Эффективное использование налогового механизма в привлечении инвестиционных ресурсов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
147-158
64
8
Поделиться
Камолов, А. (2018). Эффективное использование налогового механизма в привлечении инвестиционных ресурсов. Экономика и инновационные технологии, (6), 147–158. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10083
Азамат Камолов, Академия банковского дела и финансов

магистрант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приведены пути эффективного привлечения инвестиции посредством налогового механизма, мировой опыт повышения эффективности налогового механизма при стимулировании инвестиционных процессов, а также изложены современные характеристики инвестиционных ресурсов и налогового механизма.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

1

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

ИНВЕСТИЦИЯ РЕСУРСЛАРИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШДА СОЛИҚ

МЕХАНИЗМИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

Камолов Азамат Эркинович,

БМА магистранти

E-mail:

azamatkamolov82@mail.ru

Аннотация:

Мазкур мақолада инвестиция ресурсларини солиқ механизми орқали

самарали жалб этиш йўллари, инвестиция ресурсларини ва солиқ механизмининг
замонавий сифат тавсифлари, шунингдек инвестиция жараёнларини рағбатлантиришда
солиқ механизми самарадорлигини ошириш йўлларининг жаҳон тажрибаси баён этилган.

Аннотация:

В данной статье приведены пути эффективного привлечения

инвестиции

посредством

налогового

механизма,

мировой

опыт

повышения

эффективности налогового механизма при стимулировании инвестиционных процессов, а
также изложены современные характеристики инвестиционных ресурсов и налогового
механизма.

Abstract:

This article shows ways to effectively attract investment through a tax mechanism,

the world experience of increasing the effectiveness of the tax mechanism in stimulating
investment processes, and also presents modern characteristics of investment resources and tax
mechanism.

Калит сўзлар:

солиқлар,

имтиёзлар

,

инвестиция,

инвестиция ресурслари, солиқ

механизми, солиқ имтиёзлари, даромад, самарадор, фойда солиғи, капитал, иқтисодиёт,
тадбиркорлик, ривожлантириш, рағбатлантириш.

Кириш

Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар, жумладан

иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида солиқларнинг аҳамияти беқиёс каттадир,
улар ёрдамида давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий дастурларини амалга оширишга
замин яратилади. Бунинг учун солиқларнинг функцияларидан молиявий унсур
сифатида самарали фойдаланиш зарур.

Дарҳақиқат, Фзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017—2021

йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясидаги иқтисодиётни ривожлантириш
ва либераллаштириш номли учинчи устувор йўналишида солиқ юкини камайтириш ва
солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, тегишли
рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш, инвестиция муҳитини такомиллаштириш,
мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига инвестицияларни фаол жалб
қилиш каби муҳим вазифалар белгилаб берилди [1].

Шу билан бирга ушбу ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик,

инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга
оид давлат дастури тасдиқланган бўлиб, қатор муҳим вазифалар белгиланди [2].

Хусусан, иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-

қувватлаш соҳасида - фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий,
ташкилий шароитлар яратиш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш,
тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини ва улар
фаолиятига ноқонуний аралашишларнинг олдини олиш механизмларини, солиқ ва
божхона сиёсатини, банк-молия соҳасини янада такомиллаштириш, аграр секторни
ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш, иқтисодиёт тармоғи ва соҳаларига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

2

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

имтиёзлар тақдим қилган ҳолда индивидуал имтиёзлар беришдан воз кечиш,
ҳудудларни фаол ривожлантириш белгиланди.

Инвестиция фаолияти капитал, тадбиркорлик, молия, инновация, ижтимоий,

истеъмол ва бошқа инвестицияларнинг ҳамма турлари билан боғлиқ бўлиб, одатда,
солиқларнинг фискал ва тартибга солиш функцияларидан фойдаланиш йўли билан
амалга оширилади. Солиқларни тартибга солувчилик функциясидан фойдаланган
ҳолда миллий иқтисодиётнинг ўзидаги чекланган ресурсларни инвестициялашда
давлат ва хусусий манфаатлар нисбатини мақбуллаштириш мақсадга мувофиқдир.

Энг муҳими, инвесторлар назари билан қараганда, солиқ тизими узоқ муддат

давомида аниқ ва тушунарли бўлиши керак. Шунинг учун солиқ тизимида пухта
ўйланган, узоқ муддатга мўлжалланган сиёсатни амалга ошириш лозим *3+.

Миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш ва барқарорлигини таъминлашда

инвестицияларни ўрни муҳим аҳамият касб этади: иқтисодиётда рўй бераётган
таркибий ўзгаришлар, иқтисодий ўсиш суръатлари, аҳоли турмуш даражаси ва
корхоналар

рақобатбардошлигини

оширишга

ёрдам

беради.

Инвестиция

жараёнларини молия-кредит механизмлари орқали рағбатлантиришда эса энг
мақбули солиқ механизми ҳисобланади.

Иқтисодиётимизга инвестиция ресурларини фаол жалб қилишда солиқ

имтиёзларининг самарали таъсир этиш даражасини пастлиги тадқиқот муаммоси
ҳисобланади. Тадқиқот мaқcaди инвестиция ресурсларини жалб қилишдa coлиқ
мexaнизми тaъcиpчaнлигини oшиpиш вa coлиқ имтиёзлapи caмapaдopлигини
кyчaйтиpишгa қapaтилгaн илмий тaклиф вa aмaлий тaвcиялap ишлaб чиқишдaн
ибopaт.

Мaвзyнинг дoлзapблиги вa мaқcaдлapидaн кeлиб чиққaн ҳoлдa тaдқиқoт oлдигa

қyйидaги вaзифaлap қўйилгaн:

- инвестиция вa coлиқ мexaнизми тyшyнчaлapининг зaмoнaвий иқтиcoдий

мoҳиятини ўpгaниш;

- инвестиция жараёнларини солиқлар воситасида тартибга солишнинг нaзapий

жиҳaтлapини ўpгaниш;

- фoйдa coлиғи бўйичa coлиқ имтиёзлapидaн фoйдaлaниш caмapaдop-лигини

тaҳлил қилиш;

- инвестиция ресурсларини солиқ механизмлари орқали жалб қилишнинг

xopиж тaжpибacини ўpгaниш;

- инвестиция ресурсларини фаол жалб қилишда coлиқ мexaнизми, xycycaн

coлиқ имтиёзлapи caмapaдopлиги вa нaтижaдopлигини янaдa кyчaйтиpишгa
қapaтилгaн илмий тaклиф вa aмaлий тaвcиялapни ишлaб чиқиш.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Чет эл инвестицияларини жалб этиш орқали мамлакатда ишлаб чиқаришни

комплекс модернизация қилиш, замонавий техника билан қайта жиҳозлаш ғояси илк
бор Фзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримовнинг Фзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг 2005 йилдаги қўшма
йиғилишида янграган. Биз бир oддий ҳaқиқaтни дoимo эcдa тутишимиз дaркoр, яъни,
caрмoяcиз тaрaққиёт йўқ, ишлaб чиқaришни вa умумaн, мaмлaкaтимизни
мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик янгилaшни инвecтициялaрcиз тacaввур
этиб бўлмaйди *4].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

3

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

XVIII асрда физиократларнинг лидери сифатида гавдаланган - француз

иқтисодчи олими Ф.Кенэ иқтисодиётда харажатларни икки тоифага ажратишни
ўргатди. Булар ягона даврдаги ва жорийдир. Инвестициялар ва ишлаб чиқариш
харажатларига биринчилардан бўлиб таъриф берган ва моҳиятини тушунтириб
берган. Унинг фикрича “дастлабки бўнаклар” – ерда хўжаликни юритиш учун
олдиндан узоқ давр учун бирдагина сарф қилишдир. Ҳар йилги бўнаклар эса –
маҳсулот таннархига кўшиладиган, ушбу хўжаликни юритиш учун талаб қилинадиган
доимий харажатлардир [5].

Инвестиция жараёнига солиқларнинг таъсир этиш муаммолари бўйича инглиз

иқтисодчи

олими

Ж.М.Кейнс

томонидан

1930

йилда

инвестициялар

-

жамғармармаларга тенг деган тезисни номувофиқлиги асосланган. Унинг асосий
психологик қонуни шундан иборатки, одамлар одатда даромадлар ортиши билан
истеъмолни ҳам ўстиради, аммо бу ўсиш даромадлар даражасида бўлмайди.
Оқибатда даромадлар ўсиши билан жамғариш ортади ва истеъмол нисбатан камайиб
боради. Охирида эса самарали талаб камаяди, талаб шундай йўл билан ишлаб
чиқариш ҳажмлари ва бандлик даражасига таъсир этади *6].

Кейинчалик неокейнсчилик вакиллари (Е.Домар, Ф.Перу, Р.Харрод, Э.Хансен)

ишлаб чиқариш воситаларида янги инвестициялар ва истеъмол талабини
шакллантиришда давлатнинг рағбатлантирувчи роли муҳим аҳамият касб этишдек
фикрларни илгари суришган *7].

Инвecтициялaрнинг мaзмун вa мoҳиятини oчиб бeришдa Д.Ғoзибeкoвнинг

фикрига кўра, инвecтициялaрнинг мoҳиятини тaърифлaб ўтгaндa улaрнинг турли xил
xaтaрлaр вa кутилaётгaн дaрoмaдлaр билaн бoғлиқлигини ҳaмишa ёддa тутмoқ зaрур.
Инвecтиция aнa шу бeлгилaри билaн бoшқa мaблaғ coлишлaрдaн фaрқлaниб турaди
[8].

Даромадлар ва ёки бойлик аввало яратилиши ва ундан кейин истеъмол

қилиниши керак, бу эса шуни англатадики, ишлаб чиқариш омилларига солиқларнинг
таъсири, яъни капитал ва ишчи кучи, айниқса бойликни яратилишида муҳим
ҳисобланади. Корпоратив ва акционер солиқлар капитал яратилишини ва
инвестицияларни рағбатлантирилишини пасайтиради. Инвестицияларни камлиги
сермаҳсул ишчиларнинг камайишини ва мос равишда иш ҳақини анча пасайишини
англатади *9+.

М.Забалуева иқтисодиёт ривожланишини рағбатлантириш - солиқ тўловчининг

ихтиёрида солиқ тўлангандан кейин қоладиган маблағларни ошириш ҳисобига
эришилади деб илмий асослаб берган *10+. Профессор Т.Маликов coлиқлaрнинг
фaoлликкa тaъcири ҳaқидa тўxтaлиб, «coлиқлaр ёрдaмидa тaдбиркoрлик
фaoлиятининг у ёки бу тaрмoғи ривoжлaнишигa тaъcир кўрcaтиш мумкин»лигини
тaъкидлaб ўтгaн *11+.

И.Лукасевич томонидан таҳлил қилинган инвестициялар моҳиятининг

замонавий сифат таснифларини 1-жадвал орқали кўришимиз мумкин.

Фзбeкиcтoнлик иқтиcoдчи oлимлaрдaн Д.Ғoзибeкoв вa Т.Қoрaлиeвлaрни -

инвecтиция дaрoмaд (фoйдa) ёки ижтимoий caмaрa кeлтирaдигaн вa тaдбиркoрлик,
ишбилaрмoнликнинг дaвлaт тoмoнидaн тaъқиқлaнмaгaн фaoлиятлaригa жaлб
қилинaдигaн (caрфлaнaдигaн) бaрчa турдaги мулкий вa интeллeктуaл бoйликлaр дeб
тaърифлaригa тўлaқoнли қўшилиш мумкин *13+.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

4

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Инвестициялар моҳиятининг замонавий сифат таснифлари [12]

Таърифлар

Ишлаб турадиган соҳаси

Инвестициялар амалга ошириладиган

мақсадларининг аниқ ифодаланиши

Маблағлар

Асосий фондлар

Даромадлар олиниши

Қимматликлар

Асосий капитал

Фойда олиниши

Ресурслар

Ишлаб чиқариш маблағлари

Капитални кўпайтириш

Харажатлар

Халқ хўжалиги тармоқлари

Пул бойликларини ўсиши

Капитал қўйилма

Ишлаб чиқариш

сектори

Фойдали натижа (самара)га эришиш

Капитал

захираларни ўсиши

Юридик шахс

Ижобий иқтисодий натижа (самара)га

эришиш

Бўнак (аванс)

бермоқ

Тадбиркорлик объектлари

Ижобий ижтимоий натижа (самара)га

эришиш

Жараён

Иқтисодий объект

Такрор ишлаб чиқаришни кенгайтириш

Активлар алмашуви

Дастурлар

Ишлаб чиқариш секторини ишлаб туриши

Мулк ўзгариши

Лойиҳалар

Иқтисодиёт ўсишини молиялаштириш


Молия - кредит тизими - мамлакатнинг инвестиция муҳитини шакллантирадиган

муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бунда корхоналар ва аҳолининг инвестиция
фаоллигини рағбатлантириш ҳамда республика иқтисодиётига хорижий капитални
кенг жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилиши зарур [14].

Давлат томонидан фойдани юқори солиққа тортиши натижасида хўжалик

субъектларининг инвестицион ва тадбиркорлик фаолиятлари секинлашувига олиб
келади. Корхоналар фойдасини солиққа тортишда фақат фискал услублар билангина
эмас,

балки

хусусий

тадбиркорлик

ва

инвестиция

фаолиятларини

ҳам

рағбатлантириш зарур деб таъкидлайди профессор Ш.Тошматов. У корхона ва
ташкилотлар фойдасининг ўсиши республикамизда солиқ юки ва фойда солиғи
ставкалари ўзгаришларига тескари боғланганлигини илмий асослаб берган *15].

И.Майбуров томонидан “Солиқлар ва солиққа тортиш” дарслигидаги солиқ

механизмига берилган таърифига тўхталадиган бўлсак, солиқ механизми – ўзида
мамлакатнинг мавжуд бўлишини таъминлаш учун, унинг солиқ тизимини бошқариш
тартибини белгилайдиган ҳуқуқий меъёрлар тизимини ва ташкилий чораларни
ифодалайди. Солиқ механизмини ташкил этиш пойдевори – мамлакат солиқ
тизимини бошқариш функцияларини амалга оширишга масъул бўлган аниқ
субъектларни, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғиндисини, солиқ
муносабатларнинг субъектлар таркибини ва бу механизмни амалга оширишнинг аниқ
қонун-қоидаларини белгилайдиган солиққа оид қонун ҳужжатлари ҳисобланади *16].

М.Поповнинг “Иқтисодиётни инновацион ривожлантиришга инвестицияларни

солиқ инструментлари орқали рағбатлантириш” мавзусидаги илмий мақоласида
жаҳоннинг айрим ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларида чел эл
инвесторларига тақдим этиладиган имтиёзларни мазкур 2-жадвалда кузатишимиз
мумкин *17].





background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

5

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

2

-жадвал

Жаҳон мамлакатлари бўйича чет эл инвесторига тақдим этиладиган имтиёзлар [17]

Мамлакатлар

Имтиёзлар,

қўйилма

маблағларга

нисбатан %да

Ихоҳ

1

Бельгия

100

Инвесторлар учун имтиёзлар

2

Италия

210

Инвесторлар учун имтиёзлар ва 10 йил муддатга солиқ
таътиллари

3

Буюк Британия

30

Ишчи ўрин яратган ва ходимларни ўқитган инвесторлар учун
имтиёзлар, солиқлар бўйича имтиёзлар ва тезлаштирилган
амортизация

4

Ирландия

75

Ишчи ўрин яратган инвесторлар учун имтиёзлар, 11 йил муддатга
солиқ таътиллари

5

Хитой

60

Корпоратив солиқ ставкаларини пасайтирилиши ва фойдани
қайта инвестиция йўналтирилганлиги учун солиқ имтиёзлари

6

Саудия

Арабистони

130

10 йил муддатга солиқ таътиллари

7

Қозоғистон

65

5 йил муддатга солиқ таътиллари, кейинчалик яна солиқларни 50
фоиз пасайтириш

8

Россия

25

Тайёр маҳсулотга божхона божлари 50 фоизга ва маҳаллий
солиқлар ва йиғимлар

Шунингдек, Н.Филиппова томонидан ўзининг “Инвестиция фаолиятини солиқлар

воситасида тартибга солиш” илмий мақоласида инвестиция фаолиятини солиқлар
воситасида рағбатлантириш усуллари тавсифи таҳлил қилинган *18].






















1-расм. Инвестиция фаолиятини солиқлар воситасида рағбатлантириш усуллари

тавсифи [18]

Инвестиция фаолиятини солиқлар воситасида тартибга солиш

Вақтинчалик таъсир этиш

чоралар тизими

Махсус солиқ режимлари

Солиқ ставкаларини

мақбуллаштириш

Солиқ имтиёзлар

тизими

Солиқнинг тўлов

муддатини ўзгартириш

Тўлов муддатини

узайтириш ёки бўлиб-

бўлиб тўлаш

Жорий

тўловларни бекор

қилиш

Солиқ ставкаси

миқдорини

пасайтириш

Солиқ мажбуриятларини камайтириш ёки

тўлиқ қўшиш

Солиқ ёки инвестицион солиқ кредитини тақдим этиш

Прогрессив солиққа тортиш

Табақалашган солиқ ставкалари

Солиқ ставкаларни босқичма-босқич

ўзгартириш

Эркин иқтисодий зоналар

Қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари учун

солиқ солиш тизими

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими

Битимлар ижро этилишида солиққа тортиш тизими

Ялпи тушумдан ягона солиқ

(Қатъий белгиланган солиқ)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

6

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда қиёсий таҳлил, динамикада ўрганиш, маълумотларни гуруҳлаш,

илмий мушоҳада, абсракт-мантиқий фикрлаш, тасвирий статистик таққослаш
усуллардан

фойдаланиш

натижасида

инвестицион

ресурслар

ва

солиқ

механизмининг замонавий сифат таснифлари, инвестицион ресурсларни мамлакат
иқтисодиётига жалб қилишда солиқ механизмининг амалдаги ҳолати, бу борадаги
илғор хориж тажрибаси ҳамда солиқ механизми самарадорлигини ошириш йўллари
тадқиқ этилган.

Таҳлил ва натижалар

Солиқ мехнизми – солиқларни ташкил этишда иштирок этадиган солиқ солиш

билан боғлиқ элементлар йиғиндисидир *16+. Солиқ солиш билан боғлиқ элементлар
Фзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг *19] 24-моддасида белгиланган бўлиб,
солиқлар орқали инвестицион жараёнларни тартибга солишда солиққа тортиш
тизимининг асосан икки дастакларидан кўпроқ фойдаланилади: ставка ва имтиёзлар.

Ҳозирги кунга келиб солиққа тортишнинг биринчи дастагидан, яъни ставкаларни

пасайтириш тарзидаги дастакдан етарлича фойдаланилди. Мисол учун фойда солиғи
ставкасидан 1995 йилдаги 38 фоиздан 2017 йилда 7,5 фоизга (2018 йилда фойда
солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш
солиғи билан бирга 14 фоизни ташкил этади) ёки 22 йил мобайнида 5 баробардан
зиёдга камайтирилди.

2-расм. Ўзбeкиcтoндa фoйдa coлиғи cтaвкaлaри пacaйтирилиши

тaҳлили [20]

3433,5 4042,5

6145,0

8760,8 10840,2

13596,7

17061,3

21295,7

26223,0

31730,5

36492,7

40505,8

49684,8

62229,5

8,2

5,4

5,1

4,9

5,0

4,7

5,1

4,7

4,0

3,5

3,2

3,1

3,1

4,0

15

12

10

10

10

9

9

9

9

8

7,5

7,5

7,5

14

0,0

5,0

10,0

15,0

20,0

25,0

0,0

10000,0

20000,0

30000,0

40000,0

50000,0

60000,0

70000,0

2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018

(режа)

Давлат мақсадли жамғармаларсиз жами даромадлар (млрд.сўмда, чап шкала)

Фойда солиғи ставкаси (%да) (2018 йилда ОИИРС б-н)

Бюджет даромадлардаги фойда солиғининг улуши (%да)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

7

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Кoрxoнa вa тaшкилoтлaр фoйдacининг ўcиши рecпубликaмиздa coлиқ юки вa

фoйдa coлиғи cтaвкaлaри ўзгaришлaригa тecкaри бoғлaнгaндир. Бироқ, ставканинг
пасайиши натижасида корхона ихтиёрида қоладиган суммани инвестиция жараёнига
жалб этиш ҳолатлари суст даражада амалга ошмоқда ва кутилган натижани
бермаяпти дейиш мумкин.

Фз

навбатида

корхоналар

ихтиёрида

қоладиган

даромадлар

тўлиқ

инвестицияларга сарфланади дейиш ҳам бироз нотўғри бўлади. Бунинг энг асосий
сабабларидан бири, ҳар ким имкони борича камроқ солиқларни тўлашни ва кўпроқ
даромад олишни истайди ва шу билан бирга даромаднинг бир қисмини келгусида
кўпроқ даромад олиш учун риск сабабли сафарбар этишни ёки бошқача айтганда
ажралишни истамайди.

Солиқлар орқали тартибга солишнинг иккинчи дастаги имтиёздир. Фзбекистон

иқтисодиётини таркибий ўзгартиришда энг кенг қўлланиладиган инструментлардан
бири ҳисобланган иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари ва ишлаб чиқариш турларига
солиқ имтиёзлар бериш йўли билан ривожантиришни рағбатлантиришдир.

3-расм. 2011-2016 йилларда юридик шахслар томонидан фойдаланилган солиқ

имтиёзлари таҳлили [21]


Ушбу давр ичида тадбиркорлик фаолиятига йўналтирилган инвестиция, шу

жумладан, жалб қилинган хорижий инвестициялари учун берилган солиқ
имтиёзларидан фойдаланган юридик шахслар сони умумий фойдаланилган солиқ

29%

40%

46%

46%

44%

33%

24%

21%

24%

22%

21%

9%

5,4%

6,4%

6,2%

7,0%

8,2%

17,6%

2

2

1,9

2,1

2,6

3,4

2011

2012

2013

2014

2015

2016

0%

5%

10%

15%

20%

25%

30%

35%

40%

45%

50%

Умумий солиқ имтиёзлари (умумий солиқ тушумларига нисбатан) %да

Имтиёзлардан фойдаланган ЮШлар сони (умумий солиқ тўловчи ЮШларга нисбатан) %да

Ивестицион солиқ имтиёзларидан фойдаланган ЮШлар сони (умумий солиқ имтиёзларидан
фойдаланган ЮШларга нисбатан)%да
Қўлланилган инвестицион имтиёзлар (умумий солиқ имтиёзларга нисбатан)%да


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

8

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

имтиёзларига нисбатан ўртача 8,3 фоизни ташкил этган бўлса, имтиёзлар суммасида
атиги 2,3 фозни ташкил этмоқда.

Таҳлилларимизни давом эттириб, 3-жадвал орқали фойда солиғи бўйича

тақдим этилган солиқ имтиёзи, солиқ солиш базасидан камайтириш ва солиқ
ставкаси пасайтирилиши самарадорлигини мазкур шартли мисол тариқасида кўриб
чиқамиз.

Қуйидаги ҳисоб китобининг натижалари шуни кўрсатадики, солиқ солиш

базасидан (30 фоиз ошмаган ҳолда) йўналтирилган инвестиция суммаси чегирилган
тақдирда капитал қўйилмаларни молиялаштириш манбаси 52,4 млн.сўмни ташкил
этмоқда. Фойда солиғидан тўлиқ озод қилинган тақдирда эса 42,0 млн.сўмни, фойда
солиғидан 50 % миқдорида озод қилинган тақдирда 39,0 млн.сўмни, фойда солиғи
ставкасини 50 % миқдорида пасайтирган тақдирда 40,4 млн.сўмни ташкил этмоқда.

3-жадвал

Фойда солиғи бўйича солиқ ставкаси пасайтирилиши ва тақдим этилган солиқ

имтиёзлари самарадорлиги ҳисоб-китоби [22]

(млн.сўм)

Кўрсаткичлар

Базис

вариант

Фойда

солиғидан

тўлиқ

миқдорид

а солиқ

имтиёзи

тақдим

этиш

варианти

Фойда

солиғидан

50%

миқдорид

а солиқ

имтиёзи

тақдим

этиш

варианти

50%

миқдорида

фойда солиғи

ставкасини

пасайтириш

варианти

Солиқ солиш

базасидан (30%

ошмаган ҳолда)

йўналтирилган

инвестиция

суммасини

камайтириш

варианти

Тушум

60,0

60,0

60,0

60,0

60,0

Харажатлар

18,0

18,0

18,0

18,0

18,0

Ялпи фойда

42,0

42,0

40,4

(42,0-1,6)

42,0

42,0

Имтиёз

-

3,2

1,6

(50%*3,2)

-

12,6

(30%*42)

Фойда солиғи суммаси
(7,5% ставка б-ча)

3,2

3,2

3

1,6 (50%*3,2)

2,2

((42-12,6) *7,5%))

Соф фойда

38,8

42,0

37,4

40,4

39,8

Капитал қўйилмаларни
молиялаштириш манбаси
ҳисобланган жами сумма

38,8

42,0

39

(37,4+1,6)

40,4

52,4 (39,8+12,6)


Демак, бошқа имтиёз ва енгилликларга нисбатан солиқ солиш базасидан (30 фоиз

ошмаган ҳолда) йўналтирилган инвестиция суммасини камайтириш тарзидаги имтиёз
корхона инвестицион фаоллигини оширишда самаралироқ ҳисобланади, чунки,
бундaй имтиёзлaр ҳиcoбигa қoлaдигaн мaблaғлaр coлиқ тўлoвчининг ўзидa мaқcaдли
йўнaлтирилиши шарти билaн бoшқa имтиёзлaрдaн фaрқлaнaди.

Тадқиқотимиз сўнгида қуйидаги 4-расм орқали тадбиркорлик фаолиятига

йўналтирилган инвестиция, шу жумладан жалб қилинган хорижий инвестициялар
учун берилган солиқ имтиёзларининг йиллар мобайнида ўсиш тенденциясини таҳлил
қиламиз.

2011-2016 йиллар мобайнида тадбиркорлик фаолиятига йўналтирилган

инвестиция, шу жумладан жалб қилинган хорижий инвестициялар учун берилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

9

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

умумий солиқ имтиёзлари ўртача 35,2 фоизга ўсган бўлсада, ушбу давр мобайнида
умумий инвестициялар ўртача 11 фоизга, хорижий инвестициялар 5,6 фоизга ва
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 6,8 фоизга ўсган.

Энг катта тафовутни 2013 йилга нисбатан 2014 йилда кузатиш мумкин,

йўналтирилган инвестиция, шу жумладан жалб қилинган хорижий инвестициялар
учун берилган умумий солиқ имтиёзлари 25,0 фоизга ўсишига қарамасдан, умумий
инвecтициялaр 18,9 фоизга камайган. Бу солиқ имтиёзларидан фойдаланиш
самарадорлиги пастлигидан далолат бермоқда.

4-рacм. Ўзбeкиcтoн иқтиcoдиётигa жaлб қилингaн инвecтициялaр ва тақдим

этилган имтиёзлар таҳлили [22]

Солиқ ва божхона имтиёзлари эришилган (таннархни камайиши, меҳнат

унумдорлигини ўсиши, фойдани ўсиши, бандликни, ишлаб чиқариш қувватларини
таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ўсиши, энергияни тежалиши, экспорт ҳажмини
ўсиши ва бошқалар) натижалардан қатъи назар тақдим этилади, яъни «имтиёзлар –
модернизация - натижалар» тамойилида фойдаланилмайди. Мазкур ҳолат саноат
тармоқлари ривожига солиқ ва божхона имтиёзларининг таъсирига баҳо беришни
қийинлаштиради.

Бундан ташқари, солиқ имтиёзларининг иқтисодиётга таъсирини мониторинг

қилиш механизмнинг мавжуд эмаслиги, солиқ имтиёзлари самарадорлигини
оширишни тўхтатувчи омил ҳисобланади. Бу иқтисодиёт ва бюджет учун иқтисодий
оқибатларидан келиб чиққан ҳолда солиқ имтиёзларини тақдим этишнинг аниқ
мезонларини белгилашга имкон бермайди ҳамда имтиёзларни тақдим этиш
механизмининг аниқлиги, очиқлиги ва шаффофлиги яратилишини қийинлаштиради.

10,8

11,7

18,0

14,6

15,8

16,6

2,9

2,5

3,0

3,0

3,3

3,7

2,2

1,8

2,2

2,2

2,4

2,9

78,7

134,4

177,7

222,8

313,7

335,8

-

2,0

4,0

6,0

8,0

10,0

12,0

14,0

16,0

18,0

20,0

-

50,0

100,0

150,0

200,0

250,0

300,0

350,0

400,0

2011

2012

2013

2014

2015

2016

Жами инвестициялар (млрд.АҚШ доллари)

Хорижий инвестициялар (млрд.АҚШ доллари)

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (млрд.АҚШ доллари)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

10

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Хулоса

ва

таклифлар

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги хулоса ва таклифлар ишлаб

чиқилди:

1. Солиқ имтиёзлари самарадорлиги пастлигининг асосий сабабларидан бири бу

аксарият солиқ имтиёзларининг ҳеч қандай шартларсиз берилиши ва қайтариб
олинмаслигидадир. Имтиёзлардан фойдаланувчи корхона ишлаб чиқарилган
маҳсулотлар сифатини ошириш, ҳажмини кўпайтириш ёки экспорт ҳажмини ошириш
бўйича ҳеч қандай мажбурият қабул қилмайди.

Шунинг учун тақдим этилаётган солиқ имтиёзлари натижага йўналтирилиши,

яъни имтиёз тақдим этилиши натижасида корхона рентабеллигини ошиши, янги иш
ўрнини яратилиши, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарилиши
ва қувватларни тежалиши каби мезонлардаги ижобий ўзгаришларидан келиб чиққан
ҳолда тақдим этилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

2. Фзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 356-моддаси 3-қисмида назарда

тутилган янги технологик асбоб-ускуналар олишга, сифатни бошқариш тизимларини
жорий

этишга,

маҳсулотларнинг

халқаро

стандартларга

мувофиқлигини

сертификатлаштиришдан ўтказишга, лаборатория тест ва синовларини ўтказиш учун
комплекслар олишга йўналтирилган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган
базанинг кўпи билан 25 фоизига, харажатлар амалга оширилган солиқ давридан
бошлаб, технологик асбоб-ускуна бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан
бошлаб 5 йил ичида ягона солиқ тўловининг солиқ солинадиган базасидан
камайтириш белгиланган.

Мазкур солиқ имтиёзи самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидаги 3-

хатбоши сифатида “янги технологик жиҳоз харид қилинган (импорт қилинган)
пайтдан эътиборан 3 йил ичида сотилган ёки текинга берилган тақдирда, юридик
шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган
ҳолда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши имтиёз қўлланилган бутун давр учун бекор
қилиниши ҳамда ушбу имтиёз фақат товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришни
амалга оширувчи солиқ тўловчилар томонидан қўлланилиши” юзасидан қўшимча
киритилиши ушбу имтиёзнинг натижадорлигини оширади.

3. Тақдим этилаётган солиқ имтиёзларини бюджет даромадларидаги тегишли

йўқотишлар миқдорини аниқ баҳолайдиган, берилган имтиёз ҳисобига эришиш керак
бўлган мақсад самарадорлиги таҳлил қилинадиган ривожланган давлатларнинг
андозалари асосида такомиллаштирилган услубиятни ишлаб чиқилиши имтиёз
олувчиларнинг масъулиятини янада оширади.

Ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар aмaлдa қўллaнилиши

кeлaжaкдa солиқ тўловчиларни инвecтициoн фaoллигини oширишдa, ишлaб
чиқaришни янaдa кeнгaйтиришдa, имтиёзлaр ҳиcoбигa кoрxoнaлaр ихтиёридa
қoлaдигaн мaблaғлaр мақсадли йўнaлтирилишида ва coлиқ тушумлaрини oшишидa
ceзилaрли нaтижaлaргa эришилaди деган умиддамиз.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Фзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сонли “Фзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида”ги
2017 йил 7 февралдаги фармони.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

11

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

2. Фзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги «2017-2021

йилларда Фзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича ҳаракатлар стратегиясини «фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва
технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури
тўғрисида»ги ПФ-5308-сонли фармони. ФРҚҲТ

06/18/5308/0610-сон 23.01.2018 й

3. «Фзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан биринчи

марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатномаси». -Тошкент //
Халқ сўзи. 22.12.2017 йил.

4. Кaримoв И.A. Мaмлaкaтимизни 2013 йилдa ижтимoий-иқтиcoдий

ривoжлaнтириш якунлaри вa 2014 йилгa мўлжaллaнгaн иқтиcoдий дacтурнинг энг
муҳим уcтувoр йўнaлишлaри. 2014 йил 17 янвaрь, № 14

5. Майбурд Е.М. Введение в историю экономической мысли. Москва: ДЕЛО,

ВИТА-ПРЕСС нашриётлари. 1996. – 544 б.

6. Кейнс Дж. М. «Трактат о деньгах» перев. с англ. Москва, Гелиос АРВ, –1930/

468.

7. Кейнс Дж. М. Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси, Москва, Гелиос

АРВ, 1999.–352.

8. Ғозибеков Д. Ғ. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. -Т.: Молия,

2003. -329 б.

9. William McBride Солиқларнинг иқтисодий ўсишга таъсири // Tax Foundation,

National Press Building, 2012. № 207, 529 14th Street N.W., Suite 420, Washington, USA,
DC 20045,

http://www.TaxFoundation.org

.

10. Забалуева М.А. Налоговое стимулирование инвестиций в инновацион-ное

развитие экономики России, М.: ИНФРА. 2005. 213.

11. Маликов Т.С. Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари. – Т.:

Академия. –2002. 204.

12. Лукасевич И.Я. Теория инвестиций. Инвестиции: Учебник. – М.: Вузовский

учебник: ИНФРА-М, 2011. – 413 с.

13. Ғозибеков Д.Ғ., Қоралиев Т.М. Инвестиция фаолиятини ташкил этиш ва

давлат томонидан тартибга солиш. -Т.: “Молия”, 1993. - Б 46.

14. Вaxaбoв A.В. вa бoшқaлaр Xoрижий инвecтициялaр. –Т.: Мoлия, -2010. 328.
15. Тошматов Ш.А. - Корхоналар иқтисодий фаоллигини оширишда солиқлар

ролини кучайтириш муаммолари: и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс.
автореф. – Тошкент, 2008. – 40 б.

16. Майбуров И.А. Налоги и налогообложение. Учебник. 6-е изд., перераб. и

доп. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2015.-487 с.

17. Попов М.В. Иқтисодиётни инновацион ривожланишда инвестиция-ларни

солиқ инструментлари воситасида рағбатлантириш. Илмий мақола. Вопросы
современной науки. Университет им. В.И. Вернандского. Саратов. 2012. № 2 (40). 208-
218.

18. Филиппова Н.А. Инвестиция фаолияти солиқлар воситасида тартибга солиш

объекти сифатида. Илмий мақола. Сборник научных трудов СевКавГТУ. Серия
Экономика 2013. -№6. 102-113.

19. Солиқ кодекси Фзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Тошкент.Адолат

нашриёти, 2016. 410.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

12

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

20. Фзбeкиcтoн Рecпубликacи Прeзидeнтининг 2005-2017 йиллaрдaги “Acocий

мaкрoиқтиcoдий кўрcaкичлaри вa дaвлaт бюджeтининг пaрaмeтрлaри тўғриcидa”ги
қaрoри. Lex.uz

21. Фзбeкиcтoн Рecпубликacи Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат

статистика қўмиталарининг расмий сайтлари ҳисоботи ва маълумотлари.

22. Гиясов С.А. Корхоналарни инвестицион фаоллигини оширишда солиқлар

ролини кучайтириш. МД. БМА. Т.: Молия. 2017. - 76 б.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сонли "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар Стратегияси тутрисида"ги 2017 йил 7 февралдаги фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги «2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича харакатлар стратегиясини «фаол тадбиркорлик, инновацион тоялар ва технологияларни к,уллаб-к,увватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тутрисида»ги ПФ-5308-сонли фармони. УРКХ.Т 06/18/5308/0610-сон 23.01.2018 й

«Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти - Олий Мажлисга Мурожаатномаси». -Тошкент // Халцсузи. 22.12.2017 йил.

Каримов И.А. Мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-ик,тисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мулжалланган ицтисодий дастурнинг энг мух,им устувор йуналишлари. 2014 йил 17 январь, № 14

Майбурд Е.М. Введение в историю экономической мысли. Москва: ДЕЛО, ВИТА-ПРЕСС нашриётлари. 1996. - 544 б.

Кейнс Дж. М. «Трактат о деньгах» перев. с англ. Москва, Гелиос АРВ, -1930/ 468.

Кейнс Дж. М. Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси, Москва, Гелиос АРВ, 1999.-352.

Тозибеков Д. Т. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. -Т.: Молия, 2003. -329 б.

William McBride Соликдарнинг ицтисодий усишга таъсири // Tax Foundation, National Press Building, 2012. № 207, 529 14th Street N.W., Suite 420, Washington, USA, DC 20045, http://www.TaxFoundation.org.

Забалуева M.A. Налоговое стимулирование инвестиций в инновацион-ное развитие экономики России, М.: ИНФРА. 2005. 213.

Маликов Т.С. Солицлар ва солицца тортишнинг долзарб масалалари. - Т.: Академия. -2002. 204.

Лукасевич И.Я. Теория инвестиций. Инвестиции: Учебник. - М.: Вузовский учебник: ИНФРА-М, 2011. - 413 с.

Тозибеков Д.Е, Коралиев Т.М. Инвестиция фаолиятини ташкил этиш ва давлат томонидан тартибга солиш. -Т.: "Молия", 1993. - Б 46.

Вахабов А.В. ва бошцалар Хорижий инвестициялар. -Т.: Молия, -2010. 328.

Тошматов Ш.А. - Корхоналар ицтисодий фаоллигини оширишда солицлар ролини кучайтириш муаммолари: и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореф. - Тошкент, 2008. - 40 б.

Майбуров И.А. Налоги и налогообложение. Учебник. 6-е изд., перераб. и доп. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2015.-487 с.

Попов М.В. Ицтисодиётни инновацион ривожланишда инвестиция-ларни солиц инструментлари воситасида ратбатлантириш. Илмий мацола. Вопросы современной науки. Университет им. В.И. Вернандского. Саратов. 2012. № 2 (40). 208-218.

Филиппова Н.А. Инвестиция фаолияти солицлар воситасида тартибга солиш объекти сифатида. Илмий мацола. Сборник научных трудов СевКавГТУ. Серия Экономика 2013. -№6.102-113.

Солнц кодекси Узбекистон Республикаси Солнц кодекси, Тошкент.Адолат нашриёти, 2016. 410.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2005-2017 йиллардаги "Асосий макроицтисодий курсакичлари ва давлат бюджетининг параметрлари тутрисида"ги кдрори. Lex.uz

Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солнц цумитаси, Давлат статистика цумиталарининг расмий сайтлари цисоботи ва маълумотлари.

Гиясов С.А. Корхоналарни инвестицион фаоллигини оширишда солицлар ролини кучайтириш. МД. БМА. Т.: Молия. 2017. - 76 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов