Проблемы оптимизации производства, переработки и реализации винограда в плодоовощном кластере

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
298-314
33
6
Поделиться
Эшанкулов, С., & Урдушев, Х. (2019). Проблемы оптимизации производства, переработки и реализации винограда в плодоовощном кластере. Экономика и инновационные технологии, (2), 298–314. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10784
Сирожиддин Эшанкулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Хамракул Урдушев, Самаркандский государственный университет ветеринарной медицины, животноводства и биотехнологий

заведующая кафедрой, к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются преимущества кластерных подходов в сельском хозяйстве. Проанализирован зарубежный опыт создания и развития кластеров. Рассмотрены вопросы применение методов оптимизации при совершенствование структуры виноградных насаждение, производстве винограда и его переработки.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

1

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

МЕВА-САБЗАВОТ КЛАСТЕРДА УЗУМ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ

ВА СОТИШНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Эшонқулов Сирожиддин Ҳакимович,

ТДИУ мустақил изланувчиси

E-mail:

eshonqulov8202@gmail.com

Урдушев Хамракул,

СамВМИ кафеда мудири, и.ф.н., доцент

E-mail:

x.urdushev@gmail.com

Аннотация:

Мақолада қишлоқ хўжалиги тармоқларида кластерли ёндошувларнинг

афзалликлари ўрганилган. Кластерларни тузиш ва уларни ривожлантиришга оид
хорижий тажрибалар таҳлил этилган. Кластерда токзорлар таркиби, узум ишлаб
чиқариш ва уни қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштиришда оптималлаштириш
усулларини қўллаш масалалари ёритилган.

Калит сўзлар:

рақобатбардошлилик, ишлаб чиқарувчилар, истеъмолчилар, бозор,

кластер, аграр соҳа, қишлоқ хўжалиги, маҳсулотлар, рақобат, минтақа.

Аннотация:

В статье рассматриваются преимущества кластерных подходов в

сельском хозяйстве. Проанализирован зарубежный опыт создания и развития кластеров.
Рассмотрены вопросы применение методов оптимизации при совершенствование
структуры виноградных насаждение, производстве винограда и его переработки.

Ключевые слова:

конкурентоспособность, производители, потребители, рынок,

кластер, аграрный сектор, сельское хозяйство, продукция, конкуренция, область.

Abstract:

The article discusses the benefits of cluster approaches in agriculture. Analyzed

foreign experience in the creation and development of clusters. The issues of application of
optimization methods for improving the structure of grape plantation, grape production and
processing.

Keywords:

competitiveness, producers, consumers, market, cluster, agricultural sector,

agriculture, products, competition, region.

Кириш

Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани сингари, мева-сабзавотчиликда ҳам

туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда Мева-сабзавот тармоқларини ривожлантириш
мақсадида улар фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда
[1]-[5].

Мева-сабзавотчилик мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида муҳим

ўринни эгаллаб бормоқда. Республикамиз бўйича сабзавотлар экин майдони 189,7
минг гектар, мева ва резаворлар майдони 271,6 (шундан ҳосилли токзорлар 221)
минг гектарни, токзорлар майдони 114,5 (шундан ҳосилли токзорлар 103,6) минг
гектарни ташкил этади. Республикамиз токзорларини 69,7 минг гектари ёки 61 фоизи
фермер хўжаликлари, 39,1 минг гектари ёки 34 фоизи деҳқон ва томорқа
хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади. Барча тоифадаги хўжаликлар бўйича токзорлар
ҳосилдорлиги 2014-2017 йилларда гектаридан ўртача 138,2 центнерни, фермер
хўжаликларида 110,3 центнерни ташкил этган. Республикамизда етиштирилган
узумни ялпи ҳосилнинг 46-53 фоизи фермер хўжаликлари улушига тўғри келмоқда.
Кейинги йилларда мамлакатимизни мева-сабзавот маҳсулотларини хорижга экспорт


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

2

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

қилиш салоҳияти ошиб бормоқда, хусусан, мамлакатимизда етиштирилган узум ва
уни қуритилган маҳсулотларига бўлган талабларни ошиб бориши кузатилмоқда.
Мамлакатимизда узумни қайта ишлаб олинадиган вино ва бошқа маҳсулотларни
хорижга экспорт қилиш учун катта потенциал имкониятларга эга. Лекин, бу
имкониятлардан фойдаланиш талаб даражасида эмас. Янги қайта ишлаш
корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш
ишлари сезиларли даражада секинлашди, натижада Республикамизда ишлаб
чиқарилган, ўз даврида харидоргир, сифатли ва рақобатли бўлган вино – шарбат
маҳсулотлари МДҲда, айниқса Россия бозорларида ўз ўрнини йўқотди. Шу боисдан,
узум ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш корхоналарига замон талабларига мос
фаолиятни йўлга қўйиш, инвестициялар жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш
қувватларини ишга тушириш, экспорт ҳажмини ошириш ва жуғрофиясини
кенгайтириш

каби

вазифалар

юкланмоқда.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2018 йил 28 февралдаги “Виночилик соҳасини ва алкоголли
маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарорида “узумнинг техник навлари майдонларининг кескин қисқариб
кетиши, уларни етиштириш бўйича илғор усулларнинг суст жорий этилиши,
узумзорлар ҳосилдорлигининг пастлиги, шунингдек, фермер хўжаликларининг
етарлича манфаатдор бўлмаслиги виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш
ҳажмлари

пасайиб

кетиши

ва

қайта

ишлаш

қувватларидан

самарасиз

фойдаланишнинг тизимли сабабига айланди” деб, қайд этилгани бежиз эмас. Бу
қарор билан Республикамизда узум плантацияларини кўпайтириш ва виночиликни
ривожлантириш бўйича қатор вазифалар белгиланди. Узумни қайта ишлаш
корхоналари ишлаб чиқаришида маҳсулотлар турлари миқдорининг мутаносиблигига
эътибор берилмаганлиги сабабли, сўнгги 10 йилда ишлаб чиқарилаётган узум виноси
бошқа алкоголли ичимликларга нисбатан 2,5-3 баробар камайиб кетди. Бирламчи
вино ишлаб чиқариш корхоналари 200 минг тонна узумни қайта ишлаш қувватига эга,
хомашё камлиги сабабли, 14 миллион декалитр виноматериал тайёрлаш қувватини
атиги 15 фоизидан фойдаланилмоқда. Виноматериал тайёрловчи корхоналарнинг
фақат 25 фоизи модернизация қилиниб, қолганларида эскирган ускуналар
ишлатилиши сабабли, қарийб 4 миллион декалитр тайёр қадоқланган вино
маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган 25 та корхона 57 фоиз қувват билан
ишламоқда. Бунинг асосий сабаби, винобоп токзорлар майдони ва ҳосилдорлиги
камайиб

кетиши

билан

изоҳланади.

Ҳозирги

даврда

вино

бозори

рақобатбардошлигида учта мезон доимо устунлик қилади, булар: маҳсулот сифати,
истеъмол нархлари ва ассортименти. Маҳсулот сифати ва истеъмол нархлари
бевосита қайта ишлаш технологияларига боғлиқ бўлса, асссортементи винобоп узум
навларига боғлиқ бўлади. Республикамизда мавжуд токзорларнинг 10 минг гектар
майдони винобоп навларини ташкил этиб, унинг 4,3 гектари “Ўзшаробсаноат” АЖ
корхоналарига тегишли. Бу майдонларда ишлаб чиқариладиган узум миқдори билан
қайта ишлаш корхоналарини ишлаб чиқариш эҳтиёжларини қоплаб бўлмаслиги
сабабли “Ўзшаробсаноат” корхоналарида 2021 йилгача сифатли винобоп узум
навларидан

иборат

токзорлар

майдонини

10

минг

гектарга

етказиш

режалаштирилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

3

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Даставвал инновацион-кластерли ёндашув асосида қишлоқ хўжалигини

ривожлантириш ва самарадорлигини оширишнинг назарий, услубий ва амалий
мазмундаги айрим ёндошувларга тўхталиб ўтамиз [6]-[14].

Замонавий иқтисодиётнинг ривожланишидаги энг муҳим масалаларидан бири

кластерлар тузиш муаммоси ҳисобланади. Кластерларнинг ривожланиши ХХ асрнинг
ўрталарида Ғарбий Европа, АҚШ ва Англияга тўғри келади. Кластерли ёндошув 1990
йилларда

Финландия,

Жанубий

Корея

ва

Бразилия

каби

мамлакатлар

иқтисодиётининг асосига айланди.

"Cluster" (занжир, боғлам) атамасини фанга киритган, иқтисодиётни рақобатли

имкониятларини тадқиқ қилиш бўйича етакчи мутахассис, Майкл Портерга кўра [6]:
"кластер - маълум бир соҳада фаолият кўрсатадиган географик жиҳатдан бир-бирига
боғлиқ бўлган компаниялар ва унга алоқадор ташкилотлар гуруҳидир, у умумий
фаолият ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи хусусиятлар билан тавсифланади"

Демак,

кластер – бу ўзаро боғланган компаниялар, ташкилотларнинг муайян минтақадаги
гуруҳи бўлиб, у ўзида ихтисослашган хомашё етказиб берувчилар, товарлар,
бутловчилар, хизматлар ва компанияларнинг ташкилий фаолияти занжиридир.

Иқтисодчи олим Ш.Мустафакулов тадқиқотларида [7]: кластерлаштириш XX

асрнинг охирги 25 йиллигида оммавий тус олади. Шундан бошлаб, ушбу соҳага
нафақат

давлат

бошқарувчилари,

балки

илмий-тадқиқот

соҳаси

билан

шуғулланувчиларнинг ҳам қизиқиши орта бошлаганлиги қайд этилади.

Иқтисодиётни кластерлаштириш дунёда глобал тенденцияга айланди, бу

тенденциялар айниқса ривожланган (АҚШ, Буюк Британия, Дания, Франция,
Финляндия ва бошқ.), ривожланаётган (Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Мексика, ва
бошқ.) ва ўтиш иқтисодиётидаги (Венгрия, Словения, Қозоғистон, Украина ва
бошқалар) мамлакатларнинг иқтисодий ўсишидан кўришимиз мумкин [8]. Масалан,
Францияда 200 та атрофида ҳудудий кластерлар фаолият кўрсатмоқда. Бу
кластерлардан танлов асосида 60 таси ажратилиб, улар давлат томонидан қўллаб-
қувватланади. Ҳиндистонда эса 2000 та атрофида кластерлар фаолият кўрсатиб,
уларнинг 388 таси саноат кластерлари ва 1657 та кластерлар эса унча катта бўлмаган
корхоналарни бирлаштиради. Кластерларнинг Ҳиндистон экспортидаги ҳиссаси 60
фоизни ташкил этади ва шу билан бирга айрим кластерлар ўз соҳаларида монополист
ҳисобланади. Шунингдек бу мамлакатда катта кластерлар сони 80 тани, уларнинг
таркибига кирадиган корхоналар сони 25 мингтани ташкил этган ҳолда, улардан 7
мингтаси экспортёр корхоналар ҳисобланади [9]. Кейинги ўн йилликда амалга
оширилган кластерли ташаббуслар, ривожланган мамлакатларнинг (АҚШ, Ғарбий
Европа, Япония) рақобатбардошлигини кўрсатмоқда. Тадқиқотларда кластер
тизушнинг асосий мотиви сифатида қуйидаги аргументлар келтирилади: янги
технологияларни жорий қилишнинг самарадорлиги; минтақада инновацион
фаолликни ошиши; минтақа иқтисодиётига ички ва ташқи инвестицияларни жалб
қилиниши; малакали персоналларни тайёрлаш; янги ишчи ўринларини яратиш;
минтақавий ишлаб чиқарувчиларни бошқа минтақаларга ва экспорт бозорларига
чиқиши.

Иқтисодий фанларда “кластер” атамаси билан бирга “кластерлаштириш”

ибораси ҳам қўлланилади. Кластерлаштириш (кластерли таҳлил) – деганда,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

4

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

объектлар тўпламини кластер деб аталувчи гуруҳларга бўлиш масаласи тушунилади.
Бу ерда ҳар бир гуруҳнинг ичида “ўхшаш” объектларни бўлиши, ва турли хил
гуруҳларнинг объектлари эса имкон қадар ҳар хил бўлиши назарда тутилади.

Бозор иқтисодиёти шароитида кластерларни шакллантириш тамойилларини

тадқиқ этган Е.М.Терешин, В.М.Володинлар фикрича [10]: тузилиши, ҳажми ва
фаолият турига қараб, кластерларни шакллантиришнинг учта асосий тамойиллари
кенг тарқалган, улар: потенциал иштирокчилар манфаатларининг умумийлиги,
концентрация (мунтазам алоқалар учун қулай жойларни аниқланиши) ва
иштирокчилар боғлиқлигини таъминловчи ўзаро алоқалардан иборатдир. Кластер
тузилмаларини шакллантириш, фаолият кўрсатиш ва бошқариш тамойилларни
аниқлашда уларни учта гуруҳга ажратиб кўрсатиш мумкин: мақсад тамойиллари,
шакл ва мазмун тамойиллари, бошқариш ва ўзаро ҳамкорлик. Шу билан бирга,
иштирокчилар манфаатлари асосида шаклланган мақсад тамойиллари кластерлар
шаклланишининг таклиф этилаётган тизимида етакчилик қилади. Ўз ўрнида,
кластерни шакллантириш тамойиллари унинг фаолият кўрсатиши, иқтисодий,
ташкилий, технологик ва тизимли хусусиятга эга тамойилларга асосланган бўлиши
лозим, қайсиким улар кластернинг барча иштирокчиларини ва кластерни ўзини
мутоносиб (адекват) ривожланишини таъминлайди. Бугунги кунда кластерлар дунё
мамлакатларининг иқтисодий сиёсатида муҳим ҳодиса бўлиб келмоқда. Кластер,
ўзининг барча элементларини узлуксиз такомиллаштириб боришни назарда тутади ва
уларнинг ўзаро алоқаси алоҳида элементни ҳам, бир бутун кластерни ҳам
рақобатдошлигини ошишига ҳисса қўшиб боради.

Кўплаб тадқиқотларда, иқтисодий кластерлар – мураккаб тизимлар сифатида

тадқиқ қилинади

[11]. Иқтисодий кластерлар – бу, кишилик жамиятини

ривожланиши, унинг фаолият муҳити, мавжудлик шарти, глобал вазиятлар
маҳсулидир. Кластерларни юзага келиш шарт-шароитлари ва ривожланишини
моҳиятини англаб етиш, уларни келажакда самарали ривожланишни аниқлашга
имкон беради.

Кластерга берилган А.С.Хухрин таснифига кўра ... кластер, географик жихатдан

концентрациялашган тармоқ - жойлашувига кўра уникал рақобатли устунликларга эга
бўлган, фан ютуқларини, инновацион технологияларни, ноу-хауларни қўллайдиган,
бир-бирини ўзаро тўлдирувчи бозор субъектларининг турли тармоқлари тизимини
англатади.

Кластернинг географик-ҳудудий жойлашувига кўра концентрация-ланганлиги,

ўз-ўзидан шаклланиши, тармоқли ташкил этилиши, тизимлилиги, тармоқлараро
хусусиятлари, уникаллиги, фан ва илмий тадқиқотларга боғлиқлиги, инновационлиги
унинг таянч аломатлари ҳисобланади. Турли даражадаги бошқарув доираларида,
кластерли концепцияга – минтақа ёки тармоқни, ёки мамлакатни рейтингини
оширувчи янги бошқарув технологияси сифатида қаралмоқда.

Кластерлаштириш етакчи мамлакатлар иқтисодиётини 60% фоизини қамраб

олган, ва унга дунё иқтисодий тизимининг янги ривожланиш вектори сифатида
қаралмоқда.

Кластерларни

татбиқ

қилиниши

ривожланган

ва

ривожланаётган

мамлакатларда рақобатбардошликни ошишининг таянч воситаси бўлиб бормоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

5

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Агросаноат кластери концепциясига оид илмий ишларда асосий учта мезон

ажратиб кўрсатилади [8]. Биринчидан, кластер, айниқса, барқарор ривожланган
ҳолатида тизим, аниқроғи ёпиқ тизим сифатида бўлади. Бу тизим янада яхлитроқ
бўлса, у қанчалик самаралироқ бўлса, уни қўллашдаги синергетик самарали таъсири
шунчалик юқори бўлади. Шу билан бирга, бу тизим қанчалик очиқ бўлса, у кўпроқ
ривожланиш ва ўз-ўзини ривожлантиришга қодир бўлади. Қишлоқ хўжалигини
кластерлаштиришнинг жорий ва фундаментал асослари барча хўжалик тоифалари
ўртасида ўзара алоқаси мавжуд бўлиши билан белгиланади. Бу ўзаро алоқаларни
амалда исталган қишлоқ хўжалик ҳудудида кучайтириш мумкин ва мақсадга мувофиқ
бўлади. Иккинчидан, кластер деб, шундай тузилмаларни аташ керакки, қайсиким
унинг асосини инновацион технологиялар, кўп боқичли технологик ўзаро алоқалар
ташкил қилиши, у меҳнатнинг тақсимланишига асосланган анъанавий ўзаро
ҳамкорликдан иборат бўлмаслиги лозим. Учинчидан, кластер деб фақат ўз-ўзини
бошқарувчи ва ташкилий жихатдан интеграллашган шаклда бўлган, кичик резонанс
таъсирлар билан бошқариладиган тузилма ҳисобланиши мумкин. Кластерлардаги
субъектларнинг хатти-ҳаракатларини кластерларни бошқаришнинг маъмурий
аппаратини эмас, балки уларнинг иқтисодий манфаатлари белгилайди. Шу билан
бирга, кластерда ўз-ўзини ташкил қилиш устунлик қилади, аммо, инқироз
ҳолатларини олдини олиш учун кластер маъмурий ресурсларини ҳам ўз ичига олиши
мумкин.

Глобаллашув, глобал иқтисодий инқирозлар дунё иқтисодиётини ўзаро

боғланганлигини кўрсатмоқда. Бундай шароитларда, дунё бозорларини эгаллаш
учун, рақобатлар тобора кескинлашиб бормоқда.

Кластерлар - инновацион технологиялар ва бир-бирига яқин технологик

алоқаларга асосланади. Кластерларни ташкилий шаклини мезонлари сифатида
қуйидаги хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

биринчидан, тизимлилик, муносабатларнинг мавжудлиги ва ўзаро алоқаларни

кучлилиги (заиф, ўрта, кучли ва жуда кучли);

иккинчидан, инновацион технологияларни қўлланилиши, фойдаланиш ва яқин

технологик алоқаларнинг бўлиши;

учинчидан, кластерлар ўз-ўзини бошқарадиган ва асосан ўз-ўзини ташкил

қиладиган иқтисодий шаклдир. Шу билан бирга, ўз-ўзини бошқариш ва ўзини-ўзи
ташкил этиш муайян иқтисодий манфаатларга асосланади. Ушбу манфаатларнинг
мазмуни, асосан, инновацион технологиялар ва кластердаги технологик алоқалар
билан белгиланади.

Кластерлар, бу муаммоларни ҳал қилиш учун мўлжалланган. Кластерларга

бирлашиш, кластер субъектлари учун ҳам, ҳудудий ва миллий иқтисодиёт учун
қулайликлар яратади ва фойда беради.

Агросаноат кластерлари тузишни афзалликлари [14]:

турли мулкчилик шаклларини бирлашуви, яъни тармоқлар ва географик ҳудуди

бўйича мансублигига кўра, ташкилий-хуқуқий статуси бўйича, юқори қўшимча
қийматга эга бўлган якуний маҳсулот ишлаб чиқаришни бир бутун тизими
шакллантирилади;

кластер

иштирокчилари

ўртасида

нафақат

бозор

иқтисодиёти,

рақобатбардошлилик, балки ягона мақсадга эришиш учун - умумстратегик режалар,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

6

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

шартномалар, брендлар ва номоддий активлардан биргаликда фойдаланиш каби
ишончли муносабатлар юзага келади;

корхоналар ихтисослашувини кучайтирилиши ва корхоналараро меҳнатни

тақсимлашни такомиллашуви;

кластердаги иштирокчилар манфаатларини, шунингдек уларнинг ҳукумат

органлари билан ўзаро ҳамкорлигини қўллаб-қувватланиши.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотнинг объекти сифатида, мева-сабзавот ишлаб чиқарувчи корхоналар ва

мева-сабзавот кластерлари олинган. Тадқиқотнинг предмети бўлиб, мева-сабзавот
кластерида “маҳсулот ишлаб чиқариш - қайта ишлаш – сақлаш - сотиш”
жараёнларини моделлаштириш услубиётини такомиллаштириш ва ундан самарали
фойдаланиш жараёнлари ҳисобланади. Тадқиқотда иқтисодий, қиёсий ва статистик
таҳлил усублари, ҳамда иқтисодий жараёнларни моделлаштириш усуллари
қўлланилган

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида мева-

сабзавотчиликни

жадал

ривожлантиришга

доир

қўшимча

чора-тадбирлар

тўғрисида”ги Фармонида – “...хорижий мева-сабзавот маҳсулотлари бозорларидаги
юқори даражадаги рақобат агротехниканинг ҳамда ишлаб чиқариш ва маҳсулот
етказиб бериш жараёнларини бошқаришнинг замонавий услубларини жадал
равишда жорий этишни талаб қилмоқда”, бунинг учун, “мева-сабзавот кластерларига
ички ҳамда ташқи бозордаги эҳтиёж ва тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган
ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, маҳсулот етиштириш ҳажми, уларнинг
нави ва турини белгилаш, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари билан улар
томонидан тайёрланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш юзасидан
шартномалар тузиш бўйича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқи тақдим этилсин”, -
деб қайд этилган [2]. Жорий қилинаётган мева-сабзавот кластерлари “мева-сабзавот
маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан то сотишгача бўлган белгиланган жараённи
мустақил равишда амалга оширувчи ягона ёки ўзаро боғлиқ корхоналар гуруҳи
доираси”ни қамраб олади.

Бизнингча, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер

шаклига ўтишга кечроқ киришилгани сабабли, агросаноат иқтисодиётига оид илмий-
тадқиқот ишларида кластерларни шакллантириш ва ривожлантириш масалалари
етарлича ўрганилмаган, шунингдек, кластерлар тузиш, уларни самарали
ривожлантириш, кластерларни агросаноатни иқтисодий барқарорлаштиришдаги
роли, ишлаб чиқаришда кластерли ёндашувнинг афзалликлари атрофлича тадқиқ
этилмаган.

Ҳозирги

даврда,

Ўзбекистон

ҳам

қишлоқ

хўжалигини

иқтисодий

ривожлантиришда кластерли ёндошувга ўтмоқда. Дастлабки “Bek cluster” қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бунда
давлатнинг ролини қисқартириш, тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилишини
рағбатлантириш, пахта ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, уларни чуқур қайта ишлашни
ташкил қилиш, шунингдек, аграр секторда меҳнат унумдорлигини ва унга ҳақ
тўлашни ошириш мақсадида 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3279- сонли Ўзбекистон


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

7

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

1.Пахта ва бошқа қишлоқ

хўжалик экинларини

етиштириш

[пахта, ем-хашак экинлари]

2.Хом-ашёни қайта ишлаш [пахта толаси, уруғлик чигити]

3.Техник чигитни қайта ишлаш, ёғ-мой

маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш [ёғ,

шелуха, шрот, соапсток]

4.Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш [ип,

дока, тайёр маҳсулотлар]

5.Чорвачилик ва парран-

дачиликни ташкил этиш, сут,

гўшт ва тухумни ишлаб чиқар-

иш ва қайта ишлаш [йирик

шохли қорамоллар,

парандалар]

6.Сабзавот ва

кўкатларни етиштириш

учун замонавий

иссиқхона комплекси

[Иссиқхоналар]

7.Қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини сақлаш

[маҳсулотларни сақлаш

учун совутиш -камералари]

қайта ишлаш

Ташқи ва ички бозорда сотиш

Республикаси Президентининг “Сирдарё вилоятида замонавий пахтачилик-
тўқимачилик кластерини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига
мувофиқ ташкил этилди. Бу қарор билан “Mirza obod universal trade cluster” хусусий
корхонасининг “TRONTEX LP” (Буюк Британия) ва “GRATUM TRADING LP” (Буюк
Британия) хорижий компаниялари иштирокида масъулияти чекланган жамият
шаклидаги “Bek cluster” қўшма корхонасини барпо этишни назарда тутувчи, қиймати
$165 млн. тажриба лойиҳаси тасдиқланди.

“Bek cluster” дастлаб “Бек”ишлаб чиқариш бирлашмаси сифатида фаолият

кўрсатишни бошлаган ва таркибига “Gul-ren-teks”, “Tekstil market”, “Даврон Шавкат
Савдо” масъулияти чекланган жамиятлари, “Гулистон медтехника”, “Сарбонтекс”,
“Орзу текстиль СВ”, “Сирдарынский берег” қўшма корхоналари, пахтачилик,
ғаллачилик, чорвачилик, боғдорчилик, узумчилик, паррандачилик ва йилқичиликка
ихтисослашган фермер хўжаликларини бирлаштирган. 2017 йил давомида “Бек
кластер” корхонасини ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди ва у 2018 йилдан
бошлаб кўп тармоқли кластер сифатида “қишлоқ хўжалик ва мева-сабзавот
маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан то сотишгача бўлган белгиланган жараённи
мустақил равишда амалга оширувчи ягона ёки ўзаро боғлиқ корхоналар гуруҳи
доирасида” фаолият кўрсата бошлади.

“Bek cluster” МЧЖга Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Ховос, Сайхунобод

туманлари ва Гулистон шаҳри ҳудудларидаги корхоналарни бирлаштирган, унга 18
минг гектар ер ажратилган.

1-расм. «Bek cluster» МЧЖ ҚКнинг фаолият кўрсатиш тузилмаси

Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

8

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Ҳар бир мамлакат ёки минтақада кластер, ихтисослашуви ва синфланишига кўра

миллий иқтисодиёт тизимининг ривожланишдаги ўрнига мос келувчи ўз мезонларига
эга бўлади. Кластерларни синфлашда Г.У.Акимбекова тадқиқотларида қуйидаги
ёндошувлар ажратиб кўрсатилади [13]: объектларга кўра (минтақавий, миллий,
ҳалқаро), тармоқларга кўра (тармоқлар; тармоқлараро); кластер стратегиясига кўра
(географик, горизонтал, вертикал).

Демак, агросаноат тармоқ кластери – бир тармоқ корхоналарининг ягона

технологик занжирга бирлаштирилган, нисбатан мураккаб ўзаро ҳаракатлардан
иборат бўлиб, барча иштирокчилар саъй-ҳаракатлар натижаси эса якуний маҳсулот
бўлиб, у – илмий-амалий ютуқлар, юқори технологияларни қўллаш асосида -
маҳсулот ишлаб чиқаришдан бошлаб, харидорларга етказишга қадар бўлган
жараёнларни қамраб олади, аграсаноатнинг қишлоқ хўжалик товар маҳсулотларини
ишлаб чиқарувчилар, сақловчилар, қайта ишловчилар, хизмат кўрсатувчилар, давлат,
молиявий тизимлар ва корхоналарнинг иқтисодий манфаатлари ҳисобга олинади.

2-расм. Мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва

сотиш тизимида тармоқ кластерларини шакллантириш тамойиллари

Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномасида “Биз ҳозирги вақтда 1,5-2 миллиард доллар миқдорида мева-
сабзавот маҳсулотларини экспорт қилмоқдамиз. Лекин ушбу соҳада йилига 10-15
миллиард доллар маҳсулот экспорт қилиш имконияти мавжуд”-деб бежизга қайд
этилган эмас (22.12.2017). Ўзбекистонда тармоқларни кластерлаштириш жаҳон
бозорига сифатли ва рақобатли маҳсулотлар билан чиқишни таъминлайди.

Мамлакатимизнинг жаҳон бозорига интеграллашуви ва иқтисодиётнинг

глобаллашуви шароитида, ҳар қандай мамлакат агросаноат мажмуининг асосий
вазифаси - ўз маҳсулотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги хом-ашёларини
ишончли етказиб беришдир. Шу мақсадда агросаноат мажмуини ягона бошқарув,
режалаштириш ва молиялаштириш, мутаносиб ва мувозанатли ривожлантириш,
унинг моддий-техника базасини сезиларли даражада мустаҳкамлаш,
тармоқлараро иқтисодий муносабатларни такомиллаштиришни таъминлаш назарда
тутилади.

Мева-сабзавот

маҳсулотларини ишлаб

чиқариш, сақлаш, қайта

ишлаш ва сотиш тизи-мида

тармоқ кластер-ларни

шакллантириш тамойиллари


Ҳудудий тамойил

Ихтиёрий иштирок

этиш тамойили

Иқтисодий

муносабатларни етакчи

бўлиш тамойили

Инновацияларни

муҳим шаклларини

тузиш тамойили

Кластер ядросини

ажратиш

тамойили

Давлат-хусусий

шерикчилик

ҳамкорлиги

тамойили

Ижтимоий-йўналтирилган

технологиялар тамойили


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

9

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

3-расм. Мева-сабзавот кластерини ички иқтисодий вертикал ва горизонтал

ўзаро алоқалари

Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Бозор рақобатчилик асосида ривожланади. Натижада бозор сифатли ва

харидоргир маҳсулотлар билан тўлиб боради. Рақобатлилик турли иқтисодий
объектларда ва турли хил даражадаги хўжалик юритувчиларида юзага келади.
Товарларнинг рақобатбардошлиги, шу маҳсулотлар бозорида, корхонанинг
рақобатбардошлиги – шу соҳанинг бошқа корхоналарига нисбатан ва соҳанинг
рақобатбардошлиги - хорижий мамлакатларнинг шунга ўхшаш соҳаларига нисбатан
намоён бўлади.

Географик жиҳатдан яқин қўшни корхоналар гуруҳи бир-бирининг ишлаб

чиқариш ва иқтисодий потенциалини кучайтиради ва бу имконият фақат
бирлаштирилиб моддий бойликларнинг салоҳиятини оширишгагина эмас, балки
малакали мутахассисларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш йўли билан
қувватларни кучайтиришга ҳам асосланади. Кўпгина ривожланаётган мамлакатларда
кичик, ўрта ва йирик корхоналарнинг фаол алоқалари ривожлантирилмоқда.
Нисбатан муваффақиятли ривожланишни географик жиҳатдан чекланган ҳудудлар
доирасида жойлашган кичик, ўрта ва катта корхоналар жамоаси ишлаб чиқариш,
технологик, илмий-техникавий ва савдо алоқалари асосида етакчи бўлган йирик
фирмаларнинг гуруҳлари билан бирлаштирилади. Бундан ташқари, унга ташкилий
имкониятларни бирлаштириш орқали ҳам эришиш мумкин.

Мева – сабзавот кластери,

- географик жиҳатдан концентрациялашган тармоқ,

бир-бирини ўзаро тўлдирувчи бозор субъектлари (қишлоқ хўжалик корхоналари,
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, қайта ишлаш корхоналари,

Давлат органлари
(ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазир-
лиги, инновацион ривожлан-
тириш вазирлиги, ташқи иқтисоди
й фаолият миллий банки, Ўзбек
истон фермер, деҳқон хўжалик
лари ва томорқа ер эгалари кенга
ши,«Ўзбекозиқовқатхолдинг»
холдинг компанияси);

молиявий институтлар;

жамоат ташкилотлари;

илмий-тадқиқот муассасалари;

стандартлаштириш,
сертификациялаштириш
метрология хизматлари;

инновация фондлари.

Қўллаб- қувватловчи ташкилотлар

Гор

из

о

н

та

л

ало

қалар

Маҳсулот ишлаб чиқариш

Қайта ишлаш

Қадоқлаш

Транспортировка, логистик

тизимлар

Сотиш [ички ва ташқи бозор]

Экин майдони

Кластерни ички вертикал

алоқалари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

10

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, корхоналар, банклар, давлат ҳокимияти
органлари ва бошқ.) бўлиб, у фаолиятини озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларини
ишлаб чиқаришга, қайта ишлашга ва маҳсулотларни сотишга, қишлоқ ҳудудларининг
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларини, атроф-муҳит муҳофазасини,
глобал муаммоларнинг локал масалаларини ҳал этишга йўналтиради ва жойлашувига
кўра уникал рақобатли устунликларга эга бўладиган, фан ютуқларини, инновацион
технологияларни қўллайдиган, бир-бирини ўзаро тўлдирувчи бозор субъектларининг
турли тармоқлари тизимини ташкил этади (2-3 расмлар).

Ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаларни ҳамда республикамизда

мева-сабзавот тармоқларини ривожлантириш учун қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий
асосларини [1-5] ўрганиш, мева-сабзавотчилик кластерини: қишлоқ хўжалигини
диверсификация қилиш, ҳудудлар табиий-иқлим шароитларига мос, серҳосил ва
экспортбоп

мева-сабзавот

экинлари

навларини

жойлаштириш,

экспортга

йўналтириладиган харидоргир ва рақобатбардош маҳсулотларни етиштириш, сақлаш,
қайта ишлаш ва сотиш жараёнларига янги технологияларини жорий этиш, янги иш
ўринларини яратиш, мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш жараёнидаги
иштирокчиларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлаш жараёнларни тўлиқ
қамраб олувчи тизим сифатида шакллантириш мақсадга мувофиқлигини кўрсатади.

Кластер қуйидаги вазифаларни ўзида мужассамлаштиради:

мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга

чуқур ихтисослашиш;

мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қабул қилиш, тозалаш, саралаш,

қуритиш ҳамда қайта ишлашда янги инновацион технологияларни жорий этиш;

ер майдонларидан фойдаланиш: ажратилган ер майдонларидан самарали ва

унумли фойдаланиш, майдонларга сифатли, жаҳон андозаларига мос экспортбоп
мева, узум ва сабзавот экинларни жойлаштириш, самарасиз ва истиқболсиз қишлоқ
хўжалик экинлари ўрнига босқичма-босқич мева, узум ва сабзавот экинлари
жойлаштириш;

мева-сабзавот етиштириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш,

улардан минтақа ва ҳудудий шароитларда кенг фойдаланиш, мева-сабзавотчилик
соҳасига хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

экспортга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш,

уларнинг селекцияси ва уруғчилигини кластер ҳудудларида ўзлаштириш,
ривожлантириш, илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

серҳосил мева, узум ва сабзавот экинларини экиш, маҳсулот етиштириш,

сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи тизимни
шакллантириш,

шунингдек

замонавий

инновацион,

ресурс

тежамкор

технологияларни мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш жараёнларига жорий
қилиш;

малакали янги иш ўринларини ташкил этиш этиш.

Мева-забавотчилик кластери томонидан амалга ошириладиган инвестиция

лойиҳаларининг прогноз параметрлари қуйидаги инвестиция лойиҳаларидан
шакллантирилиши мумкин:

мавжуд боғ ва токзорларни такомиллаштириш, реконструкция қилиш;

замонавий иссиқхона комплекслари ташкил қилиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

11

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

янги интенсив боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларини ташкил қилиш;

замонавий қишлоқ хўжалик техникалари паркларини шакллантириш;

кўп тармоқли саноат музлаткичли логистика марказлари (катта сиғимли саноат

музлатгичлари, маҳсулотни қайта ишлаш воситалари)ни шакллантириш;

махсус транспорт воситалари (махсулотларни экспортга ташувчи рефрижератор

юк машиналари, трактор воситалари, осма ва тиркамали техникалар)ни
шакллантириш;

экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва уларни қайта ишлаш.

Бу

жараёнларда

инвестиция

лойиҳаларининг

иштирокчилари

шакллантирилади ва молиялаштириш манбалари аниқланади.

Самарқанд вилояти Республика мева-сабзавотчилигида етакчи ўринни

эгаллайди. Масалан, 2017 йилда Республикамиз токзорлар умумий майдони 114,5
минг гектарни ташкил қилган бўлса, унинг 39,4 минг гектари ёки 34,4 фоизи
Самарқанд вилояти улушига тўғри келган. Республикамиз токзорлар умумий
майдонини 69,7 минг гектари ёки 60,9 фоизи фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри
келади. Бу кўрсаткич Самарқанд вилояти бўйича, мос равишда 28,5 минг гектар ёки
72,3 фоизга тенг бўлган (1-жадвал).

1-жадвал

Республика ва Самарқанд вилояти бўйича токзорлар умумий майдонини

ўзгариш динамикаси (минг гектар)

Кўрсаткичлар

Йиллар

2014

2015

2016

2017

Барча тоифадаги хўжаликлар бўйича, жами

Республика бўйича, минг га

128,9

128,3

131,2

114,5

Самарқанд вилояти бўйича, минг га

39

38.9

39

39,4

Самарқанд вилоятини салмоғи,%

30,3

30,3

29,7

34,4

Фермер хўжаликлари бўйича, жами

Республика бўйича, минг га

86,1

84,5

85,4

69,7

Самарқанд вилояти бўйича, минг га

29,8

29

29,1

28,5

Самарқанд вилоятини салмоғи,%

34,6

34,3

34,1

40,9

Фермер хўжаликлари токзорлар майдонини, токзорлар умумий майдонидаги салмоғи

Республика бўйича, %

66,8

65,9

65,1

60,9

Самарқанд вилояти бўйича,%

76,4

74,6

74,6

72,3

Манба:Самарқанд вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида ишлаб чиқилган.

Самарқанд вилояти бўйича 2014-2017 йилларда токзорлар майдони, ўртача

ҳосилдорлиги ва узум ялпи ҳосили бўйича кўрсаткичлари, уларни ўзгариш
динамикаси (барча тоифадаги хўжаликлар ва фермер ҳўжаликлари кесимида) 4-5-
расмларда келтирилмоқда. Вилоят фермер хўжаликлари бўйича токзорлар умумий
майдонида сезиларли ўзгаришлар бўлмаган. Фермер хўжаликлари бўйича
токзорларни ўртача ҳосилдорлиги йилдан-йилга ошиб бориши кузатилмоқда.
Масалан, вилоят бўйича фермер хўжаликлари токзорлар ҳосилдорлиги 2014 йилда
гектаридан ўртача 112,5 центнерни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2017 йилга
келиб 30,7 центнерга ёки 27,3 фоизга ўсиб 143,2 центнерни ташкил қилган (5-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

12

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

4-расм. Самарқанд вилоятининг барча тоифадаги хўжаликларида узум

ишлаб чиқариш динамикаси.

Манба:Самарқанд вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида ишлаб чиқилган.

Самарқанд вилояти токзорлар майдони узумнинг хўраки, хўраки-винобоп,

кишмишбоп, винобоп турлари ва навларидан ташкил топган. 2017 йилда хорижга
213,9 минг тонна миқдорида қиймати $159,5 млн. долларлик узум экспорт қилинган.
Унинг 77,9 минг тоннаси $61,6 млн. доллари қуритилган узум (майиз)
маҳсулотларини ташкил этган. Вилоятнинг Ургут, Тайлоқ, Булунғур ва Жомбой
туманлари

мева-сабзавот

ва

узум

маҳсулотларини

ишлаб

чиқаришга

ихтисослаштирилган. Вилоятда янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган мева-
сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни ошириш имкониятлари мавжуд.

5-расм. Самарқанд вилояти фермер хўжаликларда узум ишлаб чиқариш

динамикаси.

Манба:Самарқанд вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида ишлаб чиқилган.

39

38,9

39

39,4

38,3

37,9

38,5

37

81,6

93,5

104,6

116,1

497,3

556,8

607,1

616,9

2014

2015

2016

2017

Ялпи ҳосил, минг
тонна

Ҳосилдорлик, ц/га

шу жумладан,
ҳосилли токзорлар

Токзорлар
майдони, минг
гектар

29,8

29

29,1

28,5

29,1

28,5

29

26,6

112,5

128,8

136,9

143,2

326,8

366,7

396,9

380,1

2014

2015

2016

2017

Ялпи ҳосил, минг
тонна

Ҳосилдорлик, ц/га

шу жумладан,
ҳосилли токзорлар

Токзорлар
майдони, минг
гектар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

13

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Бажарилган қисқача таҳлиллар вилоятда мева-узум клатерларини ташкил этиш

учун потенциал имкониятлар мавжудлигидан далолат беради. Лекин, Самарқанд
вилоятини мева-узумчиликка ихтисослашган Ургут, Тойлоқ, Самарқанд, Булунғур ва
Жомбой, мева-сабзавотчилик ривожланган Иштихон, Пастдарғом туманларининг
табиий-иқлим шароитларига мос, серҳосил ва экспортбоп, транспортабел бўлган
мева-сабзавот, узум экинлари навларини жойлаштириш, ташқи бозор талабига тўлиқ
жавоб берадиган маҳсулотларни етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш
жараёнини тўлиқ қамраб олувчи кластер шакли жорий этилган эмас, улар лойиҳалар
ва уларни татбиқ этиш ҳолатида турибди.

Хулосалар

1.Замонавий бошқарув қарорларини қабул қилишда кластерларнинг

Ўзбекистон минтақавий ҳудудларида юзага келиши ва ривожланиши қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг оптимал ва инновацион шакли
ҳисобланади. Мева сабзавот кластерини шакллантириш ва унинг таркибини
илмий асослашда анъанавий бўлган экин майдони, ўртача ҳосилдорлик, ялпи ҳосил,
рентабеллилик ва иқтисодий кўрсаткичлар билан чегараланиш етарли бўлмайди.
Бу ерда, ички ва ташқи бозорни рақобатли, сифатли ва харидоргир бўлган ҳўл ва
қайта ишланган маҳсулотлар билан таъминлаш, бундан ташқари ижтимоий ва
экологик самаралар - малакали меҳнат ўринлари сонини кўпайтириш, аҳолининг
таълим ва маданий даражасини ошириш, меҳнатга лаёқатлилик даврининг
ўсишини таъминлаш, ишсизлар сонини камайтириш, табиий ресурсларни асраш каби
жарёнларни ҳисобга олиш зарур бўлади.

2.Кластерлаштиришнинг асосий афзалликлари қуйидагиларда намоён

бўлади [12]:

1)Иқтисодий ўсиш “нуқта”ли таснифга эга бўлади, яъни тез ривожланаётган

корхоналар, тармоқлар, ҳудудлар билан билан ёнма-ён зарар кўриб ишлайдиган ва
депрессив (тарқоқ)лари ҳам фаолият кўрсатади. Кластерли ёндошув ресурсларни
“ўсиш нуқталари”га йўналтиради, ресурсларни тарқоқ (депрессив) тармоқлар ва
ҳудудларга тақсимлаб ташламайди. Кластерларнинг “ўсиш нуқталари”ни
ривожлантирилиши - янги кластерларни ривожланишини иқтисодий потенциалини
яратади;

2) Инновациялар, уларни қўллаш ва тарқатиш;
3) Ишлаб чиқариш харажатларини сезиларли камайтириш имкониятларини

берадиган маҳаллий ресурсларидан фойдаланиш;

4) Ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириб бориш, ишлаб чиқариш кўламларида

иқтисодий эффектларга эришиш:

5) Барча кластер иштирокчиларини ўзароманфаатли бўлиши;
6) Инвестицияларни жалб этиш;
7) Самарадорлик ва рақобатбардошликни ошиб бориши.
3.Мева-сабзавот кластер таркибига кирадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарини

рақобатли устунликлари шакллантирилади, энг муҳими, мослашувчанлик ва
бозордаги барча ўзгаришларга тезда жавоб бериш имкониятлари ошиб боради.
Қишлоқ хўжалик тармоқларини кластерлаштириш капитал ва технологиялар
оқимини, тўғридан-тўғри инвестицияларни ошишига имкон беради, натижада


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

14

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

ҳудудга молиявий воситалардан ташқари, янги инновацион технологиялар,
интеллектуал ресурслар, бошқарув кўникмаларини олиб келади.

Таклифлар

1.Республикамизда мева-сабзавот кластерлари маҳсулот ишлаб чиқаришдан то

сотишгача бўлган жараённи мустақил равишда амалга оширувчи ягона ва ўзаро
боғлиқ гуруҳлар доирасида, кафолатланган шартномалар асосида “уруғ-кўчат-
маҳсулот етиштириш – тайёрлаш – сақлаш - қайта ишлаш -транспортировка
қилиш - бозорга етказиш” тамойили бўйича шакллантирилади [2].

Бу жараёнда кластер иштирокчиларининг шахсий ва жалб қилинган

молиявий маблағлари ҳисобига қўшимча қийматлар занжири бўйича кластер
усулида мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ташкил этилади.

2.Қишлоқ хўжалик кластерларини “ишлаб чиқариш”-“қайта ишлаш”–“сотиш”

жараёнларининг оптимал кўрсаткичларини аниқлаш жараёнларида иқтисодий –
математик моделлар ва усуллардан фойдаланиш юқори самара беради. Реал
ишлаб чиқариш шарт-шароитларига адекват (мутоносиб) бўладиган иқтисодий-
математик моделлар, аграр соҳанинг қайта ишлаб чиқариш жараёнларининг
стохастик бўлган табиатини, шунингдек табиат, иқтисодий ва ижтимоий шарт-
шароитларни ўзарувчан бўлишини ҳисобга олиш лозим бўлади.

Бизнингча, мева-сабзавот кластерининг ишлаб чиқариш жараёнларини

оптималлаштириш учун чизиқли оптималлаштириш усулларини қўллаш мақсадга
мувофиқдир. “Мева-сабзавот” кластери занжиридаги

узумчилик тармоғини

“маҳсулот етиштириш – тайёрлаш – сақлаш - қайта ишлаш - сотиш” бўғинида,
токзорлар майдонининг таркиби таянч ўринни эгаллайди. Бу жараённи оптимал
кўрсаткичларини аниқлаш учун у иккига ажратилади: биринчиси “токзорлар
майдони” - “ишлаб чиқариш”, иккинчиси “тайёрлаш – сақлаш - қайта ишлаш -
сотиш” жараёнларини оптимал кўрсаткичларини аниқловчи иқтисодий-математик
моделлаштириш масаласи бўлади [15;16].

6-расм.Мева-сабзавот кластери занжирида токзорлар таркибини

шакллантириш жараёни

Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

барпо этилиши

кутилаётган

токзорлар

Мавжуд

токзорлар

хўраки

винобоп

кишмишбоп

хўраки-

винобоп

эртапишар,
ўртапишар,

кечпишар

узум навлари

Кластердаги токзорлар майдонини тури ва навлари бўйича таркиби


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

15

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

7-расм. Мева-сабзавот кластери занжирида узум ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва

реализация қилиш жараёни.

Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Мева-сабзавот кластери токзорлари: узумнинг хўраки, кишмишбоп, хўраки –

винобоп ва винобоп турлари бўйича навларини, уларнинг эртапишар, ўртапишар ва
кечпишар каби етилиш муддатлари бўйича оптимал таркибга эга бўлишини тақазо
этади. Бу жараён қаралаётган иқтисодий-математик масалани биринчи босқичини
ифодалайди.

Иккинчи босқичда, мева-сабзавот кластерида етиштирилган узум ҳосилини

сотишни оптималлаштириш модели бўйича иқтисодий кўрсаткичлари аниқланади.
Бу моделда биринчи босқич бўйича олинган оптимал ечимлар бошланғич
маълумотлар сифатида фойдаланилади. Бу босқичда, етиштирилган узум
ҳосилини янги узилган ва сақлаш орқали сотишни; қайта ишланадиган (бирламчи
ва чуқур қайта ишланган вино, шарбат ва майиз тайёрлаш)ни оптимал
кўрсаткичлари аниқланади. Етиштирилган узум ҳосилни янги узулган ҳолда ички ва
ташқи бозорларда сотиш жараёнларини моделлаштиришда узумнинг технологик
ва транспортабеллик каби хусусиятлари, қайта ишлаш корхоналарининг ўлчамлари
ҳисобга олинади.

Иқтисодий-математик масалани мақсади

. Таклиф этилаётган иқтисодий-

математик моделлаштириш масаласида токзорларни узум турлари, навларини
етилиш муддатлари бўйича таркиби ва жойлаштирилиши бўйича оптимал
кўрсаткичларини аниқлаш мақсад қилиб қўйилади. Токзорлар таркиби ишлаб
чиқариладиган узумни: сақлаш, қайта ишлаш, сотишни иқтисодий параметрлари,
бозорнинг кутилаётган талаб ва таклифлари билан ўзаро боғлиқликда аниқланади.
Моделлаштириш жараёнида узум навларини агро-технологик хусусиятилари ҳисобга
олинади.

Иқтисодий-математик масалани қўйилиши

. Агрокластер ҳудудида узум

навлари таркибини шундай оптимал вариантини аниқлаш талаб этиладики, унда
узум ишлаб чиқариш ва уни реализация қилиш каналлари (сақлаш, қайта ишлаш,
сотиш) бўйича тақсимлаш ва сотишдан олинадиган фойда (даромад) максимал
бўлсин. У қуйидаги шартларни бажарилиши ҳисобига амалга оширилади:

-

узум навлари бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришни перспектив режаларини

бажарилиши;

Кластерда узумни реализация қилиш йўналишлари

Янги узилган ҳолда

Ташқи ва ички бозорда сотиш

Бирламчи

қайта ишлаш

Сақлаш

Қайта ишлаш

Чуқур

қайта ишлаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

16

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

-

узум турлари ва навлари кесимида узум ишлаб чиқаришни ихтисослашуви ва

концентрациялашуви;

-

кластер

таъсисчилари,

иштирокчилари

ва

давлат

манфаатлари

уйғунлашувини;

-

бозор иқтисодиётида юзага келадиган бюртмачилар талабларини;

-

ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитлари ва иқтисодий имкониятларини;

-

узум навларининг агро-биологик хусусиятларини ҳисобга олиш.

Қаралаётган оптималлаштириш масалани ечиш натижасида қуйидагилар

аниқланади:

-

ҳар бир узум нави бўйича экин майдонлари;

-

узумнинг хўраки, хўраки-винобоп, винобоп ва кишмишбоп турлари бўйича

майдонларини навлари бўйича мутаносиблиги;

-

узум ҳосилини етилиш муддатлари бўйича экин майдонлари нисбатлари;

-

узумнинг турлари ва навлари бўйича ишлаб чиқариш кўрсаткичлари;

-

йиллик ва тиғиз вақтдаги меҳнат сарфлари;

-

хўраки, хўраки-винобоп, винобоп ва кишмишбоп узумларни ишлаб чиқариш

ва уларни реализация каналлари бўйича тақсимлаш кўрсаткичлари;

-

ички ва ташқи бозорларда реализация қилишни оптимал кўрсаткичлари:янги

узилган ҳолда сотиш; сақланган ҳолда сотиш; қуритилган (майиз) ҳолда сотиш; қайта
ишланган ҳолда сотиш (вино, узум шарбатлари) сотиш;

-

ишлаб чиқариш жараёнларининг иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари.


3.Оптималлаштириш масаласини мақсад функцияси қуйидагича бўлади:

𝐹 = ∑ ∑ ∑ 𝐶

𝑖𝑒𝑘

𝑋

𝑖𝑒𝑘

→ 𝑚𝑎𝑥

𝑖∈𝐼

𝑒∈𝐸

𝑘∈𝐾

Бу ерда:

F

- оптималлаштириш масаласини мақсад фунцияси;

K

– тўплам,

масалада қараладиган минтақа ҳудуди;

k

–ҳудуд индекси;

E

- индекслар тўплами,

сотиш (реализация) каналлари;

e

– узумни сотиш канали бўйича тақсимланиши;

I

тўплам, масалада қараладиган узум навлари;

i

–узум нави;

C

iek

k

–ҳудудда

етиштирилган

i

– навли узумдан олинадиган фойда (даромад);

X

iek

k

-ҳудудда

етиштирилган

i

– навли узумни

e

– каналда сотиш миқдори.

4.Тақдим қилинаётган оптималлаштириш моделини амалиётга қўллаш мева-

сабзавот кластери узумчилик тармоғи бўйича “токзорлар майдони”-“ишлаб
чиқариш”-“сақлаш”-“қайта ишлаш”-“сотиш” занжири доирасида илмий-асосланган
бошқарув қарорларини қабул қилишда юқори самара беради.

Фойдаланилган адабиётлар

1. 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига 1-илова.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мева-

сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388-сон Фармони.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

17

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори. Пахта-тўқимачилик

ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида. 31.03.2018.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. Сирдарё вилоятида

замонавий пахтачилик-тўқимачилик кластерини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида.
ПҚ-3279-сон. 2017 йил 15 сентябрь.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг Қарори. Андижон вилоятида

мева-сабзавотчиликни Кластер усулида ривожлантириш бўйича Қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида. 21.09.2018.

6. Майкл Э. Портер. Конкуренция: Пер. с англ.: Уч. пос.- М.: Издательский дом

“Вильямс”, 2000. – с 495 с. – Парал. тит. англ

.

ISSN 5-8459-0055-7 (рус).

7. Мустафакулов Ш. Кластерли ёндашув асосида ҳудудий инфратузилмани

шакллантиришда устувор йўналишлари. «Бизнес-Эксперт» илмий-амалий, иқтисодий
ойлик журнали.

-

№9 (105). - 2016.

8. Фролова О.А. Агропромышленные кластеры: российская модель/ Вестник НГИЭИ

/ https://cyberleninka.ru/article/n/agropromyshlennye-klastery-rossiyskaya-model

9. Скворцов Е. Н. Процесс кластеризации в мировой экономике [Текст] //

Экономика, управление, финансы: материалы VI Междунар. науч. конф. (г. Краснодар,
февраль 2016 г.). - Краснодар: Новация, 2016. — С. 23-26.

10. Терешин Е.М. Володин В.М. Принципы кластерных объединений в российской

экономике // Экономика сельскохозяйственных и перерабатывающих предприятий. –
2011. – № 3. – С. 57–60.

11. Хухрин А.С. Агропромышленные кластеры России: глобальный подход /Чирков

Е.П. Бундина О.И., Толмачева Н.П.// Восточно Европейский научный журнал. № 6,
апрель, 2017.

12. Хухрин А. С. Развитие аграрных кластеров в Российской Федерации: проблемы и

решения / А. С. Хухрин, О. И. Бундина // Экономика. Труд. Управление в сельском
хозяйстве. - 2010 г. - № 3 (4). - С.10 – 136

13. Акимбекова Г.У. Механизм формирования и функционирования отраслевых

кластеров в сферах производства, хранения, переработки и сбыта сельскохозяйственной
продукции. Методические рекомендации /Акимбекова Г.У., Баймуханов А.Б., Каскабаев
У.Р., Мухаджан М.C. – Алматы: КазНИИ экономики АПК и развития сельских территорий,
2017. – 53 с.

14. Коваль Е.В., Сырбу А.Н. Преимущества региональных сель-скохозяйственных

кластеров в повышении конкурентоспособности организаций и работников //
Управление, Бизнес и Власть.

Электронный научно-практический журнал

.

– 2013. – № 1.

15. Беркинов Б.Б., Рахманкулова Б.О., Каримова Х.Х. Фермер хўжаликлари ишлаб

чиқариш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва ривожланиш жараёнларини
моделлаштириш. Монография. -Т.: Иқтисодиёт, 2013. 147 б.

16. Беркинов Б., Урдушев Х. О моделировании размещения сортов винограда.

Вопросы РАСУ // Теоретические и методологические проблемы (Сборник научных
трудов). Выпуск 51. -Ташкент: ИК с ВЦ НПО “Кибернетика” АН УзССР. 1989. – C. 77- 86.

Библиографические ссылки

2017 - 2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Х,АРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ. Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига 1-илова.

Узбекистон Республикаси Президентининг «Узбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга дойр цушимча чора-тадбирлар тугрисида» 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388-сон Фармони.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг К,арори. Пахта-туцимачилик ишлаб чикаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш буйича цушимча чора-тадбирлар тутрисида. 31.03.2018.

Узбекистон Республикаси Президентининг Карори. Сирдарё вилоятида замонавий пахтачилик-тук.имачилик кластерини барпо этиш чора-тадбирлари тугрисида. ПК-3279-сон. 2017 йил 15 сентябрь.

Узбекистон Республикаси Вазирлар ма^камасининг Кдрори. Андижон вилоятида мева-сабзавотчиликни Кластер усулида ривожлантириш буйича К,ушимча чора-тадбирлар тутрисида. 21.09.2018.

Майкл Э. Портер. Конкуренция: Пер. с англ.: Уч. пос.- М.: Издательский дом "Вильямс", 2000. - с 495 с. - Парал. тит. англ. ISSN 5-8459-0055-7 (рус).

Мустафакулов Ш. Кластерли ёндашув асосида ^удудий инфратузилмани шакллантиришда устувор йуналишлари. «Бизнес-Эксперт» илмий-амалий, ицтисодий ойлик журнали. - №9 (105). - 2016.

Фролова О.А. Агропромышленные кластеры: российская модель/ Вестник НГИЭИ / https://cyberleninka.rU/article/n/agropromyshlennye-klastery-rossiyskaya-model

Скворцов Е. Н. Процесс кластеризации в мировой экономике [Текст] // Экономика, управление, финансы: материалы VI Междунар. науч. конф. (г. Краснодар, февраль 2016 г.). - Краснодар: Новация, 2016. — С. 23-26.

Терешин Е.М. Володин В.М. Принципы кластерных объединений в российской экономике // Экономика сельскохозяйственных и перерабатывающих предприятий. -2011. - № 3. - С. 57-60.

Хухрин А.С. Агропромышленные кластеры России: глобальный подход /Чирков Е.П. Бундина О.И., Толмачева Н.П.// Восточно Европейский научный журнал. № 6, апрель, 2017.

Хухрин А. С. Развитие аграрных кластеров в Российской Федерации: проблемы и решения / А. С. Хухрин, О. И. Бундина // Экономика. Труд. Управление в сельском хозяйстве. - 2010 г. - № 3 (4). - С.10 - 136

Акимбекова Г.У. Механизм формирования и функционирования отраслевых кластеров в сферах производства, хранения, переработки и сбыта сельскохозяйственной продукции. Методические рекомендации /Акимбекова Г.У., Баймуханов А.Б., Каскабаев У.Р., Мухаджан М.С. - Алматы: КазНИИ экономики АПК и развития сельских территорий, 2017.-53 с.

Коваль Е.В., Сырбу А.Н. Преимущества региональных сельскохозяйственных кластеров в повышении конкурентоспособности организаций и работников // Управление, Бизнес и Власть. Электронный научно-практический журнал. - 2013. - № 1.

Беркинов Б.Б., Рахманкулова Б.О., Каримова Х.Х. Фермер хужаликлари ишлаб чицариш фаолияти самарадорлигини ба^олаш ва ривожланиш жараёнларини моделлаштириш. Монография. -Т.: Ик,тисодиёт, 2013. 147 б.

Беркинов Б., Урдушев X. О моделировании размещения сортов винограда. Вопросы РАСУ // Теоретические и методологические проблемы (Сборник научных трудов). Выпуск 51. -Ташкент: ИК с ВЦ НПО "Кибернетика" АН УзССР. 1989. - С. 77- 86.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов