Особенности перевода метафор хинди в художественных произведениях

CC BY f
109-114
4
1
Поделиться
Ходжаева, Н. (2020). Особенности перевода метафор хинди в художественных произведениях. Восточный факел, 3(3), 109–114. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/14912
Нилуфар Ходжаева, Ташкентский государственный институт востоковедения

к.т.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье обсуждаются лингвистические особенности метафор и вопросы, связанные  с  их  переводом.  Анализируются  сложности  перевода  метафор  в  художественной литературе  с  ҳинди  на  узбекский  язык.  Даны  метафоры  смыслового  переноса  и  классификации индивидуально-авторских метафор на основе формального сходства между объектами.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

109

ТАРЖИМАШУНОСЛИК

БАДИИЙ АСАРЛАРДА ҲИНДЧА МЕТАФОРАЛАР

ТАРЖИМАСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

ХОДЖАЕВА НИЛУФАР

PhD, ТДШУ

Аннотация. Mазкур мақолада метафораларнинг лисоний хусусиятлари ва уларни таржима қилишга

оид масалалар ёритилади. Ҳиндий тилидан ўзбек тилига бадиий асарлардаги метафоралар таржимаси
мураккабликлари таҳлил қилинади. Нарса-предметлар ўртасидаги шаклий ўхшашлик асосида маъно
кўчирилишига оид метафоралар ва индивидуал-муаллиф метафоралари таснифлари келтирилади.

Таянч сўз ва иборалар: метафор, шаклий ўхшашлик, муаллиф метафоралари, таржима

усуллари, муқобил, адекват, стилистик эффект.

Аннотация. В этой статье обсуждаются лингвистические особенности метафор и вопросы,

связанные с их переводом. Анализируются сложности перевода метафор в художественной
литературе с ҳинди на узбекский язык. Даны метафоры смыслового переноса и классификации
индивидуально-авторских метафор на основе формального сходства между объектами.

Опорные слова и выражения: метафора, формальное сходство, авторские метафоры,

способы перевода, аналог, адекватность, стилистический эффект.

Abstract. This article discusses the linguistic features of metaphors and issues related to their

translation. The complexities of translating metaphors in literature from Hindi into Uzbek are analyzed.
Metaphors of semantic transfer and classification of individual-author metaphors are given on the basis of
formal similarity between objects.

Keywords and expressions: metaphor, formal similarity, author's metaphors, translation methods,

alternative, adequate, stylistic effect

.


Тадқиқотларда метафоралар онгнинг универсалиялари сифатида белгиланган. Замонавий

психологлар дунёни метафоралар асосида кўришни инсоннинг генезиси ва маданияти билан
боғлашга ҳаракат қилишади. “Бобо тил”нинг метафорик хусусиятга эга бўлгани, протокомму-
никациянинг эса метафоралар даражасида амалга оширилгани ҳақида тахмин қилинади.

Метафора тилдаги универсал ҳодиса бўлиб, у барча тилларга хосдир. Унинг универсал-

лиги маконда ва замонда, тил структурасида ҳамда унинг вазифаларида намоён бўлади.
Метафора ўзида фундаментал маданий қадриятларни акс эттиради. Зеро, у миллий-маданий
дунёқарашга асослангандир .

Когнитив тилшуносликнинг таниқли вакили Ж.Лакофф ҳамда машҳур файласуф М.Жонсон

метафораларни шундай изоҳлашади: “Метафоралар нафақат кундалик ҳаёт, нафақат тил, балки
тафаккур ва фаолиятимизга ҳам кириб боради. Бизнинг кундалик тушунчавий тизимимиз ҳам ўз
моҳиятига кўра метафорикдир” . “Ж.Лакофф ва М.Жонсон тадқиқотида таҳлил этилган вақт бу –
пул, вақт бу – чекланган захира, вақт бу – қимматбаҳо буюм когнитив метафораларининг ўзбек
тилида сўзлашувчи нутқ эгалари тезаурусида ҳам мавжудлиги (Масалан: Бу ишга кўп вақт
сарфладим; Вақтим тугай деяпти; Беҳуда ишлар вақтни ўғирлайди) бир қатор когнитив метафо-
раларнинг когнитив-семантик универсалия эканлигидан далолат беради”.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

110

Баъзи мутахассисларнинг фикрича, метафора – ўхшатишнинг қисқарган шакли. Проф.

М.Миртожиевнинг ёзишича, “бу фикр ҳам ўрни билан тўғри” дир. “Масалан, ўзбек тилида
токни зарарлайдиган оидиум касаллигини кул сўзининг ҳосила маъноси ифодалайди. Уни
“кулга ўхшаш касаллик” ўхшатиш қурилмасининг қисқарган шакли дейиш жуда тўғри
бўлади. Бу ўринда ўхшатиш субъекти тушиб қолиб, ўхшатиш қурилмасининг фақат кул
эталони бутун маъносини ўзида сақлаган ва ўхшатишнинг қисқарган шакли – метафора
юзага келган. Яъни буни метафоранинг айрим кўриниши сифатида кўрсатиш мумкин” .
Аслият ва таржимадаги метафораларнинг бир-бирига яқин ва фарқли жиҳатлари кўзга яққол
ташланади. Метафоралар таржимасининг ўзига хослиги таржимоннинг уни тўғри танлай
олиши билан боғлиқ.

Зеро, Гегель: “Ўз маъносида қўлланиладиган сўз ўз-ўзидан тушунарли ифодадир,

метафора эса бошқача ифодадир” , – деб ёзган эди.

Ҳиндий тилидаги метафораларни ўзбекча таржималари таҳлили натижасида, мазкур

бирликларни қуйидаги гуруҳларга бўлиб таҳлил қилинди:

1. Нарса-предметлар ўртасидаги шаклий ўхшашлик асосида маъно кўчирилишига оид

метафоралар.

2. Индивидуал-муаллиф метафоралари.
Нарса-предметлар ўртасидаги шаклий ўхшашлик асосида маъно кўчирилишига оид

метафоралар. Аслиятда берилган метафораларни таржима тилига тўғри олиб кира олиш ҳам
таржимондан катта масъулият талаб қилади. Метафора асосан одамнинг тана аъзолари
номига (бош, юз, бурун, оғиз, қулоқ, тил, оёқ); кийим қисмига (этак, ёқа); ҳайвон, парранда
ёки ҳашаротларнинг бирор аъзоси номи (қанот, дум) кабиларга ўхшатиб ҳосил қилиниши
кўпроқ кузатилади. Метафораларни таҳлил қилишда метафорик воситаларни асардан
олинган фактик мисоллар орқали кўриб чиқамиз.

कफर

खपछवाड़े

िे

ककिी

औरत

की

आवाज

आती

है

, “

अरी

लछमी

,

तेरा

बेटा

हमें

िाल

-

भर

रोजे

रिवाता

रहता

है।

और

हँि

देती

है।

माँ

कभी

तो

िौके

में

बैठी

-

बैठी

जवाब

देती

है

,

कभी

उठकर

आँगन

में

जाती

है

और

तंदूर

पर

पैर

रिकर

दीवार

के

ऊपर

िे

पड़ोि

के

घर

में

झाँकने

लगती

है।

पड़ोखिन

और

माँ

देर

तक

बखतयाती

रहता

है

और

मैं

टीन

पीटता

रहता

हँ।

[

G.,20]

Таржима: Шунда деворнинг нарёғидан қўшни хотиннинг овози эшитилиб қолади:

Ҳой Лаччмий! Бу ўғлинг йил-ўн икки ой рўза тутгин дейди-я!

Шундай деб у кулади. Ойим баъзан ўчоқ бошидан муомала қилиб юборади, баъзида эса

ўрнидан туриб, ҳовлига чиқади-да, тандирга оёғини тираб олиб, девордан нариги ҳовлига
қарайди . [Н., 19 б.]

Таржимада ўчоқ бошидан метафорасини учратамиз. “Ўчоқ” сўзининг маъноси “Ўзбек

тилининг изоҳли луғати”да қуйидагича талқин қилинади: “Одатда уч томони ёпиқ бўлиб,
ичига ўт ёқиладиган, овқат пишириш учун устига қозон ўрнатиладиган қурилма” . Албатта,
аслида ўчоқнинг “боши” бўлмайди, аммо айнан унинг тепасида туриб таом тайёрланганлиги
учун бош сўзи ўчоқ сўзи билан бирга қўлланиб келинади. Таржимадаги ўчоқнинг боши сўз
бирикмасидаги бош сўзи эса метафора бўлиб келган. Энди аслият матнда “ўчоқ боши” сўз
бирикмаси ўрнидаги ҳиндийча сўзни кўриб чиқсак.

िौका

сўзи ҳиндийча-русча луғатда 2)

чаука (ҳиндларнинг таом тайёрлайдиган ва тановул қиладиган жойи); ошхона деб берилган.
Демак,

िौका

сўзи ҳиндларнинг овқат тайёрлайдиган ҳамда таом тайёр бўлгандан сўнг уни

истеъмол қиладиган жой экан. Таржимон

िौका

сўзини айнан шу овқат тайёрланадиган жой


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

111

бўлганлиги сабаб, ўчоқ боши бирикмасини бериб, таржиманинг янада гўзал ва таъсирчан
чиқишини таъминлаган.

खभश्ती

ने

िरनी

पर

िे

पानी

की

पहली

मशक

भर

,

और

उिे

पीठ

पर

लादे

,

झुका

हुआ

,

एक

हाथ

िे

मशक

का

मुँह

दबाए

,

दुिरे

हाथ

िे

पानी

को

एक

रूि

थपेड़ा

देते

हुए

िड़क

पर

खछड़काव

करता

रहा

है।

[

G., 21]

Таржима: Ана, мешкобчи ҳовуздан мешни сувга тўлдириб олди. У мешни орқасига

ортиб олди-да, бир қўли билан мешнинг оғзини ушлаб, иккинчи қўли билан уни бир
текисда уриб-уриб, энгашганча кўчага сув сепишга тушди. [Н., 19-20]

Таржимада ҳам, аслиятда ҳам мешнинг оғзи сўз бирикмаси мавжуд. Ҳиндий тилидаги

мешни англатувчи “

मशक

сўзини кўриб чиқсак. Ҳиндийча-русча луғатда “

मशक

сўзининг

қуйидаги маънолари мавжуд: 1) мўйна, тери, меш (сув учун мўлжалланган меш); 2) меш .

मशक

сўзи ҳиндий тилига форс тилидан ўзлашган. Асардаги сўз бирикмасида ҳам айнан

метафорани англатувчи “

मशक

का

मुँह

(

сўзма-сўз таржимаси: мешнинг оғзи) сўз бирикмаси

мавжуд бўлиб, таржимон аслиятни метафора орқали беришда ҳеч қандай қийинчиликсиз
таржима қилган. Таржима жуда чиройли ва адекват чиққан десак, муболаға бўлмайди.
Ҳиндий тилидаги “

मशक

का

मुँह

сўз бирикмаси ўзбек тилидаги мешнинг оғзи сўз

бирикмаси билан адекват ҳисобланади. Таржимада метафора жуда моҳирона ифодаланган.

छज्जे

पर

िड़े

होकर

बाहर

देिो

तो

िड़क

के

एक

खिरे

पर

पानी

की

िरनी

नजर

आती

है

,

जहाँ

छाछी

लोग

घोड़़ों

को

नहलाते

हैं

और

मनोहर

,

इंदर

और

खगरधारी

बरं

पकड़ते

हैं।

[

G., 20]

Таржима: Балкондан туриб қаралса, кўча бошидаги ҳовуз кўринади. Шу ҳовузда маҳалла

аравакашлари от чўмилтиради. Шу ерда оғайниларим Манўҳар, Индар ва Гирдҳарийлар ари
тутиб ўйнаб юради. [H., 18.]

Ҳиндий тилидаги мураккаб қўшма гап, яъни узун бир жумла ўзбек тилига таржима

жараёнида учта гапга бўлиб таржима қилинган. Бу эса таржиманинг аниқ чиқишига ёрдам
берган. Кўча боши бирикмасидаги бош метафораси аслиятда ҳам мавжуд бўлиб,

खिर

сўзи

айнан бош сўзига тенгдир. Таржима жараёнида бу метафорани ифодалаш учун ҳам етарли
даражада асос борлигини таъкидлаб ўтиш даркор. Таржима адекватдир.

उि

कदन

प्रातः

जब

वह

रूकमी

के

बच्चे

को

छाती

िे

लगाए

,

मुस्कराती

हुई

कोठरी

में

लौटी

थी

,

तो

रूकमी

तो

केवल

इतनी

ही

िमझ

पाई

थी

कक

बिंती

जो

उिके

बेटे

को

मारने

खनकली

थी

,

वास्तव

में

उिे

मौत

के

मुँह

िे

खनकलकर

ले

आई

थी।

[

G., 174-175]

Таржима: Ўша куни кундоши боласини кўтариб ҳужрага қайтиб келганда, Рукмий

“чиндан ҳам болам ажалнинг оғзидан қайтиб келди”, деб ишонганди. [H., 173]

Метафора ҳар иккала тилда ҳам мавжуд. Ҳиндий тилидаги “

मौत

/

maot/ сўзи араб

тилидан ўзлашган бўлиб, “ўлим” деган маънони ифодалайди. Ҳиндийча-русча луғатда “

मौत

के

मुँह

िे

खनकल

आना

(

маут ке мунҳ се никал аана) сўз бирикмаси эса “ўлимдан қутулиб

қолмоқ” деб изоҳланган. Ўзбек тилидаги ажалнинг оғзидан қайтмоқ ибораси мазмунидаги
ажалнинг оғзи метафораси ҳамда ҳиндий тилидаги “

मौत

के

मुँह

(

маут ке мунҳ)” еафоралари

ўзаро тенг ва таржимада бир-бирини тўлиқ қоплаган.

पेंडुलम

की

टटक

-

टटक

बराबर

िुनाई

दे

रही

है।

[

G.,103]

Таржима: Соат капгири чиқ-чиқ қилиб турибди, холос. [Н, 103]


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

112

Ҳиндий тилига “

पेंडुलम

(

пендулум)” сўзи инглиз тилидан ўзлашган сўз ҳисобланади.

Ушбу сўз ҳиндийчадан “маятник, тебрангич, капгир (девор соатларидаги)” деб таржима
қилинади. Аслиятда деворий соат капгири ўз маъносида, яъни “маятник” (тебрангич) деб
берилган. Метафора таржимада яққол кўзга ташланган. Чунки ўзбек тилида маятникнинг
синонимик қаторлари сифатида тебрангич ҳамда деворий соатдагина назарда тутиладиган,
муқояса қилиб олинган капгир сўзлари мавжуд. Таржимон ҳам таржиманинг бадиийлигини
сақлаб қолиш мақсадида соат капгири метафорасини қўллаган.

Қатор адабиётларда метафоранинг яширин ўхшатиш эканлиги қайд қилинади. Биноба-

рин, Аристотелнинг фикрича, ўхшатиш ҳам метафорадир, чунки улар ўртасида озгина фарқ
мавжуд, холос. “Масалан, у шердай ташланди ифодасида ўхшатиш бор, агар ифода шер
ташланди тарзида ўзгартирилса, метафора юзага келади”. Қуйидаги мисолларимизда ҳам
метафоранинг яширин ўхшатиш эканлигига гувоҳ бўламиз.

उन्ह़ोंने

महीने

-

भर

का

नोटटि

कदया

था

,

वह

तो

ित्म

हो

गया

िौधरी

ने

अपनी

छोटी

-

छोटी

,

शंककत

आँि़ों

िे

देिते

हुए

कहा।

[

G.,11]

Таржима: – У бир ой муҳлат берган эди, муҳлат тугади, – деди Човдҳрий сичқон

кўзларини жавдиратганча. [Н., 6]

Ҳиндий тилидаги “

शंककत

(

шанкит)” сўзи соф санскритча сўз бўлиб, икки хил маънога эга: 1)

қўрққан, чўчиган; 2) гумонсираган, шубҳаланган, қатъиятсиз. Аслиятдаги “

िौधरी

ने

अपनी

छोटी

-

छोटी

,

शंककत

आँि़ों

िे

देिते

हुए

कहा

жумласи сўзма-сўз таржима қилинганда Човдҳрий

ўзининг кичкина-кичкина, қўрқоқ кўзлари билан қараб туриб айтди шаклида бўлади. Таржимон
эса ана шу кичик ва қўрқоқ кўзларни сичқоннинг кичик ҳамда қўрқоқ кўзларига қиёслаб,
“сичқон кўз” метафорасини таржимада ўринли ифодалаган. Бу ифода орқали китобхоннинг
қаҳрамон ҳолатини кўз ўнгида тасаввур қила олиш имконияти янада ошган.

तुम

मदद

लोग

डरते

-

काँपते

ही

रहोगे।

[

G.,11]

Таржима: Эркак бўлсаларинг ҳам ўлгудай қуёнюраксанлар. [Н., 6]
Аслиятда метафора мавжуд эмас, у таржимада ҳосил қилинган. Ҳиндий тилидаги “

तुम

मदद

लोग

डरते

-

काँपते

ही

रहोगे

жумласини сўзма-сўз “сен эркаклар қўрқиб-қалтирабгина

яшайсанлар” деб таржима қилинади. Таржимон таржимага ижодий ёндашган ҳолда,
қуёнюрак метафорасини таржима матнига олиб кирган. Бизга маълумки, ўзбек халқи
тасаввурида қуён қўрқоқлик рамзи ҳисобланди. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, метафора
яширин ўхшатиш ҳисобланади. Шундай экан, ушбу жумла таржимасида ҳам таржимон асар
персонажларидан бири томонидан айтилган ушбу жумла маъносидан келиб чиқиб,
қуёнюрак метафорасини қўллаган.

इन्हें

बस्ती

िे

थोड़ा

हटकर

बड़ी

िड़क

के

ककनारे

एक

वीरान

टीले

पर

बनाया

गया

था।

[

V.,12]

Таржима: Сал нарида – катта йўл ёқасида яйдоқ тепалик бўлиб, кулбалар ўша

тепаликнинг гирдида жойлашган. [С. И., 7]

Аслиятдаги “

िड़क

के

ककनारे

(

сарак ке кинаре) ўзбек тилига йўл ёқасида деб таржима

қилинган ва жумлада йўл ёқаси метафораси акс этган.

िड़क

के

ककनारे

के

वृक्ष

और

मैदान

िन्रमा

के

मंद

प्रकाश

में

हतोत्िाह

,

खनजीव

-

िे

मालूम

होते

थे।

[

G.,194]


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

113

Таржима: Кўчанинг ҳар икки чеккасидаги дарахтлар ва майдон ойнинг хира ёруғида

аллақандай мотамсаро кўринарди. [Н., 239]

छज्जे

के

एक

खिरे

पर

दोऩों

बहनें

िड़ी

हैं।

[

G., 23]

Таржима: Ие, балконнинг нариги бошида опаларим турипти-ку! [H., 23]
Аслиятда ҳам, таржимада ҳам бош метафораси мавжуд. Ҳиндий тилидаги “

खिर

”, яъни

бош сўзи аслиятдаги “

छज्जे

балкон сўзига қўшилиб, метафорани ҳосил қилган ва ушбу

метафора таржимада ҳам балконнинг нариги бошида тарзида ўгирилган.

िेत़ों

के

पीिे

जगह

-

जगह

इकका

-

दुक्का

पहाड़ी

ककिाऩों

के

धर

थे।

[

G.,123]

Таржима: Далаларнинг нариги бошида ҳаккам-дуккам тоғли деҳқонларнинг уйлари

кўзга ташланарди. [Н., 96]

Аслиятдаги жумлада метафора мавжуд эмас, аммо у таржимада қўлланган. Аслиятдаги

िेत़ों

के

पीिे

(

далаларнинг орқасида) бирикмаси далаларнинг нариги бошида деб метафора

тарзида таржима қилинган.

वह

औरत

,

खजिने

जूखतयाँ

हाथ

में

उठा

रिी

थीं

,

एक

िाट

के

पाि

बैठी

है

और

एक

िाट

की

बाँह़ों

पर

हाथ

पटक

-

पटककर

रो

रही

है।

[

G., 58]

Таржима: Қўлига ковушини кўтариб олган ҳалиги хотин бир чорпоянинг олдига ўтириб

олган-да, чорпоянинг оёғига мушти билан уриб-уриб додлайди. [Н., 57-58.]

Мазкур мисолда метафора иккала тилда ҳам мавжуд, аммо метафоранинг объектлари

турлича. Яъни аслиятда чорпоянинг қўли (

बाँह

қўл (елкадан панжагача бўлган қисми)

метафораси ишлатилган. Таржимада эса таржимон чорпоянинг оёғи метафорасини
қўллаган. Таржимоннинг айнан оёқ деб беришига асос бор, чунки, одатда, тўртта бурчак,
қиррага эга бўлган предметларнинг тўртала тарафига “оёқ” ўрнатилганлиги сабаб, чорпояга
нисбатан ўзбек тилида қўл эмас, балки оёқ сўзи қўлланилади.

बंधऩों

िे

िमाज

का

पैर

बांखधए

,

उिके

गले

में

कैदी

की

जंजीर

डाखलए।

[

G., 94]

Таржима: Жамиятнинг оёғини кишанлаб, бўйнига сиртмоқ солиш бўлмаган гап. [Н.,105]
Мазкур мисолда таржимон муаллиф томонидан қўлланган метафорани ўзбек тилида

айнан ифода қилган, яъни “

िमाज

का

पैर

жамиятнинг оёғи тарзида ўгирилган.

Метафораларнинг айнан таржима қилинишига кейинги жумла ҳам мисол бўлади.

वह

िहारे

का

हाथ

िाहता

है

,

धक्के

का

झ़ोंका

नहीं।

[

V., 259]

Таржима: Уни уриб-суришнинг ўрнига, унга ёрдам қўлини чўзиш керак экан. [Н.,311]
Аслиятдаги “

िहारे

का

हाथ

”нинг ўзбек тилига “ёрдам қўли” шаклида таржима қилиниши

инсоният учун умумий ҳолатлар мавжуд эканлиги, уларни ифодалаш учун эса ҳар бир
тилда эквивалент тасвирий воситалар бор эканлигидан далолат беради.

डाल

दो

बेटा

,

झोले

में

डाल

दो

!

फकीर

बड़े

िे

झोल

का

मुँह

िोलकर

मेरे

िामने

कर

देता

है।

[

V.,16]

Таржима: – Қани қўлингдагини сола қол, болам, сола қол, – деди-да, дарвеш қопининг

оғзини очиб, менга тутди. [С.И., 15 б.]

Аслиятдаги “

झोल

сўзининг ҳиндийча-русча луғатда бир қанча маънолари мавжуд бўлиб,

келтирилган мазкур жумламизга эса маънолар орасида “этак (бирор нарса териш ва солиш учун)”
семемаси тўғри келади. Аслиятдаги метафора этакнинг оғзи бўлса, таржимада у қопнинг оғзига
айланган. Бу кичик ўзгариш жумла маъносига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаган.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

114

Индивидуал-муаллиф метафоралари. “Нажот” ва “Севги инъоми” романлари ўзбекча

таржимасида мутаржим томонидан қўлланилган индивидуал метафораларнинг ўзига хос
ифодаланиш жиҳатлари таҳлили шуни кўрсатадики, асарларнинг аслиятида муаллиф
томонидан индивидуал-муаллиф метафораларига оид сўз шакллари унча кўп қўлланмаган.
Шундай бўлса-да, метафораларнинг ўзбек тилшунослигида тан олинган ўзига хос
хусусиятларига таянган ҳолда, ушбу бўлимда мазкур ёндашув асосида таҳлил олиб
боришни мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик .

दीनू

की

कोठरी

का

दरवाजा

िुलने

पर

वह

जैिे

अपनी

भखवष्य

में

प्रवेश

करेगी।

[

G., 60]

Таржима: Ҳа, Дину хонасининг эшиги очилиши билан унинг ҳам келажак эшиги очилиб,

янги ҳаётга кириб боради. [Н., 46.] Аслият жумласининг сўзма-сўз таржимаси қуйидагича:
Динунинг хонаси эшиги очилиши билан у каби келажагини киравериш қилади. Мутаржим
жумла таржимасини бадиий сайқаллаб, таржимага келажак эшиги метафорасини олиб кирган.

बाहर

मैदान

में

आड़ी

-

खतरछी

िाँदनी

खछटकी

थी।

िाँदनी

खिड़की

पर

भी

पड़

रही

थी।

[

V.,120]

Таржима: Ойнинг кумуш нурлари деразага ҳам тўкилмоқда эди. [С.И.-2, 96]
Таржимон “ойнинг кумуш нури” индивидуал-муаллиф метафорасини қўллаб, таржимага

бадиий эффект бағишлаган. Аслиятнинг иккинчи жумласида, бошқа жумлалардан фарқли
ўлароқ, айнан шу метафорани кўришимиз мумкин.

वािना

की

हल्की

-

िी

रेशमी

िादर

िभी

कठोर

वास्तखवकतओं

को

ढकने

लगी

थी।

[

V., 60]

Таржима: Кўз олдини ҳою ҳавасларнинг шаффоф пардаси қоплаб олмоқда эди. [С.И.-2, 45.]
Аслиятда муаллиф томонидан яратилган метафора таржимага муаллиф услубини

сақлаган ҳолда, ўзгартиришларсиз олиб кирилган.

खवस्मृखत

की

अँधेरी

िोह

में

पड़े

अतीत

के

खितत्ऱों

के

अंश

,

काग़ज

के

पुज़ों

की

तरह

कभी

-

कभी

उड़ने

लगते

हैं।

[

V., 7]

Таржима: Хотиранинг қоронғи тубида ётган узуқ-юлуқ ўтмиш манзаралари баъзи-

баъзида қоғоз парчалари сингари у ёқ-бу ёққа учади. [С. И, 5 б.]

Юқоридаги келтирилган бошқа жумлаларга нисбатан ушбу жумлаларда индивидуал-

муаллиф метафораси мавжуд бўлиб, таржимон уни таржима қилиш жараёнида бадиий
сайқаллаб таржимага олиб кирган.

खशशुपन

का

झुटपुटा

बहुत

-

कुछ

छन

िुका

है।

[

V., 77]

Таржима: Болаликнинг олтин даври орқада қолиб, йигитлик бошланди. [С. И.-2, 78]
Таржимон таржимага бадиий ёндашган ҳолда, болаликнинг олтин даври индивидуал

метафорасини жумлага олиб кирган.

Таржимон ўз ишини қанчалик пухта билса, асар таржимасига бутун вужуди билан киришса,

таржима албатта муваффақиятли чиқади. Юқоридаги метафоралар таҳлили шуни кўрсатадики,
таржимон аслиятда берилган мазкур бирликларни ўзбек тилига жуда моҳирона таржима қилган.
Аслиятдаги баъзи метафора бўлмаган сўзларни эса таржимада метафора тарзида ифодалаган. Бу
эса асарларнинг таржима вариантидаги матнларда эмоционал-экспрессивликнинг ортишига олиб
келган. Таржимон адекватликни юзага келтириш билан бирга метафораларга хос образлилик,
тасвирийлик ҳамда стилистик эффектни сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов