Ривожланган давлатларда ва Ўзбекистонда тадбиркорлик турлари ва уларни аниқлаш мезонлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
187-201
33
3
Поделиться
Салимов, Ш. (2020). Ривожланган давлатларда ва Ўзбекистонда тадбиркорлик турлари ва уларни аниқлаш мезонлари. Экономика и инновационные технологии, (1), 187–201. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11280
Шерзод Салимов, Институт макроэкономических исследований и прогнозирования

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Кичик ва ўрта бизнесни (КЎБ) аниқаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли, мақолада хорижий давлатлар ва Ўзбекистонда КЎБни
аниқлашга ёндашувлар ўрганилган. Бизнесни КЎБга киритишнинг миқдорий мезонлари қиёсланган ва Ўзбекистонда КЎБни аниқлашга доир тавсиялар келтирилган

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

190

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

РИВОЖЛАНГАН ДАВЛАТЛАРДА ВА ЎЗБЕКИСТОНДА

ТАДБИРКОРЛИК ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИ АНИҚЛАШ

МЕЗОНЛАРИ

Салимов Шерзод Бахтиёрович

Макроиқтисодий тадқиқотлар ва

прогнозлаштириш институти мустақил тадқиқотчиси

E-mail:

b.salimov@tsue.uz

Аннотация:

Кичик ва ўрта бизнесни (КЎБ) аниқаш, уларни қўллаб

-

қувватлаш

ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб
этади. Шу сабабли, мақолада хорижий давлатлар

ва Ўзбекистонда КЎБни

аниқлашга ёндашувлар ўрганилган. Бизнесни КЎБга киритишнинг миқдорий
мезонлари қиёсланган ва Ўзбекистонда КЎБни аниқлашга доир тавсиялар
келтирилган.

Калит сўзлар:

микрокорхона, кичик бизнес, ўрта бизнес, йирик бизнес, КЎБга

киритиш мезонлари, унумдорлик, бандлик, рағбатлантириш механизмлари, товар
айланмаси, “мустақил келиб чиқиши”, инновацион ривожланиш.

Abstract:

The definition of small and medium-sized businesses (SME) is important in

the development of government policies to support and develop SME. In this regard, the
article considers approaches to the determination of SME in foreign countries and the
Republic of Uzbekistan. A comparison is made of the quantitative criteria for classifying
businesses as SME and recommendations for identifying SME in Uzbekistan.

Keywords:

microenterprise, small business, medium business, large business,

inclusion criteria for SMEs, productivity, employment, incentives, turnover, “independent
origin”, innovative development.

Кириш

Ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишда кичик ва

ўрта бизнеснинг (КЎБ) муҳим

аҳамият

касб этиши бутун жаҳонда тан олинган, айниқса

ривожланган давлатлар

иқтисодиётида КЎБ муносиб

ўринга эга ва муҳим сектор ҳисобланади. КЎБ маҳаллий

хомашё ресурсларини ишлаб чиқаришга жалб этади, иш ўринлари яратади,
аҳолининг

катта қисмини даромад билан таъминлайди, бутун мамлакат ва ундаги

ҳудудларининг

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш ҳолатини белгилайди. КЎБ тармоқ

ичида ва бошқа тармоқлар билан интеграцион алоқаларни кучайтиради. Тадқиқотлар
аҳоли

турмуш фаровонлиги ошиши ва иқтисодий ривожланиш ҳам кўп жиҳатдан

КЎБга боғлиқлиги ва улар ўртасида мусбат корреляцион

боғлиқлик мавжудлигини

кўрсатмоқда.

КЎБ сони

ортиши иқтисодиётда рақобатни ривожланишига сабаб бўлади.

Меҳнат унумдорлиги паст корхоналар бозордан кетади, юқори унумдорликка эга
корхоналар сони ортади ва бу иқтисодиётда умумий меҳнат унумдорлиги ортишига
олиб келади, аҳоли даромадлари ошади. Рақобат, ўз навбатида товар ва
хизматларнинг сифати, рақобатдошлиги ошишига олиб келади. КЎБнинг яна бир устун
жиҳати

улар инновациянинг

ривожланишига муносиб

ҳисса қўшади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

191

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

АҚШ да олиб борилган тадқиқотларга кўра КЎБ да, ишчи бошига олиб

қараганда, катта бизнесга нисбатан 16 баробар кўп патентлар яратилади [

15].

Хитой

халқ республикасида (ХХР) патентларнинг 85%, техник янгиликларнинг 75% ва янги
маҳсулотларнинг 80% КЎБ га тегишли [7]. Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатларида
компанияларнинг 99% КЎБ компаниялари, ХХР сида 97%. Ўзбекистонда 2019 йилда
334767 кичик бизнес субъектлари фаолият юритган. Қуйидаги 1

-

жадвалда

давлатларнинг ЯИМ тида КЎБ ва йирик бизнеснинг улуши келтирилган.

Қуйидаги

жадвалда, ривожланган давлатларда КЎБ га катта аҳамият

берилишини кўриш мумкин.

1-

жадвал

ЯИМ таркибида КЎБ нинг улуши

(% да)

Кўрсаткичлар

КЎБ (

%)

Катта бизнес (%)

КЎБ секторида

бандликнинг улуши

(%)

Германия

53

47

62.9

Франция

62

38

61

Россия

21

79

18.9 (2018

йил

)

Италия

68

32

78.6

Англия

51

49

53.1

Жанубий Корея

48

52

80

Хитой

60

40

82

Ўзбекистон

56.5

43.5

7

6.3 (2018 йил)

Манба:

[10], [12], [15]

адабиётлар

ва

Ўзбекистон Республикаси давлат статистикаси

қўмитаси маълумотлари асосида.

Россия Федерациясида ва Жанубий Кореядан ташқари барча давлатларда КЎБнинг
ЯИМдаги улуши 50

%дан юқори. Италияда бу кўрсаткич 68

%ни, Францияда 62

%,

ХХРда 60 %ни ташкил қилади

[15]

. Ўзбекистонда кичик бизнеснинг

улуши 56

,

5 %га

тенг, Жанубий Кореяда йирик компанияларни (“чеболи”) ривожлантириш давлатнинг
устувор сиёсатини ташкил этади. Россия Федерациясида КЎБни 2030 йилгача
ривожлантириш стратегиясида КЎБ нинг ЯИМдаги улушини 40

%гача етказиш

масаласи қўйилган

[16].

КЎБ секторида бандлик улуши Англиядан ташқари, 60

%дан юқори. Бу

кўрсаткич ХХР да энг юқори бўлиб 82

%ни ташкил қилади

[13]

, Италияда

78,6%,

Францияда –

61 %,

Германияда

62,9

%га тенг

,[15]

. Ўзбекистонда кичик бизнес

соҳасида бандлик

2018 йилда

76.3

%ни ташкил этган

.

Ўзбекистон

Республикасида

ўрта

бизнес

тушунчаси

мавжуд

эмас

.

Ташкилотларни кичик тадбиркорлик субъектига киритиш Вазирлар Маҳкамасининг

2016

йил

24

август 275

-

сонли қарорига кўра ишлаб чиқилган классификацияга

асосланади. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 25 январда Олий Мажлисга
йўллаган Мурожаатномасида “Кичик ва ўрта бизнес тўғрисида”ги қонун лойиҳасини
ишлаб чиқиш

зарурлиги ва унда кичик ва ўрта бизнес мезонлари ҳамда кичик ва ўрта

бизнес субъектларини рағбатлантириш механизмлари назарда тутилиши кўрсатиб
ўтилган. Шу сабабли мамлакатимизда ҳалқаро тажрибадан келиб чиқиб

,

бизнесни

кичик ва ўрта бизнесга киритиш мезонларини ишлаб чиқиш долзарб ҳисобланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

192

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Д.А.Плетнев, Е.В.Николаев, А.Кампа ишида [12], А.П.Вершинин [2], Е.Т.Гайдар

номидаги иқтисодиёт ва сиёсат институти олимларининг тадқиқотларида [10]
хорижий давлатлар ва Россия Федерациясида тадбиркорлик

субъектларини кичик ва

ўрта бизнес секторига киритиш мезонлари қиёсий таҳлил қилинган ва Россия
Федерацияси учун бизнесни КЎБ секторига киритиш мезонларини такомиллаштириш
бўйича таклифлар берилган.

О.Б.Зилберштейн ва бошқаларнинг тадқиқотида [6] Россия Федерациясида

ўрта бизнеснинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни, тармоқлар бўйича таркиби,
даромад, ўсиш динамикаси таҳлил қилинган.

Б.Титов [

15

] ўз

тадқиқотида кичик

ва ўрта бизнес ҳамда

йирик бизнеснинг

ЯИМдаги улуши, КЎБ субъектлари сони,

ундаги ишчилар сонининг жами бандликдаги улуши, КЎБнинг турлари бўйича
бандлик такиби, товарлар айланмасидаги улуши билан боғлиқ масалалар ўрганилган.

[9] ишда Европа Иттифоқи давлатларида КЎБнинг сони, товар айланмаси,

ходимлар сони, КЎБнинг турлари бўйича унумдорлиги ва

рентабеллиги таҳлил

қилинган. [7] ишда КЎБни инновацион ривожлантириш масалаларига эътибор
берилган. [17], [18], [19] ишларда Европа Иттифоқига кирувчи ва бошқа хорижий
давлатларда КЎБнинг турлари, уларга корхоналарни киритиш мезонлари таҳлил
қилинган. Ўзбекистонлик олимлардан академик С.С.Ғуломов [3] ва У.В. Ғофуровнинг
тадқиқотларида [4] кичик бизнесни ривожлантириш ва уни давлат томонидан
қўллаб

-

қувватлаш масалаларига кенг ўрин берилган.

Мамлакатимизда тадбиркорликни микрофирма, кичик ва ўрта бизнесга

киритиш мезонларини халқаро тажриба асосида ишлаб чиқилиши муҳим
ҳисобланади.

Таҳлил ва натижалар

Ҳозирги

кунда жаҳон иқтисодиётида “кичик бизнес”, “ўрта бизнес”, “кичик

корхона”, “кичик ва ўрта тадбиркорлик” тушунчалари

синоним тушунчалар сифатида

қўлланилади. Компаниялар ичидан КЎБни ажратиш бўйича ҳам ҳар хил қарашлар

мавжуд. КЎБни ажратиш бўйича “Болтон Комиссияси” томонидан белгиланган
қарашлар учта муҳим хусусиятга асосланади

[8]:

Тадбиркорлар томонидан сотиладиган маҳсулот ҳажми ва нархига кучли

таъсир этишга йўл қўймайдиган катта бўлмаган бозор;

Ҳуқуқий

мустақиллик, кичик корхоналар шерикликдаги мулк эгалари ёки

мулк эгаси томонидан бошқарилади ва улар ўз бизнесини мустақил назорат қилади

,

бошқарув дифференциаллашган бошқарув таркибига асосланмайди;

Кичик корхоналарни бошқариш шерикликдаги мулк эгалари ёки мулк эгаси

ташқаридан ҳар қандай босимдан холи бўлиши.

Яна бир ишда [

10,

13 б

.

] ёзилишича

,

КЎБ соҳасига тегишли

корхоналар: ўз

фаолиятини расмий рўйхатдан ўтказади;

ижтимоий тўлов ва солиқларни тўлайди;

ишчиларга касаллик варақаси очади ва ҳақ тўланадиган таътил белгилайди;

ишчиларни ўқитади;

қоплаш

муддати 12 ой бўлган лойиҳаларга инвестиция қўйишни

режалаштиради;

маҳалли йиғинларнинг лойиҳаларида ва ҳайрия ишларида ўз

хоҳишига кўра қатнашади.

КЎБ нинг

заиф

томони, уларнинг даромади ва жамғармаси

йирик

компанияларникига

қараганда паст

ва шу сабабли

уларнинг янги технологиялардан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

193

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

фойдаланиш имкониятлари чекланган. КЎБ субъектлари

инновация бўйича кўпроқ

илмий

тадқиқот институтлари, университетлар ва илмий марказлар билан

ҳамкорликда ишлашга эътибор қаратади.

Бизнесни КЎБга киритиш мезонлари бўйича ягона стандартлашган мезон

жаҳонда ишлаб чиқилмаган. Бизнесни кичик ёки ўрта бизнесга киритиш давлатлар
иқтисодиётининг ўлчамига мос бўлиш керак деб қаралади [

10, 14

]

. Масалан, Хитой

ёки АҚШдаги кичик бизнес Дания ёки Люксембургда катта бизнес деб қаралиши
мумкин. Ягона стандартлашган мезонларни ишлаб чиқишга тўсиқ бўладиган яна бир
жиҳат тармоқларнинг меҳнат сиғими, капитал сиғими, ишчилар сонига нисбатан
даромад юқорилиги бўйича фарқланиши

ҳисобланади

.

Россия Федерациясида бизнесни КЎБга киритишда иккита асосий кўрсаткичдан

фойдаланилади: ишчилар сони ва даромад миқдори. Европа Иттифоқи давлатларида
ишчилар сонига қараб

КЎБ тўртта категорияга бўлинади

[15

]: 1-

9 тагача;

10-

19 тагача;

20-

49 тагача;

50-

249 тагача

.

Ишчилар сони 250 тадан юқори бўлса

,

йирик бизнес

ҳисобланади.

Жаҳон

иқтисодиётида корхоналарни кичик ва ўрта корхоналарга киритишда

кўп мезонлардан фойдаланади, улар ичидан кўп фойдаланилувчи

мезонлардан

учтасини кўрсатиш мумкин:

ишчилар сони,

йиллик товар айланмаси

ва

активлар

қиймати

.

Кўп

мезондан фойдаланиш бизнесни КЎБга киритишда маълум

қийинчиликлар туғдиради. Биринчидан, ортиқча

ҳисоб

-

китоблар қилишга тўғри

келса, иккинчидан, айрим мезонлар талаб чегарасига тушмаслиги мумкин, бу ҳолда
устун мезон қоидасини киритишга тўғри келади.

Бизнесни КЎБ секторига киритиш

мезонларини аниқлаш жуда катта аҳамиятга эга, чунки бу мезонлар КЎБ
субъектларини давлат томонидан ишлаб чиқилувчи

молиявий ва бошқа кўплаб

қўллаб

-

қувватлаш

дастурларига кириш ва улардан фойдаланиш имконини беради.

АҚШ.

Америка қўшма штатларида бизнесни кичик корхоналар секторига (АҚШ

да ўрта бизнес тушунчаси

йўқ) киритиш, Кичик бизнес ишларини бошқарув агентлиги

томонидан белгиланади (Small Business Administration, SBA). Бизнесни кичик бизнесга
киритиш мезонлари, ҳар беш

йилда қайта кўриб чиқилади

[

10,

15 бет]

.

АҚШда давлатнинг бизнесни қўллаб

-

қувватлаш дастурида қатнашиш учун,

давлат контрактлари ва субконтрактларини олиш учун бизнес кичик бизнес секторига
қарашли бўлиши керак. АҚШда 10 дан ортиқ кичик бизнесни қўллаб

-

қувватлаш ва

ривожлантириш дастурлари мавжуд. Айримларини келтирамиз[

10, 15

бет]:

Давлат харидаларини резервлаш

дастури;

Иновацион тадқиқотларда кичик бизнесни қўллаб

-

қувватлаш дастури (SBIR);

Кичик тадбиркорлик соҳасига технологияларни бериш дастури (

STTR);

“Квалификацияни тасдиқлаш” дастури (COC), (бу дастур маълум

контрактларни амалга ошириш бўйича кичик бизнеснинг малакаси етарли даражада
эканлигини аниқлашга қаратилган);

“Бизнес томонидан тарихий етарли даражада фойдаланилмайдиган Зона”

дастури (

HUBZone);

Бизнесни субпудратчи сифатида жалб этишни қўллаб

-

қувватлаш дастури,

аёллар бизнесини қўллаб

-

қувватлаш, кам таъминланган аёллар бизнеси, техник

ёрдам ва бошқарув ёрдами кўрсатиш дастурлари ва ҳоказо.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

194

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

АҚШда кичик бизнес категориясига кириш учун у қуйидаги талабларга мос

келиши керак:

Ҳар

қандай ташкилий

-

ҳуқуқий шаклидан қатъий назар у тижорат бизнеси

бўлиши;

Бошқаришда ва эгалик қилишда мустақил бўлиши;

Ўз тармоғида доминант бўлмаслик

.

Компаниялар АҚШ

ҳудудида

бўлиш ва барча операцияларни АҚШ ҳудудида

ўтказиши керак, компания АҚШ ҳудудидан ташқарида бўлиб

,

операциялар АҚШда

амалга оширилса ҳам

,

бу компания Американинг кичик бизнеси сифатида

ўрганилади.

АҚШ да бизнесни кичик бизнесга қарашли бўлиш ҳажми уни қайси тармоқда

фаолият юритишига боғлиқ. АҚШда 1160 та тармоқостилари мавжуд

бўлиб, уларда

бизнесни кичик бизнесга ўтказиш қоидалари ҳам ўзаро

фарқ қилади

[12

]. Ишчилар

сони бўйича кичик бизнес 50 та ишчидан (савдо) то 1500 ишчигача (қазиб олиш
тармоқлари). Йиллик даромади бўйича 0,75 млн.долл.дан то 38 млн.долл.гача.

Саноатда кичик бизнес ҳажми ишчилар сони билан аниқланади. Ишлаб

чиқариш тармоқларининг тўртдан бир қисмида ишчилар сони 500 тагача ишчига эга
бўлиши мумкин, яна тўртдан бир қисми 750 тагача ишчиларга эга бўлиши мумкин
(қайта ишлаш тармоқлари), яна тўртдан бир қисми 1000 тагача ишчига эга (мева ва
сабзавот қайта ишлаш, медицина инструментлари қайта ишлаб чиқариш), қолган
тўртдан бири –

1250 та ишчига эга бўлиши мумкин (кема ишлаб чиқариш),

автомобиль

ишлаб чиқаришда, электр жиҳозлари ишлаб чиқаришда кичик бизнес

1500 тагача ишчига эга бўлиши мумкин.

Қишлоқ

хўжалигида бизнесни кичик бизнесга киритиш кўрсаткичи

йиллик

даромад ҳисобланади. Кичик бизнесга киритиш чегараси қишлоқ хўжалиги
тармоқларида 0

.75

млн.долл.дан 15 млн.долл.гача (чорва ва паррандачилик

соҳасида). Қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи компаниялар учун умумий чегара 7.5
млрд.долл.ни ташкил этади.

Европа Иттифоқи (ЕИ).

Европа Иттифоқида КЎБни аниқлашга ҳар хил

ёндашувнинг мавжудлиги

қарама

-

қаршиликка олиб келишини эътиборга олиб, КЎБни

ягона ёндашув асосида аниқлаш йўлга қўйилган. ЕИ Комиссиясининг 2003

йил 6

майда чиққан тавсиясига кўра бизнесни КЎБга киритишда иккита муҳим кўрсаткичга
асосланади: ишчилар сони ва товар айланмаси ёки умумий баланс [

9], [5], [17], 2-

жадвал.

Маълумки, савдо корхоналарининг товар айланмаси, ишлаб чиқариш

соҳасига қарашли компанияларнинг товар айланмасидан катта.

Шу сабабли

бу соҳада

товар айланмаси билан умумий баланс мезонларидан

биргаликда фойдаланиш мақсадга мувофиқ

деб қаралади.

Ишчилар сони 1

-

249 тагача

бўлган йиллик айланмаси 60 млн.долл.дан ошмаган, умумий баланси 53
млн.долл.дан ошмаган корхоналар КЎБ сифтида қаралади. Ишчилар сони 10

-49

тагача бўлиб, йиллик айланмаси ва (ёки) умумий баланси 10 млн. евродан (12.5
млн.долл.)

ошмаса

,

бундай корхоналар кичик корхоналар сирасига киради. Ишчилар

сони 1

-

9 тагача бўлиб, йиллик айланмаси ва (ёки) умумий баланси 2.5 млн.долл.дан

ошмаса, булар микрокорхоналар деб қаралади.



background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

195

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал

ЕИ да корхоналарни КЎБ га киритиш мезонлари

Турлари

Ходимлар сони,

киши

Товар айланмаси,

млн.евро (долл.)

Ёки умумий баланс,

млн.евро (долл.)

Ўрта бизнес

50-249

≤ 50(60)

≤ 43(53)

Кичик бизнес

10-49

10(11.5)

≤ 10 (12.5)

Микро бизнес

1-9

≤ 2(2.5)

≤ 2 (2.5)

Манба:

[9],[15], [17]

адабиётлар асосида.

Корхоналар мезон кўрсаткичларидан бирини 2 йил кетма

-

кет оширса

,

у

корхона КЎБ мақомини йўқотади. Айтиш жоизки, корхона молиявий мезонларидан
бири бўйича КЎБ га киритилади. Масалан, умумий баланси 12.5 млн.долл.дан
ошмаса, товар айланмаси 12.5 млн.долл.дан ошган тақдирда ҳам корхона кичик
бизнес мақомида қолади. Ходим

йил давомида тўлиқ иш кунида корхонада ишлаган

бўлса, корхона ишчиси сифатида қаралади. Тўлиқ иш куни ишламаган ёки сезон
вақтида ишлаганлар ишчи бирлигининг каср қисми сифатида ҳисобга олинади.

Бизнесни КЎБ секторига киритишнинг миқдорий мезонларидан ташқари, кичик

ва ўрта корхонанинг бошқа корхоналар билан ўзаро боғлиқлиги бўйича ҳам улар уч
турга бўлинади:

автоном корхоналар. Бу корхоналар тўлиқ мустақил ёки битта ва ундан кўп

шерикларга эга бўлиб, уларнинг ҳар бирига корхонанинг 25

%гача (≤ 25%) қисми

тегишли

ёки корхонани ўзи бошқа корхоналарнинг шериги бўлиб, уларнинг ҳар

бирининг 25

% қисмига эгалик қилиши мумкин. Корхона тўлиқ мустақил бўлганда

КЎБга кириш учун фақат ўз маълумотларидан фойдаланади. Агар шериклик бўйича
муносабатда бўлса, у ҳолда шериклар

улушига кўра маълумотларни қўшиб ҳисоблаш

керак;

Корхоналар шериклик муносабатида бўлса, корхонанинг 25

%дан 50

%гача (≤

50%)

акцияси бошқа корхонага тегишли бўлади. Бу ҳолда ҳам корхона ўз

маълумотларига бошқа шерик корхоналар маълумотларини улушига

кўра қўшиб

ҳисоблайди.

Бошқа компанияга 50

%дан ортиқ қисми тегишли бўлганда бу компаниялар

боғланган компаниялар дейилади ва бунда компания ўз

маълумотларига боғланган

фирма маълумотларини қўшиши керак. Бундан ташқари, корхоналар биргаликда
(консолидированный)

ҳисобот

тузса, бу корхоналар ҳам боғланган деб қаралади.

Агар корхонанинг 50

%гача улуши

венчур компанияларга, университетларга, илмий

тадқиқот бизнес компанияларига тегишли бўлса, бу компания автоном компания
сифатида

ўрганилиши мумкин

.

Япония.

Японияда кичик корхона тушунчаси қўлланилмайди. Кичик ва ўрта

корхона биргаликда ўрганилади ва микрокорхона мавжуд

[10

, 38 бет], корхоналарни

КЎБга киритишда иккита мезондан фойдаланилади: Ходимлар сони ва устав
капитали, 3

-

жадвал. Корхона КЎБ га

қарашли бўлиши учун икки мезондан биттасига

мос келиши етарли. Микрокорхоналар учун мезон сифатида ишчилар сони
ўрнатилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

196

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3-

жадвал

Японияда корхоналарни КЎБга ва микробизнесга киритиш мезонлари

Иқтисодиёт сектори

КЎБ

Микробизнес

Ишчилар сони

Устав капитали

Ишлаб чиқариш

300

≤ 2.7 минг.долл.

20

Улгуржи савдо

100

≤ 0.9 минг.долл.

5

Хизматлар

100

≤ 045 минг.долл.

5

Чакана савдо

50

≤ 0.45 минг.долл.

5

Манба: [

10,18]

адабиётлар асосида.

Ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи

корхоналарнинг мезон чегаралари бошқа

секторларга нисбатан

юқори. Мезонлардан кузатиш мумкинки, КЎБ мақомини олиш

ЕИ давлатларникига нисбатан анча енгил.

Жанубий Корея.

Жанубий Корея иқтисодиётида йирик компаниялар (чеболи)

етакчи

ҳисобланади

,

уларнинг улушига ЯИМ нинг 52

%

дан

юқори қисми тўғри келади.

Жанубий Кореяда КЎБни аниқлашда икиита мезондан фойдаланилади –

капитал ёки

сотув ҳажми (капитал ҳажми асосан ишлаб чиқариш соҳасида қўлланилади) ва
ходимлар сони.

Корхоналарни кичик бизнес

ва микробизнесга киритишда фақат ходимлар

сони эътиборга

олинади, 4

-

жадвал. Ишлаб чиқариш тармоқларида мезонлар

чегараси юқори белгиланган (300 та ишчи ва 8 млн.долл. капитал), хизмат кўрсатиш
соҳасида ҳам бу мезонлар деярли юқори (300 та ишчи, сотиш ҳажми 30 млн.долл.).

Табиий фанларда илмий тадқиқот (НИОКР) ишларини олиб бориш мезонлари
нисбатан пастроқ белгиланган (100 та ишчи ва 10 млн.долл.гача сотиш ҳажми).

4-

жадвал

Жанубий Кореяда корхоналарни КЎБга микробизнесга киритиш мезонлари

Секторлар

Ўрта бизнес

Кичик бизнес

Микробизнес

Ишчилар

сони

Капитал,

сотиш ҳажми

Ишчилар

сони

Ишчилар сони

Ишлаб чиқариш

≤ 300 та

капитал

8

млн.долл

≤ 50та

≤ 10та

Қазилма

бойликларини қазиб олиш,

қурилиш ва транспорт

≤ 300 та

капитал

≤ 3 млн.долл.

≤ 50та

≤ 10та

Меҳмонхона, коммуникация,

ахборотни қайта ишлаш,

ритейлерлар

≤ 300 та

сотиш

≤ 30

млн.долл.

≤ 10та

≤ 5та

Уруғни ўстириш, балиқчилик,

электроэнергетика, аҳолини газ,

сув, медицина маҳсулоти

таъминоти, улгуржи савдо

≤ 200 та

сотиш

≤ 20

млн.долл.

≤ 10та

≤ 5та

Саноатда фойдаланиш учун

саноат ускунаси ижараси, ботаник

боғ, зоопарк, оқава сувларни

тозалаш, табий фанлар соҳасида

илмий тадқиқот, тажрибали

конструкторлик ишлари

≤ 100 та

сотиш

≤ 10

млн.долл.

≤ 10та

≤ 5та

Бошқалар

≤ 50 та

сотиш

≤ 5 млн.долл.

≤ 10та

≤ 5та

Манба:

[10], [18]

адабиётлар асосида

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

197

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хитойда бизнесни КЎБ га киритиш корхонани қайси тармоқда фаолият

юритишига боғлиқ. Корхоналарни КЎБга киритиш мезонлари сифатида ходимлар
сони ва йиллик даромад қўлланилади.

Корхоналарни КЎБга киритиш мезонлари барча давлатлар қатори ХХРда

ҳам

вақти

-

вақти билан қайта кўрилади. Биринчи мезонлар 2003 йилда ишлаб чиқилган.

Унда КЎБга киритиш мезонлари чегараси, қурилишда КЎБ ишчилари сони 3 минг
кишигача белгиланган, 2 минг киши ишлаб чиқариш соҳасига тўғри келган. 2011 йилга
келиб, иқтисодий ҳолатни ўзгариши натижасида КЎБга киритиш мезонлари қайта
кўриб чиқилган. Классификация янги тармоқлар билан тўлдирилган, ишчилар
сонининг юқори чегараси 2000 тагача қисқартирилган, даромадни 1 млрд.

Юангача

(159 млн.долл.) пасайтирилган

[7], [10], [18], (5-

жадвал).

Даромад чегараси мезони

корхоналарни КЎБга киритишнинг асосий молиявий мезони бўлиб қолган.

5-

жадвал

Хитой

Халқ республикасида

корхоналарни кичик ва ўрта бизнесга киритиш

меъзонлари

Секторлар

Ўрта бизнес

Кичик бизнес

Микробизнес

Ишчи

-

лар

сони

даромад

ишчилар

сони

даромад

ишчилар

сони

даромад

Қишлоқ

,

ўрмон ва

балиқчилик хўжалиги

-

<

20

млн.юан

(3.2

млн.долл)

-

< 5млн.юан

(0.8 млн.долл)

-

<

0.5 млн.юан

(0.08 млн.долл)

Ишлаб чиқариш

<

1000

<

400

млн.юан

(63.8 млн.долл)

<300

<

20

млн.юан

(3.2

млн.долл)

<

20

<

3

млн.юан

(0.48

млн.долл)

Қурилиш

-

<

800

млн.юан

(127.6

млн.долл)

-

<

60

млн.юан

(9.6

млн.долл)

<

10

<

50

млн.юан

(8.0

млн.долл)

Улгуржи савдо

<

200

<

400

млн.юан

(63.8

млн.долл)

<

20

<

50

млн.юан

(8.0

млн.долл)

<

5

<

10

млн.юан

(1.6

млн.долл)

Чакана савдо

<

300

<

200

млн.юан

(31.9

млн.долл)

<

50

<

5

млн.юан

(0.8

млн.долл)

<

10

<

1

млн.юан

(0.15

млн.долл)

Транспортда ташиш

<

1000

<

300

млн.юан

(47.8

млн.долл)

<

300

<

30

млн.юан

(4.8

млн.долл)

<

20

<

2млн.юан

(0.3

млн.долл)

Товарларни сақлаш

<

200

<

300

млн.юан

(47.8

млн.долл)

<

100

<

10млн.юан

(1.6млн.долл)

<

20

<

1млн.юан

(0.15млн.долл)

Почта хизмати

<

1000

<

300

млн.юан

(47.8

млн.долл)

<

100

<

10млн.юан

(1.6 млн.долл)

<

20

<

1млн.юан

(0.15

млн.долл)

Мехмонхона,

ресторанлар

<

300

<

100

млн.юан

(15.9млн.долл)

<

100

<

20

млн.юан

(3.2

млн.долл)

<

10

<

1млн.юан

(0.15

млн.долл)

Маълумотларни

узатиш

<

2000

<

1

млрд.юан

(159.5

млн.долл)

<

100

<

10

млн.юан

(1.6 млн.долл)

<

10

<

1млн.юан

(0.15

млн.долл)

Дастурий таъминот

ва ахборот

технологиялари

<

300

<

100млн.юан

(15.9 млн.долл)

<

100

<

10

лн.юан

(1.6 млн.долл)

<

10

<

0.5млн.юан

(0.08млн.долл)

Кўчмас мулк

< 2млрд.юан

(319.0

млн.долл)

<

10млн.юан

(1.6 млн.долл)

<

1

млн.юан

(0.15

млн.долл)

Мулкни бошқариш

<

1000

<

50млн.юан

(8.0млн.долл)

<

300

<

10

млн.юан

(1.6 млн.долл)

<

100

<

5

млн.юан

(0.8

млн.долл)

Бизнес учун лизинг ва

хизматлар

<

300

<1.2

млрд.юан

(191.4

млн.долл)

<

100

<

80

млн.юан

(12.8

млн.долл)

<

10

<

1

млн.юан

(0.15

млн.долл)

Манба: [

10],[8]

адабиётлар асосида

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

198

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Россия Федерацияси (РФ).

Россия Федерациясида бизнесни КЎБга киритиш

мезонларига 2007 йилда, 2015 йилда ўзгартиришлар киритилган бўлиб, ҳозирги
кунда 2016 йил 1 августдан бошлаб, қуйидаги долзарб мезонлардан фойдаланилади

[10, 95-

бет]

[15] [16]:

Ишчилар сони чегараси микрокорхоналар учун 15 киши, кичик корхоналар

-

100 киши ва ўрта корхоналар –

250 кишигача.

Енгил саноат корхоналарида меҳнат

сиғими юқори бўлгани учун 2017 йилдан ўртача ишчилар сони 250 дан 1000 кишигача
бўлиши мумкин [

10, 95-97-

бетлар

].

Даромад миқдори мезони бўйича микрофирмалар учун 120 млн.руб., кичик

корхоналар учун –

800 млн.руб. ва ўрта корхоналар учун –

2 млрд.рубль белгиланган.

Қўшимча

“мустақил келиб чиқиши” (независимость происхождения) мезони

хўжалик жамиятлари ва хўжалик шерикликларига тегишли. Бу мезон масъулияти
чекланган жамиятларнинг устав капиталида қатнашувчилар улушлари йиғиндисига
қўйиладиган чеклов

(6-

жадвал ):

6-

жадвал

Кичик ва ўрта бизнесга киритиш мезонлари (2018 йил)

Бизнес турлари

Ўртача ишчилар сони,

ўтган йилда (киши)

Даромади

Ўтган йил

Устав капиталида

қатнашиш улуши

(мустақил келиб чиқиши)

Микрокорхона

≤ 15

120 млн.руб.

(1.9 млн.долл.)

РФ учун 25

%гача, РФ

субъектлари, муниципал

тузилмалар, ҳайрия ва

бошқа фондлар

(инвестицион фондлар

активлари таркибига

кирувчи улушлар

йиғиндисидан ташқари);

Хорижий юридик мақомга

эга бўлганлар учун ва КЎБ

субъекти бўлиб

ҳисобланмаган юридик

шахслар учун 49

%гача.

Кичик корхона

16-100

800 млн.руб.

(13 млн.долл.)

Ўрта корхона

101-250

2000 млн.руб.

(32.6

млн.долл.)

Манба: [

16]

адабиёт асосида

.

КЎБнинг

инновацион ривожланишини

қўллаб

-

қувватлаш мақсадида қўшимча

мезонлар чегараси эътиборга олинмайди, масалан

,

қуйидаги

шартлар бажарилса,

масъулияти чекланган жамият устав капиталида қатнашувчилар

улушларининг

йиғиндисидан қатъий назар КЎБга киритилади

:

Уларнинг бозорда айланувчи

акциялари РФ ҳукумати томонидан ўрнатилган

тартибда юқоритехнологик (инновацион) акциялар қаторига кирган бўлса;

Ўз

ишида

ўзлари

томонидан

яратилган

интеллектуал

фаолият

натижаларидан фойдаланувчи

хўжалик юритиш субъектлари бўлган, илмий тадқиқот

ташкилотлари, олий таълим муассасалари;

Хўжалик юритиш субъектлари РФ қонунига кўра ташкил қилинган “Об

инновационном центре –

Сколкова”

мавзусидаги лойиҳада қатнашувчи мақомини

олган бўлса ва ҳоказо

.

КЎБ турлари корхоналар сони, бандлик

,

меҳнат унумдорлиги ва товар

айланмаси бўйича ўзаро

фарқ қилади (7

-

жадвал). Меҳнат унумдорлиги ўрта

корхоналарда энг юқори (4.5 млн.руб/киши), ундан кейинги ўринларда кичик
корхона –

3.

7 млн.руб/киши, микрокорхона –

4.0 млн.руб/киши ва энг паст


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

199

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

унумдорлик якка тартибдаги тадбиркорликда –

1.5 млн.руб/киши. Корхоналар сони

бўйича қараганда тескари ҳолатни кўрамиз, жами КЎБ корхоналарда ўрта
корхоналарнинг улуши жуда паст –

0.25% га тенг, кичик корхоналарники –

3.26%,

микрофирмалар энг катта улушга эга –

48.94% ни ташкил этади.

Бандликни таъминлаш бўйича якка тартибдаги тадбиркорликда у энг юқори,

КЎБда

банд

бўлганларнинг 41.6% га тенг, микрокорхона ва кичик корхоналарда 25%

атрофида, ўрта бизнесда эса бу

кўрсаткич

8.41

%ни ташкил этади. Товар айламаси

бўйича микрокорхона ва кичик корхоналар етакчи ҳисобланади, уларнинг умуман
КЎБ айланмасидаги жами улуши мос

равишда

34.23

% ва 31.85

% га тенг, ўрта

корхоналарда у паст бўлиб

, 12,89

%ни ташкил этади.

7-

жадвал

РФ да КЎБ нинг асосий, қиёсий кўрсаткичлари (2016 йил)

Кўрсаткичлар

Индувидуал

тадбиркорлик

микрокорхона

Кичик

корхона

Ўрта

корхона

Жами КЎБ

субъектлари

бўйича

Унумдорлик

(млн.руб/киши)

1.5

4.0

3.7

4.5

Ўртача 3.0

руб/киши

Корхоналар сони

(фоизда)

47.55

48.94

3.26

0.25

100%

Бандлик

(жамига

нисбатан фоизда)

41.16

25.11

25.33

8.41

100%

Товар айланмаси

(жамига нисбатан

фоизда)

21.02

34.23

31.85

12.89

100%

Манба: [

10],

Росстат 2016

.

ЕИ давлатларида КЎБ

турларининг ишчилар сони бўйича ялпи рентабеллик

(харажат айрилмагандаги) ва битта ходимга тўғри келувчи

айланма

ўрганилса,

ишчилар сони 10 тагача бўлган микрокорхоналар ялпи рентабеллик бўйича Европада
етакчи ҳисобланади, ундан кейинги ўринларда кичик корхоналар –

ўртача ялпи

рентабеллиги 25

,5

%, ўрта корхоналар

24

% ва йирик корхоналарда бу кўрсаткич 25

%ни ташкил қилади

(8-

жадвал).

Товар айланмаси бўйича бу кўрсаткич ўрта

корхоналарда энг юқори –

5397

минг еврога тенг. Ундан кейин ишчилар сони 20 дан

49 тагача бўлган кичик корхоналарда ўртача–

5133

минг евро ва микрофирмалар

4638 минг еврони ташкил қилади

.

8-

жадвал

ЕИ да КЎБ турларининг самарадорлик кўрсаткичлари

Ишчилар сони

Харажатлар айрилмаганда

рентабеллик

(% да)

Бир ходимга тўғри келувчи

айланма

(минг евро)

≤ 10

29

4638

10 - 19

27

4012

19 - 49

24

5133

50 - 249

24

5397

250 ва ундан юқори

25

4975

Манба:

[9]

адабиёт асосида.

Ўзбекистон

Республикасида

ўрта

бизнес

тушунчаси

мавжуд

эмас

.

Ташкилотларни кичик тадбиркорлик субъектига киритиш Вазирлар Маҳкамасининг

2016

йил 24

августдаги

275-

сонли қарорига кўра ишлаб чиқилган классификацияга

асосланади. Қарорга кўра, Классификатор Европа Иттифоқининг (KDEC/NACE)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

200

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

иқтисодий фаолият турлари, статистик классификацияси базасида ишлаб чиқилган

ва

бизнесни КЎБга киритишда ишчилар

сони мезонидан фойдаланилади.

Мамлакатимиз

иқтисодиётида кичик тадбиркорлик икки турга бўлинади: микрофирма ва кичик
корхона, қуйидаги жадвалда мезоннинг барча

миқдорий

чегараларини ўз ичига олган

асосий

фаолият турлари келтирилган

(9-

жадвал).

9-

жадвал

Корхоналарни кичик тадбиркорликка киритиш мезонлари

Фаолият тури

Ўртача йиллик ишчилар сони

микрофирмалар

кичик корхоналар

1

2

3

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик

хўжаликлари

1

20

21

50

Тоғ

-

кон қазиб олиш ва карьерларни

ишлаб чиқиш

1

20

21

50

Қайта

ишлаш саноати

1

20

21

200

Вино ишлаб чиқариш

1

20

21

100

Текистиль

буюмларини ишлаб

чиқариш

1

20

21

200

Пойафзал ишлаб чиқариш

1

20

21

200

Ёғоч массаси, целлюлоза, қоғоз ва

картон ишлаб чиқариш

1

20

21

100

Совун ва ювиш воситалари

1

20

21

200

Сунъий тола, фармацевтика

маҳсулотлари

1

20

21

200

Резина маҳсулотлари

1

20

21

50

Пластмасса плита, қувур ва

профиль

1

20

21

200

Алюмин, мис ишлаб чиқариш

1

20

21

50

Электрон деталлар,

компъютерлар, коммуникация

ускуналари, ўлчов ва назорат

приборлари, электромедицина

ускуналари, оптик ускуналар,

электродвигателлар, оптик тола,

электроускуналар

1

20

21

270

Мебеллар

1

20

21

100

Қурилиш

1

20

21

50

Транспорт

Йўловчи ташиш

1

10

11

50

Юк ташиш

1

10

11

25

Хизматлар

1

5

6

25

Ахборот ва алоқа

1

20

21

100

Молиявий хизматлар

1

10

11

25

Касб

-

ҳунар, илмий, техник

фаолият

1

20

21

50

Соғлиқни сақлаш, ижтимой ёрдам

1

20

21

100

Манба: [

1]

адабиёт асосида

.

1.

Юридик шахслар бир нечта фаолият тури билан шуғулланса, уларнинг

фаолиятида қайси фаолият турининг йиллик айланмаси ҳажми юқори бўлса, улар шу
тадбиркорлик турига киритилади.

2.

Нотижорат ташкилотларига тадбиркорлик турига киритиш қоидалари

қўлланилмайди.

3.

Оила тадбиркорлигида қатнашувчи

ишчилар сони иккитадан кам бўлмаслиги

керак.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

201

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Европа Иттифоқи давлатларида КЎБ корхоналари жами корхоналарнинг 99

,8

%

ини ташкил қилади, қўшилган қийматнинг ўртача 57

,5

% ва бандликнинг 65

%

ини

таъминлайди. Россия Федерациясида ЯИМнинг 21

% ва бандликнинг 33%ини

таъминлайди. Жами КЎБ корхоналарининг 95

%

и

микрокорхоналар, 5

%

и

кичик

корхоналар ва 0

,5 %

и

ўрта корхоналарга тўғри келади

[6]

. Ўрта бизнес корхоналари

сони бўйича тармоқлар кесимида: савдода –

30

%, қайта ишлаш –

23

%, қурилиш –

12

%, транспорт ва алоқада –

5

% ни ташкил қилади.

Даромад бўйича ўрта бизнеснинг улуши: савдода –

50

%, қайта ишлаш –

19 %,

қурилиш –

11

%, транспорт ва алоқа –

4

%, қишлоқ хўжалиги –

4

% ни ташкил қилади

[6], [15].

Хитойда КЎБ бизнесга жами корхоналарнинг 97%, ЯИМ 60% ва бандликнинг

80% га тўғри келади

[8]

. Ўзбекистонда 2019 йилда кичик тадбиркорликка жами

корхоналарнинг 80

%, ЯИМ нинг 56

,5

%, бандликнинг (2018 йил) 76

,3

% ташкил

қилади

.

Халқаро тажрибада КЎБда

ишчилар сонининг

юқори чегараси, микрокорхона

бўйича 10

-

20 киши оралиғида, кичик корхоналарда 50

-

300 киши, ўрта корхоналар 25

-

2000 кишигача (10

-

жадвал). Бу ерда ЯИМ ва аҳолиси кўп бўлган йирик давлатларда

ходимлар сони ва молиявий мезонлар юқори.

10-

жадвал

Бизнесни КЎБ турларига киритиш бўйича мезонларнинг юқори

чегараси

Кўрсаткичлар

Микрокорхона

Кичик корхона

Ўртача корхона

Ходимлар

сони

Молиявий

мезон

Ходимлар

сони

Молиявий

мезон

Ходимлар

сони

Молиявий

мезон

ЕИ

давлатлари

≤ 10

Айланма

1.9 млн.долл

≤ 50

Айланма

12.5

млн.долл.

≤ 250

Айланма

60 млн.долл

Россия

Федерацияси

≤ 15

Айланма

1.9 млн.долл

≤ 100

Айланма

13 млн.долл

≤ 250

Айланма

32.6

млн.долл

Хитой

≤ 20

Даромад

8.0

млн.долл.

≤ 300

Даромад 9.6

млн.долл

≤ 2000

Даромад

319.0

млн.долл

Япония

≤ 20

≤ 300

300

Ўзбекистон

≤ 20

≤ 270

-

-

Исроил

≤ 4

Айланма 283

минг.долл

≤ 19

Айланма

2.8 млн.долл

≤ 100

Айланма

28.3

млн.долл

Жанубий

Корея

≤ 10

Талаб

қилинмайди

≤ 50

Талаб

қилинмайди

≤ 300

Айланма

8 млн.долл

Манба: юқорида келтирилган жадваллар

асосида

муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.

КЎБ турларининг юқори чегара мезонлари қанча юқори бўлса

,

умуман, КЎБ

субъектлари сони ортиб боради. Бу эса давлатларнинг КЎБни қўллаб

-

қувватлашга

харажатлари

ортишига олиб келади. Демак

,

бу чегара давлатнинг иқтисодий

сиёсатига ҳам боғлиқ. Давлат қайси тармоқнинг

ривожланишини устувор ҳисобласа

,

шу соҳада КЎБнинг мезонлар чегарасини юқори даражада белгилаши мумкин.
Ривожланган давлатларда мутахассислар, корхона раҳбарлари, илмий тадқиқот
ходимлари билан биргаликда давлат КЎБнинг мезонлари чегаралари вақти

-

вақти

билан қайта кўриб, унга ўзгартиришлар киритади

.

Хулоса ва таклифлар

Ривожланган давлатлар ва халқаро тажрибадан кузатиш мумкинки, бизнесни

КЎБ га киритишда, асосан учта мезон –

ходимлар сони, товар айланмаси ва асосий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

202

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

капитал кўрсаткичидан фойдаланилади. Меҳнат сиғими юқори бўлган тармоқларда

ходимлар сони чегарасини асосий мезон сифатида ўрганиш

(

айрим енгил саноат

тармоқлари),

меҳнат сиғими ўртача бўлган тармоқларда ходимлар сони мезонидан

фойдаланиш ва

меҳнат сиғими паст бўлган тармоқларда товар айланмасига

(хизматлар, қишлоқ хўжалиги) асосий эътибор бериш

мақсадга мувофиқ. Баланс

мезони бизнес

ҳажмини мулкка

эгалик қилиш ҳуқуқига боғлиқ ҳолда аниқлаш учун

зарур. Бу мезон амалиётда

кам (асосан тижорат банкларида) қўлланилади

.

ЕИ давлатларида ва Россия Федерациясида унумдорлик бўйича ўрта бизнес

етакчи ҳисобланади (масштаб самараси). Халқаро тажриба кўрсатадтки

,

ўрта бизнес

биринчи ўринда савдо соҳасида, кейин қайта ишлаш тармоқлари ва қурилишда яхши
ривожланган, транспорт

-

алоқа ва қишлоқ хўжалигида ҳам бошқа қолган тармоқларга

нисбатан яхши ривожланган.

Ўрта бизнес ишлаб чиқариш ва хизат кўрсатиш миқёси, унумдорлиги

,

ходимлари сони ва молиявий кўрсаткичлари бўйича бошқа бизнес турларидан кескин
ажралиб туради. Уларда

йирик бизнесга айланиш имконияти мавжуд

,

ишлаб

чиқариш тармоқларида кўпгина

ўрта корхоналар самарали ҳажмда фаолият юритиш

имкониятига эга

(

ишлаб чиқариш

миқёси кенгайганда ўзгармас харажатлар

минималлашади)

ва

давлатнинг бизнесни қўллаб

-

қувватлаш сиёсати аниқроқ

кўринишга эга бўлади. Шу сабабли мамлакатимиз иқтисодиётида ўрта бизнеснинг

алоҳида тадбиркорлик тури сифатида

кўрсатилиши

бизнес турларини ривожланган

хорижий

давлатлар

стандартига

мослаштиради

ва

иқтисодиётимизнинг

ривожланишига қўшимча туртки беради.

Мамлакатимизда бизнесни КЎБга киритиш мезонларини ишлаб чиқишда

ривожланган давлатлар тажрибасига, кўпроқ ЕИ давлатлари тажрибасига таяниш
самарали натижа беради, бу ерда ходимлар сони мезони билан бирга товар
айланмаси (сотиш ҳажми) мезони киритилиши

КЎБ турларини янада аниқроқ

белгилаш имконини беради

.

Айрим меҳнат сиғими кам, айланмаси юқори бўлган

тармоқларда асосан айланма мезони

(қишлоқ хўжалиги, хизматлар), меҳнат сиғими

ва айланмаси ўртача бўлган тармоқларда иккала мезондан биттасини қўллаш

(қайта

ишлаш),

(кўпроқ ходимлар сони мезонини), ва меҳнат сиғими юқори бўлган

тармоқларда асосан ходимлар сони мезонидан фойдаланиш(енил саноат
тармоқлари)

мақсадга мувофиқ.

Микрофирмаларда ходимлар сонини (1

-

9 та), кичик корхоналарда (10

-49

та) ва

ўрта корхоналарда (50

-249

та), устувор соҳаларда эса (электроника

ва юқори

технологик маҳсулот

ишлаб чиқарувчи соха, тадқиқотлар олиб бориш соҳасидаги

хизматлар

)

юқори чегарани 300 тагача белгилаш мақсадга мувофиқ.

Чунки бу юқори

малакали кадрлар сафини кенгайтиради

ва иқтисодиётнинг

рақобатдошлиги

ошишига олиб келади.

КЎБ мезонларини белгилашда

мирқёс

самараси

,

яъни

корхонанинг самарали

ҳажмини

эътиборга олиш ҳам мақсадга мувофиқ.

Корхонани “мустақил келиб чиқиши” мезонида (капитал таркибига

қўйилувчи

чегараси), илмий

тадқиқот, инновацион ташкилотларнинг улушини

чекламаслик ҳам КЎБ, инновацион бизнес ўртасидаги алоқалар кўчайишига сабаб
бўлади

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

203

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги

“Халқаро иқтисодий фаолият турлари квалификациясига ўтиш чора

-

тадбирлари

тўғрисида” ги 275

-

сонли

қарорига 1

-

илова.

2.

Вершинина А.П. Малый бизнес: критерий отнесения и классификация. //

Вестник Вольнского университета им. В.Н. Татищева

, 2014.

3.

Ғуломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес.

Т.:Шарқ, 2002.

-183

б.

4.

Гафуров У.В. Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг

иқтисодий механизмларини такомиллаштириш. Монография. –

Тошкент: Молия,

2016.

208 б.

5. Динамика и структуры ВВП России. Бюллетень о текущих тенденциях

Российской экономики. Аналитический центр при правительстве Российской
Федерации., Выпуск №48, апрель 2019

.

25с.

6.

Зилберштейн О.Б., Шкляр Т.Л., Неветруев К.В. Отраслевая структура среднего

бизнеса России // Интернет –

журнал «Науковедение». Том 9, №2 (2017).

Электрон

ресурс,

http://naukovedenie.ru [PDF]

7. Инновационное предпринимательство в Китае

. //

Фундаментальные

Исследования, 2018.

-

№10 –

с.74

-

78 (электронный

ресурс)

, https://www.fundamental-

research.ru/ru/article/view?id=42283

8.

Инновационная система Китая, 11 июнь, 2019.

Электронный

ресурс,

http://studfile.net/preview/812956

9.

Малый и среднего бизнес в странах Европы, 23 август, 2018.

Электрон ресурс

,

http://xn--80aplem.xn--p1ai/analytics/Malyj-i-srednij-biznes-v-stranah-Evropy/

10.

Малый и средний

бизнес как фактор экономического роста России

. //

Институт экономики политики им Е.Т.Гайдара. –

М.: Издательство института Гайдара,

2013.

308 с. (научные труды/ институт экономики и политике имени Е.Т.Гайдара

№178).

Электрон ресурс,

pps.ranepa.ru

› Publication2 › Малый и средний бизнес ...

11.

Курило А.К. Развитие малого и среднего предпринимательства в условиях

формирования новой технологической базы промышленности. Кандидатская
диссертация,

Федеральное

государственное

бюджетное

образовательное

учреждение высшего образования «Государственный университет управления». –

М.

,

2018.

282

с.

Электрон

ресурс,

Кандидатская диссертация Курило Алексея ...

-

ЦЭМИ РАН

. www.cemi.rssi.ru

dissertation

defense

kurilo

12.

Плетнёв Д.А., Николаева Е.В., Кампа А. Сравнительный анализ критериев

отнесения предприятий к малому и среднему бизнесу в разных странах

. //

Стратегии

бизнеса. 2015. Т. 9. № 17.

13. Подойницина И.И., Тимофеев Д.М., Ефимова И.Ю., Неустроева С.В. //

Развитие малого и среднего бизнеса в Китайский Народной Республике и в
Республике Саха (Якутия) // СВФУ им. мк. Аммосова., г.Якутск, Россия, 2019. Электрон
ресурс

, escsufu>wp-content>2019/11

14

.

Росстат. [Электронный ресурс] // Cтатистический сборник «Малое и


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

204

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

среднее

предпринимательство

в

России

[сайт].

URL:

http://www.gks.ru/wps/wcm/connect/rosstat_main/rosstat/ru/statistics/publications/cat
alog/doc_1139841601359

15. Титов. Б. Сектор малого и среднего предпринимательства: Россия и Мир.

Институт экономики роста им. Столыпина П.А. июль, 2018. Электрон ресурс

,

http://stolypin.institute/novosti/sektor-malogo-i-srednego-predprinimatelstva - rossiya-i-
mir/

16. Федеральный закон от 24 июня 2007г. №209 –

Ф3 (ред. от 27 ноября 2017 г.)

«О развитии малого и среднего предпринимательства в Российской Федерации»

[sayt]

17.

Official Journal of the European Union. Commission Recommendation of 6 May

2003 concerning the definition of micro, small and medium-sized enterprises

[

Электронный

ресурс

] // Official Journal of the European Union [

сайт

]. [2003].

URL:http://eur-lex.europa.eu/legal-content/EN/TXT/PDF/?uri

=CELEX: 32003H0361&

from=EN (Дата обращения: 21 марта 2018 г.).

18. OECD. Financing SMEs and entrepreneurs 2016: An OECD Scoreboard. OECD,

2016.

19.

Entrepreneurship

at

a

Glance

2017

//

OECD.

2017.

URL:

https://www.oecdilibrary

.

org/employment/entrepreneurship-at-a-glance-

2017_entrepreneur_aag-2017-en


Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Вазирлар Ма^камасининг 2016 йил 24 августдаги "Халцаро ик,тисодий фаолият турлари квалификациясига утиш чора-тадбирлари тугрисида" ги 275-сонли царорига 1-илова.

Вершинина А.П. Малый бизнес: критерий отнесения и классификация. // Вестник Вольнского университета им. В.Н. Татищева, 2014.

Гуломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. -Т.:Шарц, 2002. -183 б.

Гафуров У.В. Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг ицтисодий механизмларини такомиллаштириш. Монография. - Тошкент: Молия, 2016.-208 6.

Динамика и структуры ВВП России. Бюллетень о текущих тенденциях Российской экономики. Аналитический центр при правительстве Российской Федерации., Выпуск №48, апрель 2019. - 25с.

Зилберштейн О.Б., ШклярТ.Л., Неветруев К.В. Отраслевая структура среднего бизнеса России // Интернет - журнал «Науковедение». Том 9, №2 (2017). Электрон ресурс, http://naukovedenie.ru [PDF]

Инновационное предпринимательство в Китае. // Фундаментальные Исследования, 2018. - №10 - с.74-78 (электронный ресурс), https://www.fundamentalresearch. ru/ru/article/view?id=42283

Инновационная система Китая, 11 июнь, 2019. Электронный ресурс, http://studfile.net/preview/812956

Малый и среднего бизнес в странах Европы, 23 август, 2018. Электрон ресурс, http://xn-80aplem.xn-plai/analytics/Malyi-i-srednij-biznes-v-stranah-Evropy/

Малый и средний бизнес как фактор экономического роста России. // Институт экономики политики им Е.Т.Гайдара. - М.: Издательство института Гайдара, 2013. - 308 с. (научные труды/ институт экономики и политике имени Е.Т.Гайдара №178). Электрон ресурс, pps.ranepa.ru > Publication? > Малый и средний бизнес ...

Курило А.К. Развитие малого и среднего предпринимательства в условиях

формирования новой технологической базы промышленности. Кандидатская диссертация, Федеральное государственное бюджетное образовательное учреждение высшего образования «Государственный университет управления». - М., 2018. - 282 с. Электрон ресурс,

Кандидатская диссертация Курило Алексея ... - ЦЭМИ РАН, www.cemi.rssi.ru > dissertation > defense > kurilo

Плетнёв Д.А., Николаева Е.В., Кампа А. Сравнительный анализ критериев отнесения предприятий к малому и среднему бизнесу в разных странах. // Стратегии бизнеса. 2015. Т. 9. № 17.

Подойницина И.И., Тимофеев Д.М., Ефимова И.Ю., Неустроева С.В. // Развитие малого и среднего бизнеса в Китайский Народной Республике и в Республике Саха (Якутия) // СВФУ им. мк. Аммосова., г.Якутск, Россия, 2019. Электрон ресурс, escsufu>wp-content>2019/ll

Росстат. [Электронный ресурс] // Статистический сборник «Малое и среднее предпринимательство в России [сайт]. URL: http://www.gks.ru/wps/wcm/connect/rosstat_main/rosstat/ru/statistics/publications/cat alog/doc_1139841601359

Титов. Б. Сектор малого и среднего предпринимательства: Россия и Мир. Институт экономики роста им. Столыпина П.А. июль, 2018. Электрон ресурс, http://stolypin.institute/novosti/sektor-malogo-i-srednego-predprinimatelstva - rossiya-i-mir/

Федеральный закон от 24 июня 2007г. №209 - ФЗ (ред. от 27 ноября 2017 г.) «О развитии малого и среднего предпринимательства в Российской Федерации» [sayt]

Official Journal of the European Union. Commission Recommendation of 6 May 2003 concerning the definition of micro, small and medium-sized enterprises [Электронный ресурс) // Official Journal of the European Union [сайт]. [2003].URL:http://eur-lex.europa.eu/legal-content/EN/TXT/PDF/?uri=CELEX:32003H0361& from=EN (Дата обращения: 21 марта 2018 г.).

OECD. Financing SMEs and entrepreneurs 2016: An OECD Scoreboard. OECD, 2016.

Entrepreneurship at a Glance 2017 // OECD. 2017. URL:

https://www.oecdilibrary. org/employment/entrepreneurship-at-a-glance-2017_entrepreneur_aag-2017-en

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов