➤
Kategoriyalar
Jurnallar
Konferensiyalar
Avtoreferat katalogi
Dissertatsiya katalogi
Монографиялар каталоги
Darslik katalogi
Kelgusi konferentsiyalar
Tashkilotlar
Mualliflar
Blog
Biz haqimizda
Materiallarni yuborish
Ommaviy Oferta
Шахсий Маълумотларни Қайта Ишлаш Сиёсати
Ochiq kirish bayonoti
Ommaviy litsenziya
Mualliflik huquqi
Kontaktlar
Kirish
Asosiy sahifaga o'tish
/
Arxivlar
/
№ 1 (2018) Sharqshunoslik
№ 1 (2018) Sharqshunoslik
Jurnal:
Sharq mash’ali
Nashr qilingan:
19-04-2018
Ulashish
Статьи
Ҳозирги замон эрон ҳикоянавислигида эрон-ироқ уруши мавзуси
Мазкур мақолада Эрон-Ироқ урушининг ҳозирги замон Эрон адиблари ижодига таъсири ёритилган. Хусусан, уруш мавзусини ёритишда ҳикояларда қўлланган адабий услублар ва кўтарилган ғоялар бир қанча ҳикоянавислар ижоди мисолида таҳлилга тортилган.
Oydin Turdiyeva
72-77
37
19
Batafsil o'qish
Дурдона раҳимлийнинг “форс тилидаги туркий сўзлар” номли китоби ҳақида
Форс тилининг лексик таркибини кузатсак бир қанча туркий элементларни учратишимиз мумкин. Бу бевосита форсий ва туркий забон халқларнинг турли жабҳалардаги узоқ ўтмишга эга алоқалари мевасидир.
Bekzod Djafarov
132-135
47
13
Batafsil o'qish
Суйима Ғаниева – мумтоз адабиёт тарихи билимдони
Ушбу мақолада навоийшунос олима Суйима Ғаниеванинг адабиётшунослик, шарқшунослик, таржимачилик, матншунослик ва манбашунослик йўналишларида қилган илмий тадқиқот ишлари ҳақида сўз юритилган. Олиманинг ҳаёт ва ижод йўли, турли олимларнинг у ҳақидаги эътирофлари, навоийшунос сифатида фандаги улкан ютуқлари тўғрисида фикрлар билдирилган. Шунингдек, хорижлик ҳамкорлар билан илмий соҳада улкан ютуқларга эришиб, чет элларда мақолаларнинг чоп этилиши, буларнинг барчаси натижасида давлат томонидан муносиб тақдирланиши ва Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига сазовор бўлиши ҳақида мухтасар маълумот берилган.
Sohiba Umarova
125-131
66
26
Batafsil o'qish
Ўзбекистоннинг марказий осиёда барқарор ижтимоий-сиёсий муҳитни шакллантириш сиёсатида афғонистон омили
Мазкур мақолада Марказий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда минтақавий тараққиёт салоҳиятини янги даражага кўтариш жараёнларидаги Афғонистон омили, бу борадаги Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари таҳлил қилинади. Шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришни бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларининг изчил ривожланиши очиб берилди.
Muxtor Nazirov
119-124
44
15
Batafsil o'qish
Amir Temur davridagi Hirot va akademik V.V. asarlarida temuriylar. Bartold
Мақола В.В. Бартолднинг тадқиқотларидаги Ҳирот шаҳри тарихига бағишланган. Мақолада тарихнавислик таҳлил, замон таъсири, В.В. Бартолднинг тадқиқотларидаги ижобий ва салбий томонлар, шунингдек Темурийлар даврида Ҳирот шаҳрининг тарихини ўрганиш соҳасидаги истиқболли йўналишлар кўрсатилган.
Asqariy Madraimov
113-118
97
22
Batafsil o'qish
Chet tili darslarida maxsus adabiyotni o'qitish metodikasi (arxitektura materiallari asosida)
Мақолада чет тилида мутахассисликка оид махсус адабиёт таҳлили меъморчилик соҳасига оид матн ва терминлар, уларни таржима қилиш усуллари орқали ёритилади. Меъморчилик соҳасига оид матн терминологиясини ўқитишда муайян терминларнинг араб, форс, грек ва лотин тилларидан тўлиқ ўзлаштирилганлиги ва уларнинг муқобилсиз лексикага эга эканлиги очиб берилган.
Muxayyo Qambarova
108-112
64
16
Batafsil o'qish
Амир Темур узугининг сири
Ушбу мақолада Амир Темур узугига нақшланган учта ҳалқа шакли ҳамда унга ёзилган “ростий рустий” жумласи манбашунослик ва матншунослик жиҳатидан таҳлил қилинди. Бунда учта думалоқ шакл ва ҳикматли сўзнинг уйғунлик касб этишига диққат қаратилди.
Jasurbek Mahmudov
104-107
103
27
Batafsil o'qish
Бадиий тимсоллар ва рамзларни таҳлил қилишда замонавий технология имкониятлари
Мақолада бугунги техника дунёси даврида матн ва овозли манбаларга, хусусан, классик бадиий адабиётга оид бадиий тимсоллар ва рамзларни таҳлил қилишда замонавий технология имкониятларининг ўрни, кўндаланг турган долзарб вазифалар ҳақида сўз юритилади. Маданиятлараро мулоқотни юзага келтиришда ахборот технологияларининг имкониятлари ҳақида сўз боради.
Mirzajon Qalandarov
101-103
48
20
Batafsil o'qish
Раҳнавард зарёб ҳикояларида сюжет яратиш маҳорати
Бу мақолада Раҳнавард Зарёбнинг “Тилсимланган шаҳар” номли ҳикоясидаги сюжет линияси таҳлил қилинади. Ҳикоя ҳали ҳаётнинг аччиқ чучугини татимаган содда боланинг тилидан баён қилинади. Аммо бу содда баён замирида афғон жамиятининг аччиқ ҳаётий муаммолари ўз инъикосини топади.
Nargiza Kabirova
97-100
48
21
Batafsil o'qish
Мумтоз форс адабиётида ҳикоят жанрининг тарихий тараққиёти
Ушбу мақолада мумтоз форс адабиётида ҳикоят жанрининг келиб чиқиши ва тарихий тараққиёти ҳақида баҳс юритилади. Ҳикоятнинг жанрий қўлланилиши ҳамда насрий ва назмий асарларда унинг мақоми ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган.
Xusrav Hamidov
94-97
44
27
Batafsil o'qish
Жомий ғазалиётида араб алифбосидаги баъзи ҳарфларнинг маъно жилолари
Ушбу мақолада форс-тожик мумтоз адабиётининг йирик вакили Абдураҳмон Жомий ғазалиёти мисолида араб алифбосидаги айрим ҳарфларнинг поэтик маъно ва образ яратишдаги ўрни ҳақида фикр юритилади. Адабий матнлар таҳлили асосида шоирнинг ҳарфлардан фойдаланишдаги юксак истеъдоди ёритилади.
Sabohat Majitova
88-94
59
26
Batafsil o'qish
Янги давр форс шеъриятида жанрлар типологияси
Мақолада янги форс шеъриятининг мумтоз жанрлар билан ўхшаш ва фарқли томонлари, шунингдек, йиллар давомида юзага келган янгиланишлар тадқиқ этилади. Мумтоз жанрларнинг янги қиёфада намоён бўлишига қарамай асл моҳиятини сақлаб қолганлиги ҳақида сўз юритилади.
Nafisa Yusupova
83-88
41
21
Batafsil o'qish
Шоирнинг рубоийчилик санъатидаги ўрни
Мақола Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларининг таҳлили асосида уларнинг ғоявий ва бадиий тизими билан танишиш, шоирнинг рубоийнавислик соҳасидаги маҳорати қирраларини аниқлаш, бу ижодий жараённинг форс-тожик адабиёти тарихида тутган ўрнини белгилашдек мақсадни ўз олдига қўйган.
Feruza Nizamova
78-82
62
22
Batafsil o'qish
Машраб асарлари қаландарийлик терминологияси манбаси сифатида
Мақолада тасаввуф адабиёти тараққиётида янги босқични бошлаб берган Бобораҳим Машраб асарларини қаландарлик тариқати терминологияси манбаси сифатида ҳам ўрганиш имкониятлари ҳақида сўз юритилади.
Avazbek Vohidov
8-22
82
37
Batafsil o'qish
Бориқ шафеий: маърифатпарварликдан инқилобийликкача
Мақолада ХХ асрнинг иккинчи ярмида яшаб ижод қилган таниқли афғон дарийзабон шоири Бориқ Шафеийнинг ҳаёти ва ижоди ёритилган, шоир шеъриятининг ғоявий-тематик мазмуни, услубий қиррилари таҳлил этилган ва унинг мазкур давр афғон адабиётида тутган ўрни борасида мулоҳазалар баён этилган.
Rahmonxo‘ ja Inomxo‘jayev
65-71
94
19
Batafsil o'qish
Муҳаммад раҳим илҳомнинг ز رﻮﺘﺳد ﺑ یرد نﺎ dastur-e zabân-е dari китоби: асосий тушунчалар ва таҳлил
Мақолада афғон тилшуноси М.Р. Илҳомнинг дарий тили грамматикасига оид асари ўрганилган. Муаллифнинг дарий тили грамматик қурилиши ҳақидаги назарий қарашлари ва ёндашувлари таҳлил қилинган.
Hilola O‘ktamova
60-64
43
19
Batafsil o'qish
Пашту тилидаги ўзлашмалар, уларнинг кириб келиш сабаблари ва омиллари
Мақолада пашту тилидаги ўзлашмалар, уларнинг кириб келиш сабаблари ва омиллари ўрганилган. Пашту тилида мавжуд бўлган сермаҳсул ёки каммаҳсул араб, форс, турк, инглиз, рус, франсуз тилидан кириб келган ўзлашмалар таҳлил қилинган.
Oybek Mamatkulov
56-60
51
24
Batafsil o'qish
Алишер навоийнинг “ҳайрат ул-аброр” достонидаги ўзлашма форсий феълий яримаффикслар асосида сўз ясалиши
Ушбу мақолада Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонида учрайдиган -kaš, -sāz, -namāy, -xāh, -paẕīr каби феълий яримаффикслар тавсифланади. Туркий тилда ҳосил қилинган янги сўзлар таҳлилга тортилди.
Aziza Nishanbayeva
48-56
52
19
Batafsil o'qish
Форс тилида копулятив бирликларнинг ифодаланишига оид мулоҳазалар
Мазкур мақола форс тилидаги копулятив бирликларга оид назарий фикрлар тадқиқи, тилшунос-эроншунос олимларнинг мавзу юзасидан билдирган фикрлари таҳлилига бағишланган. Шунингдек, мақолада копулятив қўшма сўзлар, копулятив фразеологик бирликлар ва эркин копулятив сўз бирикмалари, ҳамда уларни ўзаро фарқлаш ҳақида фикр юритилади.
Nodir Nuriddinov
44-48
70
27
Batafsil o'qish
Форс тилида содда феъл асосида тузилган қўшма феълларнинг структур таҳлили
Мазкур мақолада форс тилида феъл лексикасининг ривожланиш йўллари кўрсатилади. Шунингдек, эроншунос олим Л.С. Пейсиков ва тилшунос М.Р. Ботининг “ Ǜ Ắ Ǜ ” мақоласидаги феъллар ҳақидаги фикрлари ўрганилган.
Nozima Hodiyeva
39-43
57
11
Batafsil o'qish
Аффиксация усули билан ясалган ҳарбий терминлар
Мазкур мақолада дарий тилидаги аффиксация усули билан ясалган ҳарбий терминлар ясалиш усуллари илмий жиҳатдан ёритиб берилади. Шунингдек, мақолада дарий тилига оид ҳарбий терминларнинг мазмун-моҳияти очиб берилади.
Sherali Ertaev
35-38
47
24
Batafsil o'qish
Форс тилида қадимги ва ўрта форс тили сўз ясаш элементларидан термин ясаш
Мазкур мақолада ҳозирги форс тилида термин ясашда иштирок этувчи қадимги ва ўрта форс тили сўз ясаш воситалари ва улардан термин ясаш масалалари таҳлил этилган. Шунингдек, транспорт терминларининг шаклланишида ушбу сўз ясаш унсурларининг аҳамияти, уларнинг ишлатилиш ҳолатлари ўрганиб чиқилган.
Hulkar Mirzaxmedova
31-34
39
14
Batafsil o'qish
Газета матнларида отлар сон категориясининг қўлланиши
Мазкур мақоладан кўзланган мақсад форс тили газета матнларида қўлланувчи отларнинг сон категориясини газета матнларида қўлланишида ўзига хос хусусиятини аниқлашдан иборат.
Dilfuza Axmedova
27-30
54
18
Batafsil o'qish
Форсий изоҳли луғатлар ва улардаги шаклдош тил бирликлари (“ғиёс-ул-луғот” асосида)
Мазкур мақолада XIX асрга қадар яратилган форсий изоҳли луғатлар ва улардаги форс, араб тил бирликлари ичида тенг келиб қолган омонимик муносабатни ҳосил қилувчи туркий сўзлар хусусида сўз боради. Шунингдек, омонимиянинг турли кўринишлари ҳақида маълумот берилади.
Xislat Maxamadaliev
23-26
44
22
Batafsil o'qish
Эрон-афғон филологияси кафедрасининг юз йиллиги: ўтмиши, ҳозири ва келажаги
Ўзбекистонда эроний тиллардан форс тилини ўрганиш IX асрдан, сомонийлар сулоласи Бухорони пойтахт қилиб, форсий-дарий тилини “сарой тили” деб эълон қилган даврдан бошланган. Бу ўлкада форс тилининг бунчалик кенг ёйилиши бир неча омилларга эга. Сомонийлар салтанати Мовароуннаҳр, Хуросон ва ҳозирги Эрон қаламравини ўз ичига олган. Бу даврда шоирлардан Рудакий, Дақиқий, Қатрон, Фирдавсий ва Анварий, Шаҳид Балхий ҳамда бошқа кўплаб шоир ва ёзувчилар форс тилида ижод қилишган.
Ahmadjon Quronbekov
3-7
59
19
Batafsil o'qish
© Copyright 2025 in Science All Rights Reserved | Developed by
in Science
| Site create by
in Designer