Пути эффективного управления информационно-коммуникационными технологиями в инновационном развитии реальных секторов экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
233-241
26
1
Поделиться
Саатова, Л. (2018). Пути эффективного управления информационно-коммуникационными технологиями в инновационном развитии реальных секторов экономики. Экономика и инновационные технологии, (3), 233–241. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10060
Лола Саатова, Каршинский государственный университет

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приведены приоритетные направления государственной политики в сфере информатизации в инновационном развитии экономики. Освещены принципы и функции регулирования инновационной деятельности со стороны государства.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

1

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ ТАРМОҚЛАРИНИ ИННОВАЦИОН

РИВОЖЛАНИШИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

САМАРАЛИ БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ

Лола Саатова,

Қарши давлат университети катта ўқитувчиси

E-mail:

lola.saatova@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада иқтисодиётни инновацион ривожланишида

ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари
келтирилган.

Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш

функция

c

и ва тамойиллари

ёритилган.

Аннотация:

В данной статье приведены приоритетные направления

государственной политики в сфере информатизации в инновационном развитии
экономики. Освещены принципы и функции регулирования инновационной
деятельности со стороны государства.

Abstract:

In this article it is presented the priorities of state policy in the sphere of

informatization in innovative development of economy. It highlights state principles and
functions regulating innovational activities.

Калит сўзлар:

инновация,

ахборотлаштириш, технология, коммуникация,

стратегия, инвестиция, давлат, бозор, рағбатлантириш, молия.

Кириш

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида республикамизда ахборот

-

коммуникация

технологиялари

ривожланишининг

ҳуқуқий

асосларини

такомиллаштириш

долзарб

эканлигини кўрсатади. Бу

борада

асосий қадамлар

қуйилган

,

хусусан, ахборот

-

коммуникацион тизимлар, тармоқлар ва маълумотлар

базасини яратиш ва фойдаланишни тартибга солувчи меъёрий

-

ҳуқуқий актлар ишлаб

чиқилди ва амалга киритилди. Улар жумласига Ўзбекистон Республикасининг

“Ахборотлаштириш тўғрисида”

[1],

“Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари

тўғрисида”

,

“Алоқа тўғрисида”,

[2]

“Телекоммуникациялар тўғрисида”

[3],

“Электрон

рақамли имзо тўғрисида”

,

“Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”

,

“Электрон

тижорат тўғрисида”ги қонунларини

,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2008

йил 15 июлдаги ПФ

-916-

сонли “Инновацион лойиҳаларни ва технологияларни ишлаб

чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги

[4],

2012 йил 21 мартдаги ПҚ

-1730-

сонли “Замонавий ахборот

коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

[5]

қарорларини ҳамда

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ

-5264-

сонли “Ўзбекистон Республикаси

Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида” ги фармонини

[6]

киритиш мумкин

.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Тадқиқот давомида юқорида таъкидланган инновацион фаолиятга оид дастлаб

кенг маънода «Инновация» атамаси биринчи марта австриялик иқтисодчи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

2

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Й.Шумпетер томонидан 1912 йилда «Иқтисодий ривожланиш назарияси»[7] асарида
таклиф этилган. Инновацион назариянинг энг асосий қоидалари ҳам ушбу асарда тўла
асослаб берилган.

Америкалик бошқарув бўйича мутахассис П.Друкер инновацияга нисбатан

янада кенгроқ ёндашувни

чиқди, яъни «Янгилик киритиш –

бу

мураккаб тизим бўлиб,

унинг ёрдамида ғоялар ва ихтиролар биринчи марта тижорат воқелигига айланади.
Бу –

маҳсулот ёки хизмат турларини бозорга чиқариш, иқтисодиётга муваффақиятли

жорий этиш, демакдир»[8] ишлаб чиқди.

Рус иқтисодчиларидан А.И.Анчишкиннинг[9] фикрига кўра «инновация»,

«янгилик киритиш» атамалари фақат техник

-

технологик ўзгаришлар билан

чегараланиши мумкин эмас. У ушбу атамага кенг ижтимоий маъно бериб,
янгиликларни жамиятни ривожлантиришнинг муҳим воситаси сифатида кўриб чиққан
ва техник

-

технологик янгиликлар муайян иқтисодий оқибатларни келтириб чиқарган

ҳолда сотиш бозори учун курашишга кўмаклашиб, рақобат муҳитини ўзгартиради ва
бу билан ижтимоий ривожланишга ёрдам беради, дейди.

Яна бир таъриф қуйидагича: «инновация –

бу жамият тараққиётининг таъсири

остида инсон ўзгарувчан эҳтиёжларини тўлароқ қондириш учун янгилик киритиш,
янгиликларни (янги амалий воситани) яратиш, тарқатиш ва улардан фойдаланиш
жараёни» деб ифодаланади. Э.А.Уткин[10] эса инновация (янгилик киритиш)ни
амалга оширилган илмий тадқиқот ёки кашфиёт натижасида ишлаб чиқаришга жорий
этилган, аввалгисидан сифат жиҳатдан фарқ қилувчи объект сифатида таърифлайди.

Ҳозирги пайтда мамлакатимиз иқтисодчи олимлари ахборот

-

коммуникация

соҳасида инновация ва инновацион фаолиятни бошқариш ҳамда янада
такомиллаштириш бўйича иқтисодчи олимлар А.Н.Арипов[11], А.М. Кадиров, К.
Шакирова[12], М.А.Махкамова[13] ва бошқа олимларнинг илмий

-

тадқиқот ишларида

ёритилган.

Умуман олганда, келтириб ўтилган мутахассис олимлар

томонидан

инновация

ва инновацион фаолияти устида иш олиб борилган бўлиб, иқтисодиёт реал
тармоқларини инновацион ривожланишида ахборот

-

коммуникация технологиялари

-

ни самарали бошқариш йўллари мавзуси доирасида тадқиқотлар олиб бориш
зарурлигини тақозо этади. Бу эса ўз навбатида танланган мавзунинг долзарблигини
белгилайди .

Тадқиқот методологияси

Мақолада мавзу доирасидан келиб чиққан ҳолда илмий ва назарий

ёндашувлар ўрганилиб, мушоҳада қилинган. Тадқиқотда қўйилган мақсадга эришиш

учун йўналиш танлаб олинган. Бирламчи ҳамда иккиламчи маълумот манбаларини
чуқур ўрганши ва асослаш учун тадқиқот стратегияси белгилаб олинган.

Таҳлил ва натижалар

Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати ахборот ресурслари, ахборот

технологиялари ва ахборот тизимларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштир

-

ишнинг замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда миллий ахборот
тизимини яратишга қаратилган. Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатининг
устувор йўналишлари қуйидаги 1

-

расмда келтирилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

3

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz
























1-

расм. Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари

Республикамиздаги реал иқтисодий шароитларни жаҳон даражаси билан

таққослаганда мамлакатда ахборот

-

коммуникация технологиялари соҳасининг

ривожланиш

даражасини

баҳолаш

илмий

-

техникавий

сиёсатнинг

муайян

стратегиясини танлаб олишни талаб этади. Жаҳон тажрибасидан учта: фан техника ва
технологияларнинг умумий, танлаб олинадиган ва бошқалардан ўзлаштириб
ривожлантириш тамойиллари маълум.

Фан ва техникани умумий ривожлантириш стратегияси, яъни фан ва

техниканинг барча мавжуд йўналишлари ва соҳаларида илмий тадқиқотлар ва
технологик ишланмаларни олиб бориш стратегиясидир. Аммо бу ҳозирги пайтда
республикамиз учун мақбул эмас. Келажакда республикамизнинг жаҳон илмий
ҳамжамиятига унинг доирасидаги «меҳнат тақсимоти»ни ҳисобга олган ҳолда

АХБОРОТЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Давлат органларининг ахборот тизимлари, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимлари,
шунингдек юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ахборот тизимлари асосида
Ўзбекистон Республикасининг ягона ахборот маконини яратиш

Ҳар кимнинг ахборотни эркин олиш ва тарқатишга доир конституциявий
ҳуқуқларини

амалга ошириш, ахборот ресурсларидан эркин фойдаланишни

таъминлаш

Халқаро ахборот тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан эркин
фойдаланиш учун шароит яратиш

Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, ахборот тизимларини яратиш ҳамда
ривожлантириш, уларнинг бир

-

бирига мослигини ва ўзаро алоқада ишлашини

таъминлаш

Ахборот технологияларининг замонавий воситалар

ишлаб чиқарилишини ташкил

этиш

Ахборот ресурслари, хизматлари ва ахборот технологиялари бозорини
шакллантиришга кўмаклашиш

Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни

ривожлантирилишини рағбатлантириш

Кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий тадқиқотларни
рағбатлантириш

Тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлаш ва рағбатлантириш, инвестицияларни жалб

этиш учун қулай шароит яратиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

4

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

интеграциялашуви туфайли бу стратегия мақсадга мувофиқ бўлиб чиқмаслиги ҳам
мумкин.

Ўзбекистоннинг ахборот

-

коммуникация технологиялари соҳасида давлат

илмий

-

техника сиёсатини амалга оширишнинг энг мақбул йўли бўлиб танлаб олиш ва

илғор илмий

-

техникавий ишланмаларни ўзлаштириш стратегияларини қўшиб олиб

бориш ҳисобланади.

Биринчиси мавжуд илмий

-

техника салоҳияти асосида соҳанинг базавий

йўналишларини

ривожлантириш

ва

ресурсларни

ахборот

-

коммуникация

технологияларининг устувор йўналишларида жамлаш бўлса, иккинчиси эса
республикамизнинг кам ривожланган ҳудудларга эътиборини қаратиш лозим, бу
мамлакатнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиши учун муҳимдир.

Давлатнинг илмий

-

техник сиёсати республиканинг илмий

-

техника салоҳиятини

қувватлаш

ва

кучайтиришга

қаратилган

ҳамда

ўзининг

вазифалари

ва

йўналтирилганлиги бўйича ҳудудларнинг илмий

-

техникавий тараққиёти унинг ички

мақсадларига зид келмаслиги ва уларга мувофиқ бўлиши керак.

Марказлашган тартибга солишнинг асосий функциялари

қуйидагилардан

иборат

:

а) илмий

-

техник

ривожланишда

стратегик бошқаришнинг тамойилларини

ишлаб чиқиш

ва у

ички шароитлар ҳамда имкониятларда

амалга оширилади:

тадқиқотларга, устувор маҳсулотни ишлаб чиқиш ва тайёрлашга мажбурий
характердаги давлат буюртмаси ва илмий

-

тадқиқот ва тажриба

-

конструкторлик

ишларига ҳамда янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга бозор эҳтиёжларига монанд

давлат буюртмалари;

б) илмий

-

техник фаолият ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш жараёнини

ресурсларнинг

барча турлари билан таъминлаш ва рағбатлантириш

;

в) илмий

-

техник сиёсат субъектларининг илмий

-

техникавий ва ишлаб чиқариш

фаолияти даромадларини тақсимлаш ва натижаларини баҳолаш.

Булар қабул

қилинган қонунчилик ҳужжатлари асосида солиққа тортиш тизими воситасида амалга
оширилади.

Шу билан бир қаторда

ривожланишни вазифалари қуйидаги бозор

хусусиятлари бўйича ҳам олиб борилиши лозим:

а) умумий бозор муносабатлари доирасида инновацион маҳсулот бозорининг

концепциясини ишлаб чиқиш;

б)

уни бозорни яратиш босқичларини дастурлаш;

в) бозор муносабатларида

танлаб олинган модель

билан боғлиқ ҳолда

уни

антимонопол

жиҳатидан

тартибга солиш;

Инновацион жараёнларни кўрсатиб ўтилган тавсифлари шу билан бирга

ҳозирги

жамиятда давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий роли давлат органларининг
инновацион фаолиятни тартибга солиш бўйича функциялари ва тамойилларини

ҳам

белгилаб беради. Уларнинг энг муҳимлари қуйидаги

2-

расмда келтирилган.

Давлат тежаб олинган умумиқтисодий ва стратегия доирасида халқаро илмий

-

техникавий

ва

инновацион

кооперацияни

рағбатлантиради,

шунингдек

янгиликларнинг халқаро миқёсда узатилишини тартибга солади.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

5

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz















2-

расм. Инновацион фаолиятни тартибга солиш функциялари

Шундай қилиб, қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

-

инновацион жараёнларни давлат томонидан тартибга солиниши зарурлиги

бир

қатор жиҳатлари

билан изоҳланди, улар орасида умуммиллий, иқтисодий,

экологик, ижтимоий, сиёсий

жиҳатлар алоҳида аҳамиятлидир;

-

Ўзбекистонда давлатнинг

илмий

-

техникавий сиёсатини амалга оширишнинг

энг мақбул йўли, фиркимизча, селектив (танлаш йўли билан) ривожланишни

илғор

илмий

-

техникавий ишланмаларни ўзлаштириш

билан бирга

қўшиб олиб бориш

йўлидир;

-

давлатнинг илмий

-

техникавий сиёсати республиканинг илмий

-

техникавий

салоҳиятини қувватлашга ва кучайтиришга қаратилган бўлиши, шунингдек ўз
вазифалари ва йўналганлиги бўйича мамлакат илмий

-

техникавий ривожланишининг

ички мақсадларига монанд бўлиши лозим;

-

инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб

-

қувватланишининг

шакллари тўғридан

-

тўғри молиялаштириш; имтиёзли банк ссудаларини

бериш,

венчур фондларини

ташкил этиш, солиқ имтиёзларини

бериш

ва бошқалардир.

-

инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солишнинг шакллари

рағбатлантириш,

ҳуқуқий

базани

яратиш,

инновацион

инфратузилмани

шакллантириш, кадрлар таъминоти, инновацион фаолиятнинг халқаро жиҳатларини
тартибга солиш

ва бошқалардан иборат

.

Бундай шароитларда инновацион жараён ривожланишини бошқаришнинг

ўзаги деб, аввалгидек, такрор ишлаб чиқаришдаги ўзгаришларнинг таркибий қисми

ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ФУНКЦИЯЛАРИ

Инновацияларни рағбатлантириш

Инновацион фаолиятни мувофиқлаштириш

Инновацион жараёнларнинг

ҳуқуқий базасини яратиш

Инновацияларнинг кадрлар билан таъминланиши

Инновацион инфратузилмани шакллантириш

Инновацион жараёнларнинг институционал таъминоти

Инновацион фаолиятни

ижтимоий мақомининг оширилиши

Инновацион жараёнларнинг халқаро жиҳатларини тартибга солиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

6

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

бўлган давлатнинг илмий

-

техник сиёсати деб

ҳисоблаш лозим. Давлатни

илмий

-

техник сиёсатининг объекти инновацияларни яратиш ва ижтимоий тараққиётнинг
барча бўғинларига жорий этиш бўйича жараёнлар, шунингдек илмий

-

техник ва ўзида

фан

-

техника ютуқларини мужассамлаштирган бошқа маҳсулотлар бўлиши

лозим.

Давлатнинг илмий

-

техник сиёсатини амалга оширишда қўлланадиган тартибга

солишни шакл

ва усуллари (бевосита ва билвосита) мамлакатда иқтисодиётни

эркинлашуви даврига монанд ва мослашувчан бўлиши лозим.

Инновацион сиёсатни, самарали амалга оширишни саноатнинг юқори

технологияси ва илмталаб тармоқларнинг устувор ривожлантиришни таъминловчи
асосий механизмларга

қонунчилик ва меъёрий

-

ҳуқуқий актлар билан белгиланган

молия

-

кредит

,

институционал ўзгартиришлар, таълим, экспорт ва божхона

соҳасидаги фаолиятлар киради

.

Молия

-

кредит сиёсатини механизмлари ўз ичига қуйидаги асосий

элементларни олади:

-

инновацион маҳсулотни ўзлаштириш билан боғлиқ инновацияларни

молиялаш мақсадида корпоратив тузилмалар доирасида ишловчи молия

-

кредит

муассасалари учун қулай шароитлар яратиш;

-

юқори иқтисодий самарадорликка эга бўлган амалий инновацион

ишланмалардан тушадиган фойда ҳисобига қайта

молиялашни қўллаш;

-

венчур инвестициялашни ривожлантириш;

-

давлат корхоналарига

,

давлат аккредитациясини ўтган илмий ташкилотларга

лицензион битимлар асосида илмий

-

техникавий маҳсулотни сотишдан тушган

маблағларни (тўғри харажатлар ва муаллифлик ҳақларни чегириб ташлаб) мақсадли
молиялаш учун

илмий

-

техник йўналишларда

(илмий

-

тадқиқот ва тажриба

конструкторлик ишларини бажариш

,

ускуналар харид қилиш

ва ҳ.к.) ишлатишга

рухсат бериш;

-

миллий бюджетнинг маблағлари бўйича илмий

-

тадқиқот ташкилотларига ва

саноат корхоналарига қарздорликни тузилмасини ўзгартириш ва тугатиш

механизмини яратиш;

-

юксак технологиялар бўйича

йўналишларни ривожланиши билан боғланган

илмий

-

тадқиқотни, тажриба

-

конструкторлик ва технологик ишларни, инновацион

лойиҳаларни молиялаш;

-

илмталаб юксак технологияни

ишлаб чиқаришга маблағ қўяётган

инвесторларни, шунингдек инновацияларни ўзлаштирувчи мулкчиликни

турли

шаклларидаги ташкилотларни қўллаб

-

қувватлаш ва

рағбатлантириш;

-

илмталаб ноёб

ускуналар ва асбобларнинг лизингини

янада

ривожлантириш;

-

патент ва ихтирочилик фаолиятига молиявий ёрдам кўрсатиш, интеллектуал

мулкни муҳофаза қилишда ва МДҲ давлатларида ва хорижда унинг мулкий

ҳуқуқларни қувватлашда кўмаклашиш;

-

инновацион лойиҳаларни ва уларнинг ижрочиларини

танлаб олишнинг танлов

тизимини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқларида нисбатан катта

бўлмаган ва

ўзини тез оқлайдиган инвестицион лойиҳаларни амалга оширишнинг салмоғини
кўпайтириш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

7

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

-

бюджет маблағлари ҳисобига инновацион дастурлар ва лойиҳаларнинг рўёбга

чиқарилиши бўйича танловларда кичик тадбиркорлик

субъектларини

қатнашишга

жалб этиш ва уларга

ёрдамлашиш.

Тадқиқот натижаларининг муҳокамаси

Давлат инновацион сиёсатини самарали амалга оширилишининг механизмига

миллий қонунчиликда назарда тутилган солиқ имтиёзлари ҳам ўз навбатида ижобий
таъсир кўрсатади. Бу механизмларни фаоллаштириш учун, фикримизча, инновацион
фаолият билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотларни солиққа тортиш
хусусиятларини ҳисобга оладиган ва уларга солиқ имтиёзларини назарда тутадиган
янги қонунчилик ҳужжатларини ва меъёрий

-

ҳуқуқий актларнинг қабул қилинишини

белгилаб қўйилиши мақсадга мувофиқдир.

Бундай шароитларда қуйидагилар мақбул бўлади:

-

инновацияларни амалга ошириш ва инновацион фаолиятни ривожлантиришга

қаратилган маблағларни инвестицияланиши учун қулай шароитлар яратилиши;

-

инновацион фаолият натижасида яратилган маҳсулотни харид қилишга давлат

буюртмасини тайёрланиши;

-

халқаро бозорда мамлакатнинг инновацион маҳсулотини қувватлаш

чораларини амалга оширилиши ва ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантирилиши;

-

инновацион эҳтиёжлар ва илмий

-

техник ҳамда инновацион фаолият

натижалари тўғрисидаги ахборотнинг тўпланиши ва тарқатилишини қўллаб

-

қувватлаш;

-

инновацион фаолиятни амалга оширувчи кадрларни тайёрлаш, қайта

тайёрлаш ва малакасини оширишни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш.

Ушбу ишларда илмий

-

техник маҳсулот бозорининг ривожланиши билан боғлиқ

бўлган интеллектуал мулкни хўжалик айланмасига жалб этиш механизмлари биринчи
даражали аҳамият касб этади.

Бунинг учун инновацион фаолиятни амалга оширишда интеллектуал мулк

яратилиши, ҳимоя қилиниши ва қўлланишини рағбатлантириш мақсадларида
қонунчилик мустаҳкамлаб қўйилиши зарур. Бунда қуйидагиларни тартибга солиш
керак бўлади:

-

муаллифлар ва иш берувчиларни ҳуқуқий ҳимоялаш;

-

жисмоний ва юридик шахсларни солиққа тортиш;

-

миллий (давлат) бошқарув органлари, хусусан, патент идораларининг

фаолиятини кучайтириш

;

-

маънавий рағбатлантириш соҳасидаги муносабатлар

ва ҳ.к

.

Хулоса ва таклифлар

Шунингдек, корхоналарнинг интеллектуал мулкини баҳолаш ва уни номоддий

активлар кўринишида балансга қўйган ҳолда инвентаризациялаш, молия

-

иқтисодий

механизмларга ва бухгалтерия ҳисобига аниқлик киритиш, давлат иштирокида
яратилган интеллектуал мулкни бошқариш механизмини яратиш зарур.

Интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва илмий

-

техник фаолият

натижаларини хўжалик айланмасига жалб этиш қонунчилик таъминотини талаб
этади. Интеллектуал мулкдан янги маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича яратилаётган
биргаликда тузилаётган корхоналарга улуш сифатида киритиш учун фойдаланишнинг
механизмларини ишлаб чиқиш зарур.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

8

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Инновацион инфратузилма соҳасидаги институционал ўзгаришлар, аввало,

қуйидагилар ҳисобидан иқтисодиётнинг реал тармоқларида юқори технологияни
ишлаб чиқаришларини ривожлантиришга қаратилган бўлиши лозим:

-

асосан битта буюртмачининг манфаатларида илмий

-

тадқиқотлар ва

ишланмалар олиб

бораётган тор ихтисослашган илмий ва лойиха ташкилотларини

республика миқёсидаги ягона илмий

-

саноат тузилмасига бирлаштириш;

-

фан ва техниканинг тегишли соҳаларида етакчи мавқега эга бўлган йирик

илмий ташкилотлар асосида фан ва юксак технологиялар марказларини ташкил этиш;

-

тармоқ илмий

-

тадқиқот ва лойиҳа институтларининг бир қисмини

ривожланган молиявий иқтисодий, маркетинг ва тижорат инфратузилмасига эга
бўлган инжиниринг фирмаларини яратиш учун таркибий қайта тузиш;

-

олий ўқув юртлари билан биргаликда миллий ва хорижий инвестицияларни

жалб этган ҳолда миллий ҳамда хорижий савдо тармоғидан фойдаланиб илм талаб
маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга йўналтирилган инновацион

-

технологик

марказларни, инновацион

-

саноат мажмуаларини, технологияларни ва илмий

нархларни шакллантириш;

-

МДҲ мамлакатлари ва бошқа хорижий мамлакатлар билан алоқаларни йўлга

қўйиш, шу жумладан давлатлараро вертикал

-

интеграциялашган тузилмалар

кўринишида;

-

юксак технологияларни рўёбга чиқариш бўйича лойиҳаларга хизмат кўрсатиш

учун кичик бизнес инфратузилмасини яратиш, шунингдек кичик корхоналарнинг
йирик ишлаб чиқариш билан алоқасини таъминлаш учун технологиялар билан
танишиш ва таъминлашни минтақавий ва минтақалараро базавий инновацион

-

технологик марказларини барпо этиш;

-

инновацион ва инвестицион фаолият учун ахборот базасини ва тармоғини

ривожлантириш, унинг базасида патент тозалиги ва рақобатбардошлиги бўйича
технологиялар ва ноу

-

хаулар экспертизасининг тизимини ривожлантириш;

-

мамлакатда илмталаб маҳсулотни чиқариш, уни ички ва ташқи бозорларда

сотиш,

хорижда

рекламасини

таъминлаш,

кўргазмалар

фаолиятини

такомиллаштириш, юқори технологиялар бўйича ахборот алмашиш учун халқаро
ахборот тизимларига кириш шароитларини, жумладан, хорижий шериклар билан
қўшма корхоналар тузиш учун қулай, мақбул шароитлар яратилишини назарда
тутувчи ташқи иқтисодиётни қўллаб

-

қувватлаш;

-

минтақавий венчур инновацион фондларни таъсис этиш;

-

ахборот инфратузилмасини ривожлантириш, илмий

-

техник кутубхоналар

тармоғини қувватлаш

,

инновацион ташкилотларга ахборот тармоқларига ва

маълумотлар базаларига киришларида ёрдам кўрсатиш.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонуни

2003

йил.

2.

Ўзбекистон Республикасининг «Алоқа тўғрисида»ги қонуни

. 1992

йил.

3.

Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонуни.

1999 йил

.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

9

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 июлдаги «Ахборот

-

коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ

- 117-

сон қарори

.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги ПҚ

-1730-

сонли «Замонавий ахборот коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва
ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги қарори

.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг

201

7 йил 29 ноябрдаги ПФ

-5264-

сонли «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш
тўғрисида» ги фармони

.

7.

Шумпетер Й

.

«Теория экономического развития»

.

М., Прогресс, 1982. –

455с.

8.

П.Друкер

Новый бизнесс

.-

М.: Экономика, 19

93

, с

9.

Анчишкин А. И. Наука

-

техника

-

экономика.

-

М.: Экономика, 1986,

-35

с.

10.

Уткин Э.А., Морозова Г.И. Инновационный менежмент. –М., Акалис, 1996.

-

208 с.

11.

Арипов

А.Н., Иминов Т.К. «Ўзбекистон ахборот

-

коммуникация технология

-

лари соҳаси менежменти

масалалари» Монография

-

Т

.:

Фан ва технология

, 2005.

12.

Кадиров А.М., Шакирова К.,

Инновационный потенциал повышение

конкурентоспособности национальной экономике. //

Сбор.

13. Махкамова М.А. Развитие и управление инновационной деятельностью

предприятий. Т.:

ALOQACHI

НММ, 2006.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикасининг «Ахборотлаштириш тугрисида»ги цонуни 2003 йил.

Узбекистан Республикасининг «Алоца тугрисида»ги цонуни. 1992 йил.

Узбекистан Республикасининг «Телекоммуникациялар тугрисидалги ^онуни. 1999 йил.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2005 йил 8 июлдаги «Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид цушимча чора-тадбирлар тутрисида»ги ПК, - 117-сон царори.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги ПК.-1730-сонли «Замонавий ахборот коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тутрисида»ги царори.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сонли «Узбекистан Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тутрисида» ги фармони.

Шумпетер Й. «Теория экономического развития». - М., Прогресс, 1982. -455с.

П.Друкер Новый бизнесе.- М.: Экономика, 1993, с

Анчишкин А. И. Наука - техника - экономика.- М.: Экономика, 1986, -35 с.

Уткин Э.А., Морозова Г.И. Инновационный менежмент. -М., Акалис, 1996. -208 с.

Арипов А.Н., Иминов Т.К. «Узбекистан ахборот-коммуникация технология-лари со^аси менежменти масалалари» Монография -Т.: Фан ва технология, 2005.

Кадиров А.М., Шакирова К., Инновационный потенциал повышение конкурентоспособности национальной экономике. // Сбор.

Махкамова М.А. Развитие и управление инновационной деятельностью предприятий. Т.: ALOQACHI НММ, 2006.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов