Направления повышения конкурентоспособности продукции на промышленных предприятиях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
245-252
18
2
Поделиться
Косимова, Д., & Адашев, А. (2019). Направления повышения конкурентоспособности продукции на промышленных предприятиях. Экономика и инновационные технологии, (2), 245–252. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10779
Дилором Косимова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

профессор

Азимжон Адашев, Наманганский инженерно-строительный институт

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Промышленные предприятия являются одной из важных отраслей национальной экономики. Вместе с тем, они имеют огромное значение не только в экономике, но и в социальной отрасли. В статье рассмотрены некоторые вопросы повышения конкурентоспособности и даны предложения и рекомендации относительно повышения конкурентоспособности продукции.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

1

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА МАҲСУЛОТ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ

ОШИРИШНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Қосимова Дилором Собировна,

ТДИУ профессори

Е-mail:

diloramr@mail.ru

Адашев Азимжон Ўринбоевич,

НамМҚИ катта ўқитувчиси

Е-mail:

azimray@mail.ru

Аннотация:

Саноат корхоналари миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан

бири ҳисобланади. Шу билан бирга улар нафақат миллий иқтисодиётда балки, ижтимоий
соҳада ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мақолада саноат корхоналарида маҳсулот
рақобатбардошлигини оширишнинг айрим муаммолари кўриб чиқилган ва саноат
корхоналарида маҳсулот рақобатдошлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар баён
этилган.

Аннотация:

Промышленные предприятия являются одной из важных отраслей

национальной экономики. Вместе с тем, они имеют огромное значение не только в
экономике, но и в социальной отрасли. В статье рассмотрены некоторые вопросы
повышения конкурентоспособности и даны предложения и рекомендации относительно
повышения конкурентоспособности продукции.

Abstract:

Industrial enterprises are one of the important sectors of the national economy. At

the same time, they are of great importance not only in the economy, but also in the social sector.
The article discusses some issues of improving competitiveness and offers and recommendations
for improving the competitiveness of products.

Калит сўзлар:

рақобатбардошлик, сифат, иқтисодий омил, технологик омил,

халқаро бозор, солиқ юки, унумдорлик, ички бозор.

Кириш

Ҳозирги иқтисодиётнинг эркинлашиши ва маҳсулот етиштирувчилар орасида

рақобатнинг кескин ривожланиб бораётганлиги, корхоналарнинг самарали фаолияти
аввало маҳсулот таннархини пасайтириши, унинг сифатини яхшилаши ва
маҳсулотларнинг истъемол бозорида самарали сотилишига боғлиқ.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М.Мирзиёевнинг

“Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида қуйдагича
келтирилган:

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимини янада

такомиллаштириш, халқаро стандартларни ва техник регламентларни тизимли жорий
этиш, Ўзбекистон Республикаси Миллий эталонлар базасини ривожлантириш асосида
маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатдошлигини ошириш, шунингдек, «Ўзстандарт»
агентлигининг тузилмасини халқаро талабларга мувофиқлаштириш мақсадида[1]:

Ўзбекистон

стандартлаштириш,

метрология

ва

сертификатлаштириш

агентлигининг устувор вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

2

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

- маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник

регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга
мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорда рақобатдошлигини ошириш;

- маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини биринчи навбатда

экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва саноат маҳсулотларини халқаро
стандартларга мувофиқ сертификатлаштиришни амалга ошириш;

-

экспорт

қилувчи

корхоналарга

маҳсулотларни

сертификатлаштириш

масалаларида қулай шароитларни яратиш, миллий сертификатлар ва мувофиқликни
баҳолаш ишлари натижалари асосий экспорт бозорларида тан олинишига
йўналтирилган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш;

- техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада

ривожлантириш, сотиладиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни
таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш;

-

замонавий

ахборот-коммуникация

технологияларини

жорий

этиш,

тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари
турларини кенгайтириш.

Бундан

англаш

мумкинки,

саноат

корхоналари

маҳсулотларини

рақобатбардошлигини таъминлаш ва ундаги муаммоларни аниқлаш ва таҳлил қилиш
ҳар томондан долзарб ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мавзу доирасида бир қатор мутахассис олимлар тадқиқот олиб боришган бўлиб,

Ш.Ш.Шодмонов, У.В.Ғофуровлар “Рақобат – бозор субъектлари иқтисодий
манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва
кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади”-деб таъкидлайди[2].

Н.Қ.Йўлдошев, В.И Набоковлар таҳрири остида чиқарилган дарсликда

Рақобатбардошлик -

товарнинг унинг рақиб товаридан ҳам аниқ ижтимоий

эҳтиёжга мослиги даражаси бўйича ва ҳам уни қаноатлантиришга харажатлар бўйичи
фарқланишини

акс

эттирувчи

таърифидир.

Капиталистик

мамлакатларда

“рақобатбардошлик” атамасидан товарга нисбатан камдан-кам фойдаланилади. Уни
асосан компаниялар, саноат тармоқлари, алоҳида мамлакатлар иқтисодиётига
нисбатан қўллайдилар” дейилган [3].

Шу боис, саноат корхоналарида маҳсулот рақобатбардошлигини оширишда

янада чуқур тадқиқот олиб бориш ҳозирги куннинг долзаб масаласи сифатида
намоён бўлиб, нафақат илмий балки, амалий аҳамият ҳам касб этади.

Тадқиқот методологияси

Тақдқиқот

методологияси

сифатида

саноат

корхоналарида

маҳсулот

рақобатбардошлигини оширишнинг йўналишларига оид олимлар фикрини ўрганган
ҳолда, кузатиш, иқтисодий таҳлил, статистик гуруҳлаш, қиёсий ва тизимли таҳлил
каби усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Маҳсулот рақобатбардошлиги эса, биринчи навбатда унинг сифат кўрсаткичига

боғлиқ. Бозор муносабатлари шароитида маҳсулот сифати деганда, унга истеъмолчи
назари билан ёндашиш лозим, токи у етиштирилган маҳсулотлар орасидан ўзига энг
маъқул бўлганини танлаб олиш имкониятига эга бўлсин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

3

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Шундан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва хом-ашёсини

рақобатбардошлигини бир неча омилларни ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқиш лозим:

иқтисодий омил, якуний маҳсулот харажат ва нархдан келиб чиққан ҳолда;

технологик омил, ишлаб чиқаришни истиқболда модернизациялашни ҳисобга

олган ҳолда;

ижтимоий омил, ишлаб чиқариш йўналишини ўзгартирганда ижтимоий

характерга эга бўлган харажатларни ҳисобга олган ҳолда.

Шундан

келиб

чиқиб,

таъкидланганидек,

рақобатбардошлик

деганда

истеъмолчи учун маъқул бўлган шу турдаги мамлакат ичкарисида ва ташқарисида
ишлаб чиқилаётган, истеъмолчи учун маъқул бўлган маҳсулотнинг бозордаги ўртача
истеъмол баҳосини, сотиш воситалари ва усулларини, унинг истеъмол қийматини
ифодалаб берувчи комплекс кўрсаткичлари тушунилади.

Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, истиқболда аҳоли

даромадининг кўпайиши ва харид қилиш имкониятларини кўтарилиши мамлакатда
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга бўлган талабни ошириши мумкин эканлигини
кўрсатмоқда.

Ҳозирги даврда иқтисодиётни глобаллашувини ҳисобга олган ҳолда

рақобатбардошлик муаммосини икки йўналишда кўриб чиқиш керак бўлади:

1.

Мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини ички бозорда

сотилишини ҳисобга олган ҳолда;

2.

Маҳсулотни экспорт қилишни ҳисобга олган ҳолда.

Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни рақобатбардошлигини

таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, халқаро бозор нархини, солиқ юкининг ўзгариши,
транспорт харажатларини ҳисобга олганда (масалан, техника-технология, пахта
толаси, мева ва сабзавот) маҳсулотлар рақобатбардошлиги нисбатан юқори эканлиги
кўзга ташланмоқда. Шундан келиб чиқиб, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотларнинг ва хомашёларнинг рақобатбардошлигини кўтариш учун қуйидаги
чора-тадбирларни амалга оширилиши лозим:

миллий саноатда ишлаб чиқариш имкониятларидан юқори даражада

фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида об-ҳаво ва иқлим шароитларига чидамли юқори
ҳосилли навлар ва уларнинг гибридларидан кенг миқёсда фойдаланиш, зотли моллар
ва юқори ҳосилли экин турлари бўйича ҳудудлараро алмашишни йўлга қўйиш,
машина трактор паркини янги техникалар билан мустаҳкамлаш ҳамда техника ва
асбоб ускунага бўлган талабни лизинг орқали сотиб олиш ҳажмини ва турларини
кенгайтириш;

миллий маҳсулотларни улгуржи бозор, аукцион, биржа каби янги каналлар

орқали сотиш йўлларини шакллантириш;

мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини импорт орқали олиб

киришни чегаралаш ва маҳсулот турлари бўйича импорт ҳажмини чегаралаш ва
уларга квота белгилаш, квотадан ортиқ олиб кирилаётган маҳсулот ҳажмига божхона
тўловлар миқдорини ошириш;

мамлакат аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлароқ

қондириш мақсадида, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш хажмини
кўпайтириш уни ассортиментини аҳоли талабига қараб кенгайтириш, сифатини ва
қадоқлашни яхшилаш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

4

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

импорт бўйича олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини аҳоли

саломатлигига зарар етказишини олдини олиш мақсадида сифат кўрсаткичлари
бўйича назорат ўрнатиш лозим;

жаҳон стандартларига мос келадиган маҳсулот сифатини бошқаришни ташкил

қилиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хомашё сифатини кафолатлайдиган
тизимни ишлаб чиқиш.

Шуни таъкидлаш лозимки, рақобатнинг ўзи ишлаб чиқариш корхонасининг

малака базасини шакллантиришга етарли эмас, уни мунтазам равишда кенгайтириб
такомиллаштириб бориш лозим.

Малака базаси ишлаб чиқариш корхонасини унинг инновация ҳолатини юқори

даражада ушлаб туриш орқали рақобатбардошлигини кўтаришни таъминлайди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, саноат корхоналарида рақобатбардошликни таъминлаш
жараёнини назарий жиҳатдан иккита даврга бўлиш мумкин:

1-даврда унумдорлик омилларини (инсон омили капитали, янги билимлар,

ахборот, янги технология ва ҳакозолар) шакллантириш, бу жараённи шундай олиб
бориш лозимки, унинг натижаси унумдорлик юқори (максимал) даражада бўлсин.

2-давр шакллантирилган унумдорлик омилларини кенг миқёсда жорий қилиш.
Бугунги ишлаб чиқариш асосини хусусий тадбиркорлар ташкил қилаётганини

ҳисобга оладиган бўлсак, хўжалик юритишнинг шу шаклларини рақобат афзаллигини
таъминлашда уларнинг малака базасини шакллантириш ва ривожлантириш муҳим
аҳамиятга эга.

Хўжалик юритишнинг ушбу шакллари малака базаси биринчи навбатда якка

тадбиркорлар ва хусусий корхона раҳбарларининг ва уларнинг бошқариш ишларида
иштирок этаётган бошқа аъзоларининг билим даражаси билан боғлиқ. Шуни
таъкидлаш лозимки, бугунги фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг кўпчилик қисми
олий маълумотга эга эмас. Олий маълумотга эга бўлганларнинг кўпчилик қисми соҳа
мутахассиси эмас. Шунинг учун ҳам уларни билимини ошириш нафақат
тадбиркрларнинг маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш, балки умуман шу
соҳанинг иқтисодиётини кўтаришда муҳим аҳамиятга эга.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки рақобатбардошликни аниқлаш учун

мулкка эгаликдан ташқари, ташкилий, иқтисодий, моддий-техник таъминот ва
ижтимоий шароитларга ҳам эътибор бериш лозим экан. Бунга компанияларни
биргина мамлакат миллий иқтисодиётини ривожланишдаги иштироки кифоя қилиб
қолмасдан, балки бошқа давлатларда жойлашган трансмиллий компанияларнинг
иштироки таъсир кўрсатади.

Рақобатбардошликни оширишда ягона эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил

қилиниши муҳим роль ўйнайди. Бундай ҳудудларнинг ташкил қилиниши, умумий
божхона қоидаларини жорий қилиниши ҳисобига қўшимча маблағ олиш, шунингдек,
бошқа давлатлар бозорига рақобатбардош маҳсулотлар чиқариш имкониятини ҳам
беради.

Аммо бир нарсага эътибор беришимиз керакки, ягона эркин иқтисодий

ҳудуднинг

ташкил

бўлиши

миллий

стандартларни

жаҳон

стандартига

мослаштиришни талаб қилиши, ҳамда етиштирилаётган маҳсулотлар сифат
кўрсаткичи

халқаро

талабларга

жавоб

бериши

лозимлиги,

маҳсулот


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

5

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

рақобатбардошлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилиши
зарурлигини тақозо қилади.

Рақобатга асосланган ички бозорни шакллантириш ва мамлакатнинг халқаро

иқтисодий

алоқаларини

ривожлантириш,

рақобатбардош

корхоналарга

инвестициялар йўналтирилиши рақобатбардошликни оширишнинг муҳим омили
ҳисобланади. Бу борада рақобатбардош маҳсулотни ва рақобатбардош маҳсулот
ишлаб чиқаришга қодир корхоналарни танлаб олиш ва инвестицияларни шуларга
йўналтириш лозим бўлади. Бундан ташқари янги иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий
ҳаракатга жавоб берадиган ва мамлакат корхоналарини модернизация қилиш учун
катта ҳажмдаги капитални кириб келишини таъминлайдиган, инновацион
механизмни ишга солишга эътибор бериш керак бўлади.

Мамлакатимизда олиб борилаётган жадал ислоҳотлар натижасида саноат

маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва рақобатдошлигини таъминлаш бўйича бир қатор
ижобий натижаларга эришди. Фикримизни далили сифатида бир қатор статистик
маълумотларни келтириш мумкин. Маълумотлар бўйича 2018 йилда республика
корхоналари томонидан 228,9 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 114,4 % ни, саноат
ишлаб чиқариш индекси эса 110,6 % ни ташкил этди. Таъкидлаш жоизки, тармоқда
бундай натижаларга эришишда саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ва
унинг рақобатдошлигининг ўрни беқиёс, бу йилдан-йилга ўсиб бораётганлигини
кўриш мумкин(1-расм).

1-расм. 2018 йилда асосий иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат ишлаб

чиқариш таркиби

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллифлар

ишланмаси

1-расмдан кўриш мумкинки 2017 йилга нисбатан 2018 йилда асосий иқтисодий

фаолият турлари бўйича саноат ишлаб чиқариш таркиби ишлаб чиқарадиган (қайта

электр, газ, буғ

билан таъминлаш

ва ҳавони

кондициялаш

6%

тоғ-кон саноати ва

очиқ конларни

ишлаш

16%

Ишлаб чиқарилган

саноат

77%

сув билан

таъминлаш,

канализация

тизими,

чиқиндиларни

утилизация қилиш

1%


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

6

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

ишлаш) саноатида ишлаб чиқариш ҳажмининг 13,2 % га, тоғ-кон саноати ва очиқ
конларни ишлашнинг – 25,4 % га, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони
кондициялашнинг 4,1 % га ва сув билан таъминлаш, канализация тизими,
чиқиндиларни утилизация қилишнинг – 22,6 % га ўсган. Ушбу ҳолатда мамлакатда энг
юқори ўсиш суръати тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлашда кузатилган.

Шу билан бир қаторда 2018 йилда ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари

томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 175,4 трлн. сўмни ёки жами ишлаб
чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 76,6 % ни ташкил этганлигини
таъкидлаш мумкин. Бу борадаги ўзгаришлар ишлаб чиқаришнинг технологик
таркибини кўриш мумкин(2-расм).

2017 йил

2018 йил

2-расм. 2017-2018 йилларда ишлаб чиқаришнинг технологик таркиби бўйича

ишлаб чиқарадиган саноат таркиби

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллифлар

ишланмаси

ишлаб чиқарадиган саноат (қайта саноат)

ўрта-юқори технологияли

ўрта-қуйи технологияли

қуйи технологияли

юқори технологияли

бошқа фаолият турлари

79,1

21,7

27

49,4

1,9

20,9

ишлаб чиқарадиган саноат (қайта саноат) ўрта-юқори технологияли

ўрта-қуйи технологияли

қуйи технологияли

юқори технологияли

бошқа фаолият турлари

Ишлаб чиқарадиган саноат (қайта ишлаш …

Бошқа фаолият турлари

Юқори технология

Ўрта-юқори технология

Ўрта-қуйи технология

Қуйи технология

76,6

23,4

1,6

29,7

29,8

38,9

ишлаб чиқарадиган саноат (қайта ишлаш саноати)

Бошқа фаолият турлари

Юқори технология

Ўрта-юқори технология

Ўрта-қуйи технология

Қуйи технология


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

7

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

2-расм маълумотлари асосида саноат корхоналарида технологиялардан

фойдаланиш даражаси ва унинг натижаларини таҳлил қилсак, ишлаб чиқарадиган
саноат таркибида юқори технологияли тармоғнинг улуши 1,6 % ни (2017 йилда – 1,9
%), ўрта-юқори технологиялини – 29,7 % (21,7 %), ўрта-қуйи технологиялини – 29,8 %
(27,0 %) ва қуйи технологиялини – 38,9 % (49,4 %) ташкил этган.

Республика бўйича ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотининг ўсишига ўрта-

юқори технологияли ишлаб чиқариш сезиларли ҳисса қўшган ҳолда 9,6 % кўрсаткич
билан 2017 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 138,8 % ни ташкил этган.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш бугунги

замонавий бозорнинг табиий омилига айланган. Саноат корхоналарида маҳсулот
рақобатбардошлигини

оширишнинг

изчил

ва

барқарор

ривожланишини

таъминлашда келгуси давр учун пухта ва ҳар томонлама асосланган чора-тадбирлар,
муҳим вазифа ва йўналишлар, турли даражалардаги иқтисодий тараққиёт
дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва аниқ белгилаб олиниши муваффақият гарови
ҳисобланади. Айни пайтда, босиб ўтилган йўл – олдинги даврдаги эришилган ютуқ ва
натижаларни танқидий баҳолаш орқали тегишли хулосалар чиқариш, улар асосида
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини янада такомиллаштириб бориш ҳам
муҳим аҳамият касб этади.

Бозор механизмидан самарали фойдаланишга асосланган рақобат муҳитини

яратиш илмий асосланган қатор чора-тадбирларни ишлаб чиқишни тақозо этади. Бу
тадбирлар қуйидагилардан иборат:

-

миллий иқтисодиётда монополистик ҳолатни олдини олишга қаратилган

ташкилий-ҳуқуқий механизмни яратиш;

-

илмий тадқиқот ишларида халқаро илмий муассасалар билан алоқаларни

мустаҳкамлаш;

-

халқ хўжалиги комплексини рақобатга асосланган бозор механизмини

оптималлаштириш.

Рақобат афзаллиги назариясида ишлаб чиқариш самарадорлиги ва рақобат

ҳолатига стратегик режалаштириш, инновация, ходимларни ўқитиш, бозорни
ўрганиш, ресурслар тежамкорлигини таъминлайдиган технологияни жорий қилиш,
ахборотга эга бўлиш ва бошқа омиллар орқали эришилади. Ишлаб чиқариш
корхонаси бунга эришиши учун биринчи навбатда, юқоридаги санаб ўтилган
омилларни бир яхлит интеграллашган ҳолатга олиб келишни таминлай оладиган
малакали кадрлар базасига эга бўлиши лозим.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон

стандартлаштириш,

метрология

ва

сертификатлаштириш

агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон
Республикасининг Президенти Ш. М.Мирзиёев, 2017 йил 28 апрель, ПҚ-2935-сон.

2.

Шодмонов Ш.Ш., Ғафуров У.В. Иқтисодиёт назарияси (дарслик). – Т., Фан ва

технология, 2010

3.

Йўлдошев Н.Қ., Набоков В.И., Менежмент назарияси, Дарслик, Т-2011


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

8

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

4.

Экономико-математический энциклопедический словарь / Гл.ред.В.И.

Данилов-Данилиян. –М.: Большая Российская энциклопедия: Издательский дом
ИНФРА-М, 2003. -688с

5.

Ч.Г. Донгак “Повышение конкурентоспособности строительной организации

на основе развития ее кадрового потенциала” (автореферат), Санкт-Петербург, 2009г.
Стр 6.

6.

http://www.ziyonet.uz (Ўзбекистон Республикаси ахборот таълим тармоғи

расмий сайти)

Библиографические ссылки

узбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тутрисида Узбекистон Республикасининг Президенти Ш. М.Мирзиёев, 2017 йил 28 апрель, ГЩ-2935-сон.

Шодмонов Ш.Ш., Гафуров У.В. И^тисодиёт назарияси (дарслик). - Т., Фан ва технология, 2010

Йулдошев Н.К-, Набоков В.И., Менежмент назарияси, Дарслик, Т-2011

Экономико-математический энциклопедический словарь / Гл.ред.В.И. Данилов-Данилиян. -М.: Большая Российская энциклопедия: Издательский дом ИНФРА-М, 2003. -688с

Ч.Г. Донгак "Повышение конкурентоспособности строительной организации на основе развития ее кадрового потенциала" (автореферат), Санкт-Петербург, 2009г. Стр 6.

http://www.ziyonet.uz (9збекистон Республикаси ахборот таълим тармоги расмий сайти)

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов