Анализ некоторых данных в "Matlai Sa'dayn wa Majmai Bahrain"

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
137-146
20
2
Поделиться
Ахмедов, С., & Бойматов, Х. (2021). Анализ некоторых данных в "Matlai Sa’dayn wa Majmai Bahrain". Восточный факел, 3(3), 137–146. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/15392
Санжар Ахмедов, Национальный университет Узбекистана

Базовый докторант

Хамза Бойматов, Национальный университет Узбекистана

научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

“Матлаи садайн ва маджмаи бахрейн” Абдураззака Самарканди являются основным источником  для  изучения  истории  периода  Тимуридов.  Из  источника  мы  можем  получить  ценную информацию о социально-политических событиях, дипломатических отношениях, культуре и просвещении,  строительстве  и  благоустройстве.  В  статье  анализируется  информация,  представленная  в источнике в области зодчество и благоустройство. Период Темуридов примечателен масштабными творческими и благоустроительными работами. Есть ли такая информация в “Матлаи садайн”? О каких  архитектурных  памятниках  можно  получить  информацию?  В  статье  рассматриваются аналогичные  вопросы.  После  смерти  Амира  Темура  борьба  за  престол  достигла  кульминации,  и произошло много разорений. Согласно источникам, в этот период строительные работы в основном были сосредоточены на оборонных объектах. После того, как Шахрух Мирза консолидировал салтанат в своих руках, строительные работы переместились в основном на здания просвещения. В этот период было построено множество мечетей, мавзолеев, медресе и садов. Наряду с возведением архитектурных сооружений большое внимание уделяется благоустройству городов. В частности, сельское хозяйство было  развито  в  Мерве  и  Балхе.  Книга  содержит  много  информации  о  зданиях,  построенных  и спонсированных Шахрухом Мирзой и его сыновьями. Также есть сведения о строительных работах, которые вели тимуридские дамы. Помимо деятельности Тимуридов, многие эмиры строили мечети и медресе.  Это  тоже  можно  найти  в  источнике.  Этот  период,  которой  пошли  постоянной  войны, отличается многочисленными разрушениями. Местности, где шла война, часто были опустошены. Разрушения в основном были направлены на оборонительные сооружения.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

137

“МАТЛАИ САЪДАЙН ВА МАЖМАИ БАҲРАЙН” АСАРИДАГИ

АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАР ТАҲЛИЛИ

АХМЕДОВ САНЖАР

Таянч докторант, ЎзМУ

БОЙМАТОВ ХАМЗА

тадқиқотчи, ЎзМУ

Аннотация. Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” асари тему-

рийлар даври тарихини ўрганиш бўйича энг асосий манба ҳисобланади. Асарда ижтимоий-сиёсий
воқеалар, дипломатик алоқалар, маданият ва маърифат, қурилиш ва ободонлаштиришга доир
қимматли маълумотлар олишимиз мумкин. Мазкур мақолада асардаги меъморчилик ва ободончилик
соҳаси бўйича келтирилган маълумотлар таҳлил қилинади. Темурийлар даври катта кўламдаги
бунёдкорлик ва ободончилик ишлари амалга оширилгани билан диққатга сазовор. “Матлаи саъдайн”-
да бу каби маълумотлар келтирилганми? Қайси меъморий обидалар ҳақида маълумотлар олишимиз
мумкин? Мақолада шу каби масалаларга тўхталиб ўтилган. Амир Темур вафот этгач тахт учун
кураш авжига чиққан ва кўп вайронагарчиликлар содир бўлган. Асардан маълум бўлишича ушбу
даврда асосан қурилиш ишлари мудофаа иншоотларига қаратилган. Шоҳрух Мирзо салтанатни ўз
қўлига мустаҳкамлаб олгач қурилиш ишлари асосан маърифий биноларга ўтган. Бу даврда кўплаб
масжидлар, мақбаралар, мадрасалар ва боғлар қурдирилган. Меъморий иншоотлар қурилиши билан
бир қаторда ободонлаштириш ишларига ҳам эътибор кучайтирилган. Хусусан, Марв ва Балх
шаҳрига сув чиқарилиб деҳқончилик ривожлантирилган. Асарда Шоҳрух Мирзо ва унинг фарзандлари
томонидан қурдирилган ва ҳомийлик қилинган иншоотлар хусусида кўплаб маълумотлар келтирил-
ган. Темурий хонимлар томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари хусусида ҳам маълумотлар
келтирилади. Темурийларнинг фаолиятидан ташқари кўплаб амирлар томонидан ҳам масжид ва
мадрасалар қурдирилган. Бу ҳақида ҳам асарда маълумот олиш мумкин. Доимий жангу жадаллар
бўлиб турган мазкур давр улкан бунёдкорлик ишларидан ташқари кўплаб вайронгарчиликлари билан
ҳам эътиборлидир. Жанг бўлган ерлар кўп ҳолларда вайрон бўлган. Вайронагарчиликлар асосан
мудофаа иншоотларига қаратилган.

Таянч сўз ва иборалар: Темурийлар, Абдураззоқ Самарқандий, “Матлаи саъдайн ва мажмаи

баҳрайн”, меъморчилик, ободончилик.

Аннотация. “Матлаи садайн ва маджмаи бахрейн” Абдураззака Самарканди являются основным

источником для изучения истории периода Тимуридов. Из источника мы можем получить ценную
информацию о социально-политических событиях, дипломатических отношениях, культуре и просвеще-
нии, строительстве и благоустройстве. В статье анализируется информация, представленная в
источнике в области зодчество и благоустройство. Период Темуридов примечателен масштабными
творческими и благоустроительными работами. Есть ли такая информация в “Матлаи садайн”? О
каких архитектурных памятниках можно получить информацию? В статье рассматриваются
аналогичные вопросы. После смерти Амира Темура борьба за престол достигла кульминации, и
произошло много разорений. Согласно источникам, в этот период строительные работы в основном
были сосредоточены на оборонных объектах. После того, как Шахрух Мирза консолидировал салтанат
в своих руках, строительные работы переместились в основном на здания просвещения. В этот период
было построено множество мечетей, мавзолеев, медресе и садов. Наряду с возведением архитектурных
сооружений большое внимание уделяется благоустройству городов. В частности, сельское хозяйство
было развито в Мерве и Балхе. Книга содержит много информации о зданиях, построенных и
спонсированных Шахрухом Мирзой и его сыновьями. Также есть сведения о строительных работах,
которые вели тимуридские дамы. Помимо деятельности Тимуридов, многие эмиры строили мечети и
медресе. Это тоже можно найти в источнике. Этот период, которой пошли постоянной войны,


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

138

отличается многочисленными разрушениями. Местности, где шла война, часто были опустошены.
Разрушения в основном были направлены на оборонительные сооружения.

Опорные слова и выражения: Темуриды, Абдураззак Самарканди, “Матлаи садайн ва маджмаи бахрейн”,

зодчество, благоустройство.

Abstract. “Matlai sadain wa majmai Bahrain” of Abdurazzak Samarkandi is the main source for studying

the history of the Timurid period. From the source, we can obtain valuable information about socio-political
events, diplomatic relations, culture and education, construction and improvement. The article analyzes the
information presented in the source in the field of architecture and landscaping. The Temurid period is notable
for large-scale creative and landscaping works. Is there such information in “Matlai sadain”? What architectural
monuments can We get information about? The article deals with similar issues. After the death of Amir Temur,
the struggle for the throne reached a highest point, and many devastations occurred. According to sources, during
this period, construction work was mainly focused on defense facilities. After Shahrukh Mirza consolidated
Saltanat in his hands, the construction work shifted mainly to the enlightenment buildings. During this period,
many mosques, mausoleums, madrasas, and gardens were built. Along with the construction of architectural
structures, much attention is paid to the improvement of cities. In particular, agriculture was developed in Merv
and Balkh. The book contains a lot of information about the buildings built and sponsored by Shahrukh Mirza and
his sons. There is also information about the construction work carried out by the Timurid ladies. In addition to
the activities of the Timurids, many emirs built mosques and madrasas. This can also be found in the source. This
period, which was followed by constant war, is characterized by numerous destructions. The areas where the war
was going on were often devastated. The destruction was mainly directed at defensive structures.

Keywords and expressions: Temurids, Abdurazzak Samarkandi, “Matlai Sadain wa Majmai Bahrain”,

architecture, landscaping.

Кириш.

Темурийлар даври Мовароуннаҳр ва Хуросонда катта қурилиш, ободонлаш-

тириш даври бўлди, деб бемалол айта оламиз. Бунга Самарқанд, Шаҳрисабз, Бухоро, Ҳирот,
Марв, Эроннинг турли шаҳарлари ва бошқа жойлардаги Темурийлар даври ёдгорликлари
мисол бўла олади. Қолаверса, ёзма манбаларда ҳам бундай ишлар кенг ёритиб берилган.
Мусулмон архитектурасининг энг асосий муҳим ривожланган даврларидан бири бу темурий-
лар даври ҳисобланади. Темурийлар даври архитектураси намуналари Эрон, Афғонистон ва
Ўрта Осиёда жуда кўп учрайди. Эрондаги темурийлар архитектураси бой ислом санъатининг
асосий қисмидир. Темур бошлаб берган меъморий янгиликлар кўп давлатларга, жумладан,
Эронга тарқалди. Ўрта Осиёда пайдо бўлган архитектура янгиликлари Эрон ва бошқа
жойлардаги меъморий биноларда яққол кўзга ташланади. Темурийлар даври архитектураси
ҳар-хил маданиятларнинг уйғунлашиши асосида вужудга келган. Темур жуда катта қурилиш
ишларини амалга оширган бўлиб, ундан сўнг унинг ишларини авлодлари давом эттиришди
ва санъат турлари, хусусан, меъморчилик соҳаси учун тамал тоши қўйилди. Темур қаерга
юриш қилса у ердаги ҳунар аҳлини Мовароуннаҳрга келтиришга ҳаракат қилган.

Асосий қисм.

Темурдан сўнг Шоҳрух империя ҳукмдори бўлгач, унинг маркази Ҳирот

бўлди. Темурдан сўнг мамлакатни бошқарган Шоҳрухнинг қурилиш ва ободончилик ишлари
ҳақида маълумот олиш учун “Матлаи саъдайн” энг асосий манба ҳисобланади.

Асарнинг тадқиқотга жалб қилинган қисмларида

1

ободонлаштириш ва қурилиш билан

боғлиқ илк маълумот 1405 йил воқеаларида учрайди. Маълумки, Амир Темур вафот этгач,

1

Самарқандий Абдураззоқ. Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн. II Жилд. 1 қисм. 1405-1429 йил воқеалари //

Форс тилидан таржима, сўзбоши ва изоҳли луғатлар муаллифи А. Ўринбоев. – Тошкент: Ўзбекистон, 2008. –
632 б. Самарқандий Абдураззоқ. Матлаи саъдайн ва мажмаъи бахрайн. II Жилд. 2-3 қисмлар. 1429-1470 йил
воқеалари // Форс тилидан таржима, сўзбоши ва изоҳли луғатлар муаллифи А. Ўринбоев. Географик номлар


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

139

тахт учун кураш кучайиб кетади. Ҳиротда ҳукмронлик қилиб турган Шоҳрух Мирзо
Самарқанд тахтини ўзиники қилиб олган Халил Султон билан музокаралар олиб бориб
натижага эришмагандан сўнг муқаррар жангга тайёргарчилик кўради. Шу аснода Самарқанд-
га юриш олдидан Ҳиротнинг деворларини мустаҳкамлаш, дарвозаларини қайта ўрнатиш
топшириғини беради. Соҳибқирон Ҳиротни фатҳ қилган замондан бери дарвозалар қўпорил-
ган ва деворлар рахна ҳолида бўлиб, шаҳар харобалигича ётар эди. Ҳиротни амир
Жалолуддин Ферузшоҳ маъмур қилиши тўғрисида топшириқ берилади. Амир Ферузшоҳ
Ҳиротга келиб оз фурсатда бора, фасил, дарвозалар ва муқоталаларни юқори сифатда
мустаҳкамлаб тузатади. Унинг буржлари ўта баланд хандақи эса ер қаърига жуда чуқур
кетган эди. Мазкур қурилиш ишлари Ҳирот шаҳрининг қадимги подшолари қилган қурилиш
ишларидан бир қадар устун бўлганлиги таъкидланади.

1

Албатта бу пайтдаки қурилиш

ишлари кўпроқ мудофаа мақсадида амалга оширилган бўлиб, эҳтимолий ҳужумлар бўлганда
душманга қийинчилик туғдиришни мақсад қилган.

Ободончилик ва қурилиш ишлари билан боғлиқ кейинги маълумот 1409-1410 йил воқеа-

лари баёнида келтирилади. Марв шаҳрининг ободон қилинганлиги номли сарлавҳа остида
бир қатор маълумотлар келтириб ўтилган. Чингизхоннинг ўғли Тулихон уни вайрон қилишга
буюргани олти юз ўн саккизинчи (1221-1222) йилдан то янгитдан тузатилгани бу 812 (1409-
1410) йилгача бир юз тўқсон тўрт йил ўтган эди. Барчани ушбу ишга жалб қилган Шоҳрух
Мирзо дастлаб, энг керакли бўлган сув чиқариш вазифасини бажаришни буюради. Марвнинг
суви Мурғоб дарёсидан келадиган бўлганлиги ва бу дарёга қурилган тўғонни сув олиб кетиб
(ундан чиқарилган) ариқ тўлиб қолганлиги учун “қайтадан ариқ қазилсин ва тўғон боғлан-
син” — деган формон берилади. Бу ишга (раҳбарликка) улуғ амирлардан: Алоуддин Алика
кўкалдош ва амир Мусо, девон аҳлларидан эса амир Али Шақонийлар тайинланади. Жуда
улкан ҳажмдаги иш оз фурсатда амалга оширилиб, кўп ерлар обод бўлади. Дастлаб беш юз
жуфт ҳўкиз деҳқончиликка жалб қилинган бўлса, кейинчалик бе ерга кўплаб кишилар келиб
яшаб қолиш истагини билдиради. Барча ишлар якунланиб, масъул кишилар қайтиб боргач,
Шоҳрух Мирзо мазкур ишларни ўз кўзи билан кўриш учун Марвга боради.

2

Марв шаҳрини

ободонлаштириш ишлари бу билан тўхтаб қолмаган. Хусусан 1438 йилда ҳам Алоуддин
Алика кўкалдош Марв шаҳрига юзланиб кўплаб хайрли иморатлар қуриш ва ободончилик
ишлари билан машғул бўлган.

3

Алоуддин Алика кўкалдош мадраса ҳам қурдирганилиги

асарда қайд этилган. Амир 90 ёшдан ўтганида (1440 йил 14 октябрь) оламдан ўтади ва Хиёбон
бошида ўзи томонидан қурдирилган мадраса гумбази остида дафн этилади.

4

Мамлакат асоси анчайин мустаҳкамланиб олгач, Шоҳрух Мирзо Ҳирот шаҳрида бир

қатор қурилиш ишларини амалга оширади. Бу пайтга келиб қурилиш ишлари мудофаа
иншоотларидан маъмурий, диний ва таълимга мўлжалланган иншоотларга кўчади.

ихоҳли кўрсаткичи О. Бўриев. Тарихий шахс, воқеа ва атамаларга изоҳ беришда Ғ. Каримов ва Э.
Миркомиловлар иштирок этишган. – Тошкент: Ўзбекистон, 2008. – 832 б. Samarkandiy Abdurazzoq. Matlai sadayn
wa majmai baxrayn. Volume II. 1 part. The events of 1405-1429 // Translation from Persian, foreword and author of
annotated dictionaries A. Urinbaev. - Tashkent: Uzbekistan, 2008. - 632 p., Samarkandiy Abdurazzoq. Matlai sadayn
wa majmai baxrayn. Volume II. 2-3 parts. The events of 1429-1470 // Translation from Persian, foreword and author of
annotated dictionaries A. Urinbaev. - Tashkent: Uzbekistan, 2008. - 832 p

1

Абдураззоқ Самарқандий. Кўрсатилган асар. 1-китоб. - Т. , 2008. –Б. 49-50

2

Ўша жойда. –Б. 171-172

3

Абдураззоқ Самарқандий. Кўрсатилган асар. 2-китоб. - Т. , 2008. –Б. 79

4

Абдураззоқ Самарқандий. Кўрсатилган асар. 2-китоб. - Т. , 2008. –Б. 101


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

140

Жумладан, 1410-1411 йил воқеалари баёнида Ҳазрат ҳоқони саиднинг (Шоҳрух Мирзо)

шу йили қуриб тамомланган мадрасаси ва хонақоҳининг зикри номли сарлавҳа остида бир
қатор маълумотлар келтириб ўтилган. Шоҳрух томонидан қурилиши буюрилган мадраса ва
хонақоҳ шу йили битирилади. Ҳирот шаҳрининг хусусияти ва шу пайтдаги аҳволи, унинг
жойлашув ўрни, иқлими, сувлари ҳақида маълумот берилади. Ҳазрат хоқони саид бу шаҳарни
салтанат пойтахти қилиб олган вақтда унинг буйруғи билан қадим вақтлардан бери усти тўла
ёпилмай қолиб, бозор аҳли гарду ғубор ва ёғин (сувлар) йиғилишидан кўп заҳмат тортиб
келаётган шаҳар бозорларини бузиб ташлаб янгитдан ганч ва пишиқ ғиштдан бозорлар
кўтартиради. Чорсунинг ўрнашиши тўрт тарафи баробар, тўртбурчак шаклида бўлиб, Ҳирот
шаҳри доирасининг марказида жойлашган. Мадраса ва хонақоҳнинг жойлашиши ҳам тасвир-
лаб берилган. Шаҳар шимолидаги қалъанинг жанубий этагида бир-бирига уланган тарзда
мадраса ва хонақоҳ қурилган. Бу жойнинг ўртасида катта бир сарой саҳни, суфа, баланд бир
тоқ барпо қилинга ва икки тарафидан иккита баланд минора қад кўтарган. Унинг деворлари
олтин ва ложувардлар билан безатилган. Мазкур иншоотларга тайинланган мударрислар ва
шайхлар ҳақида ҳам тўлиқ маълумот берилган. Асар муаллифи Абдураззоқ Самарқандий
1469-1470 йилларда ушбу хонақоҳга шайхлик мансабига тайинланиб фаолият олиб борган.
Бундан ташқари Ҳиротда ўндан ортиқ мадрасалар ва касалхоналар мавжуд эди.

1

Ушбу маълумотлар билан бирга Боғи Сафиднинг қурилганлиги ҳақида ҳам батафсил

маълумот келтирилган. Ҳиротнинг шимоли-шарқидаги бир тепаликда, илгаридан шу ном билан
аталиб келинган жойда жуда кўркам ва ўхшаши бўлмаган бир иморат қурилганлиги қайд этиб
ўтилади.

2

Боғи Сафид боғида Бойсунғур Мирзо учун Шоҳрух Мирзо бир қаср қурдиради.

3

Амир Темурнинг рафиқаси бўлган Тумон оғо билан боғлиқ меъморчилик ишлари

тўғрисида ҳам маълумот келтирилади. Асарда келтирилишича Шоҳрух томонидан Кусавия
қасабаси суюрғол тарзида Тумон оғонинг ноибларига топширилади (1410-1411 йй.). Қасаба
ва атрофларида Тумон оғонинг хайрли ёдгорликларидан бўлган мадраса, хонақоҳ ва работ
бағоят маъмур бўлганлиги қайд этилган.

4

Шоҳрух Мирзо томонидан Ҳирот қалъаси қурилганлиги ҳам зикр этилган. 1416-1417 йил

воқеалари баёнида Ҳирот қалъасининг бино этилганлиги зикри сарлавҳаси остида Шоҳрух 1410-
1411 йили мустаҳкам бир қалъа қуришга буюради. Бу қалъа шаҳарнинг шимол тарафидаги
деворга қурилган бўлиб, карт маликлари замонида Малик Фахруддин қурган ва Ихтиёруддин
ҳисори номи билан машҳур бўлган. Амир Темур Ҳиротни эгаллаган пайтда деворларни
буздиради, лекин қалъани қолдиради. Хом ғиштдан қурилган мазкур бино тош, оҳак, ганч ва
пишган ғиштдан қайтадан қурилади. Натижада ўта мустаҳкам бир қалъа барпо бўлади.

5

Шу билан бирга, 1418 йил воқеалари шарҳида меъморчилик билан боғлиқ бир қатор

маълумотлар бор. Шоҳрух Мирзо Али ибн Мусо Ризо зиёратига боришга жазм қилади ва
Машҳадга етгач, зиёрат шартларини бажо келтириб муҳтожларга назр-садақалар улашади
ҳамда уч минг мисқол тиллодан ишланган бир қандилни қабр гумбазига осдиради. Бундан

1

Е.Э. Бертельс, Избранние труды, Навоий и Джами, Изд-во «Наука», Главная редакция восточной литературы,

М.,1965, стр. 17—22. E.E. Bertels, Selected Works, Navoi and Jami, Publishing House "Nauka", Main Editorial Office
of Oriental Literature, Moscow, 1965, pp. 17-22

2

Абдураззоқ Самарқандий. Кўрсатилган асар. 1-китоб. - Т. , 2008. –Б. 190-196

3

Е.Э.Бертельс, Избранние труды, Навоий и Джами, Изд-во «Наука», Главная редакция восточной литературы,

М.,1965, стр. 17—22

4

Абдураззоқ Самарқандий. Кўрсатилган асар. 1-китоб. - Т. , 2008. –Б. 215

5

Ўша жойда. –Б. 285-287


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

141

илгарироқ Гавҳаршод оғо Имомнинг (қабри) қуббаси ёнига ғоятда ҳашаматли ва зийнатли
бир масжиди жоме қуришга бошлаган эди, мазкур ташриф даврида қурилиб битиш арафасида
бўлади. Бу иморат ҳазрат хоқони саидга жуда маъқул тушади ва унинг ўзи ҳам Машҳаднинг
шарқ томонида бир чаҳорбоғ ва бир саройнинг тарҳини белгилаб, ҳар маҳал Машҳад
зиёратига келса, шу боғ ва саройга қўнадиган қилиб мукаммаллаштиради”.

1

Дарҳақиқат,

1438 йилда ҳам шу томонларга зиёрат ва шикор учун келган Шоҳрух Мирзо ўзи қурдирган
мазкур саройга келиб тушади.

2

Амир Темур даврида кўплаб диний бинолар – масжид, хонақоҳ ва шу кабилар қурилган

ва Шоҳрух Мирзо ҳам бу анъанани давом эттирган. Самарқандда ҳукмронлик қилган Мирзо
Улуғбек эса, кўпроқ ўзини илм-фанга бағишлаши баробарида асосан таълим ва илм-фанга
мўлжалланган бинолар қурдирган. Асарда ҳам у қурдирган мадрасалар ва уларга ташриф
буюрганлиги тўғрисида маълумотлар берилади. Мирзо Улуғбек Мовароуннаҳрнинг турли
шаҳарларига сафар қилиш асносида Бухорога ҳам келади. мазкур сафар давомида Мирзо
Улуғбекнинг ўзи томонидан қурдирилган (1417 й.) мадрасага ҳам ташриф буюриб илм аҳлига
ҳадялар бериб, уларнинг аҳволи билан танишади.

3

Форс, (араб ва ажам) Ироқлари, ва

Озарбайжонларнинг шу йилги аҳволи шарҳида Мирзо Рустамнинг шарофати билан обод ва
маъмур бўлганлиги, аксинча Озарбайжон ва Ироқнинг баъзи ерлари амир Қаро Юсуф
зулмидан харобаликка юз тутганлиги қайд этилган.

4

Асарнинг 1420 йил воқеаларига бағишланган баёнида турли мавзулардаги маълумотлар

қатори Самарқандда қурилган иморатлар зикри ҳам киритилган. Унда қайд этилишича Мирзо
Улуғбек шарофати билан Мовароуннаҳр обод ва маъмур бир мамлакат эди. Самарқанд
шаҳрининг ичида, шаҳарнинг ўртаси ва (шаҳар) майдонининг марказида, Арки Олийга яқин
жойлашган Сардуатик деб аталадиган мавзеда бир-бирига рўбарў мадраса ва хонақоҳ бир
неча йиллар давомида (1417-1420 йй.) қуриб битказилади. Таърифланишича мазкур иморат-
лар ўта ҳашаматли ва гўзал кўринишда бўлган. Асар муаллифи Абдураззоқ Самарқандий
маълум бир сабабларга кўра Самарқандда бир муддат муқим яшаб турган пайтида у ердаги
қурилиш ишларини ўз кўзи билан кўради. Айрим манбалар ўқув комплекси Қавомиддин
Шерозий бошчилигида қурилган деса, ҳиротлик шоир Зайниддин Восифий уни Қозизода
Рўмийнинг шогирди Камолиддин Муҳандис қурган дейди.

5

Улуғбекнинг Расадхона қурдир-

гани бизга маълум. У жуда кўркам ва нафис безаклар билан безатилган эди. Улуғбек
обсерваторияси ўша давр иншоотларидан нафақат ўзининг ноананавий кўринши билан, балки
рангларнинг ҳар-хил жилоси ва ички безаклари ҳам фарқ қилиб, ажралиб турган.

6

Маълумотлар

давомида Мирзо Улуғбек илми нужум борасида анча тажрибага эришгач Самарқанднинг
шимолида, шарқ томонга мойилроқ ерда мос бир жой тайин қилиб расадхона қурдиргани зикр
этилган. Расадхонанинг пойдеворлари ва деворлари мустаҳкам қилинганлиги, унинг безатилиши
ва жиҳозлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.

7

Расадхона деворларига осмоннинг тўққиз

қавати ва қатламлари, етти сайёра ва қайд этилган юлдузлар, Ер шари, тоғлар тасвирланган ер

1

Абдураззоқ Самарқандий. Кўрсатилган асар. 1-китоб. - Т. , 2008. –Б. 343

2

Абдураззоқ Самарқандий. Кўрсатилган асар. 2-китоб. - Т. , 2008. –Б. 80

3

Ўша жойда. –Б. 354

4

Абдураззоқ Самарқандий. Кўрсатилган асар. 2-китоб. - Т. , 2008. –Б. 354

5

Эльмира Гюль. Архитектурный декор эпохи Темуридов: символы и значения. -Т.2014 -С.14. Elmira Gul.

Architectural decor of the Timurid era: symbols and meanings. -Т.2014 -С.14

6

Массон М. Е. Обсерватория Улугбека. - Т. , 1941. –С. 25. Masson M.E. Ulugbek’s Observatory. - T., 1941. -S. 25

7

Абдураззоқ Самарқандий. Кўрсатилган асар. 2-китоб. - Т. , 2008. –Б. 376-378


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

142

минтақалари ва бошқа дахлдор нарсалар суратлари тасвирланган.

1

Ёзма манбалардан маълум

бщлишича расадхона 3 қаватдан иборат бўлган.

2

Улуғбекнинг 40 йиллик ҳукмронлиги даврида Самарқанд гуллаб яшнади ва олимлар, илм

изловчилар ўз хоҳишларига кўра Самарқандга кела бошлашди.

3

Шоҳрух шаҳарнинг тозалигига катта эътибор берган. Айниқса, ўзга юртлардан меҳмон

келадиган бўлса, унга янада қаттиқроқ эътиборини қаратган. Шундай мисол асарда мавжуд
бўлиб, Хитой элчилари келиши муносабати билан бу иш амалга оширилган. Шоҳрухнинг
буйруғига биноан бозорлар, дўконлар яхшилаб безатилиши лозим эди. Шоҳрухнинг Боғи
Зоғон деган манзили жуда обод жой бўлиб, унда ҳурматли инсонлар, элчиларни кутиб олиш
маросимлари ўтказилган.

Шоҳрухнинг ободончилик фаолияти, баҳор мавсумида янада қизғин кечган. Баҳор фасли

бошлангач, ҳаммани оммавий ҳашарга ундаб атроф-муҳитни тозалашга буюради. У салтанат
қоидалари фақатгина ободончилик билангина мустаҳкам бўла олади деб ҳисоблар эди.

Темурийлар шаҳар атрофига боғлар қуриб, у боғларда турли қасрлар қурдиришган. Бу

шаҳар атрофида кўчманчи ҳаёт тарзини олиб бориш учун қулай муҳит ҳисобланган. Бу
анъана темурийларнинг янги пойтахти Ҳиротда темурий шаҳзодалар томонидан сақланиб
қолган.

4

Туркий халқлар учун кўчманчи ҳаёт тарзини сақлаб қолиш жуда муҳим бўлган.

Туркий халқларнинг ўтроқ ҳаёт тарзига мослашиб қолишининг хавф-хатари тўғрисида турк
мақоли мавжуд бўлиб, ни Маҳмуд Қошғарий ўзининг “Девону лўғат ат турк” асарида
келтириб ўтган. “Жангчиниг қиличи занглаганда самарадорлиги камайгани каби, Туркнинг
Эроний (ўтроқ) ҳаёт тарзига ўтиши унинг танаси бузилишига олиб келади”.

5

Шундан хулоса

қилиш мумкинки темурийлар шаҳар атрофида боғлар қурдириб, у ерда яшашган. Бу билан
жанговар руҳ ва тайёргарликни сақлаб қолишган.

Ҳирот шаҳрининг ободлиги ва маъмурлиги тўғрисида Шоҳрухнинг ўғли Бойсунғур

Мирзонинг вафоти (1433 йил 20 декабрь) муносабати билан ёзилган баёнда ҳам тўхталиб
ўтилган. Унда қайд этилишича ўша даврда бутун Хуросон мамлакати, айниқса Ҳирот шаҳри
жудаям маъмур ва обод бўлган.

6

Юқорида айтилганидек, бу давр манбаларида меъморлар ҳақида жуда кам маълумотлар

учрайди. Хусусан “Матлаи саъдайн”да машҳур меъмор, айтиш жоизки, Амир Темур вафотидан
сўнг узилган ипларни қайтадан боғлаган

7

Қавомиддин Широзий ҳақида маълумотлар мавжуд

бўлиб, у Ҳирот ва Ҳуросоннинг бошқа шаҳарларида кўплаб иморатлар қурганлиги асарларда
тез-тез учраб туради. Жумладан, Абдуллоҳ Ансорий мажмуасини ва Гавҳаршод оғонинг кўплаб

1

Golombek, Lisa and Donald Wilber. The Timurid Architecture of Iran and Turan, Vol. 1 and 2. Princeton: Princeton

University Press, 1988. -Р. 170

2

Гафуров Г. Таджики древнейшая, древняя и средневековая история. Текст. Душанбе: Ирфон, 1989 //Кн. – Т. 2.

– С. 480. С.245. Gafurov G. Tajiks are the most ancient, ancient and medieval history. Text. Dushanbe: Irfon, 1989 //
Book. - T. 2. - S. 480. С.245

3

Бартольд В. В. Культура мусульманства. - Петроград. : Огни, 1918. –С. 94. Bartold V. V. Culture of Islam. -

Petrograd. : Lights, 1918. –S. 94.

4

O’Kane B. Architecture and Court Cultures of the Fourteenth Century //A Companion to Islamic Art and Architecture. – 2017. – С. 590.

5

Махмуд ал-Кашгари. Диван Лугат ат-Турк / З-А. М. Ауэзова. — Алматы: Дайк-Пресс, 2005. — 1288 с. :

Mahmud al-Kashgari. Divan Lugat at-Turk / Z-A. M. Auezov. - Almaty: Dyk-Press Subtelny, Maria. Timurids in
Transition. Turko-Persian Politics and Acculturation in Medieval Iran. Leiden: Brill, 2007. Р.29

6

Абдураззоқ Самарқандий. Кўрсатилган асар. 2-китоб. - Т. , 2008. –Б. 35

7

Golombek, Lisa and Donald Wilber. The Timurid Architecture of Iran and Turan, Vol. 1 and 2. Princeton: Princeton

University Press, 1988. -Р. 189


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

143

комплексларини машҳур меъмор Қавомиддин Шерозий қурган.

1

Асарда Қавомиддин Шерозий

1439 йил 17 январь куни оламдан ўтганлиги, у меъморчиликда замонасининг энг яхшиси
бўлганлиги қайд этилади.

2

Қавомиддин Шерозий томонидан қурилган иншоотлар Темур

давридаги Мовароуннаҳр меъморчилиги томонидан ишлаб чиқилган анъанага бадиий ва техник
жиҳатдан чамбарчас боғлиқ бўлган.

3

Шероз шаҳридан бўлган Қавомиддиннинг Ҳиротга келиб

фаолият олиб боришига сабаб, Аҳмад Яссавий мақбарини қурган шерозлик усталарга шогирд
сифатида келганлиги ёки обрўли уста сифати келган бўлиши мумкин.

4

Шоҳрух Мирзо 1425 йили Гозургоҳда Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг мақбарасини қуришни

буюрган. Унинг тафсилотлари асарда келтирилган. Шарқ томондаги унинг пешгоҳида
бузургворнинг мозорига қаратиб ғоят баланд ва камоли латофат билан олий бир айвоннинг
суфаси қурилган ва у суфанинг икки тарафида суфалар ва уларнинг тепасида яна суфалар ва
айвонга яқин баланддикда пасту баланд хоналар, унинг ўртасида эса олий бир суфа; шимол
томонда ҳам суфалар ва хоналар; шимол томоннинг ўртасида ҳам катта бир суфа; шунингдек,
жануб томонда ҳам хоналар бўлиб уларнинг ўртасида олий бир суфа; саодат эшигининг очилиш
жойи бўлмиш мағриб томонда эса нурга тўла мозорга қараган олий бир суфа, унинг ўртасида
ўтар йўл, даҳлизнинг шимолу жанубдан иборат икки томонида иккита жамоатхона бағоят гўзал
тарзда тартибга келтирилган, бузургвор мозорининг ташқарисида, мағриб тарафда, баланд бир
курси ўрнатилган ва осмон билан тенглашадиган айвон қад кўтарган. У олий иморатларнинг
барчасини тош ва ғиштлардан ғоят гўзал тарзда қуриб битирилгандан кейин кошин, зарҳал ва
ложувардлардан зийнат берилди, ҳар томонига маъқалий, кўфий ва форсий хатлар ва шаклларни
жуда нозик қилиб чизилди.

5

Мазкур иншоот 1427 йилда қуриб битказилган.

Шоҳрух Мирзо даврида мамлакат обод ва маъмур бўлган. Буни бошқа давлатларнинг

элчилари ва савдогарлари ҳам эътироф этишади.

Амир Алоувиддин кўкалдош сингари бошқа амирлар ҳам қурилиш борасида фаол

бўлишган. 1426 йил воқеалари баёнида донгдор амир Ғиёсиддин Шоҳмаликнинг вафот
этганилиги қайд қилинган. Унинг вафоти муносабати билан билдирилган фикрлар жумласига
Шоҳмалик томонидан ўзига тегишли бўлган мулкларда, хусусан Машҳадда кўплаб работлар,
мадраса ва масжидлар қурдирганлиги ҳақида маълумотларни қўшиб ўтган.

6

Амирлардан яна, Шоҳрух наздида катта эътиборга эrа булrан амир Фармоншайх

томонидан бир қатор иморатлар қолганлиги қайд этилган. Хусусан, Хиёбон кўчасида Жўйи
нав яқинидаги мадраса бағоят мукаммал қилиб қурилганлиги ва мударрис ва талабалари
илми билан машҳур эканлиги қайд этилади.

7

Шунингдек, Амир Ҳожи Юсуф Жалил ҳам Жомнинг муқаддас мозорига бир сардоба

қурдирганилиги ва вафотидан сўнг ушбу сардо ба остига дафн этилганлиги ҳақида маълу-
мотни учратишимиз мумкин.

8

1

O’Kane B. Architecture and Court Cultures of the Fourteenth Century //A Companion to Islamic Art and Architecture.

– 2017. – С. 607.

2

Абдураззоқ Самарқандий. Кўрсатилган асар. 2-китоб. - Т. , 2008. –Б. 84

3

Мавзолей Ишратхона. Под ред. М.Массона. Т., 1958. -С.56. Ishratkhon mausoleum. Ed. M. Masson. T., 1958. -S.56

4

Wilber D. Qavam al-Din ibn Zayn al-Din Shirazi: A fifteenth-century Timurid architect //Architectural History. –

1987. – С. 31-44.

5

Ўша жойда. –Б. 474-475

6

Ўша жойда. –Б. 477

7

Ўша жойда. –Б. 95

8

Ўша жойда. –Б.103


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

144

Амир Сейди ҳам Машҳадда мадраса қурдирган бўлиб, вафот этгандан сўнг ушбу мадраса

гумбази остига дафн этилади.

1

Амир Ферузшоҳ ҳам ҳар бир вилоят ва мамлакатда кўпгина хайрли иморатлар:

мадрасалар, хонақоҳлар, работ ва ҳавзалар қурилишига асос солган ва уларни қуриб
тамомлаб, мўл вақфлар билан у жойларни маъмур ва ободон қилгани ҳақида қайд этган.

“Матлаи саъдайн”да Шоҳрухнинг ободончилик ва бинокорлик ишларидан кейин унинг

рафиқаси Гавҳаршод оғонинг ишларига ҳам кўп бор тўхталиб ўтилган. Унинг ҳазрат Имомнинг
қабри ёнига катта бир масжид қурдиргани ва унинг Шоҳрухга ғоят маъқул келганлиги ёзилган.
Масжиднинг ҳашаматли ва зийнатли бўлганлиги асардан маълум бўлади. Асарда Гавҳаршод
оғонинг Сари Пули Инжилда қурдирган мадрасаси ва иморатлари таснифи ҳақида яхши
маълумотлар олиш мумкин. Унинг сифатларини таърифлар экан, муаллиф унда моҳирона меъ-
морий ва ҳунармандчилик ечимлари ишлатилганини таъкидлайди

.

Маҳди Улё Гавҳаршод оғо

Ҳиротнинг шимолида Сари Пули Инжилда қурдираётгани олий мадраса ва улуғвор иморат шу
йили (1432-1433 й.) тамомланди. У шундай бир иморатки, оламнинг бутун маъмур ерларида унга
ўхшаши топилмайди. Мазкур иморатларнинг битиши муносабати билан очилиш маросимида
Шоҳрух Мирзо шахсан ўзи иштирок этади ва у ерда фаолият олиб бориши белгиланган
мударрису шайхларни имтиҳондан ўтказади.

2

Гавҳаршод оғо сингари Шоҳрух Мирзонинг бошқа рафиқаси Милкат оғо ҳам меъморчилик

ишлари билан шуғулланган. Милкат оғо дастлаб Умаршайх Мирзонинг рафиқаси бўлган ва унинг
вафотидан сўнг янга хотин сифатида Шоҳрух Мирзога никоҳланган эди. Милкат оғо Балх шаҳрида
мадраса қурдирган ҳамда 1441 йили вафот этиб шу мадраса гумбази остига дафн этилади.

3

“Матлаи саъдайн”дан бошқа асарларда ҳам Гавҳаршод оғонинг меъморчилик ишлари

тўғрисида маълумотлар берилган. Жумладан, Хондамир ўз асарларида Ҳиротдаги қурилиш
ишлари ҳақида маълумот берар экан, Гавҳаршод бегимнинг бутун меъморчилик мактаби
ҳақида сўз юритади. У қурдирган бинолар бошқа шунга ўхшаш бинолардан ўзининг
ҳашамати ва гўзаллиги билан яққол ажралиб турар эди. Ҳозирги кунда Гавҳаршод оғо
қурдирган комплексдан озгина қисми сақланиб қолган бўлсада, ёзма ва моддий манбалар
унинг қайта гавдалантиришимизга имкон беради.

4

Гавҳаршод оғо томонидан қурдирилган

бинолар ўзининг гўзал безаклари билан бошқа бинолардан ажралиб турган. Аёл кишининг
нафосати билан изоҳланадиган ушбу йўналиш, қурувчилардан ниҳоятда катта иқтидор талаб
этган. Унинг Ҳиротда олиб борган меъморчилик ишларига илҳом берган омил сифатида
Самарқанддаги гўзал иншоотлар хизмат қилган бўлиши мумкин. Ҳиротдаги мадраса ва
бинолар кўпроқ Самарқанддаги Гўри Амир мажмуидаги бинолар нусхаси сифатида қаралади.
Ҳиротдаги бинолар ҳажм жиҳатидан кичикроқ бўлган. Бу меъморга қўйилган аниқ буюртма
бўлиши мумкин. Гавҳаршод оғодан ташқари темурий хонимлардан Тумон оғо, Милкат оғо,
Султон оғо Султон Хусайниннг рафиқаси) ва Хоним Султон оғо (Султон Хусайннинг
қизи)лар ҳам мадраса ва бошқа бинолар қурилишига ҳомийлик қилишган.

5

Асарда нафақат ободонлаштириш ва меъморчилик ишлари, балки турли харобаликлар ва

вайронгарчиликлар ҳақида ҳам маълумотлар бор. Юқорида Тулухон ва Амир Темур

1

Ўша жойда. –Б. 107

2

Ўша жойда. –Б. 23-25

3

Ўша жойда. –Б. 104

4

Sandra Aube, Thomas Lorain & Julio Bendezu-Sarmiento (2019): The Complex of Gawhar Shad in Herat: New

Findings about its Architecture and Ceramic Tile Decorations, Iran, DOI: 10.1080/05786967.2019.1571769

5

Arbabzadah N. Women and religious patronage in the Timurid empire //Afghanistan’s Islam. – 2017. – С. 56-70.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

145

томонидан Марв ва Ҳирот шаҳарларида содир этилган харобаликлар тўғрисида тўхталиб
ўтилди. Бу каби вайронгарчиликлар ундан кейин ҳам давом этган. Доимий жангу жадаллар
бўлиб турган пайтларда жангларнинг харобагарчиликсиз ўтиши камдан кам ҳолат бўлган.
Бундан ташқари қўшин ўлжа олиш мақсадида шаҳарларни талаб, мудофаа иншоотларини
бузиб кетишган. Мирзо Улуғбек 1448 йили Ҳиротда Ёр Али томонидан уюштирилган
фитнани бартараф этиш мақсадида қўшин тортиб келади. Ҳирот атрофини талон-тарож этиб
кўп харобаликлар содир этади. Мазкур юриш пайтида Гавҳаршод оғо мадрасасига тегишли
бўлган бир нечта пўлат эшикни Самарқандга олиб кетади. Мирзо Улуғбек Ҳиротда вайрон-
гарчиликлар қилиб юрган пайтда, унинг пойтахти бўлган Самарқандда кўчманчи ўзбеклар
катта вайронгарчиликлар қилишади. Чиннихоналар, боғлар вайрона бўлиб қолди. Бу бир
тақдирнинг қарши зарбаси сифатида қабул қилинади.

1

Асардан маълум бўладики, 1440 йили қиш жуда совуқ ва сер ёғин келади. Натижада

кўплаб иморатлар вайрон бўлиб, кўплари бузилиб кетади.

2

Мирзо Бойсунғурнинг ўғли Султон Муҳаммад 1449 йилда бир муддат Ҳиротни эгаллаб турган

пайтда, шаҳар атрофидаги ерларни обод қилганлиги қайд этилган.

3

Султон Муҳаммад Самарқандда

бекларнинг ва жангчиларнинг болалари қуръондан таълим олиши учун мадраса ҳам қурдирган.

4

Мирзо Абул Қосим Бобур 1452 йил 7 апрель куни вафот этган Шайх Умарга атаб Кўҳи

Мухтор этагидан бир мақбара қурдиради ва бу мақбара бағоятда кўркам тарзда моҳир
меъморлар томонидан қурилади.

5

Хожа Fиёсуддин Пир Аҳмад ал-Хавофий турли фитналар туфайли маблағлари олиб қўйилиб,

кейинчалик Абулқосим Бобур томонидан ўлдиртирилади. Хожанинг ўзи томонидан Шайх Зайнуд-
дин ал-Хавофийнинг Ийдгоҳнинг жануб томонида жойлашган мазори тепасига қуриб, кошин, ложу-
вард ва зарҳаллар билан гўзал нақшлар ишлатиб қурдирган баланд бир иморатига дафн қилинади.

6

Тахт учун курашлар сабаб Ҳирот шаҳри 1457 йилларга келиб анча харобаликка юз тутиб

қолади. Бу пайтда мамлакат Абу Саъид қўлида мустаҳкамланиб турган эди. Шу йилларда Ҳирот
шаҳри Мавлоно Аҳмад ясовул ва амир Қаро Баҳодирлар томонидан обод ва маъмур қилинади.

7

Абу Саъид Хожа Шамсуддин Муҳаммад ал-Кусуйи сумма ал-Жомийга атаб ҳам мақабара

қурдирганлиги қайд этилади. Шунингдек, Мухтор тоғи этагида жойлашган ва хароба бўлиб
ётган Намозгоҳ Абу Саъид фармони билан қайтадан обод қилинади ва янги иморатлар
қурилади. Тажрибали меъморлар, чуқур билимли қурувчилар, синчков муҳандислар,
ишончли саркорлар ишга киришиб ҳар бир шикастни текшириб билишга киришадилар ва ҳар
бир ҳунар эгаси ўз ишини мукаммал адо этади. Шу тарзда, Хожа Шамсуддин Муҳаммад
соҳиби девоннинr ўғли Камолуддин Мирак Ҳусайннинг раҳбарлигида ғоятда ҳашаматли
шаклда қуриб битказилади.

8

Шайх Садруддин Муҳаммад ар-Равосий ҳам Жуян вилоятида

мақбара ва хонақоҳ қурдиради. Бу маълумот унинг 1467 йил 15 апрель куни вафоти
муносабати билан эслатиб ўтилади. У ўзи қурдирган мақбарага дафн этилади.

9

1

Абдураззоқ Самарқандий. Кўрсатилган асар. 2-китоб. - Т. , 2008. –Б. 170-171

2

Абдураззоқ Самарқандий. Кўрсатилган асар. 2-китоб. - Т. , 2008. –Б. 91

3

Ўша жойда. –Б. 288

4

Массон М. Е. Мавзолей Гур-Эмир… С. 3.

5

Абдураззоқ Самарқандий. Кўрсатилган асар. 2-китоб. - Т. , 2008. –Б. 340

6

Ўша жойда. –Б. 342

7

Ўша жойда. –Б. 427

8

Ўша жойда. –Б. 472-478

9

Ўша жойда. –Б. 572


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

146

Абу Саъид ҳукмронлиги даврида ҳам мамлакат обод ва маъмур бўлганлигини асар

мазмунидан англаш мумкин.

Султон Хусайн волидаси вафот этгани муносабати билан ўта қайғуга тушади. Хиёбон

тарафда онаси учун бир мақбара қуришни буюради, лекин унинг тугалланганлиги тўғрисида
маълумот берилмайди.

1

Асар 1470 йил воқеалари билан якунланади. Асар якунида Султон

Ҳусайн ҳукмдорлиги даврида ҳам мамлакат жуда обод ва фаровон бўлганлиги зикр этиб
ўтилади. Султон Ҳусайн даврида ҳам мамлакат олдинги шонли ўтмишини бир қадар
тиклайди. Унинг даврида мамлакат обод ва фаровон бўлганлигини Заҳириддин Бобур ҳам
“Бобурнома” асарида таъкидлаб ўтган. Темур ва авлодлари томонидан улкан сиғимга эга
бўлан мадраса ва хонақоҳлар ансабларини қуриш тенденцияси, сулоланинг ишчи кучи ва
маблағ концентрациясига эга бўлганлигини кўрсатади.

2

Темурийлар қурдирган иморатлар

ҳозирги кунгача бизга етиб келган, аммо ҳаммаси ҳам эмас. Сабаби ҳар-хил бузғунчи кучлар
уларни бизгача етиб келишига тўсқинлик қилган. Юқорида айтилганидек, жангу жадаллар,
об-ҳаво инжиқликлари таъсирида вайронгарчиликлар содир бўлиб турган. Бундан ташқари
вақт ҳам ўз ҳукмини ўтказмай қолмаган. Вақт ва турли зарарлардан сақланиб бизгача етиб
келган биноларни жоҳил душманлар ҳам кўплаб вайрон қилган. Шу жумладан, руслар
даврида ҳам анча иншоотлар вайрон бўлиб кетди. Айрим олимларнинг ташаббуси билан кўп
ёдгорликлар сақланиб қолди.

Хулоса.

Асарда меъморчилик ва ободончилик бўйича ушбу маълумотлар келтирилган.

Мазкур асарни тадқиқ қилиш билан ўша даврдаги меъморий обидаларни хаёлан гавдалан-

тиришмиз имконини топамиз. Шунингдек, мамлакатдаги ободонлаштириш ишлари ҳақида
тасаввурга эга бўламиз. Асарда Хитой ва Ҳиндистон сафарномалари келтирилган бўлиб, ушбу
сафарномалар орқали Хитой ва Ҳиндистондаги мудофаа ва диний иншоотлар, уларнинг
тавсифи ҳақида ҳам маълумотлар олишимиз мумкин. Кейинги тадқиқотларда мазкур маълу-
мотлар тадқиқ этилади.

1

Ўша жойда. –Б. 644

2

Haase C. P. Shrines of saints and dynastic mausolea: Towards a typology of funerary architecture in the Timurid Period

//Cahiers d’Asie centrale. – 1997. – №. 3/4. – С. 215-227.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов