Юксак салоҳиятли ташкилотчи ва раҳбар

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
3-13
9
1
Поделиться
Маннонов, А. (2021). Юксак салоҳиятли ташкилотчи ва раҳбар. Восточный факел, 1(1), 3–13. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/15053
Абдурахим Маннонов, Ташкентский государственный институт востоковедения

доктор филологических наук, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистонда  Шарқшуносликнинг  ХХ  аср  60-йилларидан кейинги  тараққиёт  даврлари ҳақида гап кетганда кўз олдимизда энг аввало, аллома устоз, улкан шарқшунос олим, моҳир педагог, истеъдодли таржимон, шоир ва адиб, юксак салоҳиятли ташкилотчи-раҳбар Шоислом Маҳмудович Шомуҳамедовнинг (1921-2007) табаррук сиймолари гавдаланади. Устознинг  шарқшунослик  дунёсига  илк  қадамлари  Ўрта  Осиё  давлат  университети (Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)нинг Шарқ факультетига ўқишга кирган 1947 йилдан бошланади.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

3

ШОИСЛОМ ШОМУ

¥

АМЕДОВ

ТАВАЛЛУДИНИНГ

100 ЙИЛЛИГИ

ЮКСАК САЛОҲИЯТЛИ ТАШКИЛОТЧИ ВА РАҲБАР

филология фанлари доктори, профессор

МАННОНОВ АБДУРАҲИМ

Ўзбекистонда Шарқшуносликнинг ХХ аср 60-йилларидан кейинги тараққиёт даврлари

ҳақида гап кетганда кўз олдимизда энг аввало, аллома устоз, улкан шарқшунос олим, моҳир
педагог, истеъдодли таржимон, шоир ва адиб, юксак салоҳиятли ташкилотчи-раҳбар Шоис-
лом Маҳмудович Шомуҳамедовнинг (1921-2007) табаррук сиймолари гавдаланади.

Устознинг шарқшунослик дунёсига илк қадамлари Ўрта Осиё давлат университети

(Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)нинг Шарқ факуль-
тетига ўқишга кирган 1947 йилдан бошланади.

Бўлажак йирик шарқшунос олим университетни имтиёзли диплом билан битириб

аспирантурага киради ва 1957 йили Ленинградда номзодлик диссертациясини ёқлайдилар.

Кўп ўтмай, филология фанлари номзоди, доцент Ш.М.Шомуҳамедов университетнинг

нафақат Ўзбекистон, балки бутун Ўрта Осиё ва Қозоғистон ва ундан ташқарида машҳур
бўлиб бораётган Шарқ факультетининг декани вазифасига тайинландилар. Айнан шу
йиллардан эътиборан тиниб-тинчимас меҳнаткаш инсон, кўп қиррали истеъдод, юксак
маданияти, олий инсоний фазилатлар соҳиби, ноёб ташкилотчилик қобилиятига эга шахс
раҳбарликка келгани боис Шарқ факультетида ҳар томонлама жадал ривожланиш, изчил
янгиланиш, замон талаб қилаётган таълим соҳасида бурилиш даври бошланди.

Маълумки, Ўрта Осиё давлат университетининг Шарқ факультети қарийб 20 йилдан сўнг

1944 йилда қайта ташкил этилади. Унинг биринчи декани этиб тарих фанлари номзоди
Абдураҳмон Ҳамраевич Ҳамроев тайинланади ва у киши 1949 йилгача факультет декани
лавозимида ишлайди. Академик Азизхон Қаюмов ўзлари ўқиган Шарқ факультети ҳақидаги
хотираларида Абдураҳмон Ҳамроевни тажрибали ташкилотчи, тадбиркор, талабчан раҳбар
бўлганлиги ҳақида ёзган эдилар.

Ҳамроевдан кейин 1960 йилнинг сентябрь ойигача Шарқ факультетига кетма-кет яна уч

олим раҳбарлик қилади. Булар: тарих фанлари доктори, профессор Маҳкам Абдураимович
Абдураимов (1949-1951 йиллар), тарих фанлари доктори профессор Григорий Львович Бон-
даревский (1951-1956 йиллар) ва юридик фанлари номзоди, доцент Латиф Мақсудович Мақ-
судов (1956-1960 йиллар). Шу даврларда таҳсил олган кўпчилик шарқшунослар Л.М.Мақсу-
довнинг Шарқ факультетининг кенгайиши ва ихтисослашуви ва профессор-ўқитувчилар
салоҳиятини кўтариш, талабалар билимини оширишга салмоқли ҳисса қўшганлигини ҳурмат
билан эслашади.

Ҳақиқатдан ҳам, ўтган асрнинг 20-50-йиллари ўрталарига қадар Шарқ факультетида

таълим тизими 20-йиллардан давом этиб келаётган “эскича” тизимида олиб борилган, яъни


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

4

талабалар ҳозиргидек аниқ бир ихтисослик ва профил йўналиши бўйича эмас, балки ҳамма
талабалар учун умумий бўлган ўқув режаси асосида таълим олганлар.

Фақат 50-йиллар ўрталарига келиб факультетда таълимнинг ихтисослашув жараёни

бошланган. Шу йиллари илк бор ихтисослашган кафедралар: Эрон-афғон филологияси, Ҳинд
тиллари (ҳинд ва урду) ва адабиёти, Хорижий шарқ мамлакатлари тарихи, Араб филологияси,
Хитой филологияси кафедралари ташкил топди.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу кафедраларда доимий дарс бераётган аксарият ўқитув-

чилар илмий даражага эга эмас эдилар. Ўзбек тилида ёзилган ёки тайёрланган дарслик, қўл-
ланмалар, луғатлар ҳам йўқ даражада эди. Шарқ тилларига оид матнлар, ўқув материаллари
қўлда кўчирилар эди. Асосий қўлланмалар Ленинград, Москва олимлари тузган рус тилидаги
китоблар, конспектлар эди. Маҳаллий ўқитувчилар шарқ тилидаги матнларни қўлда кўчириб
тарқатар эдилар. Малакали ўқитувчиларнинг етишмаслиги туфайли Москва, Ленинград
ҳамда мадраса таълимини олган мутахассислар дарс беришга жалб этилган эдилар.

1960 йилнинг охирларида Л.М. Мақсудов деканлик вазифасини топшириб ҳорижий шарқ

мамлакатлари тарихи кафедрасига мудир бўлиб ўтади ва у кишининг ўрнига сайланган
шарқшунос олим, устоз Ш.М. Шомуҳамедов Шарқ факультетининг раҳбари сифатида катта
ғайрат билан фаолиятни бошлайди.

Устоз факультетга раҳбар бўлган дастлабки кунлариданоқ биринчи навбатдаги эътиборини

факультет ўқув-услубий, илмий-педагогик тизимни тўлиқ қайтадан кўриб чиқиш, мавжуд
муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш, айниқса илмий салоҳиятни кўтариш, бунинг учун
маҳаллий кадрлар ҳисобига илмий муҳитни яратиш чораларини кўра бошлайдилар. Ўша 1961
йили биринчи курсга 67 та талаба қабул қилинган бўлиб, факультет ташкил этилганидан бери бу
энг юқори кўрсаткич эди. Факультет бўйича 1-5 курсларда жаъми 210-220 атрофида талаба ўқирди.

Кейинчалик маълум бўлишича, факультетга айнан ўғил болаларни кўпроқ қабул қилини-

ши домланинг ташаббуслари экан. У кишидан бунинг сабаби сўралганда, шарқшуносликни
ривожлантириш, хорижий шарқ мамлакатларига талабаларни ўқишга юбориш ва таржимон-
лар тайёрлашни йўлга қўймоқчи бўлсак, биз шундай йўл тутганимиз ҳозирча маъқул бўлади,
деган эканлар. Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, ўша 60-йиллари Ўзбекистондаги Олий ўқув
юртлари орасидан бир нечтасидагина, жумладан, Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги
ЎзМУ)да эса фақат Шарқ факультети талабаларининг ўғил-қизлари бирдек 2-курсдан 4-
курсгача ҳарбий таълим кафедрасида ўқишга мажбур эдилар. Мамлакатга ҳарбий таълимни
эгаллаган шарқшунослар бениҳоя зарурлигини кейинчалик кўплаб битирувчиларимиз Ироқ,
Миср, Эрон, Афғонистон, Яман, Ливия ва бошқа бир қатор мамлакатларда ўша мамлакатни
биладиган ва ҳарбий таълимдан хабари бор таржимон сифатида фаолият олиб борганларида
билдик. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ўзида ҳам махсус хизматларда, чегараларда, армия
сафларида офицер бўлиб хизмат қиладиган шарқшунос йигитларга талаб жуда катта эди.

Домла ҳарбий кафедрадаги машғулотларга талабаларни қатнашиши интизомини алоҳида

кузатиб борар эдилар. Бу масалада домланинг Иккинчи Жаҳон урушидан кейин ватанга қайтиб,
то 1952 йилгача турли ҳарбий комиссариатларда оддий ва раҳбар ҳодим бўлиб ишлаганликлари
ва офицерлик кўникмаси, тажрибасига эга эканликлари ҳам сезилиб турарди.

Айтилганидек, 1960 йил факультетда домла иш бошлаган кезлари, зикр этилган бешта

кафедранинг доимий штатида, жумладан: араб кафедрасида 2 та фан номзоди (М.Баҳодиров
ва Б.З.Холидов), эрон-афғон кафедраларида 3 та фан номзоди (А.Ғаниев, Н.Муҳамедова,
А.Рустамов), ҳинд кафедрасида 2 та (В.С.Москалев, И.Д.Серебряков), хитой филологияси
кафедрасида илмий даражали ўқитувчи йўқ эди. Хорижий шарқ мамлакатлари тарихи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

5

кафедрасида аҳвол бироз яхшироқ бўлиб, унда 1 та фан доктори (Г.А.Бондаревский) ва 3 та
(Л.М.Мақсудов, А.Я.Соколов, Т.Ғ.Ғиёсов) фан номзодлари ишлар эдилар. Факультетда 1 та
фан доктори Г.А.Бондаревский бўлган. Кўриниб турибдики, кафедралар илмий салоҳиятини
кўтариш, фан номзодлари ва докторларини қисқа вақт ичида тайёрлаш масаласи

янги декан

олдида ҳал этилиши лозим бўлган кечиктириб бўлмайдиган муаммолардан эди.

Шуларни ҳисобга олиб устоз факультет илмий салоҳиятини жиддий кўтаришга қаратил-

ган ҳамма чораларни кўришга киришадилар. Натижада 1960-63 йилларнинг ўзида факуль-
тетнинг 12 та истеъдодли битирувчилари: Ориф Усмонов, Юрий Пономарев, Моҳира Акба-
рова, Нинель Исмоилова, Озод Шоматов, София Черникова, Ўрол Шарипов, Ўткир Қориев,
Анзират Рауфова, Григорий Цимбалов, Тельман Саттаров, Александр Шин кабиларни
Москвадаги собиқ Иттифоқ Фанлар Академияси шарқшунослик институти, Москва давлат
университети қошидаги Осиё ва Африка мамлакатлари институти ва Москва Шарқшунослик
академиясининг Ленинград филиалига ҳамда марказнинг тарих, фалсафа, халқаро муноса-
батлар бўйича мутахассис тайёрлайдиган илмий муассасаларига аспирантураларига мақсад-
ли ўқишга жўнатишга муваффақ бўладилар. Натижада улар бирин-кетин араб, ҳинд, хитой,
пушту тиллари ва адабиёти, хорижий шарқ мамлакатлари тарихи, халқаро муносабатлар,
тилшунослик соҳалари бўйича фан номзоди даражасини олиб қайтиб келдилар. Факультет
илмий салоҳияти, дарс жараёнлари сифати, илмий муҳит 60-йилларнинг ўрталарига келиб
сезиларли даражада кўтарилади.

Ўша йиллари домла самараси пасайиб кетган Шарқ факультети қошидаги аспирантурага

ҳам “жон” бахш эта олдилар. Аспирантура иши росмана жонланади. Бу ишларнинг изчил
давом эттирилиши натижасида факультетнинг илмий салоҳияти кескин кўтарилиш, ривож-
ланиш жараёнини бошидан кечиради: кафедраларда барқарор илмий муҳитнинг шаклланиши
аломатлари аниқ кузатила бошланади.

Маълумки, 1966 йили Тошкентда жуда кучли зилзила рўй берди. Зилзила сабаб Ўзбекис-

тондаги қатор илмий тадқиқот институтлари, Олий таълим муассасалари раҳ- барлари бу
шароитда илмий даражали мутахассисларни тайёрлашда маълум муаммолар ўртага
чиққанлигини ҳисобга олиб, кўплаб истеъдодли ёшларни Москва, Ленинград (ҳозирги Санкт-
Петербург), Новосибирск ва бошқа шаҳарларда мавжуд бўлган аспирантураларга жўнатишга
ҳаракат қиладилар. Айни шу вазиятда устоз ҳам катта шарқона дипломатияни “ишга солиб”
Олий таълим вазирлиги ва университет ректори номидан СССР Фанлар Академиясининг
шарқшунослик институти, Москва давлат университети қошидаги Осиё ва Африка институти
ва Фанлар академиясининг Ленинграддаги шарқшунослик филиалига мактуб ёзиб, Тош-
кентда малакали шарқшунос илмий кадрларни тайёрлашда зилзила туфайли катта муаммолар
вужудга келганини билдирадилар ва ўзбекистонлик шарқшунос мутахассислар учун марка-
зий аспирантураларга мақсадли квоталар (ўринлар) ажратилишини сўрайдилар. Натижада
факультет битирувчилари учун Москва ва Ленинграддаги аспирантураларга катта йўл
очилади: шарқ тиллари, адабиёти, тарихи, ҳозирги ижтимоий-сиёсий жараёнлари каби соҳа-
лар бўйича аспирантура ва докторантураларга ҳар йили давлат ҳисобидан етарли ўринлар
(квоталар) ажратила бошланади.

Маълумотлар шуни кўрсатадики, айнан шу 1966–1972 йиллар ўзида домла Ш.Шомуҳа-

медов деканлик даврида шарқ факультетини бироз илгарироқ битирган ҳамда ўша йили
тамомлаган ёш ўқитувчиларидан 26 киши марказий аспирантураларга жўнатиладилар. Булар:
Каримов А.У., Холмирзаев Т.Ҳ., Маннонов А.М., Қориев Ш.З., Бобожонова Х., Исмоилов А.,
Шарипова Р., Ғуломова Р.Ҳ., Хафизова К., Бегизова Х.З., Жалилова Ш.Э., Йўлдошева С.Т.,


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

6

Хўжаев М., Латипов Ж., Тошқўзиева М.Н., Тошқўзиев Х.М., Асланова М.А., Имомназаров
М.С., Ниёзматов Ш.А., Ўролов Х., Шокиров О.З., Маҳмудхўжаев М.Х., Ҳасанов А.Х., Носи-
ров Қ.Н., Хўжаев А., Иброҳимов Н.И., Мусаев О. эдилар. Шунингдек, 1968 йили домланинг
ҳаракатлари билан Эрон-афғон филологияси кафедраси мудири А.Ғаниев Москвадаги 2
йиллик док- торантурага кетади.

Айтилганидек, устознинг шарқшунос илмий-педагогик мутахассисларни тайёрлашга қа-

ратилган улкан саъй-ҳаракатларининг чеки йўқ эди. У инсон кўплаб ёшларни нафақат
марказий шарқшунослик илмий марказларига жўнатдилар, тавсия бердилар, балки Тошкент-
нинг ўзида ҳам бу ишлар тўхтовсиз давом этди. Домланинг “бўл-бўл!”лари билан 1965-1975
йиллар орасида Тошкентда бажарилган қатор диссертацияларнинг бир қисми Москвада, бир
қисми Тошкентнинг ўзида, университетнинг ҳамда Беруний номли шарқшунослик институти
қошидаги қўшма илмий кенгашларда А.Р.Рустамов, Т.Ғ.Ғиёсов, А.Я.Соколовлар докторлик
диссертацияларини, Т.С.Сатторов, Э.Т.Талабов, Абдураззоқ Заир (Афғонистон), Жаъфар
Эфтихор (Эрон), З.А.Умаров, Б.М.Мусаев, О.С.Полинова, А.Маметов, Р.А.Аулова, Г.М.Тош-
муҳамедова, Н.Р.Рихсиева, И.Г.Фатеева, Э.С.Якубова, С.Қурбонов ва яна бир қатор
факультет ходимлари номзодлик диссертацияларни муваффақиятли ёқладилар.

Устоз Шомуҳамедовнинг илмий даражали шарқшунос кадрларни тайёрлашга қаратилган

узлуксиз саъй-ҳаракатлари у кишининг 1972 йил охирида Тошкент давлат университетининг
илмий ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланганларидан кейин ҳам бир дақиқа
сусаймайди. Билакс, домла Ўзбекистоннинг бош олий таълим даргоҳи –

университетнинг

барча илмий масалалари билан шуғулланиш жараёнида бир дақиқа ҳам шарқ факультетининг
илмий-педагогик салоҳиятини кўтариб, муттасил янгилаб бориш масаласини эътибордан
четда қолдирмайдилар. У кишининг бевосита раҳбарлик, ҳомийликлари ва ташвишлари
туфайли яна Москва ва Ленинградда жойлашган шарқшунослик илмий марказлари аспиран-
турасига ва профессор-ўқитувчиларининг малака ошириш муассасаларига жўнатиш аввалги-
дай изчил давом этади.

Агар рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, шу нарса маълум бўладики, айнан 61-72

йиллар орасида, яъни устоз декан сифатида факультетга раҳбарлик қилган даврларида, Шарқ
факультетини битириб чиққанлар орасидан кейинчалик 39 та фан доктори, 36 та фан
номзоди, ўнлаб тилшунослар, адабиётшунослар, тарихшунослар, манбашунослар, матншу-
нослар, луғатшунослар, таржимонлар етишиб чиққан эдилар. Агар бу рақамларни ўша
кезларда хорижий мамлакатлардан келиб, факультетда таҳсил олган, сўнг ўз мамлакатларида
шарқшунослик соҳалари бўйича фан доктори ёки номзоди илмий даражасини олганларни
ҳам қўшсак, уларнинг сони яна ўнлаб кишига кўпаяди. Такроран айтаман: бу салмоқли
рақамлар фақат домла деканлик даврида ўқишга кириб, битирганларнинг ўзидир. Кейин-
чалик ушбу йилларда ўқиганлар ичидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик хиз-
мати раиси сифатида кўп йиллар фаолият кўрсатган Р.Р.Иноятов ҳамда 40 дан ортиқ
Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчилари, 3 та Ўзбекистон Республикаси Прези-
дентининг маслаҳатчилари, 2 та академик, 2 та Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосарлари
(Х.С.Караматов, Р.С.Қосимов), бир неча вазир ва бошқа йирик ташкилотларнинг раҳбарлари,
ректорлар, таниқли ёзувчилар, юзлаб малакали таржимонлар, Абу Райҳон Беруний номидаги
шарқшунослик институтининг ва Тошкент ислом академиясининг аксарият илмий ходим-
лари ва профессор ўқитувчилари, Шарқ тилларига ихтисослашган ўрта мактаб ўқитувчилари,
Ўзбекистон радио-телевединиеси ходимлари кабилар етишиб чиқдилар.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

7

Шу ерда эслатиб ўтиш жоиз бўлган яна бир масала бу - ўша йиллари Шарқ факультетига

Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Вьетнам, Монголия, Афғонистон,
Болгария, Германия Демократик Республикаси (ҳозирги ГФР), Россиядан келиб, Шарқ
факультетини битириб ўз мамлакатларида шарқшуносликнинг ривожига ҳисса қўшган,
давлат ва жамоат арбоблари, элчилар, хавфсизлик хизмати ходимлари, вазирлар бўлиб
етишган ўнлаб мутахассислар ҳам бор эди. Улар 1961-1966 ҳамда кейинги йилларда араб,
форс, уйғур, хитой, ҳинд, урду, дарий тилларини, шунингдек, хорижий шарқ мамлакатлари
тарихи, халқаро муносабатлари, ички ва ташқи сиёсатини ўз ичига олган йўналишларда ўқиб
битирган эдилар.

Шуни алоҳида эслаш керакки, факультетда, умуман республикамиз миқёсида нисбатан

қисқа вақт ичида мисли кўринмаган даражада илмий даражали шарқшунос кадрлар, малакали
мутахассисларни вояга етиши учун жиддий амалий чоралар кўрилиши кун тартибига
қўйилган эди. Соҳада анча йиллар олдин бошланган, аммо борлигича қотиб қолган анъана-
ларни қайта кўриб чиқиш ва 60-йилларга келиб хорижий шарқ мамлакатлари билан ҳам
сиёсий, ҳам маданий муносабатларнинг жадал ривожланиш тенденцияларида кузатилаётган
жараёнларга мос равишда замонавий шарқшунос кадрларни тарбиялаш масаласи бош масала
эди. Шунинг учун ҳам домла Ш.Шомуҳамедов зудлик билан факультет илмий салоҳиятини
кўтариш билан параллель равишда, дастлабки кунларданоқ, факультет кафедраларининг
фаолияти, профессор-ўқитувчиларнинг дарс бериш салоҳияти, илмий-тадқиқот ишларининг
самарадорлиги, ўқитиладиган барча фанларни дарслик ва қўлланмалар, ўқув дастурлари
билан таъминланганлик масалаларини бирма-бир таҳлил қила бориб, ўқув-тарбия жараёни,
дарслар сифати, илмий, услубий ишларни тубдан қайта кўриб чиқишга катта эътибор
берганликлари маълум.

Тан олиш керак, ҳақиқатдан ҳам 60-йилларда факультетда ўқитиладиган ижтимоий-

гуманитар фанлар блокига кирувчи фанлар (партия тарихи, иқтисод, фалсафа ҳамда ўзбек,
рус ва инглиз тилларига оид соҳалар)дан дарслик масаласида катта муаммо бўлмасада, аммо
бевосита шарқшуносликка таалуқли фанлардан тайинли дарслик, ўқув қўлланма ёки луғатлар
йўқ даражада эди. Мавжудлари ҳам қайсидир йиллар рус тилида (кўпроқ Москвада) чоп
этилган эди. Талабалар учун соҳа бўйича ўрганаётган тилида бирон мақола, матнлар тўплами
ёки бирон-бир домланинг маъруза конспектлари қўлига тушиб қолса, улар кўзига суртгудек
қадрланар, талабалар бу материалларни “симириб” олишга ошиқар эдилар.

60-йиллардан то 70-йилларнинг ўрталаригача факультет ўқитувчилари ҳамда талабаларга

у ёки бу фандан дарс беришга жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Фанлар Акаде-
миясининг Шарқшунослик институти олимларининг саъй ҳаракатлари, устоз Ш.Шомуҳаме-
довнинг ташаббуси ва ҳар галгидек “бўл-бўл!”лари натижасида кетма-кет шарқ мамла-
катлари тиллари, адабиёти, тарихи, мамлакатшунослигига оид 40 дан ортиқ дарслик, ўқув-
услубий қўлланмалар тайёрланди ва уларнинг аксарияти чоп этилиб талабалар қўлига етиб
борди. Жумладан, У.М.Маматохуновнинг “Уйғур адабиёти классиклари” (1960 й.) китоби
чоп этилди. Бу уйғур адабиёти бўйича нашр этилган илк ўқув қўлланма эди. 1962 йилда
Р.Муҳаммаджоновнинг Р.А.Аулова билан ҳамкорликда тайёрланган “Ҳинд тили дарслиги”,
А.Рустамовнинг “Маҳмуд Замаҳшарий” (1971 й), “Аруз ҳақида суҳбатлар” (1972 й),
С.А.Черникова ва Г.М.Михайловаларнинг “Ҳиндий сўзлашув китоби” (1964 й), Р.А.Аулова-
нинг биринчи курс талабалари учун “Ҳиндий тил дарслиги” (1960 й.) чоп этилди. 1965 йили
Б.З.Холидовнинг салмоқли “Араб тили дарслиги”нинг нашр этилиши ўзбек арабшуносли-
гида катта воқеа бўлди. Бу дарслик йирик шарқшунос олимнинг кўп йиллик меҳнати


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

8

самараси бўлиб, ушбу салмоқли ва фундаментал дарслик мана салкам олтмиш йилдан буён
араб тили, унинг фонетикаси, морфологияси ва синтаксиси бўйича асосий дарслик сифатида
мингларча арабшунос мутахассисларнинг энг қадрдон китоби бўлиб қолган. 70- йилларда
ҳам бир қатор муҳим дарслик ва қўлланмалар чоп этилди. Булар: М.Б.Баратовнинг “Фалсафа”
(1970 й.), М.Ш.Абдусаматовнинг “Форс тили” (1971 й) дарсликлари ҳамда А.Ғаниевнинг
“Дарий тилидан ўқув матнлари” (1973 й.), С.Ш.Шомуҳамедованинг “Гулшани форсий” хрес-
томатияси (1973 й.) ва шу каби турли ҳажмдаги қўлланмалар ўз даври учун жуда зарур бўлган
ўқув манбалари эди.

Устоз Шомуҳамедовнинг ўзлари ҳам деканлик фаолиятлари билан бирга ўзбек адабиёт-

шунослигида биринчилардан бўлиб “Форс тожик адабиёти классиклари” (1963 й.), “Форс тожик
арузи” (1969 й) каби дарслик ва қўлланмаларни чоп эттирдилар, ҳамда мумтоз ва ҳозирги замон
форс адабиёти бўйича шарқшунослигимиз тарихида илк бор “Умар Хайём” (1962 й.),
“Абдураҳмон Жомий” (1963 й.), “Саъдий Шерозий” (1964 й), “Хофиз Шерозий” (1965 й),
“Маликушшуаро Баҳор” (1967 й.), “Амир Хусрав Деҳлавий” (1971 й.) (Б.Мусаев билан
ҳамкорликда) каби илмий рисола ва монографияларни ёздилар. Бу асарларнинг ҳар бири
талабалар ва кейинги авлод ёш педагоглари учун жуда зарур ўқув қўлланмалари ҳам эдилар.

Устоз Ш.М.Шомуҳамедов факультетга раҳбарликларининг дастлабки кезлариданоқ ка-

федраларнинг услубий, илмий-тадқиқот ишларини тартибга солиш қатори турли даражадаги
илмий анжуманлар, конференцияларни ўтказиш ва истеъдодли талабаларни қўллаб-қув-
ватлаш, уларни иложи борича илмий-тадқиқот ишларига кўпроқ жалб қилишга алоҳида
эътибор берардилар.

1965 йили 5 та кафедрадан иборат бўлган факультетда яна иккита янги кафедра ташкил

топди. Биринчиси “Хорижий шарқ халқлари адабиёти” кафедраси бўлса, иккинчиси “Инглиз
тили” кафедраси эди. Хорижий шарқ халқлари адабиёти кафедрасининг ташкил этилиши на
фақат кафедраларга “ёйилиб” кетган адабиёт дарсларини ўқитишни тизимга солиш,
дастурларини қайта кўриб чиқиб, янги маълумотларни, адабий манбаларни киритишни кўзда
тутарди, балки бу кафедранинг муҳим йўналиши сифатида шарқ халқлари адабиётини
ўргатиш ва ўрганиш, комплекс илмий-тадқиқотлар олиб бориш, замонавий дарслик ва
қўлланмалар яратиш, малакали, салоҳиятли

шарқшунос-адабиётшунос

ларни тайёрлашда

ҳам салмоқли қадам бўлди. Домла ушбу кафедрага 1997 йилгача раҳбарлик қилдилар.

Бу кафедра бутун собиқ Иттифоқида энг нуфузли, довруғи кетган кафедралардан бирига

айланган эди. Кафедра нуфузининг юқорилиги яна шунда кўринадики, 1967 йилда устознинг
ҳаракатлари ва собиқ Иттифоқ шарқшунослари орасидаги обрўлари туфайли Москвада қарор
топган шарқшунослик бўйича илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш (координация)
комиссияси қарори билан бу кафедра қошида шарқнинг буюк шоири, ватандошимиз Амир
Хусрав Деҳлавийнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш, асарларини чоп этиш бўйича йирик
Илмий-тадқиқот маркази ташкил топди. Марказ домла раҳбарликларида қисқа вақт ичида
салмоқли ишларни амалга оширди, 60 дан зиёд мавзу белгиланди ва бу мавзулар устида
ишлаш учун нафақат факультетнинг ва вилоятлар олий ўқув юртларидан таклиф қилинган
қатор ёш ўқитувчилар, изланувчилар, аспирантлар, балки собиқ Иттифоқнинг йирик
шарқшунослик марказлари, таълим муассасалари олимлари ҳам жалб қилиндилар.

Шу орада 1964 йили устознинг бевосита ташаббуслари ва раҳбарликларида факультетда

шарқшунослигимиз тарихида биринчи марта эроний тиллар ва адабиётлари масалаларига
бағишланган IV Бутуниттифоқ илмий конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ишида
Москва, Ленинград, Боку, Тбилиси, Душанбе ва бошқа шаҳарларда фаолият олиб бораётган


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

9

70 дан зиёд йирик адабиётшунос, тилшунос, луғатшунос, манбашунос олимлар ва таржи-
монлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Конференция иши жуда муваффақиятли
ўтди ва унинг иштирокчилари Тошкентда шаклланган шарқшунослик мактабини, Шарқ
факультетининг нуфузи, унинг шарқшунос мутахассисларини тайёрлашдаги фаолиятини
эътироф этдилар.

Ўтган асрниг 60-йиллари ўрталарида факультет тизимидаги барча йўналишлар янгитдан,

тўла-тўкис шаклланганининг, бевосита шарқшуносликка оид

базавий фанлар

ва бу

фанларни чуқурлаштиришга қаратилган барча

махсус курслар

нинг ўқитилишига алоҳида

эътибор берилганлигининг гувоҳи бўламиз. Хусусан, 1964 йилда Ўзбекистон шарқшунос-
лиги тарихида хорижий Шарқ мамлакатлари тарихи кафедраси қошида алоҳида

тарихчи-

арабшунос

йўналишини кенгайтириш, ХХ асрнинг иккинчи ярмида араб мамлакатларида

кечаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий-маданий жараёнлар, юксалиш ва инқирозларини
ўрганадиган ноёб мутахассислар тайёрлашга астойдил кири- шилди. Натижада ватанимизда
йирик арабшунос-тарихчи, иқтисодчи, сиёсатчи мутахассислар етишиб чиқа бошладилар.

Устоз факультет Илмий кенгашини фаоллаштириш, унинг мақомини янада юксалтиришга

ҳам эришдилар. Факультет янги ташкил этилган Услубий кенгашининг аниқ вазифалари
белгиланди. Хусусан, ҳар бир ўқилаётган фан, махсус курсларнинг тўлиқ услубий дастурий
таъминоти, дарслик ва кўлланмаларни тайёрлаш жараёнларини доимий кузатиб, муҳокама
этиб бориш тажрибаси изчил йўлга қўйилди.

Домланинг ташаббуслари билан шарқ ва инглиз ҳамда рус ва ўзбек тилларини ўқитиш

жараёнини, хусусан, талабаларнинг сўз бойлиги, нутқ маданияти, таржимонлик малакаси ва
имкониятларини ривожлантириш учун факультет қошида илк бор таълимнинг техник
воситалар ёрдамида ўргатиш лабораторияси (ЛТСО) ташкил этилиб, ўша даврларнинг
тилларни самарали ўқитишдаги энг замонавий жиҳозлар билан таъминлашга эришилди.

1962 йили устознинг раҳбарликлари остида тўртта йирик, комплекс илмий йўналиши

дастури ишлаб чиқилди. Булар: шарқ тиллари грамматикаси ва лексикаси масалалари;
замонавий ва мумтоз “Шарқ халқлари адабиёти” масалалари; шарқ мамлакатларида тарихий-
иқтисодий жараёнлар ва алоқалар масалаларини қамраб олган ҳамда “Тилларнинг статистик
тадқиқий методлари” йўналишларидир.

Бу йўналишларнинг ҳар бири бўйича илмий кенгашда раҳбарлар тайинланди. Жумладан,

адабиётшунослик йўналиши бевосита устознинг ўзлари, тилшунослик йўналишига эрон-
афғон кафедраси мудири, ф.ф.н., доцент А.Ғ.Ғаниев, тарих йўналишига т.ф.н., доцент
А.Я.Соколов, тўртинчи, яъни тилларда лексемаларининг такрорланиш хусусиятларини
ўрганишга қаратилган йўналишга эса ушбу тадқиқот методини Ўзбекистон тилшунослигида
биринчилардан бўлиб ишлаб чиққан олим ф.ф.н., доцент И.А.Киссен раҳбарлик қилдилар. Бу
илмий йўналишлар дастурида белгиланган тадқиқот ишларини бажариш учун тиллар
кесимида дастлаб кафедраларнинг қатор етакчи ўқитувчилари жалб қилинди. Жумладан,
тилшунослик йўналишининг форс, дарий, пушту тиллари гуруҳига: А.Ғ.Ғаниев, А.Рустамов,
Н.А.Муҳамедова, Н.Ф.Левицкий, М.Ш.Абдусаматов, М.Холатбари, Н.Олимхонов, Э.С.Ёқу-
бова, З.А.Умаровлар, ҳинд-урду тиллари гуруҳига: В.С.Москалев, Ч.С.Черникова,
Р.А.Аулова, Р.Муҳаммаджонов, В.А.Муҳаммаджонова, О.Н.Шоматов, Т.Х.Холмирзаев, араб
тили гуруҳига: Б.З.Холидов, У.З.Қориев, А.А.Рауфова, А.У.Каримов, М.Ю.Ҳакимжонов,
хитой-уйғур тиллари гуруҳига: О.А.Вагин, Р.Асланов, К.М.Мелиев, И.А.Киссен ва
Н.А.Ларионовлар жалб қилинган эдилар.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

10

Устоз Ш.М.Шомуҳамедов раҳбарлик қилаётган гуруҳга факультетида ўқитиладиган шарқ

мамлакатларининг мумтоз ва ҳозирги замон адабиётлари, адабий алоқалар, матншунослик
масалаларини тадқиқ этиш гуруҳига У.М.Маматохунов ва С.Рўзбоқиев (уйғур адабиёти),
М.Ҳ.Акбарова, Г.М.Тошмуҳамедова, Э.Талабов, Н.С.Ашихмина, М.Н.Тошқўзиева (араб
адабиёти), О.С.Полинова, Р.Х.Ғуломова, Н.Р.Исмоилова, Т.А.Хўжаева (ҳинд-урду адабиёти),
С.Т.Йўлдошева, О.Усмонов, Б.М.Мусаев, Н.П.Ашихмина, О.Р.Усмонова, Ж.Эфтихор, А.Манно-
нов (форс, дарий, пушту адабиётлари), тарих йўналишига А.Я.Соколов, Т.Ғ.Ғиёсов, М.А.Абду-
раҳмонов, Ф.Х.Йўлдошбоева, Т.С.Саттаров, А.Х.Хасанов кабилар жалб қилинган эдилар.

Кейинчалик, 70-йилларнинг ўрталарига келиб бу йўналишларга Москва, Ленинград ҳамда

Тошкентда ўз диссертацияларини ҳимоя қилиб келган (О.З.Шокиров, А.Қуронбеков,
М.Имомназаров, М.Х.Маҳмудхўжаев, Ж.Ҳазратқулов, Ш.Э.Жалилова, Р.Қодиров, А.Хў-
жаев, Х.Бегизова каби) ёш олимлар келиб қўшилдилар.

Бу илмий гуруҳларнинг ташкил этилиши Шарқ факультетининг илмий фаолиятини узоқ

йиллар изчил ривожланиб боришини таъминлади. Натижада ўнлаб диссертациялар, моногра-
фиялар, дарслик, ўқув-услубий қўлланмалар, юзлаб илмий, илмий-оммабоп мақолалар ёзилди.

Факультет илмий ишлари ва салоҳияти билан боғлиқ яна бир масала устида тўхталиб ўтишга

тўғри келади. Бу – ўша даврларда келгуси шарқшунос олимларни шаклланишида ўзига хос
“кўприк” тимсоли бўлган талабалар илмий жамияти (ТИЖ) нинг фаолиятидир. Бу масалада ҳам
устоз раҳбарлик фаолиятининг ўрнак бўладиган қирралари алоҳида ажралиб туради.

Умуман олганда, олдин ҳам, кейин ҳам Шарқ факультетини битириб чиққан аксарият

шарқшунос олимлар илмий фаолиятининг илк шаклланиши айнан ана шу Талабалар илмий
жамиятидан бошланганлигининг гувоҳи бўламиз. Кафедралар ва факультет даражасида
ўтказилиб келинадиган йиллик талабалар илмий конференциялари жуда гавжум, баҳсларга
бой ўтар эди. Бу конференцияларда кафедра мудирлари бошлиқ унинг барча аъзолари
талабалар билан бир қаторда ўтиришар, ўз шогирдларининг чиқишларини кузатишар, у ёки
бу талабанинг маърузаси доирасида сўзга чиқиб, мулоҳаза билдиришлари одатий ҳол эди.

Устознинг факультетга раҳбар бўлган йиллари Москва, Ленинграддан йирик шарқшунос

олимларнинг маърузалар ўқиш ва илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилишга таклиф
қилиндилар. Бевосита у кишининг ташаббуслари билан факультетда Москва ва Ленин-
граддан машҳур шарқшунос-филолог, тарихчи, манбашунослар: А.Т.Аксенов, А.С.Барху-
даров, Ю.Н.Завадовский, Г.А.Зограф, А.И.Левковская, А.Н.Болдмрев, М.Н.Османов,
И.Д.Серебряков, Н.А.Халфин, Л.С.Пейсиков, Г.Ф.Гирс, Н.А.Дворянков, А.Н.Киселёва
кабилар маърузалар ўқиганлар. Ёш тадқиқотчиларга маслаҳатчилик қилган эдилар.

Шулар қатори Тошкентда Фанлар Академиясининг Шарқшунослик институтида шуғул-

ланаётган бир қатор етук шарқшунос олимлар ҳам устознинг таклифлари билан вақти-вақти
билан келиб, талабаларга баъзи фанларни, кўпроқ махсус курсларини ўқир эдилар. Масалан,
тарих фанлари номзодлари М.Г.Пикулин, Т.Г.Абаева ва О.Шомансуровалар Афғонистон
географияси ва тарихидан, фан докторлари М.А.Усмонов, М.Б.Баратовлар исломшунослик,
шарқ халқлари фалсафаси ва тарихи фанларидан, филология фанлари доктори П.Г.Булгаков,
академик Б.А.Аҳмедов, тарих фанлари номзоди Қ.Муниров, А.Ўринбоевлар араб, ўзбек
манбашунослиги ва тарихидан, арабча ёзув-ҳуснихатлиги – хаттотлигидан домла Абдуқодир
Муродов, шунингдек, умумий тилшунослик, адабиётшунослик фанларидан ўзбек филоло-
гиясининг таниқли олимлари, профессорлар К.Иброҳимов, Ғ.Аюпов, Л.Қаюмов кабилар
талабаларимизга дарс беришган ва уларнинг маърузаларини талабалар катта қизиқиш ва
мароқ билан тинглар эдилар.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

11

Умуман устоз педагог сифатида ном чиқарган мутахассислар, олим ёки таржимонлар

қаерда бўлса факультетга таклиф қилишдан чарчамас, улардан “фойдаланиб қолиш” фикрида
бўлар эдилар.

Домла Шоислом Шомуҳамедовнинг факультет илмий салоҳияти, таълим сифатининг

мунтазам яхшиланиб бориши, малакали мутахассис-педагог кадрлар билан таъминланишига
қаратилган саъй-ҳаракатларнинг, шижоатлари ва куюнчакликларининг чеки йўқ эди.

Устоз тарафидан талабалар билим даражасини муттасил ошириб, мустаҳкамлаб боришига

қаратилган энг муҳим ва долзарб ишлардан яна бири бу – 60-йилларданоқ факультетга
тиллари ўқитиладиган шарқ мамлакатларининг ўзидан мутахассисларни ишга таклиф қилиш
изчил тус олди.

У пайтлар, яъни Совет мафкураси ҳукмронлиги пайтида, чет эллардан бирон бир

мутахассисни чақириб ишлатиш осон бўлмаган. Чет элдан чақирилмоқчи бўлган ҳар бир
педагог “минг чиғириқ”дан ўтказилар ва аксарият ҳолларда уларни олиб келиш имконияти
ниҳоятда чекланган эди.

Шунинг учун ҳам Шарқ факултетига бирон бир чет эллик ўқитувчи ишлашга келиб қолса,

университетнинг бошқа факультетлари ҳавас қилишарди. Айнан ана шу мураккаб “ғоявий
курашлар” авжида бўлган кезларда устознинг тиниб-тинчимас саъй-ҳаракатлари, жасоратлари
туфайли кўп ўтмасдан факультетимизга бирин-кетин Афғонистондан Поянда Муҳаммад Заҳир,
Абдураззоқ Заҳир, профессорлар Абдулаҳад Ёрий, Абдулҳамид Ҳомидий, Воҳидий Жузжоний,
Мисрдан Ҳамид Сулаймон, ироқлик Солиқ Бахши, эронлик Жаъфар Эфтихор, Козим Шидфар,
Табатабоий, Халатбарий, ҳиндистонлик Тивари, Фаррухий, Қамар Раис, англиялик Голдфильд
хоним кабилар 60-70-йиллар давомида талабаларга араб, ҳинд, урду, форс, пушту, дарий, инглиз
тили ва шарқ мамлакатлари адабиё- ти ва тарихидан дарс бердилар.

Уларнинг келишлари, хусусан, талабаларимизнинг ҳамда ўқитувчиларимизнинг тилларни

амалий ўрганишда муҳим бўлган “жонли” мулоқоти жараёни таржимонлик малакаларини
ошириш, умуман соҳанинг етук ва юқори малакали мутахассислари бўлиб етишишларида
жуда катта самара берди.

Шу ўринда айтиш жоизки, нафақат чет эллардан мутахассисларни чақириш, балки

факультетда таҳсил олаётган талабалар ва ўқитувчиларнинг ўзини ҳам хорижий шарқ
мамлакатларига жўнатиб, у мамлакатларни ўрганиш, уларнинг тили, урф-одатлари, мадания-
ти, сиёсати, ижтимоий ҳаёти билан яқиндан, “ичида” туриб танишиш соҳа учун ўта муҳим
давлат даражаси- даги масала эди. Аммо очиғини айтиш керак, 60-йилларга қадар Шарқ
факультети талаба ва ўқитувчиларини ўзлари ўрганаётган мамлакатларга жўнатиш ишлари
ривожланмаган, онда-сонда амалга ошадиган ишлар қабилидан эди ва бу ишларнинг кенг
кўламда ривожланиши, яъни уйғона бораётган хорижий шарқ мамлакатларига ўқитувчи ва
талабаларни жўнатиш, биринчи навбатда, устознинг дадил ҳаракатлари туфайли 60-70-йил-
ларда ҳақиқатан ҳам “гуриллаб” кетди.

Шу йиллар оралиғида 50 га яқин ўқитувчилар ва олти юзга яқин талабалар, битирувчилар

кетма-кет Алжир, Бирлашган Араб Республикаси (ҳозирги Миср), Афғонистон, Эрон, Яман,
Араб Республикаси, Ҳиндистон, Покистон, Ироқ, Сурия, Судан, Жазоир каби мамлакатларга
малака ошириш ёки таржимон сифатида бир ва ундан ортиқ йилларга юборилиши факультет
нуфузи ва мақомини бениҳоя ошириб юборди.

Хусусан, талабалар ва ёш ўқитувчилар орасидан 6 ойдан 2 йил муддатга шарқ мамлакат-

ларининг нуфузли олий таълим ва илмий муассасаларига малака оширишга жўнатилиши
шарқшуносликнинг ҳар томонлама кейинги ривожига алоҳида хисса бўлиб қўшилди.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

12

Маълумотлар бўйича, ўтган асрнинг 60-70-йиллари Ҳиндистон, Афғонистон, Покистон,
Миср, Ливан, Эрон, Жазоир, Сурия каби мамлакатларда 30 дан ортиқ талаба ва ёш ўқитув-
чилар ушбу мамлакатларнинг ўқув юртларида ўқиб қайтдилар. Уларнинг аксарияти
кейинчалик факультетнинг илмий-педагогик таркибида фаолият юритдилар.

Домла Ш. Шомуҳамедовнинг тиниб-тинчимас ташкилотчилик ва раҳбарлик фаолиятлари

у кишининг деканликдан Тошкент давлат университетининг илмий ишлари проректори
лавозимига тайинланганларидан кейин ҳам изчил давом этди.

Устознинг университет илмий ишларини тизимга солиш ва ривожлантиришга қўшган

ҳиссалари ҳам алоҳида эьтиборга лойиқдир. Мавжуд маьлумотлар шундан далолат берадики,
устознинг саъй-ҳаракатлари, ҳар бир ишга катта масъулият билан ёндашишлари боис
университетнинг барча табиий ва гуманитар йўналишидаги илмий-тадқиқот ишларини ри-
вожланиши, юксалиш жараёни ва натижадорлиги кузатилади. Бу ҳақида қатор маълумотлар
университетнинг 60-йиллиги муносабати билан нашр этилган китобдаги кўрсаткичлар,
хусусан, унинг “Тошкент давлат университети – Республика илм-фани тараққиётининг катта
маркази” номли салмоқли тўпламнинг VI бобидаги маълумотлар гувоҳлик беради

1

ҳамда

домланинг “Ташкентский университет – ос-новоположник науки в Средней Азии

2

” ҳамкор-

ликдаги китобларида келтирилган.

Ўтган асрнинг 80-йилларига келиб университетда илмий салоҳият бутун Республика бўйича

энг юқори кўрсаткич – 60% ни ташкил этган, яъни жами профессор-ўқитувчиларнинг деярли 3,2
қисми фан докторлари ёки номзодлари сафини ташкил этган. Унда 15 та академик,
Академиянинг мухбир аъзолари, 25 та Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоблари фаолият
юритганлар. Юзлаб аспирантлар, докторантлар ва илмий изланувчиларнинг тадқиқот
жараёнлари, уларнинг мақолаларини чоп этиш, турли даражадаги Халқаро ва Республика илмий
конференцияларини юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ муаммоларнинг аксарияти илмий
ишлар проректори билан тез-тез бўлиб турадиган амалий учрашувларида ўз ечимини топар эди.

Факультетларда амалга оширилаётган аксарият илмий-тадқиқот ишлари ҳам Республи-

канинг йирик корхоналари, вазирликлар, ташкилотлар билан тузилган хўжалик шартнома-
ларини бажаришга қаратилган бўлиб, натижада Университет бюджетига катта маблағлар
келиб тушиши изчил таъминланган эди.

Бир куни кафедранинг ҳисоботини топшириш учун Университетнинг илмий ишларини

мувофиқлаштириш бўлимига кирганимда, бўлим бошлиғи Зинаида Павловна Дан гап
орасида менга домладан “шикоят” қилган бўлди: “Домлангизнинг талаблари жуда юқори.
Бир дақиқа ҳам на бизни, на аспирантура ва докторантура бўлими ходимларини, на илмий
кутубхона хизматчиларини тинч қўймайдилар” – деб қолди.

Домланинг талабчанликлари, тиниб-тинчимасликлари сабабли илгари жуда ночор

аҳволда бўлган Университет музейи ҳам ажойиб тарихий ва маърифий масканга айланган
эди. Университетнинг 60 йиллиги муносабати билан унга ташриф буюрган ўша вақтларда
Ўзбекистон Республикасининг раҳбари Шароф Рашидович Рашидов музейни яхши ва
намунали ташкил этилганидан жуда мамнун бўлганликларини гапиришган эди.

Умуман олганда, устоз Ш.Шомуҳамедовнинг деканлик, кейинчалик эса университетнинг

илмий ишлар бўйича проректори (1972-1985 й.) лавозимларида ишлаган даврлардаги

1

Очерки истории Ташкенского государственного университета. –Т.: «Фан», 1980. С.138-213.

2

Шомухамедов Ш.М. Дак З.П. Ташкентский университет – основоположник науки в Средней Азии. –Т.:

“Узбекистан”, 1980.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

13

раҳбарлик ва ташкилотчилик фаолиятлари туфайли университетнинг илмий, хусусан, Шарқ
факультетининг 60-йиллардан кейинги тез суръатлар билан илмий, услубий, таълимий юксалиши,
ҳамда ҳамма ҳавас қиладиган тотув ва ишчан профессор-ўқитувчилардан иборат ажойиб, соғлом
жамоанинг шаклланганлигининг гувоҳи бўламиз. Домла раҳбарликларида бу таълим маскани
йирик ўқув ва илмий соҳага айланган ва унинг келгусидаги ривожланишига пухта, чуқур замин ва
муҳит яратилган эди. Бунинг натижасида, юқорида айтилганидек, айнан домла Ш.М. Шо-
муҳамедовнинг деканлик даврларида факультетда таълим олган минглаб шарқшунос кадрлар,
булар орасидан чиққан академиклар, юзлаб фан номзодлари ва докторлари, кўплаб таниқли давлат
ва жамоат арбоблари, вазирлар, Олий ўқув юртлари ректорлари, маданият ходимлари,
мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ўнлаб элчилари, йирик тадбиркор-бизнесменлари ва
бошқа юксак малакали масъул ходимлар етишиб чиқдилар.

ШОИСЛОМ ШОМУҲАМЕДОВ

ВА ФОРС АДАБИЁТИНИ ЎРГАНИШ МУАММОЛАРИ

ИМОМНАЗАРОВ МУҲАММАДЖОН

филология фанлари доктори, профессор, ТДШУ

Аннотатция: Устоз Шоислом Шомуҳамедовнинг илмий-ижодий фаолияти кенг қамровли бўлиб,

этиборингизга ҳавола этилаётган ушбу мақолада фақат форс адабиётини ўрганиш муаммоларига
бағишланган асарларига қисқача тўхталиб ўтилди ва устознинг ушбу фаолиятга кириб келишлари,
форс мумтоз адабиётига бўлакча меҳр қўйганларининг сабаблари, давр муҳити ҳақида маълумотлар
берилди. Устоз баракали ижодий фаолият олиб борганлари мақолада кенгроқ ёритилди.

Калит сўзлар: Алишер Навоий, Фирдавсий, Низомий, Амир Хусрав, Саъдий, Ҳофиз.

Annotation: The scientific and creative activity of the teacher Shoislom Shomukhamedov is quite complex

and this article focuses only on his works on the problems of studying Persian literature, and gives
information about the teacher's involvement in this activity, the reasons for his partial love of Persian
classical literature. The teacher's fruitful creative work was covered in more detail in the article.

Keywords: Alisher Navoi, Firdavsi, Nizami, Amir Khusrav, Saadi, Hafiz.
Аннотация: Научно-творческая деятельность учителя Шоислома Шомухамедова носит

комплексный характер, и в данной статье рассматриваются только его работы по проблемам
изучения персидской литературы, даются сведения об участии учителя в этой деятельности,
причинах его частичной любви к персидскому языку. классическая литература. Более подробно о
плодотворном творчестве учителя рассказано в статье.

Ключевые слова: Алишер Навaи, Фирдавси, Низами, Амир Хусрав, Саади, Хафиз.

Устозимиз Шоислом Шомуҳамедовнинг илмий-ижодий фао¬лияти кенг қамровли бўлиб

унинг жаҳон адабиёти, маданияти ва сиёсатининг долзарб муаммолари, ўзбек, озарбайжон,
ҳинд, рус ва бошқа халқлар адабиёти намояндаларига бағишлаб ёзган китоб ва мақолалари
оз эмас. Устознинг 2001 йилда тузилган библио¬графияларида устознинг илмий, илмий-
оммабоп, бадиий асар¬лари ва таржималарининг умумий миқдори 500дан ошиб кетган.
Бунга қўшимча янги асрнинг илк 6 йилида устоз яна бирнеча китоб ёзиб нашр эттирдилар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов