Тадқиқот объектлари: Судочье ветланди кўллари, Айдар-Арнасой кўллар тизими, Мўйнок ва Сорбос курфазлари, Шарқий Қоратерен ва Сариқамиш (Фарғона) кўллари.
Ишнинг мақсади: Ўзбекистоннинг хозирги кундаги инсоният хўжалик фаолияти натижасида сув билан таъминланиш шароитлари ўзгарган, пасттекисликда жойлашган кўллари зоопланктони хусусиятларини ўрганиш.
Тадқиқот усули: сув хавзалари планктонини ўрганишда гидробиологии методлардан, сувлаги жонзотлар яшаш шароитларини ўрганишда эса физик-кимёвий анализ усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ўзбекистон кўлларида тадқикотчилар ва шахсан муаллиф томонидан аниқланган зоопланктон турларини ўз ичига олган зоопланктон инвентаризацион рўйхати тузилди, чуқурлиги турли ва минерализацияси хар хил бўлган кўлларда минерализация даражасини ортиши натижасида содир бўлган зоопланктон микдор кўрсаткичларининг динамикаси ва турларнинг мавсумий ва кўп йиллик сукцессияси аниқланди. Зоопланктон жамоасининг таркибий характеристиклари: биологик хилма-хиллик ва зичлик индекси ўрганилди.
Амалий ахамияти: зоопланктон бўйича фаунистик ва биоценологии аспектларда кўриб чикилган материаллардан зоопланктон микдори ва таркибини башоратлаш мақсадида хамда балиқчиликда фойдаланиладиган сув хавзаларида зоопланктон тур таркибини йўналтирилган холда ўзгартиришда фойдаланиш мумкин бўлади, ва шу тариқа озука базаси ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар Ўзбекистон табиий сув хавзаларини потенциал биологик махсулдорлигини ўрганиш ва ошириш максадида ишлаб чиқилаётган лойихаларни илмий асослашда ва тадбик қилишда фойдаланилган.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: амалий гидробиология, санитар гидробиология, экологик мониторинг
Тадқиқот объектлари: Coluber ва Elaphe авлодига мансуб илонлар: чипор илон - Coluber ravergieri (оддий формаси), холдор илон - Coluber tyria ва нақшдор илон - Elaphe dione.
Ишнинг мақсади: Узбекистан худудида учрайдиган Coluber ва Elaphe авлодига мансуб илонлар морфо-биологиясини ўрганиш ва илонлар заҳарини мембранафаоллигини ўрганиш бўйича қиёсий тадқиқотларни ўтказиш.
Тадқиқот усуллари: зоологик, экологик, физиологик, биофизик ва биокимёвий усуллар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Узбекистан ҳудудида учрайдиган Coluber ва Elaphe авлодига мансуб илонларнинг морфо-биологик хусусиятлари, мавсумий ва кунлик фаоллиги, озиқланиш ва кўпайишига кўра тавсифлаб бсрилди.
Coluber ва Elaphe авлодига мансуб илонларнинг захарини биологик мембраналарга таъсирини ўрганиш жараснида захар таркибида нсйротоксик компонентлар борлиги аникланди.
Амалий ахамиятн: Олинган натижалар Узбекистан биогеоцсонозидаги ўрганилаётган илонлар турларини биохилмахиллигини саклаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда муҳим ўрин тутади.
Урганилаётган илонлар захарини мембрана функционал парамстрларига таъсири борасида олинган натижалар зардобга карши янги даво прспаратларини ишлаб чиқишда қўлланилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: заҳарлар ва уларнинг компонентларини ўрганиш бўйича олинган натижалар согликни сақлаш тизимида юрак кон-томир касалликлари ва қон ивишини олдини олишда янги фармацсвтик прспаратларни излашда ўз самарасини бсради.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: табиатни муҳофаза килиш, согликни саклаш, зоология, физиология, биофизика ва ўкув жараёнларида.
Тадқиқот объектлари: Хоразм ҳавза хўжалиги балиқларининг паразитлари.
Ишнинг мақсади: Хоразм ҳавза хўжалиги тизимлари экологик шароитларида ноёб ва оддий балиқларнинг инвазион касалликларини қузғатувчи паразитларнинг эпизоотологик ҳолатини комплекс тадкик килиш ва уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: тўла ихтиопаразитологик, анъанавий дала ва камеравий ишлаш услублари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: биринчи марта Хоразм ҳавза хўжалиги балиқларининг ҳозирги зарарланиш ҳолатлари мажмуавий ўрганилди, хамда илгари хўжалик учун номаълум бўлган 68 тур паразитлар аниқланди. Барча балиқ турларининг паразитлар билан зарарланиш даражаси, балик паразитофаунасининг экологик омиллар (сув окими, лойкалиги, сувнинг кимёвий режими, йил фасллари, ҳамда баликларнинг озука таркиби, озиқланиш характери, хўжайиннинг ёши)га боглик холда ўзгариш қонуниятлари аниқланди. Шунингдек, карп балиғи паразитофаунасининг ёшига қараб сифат ва сон таркибининг ўзгариш қонуниятлари тасдиқланди.
Амалий ахамияти: олинган тадқиқот маълумотларига Караганда, баликларни урчитишнинг барча даврларида доимий паразитологик кузатувлар олиб бориш талаб этилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикотлар натижасидан балик инвазион касалликларини қўзғатувчиларга қарши ишлаб чиқилган профилактик амалий таклифлар Хоразм ҳавза хўжалигида қўлланилиб, йилига 3680000 сўм иктисодий фойда олинди (ишлаб чиқаришда қўллаш далолатномалари: 6 май 2003 йил ва 3 май 2005 йил).
Қўлланиш сохаси: Республикамиздаги фермер балиқчилик хўжаликлари, ва таълим муасасаларида.
Тадқиқот объектлари: Th.annulata, турли ёшдаги тейлсриозга чалинган корамоллар, турли кимёвий прспаратлар, ҳайвонлардан олинган қон намуналари, криоматсриал.
Ишнинг мақсади: Қорамоллар тейлсриозини даволаш ва уни профилактика килишда Рсспубликамиз худудида мавжуд маҳаллий хом ашёлар асосида ишлаб чиқилган дори воситаларини самарадорлигини аниқлаш, ветеринария амалиётига жорий килиш ҳамда тейлсриоз кўзғатувчиси- Theileria annulata ни криоконсервация қилишнинг янги усулини яратиш.
Тадқиқот услублари: эпизоотологик, клиник, паразитологик, гематологик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Тсйлсриозни даволаш ва профилактика килишда диамидин, ўзбикарб, полиамидин-п препаратларининг оптимал микдори ва самарадорлиги аникланган ва амалиётга жорий килинган. Тейлсриоз қўзғатувчиси -Th.annulata ни криоконссрвациялаш усули ишлаб чиқилган ва унинг фаоллик муддати аникланган (патент № 1 АР 04088).
Амалий ахамияти: Тсйлсриозни даволаш ва профилактика килишда диамидин, ўзбикарб, делагил, полиамидин-п прспаратларини қўллаш натижасида чорвачилик хўжаликлари соғломлаштирилади. Ишлаб чикилган тейлсриоз қўзғатувчиси -Th.annulata ни криоконссрвациялаш усули ушбу паразит штаммларининг коллскциясини яратишда, экспсримснтал тажрибалар олиб боришда хамда биопрспаратлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари қорамолларнинг тейлсриозини даволаш ва профилактика килишда илмий асос бўлади. Тадқиқотлар асосида “Қорамолларнинг пироплазмидоз касалликларига карши полиамидин-п препаратини кўллаш бўйича Иўрикнома” ишлаб чиқилган ва Узбекистан Рсспубликаси ҚСХВ ДВББ томонидан (05.06.2010 й.) тасдиқланган. Полиамидин-п препаратини тейлсриознинг олдини олиш мақсадида мавсум (март-сентябр) давомида тизимли равишда ҳар 10 кунда қўллаш 1 сўм қилинган харажатга 271 сўм иқтисодий самара бериши аниқланди.
Қўллаш сохаси: Ветеринария.
Тадқиқот объектлари: соф зотли қора-ола ва голштин хамда уларнинг биринчи бўғин ургочи тана ва букачалари.
Ишнинг мақсади: Узбскистоннинг, иқлим шароити тез ўзгарувчан бўлган жанубий худуди шароитида голштин, кора-ола зотлари ва уларнинг авлодларини ўсиш ва ривожланишини, гўшт ва сут махсулдорлигини хамда айрим биологик хусусиятларини ўрганиш.
Тадқиқот методлари: зоотсхникавий, биологик ва иктисодий.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: кора-ола, голштин зотлари ва уларни ўзаро чатиштириш натижасида олинган биринчи бўғин авлодларининг гўшт ва сут маҳсулдорлиги бўйича генетик потенциалидан самарали фойдаланиш, иссик иклим шароитида биринчи марта махсус тадқиқотларда ўрганилди. Голштин зотга мансуб биринчи тугум сигирларининг лактациясининг дастлабки 90 кунида ўз тенгкурлари соф зотли кора-ола ва биринчи бўғин авлодларидан 175,5 ва 100,5 кг кўп сут, шунингдек, биринчи бўғин чатишма буқачаларнинг ўз тенгкурлари соф зотли кора-ола ва голштин зотига мансуб тенгдошларидан 18 ва 21 ойлигида тегишлича: 16,6 ва 5,1 хамда 21,1 ва 7,9 кг кўп гўшт берганлиги аникланди.
Амалий ахамияти: кора-ола ва голштин зотларини соф ҳолда урчитиш ва уларни ўзаро чатиштириш натижасида олинган чатишма авлодларини маҳсулдорлик кўрсаткичларини хамда айрим биологик хусусиятларини Сурхон воҳасининг иссик иқлим шароитида ўрганиш, воҳада сут ва корамол гўшти ишлаб чиқаришни жадаллаштириш мухим амалий ахамият касб этади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотлар натижалари Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги «Чорвадор» фермер хўжалигининг қорамолчилик фсрмасида жорий этилди. Олинган натижаларга кўра ҳар бир бош сигир, хамда 18 ва 21 ойликдаги буқачалар ҳисобига олинган соф фойда тсгишлича: 181,0 - 252,8; 366,4-447,4 ва 446,8- 549,5 минг сўмга тўғри келиб, рентабеллик даражаси мое равишда 46,7-64,1; 38,4-46,6 ва 36,6-44,7 фоизни ташкил этди.
Қўлланиш сохаси: кора-ола ва голштин зотли қорамолларни урчитишга ихтисослашган барча тоифадаги хўжаликлар.
Таянч сўзлар: постнатал онтогенез, автоподий бўлими суяклари, морфометрик, физика-кимёвий кўрсаткичлар, ўсиш коэффициента, адекват ва экстремал шароит.
Тадкикот объектлари: коракўл ва хисори зотли куйларнинг кафт уста, товон уста, кафт, товон, олдинги ва кейинги оёклар I, II, III фаланг суяклари.
Ишнинг мақсади: Экологик жиҳатдан турлича бўлган худудларда парвариш қилинган ҳар хил зотли қўйларнинг постнатал онтогенезида автоподий суякларининг морфофункционал хусусиятларига яшаш шароитининг таъсирини ва уларнинг адаптациясини аниклаш учун Узбекистоннинг адекват ва экстремал, чўл хамда тоголди-тог яйловларидаги, постнатал онтогенезнинг турли даврларига мансуб коракўл ва хисори зотли куйларнинг автоподий суякларини постнатал онтогенезини ўрганиш.
Тадкикот усуллари: макроанатомик, микроанатомик, физикавий, колориметрик, спектрофотометрик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Илмий текширишлар натижасида биринчи марта экологик жихатдан адекват ва экстремал табиий шароитларда парвариш қилинган қоракўл хамда хисори зотли қўйларни автоподий суякларининг постнатал онтогенезда киёсий морфофункционал хусусиятлари ўрганилди. Илк бор икки хил зотли қўйларни постнатал онтогенезида метаподий суякларининг физикавий ва кимёвий хусусиятлари хамда уларга табиий экологик шароитнинг таъсири тўғрисида илмий маълумотлар олинди. Шунингдек, биринчи маротаба куйларни постнатал ҳаётининг қалтис босқичлари аниқланди.
Амалий ахамняти: Қўйларнинг постнатал онтогенезини турли босқичларида суякларидаги кузатиладиган морфологик ва физика-кимёвий ўзгаришларни хисобга олиб, ҳайвон организмида рўй берадиган салбий оғишларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ўз вақтида амалга оширишда кул келади. Микроанатомик хамда физика-кимёвий текширувлар натижасида олинган маълумотларни ветеринария суд экспертизасида, шунингдек археологик тадқиқотларда қўллаш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқотлар натижалари СамҚХИ хайвонлар анатомияси, физиологияси, жарроҳлиги ва фармакология кафедраси, СамДУ зоология, физиология, генетика ва биокимё кафедраси ўқув жараёнида, УзҚЧЭИТИ бўлимларида жорий этилган. Шунингдек, 3 та методик тавсиялар, 1 та монография чоп этилган, 1 та услубий қўлланма чоп килишда фойдаланилган.
Қўлланиш сохаси: ветеринария, зоотехния, қоракўлчилик, экоморфология, остеология, индивидуал тараккиёт биологияси, морфогенетика.
Тадқиқот объектлари: P.bigeminum ва у билан зарарланган қорамоллар, B.calcaratus канаси, унинг личинкаси, кимёвий препаратлар, хайвонлар кони, кон таркибидаги гемоглобин, эритроцитлар, лейкоцитлар, паразитлар.
Ишнинг мақсади: Республикамизнинг турли вилоятлари шароитида қорамоллар пироплазмозининг мавсумий динамикасини ўрганиш, касалликни даволаш ва профилактика килишда маҳаллий хом-ашёлар асосида замонавий талабларга мос равишда ишлаб чиқилган дори воситаларининг самарадорлигини аниқлаш ҳамда амалиётга жорий этиш.
Тадқиқот методлари: эпизоотологик, клиник, паразитологик, гематологик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Республиканинг турли вилоятлари шароитларида корамоллар пироплазмозининг мавсумий динамикаси ўрганилди. Илк бор синтез килинган диамидин ва ўзбикарб препаратларининг пироплазмозни даволаш ва профилактика килишдаги самарадорлиги аниқланди. Полиамидин-п парепаратини касаллик тарқатувчи Boophilus calcaratus канаси ва корамоллар организмини P.bigeminum дан холи килишдаги таъсири ўрганилди. Биринчи марта ишлаб чикилган полиамидин-п препаратининг пироплазмозни профилактика килишдаги самарадорлиги юқори даражада бўлиши экспериментал тажрибаларда ва ишлаб чикариш шароитида исботланди.
Амалий ахамияти: Олинган тадқиқот натижалари диамидин, ўзбикарб, полиамидин-п препаратларини ветеринария амалиётида қўллаш асосида пироплазмоздан носоғлом қорамолчилик хўжаликларини ушбу касалликдан ҳоли килишда муҳим аҳамият эга. Пироплазмоз қўзғатувчиси P.bigeminum ни криоконсервациялаш усулидан унинг штаммлар коллекцияларини яратишда, экспериментал усулда тажрибалар ўтказишда ва махсус биопрепаратлар ишлаб чиқишда фойдаланилади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикот натижалари корамоллар пироплазмозини самарали даволаш ва профилактика килишда асос бўлади. Тадқиқотлар асосида Узбекистан Республикаси ҚСХВнинг ДВББ томонидан тасдиқланган «Қорамолларнинг пироплазмидоз касалликларига карши полиамидин-п препаратини қўллаш бўйича Йўрикнома» (Тошкент, 2010) ветеринария амалиётига тадбиқ килинган. Тизимли равишда полиамидин-п препаратини қўллаш бир бош корамолга сарфланган 1 сўм ҳаражат эвазига 234 сўм иқтисодий самара олишга имкон беради. Тадкикот натижаларидан ветеринария паразитологияси бўйича илмий ишлар бажаришда, талабаларни ва магистрларни ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: ветеринария.