Современное состояние малого бизнеса и частного предпринимательства

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
214-220
42
9
Поделиться
Бобоев, А. (2017). Современное состояние малого бизнеса и частного предпринимательства. Экономика и инновационные технологии, (2), 214–220. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9238
Акмал Бобоев, Бухарский инженерно-технологический институт

доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещается важность обеспечения экономического роста на основе ведения предпринимательской деятельности в сферах малого бизнеса частного предпринимательства, надомного труда и семейного бизнеса, организации новых рабочих программ, решения проблем занятости, повышения доходов и благосостояния населения. В статье приводятся анализ удельного веса предпринимательства в регионах республики в валовом внутреннем продукте и валовом региональном продукте, анализ основных макроэкономических показателей развития малого предпринимательства, а также выводы, сделанные по итогам исследований по деятельности в данной сфере.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

1

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ ҲОЗИРГИ

ҲОЛАТИ

Бобоев Акмал Чориевич,

БухМТИ доценти,

E-mail:

boboev-akmal@bk.ru

Аннотация:

Мазкур мақолада тадбиркорлик фаолиятини хўжалик

юритишнинг кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, касаначилик ва оилавий
бизнес шакллари асосида ривожланиши иқтисодий ўсишни таъминлаш, янги
иш ўринларини ташкил этиш, бандлик муаммосини ҳал этиш, аҳолининг
даромадлари ва фаровонлигини оширишда тобора муҳим ўрин тутаётганлиги,
республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ЯИМ ва ЯҲМ даги улуши таҳлили,
кичик тадбиркорлик ривожланишининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари
таҳлили, тадқиқотлар натижасида ушбу соҳа фаолияти бўйича хулосалар
келтирилган.

Аннотация:

В

статье

освещается

важность

обеспечения

экономического роста на основе ведения предпринимательской деятельности в
сферах малого бизнеса частного предпринимательства, надомного труда и
семейного бизнеса, организации новых рабочих программ, решения проблем
занятости, повышения доходов и благосостояния населения. В статье
приводятся анализ удельного веса предпринимательства в регионах республики
в валовом внутреннем продукте и валовом региональном продукте, анализ
основных

макроэкономических

показателей

развития

малого

предпринимательства, а также выводы, сделанные по итогам исследований
по деятельности в данной сфере.

Abstract:

The article highlights the importance of ensuring economic growth

on the basis of entrepreneurial activity in the spheres of small business of private
entrepreneurship, home work and family business, organization of new work
programs, solving employment problems, increasing incomes and welfare of the
population. The article gives an analysis of the share of entrepreneurship in the
regions of the republic in the gross domestic product and the gross regional product,
analysis of the main macroeconomic indicators of small business development, as
well as the conclusions made on the basis of research results in this field.

Калит сўзлар:

тадбиркорлик, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик,

касаначилик ва оилавий бизнес.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини турли мулк шаклларига

асосланган ҳолда, бозор иқтисодиёти талаблари асосида ривожлантириш
ҳозирги даврнинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Эркин
рақобат асосида миллий иқтисодиётни ривожлантиришда кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликнинг роли тўхтовсиз ортиб бормоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

2

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш
шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик миллий иқтисодиётни
яратиш, жамиятнинг ижтимоий барқарорлигини асоси ҳисобланувчи ўрта
мулкдорлар синфини шакллантириш, рақобат муҳитини вужудга келтириш ва
барқарор иқтисодий ўсишга эришишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

Республикамизда иқтисодий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини

ташкил этиш, бандлик муаммосини ҳал этиш, аҳолининг даромадлари ва
фаровонлигини оширишда тобора муҳим ўрин тутаётган кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларни рағбатлантириш ва
қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги

“Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий
мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат
жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони
қабул қилинган, энг аввало, хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада
кучайтиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-
шароитлар яратишга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, ЯИМда ушбу
соҳанинг улушини ошириб боришга, бандлик муаммосини ҳал қилишга асос
бўлмоқда[1].

“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни изчил ривожланиб боришини

таъминлаш орқали биз мамлакатимизда жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий
таянчи ва пойдевори бўлган ўрта синфнинг шаклланишига ва унинг тобора
мустаҳкам бўлиб боришига эришмоқдамиз... Шу боис кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик бугунги кунда жамиятимиздаги ижтимоий ва сиёсий
барқарорликнинг кафолати ва таянчига, юртимизнинг тараққиёт йўлидан фаол
ҳаракатлантирадиган кучга айланиб бормоқда...кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг кўзга яққол ташланиб турган афзалликлари ва катта
имкониятлари ҳақида яна кўп гапириш мумкин.

Лекин бугунги кунда Ўзбекистонда бу соҳада ҳали ишга солинмаган

жуда катта салоҳият ва имкониятлар мавжуд эканини, дунёдаги тараққий
топган давлатларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ялпи ички маҳсулот
ҳажмида етакчи ва ҳал қилувчи ўринни эгаллаётганини инобатга оладиган
бўлсак, бу йўналишда қиладиган ишларимиз нақадар кўплиги аён бўлади” [2].

Мамлакатимизда тадбиркорлик жадал ривожланиб бораётган бўлсада,

мазкур соҳани янада ривожлантириш йўлларини аниқлаш ва устувор
йўналишларини белгилаш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқиш долзарб
вазифа бўлиб қолмоқда.

Мамлакатимиз учун бозор иқтисодиёти субъектларининг тадбиркорлик

фаолияти масалалари янгилик эмас. Республикамиз учун янгилик иқтисодиётни
бозор қонунлари талаблар асосида шакллантириб, ишлаб чиқаришни эркин
рақобат муҳитида олиб боришдир.

Тадбиркорлик иқтисодиёт субъектларининг мавжуд иқтисодий, табиий,

меҳнат ва интеллектуал салоҳиятларини оқилона сарфлаб, самаралироқ
натижаларга эришиши билан тавсифланади. Шунингдек, у бозор


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

3

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

муносабатлари ривожланиши охир-оқибатида иқтисодиётни ҳаракатлантирувчи
кучга айланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Тадбиркорлик тарихий ижтимоий-иқтисодий категория бўлиб, у

тадбиркорлик ва тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги турлича қарашлар
мавжудлиги билан тавсифланади.Тадбиркорликни ривожлантириш бевосита
фаолиятнинг иқтисодий моҳиятини назарий жиҳатдан билиш ва ўрганишга
боғлиқдир.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, “Тадбиркорлик” тушунчаси

XVIII асрда шаклланган бўлсада, унинг эволюцияси бизнинг замонда ҳам давом
этмоқда. Тадбиркорлик фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва
ривожлантириш масалалари А.Смит, А.Тюрго, П.Самуэльсон, Р.Хизрич,
И.Шумпетер асарларида атрофлича ўрганилган. МДҲ мамлакатлари олимлари
А.И.Архипов, Е.Ф.Борисов, А.В.Бусыгин, Ю.М.Осипова, М.А.Сажина ва
бошқалар томонидан тадбиркорликни ривожлантиришнинг назарий ва амалий
муаммолари тадқиқ қилинган.

Тадбиркорлик тушунчаси қарийиб уч аср назария ва амалиётда қўлланиб

келинаётганига қарамай унинг универсал таърифи шаклланмаган ва кўп
маънолиги сақланиб келмоқда. Бунинг асосий сабаби тадбиркорликнинг кўп
қиррали, кўп соҳали, кўп тармоқли ва кўп шаклли мураккаб фаолиятда
бўлишидир.

Тарихан илгари тадбиркорлик ривожланишининг кўп жиҳатларига оид

фикрлар Шарқда шаклланиб, товар-пул муносабатлари дастлаб шу ерда
ривожланган.

Қадимий “Авесто”да, Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али

Ибн Сино, Алишер Навоий, Бобур ва Улуғбеклар асарларида миллий
тадбиркорлигимизнинг қатор қиррали томонлари тадқиқ этилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик тўғрисида”ги қонунида

(1991, 11 февраль) тадбиркорлик-мулкчилик субъектларининг фойда олиш
мақсадида таваккал қилиб ва мулкий жавобгарлиги асосида амалдаги қонунлар
доирасида ташаббус билан иқтисодий фаолият кўрсатишдир (46,17б.) деб
таъкидланади[3].

Тадбиркорлик турли мулкчилик шаклларига асосланган хўжалик юритиш

фаолияти орқали мавжуд ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдаланиш
асосида бозор истеъмол талабларини қондириш, фойда олишдан иборат бўлган
ижтимоий фаолиятдир[4].

Шунингдек, ҳозирги ўзбек олимларидан С.С.Ғуломов, Ш.Ш.Шодмонов,

Т.Т.Жўраев, А.В.Ваҳобов, Ҳ.П.Абулқосимов, А.Қодиров, Қ.Муфтайдинов,
Н.К.Муродова,

Ғ.П.Шарипов,

М.Ю.Абдукаримова

ва

бошқалар

тадбиркорликнинг назарий жиҳатлари ва Ўзбекистонга хос хусусиятлари
бўйича

ўзларининг

илмий

изланишлари

билан

тадбиркорликни

ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти И.Каримов таъкидлаганидек,

“Бизнинг бу борадаги энг катта ютуғимиз ялпи ички маҳсулот таркибида кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши кўпайгани ҳамда мамлакатимиз


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

4

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодиётини ривожлантиришда унинг роли сезиларли даражада ошганида
намоён бўлмоқда”[5].

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақолани батафсил ёритишда Ўзбекистон Республикасининг

тадбиркорликка оид қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
фармони, Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, ижтимоий-
иқтисодий соҳалардаги иқтисодчи олимларнинг илмий асарларига мурожаат
қилиниб, уларнинг мазмун, моҳияти ўрганилиб, тадбиркорлик соҳасини
ривожлантиришнинг мавжуд макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлил этилди.

Таҳлил ва натижалар

Хусусий мулк ва тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва

ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши 2016 йилда 32
мингтага яқин ёки 2015 йилга нисбатан 18 фоизга кўп кичик бизнес
субъектлари ташкил қилинишига туртки бўлди.

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни

иқтисодиёт тармоқларидаги улуши, фоиз ҳисобида

[6].

ЯИМ/ЯХМ

Саноат

Инвестиция

Ахоли бандлиги

2015

йил

2016

йил

2015

йил

2016

йил

2015

йил

2016

йил

2015

йил

2016

йил

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Ўзбекистон

Республиаси

56,5

56,9

40,6

45

36,3

40,3

77,9

78,1

Қорқалпоғистон

республикаси

64,6

57

42,1

27,5

10

15,2

74,5

74,5

Андижон вилояти

61,4

66

32

49,6

52,2

57,8

83,8

84,1

Бухоро вилояти

67,5

67,9

41,2

45,4

21,5

17

78,5

78

Жиззах вилояти

80.1

80.3

52.5

57.8

55.9

58.9

81.7

82.2

Қашкадарё вилояти

51.6

51.7

25.1

27.4

14.1

16.8

79.6

80.1

Навоий вилояти

37.1

37.6

19.4

20.5

27.4

19.6

83.3

83.6

Наманган вилояти

80.2

80.3

62

68,8

43,8

48,7

83,3

83,6

Самарканд вилояти

77,9

78

56

62,3

61,3

64,4

84,1

84,4

Сурхондарё вилояти

75,2

75,3

39,1

44,5

49,3

52,2

80,3

80,9

Сирдарё вилояти

68,5

68,7

40,3

46

32,5

37,5

79,4

79,5

Тошкент вилояти

56,7

57,1

30,8

32,6

33,5

40,1

76,8

76,8

Фарғона вилояти

63,2

63,4

42,9

44,9

52

54,1

80,3

80,3

Хоразм вилояти

74,1

74,2

38,9

47,6

58,8

61,9

82,4

82,6

Тошкент вилояти

57

58,9

68,6

71,4

57,8

58,3

39,4

37,1

Мониторинг натижалари бўйича кичик тадбиркорлик ҳозирги шароитларга

тез мослаша олган ва юқори даражада фаоллиги билан ажралиб турган
Наманган, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятлар энг юқори
рейтингга эга. Ялпи миллий маҳсулот, саноат, инвестиция ҳажми, аҳолига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

5

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бандлигидаги улушлари бўйича бу вилоятларда кичик тадбиркорлик юқори
ўсиш суръатларига эришган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ҳар

томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг фаолияти учун
қулай муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар 2016 йилнинг
январь–декабрида 31,8 мингдан ортиқ кичик бизнес субъектларини ташкил
этиш имконини берди (бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,1 фоизга
кўпдир).

2016

йилнинг

январь-декабрида

кичик

тадбиркорлик

(бизнес)

субъектларининг ЯИМдаги улуши 56,9 фоизни ташкил қилди (2015 йилнинг
январь-декабрида 56,5 фоиз).

2016 йилнинг январь-декабрида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари

томонидан:

-19963,2 млрд. сўмлик инвестициялар (умумий инвестициялар ҳажмининг

40,3 фоизи) ўзлаштирилди ва 2015 йилнинг январь-декабрига нисбатан ўсиш
суръати 122,9 фоизни ташкил қилди;

-саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 50020,8 млрд. сўмни (жами

саноат ишлаб чиқаришининг 45,0 фоизи) ёки 2015 йилнинг январь–декабрига
нисбатан ўсиш суръати 116,2 фоизни ташкил қилди;

-10 392,5

минг нафар кишининг бандлиги таъминланди (жами

иқтисодиётда банд бўлганларнинг 78,1 фоизи), шу жумладан банд
бўлганларнинг 8212,1 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорлар, 2180,4 минг
нафари кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг учинчи устувор
йўналиши-иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш бўйича
ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш,
хусусий мулкнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унинг истиқболли ролини
янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини
рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом
этиш: хусусий мулкнинг ҳуқуқ ва кафолатларини ишончли ҳимоя қилишни
таъминлаш, барча турдаги тўсқинликлар ва чекланишларни бартараф этиш,
хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш йўлида тўлиқ
эркинлик бериш, амалиётда “Агар халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва кучли
бўлади” деган принципни амалга ошириш; кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини
яратиш, тадбиркорлик тузилмаларининг фаолиятига давлат, назорат ва ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларнинг ноқонуний аралашувини қатъий олдини олиш;
давлат мулкини хусусийлаштириш тартиб-таомилларни янада кенгайтириш ва
соддалаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларида
давлат иштирокини камайтириш кўзда тутилган[7].

Қуйидаги жадвал маълумотлари орқали кичик бизнеснинг республикамиз

ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги ролига баҳо берамиз.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

6

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Кичик тадбиркорлик ривожланишининг асосий макроиқтисодий

кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги

2015

йил

2016

йил

2015 йил

2014 йилга

нисбатан

фарқи,

(-, +)

1

2

3

4

5

Кичик тадбиркорликнинг ЯИМдаги

улуши

%

56,5

56,9

+0,4

Кичик тадбиркорликда фаолият

юритаётган субъектлар сони

дона

450,5

482,3

+31,8

Кичик тадбиркорликда банд

бўлганлар сони

минг киши

10170,3

10 392,5

+222,2

Иқтисодиётда банд бўлганлар умумий

сонида кичик тадбиркорликда банд

бўлганлар улуши

%

77,9

78,1

+0,2

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистик қўмитаси маълумотларига

асосан муаллиф томонидан тайёрланди

Жадвалдан кўриниб турибдики, 2016 йилнинг январь-декабрида 31,8

мингдан ортиқ кичик бизнес субъектлари ташкил этилди (бу ўтган йилнинг шу
даврига нисбатан 18,1 фоизга кўпдир), шунингдек 10392,5 минг нафар
кишининг бандлиги таъминланди, шу жумладан банд бўлганларнинг 8212,1
минг нафари якка тартибдаги тадбиркорлар, 2180,4 минг нафари кичик корхона
ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келди. Умуман, кичик тадбиркорлик
ривожланишининг макроиқтисодий кўрсаткичлари барчаси иқтисодий таҳлил
даврда ижобий томонга ўзгарган.

Хулоса ва таклифлар

Олиб борилаётган илмий тадқиқотлар натижасида кичик бизнес ва

хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали рақобатбардош
маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қуйидагича хулосага келиш мумкин:

Республикамиз вилоятларида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш

учун маҳаллий ҳокимият бошқаруви томонидан тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантиришнинг зарурий шарт-шароитларини яратиб бериш, ишлаб чиқариш
ва истеъмол товарлари вилоят аҳолисининг иқтисодий ҳолатларини эътиборга
олган ҳолда нархларининг асоссиз ўсишини олдини олиш зарур;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришдан

асосий мақсад нафақат аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш, маҳаллий
ресурслардан самарали фойдаланиш асосида маҳаллий саноат тармоқларини
ривожлантириш, балки мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ҳам оширишдир;

вилоят туманлари бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни

ривожланишини таҳлил қилиш асосида туманларда кичик бизнес тадбиркорлиги
йўналишлари бўйича туманлардаги унинг иқтисодий ўсиш кўрсаткичи вилоятнинг
ўртача кўрсаткичларидан паст ва унинг асосий сабаблари маҳаллий табиий
ресурслардан фойдаланмаслиги, инвестиция тушумларининг турли даражада


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

7

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

эканлиги, зарурий хомашё билан таъминланмаганлиги, хорижий инвестициялар
тушумини талаб даражасида эмаслиги кредитга тўланадиган фоизларнинг
юқорилигидир;

вилоятларда кичик бизнес шаклида тадбиркорлик фаолиятини

ривожлантириш, маҳаллий ресурслар асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш кам
инвестиция маблағларини талаб этиб, уларнинг бозор коньюнктураси талабларига
тез мослаша олишига имкон беради;

ишлаб чиқариш тадбиркорлиги фаолиятини олиб боришда, ҳуқуқий,

сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий омиллар ўзаро боғлиқликда амалга оширилиши
унинг самарали инқирозсиз ривожланишини таъминлайди;

тадбиркорлик субъектларини қишлоқ жойларида, аҳоли зич яшайдиган

ҳудудларда жойлаштирилиши бозор иқтисодиётининг барқарор ривожланишини ва
ишлаб чиқариш кучларини иш ўринлари билан таъминлашни, маҳаллий хомашё
ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайди;

тадбиркорлик фаолияти ўзининг хусусияти ва турларига қараб ишлаб

чиқариш, тижорат, молиявий ва маслаҳат тадбиркорликларидан иборат бўлиб, улар
мустақил субъект сифатида бозор иқтисодиёти шароитида ўзаро боғлиқликда
фаолият олиб боришлари зарур. Бунинг учун вилоят туманларида инновацион
молиялаштириш, пул-кредит, ахборот, консалтинг, франчайзинг, инжиринг ва
лизинг хизматлари тадбиркорлигини рақобат асосида ташкил этиш зарур.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси. Lex.uz, 2016 йил 5 октябрь.

2. Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш –

тараққиётимизнинг муҳим омилидир. Ўзбекистон Республикаси Биринчи
Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
қабул қилинганининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги
маърузаси // Халқ сўзи, 2010 йил 8 декабрь. Б.1-3.

3. Тадбиркорлик тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонуни. 1991. -

11 февраль.

4. Бобоев А.Ч. “Тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг назарий

жиҳатлари ва устувор йўналишлари” иқтисод фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация, Тошкент-2012 йил, 20б.

5. Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини

юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади.- Т.:
Ўзбекистон, 2011. 7-8 б.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистик қўмитаси маълумотлари

асосида тузилди, Тошкент-2017 йил.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида, Тошкент шаҳри, 2017 йил 7 февраль.

Библиографические ссылки

Узбскистон Республикаси Конун хужжатлари маълумотлари миллий базаси. Lex.uz, 2016 йил 5 октябрь.

Мамлакатимизни модернизация килиш йулини изчил давом эттириш -тараккиётимизнинг мухим омилидир. Узбскистон Республикаси Биринчи Президента Ислом Каримовнинг Узбскистон Республикаси Конституцияси кабул килинганининг 18 йиллигига багишланган тантанали маросимдаги маърузаси И Халк сузи, 2010 йил 8 декабрь. Б. 1-3.

Тадбиркорлик тугрисида Узбскистон Республикасининг конуни. 1991. -11 февраль.

Бобоев А.Ч. “Тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг назарий жихатлари ва устувор йуналишлари” иктисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун такдим этилган диссертация, Тошкент-2012 йил, 206.

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараккиётини юксалтириш, халкимиз фаровонлигини оширишга хизмат килади.- Т.: Узбскистон, 2011.7-8 б.

Узбскистон Республикаси Давлат статистик кумитаси маълумотлари асосида тузилди, Тошкент-2017 йил.

Узбскистон Республикаси Президентининг фармони Узбскистон Республикасини янада ривожлантириш буйича аракатлар стратегияси тугрисида, Тошкент шахри, 2017 йил 7 февраль.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов