Технопарк – фактор инновационного развития малого и среднего бизнеса

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
106-115
17
4
Поделиться
Салимов, Ш. (2021). Технопарк – фактор инновационного развития малого и среднего бизнеса. Экономика и инновационные технологии, (3), 106–115. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11872
Шерзод Салимов, Институт макроэкономических исследований и прогнозирования

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются рол и значение технопарков в имитационно инновационном развитии малого и среднего предприятия(МСП), понятие технопарка, его
структура, виды, асновной элемент классического технопарка инкубаторы, их цели и задачи. Изучаны цели, задачи, система управления и сдерживающие факторы развитию “Яшнобадского технопарка и меры по его развитии.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

106

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ТЕХНОПАРК – КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕСНИ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛИ

Салимов Шерзод Бахтиёрович,

Макроиқтисодий тадқиқотлар ва прогнозлаштириш институти

тадқиқотчиси

E-mail:

btsalimov1948@gmail.com

Аннотация

.

Мақолада кичик ва ўрта бизнесни (КЎБ) имитацион инновацион

ривожлантиришда

технопаркларнинг аҳамияти, технопарк тушунчаси, таркиби

қисмлари, турлари, классик технопаркнинг таркибий элементи бўлган инкубаторлар,
уларнинг вазифалари таҳлил қилинган ва мамлакатимизда барпо этилган “Яшнобод”
технопаркининг мақсади вазифалари, бшқарув тизими ва уни ривожланишидаги тўсиқлар,

уларни бартараф этиш чоралари урганилган.

Калит сўзлар:

кичик ва ўрта бизнес, технопарк, инкубатор, имитацион инновацион

ривожланиш, инновацион инфратузилма, илмсиғимли, юқоритехнологик махсулот,
технополис, технологик марказ, инкубацион корхона.

Аннотация

.

В

статье анализируются рол и значение технопарков в имитационно

инновационном развитии малого и среднего предприятия(МСП), понятие технопарка, его
структура, виды, асновной элемент классического технопарка инкубаторы, их цели и
задачи. Изучаны цели, задачи, система управления и сдерживающие факторы

развитию

“Яшнобад”ского технопарка и меры по его развитии

.

Ключевие слова: малый и средний бизнес, технопарк, инкубатор, имитационно

инновационное

развитие,

инновационная

инфраструктура,

наукаемкий,

высокотехнологичный продукт, технополис, технологический центр, инкубационное
предприятие.

Abstract.

The article analyzes the role and importance of technoparks in the imitation and

innovative development of small and medium-sized enterprises (SMEs), the concept of a technopark,
its structure, types, incubators, the main element of a classic technopark, their goals and objectives.
The goals, objectives, management system and constraining factors for the development of
"Yashnobad" technopark and measures for its development have been studied.

Key words:

small and medium business, technopark, incubator, simulation innovative

development, innovative infrastructure, science-intensive, high-tech product, technopolis,
technology center, incubation enterprise.

Кириш

Илм

-

фан

ютуқларини

ва

инновацион

технологияларни

иқтисодиёт

тармоқларига жорий этиш мамлакатимизнинг жадал ривожланишининг муҳим шарти

[1].

Маҳсулотларга талабнинг ортиши, рақобатнинг кучайиши, билимлар

иқтисодиётига ўтиш ва корхоналар ўртасида

иқтисодий ўзаро алоқаларнинг

кенгайиши

кичик ва ўрта бизнесни

(

КЎБ

)

нинг ривожланиши инновацион характерда

бўлишига олиб келмоқда. КЎБнинг инновацион ривожланишида

уни қўллаб

-

қувватловчи инфратузилма субъекти бўлган технопарклар муҳим ўрин тутади

[10].

Адабиётларда “Технологик парк”, “Технополис”, “Тадқиқотлар парки” бир

-

бирига

яқин

тушунчалар сифатида қаралади. Уларнинг асосий мақсади мамлакатнинг

инновацион сиёсатини амалга ошириш ҳисобланади. Технопаркнинг стратегик
вазифаси –

маҳаллий ҳокимият, илмий тадқиқот институтларини, олий таълим

муассасаларини, банклар ва бошқа ташкилотларни ягона платформада бирлаштириб,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

107

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

уларнинг инновацион фаолиятини фаоллаштириш

[8].

Технопаркларнинг мақсади

:

фойдани ошириш;

маҳсулот сифатини ошириш;

маҳсулот таннархини пасайтириш;

янги маҳсулот турини ўзлаштириш;

ички бозорда маҳсулот сотиш ҳажмини ошириш;

ташқи бозорда маҳсулот сотиш ҳажмини ошириш;

хомашё ва материалларни иқтисод

қилиш;

ишчиларнинг иш жойларини яхшилаш;

заҳарли чиқиндиларни қисқартириш.

Мақолада қўйилган асосий мақсад

-

технопаркларнинг КЎБ ни инновацион

ривожлантиришдаги ўнини, мақсади, вазифаларини, таркибини ва турларини урганиш
ва мамлакатимизда барпо этилган “Яшнобод” технопаркининг вазифасини, бошқарув
тизимини, фаолияти натижаларини таҳлил қилиш

ва уни

ривожлантириш бўйича

таклифлар ишлаб чиқиш.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Технологик паркларнинг халқаро

уюшмаси томонидан 2002 йилда

[8]

қўйилган

стандартларга кўра, технопарклар инновацияларни ривожлантириш маркази сифатида
қуйидаги вазифаларни бажариши лозим:

университетлар, илмий тадқиқот ташкилотлари ва бизнес ўртасида ўзаро

алоқаларни ўрнатиш;

технопарк резидентларига имтиёзлар, грантлар олиш ва молиявий ёрдам

кўрсатиш;

имконият даражасида махсус ускуналар билан таъминлаш ва ҳоказо.

Стулов О.В., Чевычелова Н.Е. ишида

[9]

технопарк

керакли асбоб

-

ускуналар ва

юқори малакали кадрлар билан таъминланган ахборот ва экспериментал база асосида
тадбиркорларни илмий

-

техник соҳада ривожлантириш учун шарт

-

шароитларни

яратувчи инновацион инфратузилма субъекти деб қаралади ва технопаркнинг

самарали ишлашининг қуйидаги базис шартлари кўрсатилган:

яхши илмий

-

техник салоҳиятга эга бўлган университетларнинг бўлиши;

ривожланган алоқа ва транспорт коммуникацияси;

илмий тадқиқот ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси: лаборатория ва тажриба

ишлаб чиқариш хоналари, илмий

-

техник ходимлар учун офислар;

яшаш инфратузилмаси: яшаш жойлари, тиббий хизмат, савдо ва овқатланиш

тармоқлари ва ижобий ижтимоий муҳит

.

Ишда жаҳон иқтисодиётида индустриал турдаги технопаркларнинг ташкилий

моделлари ўзига хос хусусиятларига кўра таҳлил қилинган.

[10]

ишда Россия

технопарклари, уларнинг хусуситлари, фаолият натижалари ва риожланиши тўсиқлари
таҳлил этилган.

Лазарев В.С.

[5]

ишида технопарк ва бизнес инкубаторлар

фаолиятининг хориж тажрибаси урганилган.

Маҳаллий олимларнинг ишларида

Абдусатторов Х.М.

[3]

ишида инновацион стратегия

,

уни ишлаб чиқишнинг ўзига хос

ҳусусиятлари урганилган. Умаров И.Ю., Саилкаримова С.С., ва ОблақуловШ.Б. ларнинг
ишида

[11]

инновацион стратегия, уни мақсади, таркиби, ишлаб чиқишнинг

ҳусуиятлари, саноат корхонасининг инновацион салоҳияти,

кўрсатгичлари,

уларни

ҳисоблаш масалалари урганилган.

Эргашев Ф., Рахимова Д., СагдуллаевА., ва

бошқалар

[13]

ҳамда

Йўлдошев Н.Қ., Мирсаидова Ш.К., Гольдман Е.Д.

ларнинг

дарсликларида

[14]

иннвацион

фаолият уни ташкил этиш ва бошқариш масалалари ва

инновацион инфратузилма элементлари очиб берилган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда тизимли ёндошув, дедукция ва индукция ва мантиқий таҳлил

усулларидан фойдаланилган.

Мамлакатимизда технопарк, бизнес инкубатор,

инновацияни қуллаб

-

қувватловчи инфратузилма элементлари ўзининг бошланғич


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

108

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ривожланиш босқичида эканлигини эътиборга олган ҳолда

мақолада

ривожланган

хорижий давлатларда самарали фаолият юритаётган технопарклар тажрибаси, уларни
ягона тизим сифатида ишлашини таъминлайдиган таркибий қисмлари, асосий
шартлари урганилган. Шунинг учун ҳам

шулар асосида мамлакатимизда

технопаркларни

самарали ишлашини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар

анқ ва ишончли деб ҳисоблаймиз.

Таҳлил ва натижалар

Жаҳон иқтисодиётида индустриал турдаги технопаркларнинг ташкилий

моделлари, булар Америка, Европа, Япония ва Хитой Халқ Республикаси моделлари.

Америка модели: мақсади –

университет томонидан илмий тадқиқот ишларини олиб

бориш ва инновацион маҳсулот яратиш учун ер майдонларини илмсиғимли
фирмаларга ижарага бериш ва уларга хизмат кўрсатиш; бу ерда давлатнинг қатнашиши
назарда тутилади.

Европа модели: мақсад –

илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилишни

тезлаштириш, иқтисодий фаолликни ошириш, янги иш ўринлари яратиш.

Бу ерда

технопарклар

,

асосан, университет кампусларида жойлаштирилади, технопарклар

кўпроқ инкубатор турида, давлат буюртмасига

кўра молиялаштирилади, имтиёзлар ва

преференциялар берилади. Шуни таъкидлаш керакки, ягона Европа модели йўқ.

Япония модели: мақсад –

перифериядаги районларни ривожлантириш, юқори

қўшилган қиймат яратувчи, илмсиғимли ва ривожланиш босқичида бўлган
тармоқларни ривожлантиришда технополислардан фойдаланиш; тадқиқот ва
технологик марказларни, янги университетларни, турар жой, маданий ҳордиқ
чиқариш парклари ва маданий марказларни ўз ичига олувчи янги

фан шаҳарларини

технополис мезонлари асосида қуриш.

Хитой

технопарклари:

мақсад

миллий

илмий

-

техник

ютуқларни

коммерциализация қилиш, устувор тармоқларни ривожлантириш, янги ускуна ва
технологияларни яратишда миллий ва хорижий капитални

жалб қилиш

масалалари,

технопарклар технологик бюролари, илмсиғимли корхоналар, университетлар,

илмий

тадқиқот институтларининг ўзаро алоқасига асосланади, маҳаллий ҳокимият, шаҳар ва
минтақа

билан

алоқада,

парклар

давлат

томонидан

бошқарилади

ва

молиялаштирилади, давлат илмий тадқиқот институтлари ва университетларнинг
илмий ишланмаларини ўрта ва йирик корхоналарга жорий қилиш орқали уларни
коммерциализация қилиши масалалари қаралган.

Лю Сяоцзюань ва Пинягин Ю. ишларида

[6]

, халқаро технопарклар ва Хитой халқ

республикаси технопарклари

таҳлил этилган. Технопаркнинг классик таркиби иккита

қисмдан

иборат:

технопаркнинг

“ядроси”,

кичик

корхоналар

ва

йирик

компанияларининг

шуъба

фирмаларининг

бизнес

-

инкубатори.

Японияда

“Технополис” лойиҳасини амалга ошириш 1982 йилда қабул қилинган.

“Технополис”

барпо этиш учун

тўртта оролда 19 та зона танланган. Барча технополислар қуйидаги

мезонларга жавоб бериши керак:

1. “Технополис” жойлашган жойга бориш вақти 30 минутдан ошмаслиги керак

ва Токио, Нагои ва Осакидан бориш бир кун ичида бўлиши.

2. Аҳоли сони 200 мингдан кам бўлмаслиги.

3. Эгаллайдиган жой 500 мил квадратдан кам бўлмаслиги.

4.Илмий саноат комплекслари, университетлар

ва тадқиқот институтларининг

бўлиши (илмий тадқиқот институтлари, кадрлар тайёрлайдиган университет, илмий
ишланмалар жорий қилинадиган ишлаб чиқариш тармоқларининг

бир жойда бўлиши


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

109

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ва яшаш шароити бўлиши

“Технополис”нинг асосий хусусияти).

5. Ҳудуднинг табиий шароитига мос бўлиши. Мисол сифатида Токио шаҳридан

3

5 мил узоқликда жойлашган

“Миялар шаҳри” –

Цукуба. Унда 11

500 киши яшайди, 50

та давлат тадқиқот институти, 2 та университет ва Япониядаги жаҳонда етакчи бўлган

98

та давлат тадқиқот институтидан 30 таси жойлашган

[14].

Цукуба технополисининг

мақсади –

амалий тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган инновацияларни

коммерциализация қилиш

[12].

Ишда технопаркларнинг таркибий бирлиги бўлиб

марказлар ҳисобланади.

Технопаркнинг

таркибида қуйидаги марказлар фаолият

юритади:

инновацион технологик марказ;

ўқув маркази;

маслаҳат маркази;

ахборот маркази;

маркетинг маркази;

саноат зонаси.

Ҳар

бир марказ ихтисослашган хизматлар турини

кўрсатади

.

Масалан

,

мутахассисларни ўқитиш хизмати, маълум бир технологияни топиш бўйича ёки
патентлар бўйича ахборот бериш хизмати. Бу марказларнинг

технопарк таркибида

ягона тизим сифатида ишлаши

инновацион фаолият самарадорлигини оширади. Кўп

ҳолларда технопарк таркибида ядро сифатида инкубаторлар қатнашади

.

Инкубаторлар инновацион инфратузилманинг таркибий элементи бўлиб, инновацион
бизнес субъекти сифатида мустақил фаолият юритиши мумкин. Бизнес

-

инкубаторлар

кичик ва ўрта корхоналарни ривожланишининг бошланғич босқичида

уларга ахборот,

маслаҳат, бино ва ускуна ижараси ва бошқа хизматлар кўрсатади. Бизнес

-

инкубаторлар биноларда жойлашади, мижоз фирмаларнинг инкубация вақти, одатда,

2-

3 йилга чўзилади, ундан кейин улар инкубатордан чиқиб, мустақил фаолият

кўрсатади.

Бизнес

-

инкубаторларни шакллантиришда КЎБни қўллаб

-

қувватлаш бўйича

қўйиладиган мақсадлар ҳар хил бўлиши мумкин:

инновацион фаолиятини фаоллаштириш;

барқарорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш;

уларнинг сонини ошириш;

уларнинг самарали ривожланиш тажрибасини оммалаштириш;

янги иш ўринлари ва янги ишлаб чиқаришларни яратиш;

технологик, иқтисодий, ҳуқуқий ёрдам бериш;

бино ажратиш, бошқарувни ташкил этишга ёрдам бериш;

ташқи иқтисодий фаолиятни йўлга қўйишга кўмаклашиш;

бизнес

-

режани ишлаб чиқишга ёрдам;

маркетинг изланишларга ёрдам бериш;

лойиҳаларнинг

инвестицион жозибадорлигини баҳолаш ва ҳоказо.

Таъкидлаш жоизки,

технопарклар бизнес

-

инкубаторлардан фарқ қилади:

технопарклар хизматидан нафақат фаолиятини бошлайдиган корхоналар,

балки янгиликларни жорий қилишнинг барча босқичларида бўлган корхоналар ҳам
фойдаланиши мумкин;

бизнес

-

инкубаторларнинг мижоз фирмалари инкубацион вақт тугагандан

кейин инкубатордан чиқиб кетади ва мустақил фаолият юритса,

технопаркнинг

мижоз

фирмалари технопарк таркибида узоқ муддатда фаолият кўрсатади;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

110

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

технопарклар, одатда, ер майдонларига эга ва уни мижоз фирмаларга офис

қуриш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ижарага бериши мумкин.

Технопарклар КЎБ учун бизнес

-

инкубаторга нисбатан кўпроқ турдаги

инновацион муҳитни яратади ва кенгроқ хизматлар турини кўрсатади ва булар
КЎБнинг

ривожланиши учун зарур бўлган моддий

-

техник, ижтимоий

-

маданий, ахборот

ва молиявий базанинг яратилишига олиб келади.

Технопаркларнинг ташқи “қобиғи” –

технопарк ядросига сифатли хизмат

кўрсатувчи корхоналар, ташкилотлар ҳамда технопаркнинг менежерлари гуруҳи.
Замонавий технопаркнинг таркибий

элементлари:

Технопарк ядроси:

1. Инкубатор.

2. Фаолиятини бошловчи кичик инкубацион корхоналар.

3. Инкубатордан чиққан ўрта инкубацион корхоналар.

4. Технопарк майдони:

йирик инкубацион корхоналар.

Технопарк “қобиғи”, хизмат кўрсатиш соҳаси иккига бўлинади: малакали хизмат

ва ижтимоий хизмат.

Малакали хизмат:

университетлар;

илмий тадқиқот институтлари;

ўқув

маркази

(технопарк

менежерлари,

экспертлар,маслаҳатчилар

тайёрлайди);

маслаҳат маркази (иқтисодий, техник, ҳуқуқий);

ахборот маркази (янги технологиялар, патентлар, техник ахборотлар);

маркетинг маркази (маҳсулотни коммерциализациялаш).

Ижтимоий хизматлар:

соғлиқни сақлаш бўйича хизматлар;

савдо шахобчалари;

ошхона;

машиналар турар жойи ва ҳоказо.

Замонавий технопарклар

булар марказлар бўлиб, ҳар хил тармоқ

йўналишлари мутахассисларини бирлаштиради, улар технологиялар билан эркин
алмашадиган бозорда ҳаракат қилувчи тадқиқотчиларни, ишлаб чиқувчилар ва
технологияларни истеъмол қилувчиларни эркин ахборот алмашиш ва коммуникация
қилиш учун учраштирадиган жой [3]. Замонавий технопаркларнинг самараси уларнинг

тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятининг

диверсификациялашувига боғлиқ.

Технопарклар хусусиятларига кўра ва бажарадиган вазифалар ҳажмига кўра беш

турга бўлинади

[7]:

1.

Инновацион марказлар

.

Булар кўпроқ илмсиғимли технологиялар билан

боғлиқ янги фирмаларни қўллаб

-

қувватлайди. Бунга мисол сифатида Берлин

инновацион марказини келтириш мумкин. Бу марказ йиғувчи ва тажрибали
конструкторлик ишланмалар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун инкубатор
ҳисобланади. У корхоналарни молиявий қўллаб

-

қувватлайди ҳамда технологик ва

ташкилий масалаларни ҳал этишда кўмаклашади.

2. Илмий ва тадқиқотлар парки

.

Булар ҳам

янги, ҳам фаолият юритаётган

фирмаларга хизмат кўрсатади, университет ва илмий тадқиқот институтлари билан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

111

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

яқиндан муносабатда бўлади. Бунга мисол, Кембриж илмий парки. 90 йилларда
Кембриж илмий паркида 400 дан ортиқ юқори технологик фирмалар фаолият
юритади, улар қуйидаги соҳалар бўйича ишлайди: электроника, приборлар қуриш,
дастурий таъминот ва ҳоказо. Илмий паркнинг фаолият тури кенг бўлган (тадқиқотлар
олиб юориш, ишлаб чиқариш ва маслаҳат бериш).

3. Технологик парклар

.

Булар илмсиғимли фирмалар ва ишлаб чиқаришлар

тармоғининг

инновацион ривожланишини қўллаб

-

қувватлаган. Лекин

уларда

университетлар ва илмий тадқиқот институтлари билан алоқалари мустаҳкам
бўлмаган.

4. Технологик марказлар

янги юқори технологик фирмаларни яратиш билан

шуғулланувчи корхоналарга хизмат кўрсатган. Уларнинг асосий мақсади –

илмсиғимли

кичик бизнесни қўллаб

-

қувватлаш.

АҚШда бундай паркларнинг сони 400 тадан ортиқ.

Мисол сифатида Жоржия штатида,

технологик институт базасида ташкил этилган Илғор

технологиялар марказини келтириш мумкин.

5. Технологик ва илмий парклар конгламератлари. Буларнинг мақсади –

бутун

бир минтақани юқори технологик зонага айлантириш. Бунга мисол, машҳур

Селикон

водийси

.

Улар профели бўйича ҳар хил илмий тадқиқот ташкилотлари, институтларни,

илмсиғимли ва хизмат кўрсатувчи фирмаларни ўз ичига олади.

Технопаркларнинг бир

-

биридан фарқ қиладиган жиҳатлари сифатида

қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: ташкилий шакли; қўйилган масалани ҳал этиш
усуллари;

бажарадиган

вазифаси;

маълум

бир

давлатда

инновацион

инфратузилманинг хусусиятлари. Кўпгина технопаркларнинг бир

-

биридан фарқ

қилиши терминологиялар билан боғлиқ.

Мамлакатимизда

барпо

этилган

«Яшнобод»

инновацион

технопарки

республикамизнинг барча ҳудудларини инновацион ривожланишига хизмат
қилишини эътиборга оладиган бўлсак уни келажакда технологик ва илмий
конгламерат паркка айланади деб қараш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги «Тошкент

шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида»
Фармонига кўра ва Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг Яшнобод
туманидаги инновация технопарки фаолиятини ташкил этиш чора

-

тадбирлари

тўғрисидаги» қарорига асосан Тошкент шаҳри ҳудуди инновацион ҳудудга
тенглаштирилади ва шаҳар ҳудудида инновацион маҳсулот ишлаб чиқаришни амалга
оширмоқчи бўлган юридик ва жисмоний шахслар технопарк резиденти статусини
қабул қилиш учун ариза топширишлари мумкин. Ҳозирги кунда «Яшнобод» инновация
технопарки Дирекциясининг фаолияти ташкил қилинган ва резидентлик статусини
олиш учун аризалар қабул қилиш йўлга қўйилган. Технопарк резиденти статусига эга
бўлган юридик ва жисмоний шахслар бир қанча имтиёзларга ,шу жумладан 10 йил
муддатгача солиқлардан озод бўлиш , йиллик 7% ставка бўйича 2 йиллик имтиёзли
давр билан кредит олиш ва Яшнобод инновация технопарки ҳудудида ишлаб чиқариш
майдонларига эга бўлишлари мумкин. Технопарк –

бу алоҳида ажратилган

ҳудудлардан иборат эркин илмий

-

техникавий зоналар бўлиб, у ерда илмий

-

ишлаб

чиқариш ва ўқув марказлари жамланади ҳамда улар учун илмий ва ишлаб чиқариш
имкониятини ривожлантиришга қаратилган махсус ҳуқуқий тартибот ўрнатилади.
«Яшнобод» технопарки яратилишининг тамойиллари қуйидагилар:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

112

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

• илмий, технологик ва иқтисодий мақсадга мувофиқликни инобатга олган

ҳолда технопарк резидентларини бутун шаҳар бўйлаб жойлаштиришни кўзда тутувчи
Тошкент шаҳри ичида экшудудийлик;

• илмий доирадаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг бутун инновацион

занжирини амалга ошириш учун илмий, ўқув ва ишлаб чиқариш ташкилотлари
фаолиятини интеграциялаш;

• давлатнинг молиявий ресурслари, илмий ташкилотлар ва таълим

муассасалари, тадбиркорлик субъйектлари, тижорат банклари ва халқаро молиявий
институтлар, донор

-

мамлакатлар ва венчур жамғармаларининг кредит ва грантлари

ҳисобига инновацион лойиҳалар амалга оширилишини ҳаммолиялаштириш;

• илмий лабораториялар, зарур реагентлар ва чиқим материаллари, патент ва

лицензия олиш, технологиялар трансфери, илмий ҳамда инновацион ишланмаларни
коммерциализациялашга кўмак кўрсатишни ўз ичига олган хизмат кўрсатишнинг ягона
инфратузилмасини яратиш.

Технопарк илмий ишланмалар ва тадқиқотлар, тажриба

-

саноат синовларини ўтказиш

ва

вилоятларда

инновацион

маҳсулотлар

намуналарини

ўзлаштиришга

ихтисослашади:

кимёвий технологиялар, биотехнологиялар, фармацевтика ва тиббий

биотехнология, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари;

материалларни

юритиш,

металларга

ишов

бериш

технологиялари,

сейсмобарқарорлик, қурилиш материаллари;

• озиқ

-

овқат саноати;

• энергияни тежаш, муқобил ва қайта ишланган энергия манбалари, электрон

ўлчов асбоблари, робототехника, машина қуриш, электротехника ишлаб чиқариш.

Технопаркнинг фаолият юритиш муддати кейинги узайтириш имконияти билан

30 йилни ташкил этади.

«Яшнобод» технопарки резидентлари мақоми танлов асосида 10 йил муддатга
берилади. Тижорат банклари лойиҳаларни амалга ошириш учун 2 йиллик имтиёз
даври билан бирга 7 йилгача бўлган мудатли МБнинг қайта молиялаштириш
ставкасининг 50%лик фоиз ставкаси билан имтиёзли кредитларни ажратади.

“Яшнабод” технопаркининг мақсади

.

Инновация маҳсулотлари яратишнинг

барча босқичларида, шунингдек маҳаллий ва хорижий ишланмалар ва технологиялар
асосида инновация, юқори технологияли ва илмталаб маҳсулотлар ишлаб чиқаришни
йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркорларга кўмаклашиш, инновация тадбиркорлигини
ривожлантириш учун қулай шарт

-

шароитлар яратиш; технопарк ҳудудида ишлаб

чиқарилган замонавий хорижий ва маҳаллий технологияларнинг трансферини
таъминлаш; хақаро инновацин ташкилотлар билан кооперация аълоқаларини йўлга
қўйиш ва инновацин махсулотлар экспортини ривожлантириш; инновация
тадбиркорлиги, олий таълим ва илмий

-

тадқиқот муассасалари билан ўзаро

ҳамкорликни ташкил этиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида самарали
давлат

-

хусусий шерикчиликни йўлга қўйишга кўмаклашиш.

Технопарк фаолиятининг устувор йўналишлари:

кимё

технологиялари,

биотехнологиялар,

фармацевтика

ва

тиббиёт

биотехнологиялари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари;

материалшунослик,

металларга

ишлов

бериш

технологиялари,

сейсмочидамлик, қурилиш материаллари;

озиқ

-

овқат саноати;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

113

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

энергияни тежаш, энергиянинг муқобил ва қайта тикланадиган манбаларини

яратиш;

электрон ўлчов асбоблари, робототехника, машинасозлик, электротехника

соҳаларида илмий ишланмалар ва тадқиқотлар, саноат

-

тажриба синовлари ўтказишга

ва инновация маҳсулотлари намуналарини ўзлаштириш учун беришга ихтисослашади.

«Яшнобод» технопарки давлат унитар корхонаси бўлиб, унинг бошқарув тизими

мувофиқлаштирувчи кенгаш, мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи, дирекция
ҳисобланади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

«Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш
тўғрисида» 2017 йил 5 июндаги ПФ

-5068-

сон Фармони билан ташкил этилган давлат

бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа
ташкилотларнинг вакилларидан иборат бўлган коллегиал орган ҳисобланади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат

банклари, илмий муассасалар ва таълим муассасаларининг «Яшнобод» технопаркини
ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, инновация
ишланмалари негизида «стартаплар» ташкил этиш учун қулай шарт

-

шароитларни

таъминлайди;

Инновация жараёнининг барча босқичларида «Яшнобод» технопарки

резидентларига молиялаштиришда, шу жумладан инновация маҳсулотларининг
потенциал истеъмолчилари, тижорат банклари, ҳомийларнинг, шу жумладан хорижий
ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига молиялаштиришда кўмаклашади.

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи

бўлиб Ўзбекистон Республикаси

Фан ва технологиялар агентлиги ҳисобланади, ва у мувофиқлаштирувчи кенгашни
илмий

-

методологик материаллар билан таъминлайди.

Яшнобод технопарки дирекцияси резедентларни жалб қилиш, янги ишлаб

чиқаришларни ташкил этиш учун бинолар ва ер участкаларини ажратишда
кўмаклашади, тадбиркорларнинг инновацион лойиҳаларини экспертизадан утказади,
махсулотларни экспортига кўмаклашади, Технопарк резедентларини рўйхатга олади.
Технопарк инвесторлари ва резидинтлари томонидан ўзлари олган мажбуриятларини
бажарилишини назорат қилади.

Яшнобод технопаркининг ядросини инкубатор, инкубацияда бўлган ва

инкубациядан чиққан кичик корхоналар ҳамда йирик корхоналар ташкил қилади.
“Қабиғини” эса технопарк менеджерлари ва технопаркка хар

-

хил турдаги техник,

молиявий, маслаҳат, ахборот ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар
ташкил қилади.

Технопаркнинг саноат ҳудудлари фаолияти натижаларини қараймиз.

Маҳаллий ва халқаро мутахассисларининг инновацион, юқори илм талаб

қиладиган ва республикада янги лойиҳа бўлаоладиган илмий ишланмаларининг
ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш учун технопарк 7,5 гектарлик майдонда
резидентларига ер ажратиш кўзда тутилган.

2020 йил 1 октябрь ҳолатига “Яшнобод” инновацион технопаркида

35 та инновацион лойиха эгаларига резидент мақомини берилган.

“Яшнобод” инновацион технопарки резиденлари томонидан инновацион

лойиҳаларнинг амалга ошириш учун 33,6 млн. АҚШ доллари миқдорида шахсий
маблағлар ҳамда 15,6 млн АҚШ доллари

-

кредит маблағлари

жалб қилинган,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

114

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

технопарк резидентлари томонидан 4,6 млн АҚШ доллари миқдорида инвестия
киритилган.

Резидентлар томонидан 2020 йил 1 октябрга қадар 147,6 млрд сўмлик

маҳсулотлар ишлаб чиқарилган, шу билан бирга жами 1,1 млн. АҚШ

доллари

миқдорида маҳсулотларни чет давлатларига экспорт қилинган ва резидентлар
томонидан 337 та янги иш ўринлари яратилган.

“Яшнобод” инновацион технопарки резиденларнинг инновацион лойиҳалар

қуйидаги йўналишларга оид: кимё технология, биотехнология, фармацевтика ва
тиббиёт биотехнологияси, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш

,

қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари, ахборот коммуникация технологиялари ва
бошқалар.

Хулоса ва таклифлар

Тошкент “Яшнобод” технопаркининг

ривожланишидаги асосий тўсиқлар

ва

бартараф этиш чоралари

:

илмий изланиш йўналишлари бўйича махсус, замонавий ускуналар билан

жиҳозланган лаборатория

ва

тажриба ишлаб чиқариш хоналарнинг

етишмаслиги

;

илмий тадқиқот институтлари, университетларда ишлаб чиқаришга

йўналтирилган

амалий

тадқиқотлар

бўйича

изланишларни

яхши

йўлга

қўйилмаганлиги, бу ерда фан, бизнес ва ҳокимият органлари ўртасида ўзаро
аълоқаларни йўлга қўйишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш

катта

аҳамиятга эга

;

бизнес, фан, амалий тадқиқотлар ўртасида алоқаларнинг ўрнатилиши талаб

даражасида эмаслиги, бизнеснинг

инновацияларга тўлиқ ишонч билан қарамаслиги

;

инновацион бизнеснинг шаклланиши бошланғич босқичдалиги (технопарк,

бизнес

-

инкубатор,

технологик

ва

инновацион марказлар, технологиялар трансфери ва

ҳоказо);

энг муҳими, амалий изланиш йўналишлари бўйича малакали кадрларнинг

етишмаслиги, бу ерда технологик менеджерларни тайёрлашни кучайтириш, технопарк
буюртмасига кўра

маҳаллий ва ривожланган хорижий давлатларнинг олий таълим

муассасаларида малакали мутахассисларни тайёрлашни, илмсиғимли ва юқори
технологик

соҳада

ишлаётган

мутахассисларнинг

малакасини

хорижий

технопаркларда оширишни йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади;

технопаркни самарали ишлашини таъминлашда технопарк “ядроси”га

(бизнес инкубаторга) хизмат кўрсатувчи барча элементларни барпо этилиши ҳам
муҳим ҳисобланади;

ривожланган давлатлар илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда

амалий изланишларни олиб бориш етарли даражада эмаслиги, бу ерда халқаро ва
маҳаллий патентлар бозори билан аълоқа ўрнатиш, тўғридан

-

тўғри хорижий

инвестицияларни жалб қилиш ва технологиялар трансфери орқали технопаркларни
глобал инновацион тармоққа киритиш, хорижий технопарклар билан ҳамкорликни
ўрнатиш ва технопаркнинг фаолияти натижаларини баҳолаб бориш, технопаркларни
ривожлантириш бўйича тадқиқотларни йўлга қўйиш масалаларининг ечилиши муҳим
аҳамиятга эга

.

Юқоридаги масалаларнинг ечими натижасида келажакда

“Яшнобод”

технопарки мамлакатимиз иқтисодиёти

инновацион ривожланишининг драйверига

айланади

деб қараш мумкин.

Мақоланинг амалий аҳамияти, мақолада ишлаб чиқилган таклифлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

115

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мамлакатимизда энди шаклланаётган технопаркларниниг таркибий элементларини
шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

2018 йил 21 сентябрдаги “2019

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

инновацион

ривожлантириш

стратегиясини

тасдиқлаш

тўғрисида”ги

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг фармони.

2.

Агентство по развитию инновационного предпринимательства. // [Электронный

ресурс]. –

Режим доступа:

http://www.uzip.ru

.

3.

Абдусатторов Х.М., Инновация стратегияси / Ўқув қўланма.

-

Тошкент: ТДИУ, 2011.

-

278б.

4.

Йўлдошев Н.Қ., Мирсаидова Ш.К., Гольдман Е.Д., Иннвацион менежмент. Дарслик.

Т.: Иқтисодиёт, ТДИУ., 2011. –

312б.

5.

Лазарев В.С. История и зарубежный опыт создания и деятельности технопарков и

бизнес инкубаторов. / В.С. Лазарев, Т.А. Демещик. –

Минск: РУП “Технопарк БНТУ”. “Метолит”,

2007.

357 с.

6.

Лю Сяоцзюань. Технопарки в мировой экономике: особенности развития и

регулирования в Китайской Народной Республике. Автореферат дисс., 2020 г. С.

25.

7. Пинячин Ю., Лю Сяоцзюань. // Технопарки как элемент инновационной

инфраструктуры страны. Банкаўск

i

весн

i

к, Снежан, 2016.

http://www.nbrb.by>articles

.

8.

Цели и задачи Технопарков.

https://www.tadu iser.ru/index.php/

9.

Стулов О.В., Чевычелова Н.Е. //

Технопарк как форма научно

-

технической

модернизации экономики. Вестн. Моск. Ун

-

та, сер. 6. Экономика. 2010. № 3.

10. Технопарки России.

https://www.tadviser.ru

>.

11.

Умаров И.Ю., Саидкаримова С.С., Облоқулова Ш.Б., Саноат корхоналарининг

инновацион салоҳияти кўрсаткичлари таҳлили.// “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар”
илмий

-

электрон журнали, июль

-

август, 2015 й.

12.

Фатхутдинов Р.А. Инновационный менежмент: учебник для ВУЗов. /

Р.А.

Фатхутдинов. –

СПб: Питер, 2007. –

448 с.

13.

Эргашев Ф., Рахимова Д., Сагдуллаев А., Парпиев О., Зайнутдинов Ш., Инновацион

менежмент. Дарслик. –

Г.: Академия, 2005.

-

119б

14.

Йўлдошев Н.Қ., Мирсаидова Ш.К., Гольдман Е.Д., Иннвацион менежмент. Дарслик.

Т.: Иқтисодиёт, ТДИУ., 2011. –

312б.

15.

http://refdb.ru/luuk/2045834-P2.html

.

Библиографические ссылки

2018 йил 21 сентябрдаги "2019-2021 йилларда Узбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасди^лаш тутрисида"ги 'Узбекистон Республикаси Президентининг фармони.

Агентство по развитию инновационного предпринимательства. // [Электронный ресурс]. - Режим доступа: http://www.uzip.ru.

Абдусатторов Х.М., Инновация стратегияси / 9цув цуланма.- Тошкент: ТДИУ, 2011.-2786.

Йулдошев Н.К., Мирсаидова Ш.К., Гольдман Е.Д., Иннвацион менежмент. Дарслик. - Т.: Ицтисодиёт, ТДИУ., 2011. - 3126.

Лазарев В.С. История и зарубежный опыт создания и деятельности технопарков и бизнес инкубаторов. / В.С. Лазарев, Т.А. Демещик. - Минск: РУП "Технопарк БИТУ". "Метолит", 2007.-357 с.

Лю Сяоцзюань. Технопарки в мировой экономике: особенности развития и регулирования в Китайской Народной Республике. Автореферат дисс., 2020 г. С. 25.

Пинячин Ю., Лю Сяоцзюань. // Технопарки как элемент инновационной инфраструктуры страны. Банкаусю веснж, Снежан, 2016. http://www.nbrb.by>articles.

Цели и задачи Технопарков, https://www.tadu iser.ru/index.php/

Стулов О.В., Чевычелова Н.Е. // Технопарк как форма научно-технической модернизации экономики. Вести. Моск. Ун-та, сер. 6. Экономика. 2010. № 3.

Технопарки России, https://www.tadviser.ru>.

Умаров И.Ю., Саидкаримова С.С., Облоцулова Ш.Б., Саноат корхоналарининг инновацион сало^ияти курсаткичлари талили.// "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий-электрон журнали, июль-август, 2015 й.

Фатхутдинов Р.А. Инновационный менежмент: учебник для ВУЗов. / Р.А. Фатхутдинов. - СПб: Питер, 2007. - 448 с.

Эргашев Ф., Рахимова Д., Сагдуллаев А., Парпиев О., Зайнутдинов Ш., Инновацион менежмент. Дарслик. - Г.: Академия, 2005.-1196

Йулдошев Н.К,., Мирсаидова Ш.К., Гольдман Е.Д., Иннвацион менежмент. Дарслик. Т.: Ицтисодиёт, ТДИУ., 2011. - 3126.

http://refdb.ru/luuk/2045834-P2.html.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов