Японская культура и языковой ландшафт в контексте западной культуры

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
52-57
11
3
Поделиться
Назирова, Ш. (2019). Японская культура и языковой ландшафт в контексте западной культуры. Восточный факел, 4(4), 52–57. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/13013
Шукрия Назирова, Ташкентский государственный институт востоковедения

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Эта статья о японской культуре и японском языке. Сегодня современная лингвистика фокусируется на исследованиях мировоззрения людей и языковой картины. Многочисленные фактические  материалы  были  собраны  для  изучения  этих  вопросов  в  различных  языках  и культурах, включая японский язык и культуру. В то же время нет четкого представления о том, какие факторы ведут к каждому отдельному языку и культуре, когда язык влияет на мораль людей или  наоборот.  Первые  шаги  предпринимаются  для  изучения  японского  ландшафта  мира,  но  он также был подробно описан в различных подходах.

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

52

ЯПОН МАДАНИЯТИ ВА ТИЛ МАНЗАРАСИ ҒАРБ

МАДАНИЯТИ КОНТЕКСТИДА

НАЗИРОВА ШУКРИЯ

катта ўқитувчи, ТДШИ

Аннотация. Мазкур мақола Япония маданияти ва япон тилига бағишланган бўлиб, бугунги

кунда замонавий тилшуносликда халқларнинг дунё манзараси ва тил манзараси масалалари бўйича
тадқиқотларга бағишланган. Турли тиллар ва маданиятлар, хусусан, япон тили ва маданияти
бўйича мазкур масалаларнинг ўрганилиши юзасидан кўплаб фактик материал тўпланган. Шу билан
бирга, ҳар бир тил ва маданият бўйича алоҳида олинганида қайси омил етакчи бўлиши ҳақида, яъни
қачон тил инсонлар ахлоқига таъсир қилиши, ёки аксинча, қайси ҳолатда тил хусусиятлари ҳаёт
шарт–шароитларидан келиб чиқиши масаласида ҳам аниқ бир қараш йўқ. Дунёнинг япон тили
манзарасини тадқиқ этиш масаласи борасида илк қадамлар ташланмоқда, аммо бу йўналишда ҳам
турлича ёндашувлар юзага келганлиги ҳақида батафсил ёритилган.

Таянч сўз ва иборалар: Япония, Ғарб мамлакатлари, диалект, маданият, лингвистика,

семантика, жанр, расмий хат.

Аннотация. Эта статья о японской культуре и японском языке. Сегодня современная лингвис-

тика фокусируется на исследованиях мировоззрения людей и языковой картины. Многочисленные
фактические материалы были собраны для изучения этих вопросов в различных языках и
культурах, включая японский язык и культуру. В то же время нет четкого представления о том,
какие факторы ведут к каждому отдельному языку и культуре, когда язык влияет на мораль людей
или наоборот. Первые шаги предпринимаются для изучения японского ландшафта мира, но он
также был подробно описан в различных подходах.

Опорные слова и выражения:

Япония, страны Запада, диалект, культура, лингвистика,

семантика, жанр, официальное письмо.

Abstract. This article is about Japanese culture and Japanese. Today, modern linguistics focuses on

studies of the worldview of people and the linguistic picture. Numerous factual materials have been
collected to study these issues in various languages and cultures, including the Japanese language and
culture. At the same time, there is no clear idea of what factors lead to each individual language and
culture, when the language affects the moral of people or vice versa. The first steps are being taken to study
the Japanese landscape of the world, but it has also been described in detail in various approaches.

Keywords and expressions: Japan, Western countries, dialect, culture, linguistics, semantics, genre,

official letter.

Ҳар бир халқнинг дунё манзараси унинг тили билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳар бир тил

дунёни ўзига хос шаклда бўлакларга ажратади ва турли даражадаги батафсиллик билан
тавсифлайди. Бугунги кунда замонавий тилшуносликда халқларнинг дунё манзараси ва тил
манзараси масалалари бўйича тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Зеро, халқларнинг тилларини,
тил бойлигини ўрганиш уларнинг дунё ҳақидаги тасаввурини аниқлаш имконини яратади.
Зеро, В. фон Гумбольдт ёзган эди: «Бутун тил яхлитлигича инсон ва табиат орасида туради
ҳамда унга ички ва ташқи томондан таъсир қилади... ҳар бир тил у оид бўлган халқни, атроф-
муҳитни ифода этади. Одам ўша муҳитдан чиққан заҳоти бошқа тил муҳитига қиради».

1

ХХ асрнинг 30–йилларида тилнинг инсоннинг дунё ҳақидаги тассаввурларига таъсири ҳақида
америкалик маданиятшунос ва олим Э. Сепир ва унинг шогирди Б. Уорфнинг қарашлари

1

Гумбольдт Вильгельм фон. Избранные труды по языкознанию. М.: Прогресс, 1984. С. 80.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

53

илгари сурилган. Япон тили учун дунёнинг бўлиниши ҳақидаги масала йирик тилшунос олим
Киндаити Харухико

1

томонидан ХХ асрнинг 50 йилларида кўтарилган.

Турли тиллар ва маданиятлар, хусусан, япон тили ва маданияти бўйича мазкур маса-

лаларнинг ўрганилиши юзасидан кўплаб фактик материал тўпланган, бироқ уларни таҳлил
этувчи қатъий илмий метод ҳали мавжуд эмас. Шу билан бирга, ҳар бир тил ва маданият
бўйича алоҳида олинганида қайси омил етакчи бўлиши ҳақида, яъни қачон тил инсонлар
ахлоқига таъсир қилиши, ёки аксинча, қайси ҳолатда тил хусусиятлари ҳаёт шарт–шароит-
ларидан келиб чиқиши масаласида ҳам аниқ бир қараш йўқ. Дунёнинг япон тили манза-
расини тадқиқ этиш масаласи борасида илк қадамлар ташланмоқда, аммо бу йўналишда ҳам
турлича ёндашувлар юзага келган.

Уорфнинг одамлар хулқ–атвори уларнинг тилига боғлиқ, деган гипотезаси замонавий

тилшуносликда, хусусан, япон тилшунослигида ҳам фаол муҳокама қилинмоқда, бироқ бу
гипотезани тасдиқланган ёки инкор этилган, деб бўлмайди

2

. Япон тилшунослигида бу ғоя,

айниқса, кенг тарқалган. Япон оммавий онгига берилаётган катта аҳамият Уорфнинг юқо-
рида айтилган фикрига тўла мос келади.

Ҳар бир миллат, ҳар бир халқ ва ҳар бир тилнинг ўзига хос хусусиятлари бўлади.

Масалан, америкаликларда исм фамилиядан аввал туради, манзил ҳақидаги маълумот исм
ва фамилиядан бошланади, мамлакат ҳақидаги маълумот энг охирида берилади. Япон
тилида эса аксинча, худди ўзбек тилидаги сингари, аввал мамлакат номи келтирилади, исм
ва фамилия энг охирида туради. Инглиз тилидаги урғу сўзларни аниқ ажратиб талаффуз
қилишга имкон беради. Япон тилидаги мусиқий урғу эса сўзларни бирлаштириб талаффуз
қилишга йўл очади. Инглизча сўзларнинг алоҳида талаффуз қилиниши артикллар ва бош
ҳарфларни қўллаш орқали кучайтирилади, бундай ҳолат япон тилида мавжуд эмас. Қайд
этилган ушбу ҳолатлар ҳақиқатдан ҳам инглиз ва япон тилларига хос. Шундай бўлишига
қарамай, кўрсатилган тафовутлар олдиндан белгиланган икки фикрни исботлаш сатиш учун
танланган. Биринчиси – инглиз тили учун бўлакни ажратиб бериш муҳим аҳамият касб
этади. Япон тили учун эса бутунни ифодалаш аҳамиятлидир. Бундан ташқари, инглиз тили-
да гап бўлаклари бир–биридан япон тилидагига нисбатан қатъий ажратилган. Япон тили
дунёни яхлитлигича кўради, бу тилга аниқлик ва эмоционаллик хосдир; инглиз тилига
дунёни бўлакларга, қисмларга тақсимлаш кўриш хос бўлиб, шу билан бирга, индивидуал,
айниқса, эгоцентрик (ҳаттоки биринчи шахс олмоши катта ҳарф билан ёзилади) ибтидони
ажратиш, мавҳумлик ва мантиқийлик хосдир.

Ёки, масалан, Америка ва Канада компаниялари тор доирадаги мутахассисларни ишга

олишади, япон фирмалари, садоқатли, ҳар қандай ишни бажаришга тайёр ходимларни афзал
кўришади. Америкаликларнинг ташриф қоғозида инсоннинг касби албатта кўрсатилади,
японлар ташриф қоғозларида эса аксарият ҳолларда фақат фирма кўрсатилади. Христиан-
лик монотеистик бўлса, синтоизм политеистикдир, Японияда турли хилма-хил динлар ўзаро
тинч-тотувликда мавжуд бўлса, Ғарбда бундай нарса кузатилмайди. Ғарб мамлакатларида
қабр тошларида доимо дафн этилганларнинг исми–шарифи, туғилган ва оламдан ўтган
санаси ёзилса, японлар қабр тошларида фақатгина оилавий фамилия ёзилади. Бундан
мазкур мамлакатлар устивор йўналишлари тўғрисидаги хулоса қилиш мумкин: Америка ва

1

Kindaichi Haruhiko. The Japanese Language. Tokyo, 1978. Р. 43.

2

Уорф Б.Л. Отношение норм поведения и мышления к языку. – В сб.: Новое в лингвистике, вып. 1, М., 1960.

С. 54; Брутян Г.А. Гипотеза Сепира – Уорфа. Ереван, 1968. С 21.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

54

Канада жамияти бозор иқтисодиёти, аъзоларнинг мустақиллиги ва индивидуаллиги, ҳоки-
миятнинг шахсдан ажратилиши, мусобақа ва курашга мойиллиги билан тавсифланади. Япон
жамияти эса яхлитлик, иқтисодни давлат томонидан тартибга солиниши, жамият аъзо-
ларини уйғунлик ва келишувга мойиллиги, давлат ва фирма манфаатларини шахс манфаати
устидан устуворлиги билан тавсифланади. АҚШ ва Канадада капитализм ҳукмронлик
қилади, Японияда эса капитализм ҳеч қачон бўлмаган ва йўқдир. Буларнинг барчаси турли
мисоллар билан тасдиқланади.

Маълумотларга қараганда, мукаммал япон жамиятида суҳбатдошлар сони кам ва улар-

нинг ҳар бири аниқдир, Ғарбда эса бирданига кўплаб инсонлар билан мулоқотга киришиш
керак, шунинг учун ҳам японлар учун керак бўлмаган артикль ва кўплик сони каби махсус
тил воситалари талаб қилинади. Муаллиф японлар нуқтаи назаридан ғарб мамлакатлари
одамлари жуда ҳам сергап, японлар эса сукут сақлашга одатланган ва япон тилида ахбо-
ротнинг аксарият қисми фақатгина тагмаъно сифатида назарда тутилишини қайд этади.
Бунинг сабаби ғарб мамлакатлари одами учун сўз – қурол бўлиб, усиз яшаш мумкин эмас,
японлар эса – бир оиладай баҳамжиҳатликда яшашади, бир–бирини сўзсиз, имо–ишоралар
билан тушунишади.

Бугунги кунда юқорида қайд этилган фикрларга қарама–қарши фикр ҳам мавжуд. Унга

кўра, замонавий Япония аллақачон америкалашган, бу мамлакатда эркинлик, демократия,
фуқоролик жамияти ғоялари кабилар мустаҳкам ўрнашган.

Бу концепциянинг тарафдорлари Япониядан кўра АҚШ ва Европада кўпроқдир. Уорф

издошлари тил ва маданият ўртасидаги алоқа борасида бир қатор ишончли мисоллар билан
бирга ақл бовар қилмайдиган мисолларни ҳам келтиришади.

Киндаитининг ёзишича, япон тилида чорвачилик лексикаси яхши шаклланмаган (“си-

гир”, “буқа”, “тойчоқ” каби маъноларга эга алоҳида сўзлар мавжуд эмас, ушбу ҳайвон-
ларнинг урғочиси ёки эркаги ҳақида гапириш мумкин).

1

Чунончи, бу ҳолат япон тилини

бошқа олтой тилларидан анчагина фарқланишини кўрсатади. Бироқ бу тилда денгиз билан
боғлиқ лексика жуда ривожланган, масалан, ўзбек тилидаги “балиқ” сўзига япон тилидаги
олтита сўз тўла бўлмаса–да, мазмунан мувофиқ келади. Япон тилида об-ҳаво, йил фасллари
билан лексемалар ҳам миқдоран кўп, рельеф ва денгиз кенгликларини билдирувчи сўзлар
дифференциялашган.

Умуман олганда, сув (денгиз суви, булоқ суви, ёмғир суви) ва намлик билан боғлиқ

кўплаб сўзлар мавжуд (уларнинг маъносини рус ёки инглиз тилида етказиб бериш аксарият
ҳолларда мураккаб). Япон тилида қайноқ (yu) ва совуқ (mizu) сувни билдирувчи алоҳида
сўзлар мавжуд, ивиш ва намланишни англатувчи кўплаб сўзлар бор. Ҳис–туйғу билан
боғлиқ бўлган лексика жуда камбағалдир: япон тилида “қаттиқ” ва “дағал” сўзлари
ўртасидаги фарқни ифодалаш қийин.

Шунга қарамай, руҳий ҳолатлар билан боғлиқ бўлган лексика жуда бойдир: ўзбекча

“ғамгин” ёки инглизча “sad” сўзига хос маънони билдирувчи, аммо ўзаро синоним бўлмаган
тўртта сўз мувофиқдир, уларнинг маъносидаги фарқни ўзбек ёки инглиз тилида ифодалаш
қийиндир. Овқатни тайёрлашни билдирувчи феъллар дифференциялашган.

Ўзбекча “киймоқ” ёки инглизча “put on” сўзини билдириш учун япон тилида тўртта феъл

ишлатилади, устки либос, оёқ кийим, бош кийим ва қўлқопни кийиш учун алоҳида феъллар
ишлатилади.

1

Kindaichi Haruhiko. The Japanese Language. Tokyo, 1978. Р. 31.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

55

Рус надевать ёки инглиз put on га тўртта япон феъли мувофиқ: кийим учун, ижтимоий

муносабатлар билан боғлиқ, масалан, этикет шаклларига алоқадор, хусусан, миннатдор-
чилик билдириш, узр сўраш, ҳадя этиш билан боғлиқ сўзлар ҳам хилма–хилдир.

Киндаити ва бошқа лингвистлар томонидан қайд этилган яна бошқа бир хусусият бу япон

тилида ўзига хос товушга ва кўринишга тақлид сўзларнинг кўплигида кузатилади. Машҳур
россиялик японшунос олим А. А. Холодович 30-йиллардаги япон ҳарбий матнлари таҳлилига
бағишланган китобида, бундай сўзлар одатда “ҳарбий қўлланмаларда газларнинг таъсирига
тавсиф берганида қўлланилиши, шунингдек, кимёвий снарядни учганида ёки портлаганида
товуш бўйича гранатадан қандай фарқлаш мумкинлигини тасвирлаганда ишлатилишини”
ёзади. Мисоллар ҳам келтирилади: пати-пати – “кимёвий снаряд пастга тушаётгандаги товуш”,
пуппуу – “кимёвий снарядни учаётгандаги товуши”.

1

Ўзбек тилида бундай ҳолат мавжуд эмас.

Ўзбек дунёси тил манзараси бу каби маъноларни қамраб олмайди.

Японшунос олим В.М. Алпатов қуйидаги ҳолатни қайд этади: “Мен 70-йилларда совет

космик кўргазмада ишлаганимда шундай фактга дуч келдим: Марс ёки Венерага космик
аппаратларни учиришининг оламшумул аҳамиятини тушунтириш баъзан қийин кечар эди.
Чунки сайёралар номларини билмаган мижозлар “Венера нима?” каби саволларни берарди-
лар. Албатта, япон тилида бундай сўзлар мавжуд, японлар сайёралар номларини қачонлар-
дир мактабда дуч келган. Аммо рус тили соҳиблари “ўрта” даражаларининг дунё тасавву-
рида сайёраларни билдирувчи сўзлар мавжуд. Японларнинг тил манзарасига эса сайёра ва
юлдузларнинг номи одатда кирмайди (Чунки бу сўзларнинг деярли барча китобий бўлиб,
хитой тилидан ўзлашган).

2

Японларга хос бўлган “мавсумий саломлашиш” (jikoonoaisatsu) стандарт эпистоляр (хат)

жанрида акс этадиган япон дунёсининг тил манзарасида қуйидаги хусусият мавжуд: анъана-
вий япон тақвимининг ҳар бир ойи икки қисмга бўлинади ва натижада мавсумларни
ифодалаш учун 24 та сўз ҳосил бўлади, масалан, 6 январдан 19 январгача бўлган давр
shookan – “қаттиқлиги жиҳатида иккинчи ўринда бўлган совуқлар мавсуми”, 20 январдан 3
февралгача daikan - “энг қаттиқ совуқлар мавсуми”, 6 майдан 20 майгача бўлган давр эса
rikka – “ёзнинг боши” деб аталади. Кўрсатилган эпистоляр жанр (махсус хат ёки бирон–бир
хат, жумладан, расмий хатнинг бўлаги) у ёки бу мавсумнинг кириб келиши билан боғлиқ
бўлган ҳиссиётларни стандарт тарзда ифодалаш билан боғлиқдир. Агар мавсум об-ҳавоси
ёқимсиз бўлса, ҳамдардлик туйғуси акс этади. Бундай турдаги хатлар мавсумга боғлиқ
равишда махсус номларга эга: kanchuu-mimai – “совуқ мавсум кириб келиши билан боғлиқ
бўлган ҳамдардлик хати”, shochuu-mimai – “иссиқ мавсум кириб келиши билан боғлиқ
бўлган ҳамдардлик хати”.

Бунда, масалан, shochuumimai мавсумида суҳбатдош ҳақиқатда иссиқдан истироб чеки-

ши шарт эмас, тақвим билан боғлиқ бўлган маросим сабаб шундай мазмундаги хат ёзишни
талаб этади. Европа маданиятида бундай ҳолатлар умуман учрамайди. Ўзбек маданиятида
ҳам ҳамдардик хати ёзиш одати мавжуд эмас.

Санаб ўтилган хусусиятлардан баъзилари япон ороллари иқлими ёки япон жамиятининг

ўзига хослиги билан шартланади. Япон тилида японларнинг биринчидан, нам субтропик
иқлимдаги ҳаёти, иккинчидан, тоғ рельефи, учинчидан, мамлакатнинг оролларда жойлаш-

1

Холодович А.Синтаксис военного японского языка. Москва, 1937. С. 106.

2

Алпатов В.М. О языковой картине мира японцев. Журнал: Историческая психология и социология истории.

Номер 1(1) / 2008.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

56

ганлиги ўз ифодасини топиши табиий. Бундай табиий шароитларда чорвачилик яхши ри-
вожланмаган (тоғ рельефи ва текис ҳудуд, майдонларнинг чекланганлиги чорвачиликнинг
ривожланишига тўсқинлик қилар эди), аммо денгизга алоқадор фаолият Япония учун
муҳим аҳамият касб этарди. Япониянинг нам иқлими ва мавсумларни қатъий алмашину-
видаги об-ҳавонинг тез-тез ўзгариши шунга мутаносиб лексикани ривожланишини тақозо
қилган. Япон тил маданиятида юлдуз ва сайёралар номининг у қадар аҳамиятга эга эмасли-
гини қуйидагича изоҳлаш мумкин: японлар умр бўйи денгиз билан боғлиқ бўлсалар–да,
асрлар давомида фақат соҳиллар бўйлаб сузишган ва юлдузларга қараб йўлни белгилашга
ҳаракат қилишмаган. Аммо япон тилида ҳиссиётларни ифодаловчи, товушга ва образга
тақлидни англатувчи лексиканинг яхши ривожланганлигини қандай тушунтириш мумкин?

Ва сўзсиз, япон дунёсининг тил манзарасининг энг муҳим белгиларидан бири мазкур

мамлакат тил маданиятининг кўп намоён бўлувчи “ўзиники – бегонаники”, “ичкаридаги
макон” (uchi) – ва “ташқаридаги макон” (soto) қарама-қаршилигидир. Япон тилидаги бу
қарама-қаршилик А.Я. Гуревичнинг

1

китобида махсус тадқиқ этилган. Мазкур қарама–

қаршилик япон жамияти ичида у ёки бу чегараларни белгилаш нуқтаи назаридан муҳим-
дир. Ўз оила аъзолари бошқа одамларга нисбатан, қўшнилар узоқда яшовчиларга нисбатан,
ўз фирмаси ҳамкасабалари ўзга фирма персоналига нисбатан “ўзиники” сифатида тушу-
нилиши мумкин. Бу ҳодиса тилда ҳам намоён бўлади.

Японияда ўзиники ва бегона бўлганларга махсус тиллар анъанаси бор. Чет элликка

муносабат алоҳида ҳолат, чунки чет эллик ҳар доим бегонадир. Шу сабабли чет элликка ҳар
доим инглиз тилида мурожаат қилган маъқул. Бу ҳолда японларнинг инглиз тилини билиш
даражаси юқори ёки паст эканлигини аҳамияти йўқ. Аммо японлар учун ўзиники ва
бегоналар учун тилларнинг фарқли бўлишида чет тили, масалан, инглиз тили бўлиши
мажбурий эмас. Япон тилининг тил ости гурухлари бу вазифада ишлатилиши мумкин.
Замонавий Японияда мактаб таълими ва телевидение сабабли ҳамма адабий тилни маълум
даражада билади ва бу адабий тил параллел равишда нафақат асар тили ва юқори маданият
тили сифатида, балки “бегоналар учун тил” сифатида ҳам ишлатилади.

Шу билан бирга, японлар “ўзлариники учун” ҳам алоҳида тилни исташади. Шу сабабли

япон диалектлари барқарор эмас, ўзгарувчан бўлади. ХХ асрнинг биринчи ярмида Японияда
диалектларни чеклашга ҳаракатлар амалга оширилди, мактабларда ҳам диалектларнинг қўл-
ланишига чеклов қўйишга ҳаракат қилинди. Лекин урушдан кейинги вақтларда бу ҳаракат-
лардан воз кечилди. Ҳозирда ҳам Японияда диалект “коммуникациянинг оилавий воситаси”
сифатида қабул қилинади).

2

Японлар ўзларига яқин бўлган кишиларга диалектда мурожаат

қилишади. Аммо чет элликларга диалектда гапириш ноқулай. Ҳозирги кунда оддий японлар
ҳам икки тил системасини яхши эгаллаб олишган ва онгли равишда биридан иккинчисига
ўтишяпти. Албатта, диалектга хос хусусиятлар кўпроқ қишлоқларда ва кичик шаҳарларда
кузатилади, катта шаҳарларда диалектлик хусусиятлари нисбатан барқарор ва ўзгармасдир.

Аммо диалектлар ўз ижтимоий вазифасини сақлаб қолган бўлса-да, адабий тил таъси-

рида таркибан ўзгармоқда. “Эски шеваларнинг” ўрнини “янги диалектлар” эгалламоқда. Бу
янги диалектларда соф диалект хусусиятлар билан адабий тилга хос хусусиятлар бир-
галикда мавжуддир.

1

Гуревич А. Я.Индивид и социум на средневековом Западе. – Москва: РОССПЭН, 2005. С. 32.

2

Благовещенская О. Язык молодёжи в Японии : автореферат дис. ... кандидата филологических наук. -

Москва, 2007. С. 9.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

57

Ҳозирги кунда Японияда диалектларни йўқотишга ҳаракат қилинмаяпти, аксинча, уларни

миллий қадрият деб эълон қилишган, уларни фаол ўрганишяпти, уларнинг ёзма вариантлари
архивларда сақланмоқда. Ҳаттоки, япониянинг у ёки бу ҳудудларида диалектларда тўғри
гаплашиши учун махсус дарслар киритилмоқда. Албатта, ҳар бир диалектга ўргатишнинг
иложи йўқ. Шунинг учун япон болаларига фақат бир неча ҳудудларнинг диалектларини
ўргатишади. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, кейинги пайтларда ёшлар орасида, айниқса,
қизлар орасида диалектларга хос сўзлар, ҳаттоки, диалектларга хос грамматик шаклларни
қўллаш модага айланмоқда. Баъзида ҳаттоки ўша ҳудуд учун хос бўлмаган диалектал шакллар
ҳам ишлатилмоқда (Благовещенская 2007 : 5). Бу диалектал хусусиятлар ҳудудий характерга
эга эмас, катта шаҳар шароитида бу ҳолат “ўз” тилни “ўзга” тилдан ажратиш усулидир.

Япон ҳурмат тили шаклларида ҳам “ўз – ўзга” муносабати ўртага чиқади. Бу тизимда

японча “ўз – ўзга” зиддиятига “олий, тенг – паст” иерархик қарама-қаршилик ҳам қўшила-
ди. Япон тилидаги ҳурмат шакллари тизими нафақат лексикани, балки грамматик шакллар-
ни, айниқса, феъл шаклларини ўз ичига олади. Бундай шаклларнинг қўлланилиши мураккаб
жараён бўлиб, ҳар бир япон уларнинг қайсисини қўллашини доимо ҳал қилиш муаммоси
олдида туради. Бу ҳолат, турли параметрлар – ижтимоий мавқе, руҳий омиллар ва бошқалар
билан боғлиқ. Уларни “ўз -ўзга” нуқтаи назаридан кўриб чиқиш ҳам талаб этилади.

ЯПОН АДАБИЁТИДА ЧОЙ МАРОСИМИНИНГ

БАДИИЙ ТАЛҚИНИ

(Ясунари Кавабатанинг “Минг қанотли турна” романи мисолида)

МАМАТҚУЛОВА ХОЛИДА

филология фанлари номзоди, СамДЧТИ

Аннотация. Мазкур мақола бадиий матнда этномаданий маъноларнинг шаклланиши ва улар-

нинг ифодасига бағишланган. Мақоланинг объекти бадиий матн таҳлилидан келиб чиқадиган
турғун маданий маънолар. Ясунари Кавабатанинг “Минг қанотли турна” романидаги этнонкон-
цептлар ишимизнинг асосий материали бўлиб ҳисобланади. Мақоланинг мақсади Ясунари Кава-
батанинг “Минг қанотли турна” романидаги этнонконцептларнинг аниқланган маъноларини на-
моён қилиш. Ишда асосан интегратив таҳлил ва концептуал таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Матн орқали япон халқи маданий ҳаётининг ҳам анъана, ҳам янгилиги ўрганилиб, персонажларнинг
“чой маросими”га боғлиқ ҳар бир маълумотлари, фикрлари мазкур тушунчанинг ҳажмига қўшимча
бўёқдорлик берган жиҳатлари кўрсатилган. Шунингдек, ХХ асрнинг йирик насрий ёзувчиларидан
Ясунари Кавабата ижоди орқали япон маданиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири бўлган чой
маросими “тядо” мисолида миллий тафаккур акс эттирилган. Япон маданияти тизимидаги қад-
риятлар, чой маросими билан боғлиқ лингвомаданий концепт майдон кузатилган. Таъкидлаш жоиз-
ки, чой маросими концептига ҳар бир япон ўзидан келиб чиқиб маъно сингдиради. Асарда чой
маросими, кимоно, маросимлар ва шу каби этноконцептлар бадиий концептлар сифатида компо-
зицион асос, миллий эстетика ва табиий фон вазифаларини ўташи аниқланган.

“Кимоно” концепти чой маросими концептининг бир бўлаги бўлганлиги ҳолида мавсум концеп-

тини бирлаштириши кузатилган. Шунингдек, Кавабата Ясунари чой маросими орқали миллий

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов