Современные характеристики демографического развития Турецкой Республики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
149-157
21
2
Поделиться
Саттикулова, Г. (2016). Современные характеристики демографического развития Турецкой Республики. Экономика и инновационные технологии, (3), 149–157. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8794
Г Саттикулова, Ташкентский государственный университет востоковедения

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются современные особенности демографического развития Республики Турции, проанализированы факторы уровня рождаемости и смертности, естественного роста населения, структура и ожидаемая продолжительность жизни, а также, взаимосвязь демографических и экономических процессов в данной стране.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Г.А. Саттикулова,

катта ўқитувчи, ТДШИ

ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ДЕМОГРАФИК РИВОЖЛАНИШИНИНГ

ЗАМОНАВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

В

статье

рассматриваются

современные

особенности

демографического развития Республики Турции, проанализированы факторы
уровня рождаемости и смертности, естественного роста населения,
структура и ожидаемая продолжительность жизни, а также, взаимосвязь
демографических и экономических процессов в данной стране.

The article deals with the modern features of the demographic development of

the Republic of Turkey, analyzed the factors of levels of fertility and mortality,
natural population growth, structure and life expectancy, as well as the relationship
of demographic and economic processes in the country.

Калитли сўзлар:

демография, туғилиш ва ўлим коэффициенти, табиий

ўсиш, фертиллик даражаси, гўдаклар ўлими коэффициенти, аҳоли ўртача ёши,
ўртача умр кўриш давомийлиги, аҳолининг репродуктив саломатлиги.

Ҳар бир мамлакатда тарихан шаклланган ва ривожланаётган ижтимоий-

иқтисодий муносабатлар тизими, шу мамлакатнинг ўзигагина хос бўлган
жиҳатлар мавжуд бўлади. Шу сабабли бошқа мамлакатлар миллий тараққиёт
моделидан кўр-кўрона фойдаланиш ушбу муносабатлар тизимининг инкор
этилишига олиб келади. Айни вақтда бу жаҳон амалиётида тўпланган ижобий
тажрибалардан фойдаланмаслик керак, деган маънони англатмайди. Аксинча,
бу тажрибалардан самарали фойдаланиш иқтисодий тараққиёт модели
самарадорлигининг юқори бўлишини таъминлайди. Бу ҳолат демографик
жараёнларга ҳам тааллуқли.

Маълумки, сўнгги йилларда Ўзбекистон демографик ривожланишида

қатор ўзгаришлар кузатилади. Бу ўзгаришлар, энг аввало, демографик ўсиш
суръатларининг пасайишида ўз аксини топмоқда. Айни вақтда мамлакатимиз
ҳукумати томонидан аҳоли соғлиги, она ва бола саломатлиги, кексаларни
эъзозлаш, таълим-тарбия масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши
демографик тараққиётда қатор сифат ўзгаришларига олиб келди. Хусусан
“...кейинги беш йилда мамлакатимизда ҳар 100 мингта чақалоққа нисбатан
оналар ўлими 23,1 дан 19 тага, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими 14,8 тадан 13,9
тага, чақалоқлар ўлими 11 тадан 10,7 тага камайди”[1].

Шу

билан

бир

қаторда

Ўзбекистонда

демографик

сиёсат

самарадорлигини янада оширишда хорижий мамлакатлар, айниқса, демографик
ривожланиш нуқтаи назардан Ўзбекистонга ўхшаш мамлакатлар тажрибасини
ўрганиш ва умумлаштириш ҳамда ундан зурурий хулосалар чиқариш муҳим
аҳамият касб этади. Ана шундай мамлакатлардан бири – Туркия
Республикасидир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Туркия Республикаси ўзига хос демографик хусусиятларга эга мамлакат

ҳисобланади. Бу ўзига хослик, энг аввало, аҳоли сонининг нисбатан юқори
суръатларда ўсиши билан тавсифланади (1-расм).

1-расм. Туркияда аҳоли сони динамикаси, минг киши

Манба:

http://www.turkstat.gov.tr


1-расм маълумотларидан кўриниб турибдики, 2000-2014 йиллар давомида

Туркия аҳолиси 64729 минг кишидан 77324 минг кишигача, яъни қарийб 20
фоизга кўпайган. Бу даврда мамлакатда аҳоли сони ўртача ҳар йили 899,6 минг
кишига ёки 1,27 фоизга кўпайган. Сўнгги 15 йил давомида аҳолининг қўшимча
ўсиш суръати 2 фоизга етмаганлигини таъкидлаш лозим.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, биринчи марта 2009 йилда Туркияда аҳоли

сони 1 млн. кишидан зиёдроққа кўпайди. 2010 йилда бу кўрсаткич 1162 минг
кишига етди, аммо 2011 йилдан бошлаб у пасайиб, 2014 йилга келиб аҳоли
сонининг ўсиши 2000 йиллар даражасига тушиб қолди – 842 минг киши.

Юқоридагилардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, сўнгги йилларда

Туркия Республикасида аҳоли сонининг ўсиш суръатлари бирмунча
секинлашмоқда (1-жадвал). Хусусан, фертиллик коэффициенти, яъни бир нафар
туғиш қобилиятига эга аёлга тўғри келадиган болалар сони 2000 йилда 2,53
нафарни ташкил этган бўлса, 2014 йилга келиб бу кўрсаткич 1,97 нафаргача
пасайди.

Агар дунё бўйича фертиллик даражасининг ўртача кўрсаткичи 2,5 га тенг

эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, у ҳолда Туркияда аҳоли сонининг
кўпайиши анча секинлашганлигининг гувоҳи бўламиз. Таққослаш учун
қуйидаги рақамларни келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ: 2013 йилда бир аёлга
тўғри келадиган жами туғилишлар сони жаҳон бўйича 2,5 нафарни, юқори
даражада ривожланган мамлакатларда 1,6 нафарни, ўрта даражада ривожланган
мамлакатларда 2,6 нафарни, паст даражада ривожланган мамлакатларда – 4,4
нафарни, Ғарбий Европада 1,7 нафарни, АҚШда – 1,9 нафарни, Африкада – 4,8
нафарни, Россияда 1,7 нафарни, Ўзбекистонда 2,3 нафарни ташкил этган [2].

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Туркия Республикаси демографик ривожланишининг асосий

кўрсаткичлари

2000й.

2005й.

2010й. 2011й.

2012й.

2013й.

2014й.

1

2

3

4

5

6

7

8

Умумий фертиллик
даражаси (1 аёл кишига)

2,53

2,12

2,06

2,02

2,08

1,99

1,97

Туғилиш коэффициенти,
(‰)

21,62

18,18

17,20

16,8

17,0

16,05

15,82

Туғилганлар сони (минг
киши)

1389

1244

1256

1241

1280

1227

1224

Ўлим коэффициенти, (‰)

7,25

5,89

5,38

5,34

5,36

5,40

5,45

Ўлганлар сони (минг киши) 466

403

393

396

403

413

422

Жами гўдаклар ўлими
коэффициенти, (‰)
Шундан:

31,6

18,4

12,0

11,7

11,6

11,4

11,3

Ўғил болалар

36,0

21,4

12,7

12,3

12,1

12,0

11,9

Қиз болалар

26,9

15,2

11,3

11,1

11,1

10,8

10,7

Аҳолининг табиий ўсиши,
(‰)

14,3

12,4

15,9

13,5

12,0

11,2

10,9

Мутлақ табиий ўсиш (минг
киши)

923

841

863

845

877

814

802

Манба:

http://www.turkstat.gov.tr


Туркияда аҳоли сони ўсишининг нисбатан юқорилиги асосан туғилиш

даражасининг нисбатан юқорилиги ва ўлим даражасининг нисбатан паст
даражаси билан изоҳланади. Бироқ сўнгги йилларда туғилиш даражаси
сезиларли даражада пасаймоқда. 1-жадвал маълумотлари шундан далолат
берадики, Туркияда туғилганлар сони 2000-2014 йиллар давомида 1389 минг
кишидан 1224 минг кишигача пасайган. Агар туғилишнинг нисбий
кўрсаткичларини таҳлил қиладиган бўлсак, бу кўрсаткичнинг сезиларли
даражада камайганлигини кузатиш мумкин. Чунончи, 2000 йилда Туркия
Республикасида туғилиш коэффициенти 21,62 промиллени ташкил этган бўлса,
2014 йилга келиб бу кўрсаткич 15,82 промиллега тенг бўлган.

Сўнгги йилларда Туркияда иқтисодий тараққиётнинг жадаллашиши,

аҳоли турмуш фаровонлигининг ошиши, тиббий хизмат кўрсатиш
даражасининг яхшиланиши натижасида ўлим даражаси ҳам йилдан-йилга
пасаймоқда. Хусусан, таҳлил қилинаётган давр мобайнида Туркияда ўлганлар
сони 466 минг кишидан 422 минг кишигача камайган. Агар ўлим даражасининг
нисбий кўрсаткичларини таҳлил қиладиган бўлсак, бу кўрсаткич 2000 йилда
7,25 промилледан 5,45 промиллегача пасайган.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Туркия Республикаси гўдаклар

ўлимини пасайтириш борасида ҳам сезиларли натижаларга эришган (2-жадвал).
Агар 2000 йилда Туркия Республикасида гўдаклар ўлими коэффициенти 31,6
промиллени ташкил этган бўлса, 2014 йилга келиб бу кўрсаткич 11,3
промиллегача пасайди. Айни вақтда барча мамлакатлардаги каби Туркияда ҳам


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

гўдаклар ўлими коэффициенти бўйича ўғил болалар кўрсаткичи қиз болаларга
нисбатан юқорилиги кузатилади.

Таъкидлаш лозимки, ўлим даражаси кўрсаткичи бўйича Туркия

ривожланган мамлакатлар даражасига эришган ва ҳатто ундан ўзиб ҳам кетган.

2-жадвал

маълумотларидан кўриниб турибдики, Туркия ўлим

коэффициенти бўйича жаҳондаги энг яхши кўрсаткичлардан бирига эга. Айни
вақтда мамлакатда гўдаклар ўлими коэффициенти сезиларли даражада юқори.
Хусусан, Туркияда гўдаклар ўлими коэффициенти Япониядан 5,1 марта,
Ғарбий Европа мамлакатларидан 2,7 марта, АҚШдан 1,9 марта, Россиядан 1,5
марта юқори ҳисобланади [3].

2-жадвал

Жаҳон мамлакатлари бўйича ўлим даражаси, (2013 йил)

Жаҳон мамлакатлари

Ўлим

коэффициенти, (‰)

Гўдаклар ўлими

коэффициенти, (‰)

1

2

3

Жаҳон бўйича

8

40

Юқори

даражада

ривожланган

мамлакатлар

10

5

Ўрта ривожланган мамлакатлар

7

44

Паст ривожланган мамлакатлар

10

66

Ғарбий Европа

10

4,2

АҚШ

9

5,9

Канада

7

4,9

Африка

10

68

Осиё (Хитойни ҳисобга олмаганда)

7

40

Япония

8

2,2

Хитой

7

16

Россия

11

7,4

Қозоғистон

8

28

Қирғизистон

7

27

Туркия

5,45

11,3

Манба:

World Population, Data Sheet. Population Referense Bureau, 2013


Туғилиш ва ўлим даражалари ўртасидаги нисбатларнинг ўзгариши

натижасида аҳолининг табиий ўсишида ҳам муайян ўзгаришлар юз берди. Агар
2000 йилда аҳолининг мутлақ табиий кўпайиши 923 минг кишини ташкил этган
бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 802 минг кишигача пасайди. Нисбий
кўрсаткичларда Туркияда табиий ўсиш коэффициенти 2000 йилда 14,2
промилледан 2014 йилда 11,1 промиллегача пасайганлигини кузатиш мумкин.

Демак, Туркияда аҳоли сони нисбатан тез кўпаётган бўлса-да, унинг

суръатлари йилдан-йилга пасайиб бормоқда ва бу Туркия Республикаси
демографик ривожланишининг асосий тенденцияларидан бири сифатида
намоён бўлмоқда ва бу ҳолат аҳоли таркибига у ёки бу йўналишда ўз таъсирини
кўрсатмоқда.

Мутахассислар фикрича, Туркияда туғилиш даражасининг юқорилиги

бир қатор омиллар билан изоҳланади. Бундай омиллар орасида демографик
омиллар асосий ўринлардан бирини эгаллайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Туркияда аҳоли сонининг нисбатан юқори суръатларда ўсиши ва шунга

мувофиқ равишда туғилиш даражасининг юқорилигига таъсир этувчи
дастлабки демографик омил сифатида аҳолининг ёш таркибини келтириш
мумкин. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Туркия аҳолиси ёш аҳоли ҳисобланиб,
унинг ўртача ёши 2014 йилда 30,8 ёшни ташкил этди (2-расм). Бу эса туғилиш
даражасининг юқори бўлишига ижобий таъсир кўрсатади.

2-расм. Туркия аҳолиси ўртача ёшининг ўзгариши

Манба:

http://www.turkstat.gov.tr


2-расм маълумотлари таҳлили шундан далолат берадики, 2000-2014

йиллар давомида Туркия аҳолисининг ўртача ёши 25,8 ёшдан 30,8 ёшгача
ўсган. Гарчи сўнгги 15 йил давомида Туркия аҳолисининг ўртача ёши
сезиларли даражада ўсган бўлса-да, бошқа мамлакатлар, айниқса, ривожланган
мамлакатлар аҳолиси билан солиштирганда Туркия аҳолиси ёш аҳоли
ҳисобланади.

Таққослаш учун қуйидаги рақамларни келтиришимиз мумкин. Япония ва

Германия аҳолисининг ўртача ёши 2014 йилнинг ўрталарида 46,1 ёшни, Италия
– 44,5 ёшни, Австрия – 44,3 ёшни ташкил этади.

Туркияда аҳоли сони ўсишининг нисбатан юқори бўлишига ижобий

таъсир кўрсатаётган демографик омиллардан яна бири – аҳолининг ёш таркиби
билан боғлиқ (3-жадвал).

3-жадвал

Туркияда аҳолининг ёш гуруҳлари бўйича таркибининг ўзгариши, %

2000й. 2005й. 2010й. 2011й.

2012й.

2013й.

2014й.

1

2

3

4

5

6

7

8

Жами аҳоли

100

100

100

100

100

100

100

0-14 ёшдагилар

29,3

27,0

25,6

25,3

24,9

24,6

24,3

15-64 ёшдагилар

64,0

66,2

67,2

67,4

67,6

67,7

67,8

65 ва ундан катта ёшдагилар

6,7

6,7

7,2

7,3

7,5

7,7

8,0

Манба:

http://www.turkstat.gov.tr


Кўриниб турибдики, Туркия аҳолисининг катта қисмини ёшлар ташкил

этади. Хусусан, 2014 йилда жами аҳолининг қарийб чорак қисмини 14 ёшгача

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

бўлган болалар ташкил этган. Айни вақтда 65 ёшдан катта аҳоли гуруҳининг
жами аҳоли сонидаги салмоғи 8 фоизга тенг бўлган.

Солиштириш учун айтиш

мумкинки, Японияда 65 ёшдан катта ёшдаги аҳоли жами аҳолининг 25 фоизини
ташкил этади. Европада бу кўрсаткич бўйича Германия ва Италия етакчи
ўринни эгаллайди. Бу икки мамлакатда 60 ёшдан катта аҳоли жами аҳолининг
23 фоизини ташкил этади. Бундан ташқари яна 31 та Европа мамлакатлари 20
фоизлик чегарадан ўтиб кетганлар [4]. Бу эса ривожланган мамлакатлар олдига
мураккаб масалаларни ҳал этишни вазифа қилиб қўймоқда.

Шу билан бирга сўнгги йилларда Туркияда ҳам кекса ёшдаги кишилар

улушининг ўсиши ва ёш аҳоли улушининг пасайиши тенденцияси
кузатилмоқда: агар 2000 йилда жами аҳолининг 29,2 фоизини 14 ёшгача бўлган
болалар ташкил этган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 5,1 фоиз нуқтасига
пасайди ва 24,1 фоизга тенг бўлди. Айни вақтда Туркияда 65 ёшдан юқори
аҳолининг улуши таҳлил қилинаётган давр мобайнида 6,7 фоиздан 8 фоизгача,
15-64 ёшгача, яъни меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолининг салмоғи 64 фоиздан 68
фоизгача ўсди.

Туркия Республикаси аҳолисининг ёш таркибидаги бундай ўзгаришлар

нафақат демографик, балки иқтисодий аҳамиятга ҳам эга. Негаки, аҳоли
таркибида меҳнатга лаёқатли ёшдагилар улушининг ошиши натижасида
мамлакатнинг меҳнат салоҳияти ошади. Бу эса ўз навбатида иқтисодий ўсиш
суръатларини ошириш учун реал шарт-шароитлар яратади. Айни вақтда аҳоли
таркибида меҳнатга лаёқатлилар улушининг ошиши бу ёшдагиларга
демографик юкнинг пасайишига олиб келади. Шу нуқтаи назардан
ёндашадиган бўлсак, Туркияда аҳоли сонининг ўсиши оқилона даражага
яқинлашган.

Қуйидаги жадвалда кекса ёшдаги ва боқишга муҳтож ёшдаги ёшларнинг

жами аҳоли сонидаги улушининг ўзгариши келтирилган.

4-жадвал

Туркияда кекса ёшдаги ва боқишга муҳтож ёшларнинг жами аҳоли

сонидаги улушининг ўзгариши, %

2000й. 2005 й.

2010 й.

2011 й.

2012 й. 2013 й.

2014 й.

1

2

3

4

5

6

7

8

Кекса ёшдаги аҳоли (60
ёшдан юқори)

10,5

10,2

10,8

10,9

11,1

11,3

11,7

Боқишга

муҳтож

ёшдаги ёшлар

45,7

40,8

38,1

37,5

36,9

36,2

35,4

Манба:

http://www.turkstat.gov.tr


Кўриниб турибдики, мамлакат меҳнат салоҳияти нуқтаи назаридан аҳоли

таркиби анча такомиллашган. Агар кекса ёшдаги аҳолининг жами аҳоли
сонидаги улуши 10,5 фоиздан 11,7 фоизгача ўсган бўлса, боқишга муҳтож
ёшдаги ёшлар улуши 45,7 фоиздан 35,4 фоизгача пасайган. Бу эса Туркия
иқтисодиётида меҳнат қилаётганларга демографик юкнинг сезиларли даражада
пасайишига олиб келади.

Туркияда аҳоли сонининг нисбатан юқори суръатларда ўсиши ва унинг

кейинги йилларда секинлашишига таъсир кўрсатаётган демографик омиллардан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

яна бири аҳолининг урбанизациялашув жараёнлари билан боғлиқ. Маълумки,
қишлоқ жойларда кўп болалик анъанаси барқарор бўлиб, бундай ҳудудларда
аҳолининг ўсиш суръати доимий равишда шаҳарникидан юқори бўлади.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Туркияда яқин-яқингача қишлоқларда

истиқомат қилувчи аҳоли сони юқори бўлган (5-жадвал).

5-жадвал

Туркияда аҳолининг вилоят (ил), район (илче) марказлари ва қишлоқ

жойлар бўйича тақсимланиши, %

Йиллар

Жами аҳоли

Вилоят ва район

марказларида яшовчи аҳоли

Кичик шаҳарлар ва

қишлоқларда яшовчи аҳоли

1

2

3

4

2007

100

70,5

29,5

2008

100

75,0

25,0

2009

100

75,5

24,5

2010

100

76,3

23,7

2011

100

76,8

23,2

2012

100

77,3

22,7

2013

100

91,3

8,7

2014

100

91,8

8,2

Манба:

http://www.turkstat.gov.tr


5-жадвал маълумотларини таҳлил қилиш натижалари шундан далолат

берадики, Туркия аҳолисининг 2007 йилда 70,9 фоизи вилоят ва район
марказларида истиқомат қилган бўлсалар, 2014 йилга келиб бу кўрсаткич 91,8
фоизга етди. Кичик шаҳарлар ва қишлоқларда истиқомат қиладиган аҳолининг
жами аҳоли сонидаги салмоғи эса бу даврдан 29,5 фоиздан 8,2 фоизгача
пасайди. Бундан шундай хулоса чиқаришимиз мумкинки, Туркия Республикаси
аҳоли сонининг ўсишига таъсир кўрсатган омиллардан яна бири қишлоқ
аҳолисининг бошқа Европа мамлакатларига нисбатан юқорилиги ҳисобланади.

Туркияда аҳоли сонининг нисбатан юқори суръатларда ўсишига таъсир

кўрсатаётган омилларнинг иккинчи гуруҳи ижтимоий-иқтисодий омиллар
ҳисобланади. Бундай омиллар қуйидагилардан иборат:

- Туркияда аҳоли ижтимоий ҳаракатчанлигининг сустлиги;
- Туркияда аҳоли ҳудудий ҳаракатчанлигининг сустлиги. Гарчи мамлакат

ичкарисида аҳоли миграцияси кузатилса-да, у жами аҳолининг кичик қисмини
ўз ичига қамраб олади;

- Туркия Республикасининг кичик шаҳарлари ва қишлоқларида тиббий

хизмат кўрсатишнинг талаб даражасида эмаслиги ва ҳоказо.

Туркия Республикасида аҳоли ўсиш суръатларининг нисбатан юқори

бўлишига диний-этник омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Бундай омиллар
гуруҳига қуйидагиларни киритиш мумкин:

- аҳоли асосий қисмининг Ислом динига эътиқод қилиши;
- авлодни давом эттирувчиси сифатида ўғил кўриш истагининг

юқорилиги;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

- катта ёшдаги аҳолининг кичик ёшдаги авлодларга таъсирининг

кучлилиги ва ҳ.к.

Сўнгги йилларда Туркия демографик ривожланишидаги яна бир муҳим

тенденция – ўртача умр кўриш давомийлигининг узайганлиги билан боғлиқ.

6-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, сўнгги йилларда Туркия

Республикасида аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги сезиларли даражада
ўсган. Агар 2000 йилда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 71 ёшни
ташкил этган бўлса, 2014 йилга келиб бу кўрсаткич 6 йилга ошди ва 77 ёшни
ташкил этди. Эркакларда бу кўрсаткич таҳлил этилаётган давр мобайнида 69
ёшдан 74,8 ёшгача, аёлларда 73,1 ёшдан 79,3 ёшгача ўсди.

6-жадвал

Туркияда ўртача умр кўриш давомийлигининг ўзгариши, %

2000 й.

2005 й.

2010 й.

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

1

2

3

4

5

6

7

8

Жами

71,0

74,4

76,4

76,6

76,8

76,9

77,0

Эркаклар

69,0

72,2

74,2

74,4

74,6

74,7

74,8

Аёллар

73,1

76,6

78,7

78,9

79,1

79,2

79,3

Манба:

http://www.turkstat.gov.tr


Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, аҳолининг ўртача умр кўриш

давомийлигининг узайиши нафақат демографик, балки мамлакатнинг
ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ифодаловчи муҳим кўрсаткич ҳам
ҳисобланади. Юксак иқтисодий тараққиётга эришиш, тиббий хизмат
кўрсатишнинг яхшиланиши, аҳоли турмуш фаровонлигининг ошиши, аҳоли
озиқ-овқат сифатининг ошиши каби омиллар умр кўриш давомийлигининг
узайишига олиб келади. Шу нуқтаи назардан айтиш мумкинки, Туркия
Республикасида аҳоли умр кўриш давомийлигининг узайиши – бу
мамлакатнинг иқтисодий тараққиётда эришган натижалари инъикосидир.

Гарчи сўнгги йилларда Туркияда демографик ривожланишда сезиларли

муваффақиятларга эришилган бўлса-да, мамлакат олдида ҳал этилиши лозим
бўлган муаммолар кўлами ҳам кенг: гўдаклар ўлими, аҳолининг репродуктив
соғломлиги, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича жаҳоннинг ривожланган
мамлакатларидан сезиларли даражада орқада қолаётганлиги ана шулар
жумласидандир. Шу билан бирга аҳолининг сифат кўрсаткичларини яхшилаш,
таълим тизимини ривожлантириш долзарб масалалардан бўлиб қолаверади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир.

//Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси //http://uza.uz

2. Максакова Л.П. Основные приоритеты демографического развития

Узбекистана в контексте программы действий МКНР после 2014 года.
//Материалы конференции: «Новые горизонты Узбекистана в дальнейшем
улучшении здоровья мужчин и женщин и укрепления семьи в контексте
обновленной Программы Действий МКНР после 2014 года». – Т., 2014. – С.29

3. ISTATISTIK GÖSTERGELER Statistical Indicators1923-2013 /Türkiye

Istatistik Kurumu Matbaasi, Ankara, 2014. – P.235

4. World Population, Data Sheet. Population Referense Bureau, 2013
5. http://www.turkstat.gov.tr

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бош максадимиз- мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир. //Узбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги маърузаси //http://uza.uz

Максакова Л.П. Основные приоритеты демографического развития Узбекистана в контексте программы действий МКНР после 2014 года. //Материалы конференции: «Новые горизонты Узбекистана в дальнейшем улучшении здоровья мужчин и женщин и укрепления семьи в контексте обновленной Программы Действий МКНР после 2014 года». - Т., 2014. - С.29

1STAT1ST1K GOSTERGELER Statistical Indicators 1923-2013 /Turkiye Istatistik Kurumu Matbaasi, Ankara, 2014. - P.235

World Population, Data Sheet. Population Referense Bureau, 2013

http://www.turkstat.gov.tr

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов