Б.З. Холидов – афғоншунос

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
69-71
10
3
Поделиться
Маннонов, А. (2020). Б.З. Холидов – афғоншунос. Восточный факел, 1(1), 69–71. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/13270
Абдурахим Маннонов, Ташкентский государственный институт востоковедения

доктор филологических наук, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Боқи Зокирович Холидовни мамлакатимизнинг аксарият кекса ва ўрта ёш арабшунослари аввало у кишининг барчага яхши маълум ва машҳур бўлган “Араб тили дарслиги”муаллифи сифатида яхши билишади. Бу олим Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг Шарқшунослик факультети қошидаги Араб филологияси кафедрасининг салоҳиятли раҳбари, ажойиб илм-фан ташкилотчиси ва араб тилини ўрганаётган талабалар учун меҳрибон, ғамхўр устоз эди. Мадраса талабаси ўлароқ Б.Холидов араб тили билан бирга форс тилини ҳам мукаммал эгаллаган эди. Тилларни яхши билиши боис у 1942-1947 йилларда Эронда Совет Армияси офицери даражасида форс тили таржимони вазифасини ҳам адо этди.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

69

АРАБ ТИЛШУНОСЛИГИ

Б.З. ХОЛИДОВ – АФҒОНШУНОС

МАННОНОВ АБДУРАҲИМ

Филология фанлари доктори, профессор, ТДШИ

Боқи Зокирович Холидовни мамлакатимизнинг аксарият кекса ва ўрта ёш арабшу-

нослари аввало у кишининг барчага яхши маълум ва машҳур бўлган “Араб тили дарслиги”
муаллифи сифатида яхши билишади. Бу олим Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги
Ўзбекистон Миллий университети)нинг Шарқшунослик факультети қошидаги Араб фило-
логияси кафедрасининг салоҳиятли раҳбари, ажойиб илм-фан ташкилотчиси ва араб тилини
ўрганаётган талабалар учун меҳрибон, ғамхўр устоз эди. Мадраса талабаси ўлароқ
Б.Холидов араб тили билан бирга форс тилини ҳам мукаммал эгаллаган эди. Тилларни яхши
билиши боис у 1942-1947 йилларда Эронда Совет Армияси офицери даражасида форс тили
таржимони вазифасини ҳам адо этди.

Лекин ҳозирги авлод шарқшунос-арабшуносларига Б.З.Холидовнинг ўзининг ўқитувчи-

лик ва илмий фаолиятини дастлаб арабшунослик соҳаси мутахассиси эмас, балки у таниқли
шарқшунос олим Э.Е.Бертельснинг кўмагида пашту-дарий тилини ўрганиб, афғоншунос-
паштушунос сифатида бошлагани маълум эмас. У Ўзбекистонда илк бор пашту (афғон)
тилидан сабоқ берган, бу тилни ўқитиш методи асослари, фонетика ва грамматикасидан
ўқув дастурлари, махсус курсларни ишлаб чиққан, хрестоматия, луғат ва маъруза курс-
ларини тайёрлаган, талабаларнинг курс ва диплом ишларига раҳбарлик қилган биринчи
ўқитувчи – устоз эди. Афғон филологияси бўйича у киши яратган дарсликлар, ўқув адабиёт-
лари малакали мутахассислар йўқ даражада бўлган ўша давр шароитида жуда муҳим эди.

Б.З.Холидов билан елкама-елка меҳнат қилган кишилар ва ундан таҳсил олган талабалар

устозни нафақат ажойиб устоз, балки ўта талабчан, принципиал олим, ҳар доим ёрдамга
тайёр, ёш, ҳали тажрибасиз, аммо фаол ва тиришқоқ, мақсад сари собитқадамлик билан
интилувчан ёшларни қўллаб-қувватловчи мураббий сифатида яхши билар эдилар.

Унинг илк бор илм шоҳсупаларидан кўтарила бошлаши пашту (афғон) тилидаги арабча

ўзлашмаларнинг лексик, фонетик, морфологик ва синтактик тарихига қизиқиши билан
боғлиқ. У кўплаб бадиий, илмий, диний, ижтимоий-сиёсий, ҳарбий матнлардан олинган
катта лисоний материалларни тўплаб, уларни чуқур таҳлил қилиб, 1951 йилда “Ҳозирги
замон пашту адабий тилидаги арабча ўзлашмалар” мавзусида номзодлик диссертациясини
ҳимоя қилди.

Бу нафақат Ўзбекистондаги, балки дунё афғоншунослигида пашту тилидаги арабча ўз-

лашмаларнинг лексик, фонетик, морфологик ва синтактик хусусиятлари тадқиқига бағиш-
ланган илк монографик тадқиқот эди. Шарқшунослик соҳасининг етакчи мутахассислари
ушбу тадқиқотда илгари сурилган ва ишлаб чиқилган муаммоларнинг долзарблиги,
янгилиги ва аҳамиятини ўз вақтида жуда юқори баҳолаган эдилар.

Ушбу диссертацияни яқинда Ўзбекистон Миллий Университетининг кутубхонасидан

топдим ва қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Диссертация матни машинкада ёзилган 293


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

70

саҳифадан иборат эди. Аммо мени ҳайратга солган нарса – диссертациянинг ҳажми эмас,
унда кўриб чиқилган муаммоларнинг кўлами, чуқурлиги ва асослилиги, олинган нати-
жаларнинг ишончлилиги, ўтган асрнинг 40-йиллари охирида, собиқ Иттифоқда пашту
тилини илмий тадқиқ этиш ҳақида ҳали ўйлаб ҳам кўрилмаган бир даврда бундай улкан
ишнинг амалга оширилганлиги эди. Бундай ишни фақат учта шарқ тили: пашту, араб ва
форс тилларини мукаммал эгаллаган Б.З.Холидов эплай олар эди. Ва, ҳақиқатдан ҳам, у бу
ишни кутилганидан ортиқ даражада уддалаган эди.

Б.З.Холидовнинг диссертацияси у танлаган ва тадқиқотнинг хулоса қисмида аниқ

таъриф этилган илмий йўналишнинг изчил рўёби ҳисобланади. У киши ёзади: “... замонавий
пашту адабий тилига араб тилидан ўзлашган фонетик ва грамматик хусусиятларни
мукаммал билмасдан, ушбу тил бўйича муваффақиятли илмий ва амалий ишларни амалга
ошириш мумкин эмас”.

Тадқиқот муаммоларига кириш кенг миқёсда ёритилган, мустақил илмий аҳамиятга эга

бўлган муқаддима, уч алоҳида боб ва хулосаларни ўз ичига олган.

“Пашту тилидаги арабча сўзларнинг лексик тавсифи” деб номланган биринчи боб олти

бўлим ва 15 та параграфни қамраб олган бўлиб, унда афғон (пашту) ёзуви тарихи, унда
арабизмларнинг ўзлашиш йўллари, уларнинг семантикаси масалалари ва пашту тилида
қўлланиш соҳалари чуқур таҳлил қилинган.

Олти бўлим ва 16 параграфдан ташкил топган иккинчи бобда араб ва пашту тиллари

фонетик тизимлари қиёсий таҳлилга тортилган ва бу тилларнинг график тизимларининг
хусусиятлари кўриб чиқилган. Шу нуқтаи назардан консонантизм ва вокализм, ассимиляция
ва диссимиляция, урғу ва бўғин масалаларига оид муаммолар таҳлилга тортилган .

“Пашту тилидаги арабча сўзларнинг грамматик хусусиятлари” деб номланган учинчи

боб икки тўла мустақил қисмдан иборат. Биринчи қисмда арабизмларнинг грамматик кате-
гориялари кенг тадқиқ этилган бўлиб, булар: масдарлар, сифатдошлар, сифатлар, сонлар,
ҳаракат ва иш қуроллари номлари, феъллар, алоҳида ёзилувчи олд қўшимча (предлог)лар ва
кўмакчилардир. От ва равишларнинг ясалиши, шунингдек, арабча сўз бирикмаларининг
таркиби, семантикаси ва бошқа масалалар чуқур ва атрофлича тадқиқ этилган.

Учинчи бобнинг иккинчи қисми пашту тилидаги ўзлашган арабизмларнинг синтактик

хусусиятлари тадқиқига бағишланган. Ўзлашмаларнинг атрибутив ва предикатив функция-
лари, род ва сон категорияларининг хусусиятлари батафсил ўрганиб чиқилган.

Б.З.Холидов ушбу диссертация мавзуси бўйича ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини

йўқотмаган бир қатор илмий мақолалар чоп эттирган эди. Уларнинг энг муҳимларидан бир
нечтасини санаб ўтамиз:

1. Заметки по фонетике афганского языка (Афғон тилининг фонетикасига оид

мулоҳазалар) (Труды САГУ – иранская и тюркская филология), Ташкент, 1957, стр. 3-38;

2. К истории изучения афганского языка (Афғон тилини ўрганиш тарихига доир)

(Журнал «Общественные науки в Узбекистане», №12), Ташкент, 1962, стр. 28-33. (“Ўзбе-
кистонда ижтимоий фанлар” журнали, № 12)

3. Лексическая характеристика арабских заимствований в афганском языке (Афғон

тилидаги араб тилидан кирган ўзлашмаларнинг лексик тавсифи) (Труды ТашГУ, вып. 229,
Ташкент, 1964, стр. 23-40;

4. Этимология слова Таннур:р (Таннур сўзининг этимологияси) (Научные труды ТашГУ,

вып. 247, иранская, тюркская, арабская филология, Лингвостатистика), Ташкент, 1964, стр.
39-43;


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

71

5. Морфологические формы арабских заимствований в афганском языке (Афғон тили-

даги арабча ўзлашмаларнинг морфологик шакллари) (Труды ТашГУ, вып.286, стр. 17-23);

6. Язык пушту на современном этапе развития (Пашту тилининг ҳозирги ривожланиш

босқичи) (В кн.: Тезисы научных докладов на юбилейной конференции САГУ, 25-летию
образования УзССР), Ташкент, 1950;

7. Хрестоматия по языку пушту (Пашту тилида матнлар тўплами), 1954.
Олимнинг ушбу диссертацияси ёзилганига етмиш йилга яқин вақт ўтган бўлса-да, бу

тадқиқот афғоншуносликда пашту тилидаги арабча ўзлашмалар соҳасида амалга оширилган
ягона фундаментал монографик тадқиқот, беназир илмий асар бўлиб қолмоқда ва бугунга
қадар ҳам ўзининг долзарблигини йўқотмаган илмий ишдир. Москва, Ленинград ва бошқа
шарқшунослик марказларида бирон бир нашр этилган пашту тилига оид грамматика,
махсус курслар, луғат ва дарсликлар, илмий тадқиқот ишлари йўқки, Б.З.Холидовнинг
мазкур диссертацияси ва чоп эттирган илмий мақолаларига ҳаволалар қилмаган бўлса.

Ўйлайманки, Б.З.Холидовнинг мазкур диссертация – тадқиқотини айрим қисқартириш-

лар билан нашр этилиши ва унинг афғоншунос-паштушунос мутахассисларни тайёрлашга
мўлжалланган ўқув дастурига махсус курс сифатида киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Шунингдек, ушбу тадқиқот нафақат пашту балки минтақадаги бошқа (ўзбек, озарбайжон,
уйғур, туркман, қирғиз каби) тиллардаги арабий ўзлашмаларни тадқиқ этишда яхши
методологик асос бўла олади.

Б.З.Холидовнинг илмий фаолияти ва диссертация иши билан танишиш натижасида

қуйидаги хулосага келдим. Ҳақиқатдан ҳам, бу беназир истеъдод соҳиби, ўз даврининг юк-
сак салоҳиятли алломаси, илм-фан соҳасидаги йирик илмий йўналишнинг ёрқин намоян-
даси бўлган Б.З.Холидов Ўзбекистондаги афғон филологияси соҳасида илк фан доктори,
профессор унвонига лойиқ бўлиб, афғон филологияси бўйича кўп сонли илмий даражага эга
бўлган тилшунос-афғоншуносларни тайёрлашда раҳнамолик қилиши мумкин эди. Аммо
тақдир тилшунос алломанинг илмий салоҳияти, иқтидорини арабшуносликка йўналтирди ва
бугунги кунда у аввало арабшунос олим сифатида маълум ва машҳур. Шунга қарамай,
Б.З.Холидовнинг афғоншунослик олдидаги хизматлари буюкдир. У мамлакатимизда пашту
тили бўйича илк йирик тадқиқотлар олиб борган олим, ғамхўр ва меҳрибон устоз сифатида
шарқшунос-афғоншунослар хотирасида абадий яшайди.


inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов