Особенности внутреннего аудита и оценка его эффективности в хозяйствующих субъектах

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
261-272
19
6
Поделиться
Илxaмoв Ш. (2019). Особенности внутреннего аудита и оценка его эффективности в хозяйствующих субъектах. Экономика и инновационные технологии, (1), 261–272. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10702
Шaвкaт Илxaмoв, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент, д.ф.-м.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье освещены особенности внутреннего аудита и оценки эффективности в процессе аудиторских проверок. Обосновано сущность и необходимость внутреннего аудита, а также формированы рекомендаций по совершенствованию методологических основ оценки внутреннего аудита на оснований международным стандартам.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

1

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА ИЧКИ АУДИТ ВА УНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Илxaмoв Шaвкaт Ислaмoвич,

ТДИУ доценти, DSc.

E-mail:

shavkat.i@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада аудиторлик текширувлари жараёнида ички аудит ва

уни самарадорлигини баҳолаш хусусиятлари ёритиб берилган. Ички аудитнинг моҳияти
ва унинг зарурати асосланган, шунингдек ички аудит самарадорлигини баҳолашнинг
методологик асосларини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш бўйича
тавсиялар шакллантирилган.

Аннотация:

В данной статье освещены особенности внутреннего аудита и оценки

эффективности в процессе аудиторских проверок. Обосновано сущность и
необходимость внутреннего аудита, а также формированы рекомендаций по
совершенствованию методологических основ оценки внутреннего аудита на оснований
международным стандартам.

Abstract:

In this article the features of internal audit and estimation of efficiency are lighted

up in the process of public accountant verifications. Essence and necessity of internal audit are
reasonable, and also formed recommendations on perfection of methodological bases of
estimation of internal audit on grounds to the international standards

Калит сўзлар:

ички аудит, ички аудит хизмати, ташқи аудит, ички аудит

фyнкциялaри, бyxгaлтерия ҳисoби, мoлиявий ҳисoбoт, хўжалик юритувчи субъект.

Кириш

Хўжалик юритувчи субъектнинг рақобатбардошлигини ошириш узоқ муддатли

истиқболда унинг иқтисодиётини муваффақиятли ривожлантиришнинг муҳим шарти
ҳисобланади. Рақобатбардошлик иккита асосий омилдан ҳосил бўлади – капитални
қулай шароитларда жалб қилиш ва мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш.
Ички аудит хўжалик юритувчи субъект молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини
ошириш имкониятларини аниқлашнинг энг қулай воситаларидан бири бўлиб, у, ўз
навбатида, корхонанинг рақобат жиҳатдан устунлигини таъминлаши мумкин.

Назария ва амалиётимизда нисбатан янги тушунча ҳисобланган ички аудит Ғарб

мамлакатларида ХХ-асрнинг бошида пайдо бўлган ва иккинчи жаҳон урушидан сўнг
хўжалик операциялари ҳажмининг ортиши ва компанияларнинг марказлашмаган
тизимга ўтишига жавобан ривожланиш учун кучли туртки бўлди. “АҚШ ички
аудиторларининг касб ташкилоти 1941 йили Ички аудиторлар институти сифатида
ташкил этилган эди. Бу муассаса ўз фаолиятини ички аудиторларнинг умумий касб
манфаатлари, уларнинг амалий тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш, касб
маҳорати даражасини узлуксиз ошириш дастури, иқтисодий кодекс, касб меъёрлари
ва сертификациялаш дастурлари замирига қуради” [1, Б.56]. Яна бир манбада
таъкидланишича, “Бундай назорат (ўз-ўзини назорат қилиш) шакли АҚШда ўтган, ХХ -
асрнинг 30- йилларида юзага келиб, кейинчалик Ғарбий Европа ва Японияга
тарқалган” [2, Б.41]. Бинобарин, “1941 йилда АҚШда ички аудитор касбини
ривожлантириш ва оммалаштириш, касбий фаолият стандартларини ишлаб чиқиш
вазифасини ўз олдига қўйган ички аудиторлар институти ва ички аудиторлар касбий
уюшмаси ташкил этилди. Ҳозирги вақтда мазкур институт 72 минг нафарга яқин
аъзога эга бўлиб, 120 та мамлакатда намоён этилган. Умуман олганда эса, жаҳонда
ички аудит билан бир миллионга яқин киши у ёки бу даражада шуғулланади” [3].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

2

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Ички аудитни ташкил этиш зарурати нималардан иборат? Ўзбекистон

Республикаси Президентининг "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли қарорига
мувофиқ, 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб активларининг баланс қиймати 1 млрд.
сўмдан кўпроқ бўлган корхоналарда кузатувчи кенгашлар томонидан тайинланадиган
ва уларга ҳисобот берадиган ички аудит хизматлари ташкил этилиши белгиланди.
Ушбу қарорни амалга татбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги “Устав фондида давлат улуши бўлган
корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада
ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 215-сонли қарори
эълон қилинди. Ушбу қарорнинг 2-иловаси билан “Корхоналардаги ички аудит
хизмати тўғрисида” низом тасдиқланди. Низом активларининг баланс қиймати 1
млрд. сўмдан ортиқ бўлган корхоналарда ички аудитни ташкил этишга қўйиладиган
ягона талабларни ҳамда унинг ишини ташкил этишнинг методологик асосларини
белгилайди.

Ички аудитга бўлган эҳтиёж йирик корхоналарда раҳбарият қуйи бошқарув

тузилмасининг кундалик ва умуман корхона фаолиятини назорат қилиш билан
шуғулланмаганлигида

намоён

бўлади.

Бинобарин,

“Йирик

корхоналарда

раҳбариятнинг юқори бўғини корхонани кундалик фаолиятини назорати билан
шуғулланмайди, бунинг оқибатида энг қуйи бўғиндаги ёки қуйи бўғин
менежерларининг ҳисоботларини ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун йиғиладиган
унинг фаолияти ҳақидаги ахборотга эҳтиёж сезилади” [4, Б.38]. Ички аудит ушбу
фаолият ҳақида ахборот беради ва менежерлар ахборотининг тўғрилигини
тасдиқлайди. Ички аудит асосан ресурслар йўқотилишининг олдини олиш ва корхона
ичида керакли ўзгаришларни амалга ошириш учун зарур.

Жаҳонда ички аудитга нисбатан қизиқишнинг ортиб боришига қатор омиллар

сабаб бўлади. Биринчидан, ички аудит ҳозирги шароитда фойдаланиш мумкин
бўлган, лекин айни пайтда етарлича баҳоланмаган кам сонли ресурслардан бири
ҳисобланиб, улардан тўғри фойдаланиш компаниянинг самарадорлигини ошириши
мумкин. Иккинчидан, ташқи аудит институти жаҳонда содир бўлаётган молиявий-
иқтисодий инқироз, корпоратив тортишув ва жанжаллар, улар оқибатида ҳатто йирик
фирмалар ҳам банкротга учраши мумкин бўлган жиддий хатоларга йўл қўйиши
мумкин, деб ҳисоблашга асос беради. Учинчидан, компанияда ҳозирда ички аудит
унинг ажралмас бўғинларидан бирига айланиб бораётган яхши корпоратив
бошқарувнинг йўлга қўйилиши потенциал инвестор ва кредиторлар учун
компаниянинг инвестицион жозибадорлигини оширувчи ижобий ҳолат ҳисобланади.

Бутун жаҳон бўйлаб аксарият компаниялар турли хилдаги: инсон, молиявий,

моддий ресурслардан самарасиз фойдаланишдан, тўғри қарорлар қабул қилиш учун
ахборотнинг етишмаслигидан, ҳисоботларнинг беихтиёр ва қасддан бузиб
кўрсатилишидан,

ходимлар

ва

бошқарувчилар

томонидан

тўғридан-тўғри

товламачиликлардан азият чекмоқда. Корхоналарнинг ўзида ички аудитнинг
самарали тизимини ташкил этиш йўли билан бундай муаммоларнинг олдини олиш
мумкин. Чунончи, “Ички аудиторлар корхона, ташкилот, фирма ва компанияларда
бошқарув вазифаларини мустақил эксперт баҳолашини ўтказадилар. Улар
бошқарувни амалга ошираётган марказга таҳлил, баҳолаш натижалари, ўзлари
текшираётган ташкилотнинг фаолияти тўғрисидаги тавсиялар, маслаҳатлар ва
маълумотларни тақдим этадилар” [1, Б.55]. Шу билан бирга, “... ички аудитор корхона


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

3

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

фаолиятини таҳлил қилади ва баҳолайди, шунингдек, зарур тавсия, маслаҳат ва
ахборотларни тақдим этади” [4, Б.39].

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мутахассислар ўртасида ички аудит нимани ўзида намоён этиши, унинг мақсади

ва функциялари нималардан иборатлиги, ички аудит функциялари қай тарзда амалга
оширилиши ва унинг усуллари қандайлиги ҳақида ягона фикрга келинмаган. Ушбу
масалаларни комплекс тарзда ҳал этмасдан туриб ички аудит ҳолатини ва аудиторлик
текшируви жараёнида ундан фойдаланиш имкониятини баҳолаш концепциясини
белгилаб бўлмайди.

Ички аудитни ташкил этиш масалалари муаллиф томонидан қатор ишларда

кўриб чиқилган. Ҳатто номидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ташқи ва ички
аудитнинг мақсадлари бир-биридан катта фарқ қилмайди.

Аудит соҳасидаги мутахассисларнинг кўпчилиги [5, Б.189; 2, Б.41; 6, С. 177; 7,

Б.31; 8, С.202] томонидан амалга оширилган тадқиқотлар ички ва ташқи аудитнинг
фарқини,

баъзан

эса

улар

ўртасидаги

қарама-қаршиликларни

топишга

йўналтирилган. Муаллиф ўз олдига бевосита зиддиятли мақсадни қўяди – ички ва
ташқи аудитнинг мақсад, функция, усул ва бошқа жиҳатларидаги ўхшашликни топиш,
чунки айнан ушбу ўхшашлик аудиторлик текширувлари жараёнида аудиторга ички
аудит ишининг натижаларидан фойдаланиш имконини беради.

Мутахассислар томонидан ажратилган умумий белгилар ички аудит қуйидаги

ўзига хос хусусиятларга эга, деб таъкидлаш имконини беради: 1) хўжалик субъекти
ичида амалга ошириладиган мустақил фаолият; 2) хўжалик субъекти ишининг
самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган фаолият. “Ички аудит” тушунчасининг
таърифи мутахассислар томонидан турлича талқин қилинади (1-жадвал).

1-жадвал

“Ички аудит” тушунчасининг таърифлари

Манба

“Ички аудит” тушунчасининг таърифи

1.

Алборов Р.А. [10].

Ички аудит – бу ташкилотда амалга ошириладиган ташкилот ишини унинг
манфаатларини кўзлаб текшириш бўйича мустақил фаолият

2.

Axmadjonov K.B,
Yakubov I.I. [5, Б.186].

Ички аудит – бухгалтерия маълумотларининг тўғри бўлишини таъминлашга
ва корхонада самарали ички назорат тизимини ташкил этишга
йўналтирилган фаолият

3.

Бычкова С.М.,
Итыгилова Е.Ю. [11,
С.33]

Ички аудит ташкилот раҳбарияти томонидан ҳисоб ва бошқа назорат
маълумотларини таҳлил қилиш мақсадида яратилган ички назорат
тизимининг элементини ўзида намоён этади

4.

Дўсмуродов Р. [2, Б.41]

Ички аудиторлар ўзлари ишлайдиган корхоналар фаолиятини текширади.
Аммо, улар қоидага кўра, корхона маъмурияти (директорлар кенгаши)
таркибига кирадилар

5.

Жминько С.И.,
Швырёва, М.Ф.
Сафонова С.А. [12, С.17]

Ички аудит – бу ташкилот ичидан амалга ошириладиган ва компания
менежерларида мавжуд назорат тизими ишончли ва самарали эканлигига
ишонч ҳосил қилишга йўналтирилган ташкилот фаолиятининг барча
жиҳатларини мустақил баҳолаш функцияси

6.

Каримов Н.Ф. [13, Б.80] Ички аудит корпоратив бошқарув, назорат ҳамда рискларни бошқаришни

баҳолаш ва уларнинг самарадорлигини оширишга нисбатан тизимга
солинган ва пухта ташкил этилган ёндашув орқали қўйилган мақсадларга
эришишга ёрдам беради

7.

Мусаев Ҳ.Н. [7, Б.31]

Ички аудит – бу корхоналар фаолиятини манфаатдорларнинг буюртмасига
асосан даҳлсиз аудиторлар томонидан текшириш ва асосли хулосалар
беришдир


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

4

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

8.

Проданова Н.А. [14,
С.42]

Ички аудит – бу ташкилотнинг ички ҳужжатлари билан тартибга солинган
бошқарув бўғинларини ва ташкилот фаолият кўрсатишининг турли
жиҳатларини назорат қилиш юзасидан махсус назорат органлари
томонидан ташкилотнинг бошқарув органларига ёрдам доирасида амалга
ошириладиган фаолият

9.

Ilhomov Sh..I. [15, Б.22]

Ички аудит бошқарув назоратининг ажралмас ва муҳим элементи бўлиб
ҳисобланади

10.

Суйц В.П., Ахметбеков
А.Н., Дубровина Т.А.
[16, С.121]

Ички аудит – бу ташкилот (корхона)да амалга ошириладиган ташкилот
(корхона) ишини унинг манфаатларини кўзлаб текшириш ва баҳолаш
бўйича мустақил фаолият

11.

Сиротенко Э.А. [17,
С.168]

Ички аудит – иқтисодий субъект таркибий бўғинлари фаолиятининг
самарадорлигини назорат қилиш усулларидан бири

12.

Cотникова

Л.В.[18,

С.218]

Ички аудит ички назоратнинг таркибий қисмларидан бири бўлиб, унинг энг
самарали, лекин энг қимматбаҳо воситаларидан бири ҳисобланади

13.

Юдина Г.А., Черных
М.Н.[19, С.352]

Корхонанинг ўз мутахассислари томонидан амалга ошириладиган ички
аудит ташқи аудит усулларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган
хўжалик ичидаги назоратни ўзида намоён этади

1-жадвалдан кўриб турганимиздек, фақат К.Б. Ахмаджонов, С.И. Жминько ва Г.А.

Юдина ишларида берилган таърифда “ички аудит – бу, биринчи галда, хўжалик
ичидаги назорат”, дея таъкидланади. Ички аудитни ташкил этишдан мақсад: “Ички
аудит хизмати унинг ёрдамида ташкилот бозорда муваффақиятли рақобатлашиши
учун ташкил этилади” [9, С.288], деб таъкидлайди Н.В. Парушина. Бироқ бундай
мақсадни нафақат ички аудит хизмати, балки ташкилот маъмурияти ҳам ўз олдига
қўйиши мумкин, яъни ушбу мақсадни махсус мақсад, дея эътироф этиб бўлмайди.

Турли муаллифларнинг фикрига кўра ички аудитни ташкил этиш мақсади 2-

жадвалда келтирилган.

2-жадвал

Ички аудитнинг мақсади

Манба

Таъриф

1.

Андреев В.Д. [20,
С.99]

Ички аудитнинг асосий мақсади ташқи аудитнинг мақсадига яқин бўлиб,
ҳисоботларнинг тўғрилигини текшириш билан боғлиқ. Лекин унда аудиторнинг
бу борадаги фикри билдириладиган ташқи аудитдан фарқли ўлароқ ички
аудитда ҳисоботларнинг тўғрилигини тасдиқлаш зарур

2.

Бычкова С.М.,
Итыгилова Е.Ю. [11,
С.35]

Ички аудитнинг мақсади қуйидагилардан иборат:

1)

хатоларнинг олдини олувчи ёки уларни аниқлашга ёрдам берувчи самарали

ички назорат тизимини ташкил этиш;
2) ишончли бухгалтерия ҳисоботларини тайёрлаш учун зарур бўлган ахборотни
ўзида намоён этувчи тегишли ҳисоб тизимини ташкил этиш

3.

Жминько С.И. и др.
[12. С.17-18]

Ички аудитнинг асосий мақсади – компания менежерлари зиммасига
юклатилган мажбуриятларнинг улар томонидан самарали бажарилишига ёрдам
бериш, компания менежерларини компания активларидан компания ва унинг
алоҳида бўлинмалари олдига қўйилган вазифалар ва мақсадларга эришиш учун
энг самарали тарзда фойдаланилаётганлигига ишонтиришдан иборат

4.

Мусаев Ҳ.Н. [7,
Б.31]

Ички аудитнинг мақсади корхонада тўлиқ фойдаланилмаган имкониятларни
аниқлаш, корхона ходимларининг ўз вазифаларини тўлиқ бажаришларига
яқиндан ёрдам беришдан иборат

5.

Подольский

В.И.

[21]

Ички аудитнинг мақсади ташкилот ходимларига ўз функцияларини самарали
бажаришга ёрдам беришдан иборат

6.

Проданова Н.А. [14.
С.42]

Ички аудитнинг мақсади – бу ташкилот бошқарув органларига ички назорат
тизимининг турли бўғинлари устидан самарали назоратни амалга оширишда
кўмаклашиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

5

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

7.

Пугачев В.В. [8. C.31] Ички аудитнинг асосий мақсади бошқарув функцияларининг самарадорлигини

ошириш, маъмурият ва пировардида мулкдорлар манфаатларини ҳимоялашга
кўмаклашишдан иборат

8.

Cотникова Л.В. [18,
С.13]

Ички назорат (аудит)нинг мақсади – корхонанинг барча ходимлари томонидан
ташкилот

мақсадларига

мувофиқ

ўз

лавозим

мажбуриятларининг

бажарилишини таъминлашдан иборат

9.

Хасанов Б.А. [4, Б.39] Ички аудитнинг асосий мақсади, корхона ходимларининг ўз вазифаларини

самарали бажаришларига кўмаклашиш ва улар устидан таъсирчан назорат
ўрнатишдан иборат

Тадқиқот методологияси

Дyнё миқёсидa ички ayдитнинг меъёрий-ҳyқyқий, нaзaрий, тaшкилий вa

метoдoлoгик aсoслaрини тaкoмиллaштириш бoрaсидa қaтoр, жyмлaдaн, қyйидaги
yстyвoр йўнaлишлaрдa тaдқиқoтлaр oлиб бoрилмoқдa: ayдит жaрaёнидa ички аудит
фaoлияти сaмaрaдoрлигини бaҳoлaшнинг yслyблaрини xaлқaрo стaндaртлaр aсoсидa
тaкoмиллaштириш; ички ayдитнинг сaмaрaли меxaнизмини қўллaш aсoсидa мoддий
вa меҳнaт ресyрслaридaн yнyмли фoйдaлaниш резервлaрини aниқлaштириш,
мaҳсyлoтлaр

тaннaрxини

пaсaйтириш

oрқaли

мoлиявий

бaрқaрoрлик

вa

рaқoбaтбaрдoшликни oширишгa эришиш йўллaрини излaб тoпиш; xoрижий
инвестoрлaрни кенг жaлб қилиш.

Таҳлил ва натижалар

Ички аудит мақсадларининг барча муаллифлар томонидан ажратиладиган ўзига

хос хусусиятлари жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) корхонани янада
самарали бошқариш; 2) корхона ва унинг мулкдорларини қонуний манфаатларини
ҳимоялаш; 3) корхонанинг жорий мақсадларини аниқлаш ва активларининг
бутлигини таъминлаш. Барча мақсадлар, шубҳасиз, маълум маънога эга, аммо ташқи
аудит билан ички аудитнинг ўзаро ҳамкорлиги нуқтаи назаридан улар ҳал қилувчи
аҳамият касб этмайди.

Ташқи аудит учун С.М. Бычкова ва Е.Ю. Итыгилова томонидан ажратилган ва

бухгалтерия ҳисоботлари маълумотларининг тўғрилигини таъминлашдан иборат
бўлган мақсад энг муҳим ҳисобланади. Муаллиф томонидан бир неча марта
такрорланган ички аудитнинг бошқа мақсади - ташкилот ходимларига ўз
функцияларини самарали бажаришга ёрдам бериш - ташқи аудитнинг шунга ўхшаш
мақсадига мос келади.

Ички аудиторлар халқаро институти (Institute of Internal Auditors, АҚШ) “Ички

аудит ташкилотга хатарларни бошқариш, назорат ва корпоратив бошқарув
жараёнларини баҳолаш ва улар самарадорлигини оширишга нисбатан изчил
ёндашувдан фойдаланган ҳолда қўйилган мақсадларга эришишга ёрдам беради” [22]
деган фикрни эътироф этади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ва фаолият юритадиган хўжалик

юритувчи субъектлар учун ички аудитнинг энг аниқ таърифи низомда келтирилган.
Ушбу низомга кўра,

“ички аудит - корхона бошқарувининг ижро этувчи органи ва

таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига,
таъсис ҳужжатларига ва ички ҳужжатларга риоя қилинишини текшириш ва
мониторинг олиб бориш йўли билан улар ишини назорат қилиш ва баҳолаш,
маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишининг
тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш, хўжалик операцияларини амалга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

6

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

оширишнинг белгиланган қоидалари ва таомиллари, активларнинг сақланиши ҳамда
корпоратив бошқариш принциплари жорий этилиши бўйича корхона таркибий
бўлинмасининг (ички аудит хизмати) фаолияти”

[23] тушунилади.

Мутахассисларнинг “ички аудит” функциялари борасидаги фикрлари ҳам

турлича (3-жадвал).

3-жадвал

Ички аудитнинг функциялари

Таъриф

Манба

[24] [12]

[6] [10] [13]

1

2

3

4

5

6

1. Ички регламентлар ва назорат тартиб-қоидалари (буйруқ, фармойиш,

йўриқнома,

ваколатлар

ва

жавобгарликнинг

ходимлар

ўртасида

тақсимланганлиги ва б.) етарлилигини ва уларнинг амалдаги норматив
ҳужжатларга ва таъсис ҳужжатларига мос келишини текшириш

+

+

2. Активларнинг мавжудлигини, ҳолатини, уларни баҳолашнинг тўғрилигини,

барча турдаги ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини, ҳисоб-китоб
интизомига риоя этилишини, солиқ тўловларининг тўлиқлигини ва ўз вақтида
тўланганлигини текшириш

+

+

3. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, уни юритиш услубиёти ва техникасининг

тўғрилиги, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларнинг тўғрилигини
экспертиза қилиш

+

+

4. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг тўғрилиги, сотишдан тушган

тушумни

акс

эттиришнинг

тўлиқлиги,

молиявий

натижаларни

шакллантиришнинг аниқлиги, даромаддан фойдаланиш тартибини текшириш

+

+

5. Назорат, бухгалтерия ҳисоби, ҳисоб-китоблар тизимини ташкил этишни

яхшилаш, ишлаб чиқариш ва бошқарув таркибини ўзгартириш, ривожланиш
дастурининг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш

+

+

+

6. Ташқи омилларни таҳлил қилиш ва уларнинг корхона фаолиятига таъсирини

баҳолаш

+

+

7. Таъсисчилар ва маъмурият ходимларига бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш,

хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, менежмент, ҳуқуқ ва бошқа масалаларда
маслаҳат бериш

+

+

+

8. Ички аудит, солиқ ва бошқа назорат органларининг текширувларига

тайёргарликни ташкил этиш

+

+

+

9. Молиявий-хўжалик фаолиятини даврий назорат қилиш

+

10. Семинарлар ўтказиш, ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш, кадрлар

хизматига бухгалтерия ходимларини танлаб олишда ва тестдан ўтказишда ёрдам
бериш

+

11. Бухгалтерия ҳисобини, ҳисоботлар тузишни, солиқ солиш бўйича ҳисоб-

китобларни,

хўжалик

фаолиятини

таҳлил

қилишни,

аудитни

компьютерлаштиришни амалга ошириш

+

12. Хўжалик шартномаларини тузиш ва бажариш шартларининг тўғрилигини

текшириш

+

13. Ташкилот операцияларининг тежамлилигини ва самарадорлигини текшириш

+

14. Дастурда белгиланган мақсадларга эришиш шартларини текшириш

+

15. Ички назорат тизимларининг мувофиқлиги ва самарадорлигини текшириш ва

баҳолаш

+

16. Рискни бошқариш муолажалари ва рискни баҳолаш методларининг

қўлланиши ва самарадорлигини таҳлил қилиш

+

Шу билан бирга “Корхоналарда ички аудит хизмати тўғрисида” ги низомга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

7

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

мувофиқ, “қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий функциялари ҳисобланади:

-ҳар йили корхонанинг кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланадиган режага

мувофиқ кўрсатилган йўналишлар бўйича тегишли текширишлар ўтказиш йўли билан
ички аудитни амалга ошириш (ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунлари бўйича);

-тузиладиган хўжалик шартномаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги

юзасидан экспертиза ўтказиш;

-бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда корхонанинг

таркибий бўлинмаларига методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк
қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

-техник топшириқларни ишлаб чиқишда, ташқи аудиторлик ташкилотларининг

таклифларини баҳолашда ҳамда аудиторлик текширишларини ўтказиш учун ташқи
аудиторлик ташкилотини танлашда тавсияларни тайёрлашда корхонанинг кузатувчи
кенгашига кўмаклашиш” [23].

“Ички аудит: ташкилот бошқарувининг юқори бўғинига унинг молиявий-хўжалик

фаолияти ҳақида ахборот беради; ички назорат тизимининг самарадорлигини
оширади; унинг алоҳида таркибий бўлинмалари ҳисоботларининг тўғрилигини
тасдиқлайди” [6, С.13].

О.В Ковалева 3-жадвалда келтирилган функцияларнинг аксариятини ички

аудиторлар фаолиятининг тўртта асосий йўналишига бирлаштиради: бошқарув
тизимининг самарадорлигини баҳолаш ва назорат қилиш; аудит; маслаҳат фаолияти;
ташқи назорат ва ташкилот фаолиятини баҳолаш билан боғлиқ функциялар. Санаб
ўтилган йўналишлардан биринчиси адабиётда алоҳида номга эга бўлди – “бошқарув
аудити, бунда ресурслардан оқилона фойдаланиш, якуний натижага эришиш ва
ташкилот сиёсатини белгилашга доир тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида
ишбилармонлик операцияларини ўрганиш тушунилади. У раҳбарларга ўз
функцияларини бажаришга ёрдам беради ва ташкилот фойдасининг ошишига олиб
келади” [25, С.27].

Бироқ, бошқа муаллифлар томонидан ички аудит мижозга ўз ресурсларидан

самарали фойдаланиш даражасини ошириш ва кўзланган мақсадга эришиш учун
маслаҳат хизматларининг тури сифатида таърифланади. Ушбу хизмат тури дипломли
жамоат бухгалтер ва аудиторларининг мустақил фирмалари ёки тегишли малакага эга
бўлган ички аудиторлар томонидан бажарилади. Р.А.Алборовнинг таъкидлашича,
“ички аудит хизмати аудиторлари ташкилот фаолиятининг ўзига хос турлари билан
боғлиқ бошқа ташкилий-бошқарув, ҳуқуқий, технологик, техник-иқтисодий
вазифаларни ҳам ҳал этиши мумкин” [10, С.18]. Шундай қилиб, ички аудит
фаолиятининг алоҳида йўналишлари ўртасидаги чегара шартли эмас.

Умуман олганда, деб ёзади Н.Ф. Каримов “ички аудит тизими молиявий-

хўжалик назоратининг таркибий қисми сифатида хўжалик юритувчи субъектларнинг
тадбиркорлик фаолиятида янги ҳодисаларни очиб беради, мазкур фаолиятни илмий
асосларда такомиллаштириш мақсадида уларнинг қонуниятларини ўрнатади” [13,
С.105].

Биз Б.А. Хасановнинг “Ички аудит корхонанинг ўзи томонидан амалга

оширилади, унинг вазифаси харажатлар шаклланиши устидан ички хўжалик назорати,
режадаги смета ва меъёрлардан четга чиқишларни аниқлаш, уларнинг сабабларини
таҳлил қилиш ва жавобгар шахсларни аниқлаш, молия-хўжалик фаолияти


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

8

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

захираларини қидириш ва корхонани самарали бошқарув қарорлари қабул қилиш
учун зарурий ахборот билан таъминлашдан иборат” [4, С.53] деган фикрига қўшилган
ҳолда, “ички аудит корхонада ҳар куни амалга ошириладиган хўжалик
операцияларининг қонунийлигини ҳам назорат қилади” деган жумлани қўшимча
қиламиз.

3-жадвалда санаб ўтилган функциялар ичида ташқи аудиторни бухгалтерия

ҳисоби тизимида ҳисобга олинадиган ва шаклланадиган ишончли ахборотни
таъминлашга йўналтирилган функциялар, хусусан, қуйидагилар мутлақ қизиқтиради:
1) хўжалик операцияларини амалга оширишда назорат амалларининг меъёрий ва
таъсис ҳужжатларига мос келишини текшириш; 2) активларнинг мавжудлиги, ҳолати
ва уларни баҳолашнинг тўғрилигини текшириш; 3) бухгалтерия ҳисобини ташкил
этиш, уни юритиш услубияти, техникаси, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий
ҳисоботларнинг тўғрилигини экспертиза қилиш; 4) молиявий натижаларни
шакллантиришнинг аниқлиги, даромаддан фойдаланиш тартибини текшириш.

Иккинчидан, ички аудиторлар ишига ишониш даражасини баҳолашда ички

аудиторларга ташқи аудиторлар бажарадиган функциялар юклатилганлигини
аниқлаш лозим.

Аксарият мутахассислар ички аудит турли ташкилий шаклларга эга бўлиши

мумкин, деган фикрга қўшилади. Чунончи, “Ички аудит функцияларини мулкдорлар
ва (ёки) хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан тайинланадиган
тафтишчилар, тафтиш комиссиялари; ички аудит махсус хизматлари; иқтисодий
субъект штатида турган алоҳида аудиторлар; ички аудитни ўтказиш мақсадида жалб
этиладиган ташқи ва (ёки) ички аудиторлар бажариши мумкин” [21, С.235; 8, С.156].
Шунингдек, “унча катта бўлмаган фирмаларда ички аудитор мажбуриятлари
таъсисчилар томонидан тайинланадиган тафтиш комиссиясига юклатилади. Ички
аудитни шартнома бўйича четдан профессионал аудиторларни жалб этган ҳолда
ўтказиш амалиёти мавжуд” [4, Б.53] деган фикрлар ҳам бор. Бизнингча, ички
аудитнинг ташкилий шакл фаолият тури иқтисодий кўрсаткичлар ҳажми, юзага келган
бошқарув тизимини белгилаб берувчи турли омилларга боғлиқ.

Ҳам ташқи, ҳам ички аудиторлар фаолиятининг алоҳида масалалари тегишли

ташкилий-ҳуқуқий шакллар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Акциядорлик жамиятининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш масалалари
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида очиб берилган. Жамиятнинг
молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун тафтиш комиссияси (тафтишчи)
кўринишидаги ички назорат органлари жамият уставига мувофиқ акциядорларнинг
умумий йиғилиши томонидан сайланади. Унинг юқоридаги қонунда тартибга
солинмаган ваколатлари жамият уставида белгиланиши керак. Жамият тафтиш
комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан
тасдиқланадиган низомда белгилаб қўйилади.

Акциядорлик жамияти тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари жамият тафтиш

комиссиясига муайян ваколатларни беради.

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш бир йиллик ёки бошқа давр

ичидаги фаолият якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ташаббусига биноан,
акциядорлар умумий йиғилишининг, кузатув кенгашининг қарорига ёки жамият овоз


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

9

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида ўн фоизига эгалик қилувчи
акциядорларнинг талабига биноан амалга оширилади.

Жамият тафтиш комиссиясининг талабига биноан жамиятнинг бошқарув

органларидаги

мансабдор

шахслар

молия-хўжалик

фаолияти

тўғрисидаги

ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этишлари шарт.

Жамиятнинг тафтиш комиссияси Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик

жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоялаш тўғрисида”ги қонуннинг 72-
моддасига мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
чақирилишини талаб қилишга ҳақли.

Яна шуни ҳисобга олиш лозимки, “акциядорлик тафтиш комиссиясининг ҳуқуқий

ҳолати айрим ўзига хос хусусиятларга эга. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари
бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлишлари, шунингдек
жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллашлари мумкин эмас.
Жамият кузатув кенгашининг аъзоларига ёки бошқарув органларидаги мансабдор
шахсларга қарашли акциялар жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш чоғида
овоз беришда иштирок этиши мумкин эмас”.

Бундай ҳолат шу билан изоҳланадики, тафтиш комиссияси жамиятни бошқариш

органи ҳисобланмайди. Унинг вазифалари жумласига фақат корхонанинг молия-
хўжалик фаолиятини назорат қилиш, яъни ички аудит киради. Ички аудитнинг
объективлиги унинг бошқарув тизимида мустақиллик даражаси билан таъминланади.
Ички аудитор фақат уни тайинлаган кузатув кенгаши ва мулкдорларига бўйсунади ва
уларга ҳисобот беради, бошқа лавозимларни эгаллаб турган шахсларга тобе эмас.
Чунончи, ички аудиторлар “корхона кузатувчи кенгашига бевосита бўйсунади” [23].

Ички аудитни ташкил этишнинг алоҳида қоидалари қонун ҳужжатларида ўз

аксини топган. Унга кўра, “Активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан кўп
бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Жамиятнинг кузатув кенгаши
ички аудит хизматини ташкил этади ва унинг ходимларини тайинлайди. Ички аудит
хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.

Ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва

филиаллари томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатлари ва бошқа
ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда
маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик
операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-
таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни
бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини
текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи,
ваколатхоналар ва филиаллари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар

ҳуқуқларини ҳимоялаш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, ички аудит хизмати ўз
фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган
тартибга мувофиқ амалга оширади.

Хўжалик ичидаги назоратни бошқарув аппаратининг мустақил бўлинмаси

ҳисобланган ички аудит хизмати амалга ошириши мумкин. Бундай хизмат корхонада
назорат

усуллари

ва

тартиб-таомилларининг

самарадорлигини

текшириш,

маъмуриятга бутун бўлинма ишини назорат қилишда ёрдам кўрсатиш ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

10

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

мулкдорларнинг қонуний мулкий манфаатларини ҳимоялаш учун ташкил этилади.

В.В. Бурцевнинг таърифлашича, “тижорат ташкилотини ички назорат қилиш

шакли – бу тижорат ташкилотининг барча объектларини ички назорат қилиш тартиб-
таомилларининг тартибга солинган йиғиндисини ташкил этиш ва муайян тарзда
ифодалаш усули” бўлиб, ташкилот ички назоратининг турли шакллари сифатида ички
аудит ва ички назоратнинг таркибий-функционал шакли ажратилади, бунда таркибий-
функционал шаклдан “ички аудит бўлими (сектори, бюроси, гуруҳи ва ҳ.к.) ва тафтиш
комиссияси (тафтишчи) мавжуд бўлмаган ташкилотларда фойдаланилади” [26, С.22].

Биз бундай таърифга қўшила олмаймиз. Мазкур ҳолатда тушунчалар яққол

алмашиб кетиши мумкин. Ички аудит – бу ички назоратни ташкил этиш шакли эмас,
балки ички аудитнинг таркибий-функционал тизимини тўлдирувчи ва айрим
ташкилотларда унинг таркибига кирувчи тузилма. Чунончи, “Ички аудит – иқтисодий
субъектда унинг мулкдорларининг манфаатлари йўлида ташкил этилган ва унинг ички
ҳужжатлари билан тартибга солинадиган бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибига
амал қилинишини ва ички назорат тизими фаолият кўрсатишининг ишончлилигини
назорат қилиш тизими” [12, С.15].

Ички назорат ўзининг таркибий-функционал шаклида ҳар бир субъектга хосдир,

чунки ушбу субъект ходимлари лавозим (шу жумладан назорат) мажбуриятларини ўз
зиммасига олган. Ички назорат тизими ички аудит билан алмаштирилиши мумкин
эмас. Субъектда қўшимча тарзда ташкил этилган ички аудит хизмати фақатгина ички
назорат тизимини мустаҳкамлаши, кучайтириши мумкин, лекин уни ҳеч қачон
алмаштира олмайди. Ички назорат ички аудитдан фарқли ўлароқ анча кенг тушунча
ва бундан ташқари, у фаолият тури, ходимлар сони, мулк шакли, ташкилий-ҳуқуқий
шакл ва бошқа омиллардан қатъи назар ҳар бир субъектда маълум даражада
иштирок этиши лозим. Ички аудит – бу аудиторлик текширувидан аввал амалга
ошириладиган молиявий ҳисоботнинг тўғрилигини ва мавжуд ички назорат тизими
фаолият кўрсатишининг самарадорлигини назорат қилишнинг қўшимча тадбири.
Шунинг учун ички назорат шакллари ички аудит хизмати мавжуд бўлган тақдирда
таркибий-функционал бўлиши мумкин.

Тадқиқотимиз мақсади ва вазифаларидан келиб чиқиб, биз ички аудитнинг

такомиллашган таърифини таклиф этамиз “Ички аудит корпоратив бошқарув
томонидан қонун ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, маълумотларнинг
бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс
эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг
белгиланган қоидаларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек
қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда
мониторинг олиб бориш орқали корхона ишини назорат қилувчи ҳамда баҳоловчи
тизим”.

Хулоса

ва таклифлар

1. Айрим мутахассисларнинг фикрига кўра, ички аудитни ташкил этишнинг

асосий сабаби шундан иборатки, ташқи аудит ички аудит сингари хизматлар мазмуни
ва сифатини таъминлашга қодир эмас. Ташқи аудит кўплаб йўналишлар бўйича
танлаб текширишни амалга оширади, ташқи аудиторларнинг мажбуриятлари
жумласига инвентаризация ўтказиш, асосий воситаларни қайта баҳолашнинг
тўғрилигини батафсил текшириш, солиқ ҳисоб-китоблари ва давлат ижтимоий суғурта


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

11

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

фондлари билан ҳисоб-китобларни текшириш ва ҳоказолар кирмайди, бироқ барча
ушбу вазифалар ички аудит хизмати томонидан ҳал этилиши мумкин.

2. Агар хўжалик юритувчи субъектда ички аудит хизмати мавжуд бўлмаса,

назорат ҳаракатлари бош бухгалтер ҳамда бухгалтерия ходимлари томонидан амалга
оширилиши лозим, чунки “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунга мувофиқ бу
уларнинг лавозим мажбуриятлари жумласига киради

.

Демак, ишлар ҳажмидаги

айрим фарқлар ички аудит хизматини ташкил этишга сабаб бўла олмайди.

Фикримизга кўра, ички аудит ички назоратнинг таркибий қисмларидан бири,

ички назоратнинг энг самарали, энг масъулиятли воситаларидан бири ҳисобланади.

3. Айрим мутахассислар ички аудит фақат алоҳида ажратилган таркибий

бўлинмалар тизимига эга бўлган корхоналарга хосдир деган фикр билдирадилар.
Лекин, ички аудит хизматини барча ташкилотларда ташкил этиш зарур. Ички аудит
шаклида ички назоратни ташкил этиш қуйидаги хусусиятлар: мураккаблашган
ташкилий тузилмага; кўп сонли филиаллар, шуъба компанияларга; турли-туман
фаолият турлари ва уларни кооперациялаш имкониятига эга бўлган; бошқарув
органларининг бошқарувнинг барча даражаларидаги менежерлар ҳаракатларини
холисона ва мустақил баҳолашга интилиши билан ажралиб турувчи йирик ва айрим
ўрта ташкилотларга хосдир. Ички аудит мулкчиликнинг барча шаклларидаги
ташкилотларда бошқарув назоратининг зарур элементи ҳисобланади. Ҳозирги вақтда
ички

аудитни

такомиллаштириш

корпоратив

бошқариш

тизимининг

самарадорлигини ошириш усулларидан биридир.

4. Ички аудит тузилмасига эга бўлган ташкилотлар доираси алоҳида ажратилган

таркибий бўлинмаларга эга бўлган ташкилотлар доирасига қараганда анча кенг,
бироқ бошқарувнинг ҳар бир илғор ташкилий тузилмаси уни назорат қилишнинг
махсус хизматини ташкил этиш заруратини келтириб чиқарадиган даражада кенг
эмас. Бошқача айтганда, ички аудит хизматини ташкил этиш мақсадини бошқарув
самарадорлигини ошириш зарурати сифатида белгилаш – раҳбариятнинг исталган
чуқур ўйланган ҳаракатини ана шундай таърифлаш мумкин эмас, деб ҳисоблаш учун
бирмунча ноаниқ.

Ички аудит ташкил этиладиган хўжалик юритувчи субъектларда бундай зарурат

туғилишига сабаб шундан иборатки, ижрочи қарор қабул қилувчи шахсдан ҳудудий
(алоҳида ажратилган бўлинмалар) ёки ташкилий (шуъба жамият, биргаликдаги
фаолият иштирокчиси, умумий ишларни олиб борувчи ва б.) жиҳатдан, кўпинча эса
ҳам ҳудудий, ҳам ташкилий жиҳатдан ажратилган, шунингдек ижрочилар сони кўп
бўлган ҳолларда уларни назорат қилиш учун мутлақ назорат функцияларига эга
бўлган бўғин зарур.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Тулаходжаева М.М. Ўзбекистон Республикасида молиявий назорат тизими.

Монография.– Т.: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 1998. – 176 б.

2.

Дусмуратов Р.Д. Аудит асослари. Дарслик. Т.: Ўзбекистон миллий

энциклопедияси, 2003.- 612 б.

3.

Сонин А. Внутренний аудит сегодня: и снова о рисках. Источник: Журнал

"Акционерное общество: вопросы корпоративного управления" Москва, 2010. №1.
www.gaap.ru.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

12

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

4.

Хасанов Б.А., Алибоев З.А., Зокирова М.Ш. Ички аудитни автоматлаштириш

асослари. - Т.: Фан, 2003. – 162 б.

5.

Аhmadjonov K.B., Yakubov I.I. Audit asoslari. Darslik. - T.: Iqtisod-moliya, 2009. –

288 в.

6.

Макальская А.К. Внутренний аудит. - М.: Дело и сервис, 2001. – 256 с.

7.

Мусаев Ҳ.Н. Аудит. Дарслик. Т.: Молия, 2003.- 220 б.

8.

Пугачев В.В. Внутренний аудит и контроль. Учебник. - М.: Дело и Сервис,

2010. – 224 с.

9.

Парушина Н.В., Суворова С.П. Аудит. Учебник. - М.: ИНФРА-М, 2008. – 459 с.

10.

Алборов Р.А. Аудит в организациях промышленности, торговли и АПК. - М.:

Дело и Сервис, 2000.

11.

Бычкова С.М., Итыгилова Е.Ю. Аудит. - М.: Магистр, 2009. – с.33.

12.

Жминько С.И., Швырёва, М.Ф. Сафонова О.И. Внутренний аудит.– Ростов

н/Д: Феникс, 2008.

13.

Каримов Н.Ф. Тижорат банкларида ички аудит. Монография. Т.: Фан, 2006.

14.

Проданова Н.А. Внутренный аудит, контроль и ревизия. – М.: Налог Инфо,

2006. – с. 42.

15.

Ilhomov Sh.I. Audit. Darslik. - T.: Iqtisodiyot, 2018.

16.

Суйц В.П., Ахметбеков А.Н.,.Дубровина Т.А. Аудит: общий, банковский,

страховой. Учебник. - М.:Инфра-М, 2002.

17.

Сиротенко Э.А. Внутри-фирменные стандарты аудита: Учебное пособие. – 3-

е изд. перераб. М.: КНОРУС, 2007. – 240с.

18.

Cотникова Л.В. Внутренний контроль и аудит. Учебник / ВЗФЭИ.-М.: ЗАО

«Финстат-информ», 2000.-218 стр.

19.

Юдина Г.А. Черных М.Н. Основы аудита. Учебн. Пособие. М.: КНОРУС, 2009.

– 352с.

20.

Андреев В.Д. Внутренний аудит: Учеб. пособие. - М: Финансы и статистика,

2003. – с. 99.

21.

Аудит: Учебник для ВУЗов/В.И.Подольский, Г.Б.Поляк, А.А. Савин,

Д.В.Сотникова и др. Под ред. проф. Подольского В.И. 4-е изд., перераб. и доп. - М.:
ЮНИТИ, 2008.

22.

www.iia-ru.ru.

23.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Устав фондида давлат

улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур
даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2006 йил 16
октябрдаги 215-сон қарорига 2-илова. “Корхоналардаги ички аудит хизмати
тўғрисида”ги Низом.

24.

Ковалева О.В., Константинов Ю.П. Аудит. Учеб. пособие. - М.: Издательство

ПРИОР, 2003.

25.

Аудит: общий, банковский, страховой. Учебник. В.П. Суйц, А.Н. Ахметбеков,

Т.А. Дубровина. - М.: Инфра-М, 2002. – 627 с.

26.

Бурцев В.В. Организация системы внутреннего контроля коммерческой

организации. – М.: Экзамен, 2000.– 250 с.

Библиографические ссылки

Тулаходжаева М.М. Узбекистон Республикасида молиявий назорат тизими. Монография-Т.: Ицтисодиёт ва цуцуц дунёси, 1998. - 176 б.

Дусмуратов Р.Д. Аудит асослари. Дарслик. Т.: Узбекистон миллий энциклопедияси, 2003.- 612 б.

Сонин А. Внутренний аудит сегодня: и снова о рисках. Источник: Журнал "Акционерное общество: вопросы корпоративного управления" Москва, 2010. №1. www.gaap.ru.

Хасанов Б.А., Алибоев З.А., Зокирова М.Ш. Ички аудитни автоматлаштириш асослари. - Т.: Фан, 2003. - 162 б.

Ahmadjonov К.В., Yakubov l.l. Audit asoslari. Darslik. -T.: Iqtisod-moliya, 2009. -288 в.

Макальская А.К. Внутренний аудит. - М.: Дело и сервис, 2001. - 256 с.

Мусаев Х-Н. Аудит. Дарслик. Т.: Молия, 2003.- 220 б.

Пугачев В.В. Внутренний аудит и контроль. Учебник. - М.: Дело и Сервис, 2010.-224 с.

Парушина Н.В., Суворова С.П. Аудит. Учебник. - М.: ИНФРА-М, 2008. - 459 с.

Алборов Р.А. Аудит в организациях промышленности, торговли и АПК. - М.: Дело и Сервис, 2000.

Бычкова С.М., Итыгилова Е.Ю. Аудит. - М.: Магистр, 2009. - с.33.

Жминько С.И., Швырёва, М.Ф. Сафонова О.И. Внутренний аудит- Ростов н/Д: Феникс, 2008.

Каримов Н.Ф. Тижорат банкларида ички аудит. Монография. Т.: Фан, 2006.

Проданова Н.А. Внутренный аудит, контроль и ревизия. - М.: Налог Инфо, 2006.-с. 42.

Ilhomov Sh.l. Audit. Darslik. - T.: Iqtisodiyot, 2018.

Суйц В.П., Ахметбеков А.Н.,.Дубровина Т.А. Аудит: общий, банковский, страховой. Учебник. - М.:Инфра-М, 2002.

Сиротенко Э.А. Внутри-фирменные стандарты аудита: Учебное пособие. - 3-е изд. перераб. М.: КНОРУС, 2007. - 240с.

Сотникова Л.В. Внутренний контроль и аудит. Учебник / ВЗФЭИ.-М.: ЗАО «Финстат-информ», 2000.-218 стр.

Юдина Г.А. Черных М.Н. Основы аудита. Учебн. Пособие. М.: КНОРУС, 2009. -352с.

Андреев В.Д. Внутренний аудит: Учеб, пособие. - М: Финансы и статистика, 2003.-с. 99.

Аудит: Учебник для ВУЗов/В.И.Подольский, Г.Б.Поляк, А.А. Савин, Д.В.Сотникова и др. Под ред. проф. Подольского В.И. 4-е изд., перераб. и доп. - М.: ЮНИТИ, 2008.

www.iia-ru.ru.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг "Устав фондида давлат улуши булган корхоналарнинг самарали бошцарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада х,исобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тугрисида" ги 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон царорига 2-илова. "Корхоналардаги ички аудит хизмати тугрисида"ги Низом.

Ковалева О.В., Константинов Ю.П. Аудит. Учеб, пособие. - М.: Издательство ПРИОР, 2003.

Аудит: общий, банковский, страховой. Учебник. В.П. Суйц, А.Н. Ахметбеков, Т.А. Дубровина. - М.: Инфра-М, 2002. - 627 с.

Бурцев В.В. Организация системы внутреннего контроля коммерческой организации. - М.: Экзамен, 2000 - 250 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов