Мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослиги, хусусан, мумтоз шарқ адабиётшунослиги, унинг назарий асослари тадқиқи мумтоз матнлар ва уларнинг бадиий-поэтик таҳлилини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис мумтоз адабиётда шеъриятнинг етакчилигини, шеършунослик тарихи, вазн, қофия, шеърий нутқ, шеърнинг назарий асослари, шеърий санъатлар, шеърий шакллар каби масалалар ва уларнинг ўзига хослигини белгилаш муҳим вазифалардан бири бўлиб келмоқда.
Дунё адабиётида, шу жиҳатдан “илми адаб”, кейинчалик “илми сегона”нинг таркибий қисмларидан бири бўлган мумтоз қофия илми назарияси, қофиянинг асосий унсурлари, таркибий қисми, қофия ҳарф ва ҳаракатлари, қофиядаги нуқсонлар, қофия турларининг назарий асослари арабий, форсий ва туркий рисолалар тадқиқи асосида ягона назарий категорияларини тақдим қилиш, жаҳон, хусусан, туркий қофия илмининг ўрганилиши долзарб масалалардан бирига айланмоқда.
Ўзбекистонда мамлакат стратегик ривожининг бош омиллари белгиланар экан, “Мана шу стратегияга мувофиқ, барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари равнақини янги босқичга кўтаришни биз ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз... Аввало, халқимизнинг яратувчилик даҳоси билан бунёд этилган ноёб меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадлар кўзда тутилган”[1]. Темурийлар даврида қофия илми назарий таълимот сифатида ўзининг юксак чўққисига кўтарилди. Ушбу давр вакилларидан Шайх Аҳмад Тарозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Фахрий Исфаҳоний, Ҳусайн Воиз Кошифий, Атоуллоҳ Ҳусайний каби ижодкорларнинг асарлари қофиянинг назарий асослари чуқур ва муфассал ёритилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур асарлар ҳақида ўзбек адабиётшунослигида сўнгги йилларда баъзи мақола ва тадқиқотлар яратилган бўлса-да, уларнинг ўзаро қиёсий таҳлили фундаментал тарзда ва қофиянинг унсурлари сатҳида махсус ўрганилмаган эди. Темурийлар даврига оид қофия рисолаларини ўзаро қиёсий тадқиқ қилиш адабиётшуносликнинг долзарб масалаларидандир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертaция муайян даражада хизмат қилади.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон манбашунослиги ва матншунослигида Шарқ адабиётига оид манбаларни ўрганишга интилиш матн таҳлилига оид тадқиқотлар ортиб бормоқда. Натижада матншуносликнинг назарий асослари, матн таҳлилига оид аниқ концепциялар ишлаб чиқилмоқда, таҳлил усуллари аниқланмоқда. Матншуносликдаги мавжуд устувор йўналишлар мумтоз адабиёт намуналарининг асл манбаларини аниқлаш ва мамлакатимизнинг маънавий-маданий тараққиётида тутган ўрнига доир янги хулосалар чиқариш имконини беради.
Жаҳон манбашунослик ва матншунослик илмида бирламчи манбалар қиёсий таҳлил ва талқин тамойиллари асосида ўрганилмоқда. Манбашуносликнинг асосий объекти бўлган матн ва унинг муаллифи ҳақида илмий-назарий хулоса чиқариш учун, аввало, бирламчи манбани тадқиқ этиш, уларнинг илмий-танқидий матнларини яратиш,қадим адабий манбаларни қўлёзма нусхалар асосида нашр этиш муҳим вазифалардан саналади. Аср бошларида вужудга келган илмий-адабий муҳитни ўрганиш, манбаларни табдил ва талқин қилиш тамойилларини ишлаб чиқиш бугунги кун адабиётшунослик ва матншунослик фанлари олдида турган долзарб муаммолардандир.
Аждодларимиз яратган адабий мерос, уни тадқиқ этиш халқимиз маънавий оламини бойитишда, келажак авлодни баркамол шахс сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. «Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор, ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам, албатта, бўлади»[1]. Бизнинг ана шундай
бой маънавий меросимиз XX аср бошларидан мустақиллик даврига қадар матншунос ва манбашунос олимлар томонидан тўпланиб нашр қилинди. Бу борада аср бошларида профессор Абдурауф Фитрат (1886–1938) олиб борган тадқиқот ва нашр ишлари бугунги кунга қадар аҳамиятини йўқотгани йўқ. Фитратнинг ўзбек мумтоз адабиётига доир манбалар устида ишлаб, уларнинг матнини табдил этиб, нашр эттириш борасидаги тадқиқотлари «Энг эски турк адабиёти намуналари» (1927) ҳамда «Ўзбек адабиёти намуналари» (1-жилд, 1928) мажмуаларида жамланган. Гарчи бугунги кунга қадар Фитратнинг ижодий ҳамда илмий фаолияти бир қанча тадқиқотларда ёритилган бўлса-да, олимнинг матншунос ва манбашунос сифатидаги фаолияти жиддий тадқиқга тортилмаган. Олимнинг манбашунослик ва матншунослик соҳасидаги тадқиқотлари ўзбек матншунослигининг ўзига хос хусусиятлари ва тамойилларини назарий- амалий жиҳатдан ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилди. Асар мазмуни, ғояси, матн тарихини чуқур билиш, аниқ хулосага келиш, мавжуд манбалар матнини танқидий ўрганиш, матндан келиб чиққан ҳолда муаллиф таржимаи ҳолини тиклаш ва бадиий асар талқини каби илмий-назарий тамойилларни ишлаб чиқишда олимнинг матншунос ва манбашунос сифатидаги фаолиятини ўрганиш нафақат ўз даври, балки бугунги кун манбашунослиги ва матншунослигида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ–4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ–2995-сонли «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқи ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Респубикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789 -сонли «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялар ривожланишининг I.«Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш»устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбек мумтоз адабиёти манбалари ва намуналарини нашрга тайёрлаш ва унинг илмий тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича матншунослик йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилган. С.Айний, Ғафур Ғулом, Амин Умарий, Ҳусайнзода, И.Султон, П.Шамсиев, Ҳ.Сулаймон, С.Ғаниева, Ғ.Каримов, Ш.Эшонхўжаев, Э.Аҳмадхўжаев, С.Эркинов, И.Ҳаққул, Н.Раҳмонов, Б.Тўхлиев, Қ.Содиқов, С.Ҳасанов, В.Раҳмонов, Н.Жабборов, А.Эркинов, Р.Зоҳидов[1] ва бошқа олимлар матншунослик ва манбашунослик; В.Маҳмуд, О.Шарафиддинов, Э.Рустамов, А.Қаюмов, А.Ҳайитметов, С.Ғаниева, А.Абдуғафуров, Р.Воҳидов, М.Ҳамидова, Ш.Сирожиддинов, Н.Жумахўжа, К.Муллахўжаева, Д.Юсупова[2] каби олимлар мумтоз адабиёт намуналари
нашрларини таҳлил қилган; хорижий олимлар Н.Осимбек, Ф.Кўпрулу, Б.Аталай; С.Е.Малов, В.В.Радлов, А.Самойлович, Е.Э.Бертельс, И.В.Стеблеванинг матн ва тадқиқотлари шулар жумласидандир[1]. Шунингдек, Фитрат ижоди ва жадидчилик муаммолари О.Шарафиддинов, Н.Каримов, Э.Каримов, Б.Қосимов, Ҳ.Болтабоев, М.Қурбонова, И.Ғаниев, Б.Каримов, У.Жўрақулов[2] ва бошқа олимлар томонидан тадқиқ этилган. Бироқ Фитрат мажмуаларининг матний тадқиқини амалга ошириш, мажмуадаги намуналарнинг бирламчи манбаларни излаб топиш, уларни ўзаро қиёслаш натижасида асл манбани аниқлаш, таҳлил ва тадқиқ этиш ҳамда ХХ аср матншунослиги тарихида Фитрат тажрибаларини ўрганишга доир махсус тадқиқотлар амалга оширилмаган.
[1] Самойлович А. Собрание стихотворений императора Бабура. – Петроград, 1917; Малов С.Е. Из третьей рукописи «Кутадгу билиг», Изв. АНСССР Отд. Гумм.: Наук, 1929; Малов С.Е. Памятники древнетюркской письменности. – М.–Л., 1951; Кўпрулу Ф. Турк адабиётида илк мутасаввуфлар. – Истанбул, 1918. / Купрулу Ф. Турк адабиётининг маншаъи // Миллий татаббулар мажмуаси. 2-жилд, 4-сон. – Б.71; Besim Atalay. Divanü Lügat-ıt-Türk ve Tercümesi üzerine Notlar / Kaşgarlı Mahmud. Divanü Lügat-ıt-Türk (çeviri). Çeviren: Besim Atalay. 5.Baskı. Cild I-III. – Ankara, 2006; Бертельс Е.Э. Навои. Опыть творческое биографие. – М., 1947; Навои и Джами. – М., 1965; Стеблева И.В. Семантика газалей Бабура. – М., 1978, Тюркская поэтика. – М., 2012;
[2] Шарафиддинов О. Ижодни англаш бахти. – Т.: Шарқ, 2004; Каримов Н. Адабиёт ва тарихий жараён. – Т., 2013; Каримов Э. Развитие реализма в узбекской литературе. – Т., 1978; Қосимов Б. Милллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. – Т.: Маънавият, 2004; Болтабоев Ҳ. Абдурауф Фитрат – адабиётшунос. – Т.: Ёзувчи, 1996; Болтабоев Ҳ. Фитрат ва жадидчилик. – Т.: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007; Қурбонова М. Фитратнинг тилшунослик мероси: Фил.фан.номз. ... дисс. – Т., 1993; Ғаниев И. Фитрат драмалари поэтикаси. – Т.: Фан,. 2005; Каримов Б. Жадид мунаққиди Вадуд Маҳмуд. – Т., 2000; Жўрақулов У. Фитратнинг тадқиқотчилик маҳорати. – Т., 2003.