Перспективы развития туризма в регионе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
109-119
41
6
Поделиться
Кузибоев, Б. (2017). Перспективы развития туризма в регионе. Экономика и инновационные технологии, (2), 109–119. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9225
Бехзод Кузибоев, Ургенчский государственный университет

магистр

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье показаны роль сферы туризм в экономическом развитии региона. А также, анализировано нынешнее состояние сферы туризм в регионе, даны выводы, предложения и рекомендации по дальнейшему развитию этой сферы.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

1

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

МИНТАҚАДА ТУРИЗМ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ИСТИҚБОЛЛАРИ

Беҳзод Ҳамидович Қўзибоев,

УРДУ магистранти

E-mail:

ursu_economics_behzod@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда

туризм соҳасининг роли кўрсатиб берилган. Шунингдек, минтақада туризм

соҳасининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб, уни истиқболда ривожлантириш

бўйича хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган.

Аннотация:

В статье показаны роль сферы туризм в экономическом

развитии региона. А также, анализировано нынешнее состояние сферы

туризм в регионе, даны выводы, предложения и рекомендации по дальнейшему

развитию этой сферы.

Abstract:

In this article the role of tourism sector on development of the

economy of the region is shown. And also, the current condition of tourism sector of
the region is analysed, conclusions, suggestions and recommendations are given for
further development of this sector.

Калит сўзлар:

минтақа, ҳудуд, комплекс, туризм, сайёҳ, омил, туристик

инфратузилма, экотуризм, рекреацион туризм, агротуризм.

Кириш

Иқтисодиётни модернизациялаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш

шароитида минтақаларни комплекс ривожлантириш алоҳида ўрин тутади.
Хусусан, Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Вазирлар Маҳкамасининг
“мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017
йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор
вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлиси”даги
маърузасида ҳудудларни комплекс ва интенсив равишда ривожлантириш
борасида қабул қилинган янги мақсадли дастурларни амалга ошириш бўйича
муҳим вазифа ва чораларни белгилаб бердилар [1].

Бу чора-тадбирлар Президентимизнинг ҳудудларда бўлган сафарларида

янада устувор аҳамиятга эга бўлди. Хусусан, Президентимиз ўзининг 2017 йил
27 январдаги Хоразм вилоятига ташрифи мобайнида “Хоразм вилояти
ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини
яхшилашга доир қўшимча чора тадбирлар дастури” ишлаб чиқилганини ва 2017
йил 17 январдаги махсус қарор билан тасдиқланганлигини айтиб ўтдилар [11].

Минтақаларни комплекс ривожлантиришга минтақа хусусиятларидан

келиб чиқиб ёндашиш лозим. Айнан, Ўзбекистон Республикаси ва унинг
минтақалари (Самарқанд, Бухоро, Хоразм) га хос бўлган хусусиятлардан бири –
туризм соҳасидир.

Хусусан, Президентимиз вилоятнинг туризм соҳаси мутахассислари билан

учрашувида келгусида мамлакатимизни барқарор ривожлантиришда туризм


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

2

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

соҳасини муҳим ўрин эгаллашини, ушбу тармоқни тараққий топишига
давлатимиз томонидан катта эътибор берилаётганини алоҳида таъкидладилар.

Шу билан биргаликда, Президентимиз ўз нутқида, сайёҳлик мамлакатимиз

валюта тушумларини кўпайтиришнинг муҳим манбаи бўлиши билан бирга энг
асосийси юзлаб иш ўринларини очиш имконини беришини айтиб ўтдилар [11].

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Россиялик иқтисодчи олим М.А.Винокуров туризмга “Туризм бу – ҳордиқ

чиқариш, даволаниш, спорт билан шуғулланиш, зиёрат қилиш, бизнес қилиш
мақсадида инсон томонидан бўш вақтда амалга ошириладиган саёҳатдир” деб
таъриф берган [8].

Ўзбекистонлик иқтисодчи олим И.С.Тўхлиевнинг таърифига кўра, туризм

бу – туристлар томонидан амалга оширилувчи, аниқ белгиланган туристик
мақсадларга эга оммавий саёҳатлар туридир [4].

Фикримизча,

туризм бу – дам олишни ташкиллаштиришнинг мураккаб ва

оммавий ҳодисаси ва шакли, ташқи дунёни билиш учун имкон, хизматлар ва
бизнес соҳасида минтақалараро ва халқаро ҳамкорлик майдони, минтақа ва
давлат сиёсатининг бир қисми ҳисобланади.

Аввало, туризмни ривожлантириш ўзига хос табиатига кўра бир қатор

ресурсларга, шу жумладан, географик омил ва минтақа хусусиятларига
боғлиқдир. Шунинг учун ҳам юқори туризм салоҳиятига эга бўлган Ўзбекистон
Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришни мақсад қилар эканмиз,
буни амалга оширишга минтақавий жиҳатдан ёндашиш лозим. Чунки,
минтақаларда туризмни ривожлантириш бутун бир мамлакат туризм
соҳасининг ривожланишига ҳисса қўшади.

Минтақавий туризмга Россиялик иқтисодчи Е.А.Зализняк “Минтақавий

туризм – бу маълум бир ҳудуддаги туристик эҳтиёжларнинг қондирилиши ва
унинг ривожланиши учун зарур бўлган бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган
функцияларни бажариш учун ташкил қилинган мураккаб тизимдир”, деб
таъриф берган [7].

Минтақавий туризмни ривожлантиришда туризм бозори муҳим ўрин

тутади. Россиялик иқтисодчи И.Т.Балабановнинг фикрича, “Туризм бозори-
туристик маҳсулот истеъмолчилари ва сотувчилари ўртасидаги иқтисодий
муносабатлар йиғиндисидан иборат” [5].

Минтақавий туризм бозорининг асосий объектларидан бири – туристик

хизматлар бўлиб, Россиялик иқтисодчилар И.В.Зорин ва В.А.Квартальновлар
туристик хизматларга қуйидагича таъриф берадилар: Туристик хизматлар - бу
туристик эҳтиёжларни қондирувчи асосий, қўшимча ва комплекс хизматлар
мажмуидир. Улар асосий хизматларга сайёҳликни ташкил қилиш ва ўтказиш
учун зарур хизматлар, қўшимча хизматларга саёҳат ўз ичига олмаган ва эҳтиёж
бўлган ҳолда дам олиш жойида тақдим қилинадиган хизматлар, комплекс
хизматларга чиптада кафолатланган туристик хизматлар мажмуини
киритганлар [6].

Хорижий сайёҳларга кўрсатиладиган ҳар қандай туристик хизматлар

экспорт қилиш билан баробар бўлиб, бу четдан келадиган валюта тушумларини
кўпайишига замин яратади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

3

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда қиёсий таҳлил, мантиқий таҳлил, тизимли таҳлил, статистик

гуруҳлаш, синтез, SWOT-таҳлил, индукция, дедукция ва суҳбат усулларидан
фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Кейинги йилларда Хоразм вилоятининг туризм соҳаси Президентимиз ва

ҳукуматнинг эътибори натижасида шиддатли равишда ривожланиб бормоқда.
Хусусан, Хоразм вилоятига 2015 йилда жами 63,3 мингдан ортиқ ва 2016 йилда
75,8 мингдан ортиқ хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрган. Шундан,
2015 йилда 40,6 мингга яқин ҳамда 2016 йилда 46,6 мингдан ортиқ хорижий
сайёҳлар ташриф буюрган ва бу кўрсаткич 2015 йилга нисбатан 2016 йилда 15
фоизга ошган (1-жадвал).

1-жадвал

2012-2016 йилларда Хоразм вилоятига келган ва вилоятдан хорижга

чиққан сайёҳлар сони

[10].

Йиллар

Келган сайёҳлар сони(минг)

Хорижга чиққан сайёҳлар

сони

(нафар)

жами

Шундан

хорижий

маҳаллий

1

2

3

4

5

6

1

2012

63,6

47,4

16,2

100

2

2013

73,3

53,3

20

269

3

2014

67,7

46,2

21,5

72

4

2015

63,4

40,6

22,8

88

5

2016

75,8

46,6

29,2

135

Шунингдек, Хоразм вилоятига 2015 йилда дунёнинг 82 тадан ортиқ

мамлакатидан хорижий сайёҳлар ташриф буюрган. 2016 йилда эса дунёнинг 84
тадан ортиқ давлатидан хорижий сайёҳлар келган.

1-расм. 2015-2016 йилларда Хоразм вилоятига дунёнинг 5 та етакчи

мамлакатидан энг кўп ташриф буюрган сайёҳлар

ўсиш динамикаси

[10].

4953

5378

4696

6128

3034

3748

2471

2369

2058

3017

0

1000

2000

3000

4000

5000

6000

7000

2015

2016

Германия
Франция
Италия
Испания
Япония


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

4

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-расмга асосан 2015 йилда Хоразм вилоятига дунёнинг етакчи

мамлакатларидан бўлган Германиядан 4953 нафар, Франциядан 4696 нафар,
Италиядан 3034 нафар, Испаниядан 2471 нафар, Япониядан 2058 нафар сайёҳ
ташриф буюрган бўлса, 2016 йилда эса Германиядан 5378 нафар, Франциядан
6128 нафар, Италиядан 3748 нафар, Испаниядан 2369 нафар, Япониядан 3017
нафар сайёҳ воҳамизга ташриф буюрган.

Шу билан биргаликда, МДҲ (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги)

давлатларидан 2015 йил давомида 5767 нафар ва 2016 йилда 6600 нафар
сайёҳлар ташриф буюрган ва 14 фоизга ошган.

Бундан ташқари, маҳаллий сайёҳлар сони 2015 йилда 22767 нафар ва 2016

йилда 29200 нафардан ортиқни ташкил қилиб, 28 фоизга ошган (2-жадвал).

2-жадвал

2015- 2016 йилларда вилоятда жами қабул қилинган сайёҳлар (минг киши)

[10].

Жами қабул қилинган сайёҳлар,

шу жумладан:

2015 йил

2016 йил

Ўсиш тенденцияси

(фоиз ҳисобида)

1

2

3

4

5

1

Ўзбекистон Республикаси

фуқаролари

22,767

29,201

28

2

Хорижий фуқаролар

34,822

40,014

15

3

МДҲ мамлакатлари фуқаролари

5,767

6,600

14

Жами

63,356

75,815

20


Минтақада туризм соҳасини ривожлантиришга бир неча омиллар таъсир

қилиб, уларнинг асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:

3-жадвал

Минтақавий туризмни ривожлантиришнинг асосий шартлари

Асосий блоклар

Тузилмавий элементлар

1

2

Туристик ресурс омиллар

- табиий-географик ресурслар;
- тарихий-маданий ресурслар;
- замонавий туристик ресурслар. Булар, минтақавий
туризмнинг ривожланиш асосларини ташкил этади.

Ижтимоий-иқтисодий

омиллар

- туристик эҳтиёжларнинг бажарилиши;
- маҳаллий ишчи кучи билан таъминланганлик;
- туризмнинг ривожланган турлари ҳақида маълумотларнинг
мавжудлиги.

Ташкилий-бошқарув омиллар

- минтақада туристик фаолиятнинг ташкил этилиши ва унинг
молиялаштирилиши;
- туристик инфратузилмаларни ривожлантириш;
- минтақанинг транспорт имкониятлари;
- туризмни ривожлантиришни минтақавий режалаштириш ва
бошқариш;
- минтақадаги туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш.

Манба: Фойдаланилган адабиётлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

5

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Туристик ресурс омиллар

.

Мазкур омиллар минтақада туризм соҳасини

ривожлантиришда пойдевор вазифасини бажаради. Хоразм вилояти ҳам
ўзининг қуйидаги туристик ресурсларига эга (4-жадвал).

4-жадвал

Хоразм вилоятининг туристик ресурслари ва ҳудудлари

[3]

Туристик ресурслар

Таркиби

Минтақа ҳудудларида

тарқалиши

1

2

3

Табиий ресурслар ҳамда
биологик хилма-хиллик

Чўлларнинг табиати, ер усти

релъефи, флора ва фаунаси

Бутун вилоят ҳудудида

Амударё ва унинг ҳавзаси

Дарё, унинг соҳилидаги

рекреация ресурслари, дарё

ўзанидаги тўқайзор ва

ўрмонлар, ўсимликлар дунёси

Боғот, Хонқа, Урганч,

Ҳазорасп туманлари

Археологик туризм

ресурслари

Қадимий Хоразм пойтахтлари

олтин ҳалқаси, қадимий

қалъалар, археологик

топилмалар

Хива, Урганч, Шовот,

Ҳазорасп, Қўшкўпир

туманлари

Тарихий обидалар билан

боғлиқ ресурслар

Тарихий обидалар

Хива, Урганч шаҳарлари ва

Шовот, Боғот, Ҳазорасп,

Янгиариқ туманлари

Диний зиёратгоҳлар

Султон Увайс, Юсуф

Ҳамадоний, Паҳлавон

Маҳмуд, Шайхмухтовали,

Норимжон бобо

зиёратгоҳлари ва вилоят

туманларидаги бошқа
муқаддас қадамжолар

Хива, Урганч, Боғот,

Янгиариқ туманлари

Туризмнинг махсус тури

ресурслари

Ҳунармандчилик, урф-

одатлар, миллий санъат ва

ўйинлар

Бутун вилоят ҳудудида


Мана шундай беқиёс табиий-географик, тарихий-маданий ва замонавий

туристик ресурсларга эга бўлган воҳамиз ҳақида дунё аҳлини хабардор қилиш
ва бу ерга имкон қадар кўпроқ хорижий сайёҳларни жалб этиш ушбу соҳани
яқин келажакда ривожлантиришнинг энг долзарб вазифаларидандир.

Ижтимоий-иқтисодий

омиллар.

Туристик

эҳтиёжларнинг

бажарилиши

га диққатимизни қаратадиган бўлсак, вилоятда хорижий ва

маҳаллий сайёҳларга кўрсатилган жами хизматлар ҳажми 2015 йилда 8757,2
млн. сўм ва 2016 йилда 11389,9 млн сўмдан ортиқни ташкил қилиб, 2016 йилда
2015 йилга нисбатан 30 фоизга ошган.

Бундан ташқари, хорижий сайёҳларга кўрсатилган экспорт хизмати ҳажми

2015 йилда 1,9 млн.долларни ва 2016 йилда 2,3 млн АҚШ долларини ташкил
қилиб, 20 фоиздан ошган [10].

Туристик эҳтиёжларни бажарилиши учун хизмат қиладиган сайёҳлик

ташкилотлари сони 2012 йилдаги 36 тадан 2016 йилда 72 тага, шундан
меҳмонхоналар сони 23 тадан 52 тага (Урганч шаҳрида 12 та, Хива туманида 34
та, Ҳазорасп туманида 4 та ва Гурлан туманида 2 та), туроператор ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

6

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

турагентлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар сони 7 тадан 20 тага
етди (Урганч шаҳрида 9та, Хива туманида 8та, Урганч туманида 1 та,
Хазорасп туманида 1 та ва Боғот туманида 1 та) (2-расм).

2-расм. 2012-2016 йилларда Хоразм вилояти туризм соҳасида фаолият

кўрсатувчи ташкилотлар сонининг ўсиш динамикаси

[10].


Шулар билан биргаликда, вилоятда

туризм соҳасида маҳаллий ишчи кучи

билан таъминланганлик даражаси

ҳам йил сайин ўсиб бормоқда. Жумладан,

2008 йилдан УрДУ “Туризм ва иқтисодиёт факультети” таркибида “Туризм”
кафедрасига асос солиниб, бакалавр мутахассислар тайёрлана бошланди ва
2013 йилдан ушбу кафедрада “Туризм (фаолият турлари)” мутахассислиги
бўйича магистратура таълими ташкил этилди. “Туризм” йўналиши бўйича 2016
йилгача 238 нафар бакалаврлар ва 8 нафар магистрантлар тайёрланди.
Шунингдек, вилоятда туризм мутахассислигига ихтисослашган 3 та касб-ҳунар
коллежлари мавжуд бўлиб, улардан йилига 390 нафарга яқин мутахассислар
етишиб чиқмоқда.

Туризм бўйича олий ва ўрта махсус таълим битирувчиларидан ҳар йили

90-95 фоизи туризм бўйича ишга жойлашиб, соҳа ривожига ўз ҳиссаларини
қўшмоқдалар [9]. Туризм бўйича малакали кадрлар тайёрлаш соҳани маҳаллий
ишчи кучи билан таъминлашга замин яратади.

Минтақада туризм соҳасини ривожлантиришда

туризмнинг ривожланган

турлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш

ва уларни амалиётга татбиқ этиш

муҳимдир. Хоразм вилоятида кейинги йилларда замонавий туризм турларидан
экотуризм, рекреацион туризм ва агротуризм ривожлана бошлади. Қолаверса,
ушбу замонавий турдаги туристик хизматларни ривожлантириш учун вилоятда
барча имкониятлар мавжуд (5-жадвал).

Шунингдек, туризм соҳаси бўйичи иқтисодчи олим, и.ф.н., доц.

У.Р.Матякубов

билан

ўтказилган

суҳбатда

минтақа

иқтисодиётини

ривожлантиришда, хусусан, қишлоқ жойларида аҳоли даромадини ошириш ва
маҳаллий аҳолини иш билан таъминлашда бугунги кунда туризмнинг муҳим
йўналишларидан бири бўлган агротуризм хизматларини ташкил қилиниши

0

10

20

30

40

50

60

2012

2013

2014

2015

2016

Меҳмонхона

Туроператор ва
турагентлик
фирмалари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

7

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

лозимлиги ва вилоятда ушбу туризм турини самарали ривожлантириш учун
барча шарт-шароитлар мавжуд эканлиги алоҳида қайд қилиб ўтилди.
Жумладан, бугунги кунда Хоразм вилоятининг Урганч, Янгибозор ва Хива
туманларида маҳаллий ва хорижий туристларга сифатли ва намунали хизмат
кўрсатувчи бир қанча агротуризм объектлари барпо этилган.

Ташкилий-бошқарув омиллар.

Минтақада туристик фаолиятнинг

ташкил этилиши ва уни молиялаштирилиши

омилини ҳам эътибордан четда

қолдирмаслик лозим. Хусусан, бу борада Президентимизнинг “Ўзбекистон
Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида республиканинг барча минтақаларида
замонавий жаҳон стандартларига, туристларнинг эҳтиёжи ва талабларига жавоб
берадиган туризм индустрияси объектларини – меҳмонхоналарни ва
жойлаштиришнинг шу каби воситаларини, умумий овқатланиш объектларини,
транспорт-логистика тузилмаларини, ахборот марказларини, маданият ва спорт
муассасаларини жадал ривожлантириш, асосий туризм йўналишлари бўйича
йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини, йўлбўйи
инфратузилмасини жадал қуриш ва реконструкция қилиш, ушбу мақсадларни
амалга ошириш учун хорижий инвесторларни кенг жалб этиш орқали
молиялаштириш каби йўналишлар белгилаб берилган [2].

Вилоятда

туристик инфратузилмани ривожлантириш

борасида ҳам

кейинги йилларда бир қатор ижобий ва истиқболли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 2015 йилда туристларга янги сайёҳлик йўналишлари тақдим қилиш
борасида Хива туманида “Боғи шамол”, “Хива қоракўл” фермерлик
хўжалигида, “Эшон Равот” кўлида, Боғот туманида “Қалажиқ қалъа”, Урганч
туманидаги “Улли ҳовли” объектларида янги сайёҳлик инфратузилмалари
ташкил этилди.

Шу билан бир қаторда, Урганч ҳалқаро аэропорти биносини замонавий

ҳалқаро стандарт талаблари ҳамда зарур инфратузилмаларни эътиборга олган
ҳолда қайта таъмирлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишлари
юксак даражада бажарилди. Янгича кутиб олиш ва кузатиш терминаллари
жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий қулайликларга эга бўлди. Бу
ерда кенг ва ёруғ залларга энг сўнгги русумдаги жиҳозлар ўрнатилди. Она ва
бола хонаси, тиббиёт пункти, “Duty free” дўкони ва қаҳвахона шулар
жумласидандир. Бундан ташқари, бинода 200 нафар йўловчи сиғимига эга
транзит ҳамда “VIP” ,“CIP” заллари, сайёҳлар учун махсус, қулай хизмат тури -
ахборот офиси ташкил этилди.

Урганч шаҳридаги Шовот канали бўйида зарур инфратузилмага эга

кемалар тўхташи учун махсус жойлар барпо этилди ва янги кемалар сотиб
олиниб ишга туширилди. Хусусан, “Шовот” канали бўйида дам олиш
масканлари барпо қилинди.

“Тарихий маданий мерос объектларни таъмирлаш ва ҳолатини яхшилаш”га

доир 15,2 млн. АҚШ долларига тенг (5,6 млрд. сўм) 39 та маданий мерос
объектларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб
дастур доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан жами 19 та обидада
6,8 млрд. сўмлик таъмирлаш ва тиклаш ишлари амалга оширилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

8

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Сайёҳлар учун қўшимча объектлар инфратузилмасини яхшилаш йўналиши

бўйича Дастур доирасида вилоятда 17,25 км узунликдаги оптик-толали кабель
ўтказилиб, 2304 та интернет портлари (216 таси “Ичан Қалъа” мажмуасида)
ўрнатилди.

Аэропорт, темир йўл вокзали ҳамда “Ичан Қалъа” мажмуаси ҳудудида

сайёҳлик объектлари ва меҳмонхоналарда Wi-fi интернет зоналари ташкил
қилинди.

“Ичан Қалъа” мажмуаси ҳудуди, Урганч шаҳридаги меҳмонхоналарга 16

та терминал ва 3 та банкоматлар ўрнатилиб, 5 та валюта айирбошлаш
шаҳобчалари фаолияти йўлга қўйилди [10].

Шунингдек, вилоят туристик инфратузилмаларни ривожлантиришда

айрим ҳал қилиниши зарур бўлган муаммолар ҳам мавжуд.

Хусусан, минтақа иқтисодиёти бўйича иқтисодчи олим, и.ф.н., доц.

И.С.Абдуллаев билан бўлган суҳбатда халқаро туризм бозорида рақобатнинг
ривожланиб бораётганлиги, вилоят туризм комплексида эса ривожланган
мамлакатлардаги каби рақобатбардош бўлган “беш юлдузли” меҳмонхона
ҳамда туристларга енгил автомобилларни ижарага берувчи корхоналарнинг
йўқлиги соҳа ривожига тўсқинлик қилаётганлиги аниқланди.

Туризм бўйича иқтисодчи олим, и.ф.н., доц. Ф.О.Абдуллаев эса, вилоятга

ташриф буюраётган сайёҳлар асосан кексаларни ташкил қилаётганлиги ва
бунга сабаб вилоятда ёшларни жалб қиладиган инфратузилмаларнинг
етишмаслиги сабаб бўлаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Минтақанинг транспорт имкониятлари

га тўхталадиган бўлсак, бугунги

кунда Урганч халқаро аэропортида Париж, Милан (мавсумда) ва Россиянинг
Москва, Санкт-Петербург ва Волгоград шаҳарларига тўғридан-тўғри
авиарейслар қатнови амалга оширилмоқда

[10].

Бундан ташқари,

Президентимиз Хоразм вилоятига ташрифи мобайнида яқин йиллар ичида
“Тошкент-Урганч-Хива” йўналишида “Афросиёб” тез юрар поезди қатнови
йўлга қўйилишини айтиб ўтдилар. Вилоятнинг бундай транспорт салоҳиятига
эга эканлиги туризм соҳасини ривожига хисса қўшади [11].

Мамлакатимизда

туризмни

ривожлантиришни

минтақавий

режалаштириш ва бошқариш

борасида ҳам бир қатор ишлар амалга

оширилмоқда. Жумладан, мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи
сифатида туризмни жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий-
ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, ҳудудларнинг улкан туризм салоҳиятидан
янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, туризм тармоғини бошқаришни тубдан
такомиллаштириш, миллий туризм маҳсулотларини яратиш ва уларни жаҳон
бозорида тарғибот қилиш, туризм соҳасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини
шакллантириш

мақсадида

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни
таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони сўзимизнинг исботидир [2].

Шунингдек, “Ўзбектуризм” Миллий компанияси тугатилиб, унинг

негизида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
ташкил этилди [10]. Буларнинг ҳаммаси соҳани режалаштириш ва бошқариш
асосларини белгилайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

9

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Туризмни ривожлантиришда

минтақадаги туристларнинг хавфсизлигини

таъминлаш

энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Чунки, уларнинг

саёҳат хавфсизлиги таъминланмаса, сайёҳ ташриф буюришдан воз кечади. Бу
борада

“Ўзбекистон

Республикасининг

туризм

соҳасини

жадал

ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4861-сонли
Президент фармонида туризм хизматларини ташкил этишда, энг аввало,
туристлар

жойлаштириладиган

жойларда,

овқатланиш

пунктларида,

республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишда, туризм объектларига ташрифларни
уюштиришда туристлар ва экскурсантларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини
таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш вазифалари
белгилаб берилган [2].

Юқоридаги таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда Хоразм вилоятида

туризм соҳасини ривожлантириш истиқболларини белгилаш мақсадида SWOT
таҳлили амалга оширилди (5-жадвал).

5-жадвал

Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг SWOT таҳлили

Кучли томонлари

Кучсиз томонлари

1

2

Йил сайин хорижий ва маҳаллий сайёҳлар
ташрифининг ошиши

Хитой, корейс, япон, ҳинд тилида сўзлаша
оладиган гидларнинг етишмаслиги

Туризмни

ривожлантириш

бўйича

Президент

Фармонининг

қабул

қилинганлиги

Экотуризм

ва

рекреацион

туризм

инфратузилмаларининг етарли даражада
ривожланмаганлиги

Имкониятлари

Хавф-хатар ёки таҳдидлари

Агротуризмни

ривожлантириш

имкониятларининг мавжудлиги

Туризм соҳасига жалб қилинаётган
хорижий

инвестицияларнинг

жуда

сустлиги сабаб, туризмни молиялаштириш
маблағлари камайишининг мумкинлиги

Транспорт

инфратузилмасининг

янада

ривожланишининг кутилиши. Жумладан,
“Тошкент-Урганч-Хива”

тез

юрар

поездининг қатнови амалга оширилишининг
кутилиши

Халқаро туризм бозорида рақобатнинг
кучайиши

натижасида

хорижий

сайёҳларнинг

вилоятимизга

ташрифи

камайиши мумкинлиги

Манба: Таҳлил асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Хулоса

ва

таклифлар

Вилоятнинг туризм салоҳияти яқин беш йил ичида сезиларли даражада

ривожланган. Бунга энг асосий сабаб, Президентимиз бошчилигида ҳукумат
аъзолари, Туризмни ривожлантириш Давлат Қўмитаси, вилоят ҳокимияти,
олимлар, соҳа мутахассислари ва тадбиркорларнинг туризм соҳасини
ривожлантиришга қўшаётган ҳиссалари натижасидир.

Шу билан биргаликда соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган бир қатор

камчиликлар мавжуд бўлиб, бу камчиликларни қуйидаги таклифлар орқали
бартараф этиш тавсия қилинади:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

10

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

- вилоятга ташриф буюраётган сайёҳларнинг кўпчилик қисми асосан фақат

бир хил давлатлар (Франция, Германия, Италия, Испания ва Япония)дан
келишмоқда. Вилоят туризм соҳасини ривожлантиришни мақсад қилар
эканмиз, вилоятнинг туризм салоҳиятини катта демографик тузилишга эга
бўлган Хитой ва Ҳиндистон каби мамлакатларда янада кенг тарзда тарғибот-
ташвиқот қилиб, ушбу мамлакатлардан келадиган сайёҳлар сонини кўпайтириш
керак;

- вилоятга Хитой, Япония, Ҳиндистон, Жанубий Корея мамлакатларидан

ташриф буюраётган туристларга мазкур давлатлар тилида сўзлаша оладиган
гидлар етишмаяпти. Шунинг учун, хитой, япон, ҳинд, корейс тилида сўзлаша
оладиган гидларни тайёрлаш лозим;

- вилоятда туристик ресурслар ва ҳудудлар мавжудлигига қарамасдан,

улардаги инфратузилмалар ҳалигача ривожланмаган. Мисол учун, Амударё
бўйида экотуризм ҳамда рекреацион туризмни ривожлантириш ресурслари
борлиги аниқланган, лекин ҳанузгача керакли инфратузилмалар (меҳмонхона,
курорт ва ҳоказо) барпо қилинмаган. Мазкур муаммога жиддий ёндашган ҳолда
тезкорлик билан уни ҳал қилиш учун ечим топиш керак;

- вилоятга хос бўлган хусусиятлардан бири қишлоқ хўжалиги соҳаси

бўлиб, мазкур йўналишда агротуризмни ривожлантириш учун барча
имкониятлар мавжуд. Шунинг учун ҳам истиқболда агротуризмни
ривожлантириш, бунинг учун эса хориж тажрибаларидан кенг фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир;

- вилоятга ташриф буюраётган сайёҳлар, асосан кексаларни ташкил

қилмоқда.

Бунга

сабаб,

вилоятда

ёшларбоп

инфратузилмаларнинг

етишмаслигидир. Шунинг учун, вилоятда ёшларни жалб қилувчи туристик
инфратузилмаларни (жумладан, хостел

1

) яратиш лозим;

- вилоятнинг туризм комплексида беш юлдузли меҳмонхонанинг йўқлиги

юқори даромадли туристларнинг воҳамизга ташриф буюришдан бош
тортишига сабаб бўлмоқда. Шунинг учун, хорижий инвесторларни жалб қилган
ҳолда вилоятда беш юлдузли меҳмонхоналарни барпо этиш керак;

- вилоятга ташриф буюраётган сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида

ривожланган мамлакатлардаги каби енгил автомобилларни ижарага берувчи
корхоналарни ташкил қилиш лозим. Бу эса, вилоятнинг туризм
жозибадорлигини ошириш билан биргаликда туристик хизматларнинг
кўпайишига қулай замин яратади;

- вилоятнинг туризм салоҳияти фақатгина БТТ (Бутунжаҳон Туризм

Ташкилоти) интернет сайтида (

www.unwto.org

) реклама қилинмасдан, бошқа

энг кўп кириладиган интернет сайтларда ҳам реклама қилинса, мақсадга
мувофиқ бўлар эди.

Шунингдек, минтақада туризм соҳасининг ривожланиш шартларини

моделлаштириш (4-жадвал) ва моделдаги барча омилларни комплекс тарзда
ривожлантириш истиқболда туризм соҳасини ривожланиши учун таъсир

1

Хостел – ўз меҳмонларини қисқа ёки узоқ муддатга қўшимча қулайликларсиз (фақат ётоқ билан таъминлаган

ҳолда) меҳмонхонага жойлаштиришнинг Европача тизими. Хостелда ўзига ўзи хизмат кўрсатиш амалга
оширилади ва шароитлар умумий бўлади [12].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

11

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

қиладиган мураккаб дастур, метод ва йўналишларни ифодаловчи самарали
минтақа сиёсатини шакллантиришга кўмак беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Вазирлар

Маҳкамасининг “Мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика
ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим
йўналишлари

ва

устувор

вазифаларини

белгилашга

бағишланган

кенгайтирилган мажлиси”даги маърузаси//Халқ сўзи, 2017 йил 16 январь.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрда қабул

қилинган ПФ-4861-сон фармони.

3. Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси. –

Тошкент, 2014.

4. Тўхлиев И.С., Қудратов Ғ.Х., Пардаев М.Қ. Туризмни режалаштириш.

Дарслик.-Тошкент, «Иқтисодиёт-молия» нашриёти. 2010.-254 бет.

5. Балабанов И.Т., Балабанов А.И. Экономика туризма: Учеб. пос. — М.:

Финансы и статистика, 2003. - 176 с.

6. Зорин И.В., Квартальнов В.А. Энциклопедия туризма. — М.: Финансы и

статистика, 2003. – 368 с.

7. Зализняк Е.А., Региональный туризм: Основные признаки и условия

развития, Вестн. Волгогр. гос. ун-та. Сер. 3, Экон. Экол. 2011. № 2 (19).

8. Винокуров М.А., Что такое туризм?/научная статья-

www.dissercat.com

9. Хоразм вилоят Статистика бошқармаси маълумотлари.
10. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат Қўмитаси

Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг маълумотлари.

11.

www.xorazm.uz

сайти.

12.

www.wikipedia.org

сайти.

Библиографические ссылки

Узбскистон Республикаси Президента Ш.М.Мирзиёевнинг Вазирлар Махкамасининг “Мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунларини хар томонлама тахлил килиш хамда республика хукуматининг 2017 йил учун иктисодий ва ижтимоий дастури энг мухим йуналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга багишланган кенгайтирилган мажлиси”даги маърузаси//Халк сузи, 2017 йил 16 январь.

Узбскистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрда кабул килинган ПФ-4861-сон фармони.

Хоразм вилоятини ижтимоий-иктисодий ривожлантириш стратегияси. -Тошкент, 2014.

Тухлисв И.С., Кудратов F.X., Пардаев М.К- Туризмни режалаштириш. Дарслик.-Тошкент, «Иктисодиёт-молия» нашриёти. 2010.-254 бет.

Балабанов И.Т., Балабанов А.И. Экономика туризма: Учеб. пос. — М.: Финансы и статистика, 2003. - 176 с.

Зорин И.В., Квартальное В.А. Энциклопедия туризма. — М.: Финансы и статистика, 2003. - 368 с.

Зализняк Е.А., Региональный туризм: Основные признаки и условия развития, Вести. Волгогр. гос. ун-та. Сер. 3, Экон. Экол. 2011. №2(19).

Винокуров М.А., Что такое туризм?/научная статья- www.dissercat.com

Хоразм вилоят Статистика бошкармаси маълумотлари.

Узбекистан Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат Кумитаси Хоразм вилояти худудий бошкармасининг маълумотлари.

www.xorazm.uz сайти.

www.wikipcdia.org сайти.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов