Развитие ремесел в Республике Узбекистан и его социально-экономическое значение

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
333-337
32
3
Поделиться
Абдуллаева, Р. (2016). Развитие ремесел в Республике Узбекистан и его социально-экономическое значение. Экономика и инновационные технологии, (6), 333–337. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9064
Р Абдуллаева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье показано развитие и появление ремесленничества в территории республики, её судьба в период плановой экономики, государственная поддержка в годы независимости и социально-экономическое значение в сегодняшние дни.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Р.Г. Абдуллаева,

мустақил изланувчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҲУНАРМАНДЧИЛИК

ТАРАҚҚИЁТИ ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ – ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ

В статье показано развитие и появление ремесленничества в

территории республики, её судьба в период плановой экономики,
государственная поддержка в годы независимости и социально-экономическое
значение в сегодняшние дни.

In this article revealed the development and emergence of workmanship in

republic’s territory, it’s fate in the period of state-planned economy, government’s
support in the independence years and socio-economic meaning at the present days.

Калитли

сўзлар.

Ҳунармандчилик,

бадиий

ҳунармандчилик,

ҳунармандчилик тараққиёти, имтиёзлар, кичик тадбиркорлик.

Ҳунармандчилик – бу аҳолининг аниқ талабларидан келиб чиқиб, аҳоли

ёки хўжалик субъектларининг уй-рўзғор, эстетик ва бошқа эҳтиёжларини
қондириш мақсадида якка буюртма асосида оз миқдорда товар ишлаб чиқариш
ва хизматлар кўрсатишга йўналтирилган кичик тадбиркорликнинг бир
кўринишидир.

Ҳунармандчилик инсоният ишлаб чиқариш фаолияти билан вужудга

келган бўлиб, жамият ривожланиши давомида деҳқончилик ва чорвачиликдан
ажралиб чиққан ва ўз тараққиёти давомида такомиллашиб борган ҳамда турли
хил ихтисосликларга – кулолчилик, темирчилик, тоштарошлик, заргарлик,
дурадгорлик, зардўзлик, кўнчилик, ўймакорлик ва ҳоказоларга ажралган.
Ҳунармандчилик ҳамма жойда бир текисда ривожланмаган, фаолият олиб
бориш учун зарур бўлган табиий ресурсларнинг мавжудлигига қараб, маълум
бир ҳудудлардагина ривожланган, масалан, сифатли тупроқ бор жойда
кулолчилик, жун ва тери кўп жойда тўқимачилик ва кўнчилик, дарё бўйларида
кемасозлик ривожланган.

Жамият тараққиёти босқичлари ва меҳнат тақсимоти билан алоқадор

ҳолатда ҳунармандчиликнинг учта тури шаклланган:[1]

1)

уй ҳунармандчилиги;

2)

буюртма асосида маҳсулот тайёрлайдиган ҳунармандчилик;

3)

бозор учун маҳсулот тайёрлайдиган ҳунармандчилик.

Мамлакатимиз ҳудудида ҳунармандчиликнинг барча турлари Октябрь

инқилобига қадар яхши ривожланиб келган. Аҳолининг катта қисми бу фаолият
турлари билан шуғулланган. Аммо совет ҳокимияти якка тартибдаги меҳнат
капиталистик муносабатларни шакллантиради, деб ҳунармандларнинг ҳақ-
ҳуқуқлари ва эркин фаолиятини чеклаб қўйди. Ҳунармандчилик хусусий
мулкчиликдан

кооператив

мулкига

айлантирилган

ва

артелларга

бирлаштирилган. Якка тартибда ҳунармандчилик билан шуғулланиш ман
этилган. Ҳунармандларнинг хусусий мулки бўлган 31353 та ҳунармандчилик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

корхоналари давлат мулки, деб эълон қилинган, ҳунармандчилик устидан
қаттиқ назорат ўрнатилган. Бу ҳолат ҳунармандчиликка салбий таъсир кўрсатди
ва улар сонининг камайиб кетишига сабаб бўлди, ҳолбуки, 1917 йилда
мамлакатимиз ҳудудида 91242 та ҳунармандлар бўлган [1]. Фаолият
юритаётган ҳунармандларнинг иш шароити ва турмуши оғир кечган.

Урушдан кейинги йилларда уруш даврининг қийинчиликлари аҳолини

яна ҳунармандчилик билан шуғулланишга мажбур қилди. Улар асосан,
аҳолининг ҳаёти ва турмуши учун зарур маҳсулотларни ишлаб чиқарганлар.
Шу йилларда ҳунармандчилик кооперацияси таркибида бир неча юз артеллар
фаолият кўрсатарди. 1955 йилда Тошкент шаҳрида 51 та, Самарқанд вилоятида
33 та, Наманганда 23 та, Андижонда 22 та йирик артеллар мавжуд эди [3].
Аммо совет бошқарув ташкилотлари ҳунармандларнинг кооператив
корхоналари, артелларига эътибор бермади, уларни янги техника билан
жиҳозлаш имкони бўлмади. Натижада уларнинг моддий техник базаси
заифлашиб борди, ҳунармандларнинг малакаси оширилмади. 1956 йил апрелда
Иттифоқ ҳукумати бутун мамлакатда ҳунармандлар кооперациясини тугатиш
тўғрисида қарор қабул қилди. Барча ҳунармандлар артеллари давлат мулкига
айлантирилди ва маҳаллий саноат вазирлигига берилди. Бу кескин тадбир
ҳунармандчиликнинг кўп турларини йўқ бўлишига олиб келди. Асосан
ногиронлар артеллари, уларни иш билан таъминлаш мақсадида ва халқ бадиий
ҳунармандчилиги сақлаб қолинди. Артеллар маҳсулоти 1940 йилда республика
саноати ҳажмининг 19 %ини ташкил қилган бўлса, 1958 йилда 8,5 %ини, 1962
йилда эса атиги 3 %ини ташкил этди. Аммо бадиий ҳунармандчилик миллий
маданиятнинг таркибий қисми сифатида 60-йиллардан бошлаб тиклана
бошланди. Халқ бадиий ҳунармандчилиги маҳаллий саноатнинг махсус
тармоғи сифатида қайта ташкил қилинди [2].

60-йилларда республикада ўндан ортиқ фабрика ва заводлар бадиий

буюмлар ишлаб чиқарар эди. Бухоро зардўзлик фабрикаси, Риштон бадиий
кулолчилик заводи, Тошкент “Сувенир” фабрикаси, Тошкент миллий мусиқа
асбоблари тажриба фабрикаси, Андижон, Чуст, Наманган, Тошкент бадиий
буюмлар фабрикалари ва бошқалар фаолият кўрсатган. Уларга уйда ишловчи
ҳунармандлар ҳам бириктирилган эди. Аммо бадиий буюмлар фабрикаларида
ишлаб чиқарилган буюмлар сифати якка тартибда ишлаб чиқарилган
ҳунармандлар буюмлари сифатидан анча паст эди, чунки фабрикаларда
усталарга тайёрланган маҳсулот сонига қараб ҳақ тўланар эди.

Умуман олганда, совет ҳокимияти даврида ҳунармандчилик фаолияти

оғир кечган. 1991 йилда Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнггина
миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, йўқолиб кетган турларини қайта
тиклашга алоҳида эътибор берила бошланди. Натижада минглаб одамлар ҳам
кундалик ҳаётда, ҳам безаклар ва ёдгорликлар сифатида қўлланилувчи кенг
турдаги хўжалик истеъмоли маҳсулотлари ҳамда буюмлар ишлаб чиқариш
билан банд бўлди. Бугунги кунда Республикамизнинг турли ҳудудларида ўз
халқи тарихи ва анъаналарини кўз қорачиғидек сақлаб келаётган инсонлар қўли
билан яратилган халқ ҳунармандчилигининг ажойиб намуналарини учратиш
мумкин. Булар қамишдан тўқилган мебель жиҳозлари, лой ва металлдан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ишланган идишлар, дўзандаларнинг моҳир қўллари билан яратилган гилам ва
миллий либослар, чарм, ҳайвон суяги ва терисидан тайёрланувчи амалий санъат
асарлари, кумуш ва бошқа нодир металлардан ясалган тақинчоқлар эса алоҳида
таҳсинга сазовор.

Республикамизда ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш

мақсадида нодавлат нотижорат жамоат ташкилоти – «Ҳунарманд» уюшмаси
барпо этилди. Қуйидагилар унинг фаолиятини асосий йўналишларидир:

1)

халқ ҳунармандларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг

ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш;

2)

усталар ва ҳунармандларни моддий-техника ресурслари, асбоблар,

кичик механизация воситалари билан таъминлашни, ишлаб чиқарилган
маҳсулотни сотишда, шу жумладан экспорт қилишда ёрдам беришни назарда
тутган ҳолда уларга уйда ишлашлари учун шарт-шароитлар яратишда кўмак
бериш;

3)

бозор талабларини ўрганиш ҳамда юксак бадиий буюмлар тайёрлаш

учун маҳаллий хомашё ва материалларнинг янги турларидан фойдаланиш
бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш;

4)

мамлакат ичкарисида ва чет элларда халқ усталарининг буюмлари кенг

тарғиб ва реклама қилинишини расмли материаллар ва каталоглар чиқарилиши,
кўргазмалар ва кимошди савдолари ўтказилиши билан ташкил этиш;

5)

халқ санъати анъаналарини сақлаб қолиш ҳамда юксак бадиий

буюмларни тайёрлаш кўникмаларини ёшларга сингдириш, моҳир усталарни
тайёрлашдан иборат.

Республикамизда ҳунармандчилик тараққиёти учун шарт-шароит ва

имтиёзлар яратилган, яъни уй шароитида рўйхатга кирган халқ бадиий
ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб чиқариш бўйича якка
тартибдаги меҳнат фаолияти билан банд бўлган шахслар қатъий белгиланган
солиқ тўлашдан, халқ бадиий ҳунармандчилиги ва қўлда ишланган амалий
санъат буюмларини сотишдан олинадиган даромаддан ягона солиқ тўлови
тўлашдан 2017 йил 1 январгача озод этилди, шунингдек, ўзлари ясаган
буюмларини мамлакатимиздан ташқарида сотиш, кўргазмаларга қатнашиш
учун бож тўлови тўламайдилар.

Ҳунармандлар ўз маҳсулотининг нархларини истеъмол бозоридаги талаб

ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайдилар.
Маҳсулотларни махсус савдо шохобчалари орқали ёки бозорлар, савдо
комплексларида чакана савдо учун назарда тутилган қоидалар бўйича, назорат-
касса машиналаридан фойдаланган ҳолда сотишлари мумкин.

Республикамизда ҳунармандчилик билан нафақат якка тартибдаги

тадбиркор сифатида, балки оилавий тадбиркорлик, юридик шахс ташкил
этмаган оддий ширкат шаклида ҳам шуғулланиш мумкин.

Ҳунарманд, бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан фарқ қилиб, 15 ёш

ва ундан катта ёшдаги, ўз иши учун ҳақ ва Бандликка кўмаклашиш давлат
жамғармаси маблағларидан «Уста-шогирд» давлат стипендиясини оладиган
шогирдларга эга бўлишга ҳақлидир[4].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Республикамизда ҳунармандчиликни ривожлантиришда қадимги

анъаналарнинг тикланиши, миллий маданият тарғиботи, ижодкор шахс
эркинлиги таянч асос бўлиб хизмат қилади. Кичик тадбиркорликни
тавсифловчи барча кўрсаткичлар орасида ҳунармандчилик ишлаб чиқаришига
қуйидагилар хос:

ишлаб чиқариш соҳасига мансублиги;

маҳсулот яратиш жараёнида қўл меҳнатининг устунлик қилиши;

ҳунарманд устанинг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок

этиши;

саноқли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши (маҳсулотнинг оз сонда

ишлаб чиқарилиши);

асрлар давомида шаклланиб келган миллий анъана, ижодкорлик ва

яратувчанлик хусусиятларининг сақланиб қолганлиги.

Ҳунармандчилик, уни тиклаш ва ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий

аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади:

ҳунармандчилик бир вақтнинг ўзида дастлабки капитални тўплаш

воситаларидан бири ҳисобланган ҳолда аҳолининг кенг қатлами учун
тирикчилик манбаи бўла олади;

ҳунармандчилик ишлаб чиқариши бозорни маҳсулот ва ҳизматлар

билан тўлдиришга хизмат қилиб, ишлаб чиқаришнинг айрим тармоқларида
йирик ишлаб чиқарувчилар билан рақобатга кириша олади;

ҳунармандчилик ишлаб чиқариши бозор ўзгарувчанлигига тезда

мослашиш имконига эга, бу унинг нисбий барқарорлигини таъминлайди;

ҳунармандчиликнинг ривожланиши ишсизлик суръатини пасайтиради;

ҳунармандчилик халқнинг тарихий-маиший ва миллий анъаналари,

маданиятини сақлайди ва ривожлантиради;

аҳолининг ҳунармандчилик ишлаб чиқаришига жалб этилиши

уларнинг

мустақил

фаолиятини

ривожлантиради,

инсонга

шахсий

хусусиятларини намоён этиш имконини беради, унинг жамиятда ўз ўрнини
топиш ҳамда бозор муносабатларига киришишига кўмаклашади;

ҳунармандлар қатлами жамият барқарорлигини таъминловчи ўрта

мулкдорлар қатламининг бир қисмидир.

Ҳунармандчилик ишлаб чиқаришни, асосан, маҳаллий бозорга

йўналтирилганлигини инобатга олган ҳолда давлат томонидан қўллаб-
қувватлашни, аввало, ҳудудий миқёсда таъминлаб, қуйидагиларни инобатга
олиш керак:

устахоналар учун имтиёзли шартлар асосида коммунал мулкчилик

тасарруфидаги биноларни тақдим этиш;

кичик тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилувчи маблағлар

ҳисобидан имтиёзли субсидия ва кредитлар ажратиш.

Ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш инфратузилмасини шакллантириш

учун ёрдам:

консалтинг хизматлари (ҳунармандчилик корхоналарини ташкил этиш

ва юритиш борасида консультатив ёрдам) тизимини яратиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

товар, хомашё ва материалларни сотиш бозорлари тўғрисидаги ахборот

таъминотини кенг йўлга қўйиш, ҳамда тез-тез семинарлар, ярмаркалар,
кўргазмалар ва ҳ.к. ларни ўтказиш;

реклама-маркетинг фаолиятини ташкил этиш ва йўлга қўйиш;

кадрлар тайёрлаш учун керакли шарт-шароитлар яратиш ҳамда

ҳунармандчилик соҳалари бўйича тажриба алмашинувларини ташкил этиш;

хусусан, оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда

ҳунармандчилик ишлаб чиқариши ривожланишига хизмат қилувчи ижобий
жамоатчилик фикрини шакллантириш;

ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича

ҳудудий дастурлар (ҳудудлараро келишувлар асосида) ишлаб чиқиш;

ҳуқуқий кўмак беришни ташкил этиш;

ҳунармандларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотига бўлган муаллифлик

ҳуқуқини ҳимоя қилиш;

юридик маслаҳатлар беришни йўлга қўйиш орқали амалга оширилса

мақсадга мувофиқ бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, республикамиз мустақилликка эришгач

ҳунармандчилик тараққиётида янги давр бошланди, халқ ҳунармандчилиги
бозор қонунлари асосида қайтадан тикланди ва айрим ҳунар турларини тиклаш
давом этмоқда. Ҳунарманд-тадбиркорлар ўзларининг хусусий корхоналарини
очиш ва мустақил тарзда бошқариш имкониятига эга бўлдилар. Тарихи узоқ
йилларга бориб тақаладиган, аждодлардан мерос бу бебаҳо қадриятлар бугунги
кунда халқимиз турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланиб улгурди.
Шунингдек, халқимизнинг ҳунармандчилик борасидаги меросини чуқур
ўрганиш ва бой маданиятимизни улғайиб келаётган авлод ўртасида кенг тарғиб
қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси, Т.: Давлат Миллий нашриёти:

2005. -392 б.

2.Ўзбекистоннинг янги тарихи. К.2. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги

даврида //тузувчилар: Жўраев М., Нуриллин Р., Қосимов С. ва бошқ. ;–Т.:
“Шарқ”, 2000. –688 б.

3. Абдуллаев., Каримов Ф. Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари:100

савол ва жавоб. – Т.: “Меҳнат”, 2000. – 352 б.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик шахс

ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини
ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2009 йил 29
июлдаги 216-сонли қарори

5. Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним! [Матн] /

М.Болтабаев ва бошқалар. – Тошкент: “Маънавият”, 2015. –232-б.

Библиографические ссылки

Узбекистон Миллий Энциклопедиям, Т.: Давлат Миллий нашриёти: 2005. -392 б.

Узбекистоннинг янги тарихи. К.2. Узбекистон совет мустамлакачилиги даврида //тузувчилар: Жураев М„ Нуриллин Р., Косимов С. ва бошк. ;-Т.: “Шарк”, 2000. -688 б.

Абдуллаев., Каримов Ф. Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари:100 савол ва жавоб. - Т.: “Мехнат”, 2000. - 352 б.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Юридик шахе ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни хамда хунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тутрисида” ги 2009 йил 29 июлдаги 216-сонли карори

Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Узбекистоним! [Матн] / М.Болтабаев ва бошкалар. - Тошкент: “Маънавият”, 2015. -232-6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов