Оценка эффективности отраслей экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
372-382
41
4
Поделиться
Мадрахимов, У. (2016). Оценка эффективности отраслей экономики. Экономика и инновационные технологии, (3), 372–382. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8831
У Мадрахимов, Институт прогнозирования и макроэкономических исследований

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье разработана методика оценки капиталоотдачи, капиталоинтенсивности, относительной производетельности труда в отраслях, а также, инклюзивные критерии роста и на их основе сделан анализ экономики Узбекистана. В соотвествии с полученными результами даны рекомендации по обеспечению долгосрочного устойчивого роста.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

У.А. Мадраҳимов,

катта илмий ходим-изланувчи, ПМТИ

ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ

В

статье

разработана

методика

оценки

капиталоотдачи,

капиталоинтенсивности, относительной производетельности труда в
отраслях, а также, инклюзивные критерии роста и на их основе сделан анализ
экономики Узбекистана. В соотвествии с полученными результами даны
рекомендации по обеспечению долгосрочного устойчивого роста.

The article developed a method of evaluating industrial capital productivity,

capital intensity, and relative labor productivity, as well as inclusive growth criterias
and employed it for analysis of Uzbekistan’s economy. Recommendations are drawn
in accordance with obtained results to ensure improving continuity of sustainable
growth.

Калитли сўзлар:

иқтисодий ўсиш; меҳнат унумдорлиги; капитал

қайтими; капитал интенсивлиги; ўсиш сифати; инклюзив ўсиш.

Ўзбекистонда

ишлаб

чиқарилаётган

маҳсулотлар

ўсиб,

рақобатбардошлиги ортиб бормоқда. Бу эса меҳнат бозорида ҳам миқдор, ҳам
сифат

жиҳатдан

ижобий

ўзгаришларни

ифодаламоқда.

Ўзбекистон

Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек: “Иқтисодиёт ва
хизмат кўрсатиш соҳасининг юқори суръатлар билан барқарор ўсиши биз учун
энг муҳим устувор йўналиш бўлган – аҳоли бандлигини таъминлаш,
авваламбор, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини
ишга жойлаштириш учун зарур шароитлар яратди” [1]. Бугунги кунда, миллий
иқтисодий тизимда барқарор иқтисодий ўсишнинг узоқ муддат давом эттириш
ва сифатини ошириш, шу асосда аҳоли турмуш даражасини янада кўтариш
долзарб ҳисобланади. Уни ҳал этиш учун иқтисодиётда меҳнат
самарадорлигига алоҳида аҳамият бериш зарур.

Иқтисодий ўсиш сифати миллий иқтисодий тизим даражасида меҳнат

самарадорлигининг мунтазам ортиб боришига асосланади. Ушбу кўрсаткич
ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этади ва иқтисодий тизимга
ташқаридан таъсир этувчи омилларнинг ўзаро муносабатларини ташкил этишда
сифатга алоҳида аҳамият беришликни назарда тутади. Техника тараққиёти -
юқори технологиядан фойдаланиш билан ишчи кучига тўғри келадиган меҳнат
унумдорлиги ортади ва бу ҳолат ривожланган мамлакатлар тажрибасида
ўзининг амалий жиҳатдан тўғрилигини исботлади.

Меҳнат омилини оқилона тақсимлаш ва самарали фойдаланиш ўз

навбатида ушбу соҳасни бугунги кун ҳолатини таҳлил этиш асосида унинг
ривожланиш жараёнини ўрганишни талаб этади. Бу ўринда ушбу кўраткични
бошқа мамлакатлардаги ҳолат билан солиштириш, мамлакат ичидаги ҳолатни
тадқиқ этиш бўйича баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб
этади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлилий ахборотномани тайёрлашда муаллиф 1996-2015 йиллардаги

иқтисодий ўсиш ва унинг меҳнат омили ривожланишига оид кўрсаткичларни
таҳлил этган ва хорижий мамлакатлардаги ҳолат билан таққослаган.

Мазкур таҳлилий ахборотноманинг амалий аҳамиятларидан бири сифатида

муаллиф томонидан ишлаб чиқилган самарадорлик ва сифатни баҳолашга
методик ёндашувлар ҳисобланади.

Ҳозирда бир қатор тадқиқот ишларда иқтисодий ўсишни, меҳнат

унумдорлигини ўсиш сифатига таъсири Э.Корсо [2], инклюзив ўсиш
кўрсаткичлари ва уларни баҳолашга эконометрик ёндашувларнинг илмий-
услубий жиҳатлари П.Веллала, М.Мадала, У.Чхаттопадхай [3], ишсизликни
камайтириш, савдони ривожлантириш ва меҳнат унумдорлигини оширишга
қаратилган макроиқтисодий сиёсатлар асосида барқарорликни таъминлаш
асосида инклюзив ўсиш жараёнлари Ч.Аояги, Г.Ганелли [4], макроиқтисодий
барқарорлик, инсон капитали, таркибий ўзгаришлар, хорижий инвестициялар
ва ташқи савдо эркинлиги асосида инклюзив ўсишни таъминлаш масалалари
Р.Ананд, С.Мишра, Ш.Ж.Пейрислар [5] томонидан қараб ўтилган. Юқоридаги
тадқиқотларда эътибор берилаётган кўрсаткичлар ичида иш билан бандлик,
меҳнат унумдорлиги, таркибий ўзгаришлар етакчи ўринни эгалламоқда.

Мамлакатда иқтисодий ўсиш сифатини ижтимоий жиҳатларини таҳлил

қилиш учун тармоқларда нисбий меҳнат унумдорлиги, капитал интенсивлиги,
капитал қайтими кабиларни ўзгариши, ўз навбатида иқтисодий ўсишнинг
барқарор даражасини меҳнат бозорига, унумдорликка таъсири кабиларни
баҳолаш услублари ишлаб чиқилган (1-жадвал). Уларда қуйидаги
кўрсаткичлардан фойдаланилган:

-

иқтисодий ўсиш суръати;

-

тармоқларда яратилган ялпи маҳсулотни ҳажми ва ЯИМдаги улуши;

-

тармоқларда иш билан бандлар сони ва иқтисодиётдаги улуши;

-

тармоққа киритилган капитал ҳажми ва жами инвестциялардаги улуши;

-

иқтисодиётда иш билан банд бўлганлар сони ва ўсиш суръати;

-

иқтисодиётда меҳнат унумдорлигининг ўсиш суръати.

1-жадвал

Иқтисодий ўсиш сифатини баҳолаш усуллари

Кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

Кўрсаткични баҳолаш усули

Тармоқларнинг самарадорлигини баҳолаш усуллари

1

Тармоқлардаги нисбий
меҳнат унумдорлиги

Коэффициент

NMU

𝑡

𝑖

=

𝑌𝑇𝑈

𝑡

𝑖

𝑇𝐵𝑈

𝑡

𝑖

Бу ерда,

NMU

𝑡

𝑖

– i-тармоқдаги нисбий меҳнат унумдорлиги

коэффициенти;

𝑌𝑇𝑈

𝑡

𝑖

- i-тармоқнинг ЯИМдаги улуши;

𝑇𝐼𝐵

𝑡

𝑖

- i-тармоқнинг иқтисодиётда иш билан

бандлардаги улуши.

2

Tармоқлардаги капитал
қайтими

Коэффициент

𝐾𝑄

𝑡

𝑖

=

𝑌

𝑡

𝑖

𝐼

𝑡

𝑖

Бу ерда,

𝐾𝑄

𝑡

𝑖

- i-тармоқлардаги капитал қайтими;

𝑌

𝑡

𝑖

- i-тармоқнинг ЯТМ ҳажми;

𝐼

𝑡

𝑖

- i-тармоқларга киритилган инвестициялар ҳажми.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

3

Тармоқлардаги капитал
интенсивлик

Коэффициент

𝐾𝐼

𝑡

𝑖

=

𝐼𝑇𝑈

𝑡

𝑖

𝑇𝐵𝑈

𝑡

𝑖

Бу ерда,

𝐾𝐼

𝑡

𝑖

- i-тармоқдаги капитал интенсивлик;

𝐼𝑇𝑈

𝑡

𝑖

- i-тармоққа киритилган инвестицияларнинг

жамидаги улуши;

𝑇𝐵𝑈

𝑡

𝑖

- i-тармоқда иш билан бандларнинг жамидаги

улуши.

Иқтисодий ўсиш сифатини баҳолаш усуллари

1

Иқтисодий ўсиш сифати
(ўсиш замирида ЯИМдаги
ўзгаришлар асосида)

Коэффициент

𝐼𝑂

𝑆

𝑡

𝐵

=

𝑌

𝑡

𝐼𝑂

𝑡

𝑌

0

𝐼𝑂

0

Ёки

𝐼𝑂

𝑆

𝑡

𝑍

=

𝑌

𝑡

𝐼𝑂

𝑡

𝑌

𝑡−1

𝐼𝑂

𝑡−1

Бу ерда,

𝐼𝑂

𝑆

𝑡

𝐵

(

𝐼𝑂

𝑆

𝑡

𝑍

) − иқтисодий ўсиш (базисли

(занжирли) усул);

𝑌

𝑡

− ЯИМнинг реал ҳажми;

𝑌

0

− базис давридаги ЯИМнинг реал ҳажми;

𝐼𝑂

𝑡

− иқтисодий ўсиш суръати;

𝐼𝑂

0

− базис давридаги иқтисодий ўсиш суръати;

𝑌

𝑡−1

− бир йил аввалги ЯИМнинг реал ҳажми;

𝐼𝑂

𝑡−1

− бир йил аввалги иқтисодий ўсиш суръати.

2

Иш билан бандлик
асосидаги ўсиш сифати

Коэффициент

𝐼𝑂

𝑆

МЕН

=

(𝐼𝐵𝑂

𝑡

+𝐼𝐵𝑂

𝑡−1

)/2

𝐼𝑂

𝑡−1

Бу ерда,

𝐼𝑂

𝑆

МЕН

– иш билан бандлик ўзгаришига

таъсири асосидаги ўсиш сифати;

𝐼𝐵𝑂

𝑡

- иш билан бандликнинг ўсиш суръати;

𝐼𝑂

𝑡−1

- иқтисодий ўсиш суръати.

3

Унумдорлик асосидаги
ўсиш сифати

Коэффициент

𝐼𝑂′𝑆

𝑀𝑈

=

𝑀𝑈

𝑡

𝐼𝑂′

𝑡

Бу ерда,

𝐼𝑂′𝑆

𝑀𝑈

- меҳнат унумдорлиги асосидаги

ўсиш сифати;

𝑀𝑈

𝑡

- иқтисодиётда меҳнат унумдорлигининг ўсиш

суръати;

𝐼𝑂′

𝑡

- иқтисодий ўсиш суръати.

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Ўзбекистонда мавжуд меҳнат ресурслари доимий равишда ўсувчи

ҳолатни ифодалаб, 1996 – 2015 йилларда ўртача 2-3 %дан ўсиб борган бўлса,
унинг таркибидаги иш билан банд бўлганларнинг ўсиш суръати эса тебранувчи
ҳолатни ифода этиб, ўртача ушбу даврда 2,2 %ни ташкил этган.

Хорижий давлатларда иш билан бандликнинг ўсиш суръати 2000-2015

йилларда ўртача Хитойда 0,2 %, Ж.Кореяда 1,4 %, Россияда 1,3 %,
Қозоғистонда 2,3 %, Қирғизистонда 2,3 % бўлган (1-расм). Ўзбекистонда эса
ушбу даврда ўртача 2,5 % ҳолат кузатилган.

Иш билан банд бўлганларда ҳам бошқа соҳалар каби таркибий

ўзгаришлар юз берди. 1996 йилда иш билан банд бўлганларни 41 (40,9)%
қишлоқ хўжалигида ва 40 (39,9)% хизматлар соҳасига тегишли бўлса, қишлоқ
хўжалигида жами иш билан бандлардаги улуши камайиб бориб, 2015 йилда
27 % ва аксинча, хизматлар соҳаси ўсиб 2015 йилда 51,0 %ни ифодалаган.
Қурилишда иш билан бандлар улуши эса 1996 йилдаги 6,3 %дан 2015 йилда
9,5 % га етди. Саноат тармоғида иш билан банд бўлганлар улушида охирги
йилларда ўсиш юз берди. 1996 йилда 12,9 %дан 1999 йилда 12,6 %га пасайган
бўлса, кейинги йилларда ўсиб бориб 2015 йилда 13,0 %га тенг бўлган. Шу


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

билан бирга давлат секторида иш билан банд бўлганларни улуши доимий
камайиб борган бўлса, нодавлат секторидаги ҳолат ўсган.

1 – расм. Хорижий мамлакатларда иш билан бандликнинг ўсиш суръати

Манба: Жаҳон банки маълумотлари [6] ёрдамида муаллиф ҳисоб-китоблари.

Иш билан банд бўлганларни тармоқ ва секторлардаги улуши ўзгариши

билан бирга улардаги иш билан бандларнинг ўсиш суръати ҳам ўзига хос
кўрсаткичларни ифодалаган. Асосий ўсиш суръатини тармоқлар нуқтаи
назаридан олинганда саноат, хизматлар соҳаларида ҳамда нодавлат секторида
доимий ижобий ҳолатни ифодалаган бўлса, қишлоқ хўжалиги ва давлат
секторида айрим даврларда салбий ҳолатни ҳам кузатиш мумкин. Уларда иш
билан бандларнинг улуши тадқиқот даври давомида пасаювчи ҳолатни
ифодалаган.

Иқтисодий ўсиш сифатини ижтимоий жиҳатларидан бири бўлган иш

билан бандликни ўзгаришига қатор омиллар таъсири ўрганилганда асосий
таъсир этувчи омиллар инвестицион тавсифдаги манбалар бўлиб, улар:
жамғарма (0,859), тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ЯИМдаги
улуши (0,631) ва капитал қўйилмалардаги улуши (0,606) (2-расм).

2 – расм. Ўзбекистонда иш билан бандлик билан омилларнинг ўзаро

боғлиқлиги даражаси (корреляция коэффициентлари)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф ҳисоб-китоблари.

-3,0

-2,0

-1,0

0,0

1,0

2,0

3,0

4,0

5,0

6,0

7,0

2000

2005

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

Хитой

Қозоғистон

Қирғизистон

Жанубий Корея

Россия

0,713

0,591

0,474

0,292

0,145

0,606

0,631

0,595

0,784

0,859

0,560

0,558

Иқтисодий ўсиш

Бир йил аввалги иқтисодий ўсиш

Икки йил аввалги иқтисодий ўсиш

Инвестициянинг ўсиши

Бир йил аввалги инвестициянинг ўсиши

ТТХИни инвестициядаги улуши

ТТХИни ЯИМдаги улуши

ТТХИнинг ўсиши

Экспортни ЯИМдаги улуши

Жамғармани ЯИМдаги улуши

КБнинг иш билан бандлардаги улуши

Иқтисодий фаол аҳолининг ўсиши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Шу билан бирга, иш билан бандликни таъминлашга экспорт (0,784),

иқтисодий ўсишнинг ҳисобот давридаги ҳолати (0,713), бир давр аввалги
қиймати (0,591), кичик бизнесни иш билан бандликдаги улуши (0,560) ҳам
юқори боғлиқликда таъсир қилмоқда. Асосий капиталга киритилган
инвестицияларнинг ўсиш суръатини ҳисобот йилдаги қийматлари (0,292) ҳамда
аввалги давр кўрсаткичлари (0,145) нисбатан кучсиз боғлиқликда бўлсада,
таъсир этаётган омиллар гуруҳи ичида асосий омиллар инвестицион фаолликни
ифодаловчи кўрсаткичлар эканлиги мазкур манбани алоҳида тадқиқ этишни
талаб этади (2-расм).

3 – расм. Ўзбекистонда меҳнат омили асосидаги иқтисодий ўсиш сифати,

коэффициент ҳисобида (

𝐼𝑂′𝑆

МЕН

)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф ҳисоб-китоблари.

Юқорида таъкидлаганимиздек, иш билан бандлик иқтисодий ўсиш омили

бўлиши билан бирга, унинг натижасида ўзгарувчи катталик ҳисобланади.
Мазкур тескари боғлиқлик эса ўсиш натижавийлиги яъни, меҳнат омили
асосидаги сифати ҳисобланади. Ўзбекистонда меҳнат омили асосидаги ўсиш
сифати 1997-2015 йилларда ўртача 0,39 бирликни акс эттирган. Шу билан бирга
охирги йилларда камайиш ҳолатини ифода этиб 2015 йилда 0,27 бирликка тенг
бўлган (3-расм). Уни ижобий даражасини таъминлаш ва ошириш учун иш
билан бандлик ўзгаришига алоҳида эътибор бериш талаб этилади.

Шу билан бирга, алоҳида айтиб ўтиш лозимки, меҳнат омили томонидан

яратилган маҳсулотларнинг ўсиши ва ўртача иш билан банд бўлганларга тўғри
келадиган улушининг ортиши унинг самарадорлигини асосий мезони
ҳисобланади. 2000-2015 йилларда меҳнат унумдорлигининг ўртача ўсиш
суръати Хитойда 9,3%, Ж.Кореяда 2,8%, Россияда 2,8%, Қозоғистонда 4,9%,
Қирғизистонда 2,1% ва Ўзбекистонда 3,9% ларни акс эттирган (4-расм).

0,00

0,10

0,20

0,30

0,40

0,50

0,60

0,70

0,80

0,90


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

4 – расм. Ўзбекистон ва хорижий давлатларда меҳнат унумдорлигининг

ўсиш суръати, (фоиз ҳисобида)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф ҳисоб-китоблари.

Меҳнат унумдорлигини иқтисодий ўсиш натижасида ўзгаришини

баҳолаш алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади. Чунки, иқтисодий ўсишнинг
меҳнат омили асосидаги сифатини тўлиқ баҳолаш учун унумдорликка
таъсирини ўрганамиз. Жумладан, мамлакатда иқтисодий ўсишнинг меҳнат
унумдорлиги ўзгариши билан боғлиқликдаги сифат жиҳати 1996-2015 йилларда
ўртача 0,62 бирликни ифодалаб, охирги йилларда ўзида ижобий ўзгаришларни
акс эттириб, 2015 йилда 0,8 бирликка тенг бўлган (5-расм). Ушбу ижобий
жараён ўсиш натижасида меҳнат унумдорлигининг ортиб бораётганлиги билан
асосланади.

5 – расм. Ўзбекистонда меҳнат унумдорлиги асосида баҳоланган иқтисодий

ўсиш сифати, коэффициент ҳисобида (

𝐼𝑂′𝑆

𝑀𝑈

)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф ҳисоб-китоблари.

Юқоридаги

кўрсаткичлар

боғлиқлиги

эса

мамлакатда

меҳнат

унумдорлигини таркибий жиҳатларига, унинг миллий ва хорижий сектордаги
даражасини ҳамда хусусий сектордаги ҳолатини тадқиқ этишни талаб этади.
Бунда солиштирма тадқиқ этиш асосида меҳнат унумдорлигига кучли таъсир
этаётган соҳа ва тармоқларни аниқлаш имкониятини яратади.

-8,0

-6,0

-4,0

-2,0

0,0

2,0

4,0

6,0

8,0

10,0

12,0

14,0

2000

2005

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

Хитой

Қозоғистон

Қирғизистон

Жанубий Корея

Россия

Ўзбекистон

0,00

0,10

0,20

0,30

0,40

0,50

0,60

0,70

0,80

0,90


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Мамлакатда хорижий секторда меҳнат унумдорлиги 1997-2015 йилларда

ўртача 6,7% га ўсган бўлса, миллий секторда эса ушбу кўрсаткич 3,5% га ўсган.
Ўсиш суръати асосида баҳоланганда хорижий инвестициялар иштирокидаги
корхоналардаги меҳнат унумдорлиги миллий секторга нисбатан 2 марта юқори
ҳолатни ифодалаган бўлса, нисбий меҳнат унумдорлиги ҳисобланганда эса,
унинг улуши ўртача 17 марта юқори ҳолатни ифодалаган. Бунинг асосий сабаби
эса капитал интенсивлик коэффициенти 1996-2015 йилларда ўртача хорижий
секторда 20,5 бирлик, миллий секторда 0,78 бирликларни ифодалаган ва юқори
ҳолат хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда кузатилмоқда (2-
жадвал).

Шу билан бирга давлат ва нодавлат секторлари ўртасидаги меҳнат

самарадорлиги

тадқиқ

этилганда,

нодавлат

секторидаги

меҳнат

унумдорлигининг ўсиш суръати 2,7 марта юқори ҳолатни ифодалаган. Яъни,
давлат секторида ўртача тадқиқот даврида меҳнат унумдорлиги 2,1% га ўсган
бўлса, нодавлат секторида 5,8% га ўсган. Шунингдек, иқтисодий ўсиш билан
меҳнат унмдорлигини нодавлат секторидаги ҳолат солиштирилганда деярли
бир хил ҳаракат амалга ошмоқда (6-расм). Давлат секторидаги капитал
интенсивлик 1996 йилдаги 2,4 бирликдан 2015 йилда 1,0 бирликача қисқарган
бўлса, нодавлат секторида ушбу ҳолат 0,42 бирликдан 1,0 бирликкача ўсган (2-
жадвал).

2 - жадвал

Ўзбекистон иқтисодиётида капитал интенсивлик ҳолати

(

𝐾𝐼

𝑡

𝑖

)

Кўрсаткичлар

Хорижий

сектор

Миллий

сектор

Давлат сектори Нодавлат сектори

1

2

3

4

5

1996

23,0

0,84

2,4

0,42

1997

21,9

0,83

2,5

0,45

1998

21,9

0,81

2,3

0,55

1999

25,3

0,78

2,5

0,49

2000

25,8

0,77

2,7

0,48

2001

31,1

0,73

2,0

0,70

2002

20,1

0,81

1,7

0,77

2003

24,2

0,77

1,6

0,83

2004

25,1

0,76

1,7

0,78

2005

21,7

0,79

1,4

0,90

2006

16,8

0,82

1,5

0,86

2007

18,8

0,76

1,2

0,93

2008

23,1

0,71

1,1

0,97

2009

23,1

0,69

1,1

0,96

2010

20,2

0,73

1,1

0,99

2011

15,4

0,80

1,1

0,97

2012

13,6

0,81

1,2

0,96

2013

13,5

0,81

1,2

0,96

2014

12,6

0,81

1,2

0,96

2015

11,8

0,81

1,0

1,00

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумоти

асосида муаллиф ҳисоб-китоблари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Шунингдек, ЯИМ ўсиши билан давлат ва нодавлат секторларидаги

меҳнат унумдорликларининг боғлиқлиги кўрилганда нодавлат секторининг
боғланиши юқори эканлиги аниқланган (6-расм).

6 – расм. Ўзбекистон иқтисодиётида давлат ва нодавлат

секторлардаги меҳнат унумдорлигининг ўсиш суръати, фоизда

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф ҳисоб-китоблари.


Ўзбекистон иқтисодиётида мавжуд тармоқларнинг меҳнат унумдорлиги

даражаси ўрганилганда, юқори ҳолат саноат тармоғига тегишлилиги
аниқланди. Иқтисодиёт тармоқларида нисбий меҳнат унумдорлиги тадқиқ
этилганда юқори ҳолат саноатга тўғри келиб ўртача 1,5 бирликка тенг бўлган
бўлса, хизматларда ўртача 0,83 бирлик, қурилишда 0,77 ва қишлоқ хўжалигида
0,75 бирликларни акс эттирган (3-жадвал).

3 - жадвал

Ўзбекистон иқтисодиёти соҳаларида нисбий меҳнат унумдорлиги (

NMU

𝑡

𝑖

)

Кўрсаткичлар

Саноат

Қишлоқ хўжалиги

Қурилиш

Хизматлар соҳаси

1

2

3

4

5

1996

1,38

0,55

1,32

0,93

1997

1,22

0,70

1,16

0,91

1998

1,17

0,68

1,15

0,88

1999

1,13

0,80

0,93

0,83

2000

1,12

0,88

0,80

0,82

2001

1,11

0,90

0,75

0,83

2002

1,14

0,92

0,63

0,81

2003

1,23

0,89

0,59

0,79

2004

1,35

0,86

0,59

0,77

2005

1,60

0,90

0,58

0,75

2006

1,63

0,89

0,61

0,76

2007

1,56

0,83

0,69

0,79

2008

1,74

0,72

0,65

0,82

2009

1,76

0,73

0,76

0,79

2010

1,81

0,67

0,71

0,84

2011

1,83

0,65

0,66

0,86

2012

1,85

0,66

0,63

0,87

0,0

2,0

4,0

6,0

8,0

10,0

12,0

14,0

16,0

18,0

20,0

нодавлат

ЯИМ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

2013

1,88

0,64

0,65

0,88

2014

1,88

0,62

0,72

0,87

2015

1,90

0,61

0,78

0,85

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумоти

асосида муаллиф ҳисоб-китоблари.

Иқтисодиёт тармоқларидаги капитал интенсивлик тадқиқ этилганда

меҳнат унумдорлиги каби кетма-кетлик кузатилган бўлиб, юқори кўрсаткичлар
саноатга, хизматлар соҳасига, қурилиш ва қишлоқ хўжалигига тегишли ҳолатни
акс эттирмоқда. 1996-2015 йилларда ушбу кўрсаткичнинг ўртача қийматлари
саноатда 2,6, хизматлар соҳасида 1,3, қурилишда 0,2 ҳамда қишлоқ хўжалигида
0,2 бирликларни ифодалаган (4-жадвал).

4 - жадвал

Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида капитал интенсивлик (

𝐾𝐼

𝑡

𝑖

)

Кўрсаткичлар

Саноат

Қишлоқ хўжалиги

Қурилиш

Хизматлар соҳаси

1

2

3

4

5

1996

2,9

0,1

0,1

1,4

1997

2,5

0,2

0,1

1,5

1998

2,3

0,2

0,0

1,6

1999

2,6

0,2

0,0

1,3

2000

2,3

0,2

0,1

1,4

2001

3,1

0,2

0,1

1,2

2002

2,6

0,2

0,1

1,3

2003

2,3

0,2

0,1

1,4

2004

2,2

0,1

0,1

1,4

2005

2,5

0,2

0,1

1,3

2006

2,6

0,1

0,1

1,2

2007

2,8

0,1

0,3

1,1

2008

2,6

0,1

0,2

1,2

2009

2,1

0,1

0,3

1,3

2010

2,3

0,1

0,2

1,3

2011

2,6

0,2

0,2

1,2

2012

2,6

0,2

0,1

1,2

2013

2,7

0,2

0,3

1,2

2014

2,8

0,2

0,2

1,1

2015

3,0

0,1

0,4

1,1

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумоти

асосида муаллиф ҳисоб-китоби.


Иқтисодиётда меҳнат омилидан фойдаланиш самарадорлигига асосий

таъсир этаётган катталик капитал интенсивлик эканлигини кузатдик. Шундай
бўлсада, ушубу кўрсаткич охирги йилларда хорижий ва миллий секторларда
пасайиш тенденциясини ифода этмоқда. Тармоқлар кесимида эса қурилишда
тебранувчи ҳолат бўлиб, қишлоқ хўжалигида пасайиш кузатилган. Мамлакатда
меҳнат

унумдорлигини

ошириш

учун

иқтисодиётга

йўналтирилган

инвестициялар билан бирга улардан фойдаланувчи ишчи кучи бандлигини
оширишга алоҳида эътибор бериш талаб этилади.

Юқоридагиларга асосланиб мамлакатда иш билан бандлик ва меҳнат

самарадорлигини янада ошириш учун қуйидагиларни таклиф этамиз:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

- қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш чора − тадбирларини

қўллаш асосида хизматлар соҳасидаги иш билан бандликни ва реал секторни
капиталлашув даражасини ошириш;

- хорижий инвестицияларни рағбатлантирувчи асосий омиллардан бири

ишчи кучи малакаси эканлигини ҳисобга олиб, унинг даражасини кичик
бизнесда ошириш учун кичик бизнесдагилар малакасини ошириш бўйича
махсус курслар ташкил этиш;

- тайёр рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи кичик бизнес

субъектларига узоқ муддатли кредитлар бериш жараёнини кенгайтириш,
уларни капиталлашув даражасини ошириш учун Марказий банк томонидан
ресурслар ажратиш;

- саноатда меҳнат унумдорлиги юқорилигини ҳисобга олиб ушбу соҳада

иш билан бандлик даражасини оширишга қаратилган чора − тадбирларни
кенгайтириш;

- саноат билан йирик молия муассасалари капиталини бирлаштириш

ёрдамида саноат тармоғини капиталлашув даражасини ошириш орқали иш
билан бандлик даражасини ўстириш асосида қишлоқ хўжалигидаги меҳнат
ресурсларини бир қисмини қайта тақсимлаш;

- бозор инфратузилмасини ривожлантириш (бу биринчи томондан,

хизматлар соҳасидаги иш билан бандликни оширса, иккинчи томондан,
саноатни ривожланиши асосида иш билан бандлик даражасини оширади);

-

қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш асосида қишлоқ

хўжалигидаги меҳнат ресурсларини самарали бандлигини ривожлантириш;

- қишлоқ жойларида кичик бизнесни ривожлантиришга қаратилган чора −

тадбирларни кенгайтириш асосида меҳнат омилини тармоқлараро қайта
тақсимотини амалга ошириш.

- турли корпоратив бошқарув шаклларини қўллаш билан корхоналарда

таркибий ўзгаришлар қилиш асосида ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини
ошириш;

- мамлакатда мавжуд иш фаолиятини тўхтатган саноат корхоналарини

инвестиция киритиш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун
хорижий инвесторларга сотиш тизими инфраструктурасини кенгайтириш;

- кичик ва йирик бизнес ўртасида интеграцияни шакллантириш, кичик

бизнесни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган интеграцион жараённи йўлга
қўйган йирик бизнес вакилларига имтиёзлар кенгайтириш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. –Т.: Ўзбекистон, 2016. 22-б.

2.

Korso E. Inclusive growth analysis and HRV: a methodological note. 2011.

Электрон манба:http://siteresources.worldbank.org/INTDEBTDEPT/Resources/468
980-1316457581843/TPIGandHRV.pdf.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

3.

Vellala P.S., Madala M.K., Chhattopadhyay U. A Theoretical Model for

Inclusive

Economic

Growth

in

Indian

Context.

Электрон

манба:

http://www.ijhssnet.com/journals/Vol_4_No_13_November_2014/27.pdf.

4.

Aoyagi C., Ganelli1 G. Asia’s Quest for Inclusive Growth Revisited. 2015,

International

Monetary

Fund.

Электрон

манба:

https://www.imf.org/external/pubs/ft/wp/2015/wp1542.pdf.

5.

Rahul Anand, Saurabh Mishra, and Shanaka J. Peiris. Inclusive Growth:

Measurement and Determinants. 2013, International Monetary Fund. Электрон
манба: https://www.imf.org/external/pubs/ft/wp/2013/wp13135.pdf.

6.

www.worldbank.org.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узтаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир. -Т.: Узбекистон, 2016. 22-6.

Korso Е. Inclusive growth analysis and HRV: a methodological note. 2011. Электрон MaH6a:http://siteresources.worldbank.org/INTDEBTDEPT/Resources/468 980-1316457581843/TPIGandHR V.pdf.

Vcllala P.S., Madala M.K., Chhattopadhyay U. A Theoretical Model for Inclusive Economic Growth in Indian Context. Электрон манба: http://www.ijhssnet.com/iournals/Vol_4_No_13_Novcmber_2014/27.pdf.

Aoyagi C., Ganellil G. Asia’s Quest for Inclusive Growth Revisited. 2015,

International Monetary Fund. Электрон манба:

https://www.imf.org/extemal/pubs/ft/wp/2015/wpl542.pdf.

Rahul Anand, Saurabh Mishra, and Shanaka J. Peiris. Inclusive Growth: Measurement and Determinants. 2013, International Monetary Fund. Электрон манба: https://www.imf.org/cxtcmal/pubs/ft/wp/2013/wp 13135.pdf.

www.worldbank.org.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов