқув қўлланма. Т.: НОРМА. 2009. 184- бет.

Рахматуллаева Ф. “Солиқ имтиёзларининг моҳияти ва иқтисодиётни рағбатлантиришдаги роли”. Молия илмий журнали №2/2016 108-бет.

Мирзаев З.А. Имтиёзлар ва уларни тўғри қўллаш масалалари “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил.

www.customs.uz

www.customs.ru

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов