Туризм соҳаси юксалишида интернет ва ахборот – коммуникация технологияларнинг ўрни

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
324-332
16
5
Поделиться
Шодиев, К. (2020). Туризм соҳаси юксалишида интернет ва ахборот – коммуникация технологияларнинг ўрни. Экономика и инновационные технологии, (5), 324–332. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11808
Камолидин Шодиев, Самаркандский международный университет туризма Шелковый путь

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада замонавий АКТ ва Интернет тизимини туризм соҳасида қўллаш афзалликлари, жабҳалари ҳамда самарадорлиги кейинги 10 йиллик маълумотлар асосида тадқиқ этилган, уларнинг туризм маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўсишидаги улуши эконометрик усуллар ёрдамида аниқланди.Тадқиқот натижаларига биноан туризм тармоғининг юксалишида АКТ улуши 30 - 45 фоизни ташкил этди. AКТдан фойдаланувчиларига билим ва маълумотларга кириш, янги маълумотларни тўплаш
имкониятини беради. Тадқиқот давомида меҳнат ва AКТга инвестициялар билан тармоқ ўсиши ўртасида ижобий корреляция, аммо меҳмонхоналар сони билан манфий боғлиқлик тасдиқланди. Демак туристларни жойлаштиришдаги камчиликлар тармоқни
ривожланишидаги тўсиқлардан биридир. Соҳа ялпи маҳсулотининг капиталга нисбатан эластиклик коэффициенти 0,794, ишчи кучига нисбатан 0,113 ташкил этди.Бу жаҳонда ўтказилган тадқиқот натижаларига мос; Тармоқда АКТ ни қўллаш натижасида корхоналарнинг трансакцион харажатлари пасаяди, инновациялар тезлашади, фирмаларнинг рақобатбардошлиги ва иқтисодий самарадорлик ортади, бўлғувси сайёҳлар мамлакатимиз туризм имкониятлари ҳақида ахборотга эга бўлишади.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

311

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ТУРИЗМ СОҲАСИ ЮКСАЛИШИДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ –

КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ

Камолидин Шодиев Шамсиддин ўғли

Самарқанд Ипак йўли халқаро туризмуниверситети тадқиқотчиси

E-mail:

kamoliddin.shodiyev@bk.ru

Аннотация

:

Мақолада

замонавий АКТ ва Интернет тизимини туризм соҳасида

қўллаш афзалликлари, жабҳалари ҳамда самарадорлиги кейинги 10 йиллик маълумотлар
асосида тадқиқ этилган, уларнинг туризм маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўсишидаги
улуши эконометрик усуллар ёрдамида аниқланди.Тадқиқот натижаларига биноан туризм
тармоғининг юксалишида АКТ улуши

30 -

45 фоизни ташкил этди.

AКТдан

фойдаланувчиларига билим ва маълумотларга

кириш, янги маълумотларни тўплаш

имкониятини беради. Тадқиқот давомида меҳнат ва AКТга инвестициялар билан тармоқ
ўсиши ўртасида ижобий корреляция, аммо

меҳмонхоналар

сони билан манфий

боғлиқлик

тасдиқланди. Демак туристларни жойлаштиришдаги камчиликлар тармоқни
ривожланишидаги тўсиқлардан биридир. Соҳа ялпи маҳсулотининг капиталга нисбатан
эластиклик коэффициенти

0,794,

ишчи кучига нисбатан

0,113

ташкил этди.Бу жаҳонда

ўтказилган тадқиқот натижаларига мос; Тармоқда АКТ ни қўллаш натижасида
корхоналарнинг трансакцион харажатлари пасаяди, инновациялар тезлашади,
фирмаларнинг рақобатбардошлиги ва иқтисодий самарадорлик ортади, бўлғувси
сайёҳлар мамлакатимиз туризм имкониятлари

ҳақида ахборотга эга бўлишади.

Калит сўзлар

:

туризм, интернет, АКТ, модель, корреляция, ўсиш, ҳисса

.

Abstract:

In the entry, effectiveness and advantages of modern ICT and Internet application

in Tourism have been researched. The proportion of ICT and Internet in generation of tourism
products has been identified through econometric approach. Based on the research ICT is
responsible 30

45% of Tourism network development. ICT allows potential visitors to access

necessary information and gather data. During the course of the research, positive correlation
between the increase in Tourism network and the investment in ICT and conversely the opposite
has been found between that and the number of hotels. Therefore, it clearly shows that the tourist
accommodation pitfalls are the major obstacles in the network development. The elasticity
coefficient per capita of the GDP of the field is 0,794, in workforce 0,113. It matches the results of
the researches that have been conducted throughout the world. As a result of applying ICT in the

network, companies’ transaction expenses are reduced, innovations occur more, becomes

competitive and its financial effectiveness increases. In turn, future visitors can obtain more
information about the tourism opportunities of our country.

Key words:

tourism, Internet, ICT, model, correlation, increase, contribute.

Кириш

Глобаллашув шароитида туризм хизматларини диверсификациялаш, тармоқда

тадбиркорлик фаолиятига оид тўсиқларни бартараф этиш, давлат ва хусусий
тармоқларнинг муқобил ривожланишини таъминлаш керак. Бунинг учун ушбу соҳага
чет эл сармоясини жалб қилиш, миллий туризм маҳсулотларининг халқаро бозордаги
рақобатбардошлигини ва хизматларнинг сифатини ошириш, кадрларни тайёрлаш
ҳамда маркетинг хизматини кучайтириш асосида миллий туризм бозорини
ривожлантириш

зарур.

Глобаллашув

жараёнида

дунёдаги

юз

бераётган

ўзгаришларни таҳлил этишни, жаҳон молиявий

-

иқтисодий инқироз оқибатининг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

312

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

туризм тармоғларини ривожланишига таъсирини комплекс таҳлил қилишни,
республикамизнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда йирик
трансмиллий компаниялар (ТМК) билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда
мустаҳкамлашда замонавий стратегик менежмент ва маркетинг стратегиялари
асосида корхоналарни бошқариш, ахборот коммуникация технологияларидан кенг
фойдаланишни тақозо этади.

Сўнгги ўн йилликларда ахборот

-

коммуникация технологиялари (AКТ) нинг

жадал ривожланишининг иқтиосдий ўсишга таъсири

кўплаб олимлар ва

тадқиқотчиларнинг диққат марказига айланди.

Назарий таърифларга кўра AКТ

аппарат, дастурий таъминот, тармоқлар ва ахборот воситаларини тўплаш, сақлаш,
қайта ишлаш, узатиш ва тақдим етиш (овоз, маълумотлар, матнлар, расмлар) дан
иборат. AКТ рақамли телефон тармоғини, уяли телефонларни, Интернет серверлари
ва стационар кенг полосали тармоқ ва бошқа технологияларни қамраб олади.

Дунё

бўйлаб саёҳат ва туризм 2019 йилда жаҳон ЯИМнинг

тахминан 2,9 трлн. AҚШ

долларини ташкил этди.

1

Ўзбекистоннинг туризм соҳаси мамлакатда ривожланаётган

ва гуллаб

-

яшнаётган соҳалардан биридир. Ушбу сектор мамлакат ялпи ички

маҳсулотининг қарийб уч фоизини ташкил қилади. 2016 йилдан кейин Очиқ эшиклар
сиёсати туфайли Ўзбекистон туризм индустрияси жадал ривожланмоқда, кейин эса

ЯИМ ўсмоқда. 2018 йилда ҳар йили сайёҳлар келиши ва секторнинг умумий
даромади 2017 йилга нисбатан

икки баравар кўпайди, 2019 йилда улар 26 фоизни

ташкил

этди.Бугунги кунда AКТ соҳасининг ўрни тобора ортиб бормоқда. Жаҳон

банкининг статистик маълумотларига кўра AКТ улуши жаҳон ялпи ички
маҳсулотининг 5,5 фоизидан ортиғини ташкил этади. Илмий изланишлар

шуни

кўрсатадики, AКТнинг улуши қанчалик кўп бўлса, ЯИМ ўсиши шунча кўп бўлади. Уяли
алоқа тармоқлари орқали маълумотлардан фойдаланишнинг икки бараварга ўсиши
дунё бўйича ЯИМни жон бошига 0,5 фоизга оширади. Шу сабабли, AКТ ва туризм
иқтисодий ўсиши

ўртасида боғлиқликларни тадқиқ этиш катта аҳамиятга эга.

Республикамизда 2017 йилда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясини амалга

ошириш шароитида мамлакатнинг рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодий
салоҳиятини юксалтириш, инновацияларни кенг жорий этиш ва шулар асосида
ресурслардан оқилона фойдаланиш рақамли иқтисодиётни шакллантириш
омилидир.

Чунки

бошқарувда

рақамли

технологияларни

кенг

қўллаш,

мамлакатимизда электрон ҳукумат тизимини жорий этиш муаммоси ижтимоий
ривожланишнинг кўп вариантлиги ва муқобиллигини эътироф этишга асосланган. Шу
туфайли мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 19 февралдаги
«Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш
чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди ва соҳани жадал

ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди. Жумладан, ахборот
технологиялари ва коммуникациялари соҳасига хорижий инвестицияларни жалб
этиш, тўғридан

-

тўғри сармоялар иштирокидаги лойиҳалар ҳиссасини ошириш

зарурлиги, жорий йилда камида 200 миллион доллар, 2019 йилда эса
инвестициялар, айниқса, тўғридан

-

тўғри сармоялар ҳажмини 500 миллион долларга

етказиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек «Ўзбектелеком» компаниясининг нуфузини

1

www.statista.com

. tourism worldwide – statistics and facts


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

313

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ошириш, «Ўзмобайл» миллий мобиль алоқа операторини ривожлантириш бўйича
чора

-

тадбирлари белгилаган.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Сўнгги ўн йилликларда АКТнинг иқтисодий ўсиш даражасига таъсири бир қатор

тадқиқотчилар томонидан турли хил усуллар, маълумотлар тўпламлари ва турли вақт
оралиғидан фойдаланган ҳолда, давлат ёки давлатлар гуруҳи даражасида ўрганилган.
Жаҳон иқтисодий форумининг

[1]

тадқиқотига кўра, давлатда АКТ соҳасининг 10

фоизга ўсиши, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМнинг 0,76 фоизга ва
бандликнинг 1,03 фоизга ўсишига олиб келади. АКТ янги иш ўринлари ва даромад
манбаларини яратиш орқали камбағалликни камайтиришда, шунингдек, кам
таъминланганларнинг саломатлиги ва таълимига сарфланадиган харажатларни
камайтиришда етакчи ўрин тутишини кўрсатди.

Жаҳон банки

[2]

таъкидлаганидек,

АКТ «жиҳоз, дастурий таъминот, тармоқлар ва маълумотларни(овоз, маълумотлар,
матн, расм) тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, узатиш ва тақдим этиш воситаларидан»
иборат.

Чет эллик олим А.Юсуфи талқинича АКТ "рақамли телефон тармоғи, мобил

телефонлар, интернет имкониятлари, интернет серверлари ва стационар кенг
полосали

тармоқ, шунингдек бошқа технологиялар" деган маънони англатади

[3].

Кўпгина тадқиқотчилар

( Ж.Хафту ва бошқалар)

АКТ кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг тез

ўсиши учун жуда муҳим эканлигини таъкидлайдилар: АКТдан фойдаланиш унинг
фойдаланувчиларига билимлар ва маълумотларга тезкор қўлга киритишга имкон
беради

[4].

М.Фархади фикрича ахборот ва коммуникация технологиялари

компанияларнинг боғланишини осонлаштиради ва тезлаштиради, бундай йўл билан
улар ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради ва самарадорликни оширади

[5];

С.П. Димелис фикрича АКТ янги бозорларга киришга имкон беради, молиявий
бозорлар самарадорлигини ошириш орқали капитал харажатларини камайтиради

[6];

С. Чоу АКТдан фойдаланиш ва ҳаттоки биргина интернетдан фойдаланиш, агентлик
харажатларини камайтириш ва маълумот асимметриясини

ўзгартириш орқали ҳар

қандай бизнесни ривожлантириши мумкинлигини эътироф этади

[7].

Ватанимизнинг Ўзбектелеком ташкилоти

олимлари

[8]

ва

Б.Х. Тураевнинг

мақолаларида

[9,10]

Ўзбекистонда туристик соҳани янада ривожлантиришда

интернет тизими ва АКТ

муаммоларига ва меҳмондўстлик индустриясини

ривожлантириш назарияси ва амалиёти масалаларига кенг эътибор қаратилган.

Аммо АКТ нинг туризм тармоғининг ривожланишига қўшаётган хиссаси ва соҳада
инновацияларни ривожлантириш масалалари кам тадқиқ этилган.

Маълумотлар

базаси ва услубиёт

Мамлакатда Интернет тармоғидан жамоавий фойдаланиш шаҳобчалари сони

ортиб бормоқда (ЖФШ). Бунга ушбу шаҳобчалар фаолиятини лицензиялаш
жараёнининг соддалаштирилиши ёрдам бермоқда.

Интернет тармоғида уланиш

учун Wi

-Fi

технологиясидан фойдланиш ҳам кенгаймоқда.

Натижада Wi

-Fi

фойдаланиш нуқталари сони ортади. Тадқиқот маълумотлар базаси

2010 йилдан

2020 йиллар оралиғини қамраб олган асосан,

иккита манбадан шакллантирилди

:

AКТга

инвестициялар Халқаро телекоммуникация бирлиги

сайтидан,

Жаҳон туризм

ташкилоти ҳамда

Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси

маълумотларидан

тўпланди.

Бу

маълумотлар жумласига мамлакатимиз ва туризм тармоғининг

иқтисодий ўсиши, инвестициялар, ишчи кучи, меҳмонхоналар даги жойлари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

314

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тўғрисидаги статистик ва

эмпирик маълумотлар киради

.

Эконометрик

моделларни

тузишда юқоридаги индикаторларнинг динамикадаги

вақт қаторлари

ишлатилган.

Тадқиқот мавжуд иқтисодий назарияларга таянган ҳолда сифат ва миқдор
таҳлиллари ёрдамида

моделлар

яратилди ва дедуктив ёндашув

қўлланилди

.

Ўзбекистонда туризм соҳасининг кейинги ўн йилдаги ўртача статистик кўрсаткичлари
қуйидаги жадвалда келтирилган.

1-

жадвал

Моделга киритилган омилларнинг кузатилган даврдаги статистик тавсифлари

Кўрсаткичлар

Туризм
соҳасининг
маҳсулоти

Млн.

$

Тармоқга
инвестициялар

Млн.

$

Меҳмонхона

ларнинг сони

,

дона

Тур
операторларнинг
сони, киши

Ўртачалар

1312,6

43,9

725,0

432

Стандард хато

190,9

4,3

58,8

30,6

Медиана

1262,0

46,4

705,5

415,5

Стандард
фарқланиш

603,8

13,7

186,0

96,8

Манба

: UNWTO

ва Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси материаллари

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики 2011 –

2019 йилларда туризм

соҳасининг ўртача йиллик маҳсулоти ҳажми 1312,6 млн. долларни, инвестициялар
ҳажми 43,9 млн.долларни

ташкил этди. Мехмонхоналарнинг сони 725 ва тур

операторлар сони 432 кишини ташкил этди.

Кузатилган давр орасида

туризм

маҳсулотининг ва инвестициялашнинг тебраниши (вариацияси) кучли бўлган, аммо
иқтисодий параметрларнинг тақсимланиши нормал функцияга тўғри келади, чунки
медиана билан ўртачалар орасидаги фарқ кичик.

Ўзбекистонга 2019 йилда ташриф буюрган туристларнинг мақсади ва ёши

бўйича тақсимланиши қуйидаги расмларда акс эттирилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

315

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Демак аксарият туристлар қариндош уруғларни ва дўстларни кўриш ва

кейинчалик таълим олиш ва даволаниш учун ташриф буюрган экан. Туристларнинг
ёши жиҳатидан аксарият туристлар 30 ва 55 ёш оралиғида экан.

Тадқиқотни

чуқурлаштириш мақсадида кейинчалик эконометрик моделлар тузилди.

Моделдаги ўзгарувчиларни

танлаш

. Тадқиқот ишидаги омиллар

яъни

ўзгарувчилар таърифлари қуйидагича : Туризм соҳасининг

реал маҳсулоти

(

LnТ

DP),

млн.

доллар

)

, Ялпи ички маҳсулот

(LnGDP

, млн. доллар),

инвестициялар

(

LnInvestment

млн

.

доллар), ишчи ва хизматчилар сони

(

LnLabor

)

ва меҳмонхоналар

(

LnHotel

, бирликда

)

ўлчанди.

Эконометрик моделларни танлашда эмпирик

кузатувлар ва эконометрика

фани

[11]

томонидан тавсия этилган

математик

тахминлар ва бир нечта тестлар қўлланилди.

Д.Гужарати

[11]

таъкидлашича,

қисқа

даврдаги динамик қаторларни стационарликка текшириш зарур эмас, чунки
амалдаги

маълумотларнинг намунавий ўлчамларидаги тебранишлар

унча катта

бўлмайди. Кейинчалик ўзгарувчилар орасидаги корреляцион алоқадорлик
текширилди.

2-

жадвал

Регрессион тенгламадаги омилларнинг корреляцион

матрицаси

Y

K

R

L

Y

1

K

0,96658296

1

R

0,89370747

0,913521

1

L

0,82574142

0,8334931

0,978536614

1

Тадқиқотда бир омилли чизиқли логарифм моделлар:

LnТ

DP

=

Ln

0

+

1 LnGDP + ui

(1)

LnТ

DP

=

Ln

0

+

1 LnInvestment + ui

(2)

LnТ

DP

=

Ln

0

+

1 LnLabor + ui

(3)

LnТ

DP

=

Ln

0

+

1 LnGDP + ui

ва кўп омилли чизиқли логарифм моделлар:

Ln TDP

=

Ln

0

+

Ln Investment

+

1 LnLabor

+

ui

(4)

Ln TDP

=

Ln

0

+

Ln Investment

+

1 LnLabor

+

2 LnHotel places+ ui

(5)

қўлланилди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

316

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Тадқиқот натижалари

Мамлакатимизда амалга оширилган таркибий ўзгаришлар ва иқтисодий

ислоҳотлар маҳсули сифатида кейинги йилларда туризм тармоғи тезкор
ривожланмоқда. Пастда келтирилган жадвал маълумотларига назар ташласак 2011
йилда туризм соҳасининг реал ҳажми 0,34 млрд.долларни ташкил этган бўлса у 2019
йили 1,980 млрд. долларга етди ёки 6 бараварга ортди.Инвестициялар миқдори 2,8
баравар, мехмонхоналар сони 1,8 ва тур операторлар сони 1,8 бараварга ортди.

Аммо 2019 йил охирида бошланган короновирус пандемияси глобал инқирозга сабаб
бўлди ва унда бошқа тармоқлар сингари туризм ҳам катта талофат кўрмоқда.

Глобал

инқирознинг республикамиз ижтимоий –

иқтисодий ривожланишига салбий

таъсирларини юмшатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Короновирус пандемияси ва глобал инқироз холатларининг иқтисодиёт
тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора

-

тадбирлар тўғрисида” ва

“Корновирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт

тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб –

қувватлашга доир қўшимча

чора

-

тадбирлар тўғрисида

“ ги

Фармонлари қабул қилинди ва амалиётда жорий

этилмоқда. Фармонда кўрсатиб ўтилгандек жаҳон миқёсида коронавирус инфекцияси
тарқалишига қарши курашишда

республикамизда

инсонларнинг ҳаракатланишига

чекловлар киритиш ва корхоналар фаолиятини тўхтатиш орқали мисли кўрилмаган
чоралар кўрилмоқда.

Бунда туризм, транспорт, фармацевтика ва тўқимачилик

саноати каби республика иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларини
қўллаб

-

қувватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор

қаратиш зарур.

3-

жадвал

Ўзбекистонда туризм соҳасининг 2011

- 2020

йиллардаги ривожланиш динамикаси

Манба

: UNWTO

ва Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси материаллари

Бизнинг тадқиқотларимиз Кобб

-

Дуглас функциясидан фойдаланиб, AКТ

инвестициялари, иш кучи, меҳмонхоналар жойлари ва Ўзбекистондаги туризм
маҳсулоти ўртасидаги боғлиқликни текшириш ва уларнинг коеффициентларини

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги

2011

2015

2016

2017

2018

2019

2020

(режа)

Туристик
хизматлар
экспорти

млрд

.

долл. США

0,342

1,187

1,336

1,510

1,722

1,980

2,316

Туризм
тармоғига
инвестиция
киритиш

млрд.сум

20,5

46,3

46,4

48,2

51,6

56,8

65,3

Мехмонхона ва
шу

тарзидаги

бинолар

ед.

500

661

750

825

880

943

1018

Тур

операторлар
сони

ед.

332

398

433

471

511

553

596


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

317

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

аниқлаш учун фойдаланмоқда. Улар туризмга AКТ инвестицияларини самарали
бошқариш учун тармоқ асосларини яратишга ёрдам беради. Бошқа томондан,
жамият маълум миқдордаги маҳсулот ишлаб чиқаришга интилганда, тадқиқотлар
ўзгарувчан омиллар қанча имконият яратиши мумкинлиги ҳақида тавсиялар беради.

4-

жадвал

Чизиқли логарифмик моделлар

Ўзгарувчилар

Бир омилли,

ўзгарувчи

ЯИМ

(1)

Бир омилли,

ўзгарувчи

Ивестициялар

(2)

Бир

омилли,

ўзгарувчи

-

Ишчи кучи

(3)

Бир

омилли,

ўзгарувчи

-

Мехмонхон

алар (

4)

Икки

омилли

регрессия

(5)

Уч омилли

регрессия

(6)

Ln GDP

2.844

***

0.75

Ln Investment (K)

1.563

***

0,7937***

1,642**

0.146

0,1387

0,5886

Ln Labor (L)

2.183***

0,1128*

0,783

***

0.527

0,0386

0.0,900

Ln Hotel places (H)

2.022

***

-0,725

0.255

0,187

Constant

-23,953**

1.226

-6.151

**

-6.358

**

0,7062

**

0,953

8,24

0.548

2.190

1.693

0,2573

0,323

R-squared

0.638

0.834

0.681

0.887

0.939

0.936

*** p<0.01, ** p<0.05, * p<0.1

Манба: Муаллифнинг Eviews

-

9 дастури асосида ишланмалари

Моделларнинг адекватлиги, коэффициентлар

барча статистик

тестлар орқали

текширилди ва алоқалар тасдиқланди.

Тадқиқотнинг умумий натижалари танланган

кўрсаткичларнинг ҳар бири регрессия таҳлилининг барча талабларига жавоб
беришини кўрсатди. Энг кичик квадратлар

усулларини

қўллаш учун логарифмик

чизиқли регрессия моделларидан фойдаландик. Регрессия натижалари юқоридаги
жадвалда

акс эттирилган.

Бошқа омиллар ўзгармаган ҳолда айтиш мумкинки, мамлакатимизнинг ялпи

маҳсулоти бир фоизга ортганда туризмнинг маҳсулоти 2,844 фоизга ортади.

Кўп омилли регрессияга биноан соҳа ялпи маҳсулотининг капиталга нисбатан

эластиклик коэффициенти 0,794, ишчи кучига нисбатан 0,113 ташкил этди

.

Омилларнинг эластиклик коэффициентлари асосида туризм тармоғи ривожланишига
интернет ва АКТ таъсири ва улушини топдик. Унда жаҳонда кенг қўлланиладиган
“Солоу қолдиғи” тамойилини

қўлладик.

Тадқиқот натижаларига биноан туризм тармоғининг юксалишида АКТ улуши

30 -

45 фоизни ташкил этди. AКТдан фойдаланувчиларига билим ва маълумотларга

кириш, янги маълумотларни тўплаш

имкониятини беради.

Тармоқда АКТ ни қўллаш натижасида корхоналарнинг трансакцион

харажатлари пасаяди, инновациялар тезлашади, фирмаларнинг рақобатбардошлиги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

318

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ва иқтисодий самарадорлик ортади, бўлғувси сайёҳлар мамлакатимиз туризм
имкониятлари ҳақида ахборотга эга бўлишади

.

5-

жадвал

Ўзбекистон туризм соҳасининг ривожланишига АКТ нинг ҳиссаси динамикаси

Индикаторлар

2

01

7

2

01

8

2

01

9

2

02

0

(

р

ежа)

АКТ нинг ўсишдаги ўрни

, %

6.98

77.6

11.83

7.88

АКТ улуши

, %

56.3

85.8

45.3

30.2

Реал туризм маҳсулотининг ўсиши

, %

12.4

90.4

26.1

26.1

Манба: Муаллифнинг Eviews

-

9 дастури асосида ишланмалари

Пандемия ва глобал инқирои мамлакатимиз туризм тармоғи ривожига ҳам

салбий таъсир

кўрсатмоқда.

Инқироз давом этаётган даврида

миллий

иқтисодиётнинг биринчи галдаги вазифалари бозор ишончини тиклаш, нобозор
секторини, биринчи навбатда рента муносабатлари таъсир ҳудудини қисқартириш, ва
рақобатчиликни

ривожлантиришдан

иборат.

Шунингдек

корхоналарнинг

рақобатбардошлиги ва уларнинг иқтисодий холатига короновирус пандемиясининг
таъсирини юмшатиш мақсадида ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш,
маҳсулот таннархини арзонлаштириш, трансакцион сарфларни тежаш чора

-

тадбирлари тавсия этилган.

Улар туризм тармоғига ҳам бевосита тегишлидир.

Молиявий ночор корхоналарга имтиёзли кредит бериш, банкдан олган
кредитларини сўндиришга имтиёз яратиш, маҳсулотларнинг энергия ва бошқа хом
ашё сиғимини пасайтиришни рағбатлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини
локализация дастурларига киритиш, уларнинг маҳсулотига бўлган ички талабни
ошириш тадбирлари белгиланган. Ишлаб чиқаришни янги махсулотлар ва
фаолиятлар билан кенгайтириш ҳисобига диверсификациялашни амалга ошириш,
маҳсулотлар ва хизматлар ассортименти ва сифатини ошириш, улардаги қўшимча
қиймат сиғимини ошириш, сотиш каналлари ва бозорларини кенгайтириш,
бандликни, ўз –

ўзининг бандлигини таъминлаш чора –тадбирлари кенг жорий

этилмоқда.

Хулоса

Жорий йил мамлакатимизда

“ Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили”

деб эълон қилиниб давлат дастури қабул қилинди. Рақамли иқтисодиёт ҳар бир
соҳада Интернет ва ахборот –

коммуникация технологияларини қўллашни тақозо

этади

.

Уларни соҳада қўллаш иқтисодий юксалишнинг қисқа йўлидир.

Мустақиллик

йилларида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар туфайли кўплаб фирмалар
ташкил етилди ва AКТ асосида замонавий бошқарув тизимлари жорий этилди.
Хозирги кунда AКТнинг ЯИМдаги улуши 1,9% ни ташкил этади ва 2030 йилга бориб
уни 10 фоизга ошириш

режалаштирилмоқда. Aммо туризмга йўналтирилган

инвестициялардан даромад пастлигича қолмоқда. Маълумки, Ўзбекистон туризмига
йўналтирилган сармоялар илм

-

фан ва технологияларни ривожлантиришга,

фирмаларнинг маъмурий бошқарувини яхшилашга ва одамларнинг турмуш
шароитларини

яхшилашга

олиб

келади.

AКТдан

кенг

фойдаланиш

замонавийлаштиришнинг асосий омилига айланмоқда.Ушбу таъсир "Солоу

қолдиғи"

сифатида аниқланган. Тадқиқот давомида ишлаб чиқариш, ишчи кучи ва AКТ


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

319

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

инвестициялари ўртасида ижобий алоқа кузатилди, сектор

маҳсулоти

ва

меҳмонхоналар ўсиши суръатлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик салбий бўлди

.

Кобб

-

Дуглас функцияси каби ишлаб чиқариш функциялари оқилона ҳажм ва самарани
аниқлаш учун туризм маҳсулоти ва харажатлар, маржинал

даромад ва маржинал

харажатлар ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга имкон беради.

Ўзбекистон

Республикасида туристик фирмаларнинг бошқарув жараёнларида AКТ ва унинг янги
авлодидан фойдаланишни кенгайтириш, тармоқни уларга таянган ҳолда
модернизациялаш,

инновацияларни

жорий

этиш

мамлакатимиз

бизнес

субъектларнинг рақобатбардошлигини оширади. Бу амалий ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон

Республикасини

2017

2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар

стратегияси

тўғрисида” ги ПФ

-4947-

сон Фармонининг ижросини таъминлашга олиб

келади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

World Economic Forum.,2013. The Global Information Technology Report 2013,

Digitization

for

Economic

Growth

and

Job

Creation.

Available

from:

http://www3.weforum.org/docs/WEF_GITR_Report_2013.pdf [accessed on 10 July 2018].

2.

World Bank., 2002. Information and Communication Technologies: A World Bank Group

Strategy.

Available

from:

http://documents.worldbank.org/curated/en/421471468325303463/Information-and-
communication-technologies-a-World-Bank-Group-strategy [Accessed 11 February 2020].

3.

Yousefi, A., 2011. The Impact of Information and Communication Technology on

Economic Growth: Evidence from Developed and Developing Countries. Available from:
https://www.tandfonline.com/doi/abs/10.1080/10438599.2010.544470 [Accessed 18 February
2020].

4.

Haftu, G.G., 2018. Information communications technology and economic growth in

Sub-Saharan

Africa:

A

panel

data

approach.

Available

from:

https://www.sciencedirect.com/science/article/abs/pii/S0308596117303737?via%3

5.

Farhadi, M.; Ismail, R.; Fooladi, M., 2012. Information and communication technology

use

and

economic

growth.

Available

from:

https://journals.plos.org/plosone/article?id=10.1371/journal.pone.0048903

[Accessed

18

February 2020].

6.

Dimelis, S.P.; Papaioannou, S.K., 2010. FDI and ICT effects on productivity growth: A

comparative

analysis

of

developing

and

developed

countries.

Available

from:

https://link.springer.com/article/10.1057%2Fejdr.2009.45 [Accessed 12 January 2020].

[Accessed 28 February 2020].
7.

Choi, C.; Yi, M.H., 2009. The effect of the Internet on economic growth: Evidence from

cross-country.

Available

from:

https://www.sciencedirect.com/science/article/abs/pii/S0165176509001773?via%3 [Accessed 19
January 2020].

8.

Uzbektelcom 2011,

Development of Telecommunication Networks During Independence

years

of

the

Republic

of

Uzbekistan

,

viewed

10

May

2011,

http://archive.uztelecom.uz/en/content.scm?contentId=7751

.

9.

Тураев Б.Х. Выездной туризм Узбекистана: реалии и перспективы // Вопросы

экономических наук. М.: 2008. №2. 89

-

92 стр.

10.

Тураев Б.Х. Основные компоненты и направления развития туристических услуг в

регионах Узбекистана // Экономика и финансы, М.: 2008. №9.

11. Gujaraty D. Econometrics, Fourth edition. Addison

Wesley. 2011

Библиографические ссылки

World Economic Forum.,2013. The Global Information Technology Report 2013, Digitization for Economic Growth and Job Creation. Available from: http://www3.weforum.org/docs/WEF_GITR_Report_2013.pdf [accessed on 10 July 2018].

World Bank., 2002. Information and Communication Technologies: A World Bank Group

Strategy. Available from:

http://documents.worldbank.org/curated/en/421471468325303463/lnformation-and-communication-technologies-a-World-Bank-Group-strategy [Accessed 11 February 2020].

Yousefi, A., 2011. The Impact of Information and Communication Technology on Economic Growth: Evidence from Developed and Developing Countries. Available from: https://www.tandfonline.com/doi/abs/10.1080/10438599.2010.544470 [Accessed 18 February 2020].

Haftu, G.G., 2018. Information communications technology and economic growth in

Sub-Saharan Africa: A panel data approach. Available from:

https://www.sciencedirect.com/science/article/abs/pii/S0308596117303737?via%3

Farhadi, M.; Ismail, R.; Fooladi, M., 2012. Information and communication technology

use and economic growth. Available from:

https://journals.plos.org/plosone/article?id=10.1371/journal. pone.0048903 [Accessed 18 February 2020].

Dimelis, S.P.; Papaioannou, S.K., 2010. FDI and ICT effects on productivity growth: A comparative analysis of developing and developed countries. Available from: https://link.springer.com/article/10.1057%2Fejdr.2009.45 [Accessed 12 January 2020].

[Accessed 28 February 2020].

Choi, C.; Yi, M.H., 2009. The effect of the Internet on economic growth: Evidence from

cross-country. Available from:

https://www.sciencedirect.com/science/article/abs/pii/S0165176509001773?via%3 [Accessed 19 January 2020].

Uzbektelcom 2011, Development of Telecommunication Networks During Independence years of the Republic of Uzbekistan, viewed 10 May 2011, http://archive.uztelecom.uz/en/content.scm?contentld=7751.

Тураев Б.Х. Выездной туризм Узбекистана: реалии и перспективы // Вопросы экономических наук. М.: 2008. №2. 89-92 стр.

Тураев Б.Х. Основные компоненты и направления развития туристических услуг в регионах Узбекистана // Экономика и финансы, М.: 2008. №9.

Gujaraty D. Econometrics, Fourth edition. Addison - Wesley. 2011

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов